xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЙИҒЛАБ БЕРАМАН


Кулсам қонлар ютганлар
Қўлида тош тутганлар,
Йиғлашимни кутганлар,
Битта йиғлаб бераман.


Сиз яхшисиз мен ёмон,
Сиз атиргул мен тикон,
Кулинг мириқиб хандон,
Битта йиғлаб бераман.


Бўлманг сира ҳам дилхун,
Кундузингиз бўлиб тун,
Ўйинга тушинг бугун,
Битта йиғлаб бераман.


Ортимдан қилиб таъқиб
Сиримни сотиб, чақиб,
Ғийбатим босинг рақиб,
Битта йиғлаб бераман,


Айбим кутиб бедорлар,
Омадимдан беморлар,
Кўз ёшимга хуморлар
Битта йиғлаб бераман.


Кўм кўк боғларим сўлди,
Юрак ҳасратга тўлди,
Сиз шод бўлсангиз бўлди,
Битта йиғлаб бераман.



Хуршид Карим


12.06.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КАТТА ОДАМЛАР


Тош ҳам тегар экан шўр фақир бошга,
Гадони қўли ҳеч етмайди ошга,
Улар яшаётган олами бошқа,
Дардингни тушунмас катта одамлар.


Тотсанг йўқчиликни шароби тахир,
Тирикчилик тошдан қаттиқда ахир,
Ҳеч дўст тутинганми бой билан фақир,
Қадрингни билмайди катта одамлар.


Ўзига гардни ҳам кўрмайдилар эп,
Улар биллур мисол,дунёларга зеб,
Ўйлама муҳаббат ҳаммага бир деб,
Севгингни тушунмас катта одамлар.


Лочиндек кўзлари, ўткир тиши бор,
Боғида баҳори,томда қиши бор,
Сенинг кўнглинг билан нима иши бор,
Кўнглингни тушунмас катта одамлар.


Эскидан нақл бор тенг тенги билан,
Тор бахл тор билан кенг кенги билан,
Қўл чўзсанг сўрашар гоҳ енги билан,
Сени одам демас катта одамлар.


Ҳеч қачон қилмайди сенинг ҳурматинг,
Бир пулдир уларга қадр қимматинг,
Уларга керакдир фақат меҳнатинг,
Сен учун курашмас катта одамлар.



Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊

  🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУСОФИРЛИК


✍Хуршид Карим
🎙Муниса


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎙Феруза Нажмиддинова
✍️Хуршид Карим

Бу кунлар ўткинчи,вақтлар ўткинчи,
Ғуборлар ўткинчи,гардлар ўткинчи,
Сабрда бўлайлик,дардлар ўткинчи,
Сизга Аллоҳимдан шифо сўраймиз.

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Жалолиддин Ахмадалиев.
Яхши киз.
Хуршид Карим ше'ри.





𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЎҚИР


Балки сўқирдир у, бир кўзи ожиз,
Лек қалбин кўзи -ла кўрар дунёни,
Маломат ёғдирманг бошига эй, сиз,
У ҳам бир бандаси қодир худони.


Азалдан дунёнинг ишлари шудир,
Гоҳ ёлғон яшайсан, гоҳо эса чин,
Кимга тош отибди бечора сўқир,
Имони кўрлардан худо асрасин.



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍ Хуршид Карим

🎙Шахобиддин Рустамов


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

НАФАҚА ЁШИГА ЕТГАНЛАР УЧУН

Умрнинг қўлидан етаклаб,
Паст баланд йўллардан ўтганлар,
Сабрни ўзига ёр қилиб,
Пенсия ёшига етганлар.

Гоҳ аччиқ тош бўлди ошингиз,
Неларни кўрмади бошингиз,
Кўзларда қувончли ёшингиз,
Пенсия ёшига етганлар.

Шукур бор қалбингиз қўрида,
Меҳр бор юзингиз нурида,
Жойингиз давралар тўрида,
Пенсия ёшига етганлар.

Заҳматлар чекдингиз туну кун,
Гоҳ шодон гоҳида бағри хун,
Жонингиз фидо шу эл учун,
Пенсия ёшига етганлар.

Ҳасадчилар кўнглида тугун,
Ярим йўлда қолди-ку қузғун,
Миллатимиз кўрки сиз бугун,
Пенсия ёшига етганлар.

Ўзбек яшар ўғил, қиз учун,
Ор номуси, ёруғ юз учун,
Энди яшанг ўзингиз учун,
Пенсия ёшига етганлар.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖИМГИНА СЕВАМАН



Ёнингга боргани изим етмайди,
Таърифинг қилишга сўзим етмайди,
Сенга етишмоққа кўзим етмайди,
Мен сени жимгина севавераман.


Ҳажрингда ўртаниб, соғинчдан тўйиб,
Бир боқиб қўйганинг иқболга ёйиб,
Ёнингда ўзимни унутиб қўйиб,
Мен сени жимгина севавераман.


Қалбимни куйдирар ишқ деган олов,
Ҳар тонг ҳисларимга тушади қиров,
Мен шундай ошиқман тили йўқ, сақов,
Мен сени жимгина севавераман.


Сира билолмайман қалбингни сирин,
Билмам юрагингда нелар яширин,
Менга висолингдан ҳижронинг ширин,
Мен сени жимгина севавераман.


На бир телбадирман, на бир нотавон,
Гадой ҳам севгисин айлагай аён,
Ўзим ҳам кимлигим билолмай инон,
Мен сени жимгина севавераман.


Кел менинг тошдайин сабримни бир ўп,
Зилол,соф севгимни қадрин қилма чўп,
Балки бутун умр, балки ундан кўп,
Мен сени жимгина севавераман.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

9 июнь – Халқаро дўстлар куни

Олимларнинг айтишича, дўстлар билан дийдорлашиш саломатлик учун фойдали экан. Дўстлар суҳбати организмнинг гормонал функцияларига ижобий таъсир қилади ва бу руҳий хотиржамлик ҳамда тетиклик бағишлайди.

Бугун - Халқаро дўстлар кунида бир тўпланиб, дийдорлашайлик-а, группа?!

Дўстларимизни бугунги байрам билан табриклаб қўямиз.



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! ЯКШАНБА тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Онанг-жаннат қадрини бил
Отанг-давлат таъзимлар қил


Аканг -бир тоғ, будир чин сўз,
Тополмайсан укангдай дўст.


Опанг билан хушунд кўнглинг,
Меҳрибонинг жонинг синглинг.


Ёлғиз ўзинг чополмайсан,
Улардек дўст тополмайсан.


Бу ҳаётда оқил бўлгин,
Улар билан аҳил бўлгин.


Сенинг бойлик, тилло заринг,
Билсанг ўша жигарларинг.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Vanihoyat...

Kutganingiz uchun tashakkur...

🎙️Ramziddin Egamberdiyev
✍️Xurshid Karim

👉Telegram|Facabook|Instagram|Youtube|👈



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КУЛИШНИ ЎРГАН


Етай десанг мақсад муродга,
Ғамлар ичра юришни ўрган,
Бахтли бўлай десанг ҳаётда,
Йиғлаб туриб кулишни ўрган.


Ишонганинг очиб ҳуш қучоқ,
Санчар бўлса ортингдан пичоқ,
Йиқилсангда даъфатан, ногоҳ,
Яна қайта туришни ўрган.


Белбоғингни маҳкам тақ белга,
Нафинг тегсин шу азиз элга,
Гул умрингни совурма елга,
Ҳаёт гаштин суришни ўрган.


Умр мисли тез сузар кема,
Бир ўзингни ғамингни ема,
Юрагимда бўлса бас дема,
Саждага бош уришни ўрган.


Ўйлаб босгин ҳар бир қадамни,
Қадрига ет ҳар лаҳза, дамни,
Нафсига қул одам, одамми,
Нафсингдан юз буришни ўрган.


Ким бевиждон, кимлар имонсиз,
Кимлар тирик яшарлар жонсиз,
Ўтиб кетма номсиз, нишонсиз,
Ҳалқинг учун ўлишнин ўрган.


Бахтли бўлай десанг ҳаётда,
Йиғлаб туриб кулишни ўрган.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВГАНИНГИЗ БОР ЭКАН


Зулфингиз зуннор экан,
Кўзингиз хумор экан,
Севиб қолдим билмайин,
Севганингиз бор экан.


Юрак сизга зор эди,
Сизсиз дунё тор эди,
Кўнгил ёмон оғриди,
Севганингиз бор экан.


Ёзим айланди қишга,
Орзуйим ширин тушга,
Кечикибман севишга,
Севганингиз бор экан.


Аччиқ аччиқ куламан,
Ич ичимни тиламан,
Энди нима қиламан
Севганингиз бор экан.


Меҳр истаб келгандим,
Сархуш бўлиб юргандим,
Танлаб, танлаб севгандим,
Севганингиз бор экан.


Севиб сиздек гул юзни,
Холимиз хароб бизни,
Топмай йўқотдим сизни,
Севганингиз бор экан.



Хуршид Карим



11.06.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИЗИ БОР ОТАЛАР


Ҳаёти қувонч-у, нурга тўларкан,
Уйлари ифорли гулга тўларкан,
Қиз бола биларкан ота қадрини,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.


Кўнгиллар тин олар меҳрин тафтидан,
Парилар сув ичар нозик кафтидан,
Қувониб яйрарлар бир кун бахтидан,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.


Ёғ тушса яларлик остонасини,
Меҳрла безаркан дил хонаси,
Аллоҳ ярлақагай пешонасини,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.


Жонга дармон бўлар ширин сўзлари,
Гул-у, райҳонларга тўлар излари,
Жаннат эшикларин очар қизлари,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.


Бу дунё ўткинчи, ўткинчи ғамлар,
Гоҳ қувонч, гоҳ ғамдан кўзларда намлар,
Ўғлим йўқ деб ғамга ботманг одамлар,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ИБОЛАР ЭТДИНГ

🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
Кўнглимга ҳуш наволар этдинг,
Бир боқиб минг адолар этдинг,
Мен ишқингда шоҳ бўлай десам,
Бир сўзингга гадолар этдинг.
🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

Давон этдинг юрар йўлимни,
Тикон этдиинг ўнгу, сўлимни,
Фироқингда ўртаб дилимни,
Ширин -ширин иболар этдиинг.
🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

Сенсиз ўтди нечалар туним,
Сенсиз мингдир бир ўтган куним,
Жафоинг-ла сийлаб мажнунинг,
Кимларга сен вафолар этдиинг.
🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

Сенга қулим чўздим, етмади,
Дилни андуҳ озод этмади,
Лекин умрим зое кетмади,
Мухаббатга ошнолар этдиинг

🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

✍Хуршид Карим







t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

УЙЛАНАМАН


Шаҳзодасин кутмаган,
Айфон, самсунг тутмаган,
Онаси ҳам ўпмаган,
Ҳур қизга уйланаман.


Тик токни билмайдиган
Инстаграмга кирмайдиган,
Онлайн юрмайдиган,
Бир қизга уйланаман.


Ҳаёга тўла кўзи,
Ишқ боғида йўқ изи,
Ўпич кўрмаган юзи,
Ҳур қизга уйланаман.


Қўзи шаҳло, қоши ёй,
Кулгичлари гулчирой,
Отасимас ўзи бой,
Зўр қизга уйланаман.


Тили ғийбат қилмаган,
Ҳеч ким қалбин тилмаган,
Ботексни билмаган,
Ғўр қизга уйланаман.


Кўнгли оппоқ қормикан,
Йўлларимга зормикан,
Шундайин қиз бормикан,
Топсам гар уйланаман.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Jaloliddin Ahmadaliyev - Onam qadrin bilmadim...🥺

✍Хуршид Карим




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#yangi_ijro

Bir kuni kelasiz meni sog'inib

✍️Xurshid Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУСОФИРЛИК


Соғлик қадри касал бўлсанг билинади,
Тани бошқа дард билмайди, ғам ҳам емас,
Ҳар кун минг бор юрак бағри тилинади,
Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас.


Боролмаса уйда она кутиб турса,
Соғинч дарди ёқасидан тутиб турса,
Болалари кўз олдидан ўтиб турса,
Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас.


Совуқларда қийнаб иссиқ жонларини,
Қушлар каби топар излаб донларини,
Соғинади иссиқ тандир нонларини
Мусофирлик ҳавс эмас,ҳавс эмас.


Авлиёдек мулоҳаза тутиб бир он
Нега кетдинг ўз юртингдан дейиш осон,
Тирикчилик дардида у юрар сарсон,
Мусофирлик ҳавс эмас,ҳавс эмас.


Соғинчлари томиб турар қароғидан,
Ўкинч иси келар нола,фироғидан,
Мева узиб ейолмайди ўз боғидан,
Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас.


Метин асли унинг сабр,бардошлари,
Мағрур доим,эгилмайди ҳеч бошлари,
Юрагига томар аччиқ кўз ёшлари,
Мусофирлик ҳавс эмас,ҳавс эмас.


Ярашмайди мазлум ҳолин узра кулсанг,
Пора қалбин яна сен ҳам пора қилсанг,
Ватан қадрин ҳаммадан кўп билар билсанг,
Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас.



✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Premyera tez kunda🔥

SHAXRUDIY JANOBLARI - SEVAVERAMAN

Qo’shiq muallifi: Shaxrudiy Janoblari
She’r muallifi: Xurshid Karim
Gitarist: Mashrab Mirzayev


t.me/Xurshid_Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Бугун 9-июнь ҳалқаро дўстлар куни


ЭЙ ДЎСТ


Эй дўст мени ёқлаб тур,
Холим сўраб йўқлаб тур,
Тўғри сўзни айтар сен,
Қуролингни ўқлаб тур.


Кибр тўлиб бўғзимга,
Дунё тўлса кўзимга,
Келгунимча ўзимга,
Ғанимлардан сақлаб тур.


Сарсон бўлиб дунёда,
Қолсам чўл-у, саҳрода,
Олиб келма пиёда,
Отларингни тўқлаб тур.


Гуноҳим кўп биларман,
Охиратда йиғларман,
Сендан умид қиларман,
Савобларинг тахлаб тур.


Тўғри эгри қадамлар,
Ўткинчидир бу дамлар,
Ёмон деса одамлар,
Номимни сен оқлаб тур.


Эй дўст мени ёқлаб тур,
Холим сўраб йўқлаб тур,
Туғри сўзни айтар сен,
Қуролингни ўқлаб тур.


🖋 Хуршид Карим


@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОПА СИНГИЛ


Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


Синглисини сочларини ўрган опа,
Аразлашса биринчи хол сўрган опа,
Аро тушманг йўлин тўсиб қилиб хафа,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


Сингил келиб опадан хол сўраб турсин,
Опа сингил тўйларида яраб турсин,
Кўкда ой ҳам ҳавас билан қараб турсин
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


Сингил боғлаб турган не не хожаларни,
Опа тергаб турган ини оғаларни,
Оқибати узилмасин божаларни,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


✍Хуршид Карим



Яқинларингизга ҳам улашинг👇






t.me/Xurshid_Karim


┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎЛГАНИМЧА СЕВАМАН
🍃🌺
Умрим поёнига етгунча токим,.
Эъзозлаб кўзимга суртаман хокинг,
Мен учун асрасин сени Аллоҳим,
Ўла ўлгунимча севаман сени.
🍃🌺
Муҳаббат эгамдан қалбга атодир,
Сенсиз бир зумим ҳам ўтса хатодир,
Бир ширин кулингга жоним фидодир,
Ўла ўлгунимча севаман сени.
🍃🌺
Бир кун тош ёстиққа етса ҳам бошим,
Тугаб адо бўлса кўздаги ёшим,
Кутаман бир умр чўкмас бардошим,
Ўла ўлгунимча севаман сени.
🍃🌺
Майли телба десин,майли бир фақир,
Ортимдан ғийбатлар ағдарсин,тахир,
Мен сени шунчалар севаман ахир,
Ўла ўлгунимча севаман сени.
🍃🌺
Фараҳбахш ҳисларим қучоқлаб ҳар дам,
Мен сени ўйлайман кўзларимда нам,
Севгимга дунёлар қарши турса ҳам,
Ўла ўлгунимча севаман сени.
🍃🌺
Кел жоним васлингни этмагин сароб,
Қўлингдан ичайин ишқ деган шароб,
Мен учун севмоқдан йўқ ўзга савоб,
Ўла ўлгунимча севаман сени.
🍃🌺

✍Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…
Подписаться на канал