xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖУМА МУБОРАК


Аллоҳ деб дил ютганларга,
Бомдод, шомни кутганларга,
Имон йўлин тутганларга,
ЖУМА МУБОРАК.


Ғийбатдан тил тийганларга,
Сабрдан тўн кийганларга,
Аллоҳни чин суйганларга,
ЖУМА МУБОРАК.


Намозни фарз билганларга,
Ҳалол луқма еганларга,
Субҳаналлоҳ деганларга,
ЖУМА МУБОРАК.


Саждага бош урганларга,
Гуноҳдан юз бурганларга,
Қуръон ўқиб юрганларга
ЖУМА МУБОРАК.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТИЛАК


Нима ҳам дер эдим тақдирнинг иши,
Қисматим шу дейман тарк этар бўлсанг,
Бахтингдан қувонсин ҳар кўрган киши,
Қайтмайдиган бўлиб кет кетар бўлсанг.


Ортингга қарама, келажакка боқ,
Борган манзилларинг кўркам, обод эт,
Яшагин дунёда эркин хур, озод,,
Қайтмайдиган бўлиб, қайтмас бўлиб кет,

Шундай бахтли бўлгин, сенинг бахтингга,
Ҳавас қилсин ҳатто бахтиёрлар ҳам



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЕЧИБ БЎЛМАЙДИ


Муаллиф: Хуршид Карим.


Ижрода: Музаффар Ҳафизович.

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МЕНИ КЎП ЭСЛАЙСИЗ


Менинг қучоғимга тўлдириб жафо,
Қайга кетаяпсиз энди дилрабо,
Кетдим қутиламан деманг баридан,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Жавобсиз қолди кўп берган саволим,
Бир кун ёмон тутар тутса заволим,
Сизни тинч қўймайди ҳатто хаёлим,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Сиз билан кутганим бўлмади содир,
Иккимиз икки ён айирди тақдир,
Бу севги муҳаббат ҳар нега қодир,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Ҳолингиз танг бўлар, рангингиз сомон,
Шунча хотиралар қўярми омон,
Сизни қийнар ҳали соғинчим ёмон,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.

Йиллар ўтса ҳамки ўчмайди зинҳор,
Унутарман дея ўйламанг дилдор,
Давоси мен бўлган дардларингиз бор,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Қайтар бир кун менга берган жабрингиз,
Мендек азобларга тўлар бағрингиз,
Майли бахтли бўлинг етса сабрингиз,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.



Хуршид Карим



1.08.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Примерани кутаётганлар борми.....

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎙Шаҳрудий Жаноблари
✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Онанг-жаннат қадрини бил
Отанг-давлат таъзимлар қил


Аканг -бир тоғ, будир чин сўз,
Тополмайсан укангдай дўст.


Опанг билан хушунд кўнглинг,
Меҳрибонинг жонинг синглинг.


Ёлғиз ўзинг чополмайсан,
Улардек дўст тополмайсан.


Бу ҳаётда оқил бўлгин,
Улар билан аҳил бўлгин.


Сенинг бойлик, тилло заринг,
Билсанг ўша жигарларинг.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАДРИМ БИЛАСАН

💔🥀
Соғинасан бир куни мени,
Ойга боқиб мени кўрасан,
Тушунасан, англайсан фақат,
Кетсам кейин қадрим биласан.
💔🥀

Изларимни қоларсан излаб,
Эслаб гирён бағринг тиласан,
Суратимга аста босиб лаб,
Кетсам кейин қадрим биласан.

💔🥀
Жилмаясан расмимга қараб,
Хаёл қилиб аста куласан,
Ёлворасан худодан сўраб,
Кетсам кейин қадрим биласан.

💔🥀
Кўзларингда уйқулар қочиб,
Тушларингда мени кўрасан.
Соғинчларинг йўлимга сочиб,
Кетсам кейин қадрим биласан.

💔🥀
Ҳижрон, алам ёшлари тахир,
Бир кун албат афсус қиласан,
Кетсам қайтиб келмайман ахир,
Кетсам кейин қадрим биласан.

💔🥀
Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Assalomu alekum azizlarim. Premyerani kutayotganlar bormi?

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Bori shu..

✍️Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Unutolmaysan..

✍️Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️Хуршид Карим.

🎤Гулруҳ Эшонқулова.

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Бахт бекати

✍Хуршид Карим
🎙Таисия

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#premyera

🎙 Begzodxon Obidxonov
🎧 Topolmaysa

📝 Xurshid Karim
Bizning kanal obuna buling👇
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Жума Айём муборак азиз диндошим!

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Мени кўп эслайсиз


✍Хуршид Карим
🎙Ҳолбоева Лайло



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Примера

Muzaffar Nazarov - Xoqonim dadam (audio 2024)
Matn: Xurshid Karim
https://youtube.com/watch?v=m8xcCJ42Ggo&si=kU5KxsvLeDIm1K2Z

Кириб лайк босамиз қадрдонлар 👍👍

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕНСИЗ ЯШАЙМАН


Тақдир менга битган муҳаббат,
Дилда сақлаб унсиз яшайман,
Энди бизга шу экан қисмат,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Эй умримга нур берган малак,
Айро қилди бизларни фалак,
Қон йиғлайди кўксимда юрак,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Севишгандик кўкларда учиб,
Аҳдлашгандик қасамлар ичиб,
Сени эмас хаёлни қучиб,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Шеърлар битиб ўзингга атаб,
Ҳамон исминг кўксимга қадаб,
Ҳижронларнинг зарбига чидаб,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Қора сочинг қоп қора тундай,
Чеҳранг ёруғ қуёшли кундай,
Севги арзон дунёда шундай,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Азобларинг болдайин ютай,
Келгин сени маҳшарда кутай,
Шундай экан тақдирим нетай,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МЕТАН НАРХИ ОШИБДИ


Август келиб сойлар ҳам
Қирғоғидан тошибди,
Оғир бўлинг шопирлар,
Метан нархи ошибди.


Свет нархи ошганди,
Сув, чиқинди ошганди,
Ошмаган шу қолганди,
Метан нархи ошибди.


Ошаверсин оғишмай,
Бир маромда бўлиб шай,
Пропандан қолишмай,
Метан нархи ошибди.


Ҳаммаси ошиб бўлди,
Юрак, паймона тўлди,
Ошмаган ойлик қолди
Метан нархи ошибди.


Ўйлаб хаёл сурамиз,
Энди нима қиламиз,
Бензин қуйиб юрамиз,
Метан нархи ошибди.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📆 Август ойида туғилган инсонлар ҳақида...

Шу ойда туғилганларга жўнатиб қўямиз!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌤 Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Кун давомида аъло кайфият тилаймиз!

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Matn: Xurshid Karim
https://youtu.be/zUWWQ-LVV_o?si=7gG3SB9oyOQTl-3A

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КАСАЛ БЎЛМАСИН

(ҳазил шеър)

Бу дунёда ҳеч кимнинг
Паймонаси тўлмасин,
Ўзбегимнинг уйида,
Келин касал бўлмасин.


Қайда шунчаки ҳиммат,
Раҳмати бўлар миннат,
Укол дориси қиммат,
Келин касал бўлмасин.


Гап сўзлар тайин бўлар,
Катта бир ўйин бўлар,
Давоси қийин бўлар,
Келин касал бўлмасин.


Қолар қовоқ остида,
Кимлар алам қасдида,
Лофми гапим, ростида,
Келин касал бўлмасин.


Шўр бўлар пешонаси,
Ғам бўлар парвонаси,
"Бу нима баҳонаси"
Келин касал бўлмасин.


Ўйнаб кулгани яхши,
Соғлом юргани яхши,
Соғлик умрнинг нақши,
Келин касал бўлмасин.


Йиғлаб йиғидан толар,
Дардини ким ҳам олар,
Уйига сиғмай қолар,
Келин касал бўлмасин.


Ширин ёлғондан кўра,
Аччиқ ҳақиқат зўр-а,
Сиқилманг куёв тўра,
Келин касал бўлмасин.


Бир шеър ёздим созгина,
Дарди кўклам, ёзгина,
Ҳазил қўшдим озгина,
Келин касал бўлмасин.



Хуршид Карим


31.07.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОРИ ШУ...


Юрагимнинг зори шу,
Севгимнинг изҳори шу,
Онт ичмайман севгим чун
Сени севаман бори шу.


Алдамайди кўзларим,
Ёлғон эмас сўзларим,
Йўқ, мени тилло зарим,
Сени севаман бори шу.


Кўксим тоғ, бошим осмон,
Йигитман орим осмон,
Ялинмайман ҳеч қачон,
Сени севаман бори шу.


Мафтунман чиройингга,
Аммо чўкмам пойингга,
Келдим дил саройингга,
Сени севаман бори шу.


Кимлар кўнгли кир бўлар,
Кимнинг дарди сир бўлар,
Йигит сўзи бир бўлар,
Сени севаман бори шу.


Юрагимнинг зори шу,
Севгимнинг изҳори шу,



Хуршид Карим



31.07.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

УНУТОЛМАЙСАН


Мендан кетганинг билан,
Қалбимдан кетолмайсан,
Бахтга етганинг билан,
Мени унутолмайсан.


Севгимиздан кечсанг ҳам,
Онт, қасамлар ичсанг ҳам,
Ўзга ёрни қучсанг ҳам,
Мени унутолмайсан.


Хаёлингда юраман,
Доим кулиб тураман,
Тушларингга кираман,
Мени унутолмайсан.


Тилингдадир баётим,
Қулоғингда фарёдим
Тинч қўймас ҳатто ёдим,
Мени унутолмайсан.


Кўринмаса ҳам жисмим,
Кўз қароғингда аксим,
Ўғлингга қўйиб исмим,
Мени унутолмайсан.


Бу ҳаётдир, бир тушмас,
Ёдим ёдингдан ўчмас,
Айрилиқ унутишмас,
Мени унутолмайсан.



Хуршид Карим



31.07.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

"Xayolimdan ketmading"

350$ ga Aranjirovkasi bilan sotiladi

🤩🤩🤩

Murojaat uchun:
Tel: +998975375141
Tel: +998886065141
Lich: @azizorinboyev
Lich: @dilnur_studio_admin


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БАХТ ҚЎШИҒИ


Танангиз соғ, оёғингиз юриб турса,
Кўзларингиз кенг дунёни кўриб турса,
Кўксингизда юрагинггиз уриб турса,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.


Турмушингиз яхши ёмон ўтиб турса,
Фарзандингиз этагингиз тутиб турса,
Уйингизда онаизор кутиб турса,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.


Омадсизман деб дилингиз қилиманг хуноб,
Нолимасдан яшамоқ,хам улуғ савоб,
Отангизнинг изларини қилинг таъвоф,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.


Қулоқ тутманг ярми ёлғон аламларга,
Боқманг сизга боқмас қоши қаламларга,
Сиз кераксиз аҳир ҳали одамларга,
Билингки сиз бахтиёрсиз, бахтиёрсиз.


Яхши қилинг дилдаги ўй ,хаёлингиз,
Ховлингизни супурар тонг аёлингиз,
Сиз билмайсиз кулиб бўлган иқболингиз,
Билингки сиз бахтиёрсиз бахтиёрсиз.


✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АКАНГ БЎЛАЙ

Атласингга бичилган, енг, ёқанг бўлай,
Дарвозангга осилган бахт-тақанг бўлай,
Акам йўқ деб ўксимагин эй қизгина,
Имкон бергин ўзим сенинг аканг бўлай.

Сени дея ҳаёлларга чўмганим бор,
Орзуларим, армонларга кўмганим бор,
Ака десанг мен барига кўнганим бор,
Изн бергин ўзим сенинг аканг бўлай.

Ранжимагин,ранжисанг доғ кўнгилгинам,
Йиғламагин киприкларинг бўлмасин нам,
Армонлардан топиб олган сингилгинам,
Ўксмагин ўзим сенинг аканг бўлай.

Ошиқ бўлиб мен кўнглингни ололмадим,
Юрагингга ишқ оловин сололмадим,
Зуҳро бўлдинг,менчи Тоҳир бўлолмадим,
Руҳсат бергин энди сенинг аканг бўлай.

Либосингга бичилган енг,ёқанг бўлай,
Ранжимайман,майли сенинг аканг бўлай.

✍Хуршид Карим


@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОСОН УНУТДИНГ


Чиройлигим, чиройликгинам
Орзулардан изладим сени
Менга насиб этмаган ғунчам
Нега осон унутдинг мени


Хазон каби тўкилди сабрим,
Камон ёйдик эгилди қаддим,
Арзонмиди шунчалар қадрим
Нега осон унутдинг мени


Хаёлимдан кетмайсан бир зум,
Хотиралар эзаверар жим,
Хаёлингни олар бугун ким,
Нега осон унутдинг мени.


Ёмғирлардай ёшларим-томчи
Юрагимга дардларим соқчи,
Севгинг ёлғонмиди алдоқчи,
Нега осон унутдинг мени.


Гуллар мисол очилсин ҳуснинг,
Менга насиб этмаган жисминг,
Юрагимда бир умр исминг,
Нега осон унутдинг мени.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал