## ## ## ## ## ## ## ##
Ҳамма ҳам инсонмас ,асл инсонни,
Бошингга мусибат етганида кўр.
Дўстман деб жар солган ўша нодонни,
Қўлингдан давлатинг кетганида кўр.
Бу осмон остида гул бор ,чаман бор,
Тупроқ бор шу азиз юрт бор ,ватан бор,
Халқ учун содиқман деган ўғлонни,
Эл учун жон фидо этганида кўр.
Аллоҳдан юз бурма юзларинг кулсин,
Хақ йўлдан кўз юмма кўзларинг кулсин,
Фаришта тўнини кийган шайтонни,
Юзингга жойномоз текканида кўр.
Тотмаган билмайди йўқлик жабрини,
Кўрмаган билмайди тўқлик қадрини,
Оллоҳдан ризқ тилаб асл деҳқонни,
Тупроққа меҳрини экканида кўр.
Кундузи қуёшдек қамашар кўзинг,
Тарихга назар сол гувоҳ бўл ўзинг,
Дунёга нур сочган юлдуз- Чўлпонни,
Уфқда қуёшлар ботганида кўр.
Қайларда юрибсан ғафлатга ботиб,
Зилол сув ўрнига заққумлар ютиб,
Бугун дунё билган Ўзбекистонни,
Мунаввар тонглари отганида кўр.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Мана 👆мени эгаси бўлмайди шеъримни тагига бир мисра ёзиб исмини ҳам қўшиб муаллиф бўлиб олибди
Таниганлар борми бу шоири замонни
ЭГАСИ БЎЛМАЙДИ
Фикр қил э одам,зикр қил
Дунёнинг бир ками тўлмайди,
Бугун сен эртага бошқаси,
Мансабни эгаси бўлмайди.
Бунчалар ҳовлиқма биродар,
Вафосиз бўлади тилло,зар,
Қўл очиб кетди-ку Искандар,
Бойликнинг эгаси бўлмайди.
Бир куни барг тўкар арчамиз,
Ўткинчи заррамиз,парчамиз,
Бирма бир минамиз барчамиз,
Тобутни эгаси бўлмайди.
Бандамиз биродар, инсонмиз
Дунёнинг саҳнида бир онмиз,
Бир келиб кетгувчи меҳмонмиз,
Дунёни эгаси бўлмайди.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
НАФАҚА ЁШИГА ЕТГАНЛАР УЧУН
Умрнинг қўлидан етаклаб,
Паст баланд йўллардан ўтганлар,
Сабрни ўзига ёр қилиб,
Пенсия ёшига етганлар.
Гоҳ аччиқ тош бўлди ошингиз,
Неларни кўрмади бошингиз,
Кўзларда қувончли ёшингиз,
Пенсия ёшига етганлар.
Шукур бор қалбингиз қўрида,
Меҳр бор юзингиз нурида,
Жойингиз давралар тўрида,
Пенсия ёшига етганлар.
Заҳматлар чекдингиз туну кун,
Гоҳ шодон гоҳида бағри хун,
Жонингиз фидо шу эл учун,
Пенсия ёшига етганлар.
Ҳасадчилар кўнглида тугун,
Ярим йўлда қолди-ку қузғун,
Миллатимиз кўрки сиз бугун,
Пенсия ёшига етганлар.
Ўзбек яшар ўғил, қиз учун,
Ор номуси, ёруғ юз учун,
Энди яшанг ўзингиз учун,
Пенсия ёшига етганлар.
Хуршид Карим
20.05.2024
t.me/Xurshid_Karim
МУҲАББАТ
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Кўзингга тушганда кўзларим,
Бир ажиб ҳаяжон юракда,
Йўқолиб қолади сўзларим,
Муҳаббат шу бўлса керакда.
💖🍃💖🍃💖
Тирнайди ҳижронлар, фироқлар,
Қалбимни қиймалар титроқлар,
Бунчалар ёқимли қийноқлар,
Муҳаббат шу бўлса керакда.
💖🍃💖🍃💖
Бир майин саболар еляпти,
Қалбимга орзулар тўляпти,
Бир сени ўйлагим келяпти,
Муҳаббат шу бўлса керакда.
💖🍃💖🍃💖
Гулларга беланган ҳар ёнинг,
Малаксан, фалакдир парвойинг,
Васлингдан шириндир ҳижронинг,
Муҳаббат шу бўлса керакда.
💖🍃💖🍃💖
Ҳаёллар сен томон бошлайди,
Шабнамлар кипригим ёшлайди,
Тўрт фаслим баҳорга ўхшайди,
Муҳаббат шу бўлса керакда.
💖💖💖💖💖💖💖💖💖💖💖
Бир сени ўйлагим келяпти,
Муҳаббат шу бўлса керакда.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
🌱Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин, қадрдонларим😊
Кириб келган янги кун, янги ҳафта муборак бўлсин!
Янги кун ва ҳафта давомида омад сизга ҳамроҳ бўлсин.
Бошланган янги ҳафта барчага омадли келсин!
Яқинларга юбориб, табриклаб қўйинг.
Бизда кузатинг👇🏻
👉🏻 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍
Шоир ҳар куни ақалли битта шеър ёзиши керак, адиб ҳар куни ақалли битта саҳифани тўлдириши керак, деган гаплар юради.
Чиндан ҳам тикувчи ҳар куни ақалли битта кўйлак тикади. Ошпаз ҳар куни ақалли бир қозон ош дамлайди. Новвой ҳар куни ақалли бир тандир нон ёпади… шундай экан, шоир нега ҳар куни ақалли битта шеър ёзмаслиги керак?
Шунақа-ку… Тикувчи дўкондан тайёр мато олиб, тайёр бичим билан кўйлак тикади.
Ошпаз бозордан тайёр масаллиқ олиб, тайёр қозонда ош дамлайди.
Новвой каппондан тайёр ун олиб, тайёр тандирда нон ёпади…
Қаламкаш эса, “мато” билан “бичим”ни ҳам, “масаллиқ” билан “қозон”ни ҳам, “ун” билан “тандир”ни ҳам ўзи яратиши керак. Бошқалар бор жойдан бор қилса, ижодкор йўқ жойдан бор қилади. Бунинг учун эса, Худо берган истеъдод, Худо кўнглига солган илҳом керак!
✍🏻Ўткир Ҳошимов
''ARMON,,
✍️Muallifi Xurshid Karim
... Ijroch 🎙
_ Abdurahimov Eldorbek
eldorbek_abdurahimov_
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СИНГИЛЛАРНИ ЙЎҚЛАНГ
Акалик -бурч, сингиллар учун,
Бурчингизни оқланг акалар,
Бемеҳрлик, бефарқлик нечун,
Сингилларни йўқланг акалар.
Сизни кутар соғинчи ошиб,
Кутиб олар қувончи тошиб,
Майли буғдой даласин босиб,
Сингилларни йўқланг акалар.
Ғурур бўлсин суянганингиз,
Меҳр бўлсин таянганингиз,
Хурсанд қилиб жиянларингиз,
Сингилларни йўқланг акалар.
Беозордир ул,ҳокисор У,
Йўлингизда кўзлари зор У,
Онангиздан қолган ёдгор У,
Сингилларни йўқланг акалар.
Акалар бор сингиллар учун,
Тоғдир нозик кўнгиллар учун,
Нима экан меҳрдан устун,
Сингилларни йўқланг акалар.
Ёруғ бўлсин ҳар доим юзалар,
Меҳрларга тўлсин бу кўзлар,
Бу ғанимат дунёда дўстлар,
Сингилларни йўқланг акалар.
🖋Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
ХУДОДАН СЎРАДИМ
Неки бўлса бори-пешона тақдир,
Нима бўлса борин худодан кўрдим,
Ҳар не ишга қодир Яратган Ҳақдир,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.
Орзуга тўлдириб юракларимни,
Ҳар дам яхши қилдим тилакларимни,
Дуога тўлдириб билакларимни,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.
Фойда чиқармиди дарё кўз ёшдан,
Мурувват чиқмас ҳеч юраги тошдан,
Қотган нон яхши деб миннатли ошдан,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.
Тўпроқ тўйдиради кўзлари очни,
Офтоб ялтиратар марварид тошни,
Умримга етгулик шодлик,қувончни,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.
Тотдим Аллоҳ берган ҳилват,хузурни,
Тушларимда кўрдим ҳазрат Хизирни,
Бўйимга баробар эъзоз,қадрни,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.
Дард берса чидадим сабрлар қилиб,
Меҳридан яшнадим,жилмайиб,кулиб,
Жойнамоз устида дуолар қилиб,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
💦💦💦💦💦💦💦💦💦
SENI SEVIB QOLAYAPMAN.
💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦
🎤 FAZILATXON QAYUMOVA
✍ XURSHID KARIM.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ 2
Қадрдоним, жонажон мактаб,
Дилни вайрон этгимиз келмас,
Жонажоним, қадрдон мактаб,
Сени ташлаб кетгимиз келмас,
Қўлларимни маҳкам тут ўртоқ,
Чалинмоқда сўнги қўнғироқ.
Руҳсорингга тўйай синфдош,
Кетма асло юзингни буриб,
Яноқларда милтирайди ёш,
Йиғлаяпмиз жилмайиб туриб,
Қалбимизда ширин бир титроқ,
Чалинмоқда сўнги қўнғироқ.
Дунё экан шундай бевафо,
Кетаяпмиз айрилиб жим,жим,
Айро йўллар,тақдирлар айро,
Ҳайр энди гўзал севгилим,
Бағритошим кўзларимга боқ,
Чалинмоқда сўнги қўнғироқ.
Умр елар тўхтамай бир зум,
Дилга солиб алам,ғамларни,
Соғинамиз сени мактабим,
Соғинамиз қувноқ дамларни,
Қулларимни қўйворма ўртоқ,
Чалинмоқда сўнги қўнғироқ.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ДАДАМНИНГ СОЯСИДА
Турибман кўксим кериб,
Ғурур - тоғ қоясида,
Юрибман даврим суриб,
Дадамнинг соясида.
Равон умр йўлларим,
Гулзор ўнгу, сўлларим,
Кўкка етар қўлларим,
Дадамнинг соясида.
Душманга хор бўлмадим,
Дўстларга зор бўлмадим,
Яшнадим, ҳеч сўлмадим,
Дадамнинг соясида.
Тириклиги давлатим,
Ош пиширар савлатим,
Онам менинг жаннатим,
Дадамнинг соясида.
Ҳизирдек оқ соқоли,
Нуроний,сўзда боли,
Мен бир Ҳоқон мисоли
Дадамнинг соясида.
Топганларим тўй бўлди,
Сўйганларим қўй бўлди,
Қалб қўърим нурга тўлди,
Дадамнинг соясида.
Ёнимдасиз онажон,
Бахиёрман мен ҳар он,
Кўксим тоғ,бошим осмон,
Дадамнинг соясида.
Ҳизматини қилайман,
Кўп умрлар тилайман,
Ўғлим бошин силайман,
Дадамнинг соясида.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Мамнун юзингизда гулгун табассум,
Қувончдан кўзингиз ёшланиб кетди,
Менинг шодликларим тугаган куни,
Шодон кунларингиз бошланиб кетди.
Нетай тақдир экан нима ҳам дердим,
Ҳеч тенги чиқмади телба кўнглимни,
Сизнинг бахтингизни туғилган куни,
Жанозаси бўлди менинг севгимни.
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Xudodan so'radim
✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌸Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
🌺Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Бизда кузатинг👇🏻
👉🏻 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
''Ayriliqning ko‘chalarida,,
✍️Muallifi Xurshid Karim
... Ijroch 🎙
_ Abdurahimov Eldorbek
_eldorbek_abdurahimov_
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
✍️Хуршид Карим
🎤Эсмира - Qalb Gavhari 🌹
🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌏ДУНЁ
Мунғаясан бунча мискин,
Салобатинг қани дунё,
Жуда оддий кўринишинг,
Синоатинг қани дунё.
Тўлмас экан сира каминг,
Тугамайди ташвиш ғаминг,
Тиниминг йўқ бирор даминг,
Ҳаловатинг қани дунё.
Миннат қилар бугун зўринг,
Нодонларга қолди тўринг,
Бўриман дер чиябўринг,
Адолатинг қани дунё.
Йўқ топилмас яхшига кун,
Имон йиғлар дилда беун,
Ҳижоб ўрар чирой учун.
Ҳидоятинг қани дунё.
Меҳр қаҳат, юраклар тош,
Мазлумларинг кўтармас бош,
Етимларнинг кўзида ёш,
Иноятинг қани дунё.
Тунлар ўйнар шайтонлар,шўх,
Имонлига отарлар ўқ,
Гуноҳкоринг тавбаси йўқ,
Ибодатинг қани дунё.
Ҳар балога дучор ночор,
Қалби гирён, чекар озор,
Қонунга чап берар пулдор,
Адолатинг қани дунё.
Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim