xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Nozim Hamidov - Alam qilar (Official Music Video)
Matn; Xurshid Karim

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТАЪТИЛДА


Таътил, таътил деймизу,
Таътилда дам қаёқда,
Ҳўжаликда юмуш мўл,
Кечгача тик оёқда.


Мол,ҳолларга ўт таши,
Қўйларни боқ саҳарда,
Қишлоқни,қишлоқ десак,
Юмуш йўқми шаҳарда.


Таътил пайти ҳамма иш,
Томорқа,дала,бозор,
Ҳўжаликда кўп ташвиш,
Юмушлар қатор, қатор.


Эски токни ўрнига,
Темир ток ўтқазамиз,
Чала уйни,чаласин,
Таътилда битқазамиз.


Таътил,таътил деймизу,
Таътилда дам қаёқда,
Далада сабзи, пиёз,
Маккалар ҳам ўроқда.


,, Париж, Сочи, Гаваи''
Ўтар шундай ҳаёллар,
Саҳардан то шомгача,
Ғимирлайди аёллар.


Сув сепилар ўзбекнинг,
Ҳовлисига азонда,
Олчадан кампот,қиём,
Қайнатилар қозонда,


Ўғил уйла,чиқар қиз,
,,Унақамас,бунақа''
Ўзбекмизда,ўзбекмиз,
Ўзлигимиз шунақа.


Ёзнинг соз чивинлари,
Уйқидан қолдиради,
Жазираманинг ўзи,
Одмани толдиради,


Ёз барибир сержило,
Дилни ҳушнуд этади,
Икки ой ҳам шу асно,
Ўтади-ю,кетади.


Таътилни ўтказамиз,
Шундай югур,югурда,
Не бўлса ҳам,таътилнинг,
Борига минг шукурда.


Таътил,таътил деймизу,
Таътилда дам қаёқда.



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🔥🔥ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ ЯҚИНЛАРНИ🥀❤️‍🔥

✍🏻ХУРШИД КАРИМ
🍃🍃🍃🍃🍃
🎙ДИЛБАҲОР




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#PREMYERA

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

MUSOFIRNI MARDIKOR DEMANG...

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

✍️MUALLIF: XURSHID
KARIM.

🎙️IJRODA:💥YULDUZXON💥

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛДАНГАН ҚИЗ


Қирқ кокилинг қирқ йигит,
Бўйнига сиртмоқ эди,
Не йигитлар йўлингга,
Зор эди, муштоқ эди.


Армонларга отдингми,
Кўнгилдаги аҳдингни,
Шамолларга сочдингми,
Бир умрлик бахтингни.


Яшайсанми энди сен,
Ғийбатларга кўмилиб
Дашномлар-у, хўрликлар,
Кўз ёшларга чўмилиб.


Табассум йуқ юзингда,
Орзуларнг ўлдими,
Айтчи сендек кизлар ҳам,
Ўзбек қизи бўлдими.


Орзу қилма кўнглинг йўқ,
Ифорларинг ҳидланган,
Йиғла, бошқа йўлинг йуқ,
Алданган қиз, алданган.


Алам қилар баҳорда,
Тўкилдинг, топдинг завол,
Дугонангни тўйида,
Ўйнолмайсан бемалол.


Қош-у, кўзи маҳлиқо,
Ойдеккина малаксан,
Айтчи ўзинг ҳурлиқо
Энди кимга кераксан.


Қадрсиз ҳадяларга,
Бир зум кўзинг қамашиб,
Бу тақдир йўлларида,
Қолиб кетдинг адашиб.


Э кўзлари сурма қиз,
Йиғла кўзда ёшинг йўқ,
Кўтар десам эҳ, эссиз,
Кўтаргани бошинг йўқ.


Қирқ кокилинг қирқ йигит,
Бўйнига сиртмоқ эди,
Йўлларингга нечалар,
Зор эди, муштоқ эди.



🖋 Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖУФТУ ҲАЛОЛИНГИЗ


Тақдирингиз кулиб боқсин,
Кулсин бахту иқболингиз,
Шундай солиҳ ва солиҳа
Бўлсин жуфту ҳалолингиз.


Қувончларга тўлиб яшанг,
Сиз бахтиёр бўлиб яшанг,
Сизга ҳамроҳ бўлиб юрсин,
Ҳар дам жуфту ҳалолингиз,


Қўша қариб тўйлар қилинг,
Данғиллама уйлар қилинг,
Сизга тиргак бўлиб турсин,
Доим жуфту ҳалолингиз


Йиқилсангиз қўллаб турсин,
Сизга меҳр йўллаб турсин,
Сизни фақат Аллоҳ учун
Севсин жуфту ҳалолингиз.


Бирга бўлсин қиш ёзида,
Дуо қилсин намозида,
Яхшиликлар тилаб турсин,
Сизга жуфту ҳалолингиз.


Ўткинчидир дунё фақат,
Ниятингиз бўлсин жаннат,
Жаннатларда бирга бўлсин,
Сизла жуфту ҳалолингиз



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Жума_муборак

📿 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин, ЯҚИНЛАРИМ!

✨ Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Яна бир янги қўшиғимиз
#примераси

https://youtu.be/IwpSIa1lMIA?si=7tnsrx6j3MgMm8FL
Matn: Xurshid Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎЗГАРИБ КЕТДИ

Ўзгариб кетди бари,
Ўзгарди замон зайли,
Мажнун севгидан нари,
Мажнунин демас Лайли.

Эртакдаги Ҳонзода,
Учмас, қаноти синган,
Оқ от минган шаҳзода,
Бугун малуби минган.

Севги -ҳазон,севги -пуч,
Эмас замон оҳири,
Зуҳролар тиллога ўч,
Пул деб ёнар Тоҳири.

Фарҳод Ширин қайдадир,
Улар афсона,тарих,
Ёр ишқида,кулади
Бугун қазисанг ариқ.

Ўт чақнамас кўзлардан,
Дилда ёнмас оловлар,
Тўйда келинлар қолиб,
Салом берар куёвлар.

Кечиб номус оридан,
Қулф солиб дилига,
Уйланганлар кўп бугун,
Қайнотасин пулига.

Уят нима билмасми,
Йигит бошин экканлар,
Пулни деб,обрўни деб,
Қизга эрга текканлар.

Тўҳтанг,менга отманг тош,
Кулинг қанча, майлига,
Аҳир сиз ҳам кўндингиз,
Шу замоннинг зайлига.

Ўзгариб кетди дунё,
Дилда армон қатма,қат,
Севги -эртак,севги-лоф,
Афсонадир муҳаббат.

✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Дадасининг соясида юрган бу болакайлар Жалолиддин Аҳмадалиевнинг фарзандлари экан 😍



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИЗИ БОР ОТАЛАР -

Бу дунё ўткинчи, ўткинчи ғамлар,
Гоҳ қувонч, гоҳ ғамдан кўзларда намлар,
Ўғлим йўқ деб ғамга ботманг одамлар,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.
✍️ Хуршид Карим

🎤Эсмира _Qalb Gavhari 🌹


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💥Бугун 5-июн Оталар куни

❗Бир қатор мамлакатларда ҳар йили нишонланади. Оталар куни оталар тарбиясининг аҳамиятини эслаш ва миннатдорчилик сўзларини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кунда, анъанага кўра, оилавий кечки овқат ўтказилади ва отага совғалар берилади.

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Умр ўтиб кетаяпти шошиб, шошиб,
Рузғор дея яшаяпмиз йиллар ошиб
Куришайлик қайта қайта қучоқ очиб
Шамдек ёниб бағрингизда сўнгим келди
Жигарларим сизни яна кўргим келди

✍Хуршид Карим
🎙Ҳуррият Очиловна


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ Aссалому алайкум. Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ва баракали ўтсин!

@Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🐕ЧИЯБЎРИЛАР


✍Хуршид Карим
🎙Абдужаббор Фаезиев


👇
t.me/Xurshid_Karim




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉 @Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ширин ширин орзуйингиз
Хуршид укам ,улмасин.
Ниятни катта килинг
Умидингиз сунмасин.

Холол ишлаб топасиз
Шитирлаган бу пулни.
Санатория дейсизми
Хали кезасиз юртни

Ота она кадрин баланд
Тутган фарзанд узингиз.
Синфда интизор кутар
Хар бир угил кизингиз.

Дилларга завк багишлар
Хар бир катор сатрингиз,
Аллох берган истедод
Баланд турар кадрингиз.

Куни келади укажоним
Давру даврон сурасиз.
Самарканд Бухоро кайда
Дунё кезиб юрасиз.

Отпусной пулни Аллохим
Урниларин тулдирсин
Режалар амалга ошиб
Хуршид укам хурсанд булсин.

Иллохим уйлаган режалаштирган хар бир ишларингиз амалга ошсин.Омадингизни берсин ажойиб шеьрлар учун рахмат камчиликлари учун узр .

