xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Байрам_муборак

25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ички ишлар тизимида ишлайдиган барча дўстларингизга бу табрикни юборинг


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Йўқликка совурдинг шижоат шахтинг,
Дунёга алишдинг омадинг, бахтинг,
Қўлингдан кетганда давлатинг, тахтинг,
Ожизлик отида чополдингми сен,
Онангдек чин дўстни тополдингми сен

✍ Хуршид Карим
🎙δεɠრªţªĻเγεν.....


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СубханАллаҳ гўзал тонг,гўзал манзара...☀️🌸

Тонгги шаббода сенга
Ўз сирларини айтади,

🌺Ассалому алайкум! Яна бир гўзал тонгда борлигингиз учун Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин.
Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин. Тинчликда ўтган ҳар бир кун Аллоҳниниг бизга хушҳабаридир...
Унга шукрона қилиш,ибодатда ўтказиш эса бизга Жаннат учун берилган калитдир.

Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин азизим...
Қаддингиз ва қадрингиз баланд бўлсин.

Хайрли тонг...



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

TELBA SEVGI

✍ XURSHID KARIM

🎤 JUMANAZAR URALOV

BIZNING KANAL 👇👇👇


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИЗЛАР

Қоши камон бўлади,
Сунбул, райҳон бўлади,
Эҳтиёт бўл, ҳой укам,
Қизлар ёмон бўлади.

Жонинг олар кулсалар,
Ноз нозланиб юрсалар,
Севганингни билсалар,
Кўк-у, осмон бўлади.

Чаккасига гул тақиб,
Қарашлари дил ёқиб,
Боқмай қўяр, бир боқиб,
Юрагинг қон бўлади.

Тўрт фаслинг баҳор гўё,
Атрофинг гулзор гўё,
Уйғониб кетсанг,рўё,
Тушдек,ёлғон бўлади.

Гулгун,гул юз,иболи,
Ҳуш чирой,ҳуш жамоли,
Саробдир оҳ,висоли,
Рости ҳижрон бўлади.

Гулдан нозик жисми ҳам,
Гулдир асли исми ҳам,
Соғинганда расми ҳам,
Жонингга жон бўлади.

Тегиб кетар индамай,
Дўстинг бўлар шароб, май,
Кўз ёшларинг зар,дурдай,
Шода маржон бўлади.

Ўлса гар йигит сазанг,
Беморсан,қочар мазанг,
Орзулар аччиқ баъзан,
Ширин-армон бўлади.

Вадалар тутиб бир жом,
Умидларинг қилар хом,
Саҳарларинг бўлиб шом,
Шоминг ҳуфтон бўлади.

Сўзим қулоққа илгин,
Ҳоҳлагин амал қилгин,
Лекин севмасанг билгин,
Умринг ҳазон бўлади.

Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИНГИЛЛАРНИ ЙЎҚЛАНГ

Акалик -бурч, сингиллар учун,
Бурчингизни оқланг акалар,
Бемеҳрлик, бефарқлик нечун,
Сингилларни йўқланг акалар.

Сизни кутар соғинчи ошиб,
Кутиб олар қувончи тошиб,
Майли буғдой даласин босиб,
Сингилларни йўқланг акалар.

Ғурур бўлсин суянганингиз,
Меҳр бўлсин таянганингиз,
Хурсанд қилиб жиянларингиз,
Сингилларни йўқланг акалар.

Беозордир ул,ҳокисор У,
Йўлингизда кўзлари зор У,
Онангиздан қолган ёдгор У,
Сингилларни йўқланг акалар.

Акалар бор сингиллар учун,
Тоғдир нозик кўнгиллар учун,
Нима экан меҳрдан устун,
Сингилларни йўқланг акалар.

Ёруғ бўлсин ҳар доим юзлар,
Меҳрларга тўлсин бу кўзлар,
Бу ғанимат дунёда дўстлар,
Сингилларни йўқланг акалар.

Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАЙГА КЕТЯПМИЗ

Бугун бошқа тилак, бошқа қадамлар,
Ноҳот ўтиб кетди бахтиёр дамлар,
Оқибат, қадрни унутиб бугун,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Етимни йиғлатиб, кўзларин ёшлаб,
Шайтонга қўл бериб, ошини ошлаб,
Муҳаббат, меҳрни орқага ташлаб,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Ғийбатга мойилмиз иштиёқлар зўр,
Нафсимиз имонни ўраб олган тўр,
Кўзимиз очиғу қалбларимиз кўр,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Оллоҳга йўқ дилда нолаларимиз,
Йиғлайди соғиниб оналаримиз,
Кимдан ибрат олсин болаларимиз,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Дийдалар тош қотган, эримас кўнгил,
Опанинг гапига кирмайди сингил,
Қадрига етмайди отанинг ўғил,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Дунёга синчковроқ боқмаймиз нечун,
Ҳақ сўзни айтсакда ёқмаймиз нечун,
Шароблар сипқориб келажак учун,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Меҳрибон туйғулар дилда тош қотса,
Салгина танбеҳ ҳам кўнгилга ботса,
Тонглар ҳам булутлар ортидан отса,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Тортинмай борамиз ҳиёнатгача,
Руҳимиз етмайди диёнатгача,
Ҳали йўл олис-ку қиёматгача,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Йўқ кунда қилмаймиз сабр бардошлар,
Кибрли нигоҳлар, мағрурдир бошлар,
Мен ҳам шу йўлдаман кўзимда ёшлар,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Бир куни Алберт Эйнштейн доскада масала ечди:
9 х 1 = 09
9 х 2 = 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10 = 91

Тўсатдан залда тартибсизлик пайдо бўлди, чунки Алберт Эйнштейн битта масалани нотўғри ечган эди, 9 х 10=91. Барча ўқувчилари уни масхара қилишди.

Эйнштэйн ҳамма жим бўлишини кутди ва шундай деди: Тўққизта саволни тўғри таҳлил қилган бўлсам ҳам, ҳеч ким мени табрикламади, лекин мен битта саволни нотўғри ечганим учун ҳамма устимдан кулди. Демак, агар инсон жуда муваффақиятли бўлса ҳам, одамлар кўзига унинг энг кичик хатоси кўринади ва кўпчилик бундан «завқланади».

Ҳаётда ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона одам - ҳеч нарса қилмайдиган одамдир.

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

23 октябрь.Халқаро қайноналар куни

📹 Ozoda - General...😉

✍Хуршид Карим шеъри



✨ 💝
@Xurshid_Karim💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Байраммисан_байрам

❗️Бугун 23-октябрь — Халқаро қайноналар куни

Бугун барча турмуш қурганларнинг "иккинчи онаси" нинг касб байрами. Эсингизда бўлсин, қайнонангиз билан дўстлик оилангиз фаровонлигининг калитидир. Қайнонангизни байрами билан чиройли табрикланг, бир даста гул ёки совға беринг!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОЙЛИК ҲАҚИДА ҲАЗИЛ ШЕЪР

Бир жойида турмай қолди нарх-наво ҳам,
Бозорлардан сира кўнгил тўлмадида,
Тўлиб тошиб кетди ахир рўзғорда кам,
Ойлигимиз ҳеч минг доллар бўлмадида.

Соксон минг ҳам бўладими гўштнинг нархи,
Виждонлини виждонсиздан йўқдир фарқи,
Бир ойликка яшаб кўринг сўзим шарҳи,
Ойлигимиз ҳеч минг доллар бўлмадида.

Дарсдан ортиб ишлай десанг етмайди вақт,
Мол-ҳол боқай десанг еми ундан қиммат,
Бир дардимни айтиб қўйдим сизга ҳамдард,
Ойлигимиз ҳеч минг доллар бўлмадида.

Ўтин, кўмир ғамлаш керак совуқ қишга,
Ойдан ойга етказамиз босиб тишга,
Еб ичдидан ортмайди ҳеч қурилишга,
Ойлигимиз ҳеч минг доллар бўлмадида.

Бир ой аммам тўй қилади, бирда ҳолам,
Қўшанаси бир кўкидан, пинҳон нолам,
Контрактда ўқияпти икки болам,
Ойлигимиз ҳеч минг доллар бўлмадида.

Ҳар тўкисни бир айбли қилмиш Эгам,
Номи билан бу дунёси ўзи бир кам,
Устамадан қисиб қўйди бошлиқлар ҳам,
Ойлигимиз ҳеч минг доллар бўлмадида.

Ташвишлар кўп, дардим айтсам кўнгил пора,
Соғ омонмиз шунисига шукур Ёра,
Каттасини уйлаш керак яқин ора,
Ойлигимиз ҳеч минг доллар бўлмадида.

Майли деймиз яқин ора ошиб қолар,
Кўнгилар ҳам қирғоғидан тошиб қолар,
Нафақага чиқиб кетсам алам қилар,
Ойлигимиз ҳеч минг доллар бўлмадида.

Шодон бўлсин,ҳеч бўлмасин кўнгил ярим,
Энг зўр давлат- саломатмиз дўст-у, ғаним,
Бир ҳазил шеър ёзди қўйди Хуршид Карим,
Ойлигимиз ҳеч минг доллар бўлмадида.

🖋Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🍁 Aссалому алайкум.
Якшанба тонги муборак.

Дам олиш кунингиз файзли ўтсин.

Бугунги кун омадли ва барокатли бўлсин!
👇🏻👇🏻

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝙆𝙊'𝙋𝘼𝙔𝙄𝘽 𝙆𝙀𝙏𝘿𝙄...


✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ❤️ 𝑬𝒍𝒓𝒐𝒛 𝑰𝒋𝒐𝒅𝒊❤️


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

22 октябрь-Халқаро эркакларнинг асаб тизимини аёллар зўравонлигидан ҳимоя қилиш куни


ЭРКАКМАС

Шайтонни улфат қилиб,
Дўстин сотган эркакмас,
Хиёнаткор эр бўлиб,
Фаҳшга ботган эркакмас.

Эрк бериб забонига,
Кўз тикиб жамолига,
Бировнинг аёлига,
Гаплар отган эркакмас.

Юрса ҳам даврин суриб,
Бойман деб кўксин кериб,
Тош, тарозидан уриб,
Дунё топган эркакмас.

Кўча куйда чоптириб,
Ҳар нигоҳга қоптириб,
Хотинга пул топтириб,
Уйда ётган эркакмас.

Мазах қилиб кулмайди,
Хушомадни билмайди,
Эркак ғийбат қилмайди,
Ғийбат қилган эркакмас.

Ҳушёр-у,сергак бўлар,
Оилага тиргак бўлар,
Лафзи бор эркак бўлар,
Лафздан қайтган эркакмас.

✍Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЎПАЙИБ КЕТДИ

Замонага қаранглар, дардлар кўпайиб кетди,
Касаллик тарқатувчи, гардлар кўпайиб кетди.

Амалда йўқ ҳеч вақо,лунжида мақтанар кўп,
Ёв қочгандан кейинги мардлар кўпайиб кетди.

Ҳаёт тарзи бошқача,одамлар ҳам ўзгадир,
Одамларга қўйилган шартлар кўпайиб кетди.

Меҳр-оқибат қаҳат,ришталар сал оқсаган,
Яқинлар ўртасида ётлар кўпайиб кетди.

Самимийни шам ёқиб топиб бўлмас кундузи,
Сохта юзли,сохта қалб зотлар кўпайиб кетди.

Тил билан юрувчи кўп,ғийбатчилик авжида,
Оғзида улоқ чопар,,отлар "кўпайиб кетди.

Ҳушёр бўлгин эй Хуршид,қоқилмагин ҳаётда,
Йиқилсанг тепиб ўтар номардлар кўпайиб кетди.

©Хуршид Карим шеъри


@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТОПОЛДИНГМИ

Йўқликка совурдинг шижоат шахтинг,
Дунёга алишдинг омадинг, бахтинг,
Қўлингдан кетганда давлатинг, тахтинг,
Ожизлик отида чополдингми сен,
Онангдек чин дўстни тополдингми сен.

Шайтонлар қўл солди туз-у ошингга,
Сезмадинг парилар келса қошингга,
Маломат ёғганда азиз бошингга
Сабабин ўзингда кўролдингми сен,
Отангдек чин дўстни тополдингми сен.

Қаричинг ила сен ўлчаб дунёни,
Унутдинг номусни,ор-у ҳаёни,
Унутдинг гоҳида қодир Худони,
Яқинлар қадрини туёлдингми сен,
Акангдек чин дўстни тополдингми сен.

Борлигинг байрамдек базмлар қилган,
Танбеҳинг ҳикмат деб ҳазмлар қилган,
Ортингдан билдирмай таъзимлар қилган,
Унинг чун айбингни ёполдингми сен,
Укангдек чин дўстни тополдингми сен.

Бу дунё гоҳида ғамли,ғурбатли,
Дўстлар кўп ёнингда бари маънфаатли,
Онангга ўхшаган,ўша ҳикматли,
Чин дилдан ҳолини сўролдингми сен,
Опангдек чин дўстни тополдингми сен.

Соғиниб,сен учун кўз ёшлар тўкган,
Кўзингдан дардларинг,нигоҳинг уқган,
Беозор ҳокисор,жимгина чўкган,
Шундайин кўнгилни тополдингми сен,
Синглингдек чин дўстни тополдингми сен.

🖋Хуршид Карим


@Xurshid_Karim
______/_

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙИРЛИ ТОНГ
ЮРАГИМГА ЯҚИНЛАР

Юлдуз мисол чақинлар,
Меҳри дарё - оқинлар,
Борингизга минг шукур,
Юрагимга яқинлар.

Эзгу, ширин тилаксиз,
Кўксимдаги юраксиз,
Менга жуда кераксиз,
Юрагимга яқинлар

Йўлингизда бедорман,
Меҳрингизга ҳуморман,
Сиз бор мен бахтиёрман,
Юрагимга яқинлар.

Сизсиз бу кўнгил тўлмас,
Сизсиз юрганим йўлмас,
Бир кун кўрмасам бўлмас
Юрагимга яқинлар.

Кулиб юринг баҳордек,
Қалбингиз оппоқ қордек,
Сизсиз дунёлар тордек,
Юрагимга яқинлар.

Бу дунёда ёнма - ён,
Бирга бўлайлик ҳар он,
Бахтимга бўлинг омон,
Юрагимга яқинларим.

✍Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЁМҒИР

Мен телба мажнунга ўхшасам керак,
Бевафо дунёдан вафо истадим,
Ҳаётим тушлардан мутлақо бефарқ,
Эртакка ўхшайди менинг қисматим.

Аслида дунёда барчаси ёлғон,
Сенинг тириклигинг, менинг борлигим.
Фақат шу ҳақиқат, фақат шу ростдир.
Шаррос ёғаяпти йиғлоқи ёмғир.

🖋Хуршид Карим


@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

HURSHID KARIM ✍
JASMINA 🎤

🌧YOMGIR YOG🌧


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

♻️🌼АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌼♻️

☀️•Барчангизга бугунги тонг муборак бўлсин!!!

☀️•Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин Азизларим!!!

☀️•Эрта тонгни яхши ният билан бошласак Ин шаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!

🕊•🌹•Хаммангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо берсинки, қаватимизда, ёнимизда юришсин.. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига, жаннатига вожиб қилсин...

🕊•🌹•Кўзимиз очиқ экан кўрарканмиз, Аллоҳ яхшиликларни кўрсатсин Ин шаа Аллоҳ.

🕊•🌹•Хар бир кунингизни дадил, Аллоҳга ишонч билан эзгу мақсадлар, яхши ниятлар ила бошланг..

🕊•🌹•Хар бир кунингизда икки дунёингизга фойдали, ҳайрли амаллар ила сахифангизни бойитинг...

🕊•🌹•Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Хар бирингизни, яқинларингизни қадаримизда ёзилган бало қазодан Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин !

🤲АМИИН!!

Бугунги кунингиз ҳайрли амал
ва фойдаларга тўла бўлсин!!!



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БАНДАЛАРМИЗ

✍Хуршид Карим
🎙 Шерзод Карим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХУДОДАН СЎРАДИМ

Неки бўлса бори-пешона тақдир,
Нима бўлса борин худодан кўрдим,
Ҳар не ишга қодир Яратган Ҳақдир,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.

Орзуга тўлдириб юракларимни,
Ҳар дам яхши қилдим тилакларимни,
Дуога тўлдириб билакларимни,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.

Фойда чиқармиди дарё кўз ёшдан,
Мурувват чиқмас ҳеч юраги тошдан,
Қотган нон яхши деб миннатли ошдан,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.

Тўпроқ тўйдиради кўзлари очни,
Офтоб ялтиратар марварид тошни,
Умримга етгулик шодлик,қувончни,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.

Тотдим Аллоҳ берган ҳилват,хузурни,
Тушларимда кўрдим ҳазрат Хизирни,
Бўйимга баробар эъзоз,қадрни,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.

Дард берса чидадим сабрлар қилиб,
Меҳридан яшнадим,жилмайиб,кулиб,
Жойнамоз устида дуолар қилиб,
Сиздан сўрамадим худодан сўрдим.

✍Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

23 октябрь.Ҳалқаро қайноналар куни

ҚАЙНОНАНИ ЙИҒЛАТМАНГ

Келинпошшолар қаранг,
Бардам бўлинг ғам ютманг,
Асабин қилиб таранг
Қайнонани ранжитманг.

Чопинг шимариблар енг,
Қадри осмонларга тенг,
Нима деса лаббай денг,
Қайнонани ранжитманг.

Боғлардан тикон терманг,
Қош чимириб, қад керманг,
Тилингизга эрк берманг,
Қвйнонани ранжитманг.

Қаранг доим кўнглига,
Оғир ботманг дилига,
Ёмонламанг ўғлига,
Қайнонани ранжитманг.

Ҳаёт дарсин ўққан у,
Ғамлар қаддин буккан у,
Ёрингизни туққан у,
Қайнонани ранжитманг.

Ҳамма ёқ бўлсин тоза,
Синмасин товоқ, коса,
Эъзозланг роса, роса,
Қайнонани ранжитманг.

Ой бўлинг, тўлин бўлинг,
Юзлари сўлим бўлинг,
Оқила келин бўлинг,
Қайнонани ранжитманг.

Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҒИЙБАТИМНИ ҚИЛАВЕРИНГ

Ҳар қадамда, ҳар дам ўнг-у, сўлимдасиз,
Хўп ортимдан кулаверинг ғийбатчилар,
Гоҳ жилмайиб, гоҳ тумтайиб йўлимдасиз,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.

Мен дарахтнинг остдаман, сиз шоҳида,
Мен саҳрода, сиз чаманлар гулбоғида,
Қулоқларим қизиб кетар гоҳ, гоҳида,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.

Бунча гап деб сатҳингиздан тошмасангиз,
Миш-миш излаб давонлардан ошмасангиз,
Ўзим айтиб берардимда шошмасангиз,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.

Заҳарханда кулиб қад ҳам урмоқдасиз,
Карвон ўтар, сиз ит бўлиб ҳурмоқдасиз,
Оёқ қолиб тилингизда юрмоқдасиз,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.

Ёнимда дўст,ортимда ёв,ғанимсизда,
Ҳусуматим,арзим йўқдир маним сизда,
Ахир менинг бор ташвишим,ғамим сизда,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.

Қуруқ гап сўз сотмоқликни ҳоли ёмон,
Бир назар ҳам солиб қўйинг Ҳақ йўл томон,
Мен худога солиб қўйдим аллақачон,
Ғийбатимни қилаверинг ғийбатчилар.

🖋Хуршид Карим

26.08.2021й.


@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОЛИФТА ҚИЗЛАРГА


Нозидан сўрагин нозлари қайда,
Минг бўёқ ичида туришлари зўр,
Ўзича оламда йўқ у қизларни,
Эрталаб юзини ювганида кўр.

Ясама киприклар -наштардек ўткир,
Ноз ила нозланиб кулишлари зўр,
Ойман деб осмонда сузган қизларни,
Кесилган сочини ўрганида кўр.

Тор кийим кийволиб, елкасин очиб,
Ёнингдан солланиб ўтганида кўр,
Ўзича тиллари,, бурро''қизларни,
Қўлига супурги тутганида кўр.

©Хуршид Карим

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝙆𝙊'𝙋𝘼𝙔𝙄𝘽 𝙆𝙀𝙏𝘿𝙄...

𝙃𝙪𝙨𝙝𝙮𝙤𝙧 𝙗𝙤'𝙡𝙜𝙞𝙣 𝙚𝙮 𝙓𝙪𝙧𝙨𝙝𝙞𝙙, 𝙦𝙤𝙦𝙞𝙡𝙢𝙖𝙜𝙞𝙣 𝙝𝙖𝙮𝙤𝙩𝙙𝙖,
𝙔𝙞𝙦𝙞𝙡𝙨𝙖𝙣𝙜 𝙩𝙚𝙥𝙞𝙗 𝙤'𝙩𝙖𝙧 𝙣𝙤𝙢𝙖𝙧𝙙𝙡𝙖𝙧 𝙠𝙤'𝙥𝙖𝙮𝙞𝙗 𝙠𝙚𝙩𝙙𝙞.

✍𝙓𝙪𝙧𝙨𝙝𝙞𝙙 𝙆𝙖𝙧𝙞𝙢
🎙𝙀𝙡𝙧𝙤𝙯

𝙆𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞𝙢𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙤𝙗𝙪𝙣𝙖 𝙗𝙤ʻ𝙡𝙞𝙣𝙜!
👇👇👇


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ҳа, Она тилим-ааа

Эркин Бозоровдан навбатдаги шедевр!

👉 @Tezkor24official


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#кулги

22 октябрь – Халқаро эркакларнинг асаб тизимини аёллар зўравонлигидан ҳимоя қилиш куни.

Муҳтарама аёллар, кўп гапга ҳожат йўқ. Байрам байрамдек бўлсин! Бунинг учун кўп нарса керак эмас: ширин овқат, тинчлик, футбол вақти безовта қилмаслик ва чой сўраганда суратдагидек қарамаслик.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОПА СИНГИЛ
🍃🌺
Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Синглисини сочларини ўрган опа,
Аразлашса биринчи хол сўрган опа,
Аро тушманг йўлин тўсиб қилиб хафа,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Сингил келиб опадан хол сўраб турсин,
Опа сингил тўйларида яраб турсин,
Кўкда ой ҳам ҳавас билан қараб турсин
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Сингил боғлаб турган не не хожаларни,
Опа тергаб турган ини оғаларни,
Оқибати узилмасин божаларни,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺

✍Хуршид Карим


@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…
Подписаться на канал