xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТАЪТИЛ ПУЛИ


Дўстим қилди қўнғироқ,
Кўзим уйқу илибди,
--Мактабга келгин тезроқ,
--Таътил пули чиқибди.


Бу ажойиб ҳушхабар,
Қулоққа ёқди ёмон,
Оёғим олиб қўлга,
Шошилдим мактаб томон.


Кечаги тор дунёлар,
Кенг кўринди кўзимга,
Йўл йўлакай режалар
Тузиб кетдим ўзимча.


Миямда учар хаёл,
Ўзимча ҳисоблайман,
Ўн кун санатория,
Асабни даволайман.


Ундан кейин саёҳат,
Жаннат макон юрт аро,
Ҳавоси танга роҳат,
Самарқанд-у, Бухоро.


Термиз, Қарши, Андижон,
Гўзал Тошкент-у, азим,
Қадамимга мунтазир,
Хива кўҳна Хоразм.


Ширин,ширин ҳаёллар,
Ажиб ҳислар юракда,
Ишдан кейин тузукроқ,
Дам олиш ҳам керакда.


Дўстлар билан саёҳат,
Зўр жойлар бор Чимёнда,
Ведомостга қўл қўйдим,
,, Отпусной" ҳам ҳамёнда.


,, Шитир, шитир "овози,
Оҳ ҳаётнинг нақшисан,
Юракка дармон дори,
Бунчалар ҳам яхшисан.


Хаёлларга берилиб,
Иягимга тираб қўл,
Шундай гўзал режалар,
Тузиб келдим йўлма-йўл.


Уйимга келиб бирдан,
Учиб кетди хаёлим,
Бир қучоқ муаммо билан,
Кутиб олди аёлим.


--Отпусной чиққан бўлса,
--Эрта бозорга боринг,
--Анави чала уйни,
--Битказиб қўя қолинг.


--Яримлаб қолган ун ҳам,
--Уйдан гўшт ҳам узилган,
--Ҳа айтгандай дадаси,
--Холодильник бузилган.


--Газхонага плита,
--Меҳмонхонага гилам,
--Шиппак, шортик, футболка,
--Керак болаларга ҳам.


--Айвонга ҳам краска
--Сочиш керак дадаси,
--Ҳовлига вручатка,
--Босиш керак дадаси.


--Темир токни кўтаринг,
--Бекорчисиз хўш, ана,
--Акам тўй қилаяпти,
--Унга керак қўшана.


Тўтидай жавраб хотин,
Кўнгилни ҳам ғашлади,
Бир пасда мингта камни,
Қалаштириб ташлади.


Кенг дунё тор кўринди,
Эҳ кўнгилнинг зори-я,
Хайр ширин орзулар,
Хайр санатория.


Булбулдек экан эвоҳ,
Хотин зотининг тили,
Буларни қилиш учун,
Етмас таътилим пули.


Эшитиб бу камларни,
Юрагим озди бироз,
Ҳеч нарса деёлмадим,
Ютиниб қўйдим холос.


Хуллас ширин орзулар,
Туғилмай ўлдирилди,
Ўша гўзал режалар,
Кейинга қолдирилди.



✍Хуршид Карим


26.05.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХОТИННИНГ БОРИ ЯХШИ

Булбулдай сайраса ҳам,
Миянгни қайраса ҳам,
Тинмасдан жавраса ҳам
Хотиннинг бори яхши.

Тилло зирак тақса ҳам,
Бошда ёнғоқ чақса ҳам,
Чўнтагингни қоқса ҳам,
Хотиннинг бори яхши.

Йиғласа ҳам кулса ҳам,
Сирларингни билса ҳам,
Терговчилик қилса ҳам,
Хотиннинг бори яхши.

Бор йўғингдан қилмас ор,
Қадрингни қилмайди хор,
Уйда текин хизматкор,
Хотиннинг бори яхши.
 
Уйда бўлмаса бир дам,
Хотиринг бўлмайди жам,
Топилмас пайпоғинг ҳам,
Хотиннинг бори яхши.

Чин бахтни қучолмайсан,
Кўкларга учолмайсан,
Чой дамлаб ичолмайсан.
Хотиннинг бори яхши.

Ҳазил шеър битдим кеча,
Муболағаси ,, Жича,"
У чиндан қиролича,
Хотиннинг бори яхши

© Хуршид Карим

👉 @Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Nozim Hamidov - Alam qilar (Official Music Video)
Matn; Xurshid Karim

🤖 @syt_robot orqali yuklab olindi. (720p)

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Assalomu alaykum Shoir ustoz.Sogʻligingiz yaxshimi? Bizga Xayr maktab, xayr sinfdosh qoʻshigʻining ijrosi ham, sermazmun satrlari ham juda-juda yoqdi. Yasagan videolarini yozgan ma'noli she'ringiz bilan eshitib sinfdoshlarim bilan yigʻlab xayrlashdik.Rahmat katta Ijodingiz bardavom boʻlsin!

Andijon shahar 13-umumta'lim maktabi, 9"V"sinf oʻquvchilari!

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

''SENSIZ,,

✍️Muallifi Xurshid Karim

... Ijroch  🎙
_ Abdurahimov Eldorbek



eldorbekmanalog" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@eldorbekmanalog

@Xurshid_Karim


.....................................🛫


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌱#Ҳайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум!
Яна бир янги тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Якшанба кунингиз Хайрли ва барокатли бўлсин ❤️🌹



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️Хуршид Карим


🎤Эсмира -Qalb Gavhari

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🛎СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ



Қўнғироғинг жаранглашин кутаяпмиз,
Энди сени бир умр тарк этаяпмиз,
Наҳот шундай айро бўлиб кетаяпмиз,
Дийдорингга тўйиб тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.


Қадринг билмай ўтиб кетди ўн бир йил ҳам,
Ҳаётимда қувноқ кунлар,энг ширин дам,
Бугун ўша қувноқ қувноқ кўзларда нам,
Дийдорингга тўйиб тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.


Соғинамиз энди тинмай дўст ўртоқни,
Такрорланмас ҳаётда энг гўзал чоғни,
Чалмай тургин дўстим бир оз қўнғироқни,
Дийдорингга тўйиб,тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.


Гапга кирмас,тўполончи бўлдик шайтон,
Гоҳо билмай кўнгилларни қилдик вайрон,
Устозимдан узр сўраб олай бир он,
Дийдорингга тўйиб, тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.


Ҳаяжондан ёнаяпман,кўзимда ёш,
Хаёл суриб парталарга қўяй бир бош,
Энди қачон кўришамиз эй синфдош,
Дийдорингга тўйиб,тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.


Энди сени бир умр тарк этаяпмиз,
Наҳот шундай айро бўлиб кетаяпмиз.



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚЎНҒИРОҒИМ


Энг мунаввар отган ёруғ тонгимда сен,.
Ҳаёлларим ҳар ён қувиб онгимда сен,
Тушларимда майли эди ўнгимда сен,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.


Мактаб даври энг чиройли давр экан,
Қувноқ,қувноқ ,гулгун ойли давр экан,
Овозингни тинглаш бунча оғир экан,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.


Синфдошу менинг дўсту қардошларим,
Маюс боқманг менга бунча сирдошларим,
Кўзларимда мўлтиратиб кўз ёшларим,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.


Ҳаёлларим сарҳад билмай учар энди,
Орзуларим қай манзилни қучар энди,
Овозинг ҳам бир жаранглаб ўчар энди,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.


Дўстлар сизга тилай эзгу тилагимни,
Дуоларга очиб кафту билагимни,
Эй синфдош ташлаб кетгин юрагимни,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.


Энг мунаввар отган ёруғ тонгимда сен,
Ҳаёлларим ҳар ён қувиб онгимда сен,
Тушларимда майли эди ўнгимда сен,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.



🖋Хуршид Kарим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Тезкор

🇺🇿Мирзиёев мактаб 🇺🇿 битирувчиларини табриклади

“Бугун ўз билим ва истеъдоди, куч-ғайратини Янги Ўзбекистон бунёдкори, жонажон юртимизга муносиб фарзанд бўлишдек эзгу мақсадга бахш этишга бел боғлаган сизлар каби навқирон ёшларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатаётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман”, дейилган табрикда.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Sizni ashadiy muxlisayiz Yulduz ijrosida


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💥Бугун 24-май Халқаро ака~ука жигарлар куни




АКА УКА


Жафо чексам, юраги ярим,
Қалбида бор номус, ор, шарм,
Жонимга жон, жондош жигарим,
Оқибатли укам бор менинг.


Укам дея меҳирга тўлган.
Мақтанишга арзирли бўлган,
Аллоҳимнинг фарзини билган
Оқибатли акам бор менинг.


Акам дея жонидан суйган,
Жони ҳалак,мен учун куйган,
Юрагида меҳрлар туйган,
Оқибатли укам  бор менинг.


Онам каби бир интизорим
Йўғимда ҳам йўқлар бедорим
Ёшликдаги дўстим... тулпорим...
Оқибатли акам бор менинг.


Кўзларида онам кўзи бор,
Юзларида отам юзи бор,
Мен шунчалар бахтли, бахтиёр,
Оқибатли укам бор менинг.


Яхши бўл дер, яхшига бошлар.
Акам десам вужудим яшнар.
Худди, ўша дадамга ўхшар.
Оқибатли акам бор менинг.


Яқинлар кўп молинг учун дўст,
Иззат, обрў, шонинг учун дўст,
Танҳогина жоним учун дўст,
Оқибатли укам бор менинг.


Ёнимдадир ёндошим йиллаб
Бирга ўсди бошимни силаб
Дуо қилар яхшилик тилаб
Оқибатли акам бор менинг.



Ака✍Хуршид Карим
Ука✍Одилбек Қодиров




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📃ҲИЁНАТНИ КЕЧИРМАЙДИ АЁЛЛАР
😔😔🥀🥀😥😥

📝 Хуршид Карим.

🎤 Музаффар Ҳафизович.

🎬 Дунёси Дунёча Дунё




t.me/Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌸 Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲👇

👉 @Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАДРИМ БИЛАСАН

💔🥀
Соғинасан бир куни мени,
Ойга боқиб мени кўрасан,
Тушунасан, англайсан фақат,
Кетсам кейин қадрим биласан.
💔🥀

Изларимни қоларсан излаб,
Эслаб гирён бағринг тиласан,
Суратимга аста босиб лаб,
Кетсам кейин қадрим биласан.

💔🥀
Жилмаясан расмимга қараб,
Хаёл қилиб аста куласан,
Ёлворасан худодан сўраб,
Кетсам кейин қадрим биласан.

💔🥀
Кўзларингда уйқулар қочиб,
Тушларингда мени кўрасан.
Соғинчларинг йўлимга сочиб,
Кетсам кейин қадрим биласан.

💔🥀
Ҳижрон, алам ёшлари тахир,
Бир кун албат афсус қиласан,
Кетсам қайтиб келмайман ахир,
Кетсам кейин қадрим биласан.

💔🥀
Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Мактаб битирувчилари учун

ҲАЙР МАКТАБ ҚЎШИҒИ

Авазбек Холматов мусик,аси
Хуршид Карим шеъри





✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🤹‍♀️МАЗА ҚИЛИБ ДАМ ОЛИНГ🤹‍♂️

Энг зўр фасл ёз деганлар қўл кўтарсин,
Ёз жуда ҳам соз деганлар қўл кўтарсин,
Ташвишлару андуҳларни ел кўтарсин,
Маза қилиб дам олинглар ўқувчилар.

🤼🤼🤼🤼🤼🤼🤼🤼🤼‍♀️🤼‍♀️

Вақт ажратинг болаларга онажонлар,
Уйда қолиб суҳбат қуринг дадажонлар
Мунтазирдир доим сизга,,БОЛАЖОНЛАР''
Маза қилиб дам олинглар ўқувчилар.

🤽‍♀️🤽‍♀️🤽‍♀️🤽‍♀️🤽‍♀️🤽‍♀️🤽‍♀️🤽‍♀️🤽‍♀️🤽‍♀️🤽‍♀️

Ҳур диёрнинг ҳуррам, эркин, ёруғ юзи,
Келажакнинг чақнаб тутган хур юлдузи,
Сиз Ватаннинг энг ишонган ўғил қизи,
Маза қилиб дам олинглар ўқувчилар.

🤾‍♀️🤾‍♀️🤾‍♀️🤾‍♀️🤾‍♀️🤾‍♀️🤾‍♀️🤾‍♀️🤾‍♀️🤾‍♀️

Унутиб бир -дошноми-ю хитобларни,
Ишга солинг кўнгил деган шитобларни,
Ўқиб яхши, яхши эртак китобларни,
Маза қилиб дам олинглар ўқувчилар.

🤸🤸🤸🤸🤸🤸🤸🤸🤸🤸🤸

Қанот қоқиб осмонларга учиш учун,
Буюк тоғлар, уммонлардан ўтиш учун,
Эрта улуғ марраларни қучиш учун,
Маза қилиб дам олинглар ўқувчилар.

🏋🏋🏋🏋🏋️‍♀️🏋️‍♀️🏋️‍♀️🏋️‍♀️🏋🏋🏋

🖋Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

"Alloh panohida" #Yulduz ijrosida

Mualif:#Xurshid Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Bugun 25-MAYLI

🛎СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ

✍Хуршид Карим

🎤 Azizbek



🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹

t.me/Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Мактаб битирувчилари учун

ҲАЙР МАКТАБ ҚЎШИҒИ

Авазбек Холматов мусик,аси
Хуршид Карим шеъри





𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ


Кетмоқдамиз кўзимизда ёш,
Айрилишиб бугун -бағритош
Жаранглайди сўнги қўнғироқ
Хайр мактаб, ҳайр синфдош.


Қувноқмизу киприкда намлар,
Қалбимизда шодлигу ғамлар,
Ширин дамлар,бахтиёр дамлар,
Ҳайр мактаб,ҳайр синфдош.


Келажакка қучоқ очиб соз,
Ҳар тарафга қиламиз парвоз,
Рози бўлинг бизлардан устоз,
Ҳайр мактаб,ҳайр синфдош.


Юзларинга термулганча, жим
Мажнун бўлиб мен сени севдим,
Қалбимдасан менинг илк севгим,
Ҳайр мактаб, ҳайр синфдош.


Номинг яшар қалбимда ҳар он,
Сирдош дўстим менинг қадрдон,
Унутмайман сени ҳеч қачон,
Ҳайр мактаб,ҳайр синфдош.


Аччиқ ёшга тўлар кўзларим,
Ҳаяжондан ёнар юзларим,
Соғинаман сизни дўстларим,
Ҳайр мактаб, ҳайр синфдош.


Ўтар энди беаёв йиллар,
Соғинчларга тўлади диллар,
Силкинади ҳавода қўллар,
Ҳайр мактаб, ҳайр синфдош.



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Диққат #Тарқатинг

‼️Бугун 25- май "Сўнги қўнғироқ" байрами учун ТОП 5 та мусиқа жамлаб қўйдик. Керакли мусиқалар устига босинг бот юклаб беради
👇🏼

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

YO‘LIM BOSHQA

Ta’qlidga toqatim yo‘q meni oshna,
Mening dilim boshqa, qilig‘im boshqa,
Sen yurgan yo'llardan yurmayman aslo,
Mening yo‘lim boshqa, yo‘rig‘im boshqa.


Borar yo‘lim yiroq ,manzilim yiroq,
Qo‘limda bobomdan qolgan shamchiroq,
Siz mingan otlarda chopmayman uloq,
Mening otim boshqa, to‘rig‘im boshqa.


Kularsan jilmayib sen ey ,savdoyi,
Bizda jannat erur onalar poyi,
Hamisha to‘rida otaning joyi,
Mening ho‘lim boshqa,qurug‘im boshqa.


Qo‘rqmayman dovuldan, qo‘rqmam seldan man,
Ortimga qaytmayman, yarim yo‘ldan man,
To‘nini g‘aribga tutgan eldanman,
Mening elim boshqa urug‘im boshqa.


Gurkurab gullagan jannatdek makon,
Boburlar tushiga kirgan bir zamon,
Cho‘p eksang sahroda gullaydi inon,
Mening cho‘lim boshqa cho‘lig‘im boshqa.


Sahovat poklikka to‘la imoni,
Xaloldir g‘allasi ,xaloldir noni,
Quyoshni uyg‘otar bobo dehqoni,
Mening elim boshqa, urug‘im boshqa.


Xurshid Karim✍️

Tuningiz osuda o'tsin aziz ustozlar🌛



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

***
O‘qisang ijoding yuksalaverar,
Ko‘nglini ko‘tarar, ko‘ngli yarimni.
Navoiy, Boburning avlodi ular,
Tez-tez o‘qib turing, Xurshid Karimni.

Har so‘zi hayotga yetaklar shaxdam,
Har so‘zi yurakka bo‘ladi malham,
Taskin berar hatto, siqilsangiz ham,
Tez-tez o‘qib turing, Xurshid Karimni.

She'rdan, o‘zingizga olasiz ibrat,
Unda aks etgandir shijoat, g‘ayrat,
To‘yasiz, yurakdan mehr-muhabbat,
Tez-tez o‘qib turing, Xurshid Karimni.

Ijodkor qalbini to‘ldirar zavqqa,
Qarang, manzur keldi, butun bir xalqqa,
Ijodi shu qadar, ko‘char yurakka,
Tez-tez o‘qib turing, Xurshid Karimni.

Vatanga muhabbat, she'rda namoyon,
Qalblarni jumbushga to‘ldirar har on,
So‘zim tinglang biroz, ey aziz inson,
Tez-tez o‘qib turing, Xurshid Karimni.

✍Latofat Bo‘ronova.



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Jaloliddin Ahmadaliyev - Dadamni soyasida (consert 2023) →
Xurshid Karim so‘zi



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Жигарлар_куни

💥Бугун 24-май Халқаро ака-укалар, жигарлар куни

Ким гапирса гапирсин,
Дегин мени АКАМ БОР!
Армоним йўқ дунёда,
Мени сендай УКАМ БОР!

Ака-укалар оқибатни йўқотмайлик!


Жигарларга юборамиз!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал