xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУСОФИР СОҒИНЧИ


Мен мусофир юртларда сарсон,
Қалбим ёмон тилинди она,
Соғинчларим қийнар беомон,
Қадрингиз кўп билинди она.


Меҳрингизга туйган у дамлар,
Ҳаёлларим бир жойга жамлар,
Найза мисол санчилиб ғамлар,
Қувончларим юлинди она.


Дунёсидан тамом хоридим,
Чопиб, елиб ёмон хоридим,
Ҳизматингиз қилмай қаридим,
Сочимга оқ илинди она.


Соғинаман соғинган сари,
Бир пул экан тилло-ю,зари,
Бир таскин йўқ,бегона бари,
Ҳаста кўнглим шилинди она.


Қораларин фарқи йўқ оқдан,
Насияси кўп экан нақддан,
Зўр ҳасратлар тақдир-у,Ҳақдан,
Менга туҳфа қилинди она.


Шу эдими мен излаган бахт,
Юрагимда тўла ҳижрон,гард,
Пойингизда эканку жаннат,
Қадрингиз хўп билнди она.



🖋Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим
🎙Бегзод Тўйчиев

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БЎЙДОҚЛИК ДАВРИ

Эгов мисол жўражон,
Хотин зоти жабр экан,
Ўзинг бексан, ўзинг хон,
Бўйдоқлик зўр давр экан.

Эмин эркин юрасан
Роса давринг сурасан,
Хоҳласанг кеч келасан,
Бўйдоқлик зўр давр экан.

Ғаминг йўқ, ташвишинг йўқ,
Ёзинг бор-у, қишинг йўқ,
Рўзғор билан ишинг йўқ,
Бўйдоқлик зўр давр экан.

Тушовланмас оёғинг,
Чаманзор ҳаммаёғинг,
Муҳими тинч қулоғинг,
Бойдоқлик зўр давр экан.

Шамоллар лол шахтингдан,
Тошасан хўп сатҳингдан,
Терговчи йўқ устингдан,
Бўйдоқлик зўр давр экан.

Кўрганинг кўзингники,
Деганинг сўзингники,
Топганинг ўзингники,
Бўйдоқлик зўр давр экан.

Ҳеч ғам,ғусса кўрмайсан,
Хомуш ҳаёл сурмайсан,
Хотинга чўт бермайсан,
Бўйдоқлик зўр давр экан,

Чиқмас чигал муаммо,
Гўзал кўринар дунё,
Уйланиш керак,аммо,
Бўйдоқлик зўр давр экан.

✍Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОЛАЛИГИМ


Ташвиш ғамлар юрагимдан ўтганида,
Рўзғор деган ўпқон мени ютганида,
Тирикчилик қўлга асо тутганида
Аста аста ҳаммасидан тонаяпман,
Болалигим сени қумсаб қолаяпман.


Уйқу қочган бедор, бедор кечаларда,
Кўнгилга дард инган фурсат,нечаларда,
Ўтганимда ўша тошлоқ кўчалардан,
Хотиралар ишқида мен ёнаяпман,
Болалигим сени қумсаб қолаяпман.


Онажоним эркалаши ёқар эди,
Кўз тегмасин деб туморлар тақар эди,
Ҳамма менга дўстдек кулиб боқар эди,
Бугун эса дунёлардан нолияпман,
Болалигим сени қумсаб қолаяпман.


Бахт бор эди онам ёғлик кулчасида
Меҳр тўла эди синглим чеҳрасида,
Акам мени кўтарарди елкасида,
У кунларни йиғлаб эсга олаяпман,
Болалигим сени қумсаб қолаяпман.


Қаддим букиб, дилимни хун этар ҳаёт,
Турфа тақдир, турфа синов тутар ҳаёт,
Бўлди қалбим тилкалама етар ҳаёт,
Аламлардан тўйиб фарёд солаяпман,
Болалигим сени қумсаб қолаяпман.


Хуршид Карим


22.09.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

YONINGGA QAYTAMAN

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🪷Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

🍁🌾ХАЙРЛИ ТОНГ
               АЗИЗЛАРИМ 🌾🍁

🌻Бугун 22 - сентябрь Якшанба дам олиш тонги муборак бўлсин!

🍂Аллоҳим тонгингизни
нурафшон, кўнглингизни
хотиржам қилсин!

🕊Тириклигимиз,
саломатлигимиз, тинчлигимиз
булар бизга берилган Аллохнинг
иномидир.

🍁Шундай экан, табассум қилинг,
яқинларингизга хуш кайфият,
яхшилик улашинг, Ҳаётдан
завқланиб яшанг. Токи, биздан
фақат яхшилик ва яхши хотира
қолсин.

🌾Бу куннинг шодликлари Сизга
хамроҳ  бўлсин, қадрдонларим!

🍃🍁🍃🍁🍃🍁🍃🍁🍃🍁🍃🍁🍃
  

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВГИЛИМ СИНФДОШИМ


Дунё бўлди, дунё тор,
Девона бўлиб бошим,
Кулиб қўймадинг бир бор,
Севгилим синфдошим.


Ҳижронларда юрагим,
Пора бўлди, муз бўлди,
Васлинг истаб севгилим,
Баҳорларим куз бўлди,.


Қалбимни тилди армон,
Ҳазон тўлди кўнглима,
Кел дардимга бўл дармон,
Ҳанжар ургин кўксима.


Дунё бўлди, дунё тор,
Дарё бўлиб кўз ёшим,
Кулиб ўтмадинг бир бор,
Севгилим синфдошим.


Кўзларингга боқиб зор,
Кўролмадим аксимни,
Йиллар ўтса ҳам такрор,
Унутмадим исмингни.


Унутдим сенсиз хатто,
Юзимдаги кулгумни,
Асрадим гулим танҳо,
Кўксимдаги севгимни,


Дунё бўлди,дунё тор,
Девона бўлиб бошим,
Кулиб қўймадинг бир бор,
Севгилим синфдошим.



✍ Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌸🍃

📜 ҚИЗИ БОР ОТАЛАР!
💖🔥💖

✍️🏻 Хуршид Карим.

🎤 Музаффар Ҳафизович.

🎬 Дунёси Дунёча Дунё


@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ШОИР ЧИҚМАСА ЧИҚМАС.

Бир ўжарман сира гап уқмас,
Дошномлари менга ҳеч юуқмас,
Дадамдайин муаллим бўлдим,
Мендан шоир чиқмаса чиқмас.

Устоз бўлиб юрибман мана,
Шогирдларим таъзимда,ана,
Сира,сира куюнманг она,
Мендан шоир чиқмаса чиқмас.

Танлаганман,юрар йўлим бор,
Соғлом танам,оёқ,қўлим бор,
Бахтиёрман икки ўғлим бор,
Мендан шоир чиқмаса чиқмас.

Имонсизга дийдор,насиб йўқ,
Тайёр луқма,тайёр ҳасиб йўқ,
Асли шоир деган касб йўқ,
Мендан шоир чиқмаса чиқмас.

Учқур отдек -йилларни кўрдим,
Заҳри қотил -тилларни кўрдим,
Ҳақни билмас дилларни кўрдим,
Мендан шоир чиқмаса чиқмас.

Кўз кўради тушганни бошга,
Майли юрак айлансин тошга,
Шеър ёзмайман мен энди бошқа,
Мендан шоир чиқмаса чиқмас.

✍Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БЕГОНАГА АЙЛАНДИК


Муаллиф: Хуршид Карим.


Ижрода: Музаффар Ҳафизович.



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЁМОН СЕВАМАН

Эй гулюз, эй қоши камон севаман,
Севги деб ранг,рўйим самон, севаман,
Ишқимни келтириб кулма жонон қиз,
Мен севсам жуда ҳам ёмон севаман.

Ҳажрингни наштари ўтар жонимдан,
Айирма бир боқиб хонумонимдан,
Кокилинг солланиб ўтма ёнимдан,
Мен севсам жуда ҳам ёмон севаман.

Юзингни куйдирар тўкилса ашким,
Кўпирган денгиздан ёмонроқ рашким,
Эҳтиёт бўл сенга тушмасин ишқим,
Мен севсам жуда ҳам ёмон севаман.

Вужудим оловдир,ҳасратларим чўғ,
Нигоҳим отилган наштар,мисли ўқ,
Меники бўлмасанг қутилмайсан,йўқ,
Мен севсам жуда ҳам ёмон севаман.

Висолдан бошқага кўнмайди кўнглим,
Муродга етмасдан қўймайди кўнглим,
Менинг кўнглим билан ўйнашма синглим,
Мен севсам жуда ҳам ёмон севаман.

✍Хуршид Карим




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Тӯртликлар

Ҳар ерда бор тошу торози,
Аллоҳ эрур энг олий қози,
Орзу қилма жаннатларни сен
Ота -онанг қилмасанг рози.

✍️ Хуршид Карим

🎙 Эсмира
🎙Бахтиёр




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ГАП ЙЎҚ


Эй гўзал қиз нозанин,
Туришингизга гап йўқ
Нозлар ичра солланиб
Юришингизга гап йўқ.


Ҳуснингизга лол бўлиб,
Ошиқ қадди дол бўлиб,
Севдим десам лабингиз,
Буришингизга гап йўқ.


Юзингиз мисли ойли,
Кулгичингиз чиройли,
Ибо билан мулойим,
Кулишингизга гап йўқ.


Ҳаёлим бандлар этиб,
Севгимни радлар этиб,
Мен ҳақимда ҳаёллар,
Суришингизга гап йўқ.


Ўздан сипо ёқволиб,
Сумкачангиз осволиб,
Юрайми юрмайми деб,
Келишингизга гап йўқ.


Эй юзлари зилолим,
Бўлинг жуфти ҳалолим,
Оқ либосда ой келин
Бўлишингизга гап йўқ


Эй гўзал қиз нозанин,
Туришингизга гап йўқ,
Нозлар ичра солланиб,
Юришингизга гап йўқ.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОДДИЙ ОДАММАН

Даъво ҳам қилмайман мен шоирликка,
Гарчи юрагимни тирнаса қайғу
Умримни бергим йўқ ҳеч мангулкка,
Мен оддий одамман, менинг борим шу.

Оддийлик юзимда барқ урар мана
Оддий инсонийлик томиримда жам
Менинг онам оддий муштипар она
Оддий одам аҳир менинг отам ҳам.

Кўз очиб кўрганим қишлоғим ўша,
Варраклар учириб юрган болалар,
Мен учун энг азиз жаннатий гўша,
Кўксимга туташган яшил далалар.

Даъво қилмам сира машҳурликка ҳам
Гарчи кўнгил ярим, юрагим ярим.
Кимга обрў керак, сохта шухрат шон,
Менга самимийлик керак дўстларим.

Майлига талпининг чўққилар сари,
Яашанг машҳур бўлиб,дунёда мангу,
Менинг юрагимда оддийлик яшар,
Мен оддий одамман ,менинг борим шу.

©Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🔴🔴🔴🔴🟠🔴🟠🔴🟠🟠🟠

🍁🍂Куз фаслининг илк Жумаси муборак бўлсин

БУГУН 20 ➖ СЕНТЯБРЬ. ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ДИНДОШИМ.

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган Жума тонги муборак бўлсин🤲

🤲 Жума кунида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌹• Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹• Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹• Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹• Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹• Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹• Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹• Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹• Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙🌹ЖУМАНИНГ ХАЙР-У БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ДИНДОШИМ!!!


Бизда кузатиб боринг👇🏻                

➥ @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ПРИМЕРА

УЯЛИБ ҚОЛАСИЗ

🎙Носиржон Мелиев
✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

YIGITNING SINGANI YOMON

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

/channel/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ Aссалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Кунингиз мазмунли ўтсин!

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДАДАМ БОР


Қадамимда қадам бор,
Қувончларим ҳар дам бор,
Бойларни ҳам бойиман,
Суянганим дадам бор.


Тўкилмайди кўз ёшим,
Эгилмас сира бошим,
Бошимдаги қуёшим,
Ишонганим дадам бор.


Ишим юришмай қолмас,
Ташвишлар рахна солмас,
Қўли дуодан толмас,
Дуогўйим дадам бор.


Қувнайман ёш боладек,
Эргашаман соядек,
Ҳаётимда қоядек,
Ишонганим дадам бор.


Топинганим жаннатим,
Тоғдек виқор савлатим,
Борлиги бир давлатим,
Бузрукворим дадам бор.


Асрагин эй Аллоҳим,
Ўзинг ёлғиз паноҳим,
Юзга кирсин илоҳим,
Суянганим дадам бор.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУАЛЛИМ -ШОИР

Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани,
Менга икки касб юқса юқибдида,
Мени сира тинч қўмайди шеър дегани,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Хонтахтада бўзлаб қолар дафтарларим,
Чорлар мени томда оппоқ каптарларим,
Ёзмай десам ўкисинаман, кўнгил ярим,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Муҳаммадга илҳом берган кўм-кўк дала,
Чорлар мени адирларда алвон лола,
Конспект ҳам қолиб кетар гоҳо чала,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Қайнаб келар ич-ичимдан маҳзун байтим,
Бу ёлғончи дунёларга боққан пайтим,
Сизга нима оғирлигим тушар айтинг,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Кундузлари ўқитувчиман,шоирман тун,
Кундуз куни шодонману кечалар ҳун,
Диплом шартмас асли шоир бўлмоқ учун,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Қалбим илҳом парисила ҳуррам,мастман,
Ишқ аталмиш салтанатда бир чўп,ҳасман,
Машҳурликка даъво қилсам одаммасман,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

✍Хуршид Карим

@Xurshid_Karim




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЧЎНТАК БЎЛМАС


Мангу эмас жон танда,
Билиб қўйгин эй банда,
Дунё молин севгучи,
Чўнтак бўлмас кафанда.


Нокас кўзи тўймайди,
Нафс халтаси тўлмайди,
Олиб кетиб бўлмайди,
Чўнтак бўлмас кафанда.


Бойлик йиғма зўрма-зўр,
Имонингни ўраб тўр,
Искандардан сўраб кўр,
Чўнтак бўлмас кафанда.


Йиғган эмас сочган бой,
Сочиб кетган Ҳотамтой,
Ғофил банда билиб қўй,
Чўнтак бўлмас кафанда.


Бир тийин тилло-ю, заринг,
Бир бор ўйлаб қўй наринг,
Қабргача пулларинг,
Чўнтак бўлмас кафанда.


Хориб, толиб нетасан,
Охир кунга етасан,
Қўлинг очиқ кетасан,
Чўнтак бўлмас кафанда.

Кўзингни оч эй банда,
Чўнтак бўлмас кафанда.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

https://youtu.be/I0Phed_JkM4?si=2umprPLNCP35vGdW

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

xurshid.karim?_t=8ptjM8Que2B&_r=1" rel="nofollow">https://www.tiktok.com/@xurshid.karim?_t=8ptjM8Que2B&_r=1

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☁️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИЗИ БОР ОТАЛАР!


Муаллиф: Хуршид Карим.


Ижрода: Музаффар Ҳафизович.



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Sardor Rasulov - Onasini ranjitgan o'g'il (Official Music Video) →
Matn: Xurshid Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУСОФИР ЙИГИТЛАРГА

Юрагида аламли ҳижрон,
Қалби тўла орзу, умидлар,
Дардларини яширар пинҳон,
Мусофирда юрган йигитлар.

Ҳеч кимсага қилмайди таъна,
Тўлса ҳамки юрак-паймона,
Жилмайиб дер- соғмисиз она,
Мусофирда юрган йигитлар.

Сарғаяди сўлғин юзлари,
Маъюс боқар,ғамгин кўзлари,
Тегиб кетар севган қизлари,
Мусофирда юрган йигитлар.

Йигирмага кирган чоғида,
Қоврилса ҳам алам доғида,
Кулиб қўяр қўнғироғида,
Мусофирда юрган йигитлар.

Ҳаммасига чидар эр йигит,
Қалби собит,кўнгли шер йигит,
,,Мен яхшиман ота'' дер йигит,
Мусофирда юрган йигитлар.

Тегиб кетар севган қизлари,
Гоҳо ғамгин боқар кўзлари,
Лекин шаҳдам,тетик ўзлари,
Мусофирда юрган йигитлар.

Унутмайди ўзлигин бир дам,
Киприклари гоҳо бўлар нам,
Бахтга лойиқ ҳаммалари ҳам,
Мусофирда юрган йигитлар.

Хуршид Карим


@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Индамасдан кулиб қўйинг, ҳаммаси яхши бўлади

Ўзингизни енгил ҳис қиласиз, ишонинг...

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖУМА МУБОРАК


Аллоҳ деб дил ютганларга,
Бомдод, шомни кутганларга,
Имон йўлин тутганларга,
ЖУМА МУБОРАК.


Ғийбатдан тил тийганларга,
Сабрдан тўн кийганларга,
Аллоҳни чин суйганларга,
ЖУМА МУБОРАК.


Намозни фарз билганларга,
Ҳалол луқма еганларга,
Субҳаналлоҳ деганларга,
ЖУМА МУБОРАК.


Саждага бош урганларга,
Гуноҳдан юз бурганларга,
Қуръон ўқиб юрганларга
ЖУМА МУБОРАК.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БЕГОНАГА АЙЛАНДИК

Кўнгиллар бемеҳр, қўлларимиз мушт,
Ёвдек ёвлашмоққа шайланиб қолдик,
Эй худо кўрганим ўнгми ёки туш,
Қачон бегонага айланиб қолдик.

Рост экан, ҳақиқат бу дунё бир кам,
Чин дилдан хоҳлашиб бўлолмаймиз жам,
Кеча ўз елкамда ўтирган укам,
Қачон бегонага айланиб қолдик.


Бир қоринга сиғган, кенг ҳовлилар тор,
Иккига айирди бир парча девор,
Кўнгил кўзларимиз босдими ғубор,
Қачон бегонага айланиб қолдик.


Устимиз бир эди бир бош, бир ёқа,
Ёшликда оқибат эди бебаҳо,
Нега йўқламайсиз, келмаймиз ака,
Қачон бегонага айланиб қолдик.


Бойлик умримизга берармиди зеб,
Ойлаб кўришмаймиз тирикчилик деб,
Виждонимиз кўмиб, инсофимиз еб,
Қачон бегонага айланиб қолдик.


Сохта муносабат қилиб нетамиз,
Қачон кўнгилларни бир шод этамиз,
Наҳот энди шундай ўтиб кетамиз,
Қачон бегонага айланиб қолдик.

Меҳр эритади юракда музни,
Жигарларим чиндан соғиндим сизни,
Ётдан бегонамиз бир қаранг бизни,
Қачон бегонага айланиб қолдик.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал