ҚИШЛОҚ ОДАМЛАРИ
Қуёшни уйғотади,
Қишлоқнинг одамлари,
Қут барака топади,
Қишлоқнинг одамлари.
Далаларда юмуш мўл
Тинмас баҳор ёзлари
Ишлардан бўшамас қўл
Буюкдир парвозлари.
Меҳнатдан роҳат топиб,
Ўтар файзли дамлари
Меҳнатсевар бўлади
Қишлокнинг одамлари.
Боғ яратар даштларда
Пешона тери билан
Мақтанса ҳам, мақтанар
Ўрикзор ери билан.
Ҳаммага улашилар,
Олма- ю бодомлари,
Қўли очиқ бўлади
Қишлоқнинг одамлари.
Йигитлари забардаст,
Ўй ҳаёли қизлари
Тандирда пишган нондек,
Қип -қизилдир юзлари.
Атлас, адрас кияди,
Ҳурлиқо санамлари,
Ўзбекона бўлади
Қишлоқнинг одамлари.
Кулсалар хандон отиб,
Юрагидан кулади
Тўйларни тўйхонамас,
Уйларида қилади.
Баъзимларда ўйнаса,,
Ариб кетар ғамлари
Қувноқ, шодон бўлади
Қишлоқнинг одамлари.
Оқибатли ҳаммаси,
Бордир ҳали ҳашарлар
Бир бирига кўмакда,
Аҳил бўлиб яшарлар.
Меҳмондўсту меҳрибон
Қутлуғдир қадамлари,
Кунгли очиқ бўлади
Қишлоқнинг одамлари.
Шамолларда узилиб,
Кетар гоҳо симлар ҳам,
Машиналар йўлини
Тўсиб кўяр қумлар ҳам
Электр ўчса ҳамки,
Ўчмас чироқ, шамлари
Оғир босиқ бўлади
Қишлоқнинг одамлари.
Далаларда юмушлар,
Тугамайди қишда ҳам,
Болаларин ўйида
Бозорда ҳам, ишда ҳам,
Рўзғори бут бўлса, ҳам
Тўлмас сира камлари,
Ҳўжаликбоп бўлади
Қишлоқнинг одамлари.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
📹 Murodjon Toshpulatov - Hoji dadam (audio 2024) →
Matn muallifi: Xurshid Karim
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
21-октябрь. Тил байрамига бағишланади.
ЎЗБЕК ТИЛИДА СЎЗЛАШМАГАНЛАРГА.
Номус, ғурур, ор, билан юзлашмаган одамлар,
Ўз миллатин шаънини кўзлашмаган одамлар,
Қайдан билсин дўстларим она тилин қадрини,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Тил миллат кўзгусидир, тил миллат -дурдонаси,
Ўзбекдир боболари, ўзбек ота онаси,
Эрта ёш авлодда ҳам ниш урар нишонаси,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Тил билмоқ эл билмоқдир ўрганинг кўп тилларни,
Тараққиёт йўлига сочинг алвон гулларни,
Лек ўз тилин билмасдан вайрон қилманг дилларни,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Ўтиб кетган миллатга,тилга қўйилган гумон,
Рус тилини зўр билган,,жентлмен,,бўлган замон,
Ўз тилида ор қилиб сўзлашмаслик оҳ ёмон,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Ўзбекистон ҳур диёр,ўзбек тили нур,зиё,
Ўзбеклигим фаҳримдир,қаддим тик ,бошим само,
Билмасангиз майлига тажаввуз қилманг асло,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Рус тилини сиз каби сўзлашаман билсангиз,
Ўз тилимни билмасам ярашади кулсангиз,
Ўзбек бўлиб туғилиб ўзбек бўлиб ўтсак биз,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Она тилим жон тилим,қалбим сени ардоқлар,
Сенга тошлар отилса,юрагимда титроқлар,
Бешигида,, ОНА '' деб улғайсин чақалоқлар,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашайлик одамлар.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БОЙ БЎЛИБ КЕТАМАН
Дардларим ичимга ютаман она,
Омадим келишин кутаман она,
Йигитнинг душмани экан йўқчилик,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.
Баҳорнинг ифори гул билан экан,
Оловнинг қисмати кул билан экан,
Одамнинг қадри ҳам пул билан экан,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.
Дард бор-у даво йўқ кўнгли яримга,
Борлигинг билинмас дўст-у ғанимга,
Салом деб ўша бой жўраларимга,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.
Кимларни кибрга элтар тўқчилик,
Камбағални одам демас кўпчилик,
Йигитни синдирар экан йўқчилик,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.
Зўрлар от уловда зорлар пиёда,
Фақирга ҳаётда ғамлар зиёда,
Ҳаммаси пул бўлса агар дунёда,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.
Бу золим ҳаётда ҳисларим сўлди,
Ҳасрат-у, дардларга юрагим тўлди,
Сиз дуолар қилиб турсангиз бўлди,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.
Сизга дунёларни тутаман она,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
MENI SOGʻINIB
🎤 JUMANAZAR URALOV
✍ XURSHID KARIM
BIZNING KANAL 👇👇
http://t.me/Xurshid_Karim
☀️ Aссалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
😇 Кунингиз мазмунли ўтсин!
👉 @Xurshid_Karim
СОҒИНДИМ
Сўзлари қанд отамни
Соғиндим-а, соғиндим,
Бир сўзли мард отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.
Тойчоқ эдим той эдим,
Отам бор мен бой эдим,
Бой бадавлат отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.
Савлат тўкиб туриши,
Ибрат эди юриши,
Изи жаннат отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.
Бир бор қовоқ солмаган,
Дуо қилиб толмаган,
Меҳри пайванд отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.
Боқишлари ҳимматли,
Сўзи нурли, ҳикматли,
Юзи жаннат отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.
Тунлар йиғлаб бўзлайин,
Энди қайдан излайин,
Тоғдек савлат отамни,
Соғиндим-а, соғиндим,
Сўзлари қанд отамни,
Соғиндим-а, соғиндим,
Бир сўзли мард отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.
Хуршид Карим
6.10.2024
(қўшиқ учун 941309110)
t.me/Xurshid_Karim
БАХТЛИМАН ДЕСАНГ БАС
Бугун тўй даврани тузатмоқдами,
Меҳмон кутиб, меҳмон кузатмоқдами,
Сени ўзгасига узатмоқдами,
Бахтлиман десанг бас, мен жим кетаман.
Нетардинг юракка ишқ ўтин ёқиб,
Нетардинг қонимда ишқ бўлиб оқиб,
Сизни севмайман де кўзимга боқиб,
Бахтлиман десанг бас мен жим кетаман.
Мажбуран ришталар боғланмасидан,
Кўнгиллар бир умр доғланмасидан,
Икки қўлим муштга айланмасидан,
Бахтлиман десанг бас, мен жим кетаман.
Мен учун васлингдан ҳижронинг гўзал,
Не наф чиройингга битишдан ғазал,
Нетай шу экан деб тақдиру азал,
Бахтлиман десанг бас мен жим кетаман.
Ортиқ азоб бермай, юрагинг эзмай,
Ҳатто борлигим ҳам қолар сезилмай,
Дунёни ағдармай тўйингни бузмай,
Бахтлиман десанг бас мен жим кетаман.
Бахтлиман десанг бас...
Хуршид Карим
6.10.2024
t.me/Xurshid_Karim
КУЗ ЁМҒИРИ
Деразамга ҳорғин куз ҳижрон расмин чизади,
Хотиралар шарпаси юрак бағрим эзади,
Шўрликкина юрагим келмаслигинг сезади,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.
Ҳаёлларим сен томон учиб,учиб сарсон-а,
Тикилган кўзларим жим,йўлларингга гирёна,
Асли тириклигинг лоф,,борлигинг бир афсона,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.
Холим ғариб оҳ урсам, оҳим етмас фалакка,
Ботиб кетар беозор севги ҳам гоҳ юракка,
Ишонгим келар баъзан ўзим айтган эртакка,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.
Шаллоба,ҳўл ҳисларим,маъюс,ҳорғин суратим,
Зулматга ўхшар қалбим нур тушмайди бир қатим,
Наҳот энди умр қутмоқ менинг қисматим,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
''SENSIZ,,
✍️Muallifi Xurshid Karim
... Ijroch 🎙
_ Abdurahimov Eldorbek
@Xurshid_Karim
☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊
🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!
Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин!
✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!
👉 @Xurshid_Karim
СЕНИ ТОПГУНЧА
Туним қаро бўлди тонгим отгунча,
Бағрим яро бўлди ҳижрон ўтгунча,
Сени севдим тамом ўзимдан кечиб,
Ўзимни йўқотдим сени топгунча.
Юрагим эзилди ғам панжасида,
Сенинг исминг бўлди ҳар парчасида,
Куйдим армонларнинг исканжасида,
Тошдайин тош қотдим сени топгунча.
Кенг дунё тор бўлди гоҳо кўзимга,
Гоҳо жоним келиб қолди бўғзимга,
Гоҳ бегона бўлдим ўзим ўзимга,
Аламларга ботдим сени топгунча.
Ҳузурингга борсам келма дедилар,
Сени севмайди у севма дедилар,
Охир мажнунсифат телба дедилар,
Азобларни тотдим сени топгунча.
Соғинч кўзимда жам, кипригимда нам,
Ёдинг хаёлимдан кетмади бир дам,
Ҳатто сени йўқ деб алдадилар ҳам,
Ёлғонларни тотдим сени топгунча.
Ишқинг ўтида ҳеч тонмади дилим,
Исмингни айтишдан толмади тилим,
Ўзимдан ҳам асраб севган севгилим,
Ўзимни йўқотдим сени топгунча.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
t.me/Xurshid_Karim
БОЙРОҒИНИ КУТГАН МАЛАК
Ишқингизда адо бўлди бедор юрак,
Меҳрингизга ташна бўлиб бу жон ҳалак,
Севмасингиз билиб севдим, билиб севдим,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.
Ҳар банданинг манглайида ёзиғи бор,
Пешонамда армонларнинг чизиғи бор,
Муҳаббатнинг сизга нима қизиғи бор.
Биздан кўра бойроғини кутган малак.
Оқ от минган шаҳзодангиз келмадими,
Кўнглингизни кемтик жойи тўлмадими,
Сизга бизнинг севгимиз мос бўлмадими,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.
Ноҳақ дунё кўргин мана пулнинг кучин,
Ғарибларга омад кулиб боқмас нечун,
Ҳаммасига розимисиз бойлик учун,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.
Умид қилиб шоҳона тўй сарполарга,
Ҳаёлида учган мовий самоларга,
Афсус сизни кўмолмайман тиллоларга,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.
Кўнглим маъюс ҳижрон боғин кезаяпман,
Тақдир экан деб дилимни эзаяпман,
Бир кун афсус қилишингиз сезаяпман,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.
Оқ от минган шаҳзодасин кутган малак.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
АРЗИМАСМИДИМ
Чиройлигим мени қаламли қошим,
Тунлари кўкда ой, кундуз қуёшим,
Бир қараб қўймадинг юраги тошим,
Бир бор қарашингга арзимасмидим.
Гуноҳим не эди бағримни ўйсанг,
Покиза севгимни ёлғонга ёйсанг,
Жонимни берардим бир кулиб қўйсанг,
Бир бор кулишингга арзимасмидим.
Ишқингда шоҳ эдим гадолар этдинг,
Бир ширин сўзингга адолар этдинг,
Йўлингда учрасам индамай ўтдинг,
Бир ҳол сўрашингга арзимасмидим.
Висолмас ғам билан келдим юзма-юз,
Кўнглим гулбоғни оралайди куз,
Жонимдан севгандим севмадинг афсус,
Бир бор севишингга арзимасмидим
Йиллар ўтаверар кўксимда бир зор,
Юрагим исмингни айтади такрор,
Армонли дунёда айтчи эй нигор,
Ёринг бўлишингга арзимасмидим.
Бир бор кулишингга арзимасмидим.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ТАБАССУМ ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ
Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,ы
Тош отганлар тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Сизни ғийбат қилганларга,
Қалбингизни тилганларга,
Сизни ёв деб билганларга,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Майли боҳтонларни қучсин,
Иғволари елдек учсин,
Ўз чоҳига ўзи тушсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Гар қалбингиз тиғласа ҳам,
Бағрингизни тирнаса ҳам,
Юрагингиз йиғласа ҳам,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Юрманг сира қовоқ солиб,
Тақдирдан ҳеч қўйманг нолиб,
Йиғласангиз улар ғолиб,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Сизга ўтмас таъмалари,
Кор қилмайди шаъмалари,
Куйиб кетсин ҳаммалари,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Гуллар унсин изингизда,
Меҳр балқиб кўзингизда,
Дунё кулсин юзингизда,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар,тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг..
✍ Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СЕВИШ ЙЎҚ
Бўлди дилим бўлгин тўқ,
Кўксим ёнма, бўлма чўғ,
Ҳаволанма эй кўнгил,
Бўлди энди севиш йўқ.
Шунча севиб не кўрдим,
Кўз чиқариб, бош ёрдим,
Мен ўзимга сўз бердим,
Бўлди энди севиш йўқ.
Куйиб бўлма жонсарак,
Ёлғон севги не керак,
Минғирлама эй юрак,
Бўлди энди севиш йўқ.
Севиб бўлар дил майиб,
Орзу умидлар майиб,
Ой қиз боқманг жилмайиб,
Бўлди энди севиш йўқ.
Кўп экан жабрим мани,
Тугади сабрим мани,
Шу сўнги лафзим мани,
Бўлди энди севиш йўқ.
Хуршид Карим
6.10.2024
t.me/Xurshid_Karim
СЕНИ ТОПГУНЧА
Туним қаро бўлди тонгим отгунча,
Бағрим яро бўлди ҳижрон ўтгунча,
Сени севдим тамом ўзимдан кечиб,
Ўзимни йўқотдим сени топгунча.
Юрагим эзилди ғам панжасида,
Сенинг исминг бўлди ҳар парчасида,
Куйдим армонларнинг исканжасида,
Тошдайин тош қотдим сени топгунча.
Кенг дунё тор бўлди гоҳо кўзимга,
Гоҳо жоним келиб қолди бўғзимга,
Гоҳ бегона бўлдим ўзим ўзимга,
Аламларга ботдим сени топгунча.
Ҳузурингга борсам келма дедилар,
Сени севмайди у севма дедилар,
Охир мажнунсифат телба дедилар,
Азобларни тотдим сени топгунча.
Соғинч кўзимда жам, кипригимда нам,
Ёдинг хаёлимдан кетмади бир дам,
Ҳатто сени йўқ деб алдадилар ҳам,
Ёлғонларни тотдим сени топгунча.
Ишқинг ўтида ҳеч тонмади дилим,
Исмингни айтишдан толмади тилим,
Ўзимдан ҳам асраб севган севгилим,
Ўзимни йўқотдим сени топгунча.
Хуршид Карим
6.10.2024
t.me/Xurshid_Karim
⛅️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
t.me/Xurshid_Karim
XUDO BERSIN
🎤 JUMANAZAR URALOV
✍ XURSHID KARIM
BIZNING KANAL 👇👇
http://t.me/Xurshid_Karim
ОТАНГНИ ҚЎЛЛАРИ
Ҳаётинг мусаффо нурларга тўлар,
Онангни қалб- қўъри ризога тўлса,
Эгилмас бошинг ҳам, қаддинг ғоз бўлар,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Қўллари сен учун дуода ҳар кун,
Қувончли кунларинг,бўлмас дилинг ҳун,
Сен мисли Ҳоқонсан,мисоли Ҳорун,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Қалбингда жўш урар орзу,ўй, ҳавас,
Тегрангда янграйди бахт деган бир сас,
Армонлар пойингда титраб ётган ҳас,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Нолима,қайғурма,чекма фиғон,дард,
Йиғлама ёшингни ғурурингга арт,
Дунёда йўқ асло сендан бадавлат,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Бекорчи ғамлардан бўлма дилхира,
Кутиб ол барчасин табассум ила,
Ёлғончи дунёдан ранжима сира,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Пулингга дўст бўлган дўстларингни қўй,
Ташвиш,ғамларингни қувончларга йўй,
Умрингни ҳар куни асли базм,тўй,
Отангни қўллари елкангда бўлса,
Нечалар ҳаётда топдилар завол,
Кимларнинг қадди тик,кимлар қадди дол,
Қадрига ет уни, дуосини ол,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_karim
БОШИНГ ОМОН БЎЛСА
Ташвишлар кор қилмас кўнглинг чоғ бўлса,
Ғамлар буколмайди қаддинг тоғ бўлса,
Ночорлик айб эмас ўксима зинҳор,
Бошинг омон бўлса, жонинг соғ бўлса.
Қадрингни билмаса қадри пастлар гоҳ,
Дўстинг душман бўлиб қазиб турса чоҳ,
Ранжима жазосин бергучи Аллоҳ,
Бошинг омон бўлса, жонинг соғ бўлса.
Йўл юрсанг йўлингда дўст ила ағёр,
Бугун ёв эртага қадамингга зор,
Дунё топилади топилмас не бор,
Бошинг омон бўлса, жонинг соғ бўлса.
Умдбаҳш кунларинг офтобларга лиқ,
Тақдиринг неларни қилмишдир тортиқ,
Бахт борми ўзинг айт бундан ҳам ортиқ,
Бошинг омон бўлса,жонинг соғ бўлса.
Баҳорда боғларинг гулга тўлади,
Ошуфта кўнглинг ҳам нурга тўлади,
Нолима,нолисанг гуноҳ бўлади,
Бошинг омон бўса,жонинг соғ бўлса.
©Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim