xorazmtibbiyotigzt | Неотсортированное

Telegram-канал xorazmtibbiyotigzt - "Хоразм тиббиёти" газетаси

194

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари газетаси

Подписаться на канал

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазаси кучайтирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1004-сон, 21.11.2024 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун билан қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантирганлик, пайҳон қилганлик ёки йўқ қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, унинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Рақамли далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1003-сон, 21.11.2024 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонун билан айрим кодексларга рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, қонунчиликда рақамли далилларни гувоҳлантириш ва уларни текшириш тартиби назарда тутилмоқда.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади

“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;

➖етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;

тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;

➖босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;

“Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади.

2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

➡️“Оналар маскани”да:

оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;

ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;

оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳукумат ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилди


Ҳукуматнинг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисида"ги қарори (ВМҚ-773-сон, 19.11.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси янги сайланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ўтказилади


“Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-393-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта (Президент, ижод, ихтисослашган таълим муассасалари) таълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани нуфузини ошириш ва унинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан янги тизим жорий этилади.

Янги тизимга кўра:

“Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция” тамойилига асосан янгиланган ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ва дарсликлари яратилади;
➖таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади.

❗️2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.

Шунингдек, таълим ташкилотларида:

ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;

зиёлилар ва нуронийлар иштирокида “уч авлод учрашувлари” ташкил этилади;

ҳарбий хизматчилар томонидан мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарслари олиб борилади.

А. ҚОБУЛОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1002-сон, 15.11.2024 й.) имзоланди


Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини тартибга солади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

Омбудсман фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат:

➖қонунийлик;
➖мустақиллик;
➖адолатлилик;
➖инсонпарварлик;
➖камситишга йўл қўймаслик;
➖холислик;
➖очиқлик.

Сайланиш куни 30 ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Омбудсман лавозимига сайланиши мумкин.

Қонун билан Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади ва айни бир шахс Омбудсман лавозимига сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Омбудсман сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни ўз ваколатлари муддатига тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши шарт бўлиб, шунингдек, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

🔴Jahon sog‘liqni saqlash tashkilotining ma’lumotiga ko‘ra, har yili 19 yoshgacha bo‘lgan 400 ming nafarga yaqin bolalar va o‘smirlar saraton kasalligiga chalinadi.


Butun dunyoda bo‘lgani kabi bugun yurtimizda ushbu xavfli kasallikning oldini olish, uni erta bosqichlarda aniqlash va davolash, bu orqali murg‘ak o‘g‘il-qizlarning hayotiga zomin bo‘layotgan eng og‘ir kasalliklardan birini yengish uchun barcha imkoniyatlar ishga solinmoqda.

‼️Zero, har bir bola sog‘lom va baxtiyor yashashga haqlidir!

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

BMT ma’lumotlariga ko‘ra, 12-15 yoshdagi bolalarning 25 foizdan ortig‘i giyohvand (psixologik faol yoki sintetik) moddalarni tatib ko‘rgan yoki iste’mol qilish tajribasiga ega.


O‘smirlarning bunday moddalar iste’moliga yoxud savdosiga aralashib qolishiga sabab nima deb o‘ylasiz?

Yoshlarning to‘g‘ri yo‘ldan adashishida kim ko‘proq aybdor?

Farzandingiz g‘araz kimsalar yoki yomonlik domiga tushmasligi uchun yetarlicha e’tibor qaratyapsizmi?

📽 E’tibor: https://youtu.be/caw8AXO4-7M

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

МАҚСАДИМИЗ – АЁЛЛАРНИНГ СОҒЛОМ ВА ФАРОВОН ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАЪМИНЛАШ

Ҳар қандай кўринишдаги зўравонлик, аввало, инсон ҳуқуқларига путур етказади. Айниқса, хотин-қизларга нисбатан содир этиладиган ушбу салбий ҳолатни ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди. Тазйиқ ва зўравонликка йўл қўйганларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ жазо борлигини тушунтириш мақсадида юртимизда кенг қамровли маърифий тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, қонун билан хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, уларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳолатларининг олдини олишнинг кучли тизими яратилди ҳамда бундай турдаги ҳаракатлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Шунингдек, оиладаги зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. Мамлакатимизда оиладаги зўравонлик қонунга алоҳида жиноят сифатида киритилгани халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Шундай бўлсада, сўнгги йилларда жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш талаб этилмоқда. 
Ҳар йили анъанавий тарзда 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида юртимизда турли тарғибот тадбирлари, юқори форматдаги конференция ва семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.
Мазкур ўн олти кунлик тадбирлари олдидан жорий йилнинг 13-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Хотин-қизлар ўртасида зўравонликни олдини олиш ва гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида Қозоғистоннинг АРГО ташкилоти ҳамда Ўзбекистон “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда турли масъул ташкилотлар, ННТ вакиллари қатнашди. 
Семинар-тренинг давомида иштирокчиларнинг хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, гендер зўравонликдан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш, зўравонликни содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан профилактика ва тузатиш ишларини олиб бориш йўналишидаги салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, унда гендер тенгликни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, гендер стереотиплар, камситиш ва аёллар ҳуқуқларининг бузилиши, гендер тенглиги соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммо ва уларнинг ечимлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётда гендер тенгликни таъминлаш каби масалалар юзасидан масъулларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Бугунги кунда фаолиятимиз давомида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, жабр кўрган аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш ҳамда зўравонликни содир этган шахс билан мажмуавий ишлаш, оиладаги зўравонлик ва камситишга барҳам бериш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз. Шунингдек, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга керакли ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалаларига ҳам масъул ташкилотлар кўмагида тегишли чоралар кўрилиши учун бош-қош келяпмиз. Айниқса, хотин-қизларни соғлом турмуш тарғиботи борасида янгидан-янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурмоқдамиз. Жумладан, турли ёш тоифасидаги ёлларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ҳамда уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳар ҳафтада бевосита аёллар билан машғулотлар ўтказиб келинмоқда. Бу каби тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг узвий равишда амалга оширилиши хотин-қизларнинг турмуш тарзини яхшилашга, уларни турли қийноқ, тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишда, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этиб боряпти.

Дурдипошша БЕКЧАНОВА,
Хоразм вилояти “Меҳр булоғи” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий
қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Кунлардан бир кун бир отлиқ шиддат билан отини югуртириб, келиб йўлнинг четида турган гадони урибди ва яна йўлида давом этибди. Гадо бўлса ортидан "Бахтли бўл!" деб қолибди. Шунда буни четдан кўриб турган бир одам сўрабди:
— У сени урди, сен бўлсанг нимага унга бахт тилаяпсан?
Шунда гадо жавоб қилибди:
— Агар у бахтли бўлганида мени урмас эди...

Дарҳақиқат, фақатгина бахтсиз одамлар ўзгаларга озор беришади.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Қандай қилиб тешик челак бахт сирини очиб берди?

Бир кишининг икки челаги бўлиб, улардан бири тешик эди. Икки йил давомида у шу челакларда уйига сув қатнади. Ҳар сафар челакларнинг бири ярим бўлиб қоларди.
Бутун челак бундан ғурурланар, тешик челакни мазах қиларди. Тешик челак эса ўз камчилигидан уяларди. Охир-оқибат у эгасидан ўзини ташлаб юборишини сўради:
— Мен ёмон челакман, сувни тўлиқ олиб келолмайман. Мен сенга фақат зарар келтираман. Нега шунча йилдан бери мени сақлаб келяпсан?
Челак эгаси жилмайганча жавоб қилди:
— Сен бир нарсани билмайсан. Биз юрадиган сўқмоққа қара. Сени кўтарадиган тарафимда гуллар гуркираб ўсяпти. Бутун челакни кўтарадиган ёнимда эса чанг бурсқиб ётибди. Бу гулларни мен сенинг ёриғингдан унумли фойдаланиш учун экканман. Икки йилдирки, уйимни шу гуллар билан безаб, оиламга қувонч бағишлаяпман.
Ҳа, камчиликларимизга қарашимизни ўзгартирсак, ўзимиз заиф деб билган нарсаларда маъно топсак, ҳаётимиз янада гўзал бўлишига эришамиз.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

НЕГА ТЕЗ ЧАРЧАЙМИЗ?

Инсон қуйидаги сабабларга кўра тез чарчайди:

✔️  организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик;
✔️  яхши нонушта қилмаслик;
✔️  мунтазам равишда фаст-фуд таомлар ейиш;
✔️ атрофдаги тартибсизликлар;
✔️   темир моддаси камлиги боис;
✔️  дам олиш кунлари кеч ухлаганда;
✔️  етарлича дам олмасликда;
✔️  уйқуни қочириш учун қаҳва ичишга одатланганда;
✔️  телефон ва компьютер қаршисида кўп ўтирганда.

Миянгиз 21:00 дан 23:00 гача фаол дам олади. Агар сиз соат 23:00 дан кейин ётсангиз, вақт ўтиши билан аста-секин руҳий чарчоқ пайдо бўлади.

Агар сиз соат 23:00 дан 1:00 гача ухламасангиз, унда ҳаётий кучингиз кетади ва асаб тизимининг бузилиши кузатилади.

Уйқу бузилишини белгилари: заифлик, летаргия, оғирлик.
Агар кечаси 1 дан 3 гача ухламасангиз, унда сизда ҳаддан ташқари тажовузкор ғоялар ва асабийлашиш бўлиши мумкин.
Одатда кам ухлаганларда семиришга мойиллик ортади.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

ХОРАЗМ ФИЛИАЛИ- ЭНГ ЯХШИ ФИЛИАЛ!
Хабар берганимиздек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказига 50 йил тўлди. Шу муносабат билан турли тадбир, илмий-амалий анжуманлар, тақдирлашлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун бўлиб ўтган анжуманда марказнинг Хоразм филиали энг яхши филиал деб эътироф қилинди.
Филиал директори, тиббиёт фанлари доктори Саломат Матяқубовани ва у бошлиқ жамоани ушбу эътироф билан муборакбод қилиб, эзгу ишларида муваффақият тилаймиз!

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Baliq ovlash qoidalarini buzganlik uchun javobgarlik mavjud

Qonunchilikka ko'ra, tegishli ruxsati bo'lmay turib yoki taqiqlangan joylarda yoxud taqiqlangan muddatlarda, taqiqlangan qurollar yoki vositalar bilan ov qilish yoki baliq ovlash, shu huquqbuzarliklarni sodir etish quroli va ashyolari musodara qilinib, quyidagi jazo choralaridan biri qo'llanilishiga sabab bo'ladi.

Fuqarolarga BHMning 25 baravaridan 30 baravarigacha (9 mln 375 ming so'mdan 11 mln 250 ming so'mgacha) miqdorda jarima;

Mansabdor shaxslarga BHMning 40 baravaridan 50 baravarigacha (15 mln so'mdan 18 mln 750 ming so'mgacha) miqdorda jarima;

3 yilgacha muddatga ov qilish huquqidan mahrum etish.

Qonunni bilmaslik javobgarlikdan ozod qilmaydi.

S.Berdikilichov,
Urganch tuman Adliya bo‘limi
Yuridik xizmat ko‘rsatish markazi
bosh yuristkonsulti.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Ayrim xotin-qizlarga ajratiladigan ta’lim kreditlari uchun garov shart emas

Qonunchilikka ko'ra, “Ijtimoiy himoya yagona reestri”ga kirgan oilalarning xotin-qizlariga ajratiladigan ta'lim kreditlari uchun garov va kafilliklar talab etilmaydi.

Ta'lim kreditining asosiy qismi talabaning rasmiy o'qish muddati tugagandan so'ng yettinchi oydan boshlab 7 yil davomida qaytariladi.

S.Berdikilichov,
Urganch tuman Adliya bo‘limi
Yuridik xizmat ko‘rsatish markazi
bosh yuristkonsulti.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Ватандош картаси"га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкинлиги белгиланди


Президент Қарори (ПҚ-397-сон, 20.11.2024 й.) билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

Низом билан юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларга “Ватандош” гувоҳномасини ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби белгиланди.

"Ватандош" гувоҳномаси — хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли бўлиб, юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган, республикада хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга ошираётган ватандошларга миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳамда "Ватандош" картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.

Вазирлик ва идоралар томонидан таклиф ва ташаббус асосида гувоҳнома бериш бўйича тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш учун Комиссияга тавсиянома киритилади.

"Ватандош" картаси — гувоҳнома асосида 5 йил муддатга (ватандош миллий паспортининг амал қилиш санасидан ошмаган ҳолда) бериладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ID карта шаклидаги ҳужжат;

Картага эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

➖Ўзбекистон Республикасига ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
➖мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
➖хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
➖Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.

❗️Карта эгаларининг оила аъзоларига (ота-онаси, эр (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) қуйидаги имтиёзлар берилади:

амалдаги виза муддатини узайтиришда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи ундирилмасдан кўп марталик виза олиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;

вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни давлат божи ундирилмасдан ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

Фармон билан 2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади. (бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади)

2025 йил 1 февралдан бошлаб:

➖оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади;

➖30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;

➖ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;

➖етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади.

Фармон билан “Инсон” марказлари боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни бола фойдасига ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилди.

Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

Олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади.

Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Амалдаги Ҳукумат ўз фаолиятини давом эттириб туради


“Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини давом эттириб туриш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-189-сон, 19.11.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги муносабати билан амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши белгиланди.

Фармон расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаганларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади

Қарор билан ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Жасорат мактаблари”да:

математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;

➖ўқиш учун ўқувчиларни саралаш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади;

робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотлари ўтказилади;

➖ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади.

❗️2026/2027 ўқув йилидан бошлаб “Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига олий ҳарбий  ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

Таълим ташкилотларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда “Турон” мактаб театри танлови ўтказиб борилади.

Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Омбудсман фуқароларнинг шикоятлари асосида ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди


Қонунга кўра, Омбудсман фуқароларнинг, республика ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ҳамда ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.

Омбудсман мурожаат этувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки бошқа воситалардан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, унинг шикояти бўйича охирги қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йил ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

Қуйидагилар Омбудсманнинг таъсир чоралари ҳисобланади:

➖огоҳлантириш;
➖тақдимнома;
➖илтимоснома;
➖талабнома.

Омбудсман қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.

Омбудсман ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчилар транспортида (бундан такси ва шаҳар йўловчилар транспорти мустасно) имтиёзли юриш ҳуқуқига эга.

У. ХУДАЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Чарли Чаплиннинг қизига ёзган мактуби:
"Одамларга назар сол! Бева ва етимларга эътибор бер! Ва кунига камида бир марта ўзинга-ўзинг айт: "Мен ҳам улар кабиман". Ҳа, қизим, сен улардан бирисан!
Санъат, одамга қанот беришдан олдин, у жуссасини кўтара олсин дея, аввал оёқларини синдиради. Агар ўзингни оддий одамлардан юқори ҳисоблашни бошласанг, ўша куниёқ саҳнани тарк эт. Дарҳол таксига ўтиргину, Парижнинг бир четига бор. У ерда сен ўзингдан ҳам гўзалроқ, истеъдодлироқ ва ғурурлироқ кўплаб раққосларни кўрасан.
У ерда театрингиз прожекторлари бўлмайди. Улар учун прожектор бу Ойдир. Яхшилаб қара қизим, яхшилаб қара! Улар сендан яхшироқ рақсга тушишмаяптими? Тан ол, қизим! Ҳар доим сендан яхшироқ рақс тушадиган, роль ижро эта биладиган одам бўлади! Ёдингда бўлсин: Чарли оиласида такси ҳайдовчисини қарғайдиган ёки Сена қирғоғида ўтирган тиланчининг устидан куладиган қўпол одам бўлмаган.
Мен ўламан, лекин сен яшайсан. Мен ҳеч қачон қашшоқликни билмаслигингни хоҳлайман. Бу мактуб билан мен сенга чек дафтарчасини юборяпман, ундан истаганингча сарфлашинг мумкин. Аммо икки франк сарфлаганингда, учинчи франк сеники эмаслигини эслашни унутма. Учинчи франк унга эҳтиёжи бор кишиникидир. Бундай инсонларни осонликча топа оласан. Шунчаки, уларни учратишни чин қалбдан исташинг лозим.
Мен сенга пул ҳақида гапиряпман, чунки мен унинг шайтоний кучини яхши биламан. Мен циркда кўп вақт ўтказдим. Ўшанда дарбозлардан жуда хавотирланардим. Аммо шуни айтишим керакки, ерда юрувчилар дарбозларга қараганда кўпроқ йиқилишади. Эҳтимол, бирор кечки овқат вақтида кимнингдир олмоси кўзингни қамаштирар. Айнан шу дақиқадан бошлаб у сен учун хавфли арқонга айланади ва қулашинг муқаррар бўлиб қолади. Балки бир кун келиб сени қандайдир шаҳзоданинг чиройли чеҳраси ўзига ром этар. Айнан шу куни сен тажрибасиз дарбозга айланасан ва тажрибасиз одамлар доимо қулашади. Қалбингни олтин ва гавҳарга сотма. Билингки, энг катта олмос қуёшдир. Яхшиямки, у ҳамма учун порлайди."

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Қум ва тош: дўстлик ҳақида дарс
Икки дўст бир неча кун саҳро кезишига тўғри келибди. Бир куни улар жанжаллашиб қолибдилар. Бири иккинчисининг юзига тарсаки тортибди. Тарсаки еган дўстнинг дили оғриган бўлса-да, ҳеч нима демабди. Фақат қумга “Бугун энг яқин дўстим менга тарсаки туширди” деб ёзибди.
Дўстлар йўлда жим давом этибдилар.
Бир неча кундан кейин олдларидан кўл чиқибди ва чўмилишга қарор қилибдилар.
Тарсаки еган йигитнинг чўкишига бир баҳя қолганида, дўсти уни қутқарибди.
Йигит ўзига келгач, тошга “Бугун энг яқин дўстим ҳаётимни сақлаб қолди” деб ёзибди.
Дўсти ҳайрон бўлиб сўрабди:
— Сени хафа қилганимда қумга ёзгандинг, энди эса тошга ёзяпсан. Сабаби нима?
Нариги дўст жавоб қилибди:
— Бизни кимдир хафа қилса, уни қумга ёзишимиз керак, токи шамол ўчириб ташласин. Лекин кимдир бизга яхишик қилса, тошга ёзишимиз керакки, на шамол, на сув уни ўчира олмасин.
Ёмонликни кечиришни, яхшиликни ёддан чиқармасликни ўргансаккина ҳаёт гўзал бўлади.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Bolalarni zararli axborotdan himoya qilish Qonuni ijrosi ta’minlanmoqda(mi)?

“Bolalarni ularning sog‘lig‘iga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Qonuni ijrosini monitoring qilish bo‘yicha Bolalar ombudsmani rahbarligidagi idoralararo ishchi guruhining navbatdagi yig‘ilishi o‘tkazildi.

Yig‘ilishda mamlakatimizda bolalarni ularning sog‘lig‘iga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilishning real holati hamda bu borada mas’ul davlat organlari tomonidan amalga oshirilgan ishlar muhokama qilindi.

AOKA 2024-yilda Bolalarni zararli axborotdan himoya qilish qonuni talablari buzilgan axborotlarni bartaraf etish talabi bilan 606 ta xabarnoma yuborgan.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

“Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остидаги тадирлар давом этмоқда 

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюсиясига асосан 25 ноябрь – халқаро “Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни” сифатида белгиланган.  Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда  25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида турли тадбирлар, семинар ва давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ўтказиш доимий анъанага айланган.
Мазкур тадбирлар доирасида Урганч шаҳридаги Нурли ҳаёт маҳалласида тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти “Меҳр булоғи” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази масъуллари, Урганч шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахасиси Ш.Ибодуллаева, Урганч шаҳар ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспектор Ю.Қазакова, “Нурли ҳаёт” МФЙ хотин-қизлар фаоли С.Палванова, шунингдек, маҳалланинг фаол ва ташаббускор аёллари қатнашди. Давра суҳбатида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.
– Ушбу 16 кунлик доирасида хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай зўравонликларларга барҳам бериш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аёлларнинг муаммолари ҳақида ўз вақтида хабардор бўлиш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга астойдил ҳаракат қилмоқдамиз, - дейди Хоразм вилояти “Меҳр булоғи” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Дурдипошша Бекчанова.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган давра суҳбатида аёллар ва болаларга нисбатан куч ишлатилишига йўл қўймаслик, айниқса, оиладаги зўравонликни бартараф этишга жиддий аҳамият қаратиш, хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишларини бартараф этиш, шунингдек, аёллар ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш борасида сўз борди.

"Хоразм тиббиёти" газетасининг расмий телеграм саҳифаси:

@xorazmtibbiyotigzt

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

“Xorazm tibbiyoti-Медицина Хорезма” газетасига 2025 йил учун обуна бошланганини маълум қиламиз.
Маълумот ўрнида:
Обуна индекси 8042
Таҳририят орқали бир йиллик обуна баҳоси
120 000 сўм.
Таҳририят ҳисоб рақами:
Урганч ш. Ғ.Ғулом 16-а-уй
Х.р 20212000504864795001
МФО 00552
ИНН 207091559
Гарантбанк Урганч бўлими
ОКОНХ: 87100
Тел: 90 719 48 00

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Газетамизнинг ноябрь сони босмадан чиқди.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

#СЕН ҚОДИРСАН

1977 йилда Америкалик Лора Шолтз исмли 63 ёшли аёл набирасининг қўлини босиб қолган машинанинг орқа томонини, ёлғиз ўзи кўтариб, уни чиқариб олишга муваффақ бўлади.
Лора оғир атлетикачи эмас эди. Бирор марта спорт залига кирмаган эди. Аксинча, оддий буви эди...
Суяклари оғришидан шикоят қилар, бўғимлари зирқирашидан зорланар эди. Аммо набирасининг қўли машина ғилдираги остида эканлигини кўргач, қаердандир унда куч пайдо бўлди.
Журналист Чарлз Горфильд у билан учрашди. Кампир хафа эди. У билан гаплашишни истамас эди. Журналист унинг хафалиги сабабини билиш учун ялиниб туриб олгач кампир рози бўлди. Зеро кампир мўъжизага ўхшаш ишни бажарган эди. Агар бу ҳолат тасвирга олинмаганида қари кампирнинг машинани кўтарганига ҳеч ким ишонмас эди.
Кампир деди:
“Мен хафаман. Чунки ҳаётим ниҳоясига етиб тугай деб турганида ҳаётнинг сирини кашф қилдим. Агар биз ўз кучимизга ишонсак, ўзимизда рағбат бўлса мўъжизалар яратишга қодир эканмиз. Набирамнинг қўли машина ғилдираги остида турганини кўрган пайтимда уни кўтаришимга ҳеч шубҳа қилганим йўқ. Мен буни машқ қилмаган эдим. Аммо мен мана шу лаҳзада машинани кўтаришимга тамоман ишонган эдим. Ўтган икки кун мобайнида олдинги ҳаётимни кўз олдимга келтирдим. Кўп ишлардан мени муваффақиятсизликдан қўрққаним қайтарган экан. Энди аниқ бўлдики, мен уларга қодир эканман. Аммо ўша пайтда ўзимга ишонмас эдим. Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишидадир!”.
Бу воқеадан оладиган хулосамиз қуйидагича:
Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишида экан.
Ўзинг ёрдам бермасанг, ҳеч ким сени ерга қулата олмайди.
Аксинча, ~ ўзингга ишонмасанг, ҳеч ким сени муваффақият сари етаклай олмайди. Ҳаётдаги йўлимизни ўзимизга бўлган қарашимиз белгилайди!

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Ишончингиз комил бўлсин!
Сиз ҳамма нарсага эришасиз, фақат бунга ишонишингиз керак. Агар ниманингдир ҳеч қандай шартларсиз сизники эканлигига қатъий ишонсангиз, хоҳлаган нарсангизга эга бўласиз. Ёдингизда тутинг, сизнинг танловингиз сўзсиз бажарилиши керак бўлган қонундир.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Yuk tashilayotganda – brezent bilan yopilgan bo’lishi shart

Avtotransport vositalarining ochiq yuk tashish platformalarida, issiq asfalt, yirik gabaritli va og'ir yuklardan tashqari, qurilish materiallari, qishloq xo'jaligi mahsulotlari, sanoat va oziq-ovqat tovarlarini, shuningdek, to'kiladigan boshqa yuklarni tashishda yuk majburiy tartibda brezent yoki boshqa qalin material bilan yopilgan bo'lsa yuk tashishga yo'l qo'yiladi.

Agar yukning joylashuvi va holati qayd etilgan talablarga javob bermasa, haydovchi belgilangan qoidalar buzilishini bartaraf etish choralarini ko'rishi, buning iloji bo'lmasa, keyingi harakatlanishni to'xtatishi shart.

S.Berdikilichov,
Urganch tuman Adliya bo‘limi
Yuridik xizmat ko‘rsatish markazi
bosh yuristkonsulti.

Читать полностью…

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Davlat fuqarolik xizmatchisi chet elda mol-mulk olishi mumkin emas

Qonunchilikka ko'ra, davlat fuqarolik xizmatchisi O'zbekistondan tashqarida hisobvaraqlar ochishga va ularga ega bo'lishga, ko'chmas mulkka va boshqa mol-mulkka egalik qilishga haqli emas.

Bundan chet davlatda ta'lim olish, stajirovka o'tash va tibbiy xizmatlardan foydalanish maqsadida ochilgan hisobvaraqlar, shuningdek davlat fuqarolik xizmatiga kirishdan oldin olingan va oshkor qilingan mol-mulk mustasno.

Shuningdek, davlat fuqarolik xizmatchisi tadbirkorlik faoliyati subyektlarini tashkil etishga, ularning muassisi (ishtirokchisi) bo'lishga, tadbirkorlik faoliyati subyektida tashkiliy-boshqaruv, ma'muriy-xo'jalik vazifalarini bajarishi mumkin emas.

Bundan aksiyadorlik jamiyatlarining erkin muomalada bo'lgan aksiyalariga qonunchilikda belgilangan talablar doirasida egalik qilish hollari mustasno.

S.Berdikilichov,
Urganch tuman Adliya bo‘limi
Yuridik xizmat ko‘rsatish markazi
bosh yuristkonsulti.

Читать полностью…
Подписаться на канал