xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИЗИ БОР ОТАЛАР


Ҳаёти қувонч-у, нурга тўларкан,
Уйлари ифорли гулга тўларкан,
Қиз бола биларкан ота қадрини,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.


Кўнгиллар тин олар меҳрин тафтидан,
Парилар сув ичар нозик кафтидан,
Қувониб яйрарлар бир кун бахтидан,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.


Ёғ тушса яларлик остонасини,
Меҳрла безаркан дил хонаси,
Аллоҳ ярлақагай пешонасини,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.


Жонга дармон бўлар ширин сўзлари,
Гул-у, райҳонларга тўлар излари,
Жаннат эшикларин очар қизлари,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.


Бу дунё ўткинчи, ўткинчи ғамлар,
Гоҳ қувонч, гоҳ ғамдан кўзларда намлар,
Ўғлим йўқ деб ғамга ботманг одамлар,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.



Хуршид Карим


4.06.2024



(қўшиқ учун /
94 130 91 10/




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭРТАКЛАРДА...


Ёлғон ишқдан ўртандим, ёниб,
Қалбим ўтга ташлагим келар,
Бу ёлғончи дунёдан тониб,
Эртакларда яшагим келар.


Соҳта кулгу, соҳта табассум,
Ким ёлғондан йиғалайди юм, юм,
Ҳаммасини унутиб бир зум,
Эртакларда яшагим келар.


Бу ҳаётда бари ёлғондек,
Умр эса бир лаҳза, ондек,
Шоҳ қизини севган чўпондек,
Эртакларда яшагим келар.


Ким ортингдан ғийбат отади,
Дўст дегани сиринг сотади,
Юрагимга оғир ботади,
Эртакларда яшагим келар.


Вафо қилмас гулгун қаламқош,
Юрак эмас кўксидаги тош,
Кўзларимда аччиқ,аччиқ ёш,
Эртакларда яшагим келар.


Ишонч, умид гулларим сўлган,
Кўнгил тўлган,паймонам тўлган,
Ҳумолари ҳақиқат бўлган,
Эртакларда яшагим келар.


Ҳамма қўлга ташлайди назар,
Ҳаёт қадри бойлик,тилло,зар,
Тушларимда уч бошли аждар,
Эртакларда яшагим келар.


Кўнглинг тўлиб ғубору,гардга,
Зор бўласан гоҳ бир ҳамдардга,
Майли етмай мурод,мақсадга,
Эртакларда яшагим келар.


Айланиб бир семурғ,ҳумога,
Учгим келар кўм,кўк самога,
Қўлим силтаб ёлғон дунёга,
Эртакларда яшагим келар.



✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Хайирли тун ⭐️❤️

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

НАРГИЗА

Мисоли гул -настарин,
Ташламайди кўз қирин,
Наргиза исми унинг,
Юрагимда яширин.

Гўзал,чиройли ҳар дам,
Ибо,ҳаё унда жам,
Бахтиёрман бир бора,
Тушларимда кулса ҳам.

Кулса кулар тўлин ой,
Феруза кўз,гулчирой,
Сезаяпман унинг ҳам
Кўнгли менда ҳойнаҳой.

Миллий дўппи бошида,
Ўсмалари қошида,
Бундай қиз бир донадир,
Фарғона-ю,Шошида.

Мисоли гул -настарин,
Ташлаб ўтар кўз қирин,
Наргиза исми менинг
Юрагимда яширин.

Хуршид Kарим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💸ОТПУСНОЙДАН ДАРАК БОРМИ


Эй ёронлар бу дунёда,
Мендек жони ҳалак борми,
Хабар беринг ҳамкасблар,
Отпуснойдан дарак борми.


Харажатлар турар тўп,тўп,
Пул бўлмаса қадр бир чўп,
Икки бўлиб берса ҳам хўп,
Оптуснойдан дарак борми.


Ташлаб қўйинг бир кўз қирин,
Тўкаяпти чўнтак сирин,
Таътил пули билан ширин,
Отпуснойдан хабар борми.


Ишламаган тишламайди,
Ёзда кўнгил хушламайди,
,, Ойлик бот"и ишламайди,
Отпуснойдан дарак борми.


Нарх навоси шошиб кетди,
Қирғоғидан тошиб кетди,
Газ,свет ҳам ошиб кетди,
Отпуснойдан дарак борми.


Сиҳатгоҳга деманг ҳали,
Дам олиши ундан нари,
Қурилишга керак бари,
Отпуснойдан дарак борми.


Тўхтаб турар,,Зомин ",,Чортоқ",
Кўмир,ўтин керак ўртоқ,
Ёпиш керак банка,қопқоқ,
Отпуснойдан дарак борми.


Даромадга буромадмиз,
Пул бўлса жа аломатмиз,
Шукур деймиз,саломатмиз,
Отпуснойдан дарак борми.


Эллик олти ё қирқ саккиз,
Неча кунга тўлайсиз сиз,
Ҳой молия кутяпмиз биз,
Отпуснойдан дарак борми.


Эй ёронлар бу дунёда,
Мендек жони ҳалак борми,
Хабар беринг ҳамкасблар,
Отпуснойдан дарак борми.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЙЎҚ...

Шармандага шаҳар кенг
Эгри, касга тўқмоқ йўқ,
Ҳамма ақлли бу дам,
Беақл йўқ, аҳмоқ йўқ.

Қуёш нури бемалол,
Беминнат тоза,ҳалол,
Ёзда яйраб яшаб ол,
Қишда газ йўқ,чироқ йўқ.

Сўзамол кўп,кўп айёр,
Пишган ошингга тайёр,
Сўзлагувчи тил бисёр,
Тинглагувчи қулоқ йўқ.

Кимлар тишлаб,қопарлар,
Гуноҳ қилиб ёпарлар,
Отсиз улоқ чопарлар,
Оти бўлса улоқ йўқ.

Кўкка ўрлар нарх-наво,
Меҳр қаҳат,муаммо,
Сўкилмасин дил, аммо
Билинг унга ямоқ йўқ.

Ким ишонар чўпчакка,
Кўп эътибор чўнтакка,
Тенг йўқ асли тентакка,
Фоҳишага қамоқ йўқ.

Дунёни билма зиндон,
Хуршид яша шод хандон,
Ҳаёт мактаб-имтиҳон,
Ундан зўр дарс,сабоқ йўқ.


✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️Ҳуршид Карим

🎤Гулруҳ Эшонқулова


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

😂😂😂😂😂😂

Охиригача кўринг

Батафсил
👉🏼 Тезкор24

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Болаларга беринг дунёни

Муаллиф: Ашурали Боймурод

Рауф Авезов ўқиди

Уланиш учун: /channel/ijod_bustoni


Яна бир 👆шеъримиз муаллифи ўзгартирилиб Бухоро ёзувчилар уюшмаси каналига ташланган, бу шоир ёки ижрочини билганлар бўлса менга ҳабар беринг 🙏🙏

Бухоро ёзувчилар уюшмаси канали админи билан боғланиб
шеър муаллиф Хуршид Каримга ўзгартирилди
Рахмат 👍

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЎП ЯШАНГ ОНАМ


Нур,зиёга тўла кошонам,
Бахт, иқболга ёрдир пешонам,
Меҳрибоним, мунис, парвонам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.


Ҳеч кимсадан қилмасман гина,
Сиз бор кўкси тоғдир камина,
Ҳар сўзингиз ҳикмат, ҳазина,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.


Имоним бут, эзгу тилак жам,
Дуо олиб кам бўлмадим, кам,
Сиз-ла ёруғ дунёларим ҳам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.


Нурга белаб қалбим қўрини,
Ювиб ҳар дам юзим шўрини,
Безаб ҳар чоқ уйим тўрини,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.


Меҳрингиздан тўлиб тошар қалб,
Шеърлар битай мен сизга атаб,
Касал бўлманг дилимни ўртаб,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.


Юзга кириб ҳассасиз юринг,
Фариштадек ёнимда туринг,
Фарзандларим тўйларин кўринг,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.



🖋Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️Хуршид Карим
🎤Зайнабхон


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

https://youtu.be/Jf8gNksMuzw?si=mJYos-Vb747oO2rK

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОЛАЛИК СОҒИНЧИ

Силаб ўт юзларимни,
Эй сабо, эй сокин ел,
Соғиндим изларингни,
Болалигим қайтиб кел.

Ташвишлардан ҳаста қалб,
Соғинчга пайваста қалб,
Сариқ девни эгарлаб,
Болалигим қайтиб кел.

Сойларда сойлагани,
Чайлада чойлагани,
Балиқлар овлагани,
Болалигим қайтиб кел.

Ғамларни унутамиз,
Беланчакда учамиз,
Ниначилар тутамиз,
Болалигим қайтиб кел.

Қамишдан най чаламиз,
Қумдан уйлар соламиз,
Чўмилгани борамиз,
Болалигим қайтиб кел.

Жонга тегди ташвиш,ғам,
Соғинчдан кўзларим нам,
Бир лаҳзага бўлса ҳам,
Болалигим қайтиб кел.

Тақдир айирди бизни,
Икки ён сочиб изни,
Кўрай бир ўша қизни,
Болалигим қайтиб кел.

Қувончларда борлигим,
Маҳзун,бахтиёрлигим,
Софдил,беғуборлигим,
Болалигим қайтиб кел.

©Хуршид Карим.

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖИМГИНА СЕВАМАН



Ёнингга боргани изим етмайди,
Таърифинг қилишга сўзим етмайди,
Сенга етишмоққа кўзим етмайди,
Мен сени жимгина севавераман.


Ҳажрингда ўртаниб, соғинчдан тўйиб,
Бир боқиб қўйганинг иқболга ёйиб,
Ёнингда ўзимни унутиб қўйиб,
Мен сени жимгина севавераман.


Қалбимни куйдирар ишқ деган олов,
Ҳар тонг ҳисларимга тушади қиров,
Мен шундай ошиқман тили йўқ, сақов,
Мен сени жимгина севавераман.


Сира билолмайман қалбингни сирин,
Билмам юрагингда нелар яширин,
Менга висолингдан ҳижронинг ширин,
Мен сени жимгина севавераман.


На бир телбадирман, на бир нотавон,
Гадой ҳам севгисин айлагай аён,
Ўзим ҳам кимлигим билолмай инон,
Мен сени жимгина севавераман.


Кел менинг тошдайин сабримни бир ўп,
Зилол,соф севгимни қадрин қилма чўп,
Балки бутун умр, балки ундан кўп,
Мен сени жимгина севавераман.



Хуршид Карим



4.06.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

t.me/Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЎРДИМ


Турфа тақдир, йўлларни кўрдим,
Меҳри қаҳат дилларни кўрдим,
Кулиб туриб чаёндек чақар,
Заҳри қотил тилларни кўрдим.


Кимдир подшоҳ тожлару, тахтсиз,
Кимдир яшар ҳаётда аҳдсиз,
Тилло зарлар ичида бахтсиз,
Пешонаси шўрларни кўрдим.


Тўйларида ўн боқим сўйган,
Берганни миннатга йўйган,
Отасини хор қилиб қўйган,
Зўрман деган зўрларни кўрдим.


Дўстингман деб қўлларинг тутар,
Фойданг тегса йўлингда кутар,
Текин ошни ямламай ютар,
Икки юзли сурларни кўрдим.


Ҳақдан фақат дунё сўраган,
Ожизларни молин талаган,
Имонини парда ўраган,
Кўзи очиқ кўрларни кўрдим.


Кўкда мисол ой бўлиб боққан,
Юзга ҳижоб пардасин тортган,
Номусини бир пулга сотган,
Ифори йўқ гулларни кўрдим.


Давлат топиб топмаган ақл,
Эҳсон нима, билмаган бахил,
Қорни тўқу бадавлат-фақир,
Ўз нафсига қулларни кўрдим.


Отасини хор қилиб қўйган,
Зўрман деган зўрларни кўрдим.



Хуршид Карим







t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДИЛНОЗА
🍃❤️
Юзи гулдек беғубор,
Қалби шабнамдек тоза,
У мисли гулгун баҳор,
Д И Л Н О З А.
🍃❤️
Тенгсиз,гўзал ҳуснидан,
Гуллар олар андоза,
Сўзларида асал,бол,
Д И Л Н О З А.
🍃❤️
Исми жисмига монанд,
Дилга ҳуш ёқар,ноза,
Кулгулари ёқимли,
Д И Л Н О З А.
🍃❤️
Боғда сарҳуш булбул ҳам,
Исмин қилар овоза,
Кўкламдек гулгун ҳар дам,
Д И Л Н О З А.
🍃❤️
Нечалар ҳолига вой,
Ишқида куйиб роса,
Яноғида ёнар ой,
Д И Л Н О З А.
🍃❤️
Албат келар бир куни,
Оқ от минган шаҳзода,
Мен бўлай ўшал бахтли
Д И Л Н О З А.
🍃❤️
🖋Хуршид Карим


✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️Ҳуршид Карим
🎤Гулруҳ Эшонқулова


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Андижон Қўрғонтепа тумани ўқивчилари

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЮЗМА- ЮЗ

Ниҳоят сен билан бўлдик юзма- юз,
Минг йиллик орзуйим ушалди бугун,
Ҳижронлар мағлубдир-сарғайган бир куз,
Соғинчлар ҳазондек тўшалди бугун.

Юрагим- кўксимда чопган бир тулпор,
Нафасим бўғзимга суриб бормоқда,
Бунчалар истаранг иссиқ эй нигор,
Қалбим қўрғошиндек эриб бормоқда.

Ниҳоят сен билан келдим юзма-юз,
Минг йиллик тушларим бўлдими рўёб

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Таътилингиз яхши ўтсин устозлар

✍Хуршид Карим шеъри

🎤Шаҳло Ботирова

@Xurshid_Karim

🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТАЪТИЛИНГИЗ ЯХШИ ЎТСИН


Элим дея заҳмат чекиб ишладингиз,
Ҳалол бўлиб, ҳалол луқма тишладингиз,
Илм бериб, илм излаб бир зум тинмай,
Айтинг қачон кўнглингизни ҳушладингиз,
Сизга бўлсин қалбимдаги дилрозларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.


Сиз айтмайсиз сизни билган зотлар айтсин,
Сизга ҳасад қилган маъзлум, мотлар айтсин,
Тунлар бедор кўз нурингиз бериб шундоқ,
Ёзган ёзув,конспект-у хатлар айтсин,
Тиним билмас жонуяр-у, ҳамрозларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.


Ўзбекистон Аллоҳ назар қилган диёр,
Шундай улуғ масканларни кезинг такрор,
Самарқанд-у, Бухорони,Хоразмни,
Водийга ҳам келиб кетинг йилда бир бор,
Сизга тилай бугун юксак парвозларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.


Икки ой ҳам ўтиб кетар кўз юмгунча,
Бугун ниҳол эртага гул чечак,ғунча,
Вақт қадрига етиб яйранг таътил пайти,
Ташвишларга кўнгил бериб қўйманг бунча,
Кўз очгунча ўтиб кетар ҳуш ёзларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.


Дунё шундай тугамайди ҳеч юмушлар,
Ҳалол бошда қўним топар ҳумо қушлар,
Яхши ҳордиқ меҳнат учун ҳамдам дерлар,
Сизни кутар эрта яна буюк ишлар,
Сизга битдим бугун дилдан,дил созларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.



🖋Хуршид Kарим



👇👇👇



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Хайрли тун ✨✨✨✨


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАЙДАНАМ СЕВДИМ


Тунларим азобга ёр бўлди,
Кенг дунё кўзимга тор бўлди,
Сочларим оқ, оппоқ қор бўлди,
Қайданам севдим-а мен сизни.


Ҳеч бир қиз кўринмас кўзимга,
Бу жоним тиқилди бўғзимга,
Ҳеч раҳмим келмади ўзимга,
Қайданам севдим-а мен сизни.


Топталди чин севгим хор бўлиб,
Орзулар бўйнимга дор бўлиб,
Бир қатим меҳрга зор бўлиб,
Қайданам севдим-а мен сизни.


Бир боқиб жилмайиб кулган қиз,
Сўнг яна бағримни тилган қиз,
Севгимни ўйинчоқ қилган қиз,
Қайданам севдим-а мен сизни.


Кўп экан эй малак жабрингиз,
Куйдирди ўт бўлиб ҳажрингиз,
Бой ҳовли эканда дардингиз,
Қайданам севдим-а мен сизни.


Севмасам тоғ қадрим бор эди,
Кўксимда номусу ор эди,
Не қизлар йўлимда зор эди,
Қайданам севдим-а мен сизни.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Odil O'ktam - Va'da bergin
31.05.2024 | 17:00

Clipmaker: Sardorbek Bahriddinov
Musiqa muallifi: Murodjon Tursunov
Matn muallifi: Odil O'ktam (Odiljon Mutalibjonov)
Musiqiy sayqal: Murodjon Tursunov
Instagram: @odil.oktam_
Honanda ma'muri: +998 94 134-51-34


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим
🎙Шерзод Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Болаларга беринг дунёни...

Хуршид Карим шеъри

Бизга қўшилинг👇🏼


✨ t.me/Xurshid_Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…
Подписаться на канал