БОЛАЛАРГА БЕРИНГ
(1-Июнь.Халқаро болалар кунига бағишланади)
Билмоқ учун оламниг сирин,
Қалб кўзи-ла кўринг дунёни,
Жондан азиз ,беғубор ширин,
Болаларга беринг дунёни.
Улар учун бўлинг тулпор от,
Қувончларда чиқарсин қанот,
Эртакларга айлансин хаёт,
Болаларга беринг дунёни.
Жажжи бўлиб завққа тўлгансиз,
Хандон отиб шодон кулгансиз,
Бир кун сиз ҳам бола бўлгансиз,
Болаларга беринг дунёни.
Иқболини бахтин кўринг сиз,
Камолини тахтин кўринг сиз,
Ширин тушдек ўтсин умрингиз,
Болаларга беринг дунёни.
Дунё ўзи яралган бир кам,
Жажжи қалбин эзмасин ҳеч ғам,
Болаларни асрасин эгам,
Болаларга беринг дунёни.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
#Бугун
1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
GʻIYBATCHILAR
✍ XURSHID KARIM
🎤 JUMANAZAR URALOV
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
''JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO‘LSIN,,
✍️Muallifi Xurshid Karim
... Ijroch 🎙
_ Abdurahimov Eldorbek
@Xurshid_Karim
.....................................🛫
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌙Ассалому Алайкум, ЖУМА айёми муборак бўлсин, энг яқинларим 🤲
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган "ТИЛ" қолмасин!
Жуманинг ҳайру-барокати сизга бўлсин!
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📹 Nozim Hamidov - Alam qilar (audio 2024) →
Matn: Xurshid Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
МУСОФИР
Япроқлари тўкилса куздек,
Дунёларни унга тор деманг,
Ғурури бор ҳамманинг сиздек,
Мусофирни мардикор деманг.
Гарчи дардга тўла кўз ёши,
Ҳеч кимсага йўқ отар тоши,
Ҳалолу,пок тотган туз,оши,
Мусофирни мардикор деманг.
Тирикчилик - ишдадир улар,
Соғинчга дил риштадир улар,
Қўллари гул устадир улар,
Мусофирни мардикор деманг.
Мингта гуноҳ бир онингизда,
Ғийбат оқди гоҳ қонингизда,
Ўтирволиб айвонингизда,
Мусофирни мардикор деманг.
Яралайди дилни ноҳақ сўз,
Шойи,ипак ҳаммаси бир -бўз,
Орқасида тўрт жуфт қора кўз,
Мусофирни мардикор деманг.
Тайёр луқма айтинг қайда бор,
Шўҳлик сойда,ҳусн ойда бор,
Мусофирлик ҳамма жойда бор,
Мусофирни мардикор деманг.
Оҳир борар манзилимиз бир,
Ким оқкўнгил,кимнинг қалби кир,
Бу дунёда ҳамма мусофир,
Мусофирни мардикор деманг.
©Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
💕🌸✨💕🌸✨🌸💕✨
ҚИШЛОҚҚА КЕЛИН БЎЛИНГ👰🤵
Ойдин юзли,ой,гулюз,
Ойлардай тўлин бўлинг,
Ҳой шаҳарлик сулув қиз,
Қишлоққа келин бўлинг.
Сиқилмасдан,,дом''ларда,
Ҳовлиларда чопасиз,
Тандирларга ўт қалаб,
Ширмойнонлар ёпасиз.
Тозагина ифорли,
Танга дармон ҳаволар,
Сайлларда эркалаб,
Дуо қилар момолар.
Чаккангизга райҳондан,
Гулчамбарлар тақасиз,
Эрта тутиб,азонда,
Сигирни ҳам соғасиз.
Қариндошлар жон тортар,
Қўшнилар ҳам самимий,
Қалбакиси йўқ сира,
Ҳамма нарса табиий.
Ариқ бўйи ялпизли,
Пахталарда чигитлар,
Забардаст,норғул бўлар,
Қишлоқлик алп йигитлар.
Ор,номусли ҳаммаси,
Ҳеч ёлғиз қолдирмайди,
Лабингизни сира ҳам,
,,Ботекс'' қилдирмайди.
Жиддий мағрур бўларлар,
Пичинг қилиб қопмайди,
Энг муҳими,,ликиллаб'',
Бошқасига чопмайди.
Болангизга илиниб,
Кулча нонлар ёпасиз,
Қишлоққа келин бўлиб,
Ҳақиқий бахт топасиз.
Гўлдай гўзал,гулюзлар,
Ойлардан тўлин бўлинг,
Шаҳарлик сулув қизлар,
Қишлоққа келин бўлинг.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҒИЙБАТИМНИ ҚИЛАВЕРИНГ
Ҳар қадамда, ҳар дам ўнг-у, сўлимдасиз,
Хўп ортимдан кулаверинг ғийбатчилар,
Гоҳ жилмайиб, гоҳ тумтайиб йўлимдасиз,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.
Мен дарахтнинг остдаман, сиз шоҳида,
Мен саҳрода, сиз чаманлар гулбоғида,
Қулоқларим қизиб кетар гоҳ, гоҳида,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.
Бунча гап деб сатҳингиздан тошмасангиз,
Миш-миш излаб давонлардан ошмасангиз,
Ўзим айтиб берардимда шошмасангиз,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.
Заҳарханда кулиб қад ҳам урмоқдасиз,
Карвон ўтар, сиз ит бўлиб ҳурмоқдасиз,
Оёқ қолиб тилингизда юрмоқдасиз,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.
Ёнимда дўст,ортимда ёв,ғанимсизда,
Ҳусуматим,арзим йўқдир маним сизда,
Ахир менинг бор ташвишим,ғамим сизда,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.
Қуруқ гап сўз сотмоқликни ҳоли ёмон,
Бир назар ҳам солиб қўйинг Ҳақ йўл томон,
Мен худога солиб қўйдим аллақачон,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.
/channel/Xurshid_Karim
Oqshom ilhomlari🌙✨
,,MEN SIZDAN "
✍Xurshid Karim.
Ijroda:🌸🍃Robiya Chaman qizi.
(Muallifga rahmat)
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🕋АЛЛОҲ НАЗАР ҚИЛМАСА
Аллоҳ назар қилмаса,
Ари кўнмас гулингга,
Ишонмагин эй инсон,
Давлатингга ,пулингга.
Ишларингдан кўнгилнг тўқ,
Шон шухратинг етарли,
Билиб кўйгин бу обрў,
Келарли-ю кетарли.
Аллоҳ назар қилмаса,
Бўлармидинг зўр хофиз,
Кибирланма ҳовога,
Аллоҳ де кеча -кундуз.
Олқишларга кўмилиб,
Ёдингдан чиқди онанг,
Айтчи қачон тегди айт,
Жойномозга пешонанг.
Аллоҳ назар қилмаса,
Бўлармидинг сен олим,
Аллоҳга айт тасанно,
Ўзингга бўлма золим.
Зор боқдилар йўлингга,
Ука-ю, сингил ,аканг,
Ота дуосига тенг,
Келармиди фалсафанг.
Аллоҳ назар қилмаса,
Қайда эди бу дамлар,
Севармиди сени халқ,
Севармиди одамлар.
Номинг тилларда достон,
Чопармиди камолинг,
Кутармиди интиқиб,
Суюклигинг -аёлинг.
Аллоҳ назар қилмаса,
Ким бўлардинг қора кўз,
Бўлармидинг гул чевар,
Бўлармидинг этикдўз.
Аллоҳ назар қилмаса,
Меҳмон келмас уйингга,
Келармиди одамлар,
Маъракангга ,тўйингга.
Аллоҳ назар қилмаса,
Ўтар эдинг ном- нишон,
Аллоҳ назари ила,
Бўлдинг ҳазрати инсон.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
КУЛИШИБ АЙРИЛАМИЗ
Нетай айро бўлдик ёра,
Азоблардан кўнгил яра,
Эди йўқдир бошқа чора,
Кел кулишиб айриламиз.
Йўқ бўлмади висол туни,
Кутиб умрим ўтди шуни,
Йиғламагин тўйинг куни,
Кел кулишиб айриламиз.
Куйдик алам доғларида,
Ҳижронларнинг ёғларида,
Энди армон боғларида,
Кел кулишиб айриламиз.
Суймаганни суйдирганлар,
Жонимиздан тўйдирганлар,
Куйиб кетсин куйдирганлар,
Кел кулишиб айриламиз.
Ишқ муҳаббат сағир экан,
Ошиқлик қон бағир экан,
Тақдир экан, тақдир экан,
Кел кулишиб айриламиз.
Тун кунларим белдор неча,
Қалбимни қон қилган кеча,
Хайр жоним маҳшаргача,
Кел кулишиб айриламиз.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
📹 "Қадри баланд яхши одамлар! " →
👤 Таисия Рўзиева 2709 →
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️Aссалому Алайкум. Ёз фаслининг илк тонги муборак бўлсин! 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Бугунги бошланган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Premyera tez kunda🔥
SHAXRUDIY JANOBLARI - SEVAVERAMAN
Qo’shiq muallifi: Shaxrudiy Janoblari
She’r muallifi: Xurshid Karim
Gitarist: Mashrab Mirzayev
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
АЛЛОҲ ПАНОҲИДА
Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
🖋Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
НОМУС ЭГАР
Тўколмайди ҳаёт ёшини,
Ололмайди қўлда ошини,
Кулиб туриб йиғлайди гоҳо,
Номус эгар йигит бошини.
Чарчамайди рўзғор ишидан,
Қўрқмас довул, аёз қишидан,
Ўлмас душман санчган нишидан,
Номус эгар йигит бошини.
Синдирмайди уни ғам,фироқ,
Йиқитмайди ғаним қазган чоҳ,
Ҳаммасига чидайди бироқ,
Номус эгар йигит бошини.
Кундуз қуёш, тунда ойи бор,
Улфати бор оши, чойи бор,
Фақат битта нозик жойи бор,
Номус эгар йигит бошини.
Булутларни қучар ҳаёли,
Дардларга ҳеч келмас малоли,
Ор ҳаёли бўлсин аёли,
Номус эгар йигит бошини.
Мард йигитнинг шашти толмасин,
Кўнглига дард алам солмасин,
Номуссизга куни қолмасин,
Номус эгар йигит бошини.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
🌺АЁЛИМГА
Қайда бўлсам сенда бўлар доим менинг хаёлим,
Бу дунёда ишонганим, суянганим аёлим.
Бу дунё бир денгиз бўлса, ҳаёт сузар кемадир,
Сен ёнимда бўлсанг ғам-у, ташвишлари нимадир.
Билки седан бошланади жаннатларга йўлакча,
Сенга меҳрим бошқа менинг, сенга меҳрим бўлакча.
Менинг ақлу ҳушим олган сенинг қаро кўзингдир,
Сенсиз бахтим бутун бўлмас, менинг ярмим ўзингдир.
Суянмасанг йиқилишим аниқ умр фаслида,
Тоғларни ҳам суяб турган қир адирлар аслида.
Дардим билан ўртанувчи нозиккина жисминг бор,
Юрагимнинг ўртасида фақат сенинг исминг бор.
Эй, аёлим то қиёмат ёнимда сен бор бўлгин,
Тилагим шу жаннатда ҳам фақат менга ёр бўлгин.
✍Хуршид Карим
30.05.2024
t.me/Xurshid_Karim
🌤 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!
🌸 Тонг чоғида эсиб шаббода,
🌺 Дилингизга фараҳбахш этсин!
🌸 Қалбдан сизга гўзал тилагим,
🌺 Аллоҳим сизни асрасин!
Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!
Яқинларни янги тонг билан табрикланг!
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Muxtor Rais - Xotinni bori yaxshi
Matn; Xurshid Karim
https://youtube.com/watch?v=GUnhM_eLER8&si=GDM-AChuRaPKZiDG
Kulishib ayrilamiz...
✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Kulishib ayrilamiz...
✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️ Aссалому алайкум. Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз мазмунли ва баракали ўтсин!
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Men sizdan...
✍Xurshid Karim
🎙@IsLoMBeK_InTiZoRiY
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📹 Jaloliddin Ahmadaliyev - Dadamni soyasida (consert 2023) →
Matn: Xurshid Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
_ МЕН СИЗДАН...
Мен сиздан хеч нарса қилмайман даъво,
Тунларни тонгларга улайман ҳолос,
Мен сиздан сўрмайман бойлик, мол дунё,
Мен сиздан мурувват сўрайман ҳолос.
Ҳар маҳал қайгадир шошган одамлар,
Чўққилар, давонлар ошган одамлар,
Жиловсиз дарёдек тошган одамлар,
Мен сиздан оқибат сўрайман ҳолос.
Ҳақлигу, ноҳақлик кўзларимда жо,
Кўксимга ҳанжардек қадалган рўё,
Эй, меҳр, сабрдан яралган дунё,
Мен сендан ҳаловат сўрайман ҳолос.
Нолимам гар кўклам,баҳорим куздек,
Кўнглимда ҳазонлар,юрагим -муздек,
Биламан,гуноҳим кўп менинг сиздек,
Тавбамга ижобат сўрайман ҳолос.
Гоҳида шод бўлиб,маъюс,кулмайман,
Гоҳида жилмайиб туриб йиғлайман,
Мен сиздан ҳеч нарса талаб қилмайман,
Мен сиздан муҳаббат тилайман ҳолос.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim