xorazmtibbiyotigzt | Неотсортированное

Telegram-канал xorazmtibbiyotigzt - "Хоразм тиббиёти" газетаси

194

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари газетаси

Подписаться на канал

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Миянгизни “фастфуд”лар билан заҳарламанг!

Кейинги йилларда нафақат кексалар, ёшлар ҳам хотира пастлигидан шикоят қилади. “Ёдимда йўқ”, “Эсимдан чиқибди” каби баҳоналарни кўп эшитамиз. Бунинг сабаби нимада? Ростдан ҳам хотира пасайиши барчага баравар хавф соляптими? Алцгеймердан ҳимояланиш имкониятлари камайиб боряптими?

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3145

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида институтлар ташкил этилади


“Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-420-сон, 04.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти;

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;

Уларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган сертификат берилади.

2025 йил 1 январгача уларга нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларини битирган ватандошлар ва чет эллик мутахассислар жалб қилинади.

Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси институтларнинг маҳаллий профессор-ўқитувчиларини жамғарма маблағлари ҳисобидан хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш, стажировка ва ўқишга юбориш чораларини кўради.

А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Конституциявий_суд_ахбороти

❗️Конституциявий суд мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқди


2024 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Конституциявий суднинг 2024 йилда мамлакатдаги конституциявий қонунийлик ҳолати тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилди. 

Конституциявий суд ахборотида Асосий Қонунимизни амалга ошириш бўйича 15 та йўналишда олиб борилган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

2024 йил давомида Конституциявий судга жами 1 400 та мурожаатлар, шундан 1 350 таси фуқаролар, 50 таси юридик шахслардан келиб тушган. Фуқаролар пенсия, фуқаролик, уй-жой, меҳнат қонунчилигининг алоҳида нормаларини конституциявийлигини текшириш юзасидан мурожаат қилган.

Конституциявий суд томонидан 2024 йилда конституциявий назорат тартибида 70 та қонун ва 218 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги ўрганилган.

Шу билан бирга Конституциявий суд ахборотида Асосий Қонунимизни амалга ошириш бўйича бир қатор таклифлар ҳам илгари сурилди.

Хусусан, вазирлик ва идораларнинг низомлари қайта кўриб чиқилиб, уларда Конституцияни амалга ошириш бўйича вазифа ва функциялар аниқ белгилаб қўйилади.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жамоавий спорт турлари ривожлантирилади


“Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-421-сон, 04.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси жамоавий спорт турлари бўйича, бошқа давлат олий таълим муассасаларида камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан жамоавий спорт турлари бўйича қуйидаги спорт мусобақаларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади:

“Мактаб лигаси”;
“Талабалар лигаси” ва “Олий таълим кубоги”;
“Ректор кубоги”.

Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади.

❕Бунда жамоавий спорт турлари бўйича идоравий ташкилотлар кесимида “Раҳбар кубоги”, маҳаллий ҳокимликлар кесимида “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказиб борилади.


Қуйидагилар йўлга қўйилади:

➖тадбиркорлик субъектларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил қилиш;

➖тадбиркорлик субъектлари спорт клублари ўртасида “Корпоратив спорт ўйинлари” спорт мусобақасини ўтказиб бориш.

А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (37 млн 500 минг сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 200 бараваригача (75 млн сўмгача) миқдорда жарима;

300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилгача озодликни чеклаш.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизими такомиллаштирилади

“Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-408-сон, 29.11.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:

оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);

ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;

шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.

“O‘zmedimpeks” ва “Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази” давлат муассасалари негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харидлар маркази ҳамда Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соғлиқни сақлаш тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар харидининг қонунийлиги ва мақсадлилигини таъминлаш, уларнинг манзилли етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади

“Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-399-сон) қабул қилинди

Қарорга кўра, драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот ҳамда ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот таъсис этилади.

Бунда мукофотлар бўйича танловлар ҳар икки йилда ўтказилиб, уларнинг ғолиблари МҲТЭКМнинг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Режиссёр – драматург – композитор – рассом тамойили асосида ижодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 2025 йилдан ҳар йили август ойида “Нигоҳ” ижодий лойиҳаси амалга оширилади.

Миллий академик мусиқа санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ҳар 2 йилда миллий композиторлар танлови ўтказиб борилади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳузурида Театр режиссёрлари академияси ташкил этилади.

Жаҳон драматургияси намуналаридан таржима қилинган асарлар бўйича ҳар йили “Энг яхши таржима саҳна асарлари” танлови жорий этилади.

2025 йилдан:

➖ҳар 2 йилда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича “Энг яхши пьесалар” танлови ташкил этилади;

➖Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги тузилади.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлиги оширилади


“Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-201-сон, 02.12.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби;

Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари.

Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш уларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг жойлардаги бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи вазифасини бажаради.

А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви янада такомиллаштирилади


“Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-413-сон, 02.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилмаларига – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозими;

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозими киритилади.

Улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жанговар шайлиги ва хизмат фаолияти самарадорлиги янада оширилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1008-сон, 29.11.2024 й.) билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонун билан Ўзбекистон Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.


А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1005-сон, 27.11.2024 й.) билан "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу Қонун билан кичик қийматли харид учун соддалаштирилган тартиб-таомил ва икки босқичли давлат харидлари каби харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Барқарорлик принципи, марказлашган давлат харидларини амалга ошириш механизми, ҳадли келишувни тузиш ва амалга ошириш тартиби, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш чоғидаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чоралар ҳамда бошқа масалалар белгиланмоқда.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фаол нуронийлар ҳар ой рағбатлантирилади


“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга  фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-405-сон, 25.11.2024) қабул қилинди

Қарор билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага бириктирилади.

Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:

➖хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;

➖оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;

пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;

➖кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.

Фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТЭКМнинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади.

Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.

А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади


“Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-400-сон, 22.11.2024) қабул қилинди

Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

2025 йил 1 январдан бошлаб20 фоизга;

2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади


“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-402-сон, 22.11.2024) қабул қилинди

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокор ҳамда мобиль ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар штатлари жорий этилади;

Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади;

➖одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилади;

➖бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади.

2025 йил 1 майга қадар:

бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш тизими;
скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.

А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади


“Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-403-сон, 22.11.2024) қабул қилинди

Қарор билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):

замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Биласизми

Қонунчиликка кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Конституциявий_суд_ахбороти

❗️Конституциявий суд мажлисида Конституцияни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди


2024 йил 6 декабрь куни бўлиб ўтган Конституциявий суд мажлисида Конституцияни амалга ошириш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилди, жумладан:

парламент томонидан Конституцияни ўқиб-ўрганиш бўйича Миллий фаолият дастурини қабул қилиш, Конституция асослари бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этиш;

қонунлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти ваколатларига оид умумий нормаларни ҳокимлик ва маҳаллий Кенгашлар ўртасида ажратган ҳолда аниқ таҳрирда баён этиш;

шахснинг сукут сақлашга оид конституциявий ҳуқуқларини жиноят тўлақонли таъминлаш учун уларни қонунчиликда батафсил акс эттириш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи лойиҳаларни ишлаб чиқишда конституциявий талабларга риоя этиш;

лойиҳаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда уларнинг Конституцияга мувофиқлигини баҳолашни алоҳида мезон сифатида белгилаш;

реновацияга оид муносабатларни қонун даражасида тартибга солиш;

барча масъулларнинг товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича конституциявий кафолатларга сўзсиз риоя этишига;

махсус қонунларда халқаро шартномаларнинг юридик кучи масаласи аниқ тартибга солиш, халқаро шартномалар нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш механизмларини очиб бериш.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.


Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини бошқариш тизими янада соддалаштирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1010-сон, 05.12.2024 й.) билан "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонунга махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларини тугатиб, уларнинг вазифаларини махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг зиммасига юклатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари Қонунда махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини мақбуллаштириш ва инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши ҳақидаги нормани белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кучайтирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1009-сон, 04.12.2024 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

Қонун билан кодекс хорижий давлат судининг қарори тан олиниши ва ижрога қаратилишини, озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун, қабул қилиб олишни ҳамда хорижий давлатга беришни назарда тутувчи янги боб билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларни ва ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни қабул қилиб олиш ҳамда бериш асослари, суд жараёни иштирокчиларининг процессуал мақоми белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Театр – ибратхонадир” дастури амалга оширилади


Қарорга кўра, аҳоли, айниқса, ёшларнинг театрларга доимий ташрифларини назарда тутувчи “Театр – ибратхонадир” дастури амалга оширилади.

Бунда:

“Маҳалла еттилиги” аъзолари билан биргаликда ҳар ойда маҳаллаларда “Театр куни” тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилади;

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат театрларининг спектаклларига бепул киритилади.

✔️ Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “Академик” мақоми берилади.

2026 йил якунигача Ўзбекистон давлат ёшлар театри фаолияти замонавий намунали театр сифатида ташкил этилади.

2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Ўзбекистон давлат ёшлар театри ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколати берилади.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат харидларида ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади


“Давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-417-сон, 03.12.2024 й.) қабул қилинди

2025 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни таклиф этишнинг қуйидаги йўналишларини назарда тутувчи очиқ ва шаффоф Ишлаб чиқарувчилар экотизими жорий қилинади:

➖ҳудудлар ва товарлар кесимида ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги саноат харитасини ишлаб чиқиш;

➖давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини ўрнатиш ва офтейк шартномалар тузиш имкониятини яратиш;

“B2B” ва “B2C” форматида “маркетплейс” шаклидаги эркин савдо майдончасини ташкил этиш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ишлаб чиқарувчилар экотизимининг тўлиқ жорий этилиши ва унинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш учун масъул ташкилот эканлиги белгиланди.

“давлат харидлари – бизнесга кўмак” тамойили асосида “тадбиркорбай” ишлаш тизими йўлга қўйилади.

Айрим тадбиркор ишлаб чиқарувчиларга барча давлат харидлари электрон тизимларида:

▪️давлат харидларида иштирок этиш учун воситачилик йиғими миқдорига нисбатан 50 фоиз чегирма тақдим этилади;

▪️харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишда қўшимча закалат киритилмайди.

Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Биласизми

❗️Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар


Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ҳамда I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

Хизмат турар жойларида яшаётган  I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади. 

Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (18 млн 750 минг сўмгача) субсидия ажратилади. 

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинади.

Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади. 

Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Қонунчиликда 1 декабрдан нималар ўзгарди?

“Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилди;

Тазйиқ ва зўравонликка учраганларга
ҳимоя ордери ички ишлар органлари ташаббус тартибида берилди;

Янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар “Ижтимоий карта” АТ орқали тақдим этилди;

“Маҳалла еттилиги” томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилди;

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш тизими жорий этилди;

Хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилди;

Хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори туширилди;

Умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар кирим ҳужжатларига тенглаштирилди;


Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ мурожаатларни ЙҲХХ мобил иловаси, расмий веб-сайти, “Call” маркази ёки ЯИДХП орқали юбориш ва тўловларни онлайн амалга ошириш жорий этилади;

Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга нодавлат ташкилотлар орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилди.

Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1006-сон, 27.11.2024 й.) имзоланди


Қонун темир йўл транспорти соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Темир йўл транспорти  фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат бўлди:

➖қонунийлик;
➖хавфсизлик;
➖очиқлик ва шаффофлик;
➖барқарорлик;
➖экологик жиҳатдан тозалик;
➖темир йўл транспорти хизматларининг қулайлиги ва сифати;
➖темир йўл транспорти инфратузилмасидан фойдаланишдаги тенглик;
➖темир йўл транспорти инфратузилмасининг яхлитлиги ва узлуксиз ишлаши.

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари темир йўл транспорти ходимларининг ташиш жараёни билан боғлиқ фаолиятига аралашишга ҳамда уларни бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмаслиги белгиланди.

Темир йўл қатновлари ва ташишлар қуйидаги турларга бўлинди:

➖ички қатновлар;
➖халқаро қатновлар;
➖тўғридан-тўғри аралаш қатновлар;
➖транзит ташишлар;
➖махсус ташишлар.

Йўловчи ўзи билан бирга  алоҳида жой берилмаган ҳолда беш ёшгача бўлган бир болани, 36 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва ногиронлиги бўлган шахслар қўшимча равишда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган техник ёрдамчи (компенсаторли) воситаларни ва махсус ҳаракатланиш воситаларини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида қуйидаги ташиш тарифлари турлари қўлланилади:

▪️юкларни ташиш тарифлари;
▪️йўловчиларни ташиш тарифлари;
▪️багаж ва юк багажини ташиш тарифлари;
▪️почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш тарифлари.

Интизом темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги низом билан тартибга солиниши белгиланди.

Ташиш жараёнини марказлаштирилган ҳолда узлуксиз бошқаришни таъминлаш мақсадида, уларнинг жойлашган еридан қатъи назар, мамлакатда амал қилувчи ягона ҳисоблаш-ҳисобот вақти – Тошкент вақти белгиланади.

Ушбу Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Қонунинг 1–29, 31–57-моддалари ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Товарларни божхона муҳрлари остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш бўйича ахборот тизими жорий этилади


Ҳукумат Қарори (787-сон, 26.11.2024 й.) билан 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қарорга кўра, автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ахборот тизимини жорий этиш йўли билан ҳужжатларни қоғоз нусхада талаб қилишдан воз кечилади.

Шунингдек, гувоҳнома олиш бўйича мурожаатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва "Лицензия" ахборот тизими орқали кўриб чиқиш механизми жорий этилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллий симфоник оркестри фаолияти қўллаб-қувватланади


“Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъатидан аҳолини янада кенгроқ баҳраманд этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-401-сон, 22.11.2024) қабул қилинди

Ўзбекистон давлат филармонияси Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2025 йил 1 январдан бошлаб, оркестрнинг:

➖бадиий-раҳбар ходимлари учун – 4,0 коэффициентга;

➖олий ва биринчи тоифали артистлари учун – 1,17 коэффициентдан 4,0 коэффициентга;

➖иккинчи тоифали ва тоифасиз артистлари учун –  1,17 коэффициентдан 3,0 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланди.

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ўз ходимларини миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъати асарлари билан таништириши учун чипталар ва абонементлар сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Тажрибали дирижёрлар ва оркестр ижрочиларининг маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйилади.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Республикада бўлиши номақбул  деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишларни ёки ҳаракатларни содир этган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати"га киритилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Рўйхатга киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг, Сенати Кенгашининг, махсус ваколатли давлат органларининг тақдимига асосан амалга оширилади.

Рўйхатга киритилган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришига йўл қўйилмайди.

Рўйхатга киритилган шахс хабарнома олган кундан эътиборан ўн кун ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши керак.

Агар Рўйхатга киритилган, номақбул деб топилган шахс кўрсатилган муддат ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетмаса, мазкур шахс депортация қилинади.

Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, қуйидаги жазо чораларидан бири билан жазоланади:

БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (102 млн сўмдан 136 млн сўмгача) миқдорда жарима;

2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд;

2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади


“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

➖жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:

➖фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
➖мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
ходимлар сонини яшириш.

❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида – 70 фоизи, апелляция ва кассацияда – 30 фоизи қайтариб берилади.

Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.

Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.

Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…
Подписаться на канал