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТАЪТИЛ ПУЛИ


Дўстим қилди қўнғироқ,
Кўзим уйқу илибди,
--Мактабга келгин тезроқ,
--Таътил пули чиқибди.


Бу ажойиб ҳушхабар,
Қулоққа ёқди ёмон,
Оёғим олиб қўлга,
Шошилдим мактаб томон.


Кечаги тор дунёлар,
Кенг кўринди кўзимга,
Йўл йўлакай режалар
Тузиб кетдим ўзимча.


Миямда учар хаёл,
Ўзимча ҳисоблайман,
Ўн кун санатория,
Асабни даволайман.


Ундан кейин саёҳат,
Жаннат макон юрт аро,
Ҳавоси танга роҳат,
Самарқанд-у, Бухоро.


Термиз, Қарши, Андижон,
Гўзал Тошкент-у, азим,
Қадамимга мунтазир,
Хива кўҳна Хоразм.


Ширин,ширин ҳаёллар,
Ажиб ҳислар юракда,
Ишдан кейин тузукроқ,
Дам олиш ҳам керакда.


Дўстлар билан саёҳат,
Зўр жойлар бор Чимёнда,
Ведомостга қўл қўйдим,
,, Отпусной" ҳам ҳамёнда.


,, Шитир, шитир "овози,
Оҳ ҳаётнинг нақшисан,
Юракка дармон дори,
Бунчалар ҳам яхшисан.


Хаёлларга берилиб,
Иягимга тираб қўл,
Шундай гўзал режалар,
Тузиб келдим йўлма-йўл.


Уйимга келиб бирдан,
Учиб кетди хаёлим,
Бир қучоқ муаммо билан,
Кутиб олди аёлим.


--Отпусной чиққан бўлса,
--Эрта бозорга боринг,
--Анави чала уйни,
--Битказиб қўя қолинг.


--Яримлаб қолган ун ҳам,
--Уйдан гўшт ҳам узилган,
--Ҳа айтгандай дадаси,
--Холодильник бузилган.


--Газхонага плита,
--Меҳмонхонага гилам,
--Шиппак, шортик, футболка,
--Керак болаларга ҳам.


--Айвонга ҳам краска
--Сочиш керак дадаси,
--Ҳовлига вручатка,
--Босиш керак дадаси.


--Темир токни кўтаринг,
--Бекорчисиз хўш, ана,
--Акам тўй қилаяпти,
--Унга керак қўшана.


Тўтидай жавраб хотин,
Кўнгилни ҳам ғашлади,
Бир пасда мингта камни,
Қалаштириб ташлади.


Кенг дунё тор кўринди,
Эҳ кўнгилнинг зори-я,
Хайр ширин орзулар,
Хайр санатория.


Булбулдек экан эвоҳ,
Хотин зотининг тили,
Буларни қилиш учун,
Етмас таътилим пули.


Эшитиб бу камларни,
Юрагим озди бироз,
Ҳеч нарса деёлмадим,
Ютиниб қўйдим холос.


Хуллас ширин орзулар,
Туғилмай ўлдирилди,
Ўша гўзал режалар,
Кейинга қолдирилди.



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Aka-uka Farhodovlar - Do'st | Ака-ука фарходовлар
Matn: Xurshid Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖУМА МУБОРАК

Аллоҳ деб дил ютганларга,
Бомдод, шомни кутганларга,
Имон йўлин тутганларга,
ЖУМА МУБОРАК.

Ғийбатдан тил тийганларга,
Сабрдан тўн кийганларга,
Аллоҳни чин суйганларга,
ЖУМА МУБОРАК.

Намозни фарз билганларга,
Ҳалол луқма еганларга,
Субҳаналлоҳ деганларга,
ЖУМА МУБОРАК.

Саждага бош урганларга,
Гуноҳдан юз бурганларга,
Қуръон ўқиб юрганларга
ЖУМА МУБОРАК.

Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ПАЙШАНБАНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА


Нигоҳлар чўғ, сирли боқилган,
Кўз қисилиб, қошлар қоқилган,
Ош-паловга ўтлар ёқилган,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Бир бирига талпинар диллар,
СМС га қўшилар гуллар,
Сўкишлардан тийилган тиллар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Яқин бўлар бугун йироқлар,
Ўчмас тунда меҳр, чироқлар,
Аёлларда нозли фироқлар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Куёвларнинг тилларида бол,
Боларилар қолар ҳатто лол,
Келинчаклар бунчалар хушҳол,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Ҳақиқатга айланар рўё,
Шодликларга тўлади дунё,
Қуёш секин ботади гўё,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Тунларнинг ҳам энг гўзал туни,
Мўриларнинг чиқар тутуни,
Муҳаббатнинг туғилган куни,
Пайшанбанинг файзи бошқача.




✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДАДАМ ЎЙНАСИН


Шаҳдам, шаҳдам қадам билан,
Кўзда қувончли нам билан,
Давраларда онам билан,
Тўйимда ўйнасин дадам.


Дуо қилиб, бошим силаб,
Аллоҳимдан бахтим тилаб,
Куйларни куйларга улаб,
Тўйимда ўйнасин дадам.


Кўрган кўзларни ёндириб,
Армонларимни тондириб,
Ҳаммамизни қувонтириб.
Тўйимда ўйнасин дадам.


Ювиб юракдаги доғим,
Гуллатиб дилдаги боғим
Ишонган, суянган тоғим,
Тўйимда ўйнасин дадам.


Қувончини айлаб тортиқ,
Яқин,жигарларни тортиб,
Бахт бўларми бундан ортиқ,
Тўйимда ўйнасин дадам.


Бизга жонин айлар фидо,
Орзуйимдан этма жудо,
Сўраганим шудир худо,
Тўйимда ўйнасин дадам.


Хуршид Карим





(қўшиқ учун
/94 130 91 10)


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому Алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Ҳаёт фалсафаси.. →

🎙 Таисия Рўзиева 2709 →
✍Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Бугун 5-Июнь Оталар куни



ОТАМНИНГ ПОЙИГА


Қишларни синдирган кўклам ёз бўлай
Дилларни ҳуш этган дилбар соз бўлай
Мен учун дунёда энг улуғ инсон
Отамнинг пойига поёндоз бўлай


Дардларга дил тутган сабри баҳодир
Меҳрини тўшаган қалби жавоҳир
Ўғлидан жимгина олган ҳавотир
Отамнинг пойига поёндоз бўлай


Дунёдан юз буриб йиғлаган чоғим
Ўксима қўй дея аритган доғим
Ишонган чорбоғим суянган тоғим
Отамнинг пойига поёндоз бўлай


Болам деб тинмаган югурган елган
Дардим айтмасамда қалбидан сезган
Сўзидан жаннатнинг ислари келган
Отамнинг пойига поёндоз бўлай



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МАЛИКА
🍃🌺

Кўзларимда ғам,алам,
Юрагим тилкка,тилка,
Бу дунёда биргина,
Сизни севдим Малика.
🍃🌺

Висол истаб мен,дилгир,
Тоғдек қаддим букилди,
Умидларим бирма-бир,
Пойингизга тўкилди.
🍃🌺

Ҳаёлимда аксингиз,
Турасиз доим кулиб,
Мен дунёдан ўтарман,
Расмингизга термулиб.
🍃🌺

Юрагимда ҳижрон,дард,
Кўзларимда таҳлика,
Бу дунёда биргина,
Сизни севдим Малика.
🍃🌺

Кундузларим тун мисол,
Қишлардайин ёзларим,
Умидларим пуч,ҳазон,
Маҳун,маҳзун созларим.
🍃🌺

Ишқ дардига йўқ даво,
Айро бўлган ҳушларим,
Сизла биргадир,танҳо,
Менинг ширин тушларим.
🍃🌺

Кўзларимда ғамгинлик,
Юрагим тилка,тилка,
Бу дунёда биргина,
Сизни севдим Малика.

🍃🌺

🖋Хуршид Kарим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📝ТОНГГИ ТИЛАКЛАР


Эрта тонгда дўстларим,
Қайноққина саломлар,
Сизга эзгу тилаклар,
Тилагим бор одамлар.


Омон бўлинг ҳар доим,
Дунё тургунча туринг,
Йиғламанг сиз ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг.


Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар, кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликка тушманг ҳеч.


Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон-у,
Чеҳрангиз очсин чирой.


Меҳрларга йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.


Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой-ю,юлдузлар,
Йигитлар бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар.


Қувнаб,қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар.


Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин.


Қалблар қувончга тўлсин,
Ҳар сония,ҳар онда,
Ҳамма бахтиёр бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.


Ассалому алайкум барча
нгизга хайрли тонг азизларим.
Кунингиз ички-хотиржамликда ку‌нгилдагидек у‌тишига тилакдошмиз.....



✍Хуршид Карим....





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ertaklarda yashagim kelar...

✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…
Подписаться на канал