Шукур қил
✍Хуршид Карим
🎙Зилола Икромова
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
БОШИНГ ОМОН БЎЛСА
Ташвишлар кор қилмас кўнглинг чоғ бўлса,
Ғамлар буколмайди қаддинг тоғ бўлса,
Ночорлик айб эмас ўксима зинҳор,
Бошинг омон бўлса, жонинг соғ бўлса.
Қадрингни билмаса қадри пастлар гоҳ,
Дўстинг душман бўлиб қазиб турса чоҳ,
Ранжима жазосин бергучи Аллоҳ,
Бошинг омон бўлса, жонинг соғ бўлса.
Йўл юрсанг йўлингда дўст ила ағёр,
Бугун ёв эртага қадамингга зор,
Дунё топилади топилмас не бор,
Бошинг омон бўлса, жонинг соғ бўлса.
Умдбаҳш кунларинг офтобларга лиқ,
Тақдиринг неларни қилмишдир тортиқ,
Бахт борми ўзинг айт бундан ҳам ортиқ,
Бошинг омон бўлса,жонинг соғ бўлса.
Баҳорда боғларинг гулга тўлади,
Ошуфта кўнглинг ҳам нурга тўлади,
Нолима,нолисанг гуноҳ бўлади,
Бошинг омон бўса,жонинг соғ бўлса.
©Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОНАНГДАН БЎЛАК
Бу ҳаёт гоҳ қувонч, гоҳ ғамли йўлак,
Турфа хил синовлар йўллайди фалак,
Ҳамроҳинг кўп бўлар яхши ёмондан,
Ким сенга дўст бўлар онангдан бўлак.
Борингда олқишилаб боқувчи дўст, ёр,
Йўғингда устингдан кулгу-чи ағёр,
Луқма-ю нонингга шериклар бисёр,
Айтчи ким дўст бўлар онангдан бўлак.
Ишонма лафзи бол улфатларингга,
Ҳаммаси дўст сенинг тилло зарингга,
Ҳеч кимса ярамас охир корингга,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.
Бир куни қулайди ишонган қоянг,
Зулматда йўқолар ҳаттоки соянг,
Улғайиб унитар меҳрингни боланг,
Ҳеч ким дўст бўлмайди онангдан бўлак.
Азал дунё шундай яралган бир кам,
Тўқчилик,йўқчилик йўлингда ҳамдам,
Берса миннат қилар жигарларинг ҳам,
Беминнат дўст бўлмас онангдан бўлак.
Сен учун жонсарак,мунис муштипар,
Арзийди бошидан сочсанг тилло,зар,
Тавоф қил шундайин онанг бўлса гар,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ИЗҲОРИ ДИЛ
Гуллар маъюс қошингда, ойлар лол жамолингдан,
Гул,гул ёниб бу чирой аёндир рўмолингдан.
Минг ийманиб боқарман ҳуснингга ҳижолатда,
Бахтиёрман ҳаттоки жой олсам ҳаёлингдан.
Бир ғариб ночор эрурман, руҳсорингга ташна дил,
Бар таббасум айлагин, асрагин заволингдан.
Бир умрлик шодлигимдир,менга бир онинг сенинг,
Илҳом олгумдир то абад юздаги ҳилолингдан.
Менга юксак орзудирсан,бошқаси ортиқ менга,
Юрагим тарс ёрилгуси эй пари висолингдан.
Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🎥 Alisher Yusupov - Musofirni mardikor demang
✍Хуршид Карим сўзи
#Premyera_klip #uzbek
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҚАНЧА ЭКАН, КЎНГЛИНГИЗНИ БАҲОСИ..
✍ХУРШИД КАРИМ..
🎙ФЕРУЗАБОНУ...
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҚЎҚОНИМНИНГ ҚИЗЛАРИ
Ширин, болдир, сўзлари,
Оҳу мисол кўзлари,
Бунча гўзал бўлмаса,
Қўқонимнинг қизлари.
Ойларни ҳам лол этар,
Юзда доно ҳоллари,
Ярашади ҳуснига,
Ўраган рўмоллари.
Мақтанса хўп арзишар,
Хола-ю,аммалари,
Беш вақт номоз ўқишар,
Муслима ҳаммалари.
Одоб,ҳаё йўлидан,
Чиқмас пок қадамлари,
Бунча сулув бўлмаса,
Қўқоним санамлари.
Сўзлашар одоб ила,
Сўзларин таъмаси йўқ,
Узатган чойларини,
Сира ҳам шамаси йўқ,
Севги уммонига ғарқ,
Қанча ишқ кемалари,
Сизлаб жонинг олади,
Чиройли шевалари.
Юзларидан томар нур,
Меҳрлар ёғар сим,сим,
Бириси Увайсидир,
Бири Нодирабегим,
Чиройда тенгсиз танҳо
Ягонадир ўзлари,
Бунча яхши бўлмаса,
Қўқонимнинг қизлари.
Хуршид Карим
t. me/Xurshid_Karim
ШУКУР ҚИЛ
Нолимоқлик гуноҳдир,
Бир зум ўйлаб, фикр қил,
Кўзларингла дунёни,
Кўрганингга шукур қил.
Кимлар қўлтиқ таёқда,
Қалби алам, фироқда,
Соғлом икки оёқда,
Юрганингга шукур қил.
Ризқинг тилаб фалакдан,
Қолма орзу,тилакдан,
Бугун юрак,юракдан,
Кулганингга шукур қил.
Ғийбатга кетма қониб,
Яшагин ҳақ деб ёниб,
Тонг,саҳарлар уйғониб,
Турганингга шукур қил.
Қалбингда бўлсин иймон,
Омонат кўксингда жон,
Тириксан, давру даврон,
Сурганингга шукур қил.
Яшама ёлғонда кам,
Яхшиларга бўл ҳамдам,
Экканинг не бўлса ҳам,
Ўрганингга шукур қил.
Дейдилар дунё бир кам,
Ким мағрур,ким боши ҳам,
Дўстлар ила жамул жам,
Бўлганингга шукур қил.
Ўтар шошиб умрлар,
Ўткинчидир ҳузурлар,
Гуноҳингга узрлар,
Сўрганингга шукур қил.
Бир бандасан бил ҳар он,
Эмассан кўкка нарвон,
Бугун ҳазрати инсон,
Бўлганингга шукур қил.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОҚИБАТЛИ АКА УКАЛАР ҲАҚИДА РИВОЯТ
Хуршид карим 📃
Хусин Мирзо ўқиди🎙
Каналга уланиш манзили 👇
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Шукур қил
✍Хуршид Карим
🎙Зилола Икромова
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
НИМА ИШИНГИЗ БОР
✍Хуршид Карим
🎤Гулшаной
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СЕВАРМАН
Эй юзлари гул юзли дилдор севарман,
Қоши камон кўзлари хумор севарман,
Қарашларинг жон олар, жоним оловда,
Тунлари кўзим юммай бедор севарман.
Ҳажрингда мен шоҳ бўлиб, гоҳи бир гадо,
Мажнуни бедаводек хоксор севарман.
Асрайман балолардан токи тирикман,
Ошиқ дилим бўйнингга тумор севарман.
Ишқингда минг бор ўлиб,минг бор тирилсам,
Ҳар келганда мен сени такрор севарман.
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҚАНЧА ЭКАН КЎНГЛИНГИЗНИ БАҲОСИ
Ҳилол юзли осмонларнинг ой қизи,
Шаҳло кўзли, қоши камон, ёй қизи,
Бойни деган дадасининг бой қизи,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?
Назар етмас уйингизни томига,
Бўйим етмас дарвозаси ромига,
Ош пишади дадангизни номига,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?
Боқмайсиз ҳеч синаб, синаб сабримиз,
Кундан кунга орттирасиз жабримиз,
Олиш учун етармикан умримиз,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси.
Совчингизни узилмайди оёғи,
Санай десам йўқ эканда саноғи,
Бунча ширин ҳажрингизни қийноғи,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?
Сотсак етмас сизга бизни боримиз,
Қизиқтирмас сизни номус, оримиз,
Зоримиз бор, йўқда энди зўримиз,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?
Бу оламда сиздек гўзал ёра йўқ,
Ишқингизда биздек бахти қора йўқ,
Бахт тилашдан бошқа бизда чора йўқ,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?
Етармикан бунга бизни умримиз,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!
Сизу бизни бугунги тонгда уйғотган, қалбимизга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!
Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан хотиржалик, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!
Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
👉 t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📝ҚАЙТАР ДУНЁ.
Қайтар дунё, бу қайтар дунё,
Тоғлар айтсин, уфқлар айтсин,
Ёмонликни кўрма ҳеч раво,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Ҳеч бандага айтма ёмон сўз,
Ғайр ила ташлама ҳеч кўз,
Ғарибларга қўлларингни чўз,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Кўнглингни оч кирсин муҳаббат,
Кўзларингда кулсин муҳаббат,
Яхшидан боғ қолади албат,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Эзгуликни қадаб дилингга,
Қуръонни ол ҳар дам қўлингга,
Аллоҳ зиё сочсин йўлингга,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Гуноҳ азим етимнинг ҳаққи,
Бўлмас ҳазм етимнинг ҳаққи,
Қолиб кетмас ҳеч кимнинг ҳаққи,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.
Заррин нурлар ёғилиб қат,қат,
Гулга тулсин бу олам ҳар вақт,
Йўқолмасин меҳр-оқибат ,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.
✍Хуршид Карим
🎙Yulduzim🍃🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌺АЁЛИМГА
Қайда бўлсам сенда бўлар доим менинг хаёлим,
Бу дунёда ишонганим, суянганим аёлим.
Бу дунё бир денгиз бўлса, ҳаёт сузар кемадир,
Сен ёнимда бўлсанг ғам-у, ташвишлари нимадир.
Билки седан бошланади жаннатларга йўлакча,
Сенга меҳрим бошқа менинг, сенга меҳрим бўлакча.
Менинг ақлу ҳушим олган сенинг қаро кўзингдир,
Сенсиз бахтим бутун бўлмас, менинг ярмим ўзингдир.
Суянмасанг йиқилишим аниқ умр фаслида,
Тоғларни ҳам суяб турган қир адирлар аслида.
Дардим билан ўртанувчи нозиккина жисминг бор,
Юрагимнинг ўртасида фақат сенинг исминг бор.
Эй, аёлим то қиёмат ёнимда сен бор бўлгин,
Тилагим шу жаннатда ҳам фақат менга ёр бўлгин.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ГЎЗАЛ АЙРИЛИҚ
Ҳаммаси тугади, ҳаммаси бу кун
Гуноҳкор эмасман, йўқ сенда айб,
Чиройли ниҳоя, чиройли якун,
Бизлар айрилишдик кулиб жилмайиб.
Кўзларингда сенинг қувончлар акси,
Менинг юрагимда шодон ҳайқириқ,
Шундай фироқлар бор висолдан яхши,
Бизларни айирди гўзал айрилиқ.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
КЎНГИЛ УЗОЛМАДИМ
Сени қаттиқ севдим зебо,
Ишқ қасрини бузолмадим,
Тоғни талқон қилдим аммо,
Сендан кўнгил узолмадим.
Давраларнинг тўри бўлдим,
Йигитларнинг зўри бўлдим,
Арслон бўлдим, бўри бўлдим,
Сендан кўнгил узолмадим.
Ғолиб бўлдим неча бора,
Ҳаммасига топиб чора,
Лек ҳажрингда юрак пора,
Сендан кўнгил узолмадим.
Енголмади алам, қайғу,
Омон қолдим ютиб оғу,
Ҳамма ишни эпладим-у,
Сендан кўнгил узолмадим.
Қуюн бўлдим, бўлдим бўрон,
Товонимдан чиқди сурон,
Тиз чўктирди аммо ҳижрон,
Сендан кўнгил узолмадим.
Кўзимда нам, кўнглда ғаш,
Васлинг истаб дил қонталаш,
Не сиринг бор эй париваш,
Сендан кўнгил узолмадим.
Ғанимларга етди кучим,
Ҳаммасига топдим ечим,
Ожиз қолдим қаршингда, жим,
Сендан кўнгил узолмадим.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
📹 Aka-uka Farhodovlar - Do'st | Ака-ука фарходовлар
Matn: Xurshid Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
БЕРМАСА БЕРМАСИН
(қўшиқ учун битилди)
Одамни менсимас ҳусни ойларни
Нози тоғдан баланд гулчиройларни,
Димоғи осмонда таннозойларни,
Бермаса бермасин ялинманг она,
Тўрт мучам соғ менинг танда мадорим,
Олифта қизларга йўқ асло зорим,
Севгидан устундир номусим орим,
Бермаса бермасин ялинманг она,
Қадрига етса ким гар онасини,
Тақдир кулиб ўпар пешонасини,
Тарақлатиб ёпинг дарвозасини,
Бермаса бермасин ялинманг она.
Чиройи ой эмиш нози зиёда,
Майли танҳо бўлсин ибо ҳаёда,
Қиз қуриб кетибми ахир дунёда,
Бермаса бермасин ялинманг она.
Уйланиш кечи йўқ йигит кишига,
Шунчаки тан беринг тақдир ишига,
Шаҳзодалар кирсин майли тушига,
Бермаса бермасин ялинманг она.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
РЎМОЛЛИ ҚИЗ
Ҳаёси бор юзни севаман,
Ибоси бор сўзни севаман,
Севиш керак бўлса кимнидир,
Рўмоли бор қизни севаман.
Эрта тонгда намозга турган,
Ғийбат сўздан юзларин бурган,
Юзларидан нур ёғиб турган,
Рўмоли бор қизни севаман.
Севма дейди ичимда бир сас,
-Севги ёлғон, ўткинчи ҳавас,
Калта сочли парини эмас,
Рўмоли бор қизни севаман.
Майли эмас осмондаги ой,
Керак эмас ортиқча чирой,
Гап сўзлари маъноларга бой,
Рўмоли бор қизни севаман,
Севиб жоним айлайин фидо,
Орзуйимдан қилмагин жудо,
Шундай қизни учратгин худо,
Рўмоли бор қизни севаман.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ
✍Хуршид Карим
🎙Жасур Рустамович
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📹 Гулнора Юсупова - Шукрона айтинг
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
#𝘗𝘳𝘦𝘮𝘺𝘦𝘳𝘢_𝘺𝘢𝘯𝘨𝘪
𝘈𝘓𝘓𝘖𝘏 𝘗𝘈𝘕𝘖𝘏𝘐𝘋𝘈...
𝘈𝘲𝘭𝘪𝘯𝘨𝘪𝘻 𝘨𝘶𝘯𝘰𝘩𝘶 𝘴𝘢𝘷𝘰𝘣𝘨𝘢 𝘺𝘦𝘵𝘴𝘢,
𝘕𝘢𝘧𝘴𝘪𝘯𝘨𝘪𝘻 𝘴𝘪𝘻 𝘶𝘤𝘩𝘶𝘯 𝘣𝘰𝘴𝘩𝘪𝘯𝘪 𝘦𝘨𝘴𝘢,
𝘈𝘭𝘭𝘰𝘩 𝘥𝘦𝘣 𝘣𝘰𝘴𝘩𝘪𝘯𝘨𝘪𝘻 𝘴𝘢𝘫𝘥𝘢𝘨𝘢 𝘵𝘦𝘨𝘴𝘢,
𝘉𝘪𝘭𝘪𝘯𝘨𝘬𝘪 𝘴𝘪𝘻 𝘈𝘭𝘭𝘰𝘩 𝘱𝘢𝘯𝘰𝘩𝘪𝘥𝘢𝘴𝘪𝘻.
✍𝘟𝘶𝘳𝘴𝘩𝘪𝘥 𝘒𝘢𝘳𝘪𝘮
🎙𝘈𝘴𝘪𝘭𝘢𝘣𝘰𝘯𝘶 𝘈𝘣𝘥𝘶𝘷𝘢𝘩𝘰𝘣𝘰𝘷𝘯𝘢
𝘒𝘢𝘯𝘢𝘭𝘪𝘮𝘪𝘻𝘨𝘢 𝘰𝘣𝘶𝘯𝘢 𝘣𝘰ʻ𝘭𝘪𝘯𝘨!
👇👇👇
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ДУНЁ БУ
Ғамлари қувончдан зиёда,
Ғурбатли дунё бу ғурбатли,
Баҳоси зар ила тиллода,
Қимматли дунё бу,қимматли.
Нодони маржондек терилган,
Доноси кибрга берилган,
Меҳмони мезбондек керилган,
Миннатли дунё бу,миннатли.
Фарқсиздек ҳарому,ҳалоли,
Май учун жом ясар кулоли,
Тўрт ёни майхона мисоли,
,, Шарбатли дунё бу,шарбатли".
Имонсиз имондан сўзлаган,
Ночорлар пиёда бўзлаган,
Ҳамма ўз фойдасин кўзлаган,
Манфаатли дунё бу, манфаатли.
Бир дунё орзу-ю,ҳаваси,
Оламга таралсин ҳар саси,
Тўйлари ким ошди пойгаси,
Ҳайбатли дунё бу,ҳайбатли.
Қадрнинг ўлчови тилло,зар,
Ҳақ сўзни айтганлар саросар,
Моҳир,ас,нуктадон- фирибгар,
Санъатли дунё бу,санъатли.
Нафс мансабдорлага уловдир,
Тўғрининг боши оқ қировдир,
Аслида беш кунлик синовдир.
Ҳикматли дунё, бу ҳикматли.
©Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