ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЖУМА МУБОРАК
Аллоҳ деб дил ютганларга,
Бомдод, шомни кутганларга,
Имон йўлин тутганларга,
ЖУМА МУБОРАК.
Ғийбатдан тил тийганларга,
Сабрдан тўн кийганларга,
Аллоҳни чин суйганларга,
ЖУМА МУБОРАК.
Намозни фарз билганларга,
Ҳалол луқма еганларга,
Субҳаналлоҳ деганларга,
ЖУМА МУБОРАК.
Саждага бош урганларга,
Гуноҳдан юз бурганларга,
Қуръон ўқиб юрганларга
ЖУМА МУБОРАК.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
КЎНИКИБ КЕТДИК
Муалиф: Хуршид Карим
🎙Юлдузим🌸
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
КЎНИКИБ КЕТДИК
Ифори йўқ ялтироқ, ялпиз,
Райҳонларга кўникиб кетдик,
Остимизда ер қаттиқ, олис,
Осмонларга кўникиб кетдик,
Гул ҳам тикан ўсар бир шоҳда,
Самимийлик зиндонда, чоҳда,
Шайтонсифат юзаки, сохта,
Инсонларга кўникиб кетдик.
Ҳалолликни синдирди ҳаром,
Қай тарафга бормоқда авом,
Ҳақиқатни ўлдириб тамом,
Ёлғонларга кўникиб кетдик.
Зўр ночорни унутиб қўяр, Банда банда кўзини ўяр,
Ёв қочганда мардлар кўпаяр,
Майдонларга кўникиб кетдик.
Хокисорлар ҳаётдан куйган,
Ким кимнидир ёрини суйган,
Фариштанинг тўнини кийган,
Шайтонларга кўникиб кетдик.
Ибо ҳаё аҳволи вой, танг,
Ҳаёсизлик гуллади қаранг,
Тармоқларда кийимсиз, сатанг,
Жононларга кўникиб кетдик.
Дўст дўстини сирини сотар,
Меҳрсизлар дийдаси қотар,
Фақат ғийбат пайконин отар,
Камонларга кўникиб кетдик.
Инсоф имон қолмади бойда,
Пулга ўчлар бор ҳамма жойда,
Бир ёмоннинг яхшиси қайда,
Ёмонларга кўникиб кетдик.
Ўзгардими хоҳиш истак, ҳис,
Муҳаббатдан юрак этмас жиз,
Замонни ҳам ўзгартириб биз,
Замонларга кўникиб кетдик.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ЎЗБЕГИМ АЁЛИ
Шамоллар ҳам изларидан дайдиб юрар,
Қалдирғочлар исмин такрор айтиб юрар,
Мафтункор у қаро кўзи кулиб турар,
Ғараз уйлар келмас сира ҳаёлига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлига.
Гуллар ичра ноз нозланиб турса кўринг,
Эрта туриб ҳовлисида юрса кўринг,
Бахтдан ёниб хандон отиб кулса кўринг,
Бахт ҳам пешвоз чиқар унинг иқболига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Хонадони саранжому сариштадир,
Моҳирлиги, чеварлиги ҳар ишдадир,
У ердаги фариштадир, фариштадир,
Кўкда ой ҳам мафтун боқар жамолига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Сабри тоғдир, ситамлардан қилмас нидо,
Фарзандига жон тутади, жони фидо,
Уни шундай яратганда қодир худо,
Ташвиш, ғамлар келмас унинг малолига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Манглайига ёзмиш эгам гўзал тақдир,
Меҳрингиздан ясагани тожу тахтдир,
Уни севиб яшамоқлик ўзи бахтдир,
Чиндан севинг қолманг яна уволига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Хуршид Карим
27.06.2024
t.me/Xurshid_Karim
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
БОШИНГ ОМОН БЎЛСА
Ташвишлар кор қилмас кўнглинг чоғ бўлса,
Ғамлар буколмайди қаддинг тоғ бўлса,
Ночорлик айб эмас ўксима зинҳор,
Бошинг омон бўлса, жонинг соғ бўлса.
©Хуршид Карим
🎙Yulduzim
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ОПА СИНГИЛ👭
Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.🌸
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ТЎЙИГА АЙТИБ КЕТДИ
Орзуйим осмонидан
Турналар қайтиб кетди,
Севгилим бугун мени,
Тўйига айтиб кетди.
Севиш эканми айб,
Юрагим бўлди майиб,
Ўтинг дея жилмайиб,
Тўйига айтиб кетди.
Борай десам орим бор,
Номус деган ёрим бор,
Зўрим йўғу зорим бор,
Тўйига айтиб кетди.
Баҳорларим бўлди қиш,
Бошимга ёғди ташвиш,
Эртага тўйи эмиш,
Тўйига айтиб кетди.
Ҳаёни четга қўйиб,
Икки кўзимни ўйиб,
Тиғсиз, пичоқсиз сўйиб,
Тўйига айтиб кетди.
Илон чиқди йўлимда,
Чаён чиқди чўлимда,
Таклифнома қўлимда,
Тўйига айтиб кетди.
Бахтимдан бўлдим жудо,
Сабр бер менга худо,
Муҳаббатжон алвидо,
Тўйига айтиб кетди.
Хуршид Карим
29.06.2024
(қўшиқ учун
/94 130 91 10)
t.me/Xurshid_Karim
СИЗГА ҚЎЛИМ ЕТМАС
Кўр бўлар эканда севгининг кўзи,
Шўр бўлар эканда ғарибнинг юзи,
Билмай севдим сизни, билмайин севдим,
Сизга қўлим етмас,, Дадасин қизи".
Кўнглим ҳуснингизга асирлар бўлса,
Ишқ деб икки кўзим басирлар бўлса,
Яшашингиз сарой, қасрлар бўлса,
Сизга қўлим етмас,, Двдасин қизи".
Ҳаловатим йўқдир, дардим зиёда,
Сиз отдасиз ой қиз мен бир пиёда,
Тенг тенги биланда ахир дунёда,
Сизга қўлим етмас,, Дадасин қизи".
Бошимни урайми чўнг, ҳарсанг тошга,
Оҳ урайми кўзим тўлдириб ёшга,
Ҳеч нимам йўқ менинг севгимдан бошқа,
Сизга қўлим етмас,, Дадасин қизи".
Кулишингиз бирам жонимга ёқар,
Сизни десам кўздан ёшларим оқар,
Ой ойга боқади,бой бойга боқар,
Сизга қўлим етмас,,Дадасин қизи"
Боғдан узолмайман қизил лолани,
Яшириб яшайман дилда нолани,
Севиб қолманг фақат мендек болани,
Сизга қўлим етмас,,Дадасин қизи"
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
АРМОН
Сенинг йўлларингни пойламайман бас,
Йўқ сендан мурувват кутмайман энди,
Севги бир эртакдир, ўткинчи ҳавас,
Менинг юрагимда ишқ ўти сўнди.
Сенга талпинмайман энди ҳеч қачон,
Кўрсам ҳам ногоҳон, боқмай ўтаман,
Менинг орзуларим синдирди армон,
Энди дил ойнангни қоқмай ўтаман.
Аламлар қалбимни тирнайди тинмай,
Оҳ,мендан ўксима дардларим қат-қат,
Шундоқ ҳам иккимиз бирлаштиролмай,
Ана йиғламоқда шўрлик МУҲАББАТ.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СЕВИШ ГУНОҲМИ
Севиб чекдим оҳ,
Йўлларимда чоҳ,
Эй қодир Аллоҳ,
Севиш гуноҳми.
Ошиқлик ёмон
Дард тўла ҳижрон,
Айтинг санамжон,
Севиш гуноҳми
Дилимда бир гард,
Йўқ битта ҳамдард,
Бунчалар нафрат,
Севиш гуноҳми.
Тишлаб, қопдилар,
Сирим сотдилар,
Жарга отдилар,
Севиш гуноҳми.
Висолинг сароб,
Соғинч бир азоб,
Борми бир жавоб,
Севиш гуноҳми
Э гўзал Лайли,
Қошлар ёйли,
Кечирма майли,
Севиш гуноҳми
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ХУДО БЕРСИН
Дунё шундай экан ким бой, ким ночор,
Ким тўкин,бадавлат,кимдир оч-наҳор,
Миннатли бўлади банда бергани,
Берса Худо берсин бошқаси бекор.
Малҳам бўлолмайди қопгувчилар кўп,
Дунёга ҳирс назар солгувчилар кўп,
Бой бўлиб фақирдан олгувчилар кўп,
Берса Худо берсин бошқаси бекор.
Ҳеч фойда бўлмайди кўздаги ёшдан,
Мурувват кутманг сиз юраги тошдан,
Қотган нон яхшидир миннатли ошдан,
Берса Худо берсин бошқаси бекор.
Ўнг қўл берганини билмасин чап қўл,
Саҳоват жаннатга очаверар йўл,
Дейдилар ҳалолнинг баракаси мўл,
Берса Худо берсин бошқаси бекор.
Имондан кечмагин эй дўст,биродар,
Бошингдан сочса ҳам бойлик тилло,зар,
Ризқ берувчи танҳо Аллоҳ, муққаррар,
Берса Худо берсин бошқаси бекор.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
«Онанг касал бўлмасин»
✍Хуршид Карим
Ҳеч қачон Онажонларимизни ширин жонлари оғримасин, касал бўлмасинлар 🤲🏻
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
#Жума_муборак
📿 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин, ЯҚИНЛАРИМ!
✨ Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
SINOV DUNYO
🎤 JUMANAZAR URALOV
✍ XURSHID KARIM
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
МЎМИНА АЁЛ
Ростгўйлик-лабининг бўёғи,
Иффатдир сочларин тароғи,
Кўзларин сурмаси ҳаёдан,
Қалбининг пардози вафодан
.
Сабрдан ясалган зираги,
Номусдан бичилган кўйлаги,
Ҳислари соф, тиниқ, имондан,
Қўлларин ҳиноси-эҳсондан.
Намоздир умрининг-пардози,
Қуръондан созланар овози.
Узуги эзгулик,сафодан,
Рўмоли ор деган матодан.
У хушрўй, юзлари ҳилолдир,
Мўмина,муслима аёлдир.
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
РОЗИ ҚИЛАЙ
Пойингизни жаннат билай,
Изингизни кўзга сурай,
Умрим ўтиб кетмасидан,
Она сизни рози қилай.
Ёнингизда шодон юриб,
Ташвишлардан юзим буриб,
Ҳамма ишни четга суриб,
Она сизни рози қилай.
Жонимдан ҳам ортиқ суяй,
Меҳрингизга қониб тўяй,
Оёғингиз ювиб қўяй,
Она сизни рози қилай.
Сизга қалқон бўлай ўзим,
Ёнингизда қолай ўзим,
Дардларингиз олай ўзим,
Она сизни рози қилай.
Тилло ёқут кумушим сиз,
Бошимдаги бахт қушим сиз,
Менинг зарар юмушим сиз,
Она сизни рози қилай.
Жаннатимсиз, аломатим,
Дармоним сиз ҳаловатим,
Ғаниматим, омонатим,
Она сизни рози қилай.
Хуршид Карим
26.06.2024
t.me/Xurshid_Karim
КИМИМ БОР ОНА
Ғурбат тўла куним бор она,
Дардлашгани туним бор она,
Меҳрибоним, бу дунёларда,
Сиздан улуғ кимим бор она.
Сабаримни кўп синайди кимлар,
Оқибатни билмайди кимлар,
Дўстингман деб тунайди кимлар,
Сиздан улуғ кимим бор она.
Ғам, ғуссалар экганда бошим,
Тўлиб кетса дилда бардошим,
Сирдошим сиз, ёлғиз сирдошим,
Сиздан улуғ кимим бор она.
Ғурбатлари жонимга ташна,
Ҳасратлари қонимга ташна,
Бир сиз аҳир дардимга ошна,
Сиздан улуғ кимим бор она.
Жаннатимсиз,тўрт томоним сиз,
Сониям сиз,лаҳза оним сиз,
Жоним ичра танҳо жоним сиз,
Сиздан улуғ кимим бор она.
Токи мен ҳам сизни деб яшай,
Дийдорингиз кўрмоққа шошай,
Пойингизга жонимни тўшай,
Сиздан улуғ кимим бор она.
🖋Хуршид Kарим
🎙 Sardor Ibraim
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
SINOV DUNYO
🎤 JUMANAZAR URALOV
✍ XURSHID KARIM
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЭРТАСИ БОР
Қолган ишга ёғар қор,
Англанг шуни дўст-у,ёр,
Эрта қиларман деманг,
Эртанинг эртаси бор.
Дилга солманг,қулф,чилик,
Ёмонга бўлманг шерик,
Бугун қилинг яхшилик,
Эртанинг эртаси бор.
Севги бир ширин титроқ,
Дилда қотмасин бироқ,
Изҳор айланг бугуноқ,
Эртанинг эртаси бор.
Фойда йўқ дод-у,арздан,
Қолманг сабабсиз фарздан,
Бугун қутулинг қарздан,
Эртанинг эртаси бор.
Ортга ташламанг зинҳор,
Кўришинг такрор,такрор,
Дийдор ғанимат,дийдор,
Эртанинг эртаси бор.
Ечим топинг тугундан,
Кунингиз фарқли тундан,
Бахтни изланг бугундан,
Эртанинг эртаси бор.
✍Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim