☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Kim
ДАДАМ ҚАЧОН КЕЛАДИ
Мени шу ўй қийнайверади,
Соғинчларим тиғлайверади,
Нега онам йиғлайверади,
Айтинг дадам қачон келади.
✍Хуршид Карим
🎙️Shahzoda
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🕋жума айёмингиз муборак бўлсин!
Эй ҳалол муслим биродар қаддингизни ғоз тутинг,
Имон-у, инсоф зиёсин кўнгилга пардоз тутинг,
Бу фано дунё эрурким ишқида шу ёнмоқ нечун,
Зар-у, сарполар керакмас тоза жойнамоз тутинг.
Аллоҳ ишқин дилга жойлаб,қилинг тоат- ибодат,
Кўнгил обод бўлса баским, кўнглингизни ёз тутинг,
Қўл урманг гуноҳ-кабирга, шайтоний ҳислар ила,
Эзгу хислат париларни ҳамроҳ-у, ҳамроз тутинг.
Барчамиз мўмин мусулмон Роббимиз Аллоҳ эрур,
Бажариб фарзларни ўзни жаннатларга хос тутинг.
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ДУНЁ БУ
Ғамлари қувончдан зиёда,
Ғурбатли дунё бу ғурбатли,
Баҳоси зар ила тиллода,
Қимматли дунё бу,қимматли.
Нодони маржондек терилган,
Доноси кибрга берилган,
Меҳмони мезбондек керилган,
Миннатли дунё бу,миннатли.
Фарқсиздек ҳарому,ҳалоли,
Май учун жом ясар кулоли,
Тўрт ёни майхона мисоли,
,, Шарбатли дунё бу,шарбатли".
Имонсиз имондан сўзлаган,
Ночорлар пиёда бўзлаган,
Ҳамма ўз фойдасин кўзлаган,
Манфаатли дунё бу, манфаатли.
Бир дунё орзу-ю,ҳаваси,
Оламга таралсин ҳар саси,
Тўйлари ким ошди пойгаси,
Ҳайбатли дунё бу,ҳайбатли.
Қадрнинг ўлчови тилло,зар,
Ҳақ сўзни айтганлар саросар,
Моҳир,ас,нуктадон- фирибгар,
Санъатли дунё бу,санъатли.
Нафс мансабдорлага уловдир,
Тўғрининг боши оқ қировдир,
Аслида беш кунлик синовдир.
Ҳикматли дунё, бу ҳикматли.
©Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
🎙 Nigora - Onaizor
✍ Xurshid Karim
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📹 Onajon dardingiz ololmadim - Jaloliddin Usmonov →
👤 Jaloliddin Usmonov jaloliddinusmonov6237">→
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
t.me/Xurshid_Karim
ХАЁЛИМДАН КЕТМАДИНГ
Дилимни зор этдинг-у
Севгимни ёр этмадинг,
Ҳаётимдан кетдинг-у
Хаёлимдан кетмадинг,
Қаро, қаро кўзларинг
Йўлимда зор бўлмади,
Юрак дардга тўлди-ю,
Сенсиз бағрим тўлмади.
Эҳ қоронғи тор дунё,
Тунларингга бойландим,
Севганимга бир зумда,
Бегонага айландим.
Ғамга бошим етди ёр,
Сенга қўлим етмади,
Васлинг қўлдан кетди ёр,
Орзуйимдан кетмади.
Наҳот шундай кўзларинг,
Тиллоларга қамашди,
Э бевафо сен мени
Кимлар билан алмашдинг,
Дилим армон қучди-ю,
Севинч, бахтлар қучмади,
Исминг тилдан ўчди-ю,
Юрагимдан ўчмади.
Ҳаётимдан кетдинг-у,
Хаёлимдан кетмадинг.
Хуршид Карим
(қўшиқ учун 941309110)
t.me/Xurshid_Karim
ИЗҲОР
Бир зум нигоҳимдан бўлсанг гар, йироқ,
Соғиниб қоламан эй маъсумгинам,
Севасанми мени сўрайман, бироқ,
Сен жавоб бермайсан, жимсан, жимгинам.
Маъсум табассуминг жонимга оро,
Сокин кулгуларинг қувнатар сени,
Майлига индама минг йиллар аро,
Йўқ деган жавобинг ўлдирар мени.
Хуршид Kарим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📹 Шойи Мавлонова - Мени сизга отадиган тошим йўкдир.
©Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊
🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!
Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин!
✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!
👉 @Xurshid_Karim
1-октябрь. Устозлар байрами учун
ЭРИНГИЗ ЎҚИТУВЧИ БЎЛСА
Замон билан замонлайсиз,
Томорқада шамоллайсиз,
Ҳар кун куйлак дазмоллайсиз,
Эрингиз ўқитувчи бўлса.
Нега бошни қотирасиз,
Жим ўтиринг,, отиласиз'',
Гаплашмасдан ўтирасиз,
Эрингиз ўқитувчи бўлса.
Ҳалол ризқ-у, рўз топасиз,
Ерни ўзингиз чопасиз,
Ҳар ой кредит ёпасиз,
Эрингиз ўқитувчи бўлса.
Китобларни саралайсиз,
Гоҳо конспект қоралайсиз,
Қишда ўтин арралайсиз,
Эрингиз ўқитувчи бўлса.
Сиз зўр ошпаз, тикувчисиз,
Моҳир чевар, тўқувчисиз,
Сиз ҳам битта ўқувчисиз,
Эрингиз ўқитувчи бўлса.
Соз кузатинг мактабига,
Яхши қаранг ҳуш табъига,
Чидайсизда асабига,
Эрингиз ўқитувчи бўлса.
Ҳулқидан хўп кўнглингиз тўқ,
Ранжимайсиз гоҳ урса дўқ,
Сизга ҳавас қилгувчи кўп,
Эрингиз ўқитувчи бўлса.
У бир оҳанг,сиз-чи торсиз,
У тоғ бўлса,оппоқ қорсиз,
Билинг жуда бахтиёрсиз,
Эрингиз ўқитувчи бўлса.
🖋Хуршид Kарим
👇👇👇
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌧 ЁМҒИР
Ёмғир ёғгин юрагимга ёғ,
Ювиб кетгин аламларимни,
Ёмғир ёғгин юрагимга ёғ,
Ювиб кетгин ситамларимни.
Вужудимни нимталар титроқ,
Ич этимни куйдирар олов,
Ёмғир ёғгин яноғимга ёғ,
Йиғлаганим билмасин биров.
Ёмғир ёғгин фироқимга ёғ,
Фикру ёдим сен томон кўчсин,
Ёмғир ёғгин қулоғимга ёғ,
Ёр ёрларнинг садоси ўчсин.
Ёмғир ёғгин, шаррос қуй дўлдай,
Томчиларда дил кетсин ивиб,
Юрагимга санчилган гулдай,
У қиз исмин ташлагин ювиб,
Ёмғир ёғгин кўзларимга ёғ,
Севдим деган сўзларимга ёғ,
Ювиб ташла дил дардларимни,
Баҳорим, ёз, кузларимга ёғ.
Ёмғир ёғгин юрагимга ёғ.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ЁҒАР ЁМҒИР...
Далаларда йиғим терим палласида,
Намгарчилик юракларга ботар оғир,
Макка поя, мош турибди даласида,
Қишлоқликлар юрагига ёғар ёмғир.
Маҳаллада белгиланган тўйлар қанча,
Асфальти йўқ лойли кўча-кўйлар қанча,
Чакки ўтар шифери йўқ уйлар қанча,
Қишлоқликлар юрагига ёғар ёмғир.
Майда майда қилиб ёғса шому саҳар,
Икки кун ҳам ёғаверса, тинмаса гар,
Ёмғир дея қувнаганда азим шаҳар,
Қишлоқнинг қоқ юрагига ёғар ёмғир.
Дунё шундай яралганда асли бир кам,
Унга бўлса бунисига бўлмайди жам,
Юриб бўлмас бўлиб кетар ҳовлиси ҳам,
Қишлоқликнинг юрагига ёғар ёмғир.
Гуноҳкормиз ўзинг кечир қодир Аллоҳ,
Балолардан асра ўзинг бўлгин паноҳ,
Соябонда сайр қиларлар кимлар бироқ,
Қишлоқликлар юрагига ёғар ёмғир.
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин
t.me/Xurshid_Karim
СИЗДАН ЗЎРИГА..
Кирмадингиз қалбим қўрига,
Боқмай ошиқ кўнгил шўрига,
Кетаверинг майли, энди мен,
Уйланаман сиздан зўрига.
Кўчангизда ёр ёр садолар,
Юрагимда битмас яролар,
Камми сиздек қоши қаролар,
Уйланаман сиздан зўрига.
Зор этдингиз бир сўзингизга,
Кўринмадик ҳеч кўзингизга,
Алам қилсин бир ўзингизга,
Уйланаман сиздан зўрига.
Қайдан севдим сиздайин қизни,
Алдадингиз севдириб бизни,
Қараб туринг куйдириб сизни,
Уйланаман сиздан зўрига.
Мен ишқ деган бир ҳисга асир,
Сиз бойлик деб кўзингиз басир,
Тўйлар қилиб гумбурда қаср,
Уйланаман сиздан зўрига
Куйиб кетинг, куйиблар кетинг,
Уйланаман сиздан зўрига.
Хуршид Карим
(қўшиқ учун 941309110)
t.me/Xurshid_Karim
🧑⚕️👨⚕️Бугун, 3 октябрь - Халқаро шифокорлар куни
Байрамингиз муборак бўлсин, оқ кийимли "нажот фаришталари"!
Соғлик саломатлик, оилавий хотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
👉 @Xurshid_Karim
🎧 Kuz.... 🍁🍂🍂🍁
🍂🍁
Юзимда ҳорғинлик балқийди, сим, сим,
Тўкилиб бормоқда дил япроқларим,
На менга сўз дединг, на бир табассум,
Жавобсиз қолди кўп қўнғироқларим.
🍂🍁
Жавобсиз севгимни бағримга босиб,
Озоринг қалбимга сепиб, совутдим,
Ҳаёлан ифоринг ҳидладим тўйиб,
Бир куни келар деб ўзни овутдим.
🍂🍁
Лекин сен келмадинг, кутдим бир умр,
Кўзларим йўлингда термулди маъюс,
Умримни нишонга олди сенсизлик,
Тўрт фаслим ўрнида бўлди ҳорғин куз,
🍂🍁
На менга сўз дединг, на бир табассум,
Жавобсиз қолди-ку кўнгил оҳларим,
Ҳаёлан орзулар боғидаман,жим,
Тўкилиб бормоқда умрим,қароғим,
🍂🍁
На менга сўз дединг,на бир табассум.🍂🍁
🎙 Dilnoza Davronbekova
✍Хуршид Карим
💻Ovoz rejisyori : Elmurod Yo'lchiyev
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ШУКРОНА КЕЛТИР
Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо,
Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир,
Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо,
Гузал кунларингга шукрона келтир.
Умр ҳам ўтмоқда сойлардек шошиб,
Гоҳ сокин,гоҳ мавжли тўлқиндай тошиб,
Бош узра қуёш ҳам кулар нур сочиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.
Ўткинчи ҳисларла яшама зинҳор
Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор,
Ғанимат ҳаммаси,ғанимат дийдор,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.
Умрингни энг гўзал кўклами бу пайт,
Нафс,кибр,разолат йўлларидан қайт,
Аллоҳга минг бора ҳамду сано айт,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.
Шунчаки яшама рўёлар ютиб,
Боғритош диллардан муҳаббат кутиб,
Азиз инсонларинг қўлидан тутиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.
Яшамоқ бахт эрур,тириклик ҳилқат,
Қара нур ёғмоқда осмондан қат,қат,
Умрлар ўткинчи,кунлар ғанимат,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ҚИЗЛАР
Муҳаббат севгидан ор қилманг қизлар
Кўзга дунёларни тор қилманг қизлар
Эр йигитлар севса чиндан севади,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар.
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар
Алдамчи пуч ҳою ҳаваслар қучиб,
Адашманг покиза севгидан кечиб,
Бойларни тилло-ю зарига учиб,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар.
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар.
Ёшликда адашманг, ёшлик ғўр бўлар,
Армонли кўз ёшлар кейин шўр бўлар,
Севгига қурилган ҳаёт зўр бўлар,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар.
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар.
Хазонлар ярашар сариқ қизларга,
Дил бериб бўлмайди қалби музларга,
Алп йигитлар мосдир сиздек қизларга,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар.
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар.
Муҳаббат вафодир умрингизга зеб,
Ой қизга мард йигит бўладида эп,
Бахтсиз бўлиб қолманг бой бўламан деб,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
𝐾𝐸𝑇𝑆𝐴𝑀...
𝐼𝑧𝑖𝑚𝑑𝑎𝑛 𝑔𝑢𝑙𝑙𝑎𝑦𝑑𝑖 𝑟𝑎𝑦ℎ𝑜𝑛-𝑢, 𝑠𝑢𝑚𝑏𝑢𝑙,
𝑄𝑜𝑠ℎ𝑖𝑚𝑑𝑎 𝑐ℎ𝑎𝑟𝑥 𝑢𝑟𝑖𝑏 𝑠𝑎𝑦𝑟𝑎𝑦𝑑𝑖 𝑏𝑢𝑙𝑏𝑢𝑙,
𝐸𝑠𝑙𝑎𝑠𝑎𝑛𝑔 𝑒𝑛𝑡𝑖𝑘𝑖𝑏 𝑒𝑠𝑙𝑎𝑔𝑢𝑣𝑐ℎ𝑖 𝑢𝑙,
𝑄𝑎𝑦𝑡𝑚𝑎𝑠 ℎ𝑢𝑠ℎ 𝑐ℎ𝑜𝑔ʻ𝑙𝑎𝑟𝑑𝑒𝑘 𝑘𝑒𝑡𝑎𝑚𝑎𝑛 𝑘𝑒𝑡𝑠𝑎𝑚,
𝑈𝑙𝑢𝑔ʻ𝑣𝑜𝑟 𝑡𝑜𝑔ʻ𝑙𝑎𝑟𝑑𝑒𝑘 𝑘𝑒𝑡𝑎𝑚𝑎𝑛 𝑘𝑒𝑡𝑠𝑎𝑚.
✍𝑋𝑢𝑟𝑠ℎ𝑖𝑑 𝐾𝑎𝑟𝑖𝑚
🎙𝐽𝑎ℎ𝑜𝑛𝑔𝑖𝑟 𝐷𝑎𝑣𝑙𝑎𝑡𝑜𝑣
𝐾𝑎𝑛𝑎𝑙𝑖𝑚𝑖𝑧𝑔𝑎 𝑜𝑏𝑢𝑛𝑎 𝑏𝑜ʻ𝑙𝑖𝑛𝑔!
👇👇👇
ОЙЛИК ҚАЧОН КЕЛАДИ
Кўнгил қачон кулар экан,
Чўнтак қачон тўлар экан,
Ҳой ҳисобчи менга қаранг,
Ойлик қачон келар экан.
Пулсиз киши мазлум,ўсал,
Кўнгил ҳира,чўнтак касал,
Дўкончилар йўлим тўсар,
Ойлик қачон келар экан.
Телефонлар жиринг,жиринг,
Оҳ чекасан,кўчар сиринг,
,,Кредитни тўлаб қўйинг''
Ойлик қачон келар экан.
Кайфият нол,кўнгил тугун,
Юрак беун,йиғлайди ҳун,
МИБга нима дейман бугун,
Ойлик қачон келар экан.
Барака йўқ ишимизда,
Қор ёғмайди қишимизда,
Чойхоналар тушимзда,
Ойлик қачон келар экан.
Қаризлар мўл ҳолим хароб,
Кел биродар юзимни ёп,
Тик турмайди бўшаган қоп,
Ойлик қачон келар экан.
Уйқу қочар,бедор юрак,
Бош оғрийди сарак,сарак,
Кантрактни тўлаш керак,
Ойлик қачон келар экан.
Бунча ширин бўлмаса ул,
Куйдиради қилади кул,
Ҳаммасининг давоси пул,
Ойлик қачон келар экан.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
📝ТОНГГИ ТИЛАКЛАР.
Эрта тонгда дўстларим,
Қайноққина саломлар,
Сизга эзгу тилаклар,
Тилагим бор одамлар.
Омон бўлинг ҳар доим,
Дунё тургунча туринг,
Йиғламанг сиз ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг.
Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар, кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликка тушманг ҳеч.
Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон-у,
Чеҳрангиз очсин чирой.
Меҳрларга йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.
Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой-ю,юлдузлар,
Йигитлар бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар.
Қувнаб,қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар.
Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин.
Қалблар қувончга тўлсин,
Ҳар сония,ҳар онда,
Ҳамма бахтиёр бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.
Ассалому алайкум барчангизга хайрли тонг азизларим.
Кунингиз ички-хотиржамликда кунгилдагидек утишига тилакдошмиз.....
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БИЗДАН КЕТГАНЛАРГА
Қаро тупроқларга қолмас қадримиз,
Дилимиз қарида имон, сабримиз,
Йиқилдик-ку аммо тутдик қаддимиз,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.
Ўзгармади севги дилда эҳтирос,
Қалбимиз тубига дард чўкди бир оз,
Сиздай сохталарни йўқотдик холос,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.
Ҳаёт мактаб бўлди,вақт бўлди ҳаким,
Бир зум фикр қилдик,ўйладик бир зум,
Юзимизда ўша,ўша табассум,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.
Умримиз бир елди,ўтди бир ондай,
Машъум хотиралар босилди чангдай,
Тундай кетдингиз сиз ёришдик тонгдай,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.
Кўришсак юраклар энди этмас жиз,
Бизни ҳижронлари чўктиролмас тиз,
Сизсиз ҳам бахтиёр яшаяпмиз биз,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.
Табассум ясама,кулгингиз сохта,
Чўққида тургандек турибсиз чоҳда,
Энди соғинасиз бизни гоҳ,гоҳда,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
t.me/Xurshid_Karim
ЖОНИМ ҚИЗИМ
Кўнгил деган боғимдан бир гул кетмоқда,
Дилим доғлаб киприклари ҳўл кетмоқда,
Юрагимнинг бир четидан зил кетмоқда,
Кўзларимнинг нури меҳрибоним қизим,
Борган уйинг офтоби бўл жоним қизим.
Бахтинг бутун бўлсин чоки сўкилмасин,
Фариштадек оппоқ кўнглинг ўкинмасин,
Йиғламагин кўз ёшларинг тўкилмасин,
Бахтли бўл, қувончим нурафшоним қизим,
Борган уйинг чироғи бўл жоним қизим.
Қалбим қўрин ёритгайдир қаро кўзинг,
Жонга малҳам дадажон деб айтар сўзинг,
Менга жаннат эшикларинг очар ўзинг,
Сен номусим орим шараф шоним қизим,
Борар уйинг қуёши бўл жоним қизим.
Бир кун шундай айрилмоқлик қисмат экан,
Умр ярми қувонч ярми ғурбат экан,
Қиз болага ўз уйи ғанимат экан,
Ота уйга меҳмон меҳрибоним қизим,
Борар уйинг офтоби бўл жоним қизим,
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim