xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

НОМСИЗ ШЕЪР

(юқори синф раҳбари тиладан)

Эзилиб кетди мия,
Оромим йўқ бир қатим,
Ҳар куни комиссия,
Ҳаммасидан чарчадим.

Ҳаёт хорғинлик тусин,
Юзларимга чаплади,
Қирққа кирмай бошимни,
Оппоқ қорлар қоплади.

Синф раҳбарлик юки,
Босаяпти елкамни,
Давомат,репетитор,
Қуритмоқда тинкамни.

Ҳаёт-ўзи бир мактаб
Ҳаёт дарсин уқяпман,
Тушимда давомат деб,
Алаҳсираб чиқяпман.

Таранглашган асабим,
Ҳоридим, роса толдим,
Уйимда ҳам синфимни,
Ўйлайдиган бўп қолдим.

Тўғриси анча бўлди,
Мириқиб кулганимга,
Бугун афсус қилдим мен,
Ўқитувчи бўлганимга.

Қандай замон тушови,
Эшакдан қиммат бўлса,
Ҳалол ишлаб топганинг,
Ойлигинг миннат бўлса.

Ўйланаман баъзида,
Муштим тираб иякка,
Тақалмоқда пичоқ ҳам,
Аста бориб суякка.

Бир кун айтсам ажабмас,
Ғижирлатиб тишимни,
--Олармидинг жонимни,
Ол э ,олсанг ишимни.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

⚡️Sinf rahbarga qiyin

Koʼrmay qoldi halovat,
Qolarmikan salomat,
Davomat hoy davomat,
Sinf rahbarga qiyin.

Аsab tarang, gʼij miya,
Kayfiyat qiya-qiya,
Har kuni komissiya,
Sinf rahbarga qiyin.

Ichda odam olasi,
Darsga kelmas bolasi,
,,Repetitor" balosi,
Sinf rahbarga qiyin.

Ishlarning yoʼq poyoni,
Makka, sabzi bir yoni,
Gʼoʼzapoya sezoni,
Sinf rahbarga qiyin.

Nechta kepti, qani, hoʼsh,
Sinf xona yarmi boʼsh,
Bola olib kelib qoʼsh,
Sinf rahbarga qiyin.

Bechora shoʼr peshona,
,,Chopar"u yon bu yona,
Gap uqmas ota -ona,
Sinf rahbarga qiyin.

Keng dunyosi boʼlib tor,
Gap eshitar tong, noxor,
Bariga u aybdor,
Sinf rahbarga qiyin.

Qizil, yashil, hur maktab,
Kel ogʼzimga ur maktab,
,,Tayyorlovga sur maktab",
Sinf rahbarga qiyin.

Koʼrmaydi hech halovat,
Davlena ming harorat,
Qolarmikan salomat,
Sinf rahbarga qiyin.

✍️Xurshid Karim



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Отам онам бор
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹

Дунё ташвишларинг гарданимга орт,
Ҳаёт ғамларингдан қилмасман фарёд,
Ғариблик бўғзимдан қўлларингни торт,
Куйсам,ҳокисорим онам бор менинг,
Синсам паноҳдорим отам бор менинг.
🌹🌹

Сабримни синама эй ёлғон дунё,
Ярминг чин бўлсада,ярминг ғирт рўё,
Сенинг чун бошимни эгмасман асло,
Йиғласам, суйгувчи онам бор менинг,
Йиқилсам тирговчи отам бор менинг.
🌹🌹

Чин дўст деб куйганим,зорлигим ёлғон,
Ғаним,ёв дастидан хорлигим ёлғон,
Стам-у, ғамларга ёрлигим ёлғон,
Қувончим,севинчим,онам бор менинг,
Ишончим,таянчим отам бор менинг.
🌹🌹

Куймасман эй саҳро,офтобларинг- лош,
Қаҳратон қаҳрингга беравергум дош,
Эй менга кор қилмас, отаверинг тош,
Мунис-у, меҳрибон онам бор менинг,
Бошимда соябон отам бор менинг.
🌹🌹

Қалбимда ёнди нур, ёнди саодат,
Фарзандлик бурч эрур, фарзандлик бир бахт,
Аллоҳдан умрлар сўрайман фақат,
Ягонам, жаннатим онам бор менинг,
Дурдонам, давлатим отам бор менинг.



✍Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖОНИ ҚИРҚТА ХОТИНЛАР

Умр ўтаверади.
Оқар сувдек оқинлар,
Рўзғорим деб тинмайди,
Жони қирқта хотинлар.

Тунлар тинмас алласи,
Шу Аллоҳга ноласи,
Ухлатмайди боласи,
Жони қирқта хотинлар.

Шом саҳар чиқмас ердан,
Манглайи қаро тердан,
Дакки эшитар эрдан,
Жони қирқта хотинлар.

Ҳеч ким билмас сири бор,
Фалакда кўз қири бор,
Тоғорада кири бор,
Жони қирқта хотинлар.

Чидар ҳаёт жабрига,
Йиғламайди қадрига,
Тоғлар чўкар сабрига,
Жони қирқта хотинлар,

Ҳаёти нурга тўлсин,
Йўллари гулга тўлсин,
Жонлари омон бўлсин,
Жони қирқта хотинлар.

Хуршид Карим


23.11.2024



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЙЎЛДАМАН

Умр мисли бир тугун,
Гоҳ ўлда, гоҳ жўлдаман,
Сизни соғиндим бугун,
Онажоним йўлдаман.

Сизни қучиб суйгани,
Қувончингиз туйгани,
Меҳрингизга тўйгани,
Онажоним йўлдаман.

Бу дунёда ғамлар мўл,
Ташвиш дарё,ташвиш кўл,
Ҳаммасига силтаб қўл,
Онажоним йўлдаман.

Дунёга берилиб хўп,
Йўқламадим сизни кўп,
Сиздан зарур ишим йўқ,
Онажоним йўлдаман.

Меҳрибоним,жаннатим,
Ғаниматим,давлатим,
Меҳр истаб бир қатим,
Онажоним йўлдаман.

Дунё мисли бир тугун,
Қалбим гирён,дилим ҳун,
Сизни соғиндим бугун,
Онажоним йўлдаман.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ИЗЛАБ ЮРИБМАН

Хозонрез боғларда кузлаб юрибман,
Иссиқ саратонда музлаб юрибман,
Ҳамон тополмадим сендақасини,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Севдим неча бора севгидан панд еб,
Ишқим азоб берди, ҳеч бермади зеб,
Ҳеч йўқ қош кўзлари ўхшаб қолар деб,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Юзи зеболардан зебомидинг айт,
Эртакларда қолган Зуҳромидинг айт,
Эй ёр дунёларда танҳомидинг айт,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Бунча жафо қилиб кетдинг эй малак
Менга керакмасди ўзингдан бўлак,
Ўксиб, ўксиб қўяр кўксида юрак,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Аламларим бисёр, дардим зиёда,
Гоҳо маҳаллангни кездим пиёда,
Ўзинг айт сендек қиз борми дунёда,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Э воҳ ҳайронаман тақдир ишига,
Девона кўриниб кўрган кишига,
Ўзим ҳам ишонмай топилишига,
Сенга ўхшаган қиз излаб юрибман.

Хуршид Карим


22.11.2024



(қўшиқ учун 941309110
951208189)



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲ ЮЗ БУРМАСА


Юзин буриб демай бир сас,
Қадрим арзон қилиб бир хас,
Майли кетсин ҳамма, мендан,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Зор эмасман хандасига,
Юздан ниқоб, пардасига,
Ишим тушмас бандасига,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Юрагимни вайрон этсин,
Ниятига майли етсин,
Хоин дўстлар кетса кетсин,
Аллоҳим юз бурмас бас.

Заҳар бўлиб айтар сўзи,
Терс бурилсин ёрнинг юзи,
Ишонганим танҳо ўзи,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Бу дунё бир бозор сайли,
Сохтачилик замон зайли,
Юзин бурсин ҳамма майли,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Мадор бериб жон танимга,
Қувонч бериб ҳар онимга,
Муҳтож қилмай дўст, ғанимга,
Аллоҳим юз бурмаса бас.


Хуршид Карим



22.11.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Жума_муборак

Азиз диндошим, кириб келган улуғ кун жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👉 t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТИК ТОКЧИ ҚИЗ

(тик ток,инстаграмдаги баъзи бир бузуқ,беҳаё қизларга)

Юрагингда номус ҳаё сўлиб бўлган,
Миянг жирканч уй хаёлга тўлиб бўлган,
Сенинг отанг,аканг,уканг ўлиб бўлган,
Улар шаънин бир тийин қилдинг тик токчи қиз.

Холинг кўриб неча кўзлар толди сени,
Шайтон суйиб хотинликка олди сени,
Кўрсатмаган қайси еринг қолди сени,
Миллат шаънин бир пул қилдинг тик токчи қиз.

Елканг, қорнинг, кўкрагингни очиб олиб,
Нималарни алжирайсан чиқиб олиб,
Фоҳишадан не фарқинг бор эй сен ҳариф,
Ўзбек шаънини бир тийин қилдинг тик токчи қиз.

Сен ҳам кимга сингил,кимга опасан-да,
Иффатингни сотиб пул ҳам топасанда,
Эрта ҳижоб кийиб айбинг ёпасанда,
Ҳаммасини бир пул қилдинг тик токчи қиз.

Келин бўлиб қачон ҳовли супурасан,
Адрас кийиб райҳон ифор уфурасан,
Ўша бузуқ тик токингга тупураман,
Миллат шаънин бир тийин қилдинг тик токчи қиз.

Кўриб туриб нега ҳамма жим бўлади,
Сендан бўлган бола эрта ким бўлади,
Ўғлинг бузуқ қизинг сенга дум бўлади,
Келажакни барбод қилдинг тик токчи қиз.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ПАЙШАНБАНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА


Нигоҳлар чўғ, сирли боқилган,
Кўз қисилиб, қошлар қоқилган,
Ош-паловга ўтлар ёқилган,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Бир бирига талпинар диллар,
СМС га қўшилар гуллар,
Сўкишлардан тийилган тиллар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Яқин бўлар бугун йироқлар,
Ўчмас тунда меҳр, чироқлар,
Аёлларда нозли фироқлар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Куёвларнинг тилларида бол,
Боларилар қолар ҳатто лол,
Келинчаклар бунчалар хушҳол,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Ҳақиқатга айланар рўё,
Шодликларга тўлади дунё,
Қуёш секин ботади гўё,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Тунларнинг ҳам энг гўзал туни,
Мўриларнинг чиқар тутуни,
Муҳаббатнинг туғилган куни,
Пайшанбанинг файзи бошқача.




✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера

🎵 Muzaffar Nazarov - Qo'y yuragim sevma o'shani
Matn:Xurshid Karim
🔵 @nevomusic
🌐 www.nevomusic.net

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌧 ЁМҒИР


Ёмғир ёғгин юрагимга ёғ,
Ювиб кетгин аламларимни,
Ёмғир ёғгин юрагимга ёғ,
Ювиб кетгин ситамларимни.


Вужудимни нимталар титроқ,
Ич этимни куйдирар олов,
Ёмғир ёғгин яноғимга ёғ,
Йиғлаганим билмасин биров.


Ёмғир ёғгин фироқимга ёғ,
Фикру ёдим сен томон кўчсин,
Ёмғир ёғгин қулоғимга ёғ,
Ёр ёрларнинг садоси ўчсин.


Ёмғир ёғгин, шаррос қуй дўлдай,
Томчиларда дил кетсин ивиб,
Юрагимга санчилган гулдай,
У қиз исмин ташлагин ювиб,


Ёмғир ёғгин кўзларимга ёғ,
Севдим деган сўзларимга ёғ,
Ювиб ташла дил дардларимни,
Баҳорим, ёз, кузларимга ёғ.


Ёмғир ёғгин юрагимга ёғ.


✍Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

⛅️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ИШОНЧИМ ҚОЛМАДИ


Бу ҳаёт бошимга нелар солмади,
Ғанимлар қалбимни тилиб толмади,
Ўнг кўзи чап кўзни алдар дунёда,
Ҳеч кимга ишончим қолмади.


Ёлғон ҳийлалардан қон бўлди юрак,
Тегирмон тошига дон бўлди юрак,
Ё Аллоҳ биргина ўзингдан бўлак,
Ҳеч кимга ишончим қолмади.


Малҳамдек кўринар тилиб юрганлар,
Сирингни сотади билиб юрганлар,
Ортингдан тиғ урар кулиб юрганлар,
Ҳеч кимга ишончим қолмади.


Борингда қошингда етти букилар,
Йўғингда қаршингда ёвдек тикилар,
Оёғинг чалади ўзингникилар,
Ҳеч кимга ишончим қолмади.


Ишониб қучганинг илон чиқади,
Меҳробинг ортидан чаён чиқади,
Гул деб асраганинг тикон чиқади,
Ҳеч кимга ишончим қолмади.


Дардимни яшириб дилга ўрайман,
Дўст-у, душманимга омад тилайман,
Ўзингдан ҳаммага инсоф сўрайман,
Ҳеч кимга ишончим қолмади.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

НОМСИЗ ШЕЪР

Мендан кетмагин йироқ,
Яширмагин юзингни,
Мен орзулар юртидан,
Излаб келдим ўзингни.


Қизғанма табассуминг
Бахш эт менга бир чимдим,
Сени деб мен Умиднинг,
Салтанатидан келдим.


Мен умидман, орзуман,
Ишонч, истак, ҳар наман,
Бу тақдирнинг измида,
Бир кичкина зарраман.


Қўйгин мени эслама,
Изламагин изимни,
Мен армоннинг қасрига,
Беркитганман ўзимни.


Борлигимга қизиқма,
Шамдек ёниб сўнганман,
Мен ўзимни Аламнинг,
Тупроғига кўмганман.

Ёзда куйиб саҳрода,
Қишда зир қақшаяпман,
Ҳижрон салтанатида,
Шоҳ бўлиб яшаяпман.

Борлигимга қизиқма.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Kim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲ ЮЗ БУРМАСА


Юзин буриб демай бир сас,
Қадрим арзон қилиб бир хас,
Майли кетсин ҳамма, мендан,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Зор эмасман хандасига,
Юздан ниқоб, пардасига,
Ишим тушмас бандасига,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Юрагимни вайрон этсин,
Ниятига майли етсин,
Хоин дўстлар кетса кетсин,
Аллоҳим юз бурмас бас.

Заҳар бўлиб айтар сўзи,
Терс бурилсин ёрнинг юзи,
Ишонганим танҳо ўзи,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Бу дунё бир бозор сайли,
Сохтачилик замон зайли,
Юзин бурсин ҳамма майли,
Аллоҳим юз бурмаса бас.

Мадор бериб жон танимга,
Қувонч бериб ҳар онимга,
Муҳтож қилмай дўст, ғанимга,
Аллоҳим юз бурмаса бас.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#хайрли_тонг

Aссалому алайкум.  Якшанба тонги муборак бўлсин!

✨ АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
✨ Кўнглингизни хотиржам,
✨ Юзингизни нурли қилсин,
✨ Қалб дунёингиздаги орзуларингиз,
✨ Ниятлариз ижобат бўлсин!
✨ Танангизни саломатлик,
✨ Юзингизни эса табассум безаб турсин
✨ Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!
✨ Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!


@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Muzaffar Nazarov - Qo'y yuragim sevma o'shani (audio 2024)
Matn; Xurshid Karim


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🍁 ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

..#Админ_томонидан_текширилган

ЖАЖЖИ БОЛАЖОН САҲОВАТПЕША, ЯХШИ ИНСОНЛАР КЎМАГИГА МУҲТОЖ!

Бўйнини, белини тутолмайди
Ўтиролмайди, фақат ётади
Мия ривожланмай орқада қолган!😢 Клиник фалаж булиб колган 🥺

Диагноз:   Последство ГБН ,СДН РАХИТ 1СТ


Сизнинг арзимаган 5 000-10 000 ёрдамингиз ҳам болажонни ўйнаб кулишига ҳисса қўшиши мумкин!

Ҳар ким қўлидан келгунча ёрдам қўлини чўзса Худо хохласа қизалоқ тузалиб кетади🤲

Кўриб ҳомийлик қилувчиларга манзил берилади!

VISA
4231200086597795

🏷
9860167843575488      Hamkorbank

   Абдиқохорова Рахимажон

Уланган рақам:  943570001

Алоқа учун:
+998943570001

Тарқатиб ҳам савобга эга бўлишингиз мумкин

/channel/sahovatli_sahiylar_namangan

Саховатпеша кадрдонлар бизга ердам килаетганлардан Аллох рози булсин . Хамиша омадингизни берсин. Эхсонларизни кабул этсин. Бизни куллашда давом этинглар илтимос Ясинани согайиши учун дуо килинг. Купни дуоси ижобат булади.🙏🙏🙏

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БИЗДАН КЕТГАНЛАРГА

Қаро тупроқларга қолмас қадримиз,
Дилимиз қарида имон, сабримиз,
Йиқилдик-ку аммо тутдик қаддимиз,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

Ўзгармади севги дилда эҳтирос,
Қалбимиз тубига дард чўкди бир оз,
Сиздай сохталарни йўқотдик холос,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

Ҳаёт мактаб бўлди,вақт бўлди ҳаким,
Бир зум фикр қилдик,ўйладик бир зум,
Юзимизда ўша,ўша табассум,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.


Умримиз бир елди,ўтди бир ондай,
Машъум хотиралар босилди чангдай,
Тундай кетдингиз сиз ёришдик тонгдай,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

Кўришсак юраклар энди этмас жиз,
Бизни ҳижронлари чўктиролмас тиз,
Сиз ҳам бахтиёр яшаяпмиз биз,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

Табассум ясама,кулгингиз сохта,
Чўққида тургандек турибсиз чоҳда,
Энди соғинасиз бизни гоҳ,гоҳда,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

✍Хуршид Карим



@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КУН ҚОЛМАСИН

Асрасин ҳар балодан,
Дуодан қўл толмасин,
Сўранг фақат худодан,
Бандага кун қолмасин.

Ночор қолсанг кулади,
Кулиб бағринг тилади,
Берса миннат қилади,
Бандага кун қолмасин.

Сохталиклар тобида,
Ҳаётнинг ҳар бобида,
Душман дўст ниқобида,
Бандага кун қолмасин.

Оқибатдан сўзлайди,
Асли манфаат кўзлайди,
Хатоларинг излайди,
Бандага кун қолмасин.

Бериб уч тўртта нонни,
Кўз кўз қилар эҳсонни,
Еб қўйишган виждонни,
Бандага кун қолмасин,

Банда бергани миннат,
Бировдан кутманг ҳиммат,
Аллоҳдан кутинг фақат,
Бандага кун қолмасин,

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЎНГИЛ ИМОРАТИ

Кўнглимга меҳрдан солдим иморат,
Деворлари севги, ишқдан иборат,

Устунлари Вафо,Садоқат эрур,
Тўсинлари Бахтдан,Нафосат эрур.

Ғиштлари Қувончдан, бирдек урилган,
Зинаси Ишончдан,маҳкам қурилган.

Эшиги зиёдан,нақшларга тўлди,
Пойдевори эса Муҳаббат бўлди.

Томига ҳисларим чимдек босилган,
Исмингиз тоқига ўйиб ёзилган.

Остонаси Сабр,ҳовлиси Қадр,
Келинг бу кошона сизга мунтазир.

✍Хуршид Карим


@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Muzaffar Nazarov - Qo'y yuragim sevma o'shani (audio 2024)
Matn: Xurshid Karim
https://youtube.com/watch?v=GkwxNXwqCww&si=lxVzgZ99003JpGgC

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон миллий жамоаси ҳақида қўшиқ куйлади

👉 t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МЎМИНА АЁЛ

Ростгўйлик-лабининг бўёғи,
Иффатдир сочларин тароғи,

Кўзларин сурмаси ҳаёдан,
Қалбининг пардози вафодан
.
Сабрдан ясалган зираги,
Номусдан бичилган кўйлаги,

Ҳислари соф, тиниқ, имондан,
Қўлларин ҳиноси-эҳсондан.

Намоздир умрининг-пардози,
Қуръондан созланар овози.

Узуги эзгулик,сафодан,
Рўмоли ор деган матодан.

У хушрўй, юзлари ҳилолдир,
Мўмина,муслима аёлдир.

✍Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДУНЁ...


Ғамлар ичра мардона тоғ-қаддимни кераман,
Атиргуллар ичида мен тиконлар тераман,
Топишга ҳоҳишим йўқ, йўқотишга ҳеч нимам,
Ноғорангни чал дунё битта ўйнаб бераман.


Қаддимни эг қамондай, қадди камон бўлай мен,
Рангимни самон айла, ранги самон бўлай мен,
Яхшига кун бермайсан майли ёмон бўлай мен,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб бераман.


Зар бўлса гар остонанг қадамлар майда майда,
Лаббай топилар ҳар вақт, ошналар ҳамма жойда,
Борингда бор дўстларинг, йўғингда қайда, қайда,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб бераман.


Зар бўлар майсаларга тўкилса гар гул гарди,
Номардларинг мўл, бисёр топилмас битта марди,
Ҳаммада шу васваса, ҳаммада ҳам пул дарди,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб бераман.


Олдингдан оққан сувни қадри йўқда аслида,
Ҳасисдан қор сўрама айниқса қиш фаслида,
Ёлғонлар яшар яшнаб, ҳақиқат ер остида,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб берман.


Кенгга кенгсан торга тор, ўтсан, ёнар дунёсан,
Ноҳақларинг осмонда, Ҳақдан тонар дунёсан,
Беш кунлик шодлик, ғаминг ҳардан қолар дунёсан,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб бераман.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВИШ ЙЎҚ

Бўлди дилим бўлгин тўқ,
Кўксим ёнма, бўлма чўғ,
Ҳаволанма эй кўнгил,
Бўлди энди севиш йўқ.

Шунча севиб не кўрдим,
Кўз чиқариб, бош ёрдим,
Мен ўзимга сўз бердим,
Бўлди энди севиш йўқ.

Куйиб бўлма жонсарак,
Ёлғон севги не керак,
Минғирлама эй юрак,
Бўлди энди севиш йўқ.

Севиб бўлар дил майиб,
Орзу умидлар майиб,
Ой қиз боқманг жилмайиб,
Бўлди энди севиш йўқ.

Кўп экан жабрим мани,
Тугади сабрим мани,
Шу сўнги лафзим мани,
Бўлди энди севиш йўқ.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал