#saharlik
Фаришталар дуо қилишади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат сўраб дуо қиладилар", деганлар (Имом Табароний, Ибн Ҳиббон ривояти).
@OCHILDI_DOMLA
Ассалому алайкум!
☘️
Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!
☘️
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🤐 “Ким Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йиллик масофа) узоқ қилади”, дедилар”.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
@OCHILDI_DOMLA
РАМАЗОН КЕЛДИ🌙
Ассалому алайкум азиз юртдошлар РАМАЗОННИНГ бринчи куни МУБОРАК бўлсин азиз юртдошлар!
Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин!
— Фирдавс боғларида кўришни насиб этсин
👇
@OCHILDI_DOMLA
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривояти).
🔸 Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровеҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.
🔸 Таровеҳ намозини ўқиш таъкидланган суннатдир. Таровеҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
🔹Таровеҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
🔸 Таровеҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбеҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбеҳни уч марта айтиш одат бўлган:
Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбеҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбеҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.
🔸 Таровеҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.
🔸 Таровеҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.
🔸 Таровеҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровеҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.
🔸Таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровеҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.
🔸 Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Дўстларингизга ҳам улашинг
@OCHILDI_DOMLA
Аллоҳ уч хислатни яхшилик деб васф қилди:
«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 184-оят)
«Садақа қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 280-оят)
«Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Нисо сураси, 25-оят)
Демак, ушбу уч амални руза, садақа ва сабрни жамлаш улкан амаллардан экан.
@OCHILDI_DOMLA
#Раййон_эшиги #Рамазон
#Рўза_китоби 4️⃣
Рўзани бузмайдиган амаллар нималар?
1. Рўзадорлигини унутган ҳолда емоқ, ичмоқ ва жимоъ қилмоқ. Рамазон рўзаси бўладими, бошқа рўза бўладими фарқи–йўқ.
2. Назар солиш ёки фикр қилиш сабабли маний чиқиши.
3. Кўзга дори томизиш ёки сурма қўйиш.
4. Қон олдириш.
5. Мисвок қилиш, гарчи мисвок сув билан ҳўлланган бўлса ҳам (суви ҳалқумдан ўтиб кетмаслик шарти билан).
6. Оғиз ва бурунни чаймоқ (муболаға қилмаслик шарти билан).
7. Ғусл қилмоқ.
8. Ғийбат қилмоқ, ёлғон сўзламоқ, чақимчилик қилмоқ, таомланишни ният қилмоқ.
9. Тутун, чанг ва чивин кабилар рўзадорнинг ихтиёрисиз оғзига кириши рўзани очмайди. Агар рўзадорнинг ўзи хушбўй тутатқични ёки тутунни ўз ихтиёри билан, рўзадорлигини ёдда тутган ҳолда оғиз ёки бурун орқали ичига тортса, рўзаси очилади.
10. Қон ёки дорини ютмаган ҳолда тишини суғурса. Агар қон ёки дорини ютса, рўзаси очилади.
11. Сийдик йўлига сув ёки ёғ томизиш. Анҳорга шўнғишлик сабабли қулоққа сув кирмоғи. Қулоққа чўп тиқмоқ. Қулоқ кирини чиқариш. Лекин бу ишларни барчасини тарк қилиш афзалдир.
12. Балғамни ютиш, буруннинг сувини ичига тортиб, димоғдан тушганлиги учун уни ютиш. Лекин балғам ва бурун суви чиқинди бўлгани учун, у иккисини ташлаш афзалдир.
13. Ўз кучи билан, қистаб келган қусуқ. Ўз кучи билан қайтган қусуқ, оғиз тўла бўлса ҳам. Саҳиҳ қавлга кўра: оғиз тўладиган миқдордан оз қусуқни ўзини мажбурлаб қусиш рўзани очмайди. Агар қусган қусуғини қайтарса, гарчи нўхат миқдорича бўлса ҳам рўзани бузади. Аслида қусуқ масаласида оғиз тўлиши эътиборга олинган. Оғизни тўлдирса, рўзани очади. Каффорат йўқдир. Агар қусуқ ўз кучи билан қайтса, оз бўлса ҳам кўп бўлса ҳам рўзани бўзмайди.
14. Тиш орасидаги нўхатдан кичикроқ нарсани емоқ. Чунки усўлак ҳукмида бўлади.
15. Жунуб бўлиш.
16. Эҳтилом бўлиш. Агарчи кундуз куни уйқунинг орасида бўлса ҳам рўзани бузмайди.
17. Беҳушлик ва тутқаноқ: агар рўзадор бирор сабаб билан беҳуш бўлса ёки бемор бўлиб, бирор дақиқа тутқаноқ бўлса, рўзадорлигича қолади. Гарчи беҳушлиги қуёш ботишидан кейингача чўзилса ҳам.
18. Аёлларга хос тиббий кўрикдан ўтиш рўзани бузмайди. Гарчи у кўрикда аёл бачадонига текширув ускунаси ишлатилса ҳам. Аммо бачадон ичига ёки фаржнинг ичига ҳуқна орқали дори (жўнатиш) рўзани бузади.
19. Тиббий игна (шприц) мушак ёки тери остига урилса. Агар дори моддаси муолажа учун бўлса, қувватлантириш ёки озуқа учун бўлмаса рўзани бўзмайди. Оғиз очгандан кейин олиш афзал.
32) Рўзанинг макруҳлари нималар?
1. Зарурат бўлмаган таомни тотиб кўриш.
2. Тош парчаси ёки пул парчасига ўхшаган оғизда ўрнашмайдиган нарсани чайнаш.
3. Сўлакни тўплаб, уни инсонларни олдида ютиш.
4. Рўзадорни заифлаштирадиган бирор ишни қилиш (оғир ишларни қилиш ва машаққатли ишларни бажариш).
5. Рўзани очиш хавфи бўлса, ўпиш ва қучоқлаш.
33) Рўзадорга нималар макруҳ эмас?
1. Сузиш, ювиниш ва сув билан салқинланиш.
2. Оғизни чайиш, бурунни чайиш гарчи таҳоратдан бошқа пайт бўлса ҳам, лекин муболағасиз чайиш лозим. Оғизни чайқагандан қолган сувнинг намлигини ютишлик зарар қилмайди. Оғизни чайқагандан кейин намликнинг асарини кетказиш учун туфлаш шарт эмас.
3. Кун давомида қўл ёки тиш чотка билан мисвок қилиш.
4. Хушбўйланиш ёки сурма қўйиш.
5. Онанинг ёш боласи учун таомни чайнаб бериши, шунингдек, сутни эҳтиёткорлик билан татиб кўриши.
6. Ўзини тута оладиган киши учун ўпиш ва енгил қучоқлашнинг зарари йўқ.
34) Рўзанинг суннат ва одоблари нима?
1. Саҳарлик қилиш.
2. Қуёш ботгандан кейин тезда ифторлик қилиш, ифторни шом намозидан кейингача кечиктириб юбормаслик.
3. Ифтор вақтида дуо қилиш.
4. Таровеҳ намозини ўқиш.
5. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш, гарчи хурмо ва сув билан бўлса ҳам. Яқин қариндош ва мискинлардан бошлаш.
6. Яқин қариндош ва мискинларга кўп садақа қилиш.
7. Тоат ибодатда ғайрат қилиш. (Хусусан, охирги 10 кунликда)
8. Рўза тутувчи ўз нафсини назорат қилиши ва ибодатда ва Аллоҳ таолога яқин ҳолатдалигини ҳис қилиши. Ёмонликлардан ўзини тийиб, гўзал хулқлар билан зийнатланиши.
9. Сабр килиш, рўзадан қийналганини билдирмаслик ва ёқимсиз сузлардан сакланиш (рўза қийин деган сўзларга ўхшаш гапларни сўзламайди)
@OCHILDI_DOMLA
#Рўзадорнинг_фазилати
РЎЗАДОРЛАР ЭШИГИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатнинг бир эшиги «Райён» деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Ўша кунда «Рўзадорлар қаерда?» деган нидо эшитилади. Шунда барча рўзадорлар ўша Райён деган эшикдан киришади. Рўзадорларнинг охиргиси кириб бўлгач, бу эшик бекитилади. Шундан сўнг бу эшикдан бошқа ҳеч ким кирмайди» дедилар.
(Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
@OCHILDI_DOMLA
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@OCHILDI_DOMLA
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:
☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@OCHILDI_DOMLA
#duo
Аллоҳ дўзахдан озод қилади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким тонг отганида ёки кеч кирганида:
اللهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ
"Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малааикатика ва жамийъа холқика, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва Расулука", деб тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни дўзахдан озод қилади", деганлар (Имом Абу Довуд )
@OCHILDI_DOMLA
#Аудио
#ғийбат #охират #йўл
🎙Ғийбатдан қутилиш йўллари
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
@OCHILDI_DOMLA
#ramazon-2024
Рамазонни қандай кутиб оласиз?
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: "Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардингиз?" деб сўрашди. У зот: "Биз рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эдик", дедилар.
Аллоҳим! Мен қалбимда бандаларингдан бирортасига зарра мисқолича ҳам гина сақламайман, барчаларини кечириб юбордим.
Аллоҳим! Сендан бандаларингдан бирортаси қалбида менга нисбатан заррача адоват сақламаслигини сўрайман.
@OCHILDI_DOMLA
РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ТЎҒРИСИДА
🗣Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.
🟢Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.
🔭 Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@OCHILDI_DOMLA
ДУО ҚИЛИШНИНГ ОДОБЛАРИ
• Биринчи одоб – эзгу ният қилиш.
• Иккинчи одоб – кўп дуо қилиш.
• Учинчи одоб – таҳоратли ҳолатда дуо қилиш.
• Тўртинчи одоб – кафтларнинг ички тарафи билан дуо қилиш.
• Бешинчи одоб – қўлларини баланд кўтариб дуо қилиш.
• Олтинчи одоб – Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.
• Еттинчи одоб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
• Саккизинчи одоб – азму қарор билан сўраш.
• Тўққизинчи одоб – қалби бошқа нарса билан банд бўлмасдан дуо қилиш.
• Ўнинчи одоб – ижобатига аниқ ишониб дуо қилиш.
• Ўн биринчи одоб – бирор гуноҳ ишни амалга ошириш учун ёки қариндошлик алоқаларини узиш учун дуо қилмаслик.
• Ўн иккинчи одоб – ўзига ё фарзандига ё молига зарар етишини сўраб дуо қилмаслик.
• Ўн учинчи одоб – бирор зарар ё мусибат етгани сабабли ўлим сўраб дуо қилмаслик.
• Ўн тўртинчи одоб – дуо қилишда ҳаддан ошмаслик.
• Ўн бешинчи одоб – дунёнинг ўзида тезроқ жазо берилишини сўраб дуо қилишдан сақланиш.
• Ўн олтинчи одоб – Аллоҳ таолога доимо муҳтож эканини изҳор қилиб дуо қилиш.
• Ўн еттинчи одоб – сермазмун ва умумий дуо қилиш.
• Ўн саккизинчи одоб – кўпроқ офият сўраб дуо қилиш.
• Ўн тўққизинчи одоб – ижобат сабабларини адо этиб дуо қилиш.
• Йигирманчи одоб – кўпроқ “Йа Зал жалали вал икром” деб дуо қилиш.
• Йигирма биринчи одоб – ялиниб дуо қилиб юришда доимий равишда бардавом бўлиш.
• Йигирма иккинчи одоб – Ижобат ваъда қилинган вақтларда ва фазилатли маконларда дуо қилишга ошиқиш.
• Йигирма учинчи одоб – кенгчилик ҳолатларда дуо қилишни кўпайтириш.
• Йигирма тўртинчи одоб – дуо ижобат қилинмаслигига сабаб бўладиган нарсалардан сақланиш.
• Йигирма бешинчи одоб – етишиб бўлмайдиган беҳуда нарсаларни дуо қилиб сўрашдан сақланиш.
«Эътиқод дурдоналари» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА
Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
● Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
● Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
● Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
● Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
● Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
● Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
● Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
● Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
● Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
● Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
● Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.
"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
Рамазон - Қуръон ойи
1. Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кириши билан бошқа ишларни қуйиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар.
2. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кириши билан ҳадис айтиш ва илм мажлисидан узулиб, мусҳафдан Қуръон тиловатига киришардилар.
3. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида намоздан ташқари олтмишта хатм қилардилар.
4. Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса: "Албатта бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир", деб айтардилар.
5. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳар куни кундузи битта хатм, Рамазондан сўнг эса ҳар уч кунда хатм қилар эдилар.
6. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи келиши билан ўзларига вазифа қилиб олган вирдларини тўхтатиб, Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлардилар.
@OCHILDI_DOMLA
#ШЕЪРИЯТ
Рамазоним келди!
Қуёшни ҳам кулдириб,
Қалбга сурур тўлдириб,
Дўстларни суюнтириб,
Рамазон келди, Рамазон!
Саҳар туринг ёронлар,
Хатм қилинг Қуръонлар,
Дод деворсин шайтонлар,
Рамазон келди, Рамазон!
Ғафлат ойи эмас бу,
Нафрат ойи эмас бу,
Раҳмат ойи демак бу,
Рамазон келди, Рамазон!
Сергаклик аҳди бўлган,
Мўминнинг бахти бўлган,
Исломнинг фатҳи бўлган,
Рамазон келди, Рамазон!
Енг шимаринг тоатга,
Иймоний ҳаловатга,
Эришинг саодатга,
Рамазон келди, Рамазон!
Иймон кучга тўлади,
Шайтон қулфланади,
Руҳул Қудус инади,
Рамазон келди, Рамазон!
Рамазонда cабр бор,
Етти юз қат ажр бор,
Минг ойга тенг Қадр бор,
Рамазон келди, Рамазон!
Бу ой Марду майдондир,
Кутиб турган Райёндир,
Суму, деган Раҳмондир,
Рамазон келди, Рамазон!
Савоб ишда илдам бўл,
Исломда пешқадам бўл,
Эй Маҳбубий маҳкам бўл,
Рамазон келди, Рамазон!
Қуёшни ҳам кулдириб,
Қалбга сурур тўлдириб,
Дўстларни суюнтириб,
Рамазон келди, Рамазон!
©️(Маҳбубий)
Рамазонни соғинганларга юбориб қўйинг!
http://t.me/OCHILDI_DOMLA
#Рамазон_тақвими
1-кун. 11-март
📍 Тошкент вақти билан
🟢Саҳарлик / 5:23
🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
🟢Ифторлик / 18:27
🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
#taqvim #ramazon
@OCHILDI_DOMLA
🌱 КИРИБ КЕЛАЁТГАН 🌱САХОВАТ, 🌱МУРУВВАТ ВА ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА 🌱ХАЙРЛИ 🌱АМАЛЛАРИНГИЗ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛАРИ КАБИ 🌱БЕҲИСОБ АЖРЛАР 🌱ОЛИБ КЕЛСИН!
♻️Яқинларингизга улашинг!
Каналга уланиш👇
@OCHILDI_DOMLA
Нега бунча ғамгинсан?
🌷
Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.
Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.
Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.
Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган, касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.
Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.
Қайғурсанг - нотинч мамлакатда яшаб уй жойинг , молинг ва болаларингдан айрилган бўлсанг қайғур!
ҚАЙҒУРМА:
Ойларнинг султони, бир кечаси минг ойга татигулик , файзли , баракали бўлган мўъминларнинг ҳар бир амалига 700 000 дан ортиқ савоб бериладиган, дўзах эшиклари беркитилиб жаннат дарвозалари очиладиган, шайтонлар занжирбанд қилиниб кишанланадиган - РАҲМАТ , МАҒФИРАТ , ИТҚУН МИНАННЕЙРОН бўлган ойларнинг султони ҚУРЪОН ОЙИ соя ташлаб тобора яқинлашмоқда!
ЭЙ МУСУЛМОН ТУР ЎРНИНГДАН ҳовли , уй - жойларни тозала , қариндошлар , етим - есирлар ҳолидан хабар ол ! қўлингдан келгунча яхшилик қил кейинги йил я насиб!
@OCHILDI_DOMLA
ДУНЁ – ХАСТАХОНА, УНИНГ НЕ ТАБИБЛАРИ БОР
Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб:
– Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебди.
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:
– Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб:
– Ё Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. – дея ҳушларидан кетган эканлар.
@OCHILDI_DOMLA
#muftiy_minbari
🌙 ФАҚАТ ЕБ-ИЧИШДАН ТИЙИЛИШ - РЎЗА ЭМАС
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@OCHILDI_DOMLA
Жума айёми муборак, азизлар!
Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Жума айёми муборак бўлсин!
👉 @OCHILDI_DOMLA
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🌙 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий),деганлар.
🗣2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги мажидларда таровеҳ намози бошланади.
😄Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози бошланиш вақтларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз:
Фарғона 20:15
Наманган 20:15
Андижон 20:15
Тошкент в. 20:30
Тошкент ш. 20:30
Сирдарё 20:30
Жиззах 20:30
Самарқанд 20:45
Қашқадарё 20:45
Сурхондарё 20:45
Навоий 20:50
Бухоро 20:50
Хоразм 21:10
Қорақалпоғистон Р. 21:10
@OCHILDI_DOMLA
#Раййон_эшиги #Рамазон
БУЮК МУСОБАҚА...
Мусулмонлар катта мусобақани бошлаганлар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақа!
Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...
Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...
Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!
"Рамазон соғинчи" китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АЪРОБИЙГА БЕРГАН ЖАВОБЛАРИ
📿 Ушбу 3 зикр сабабли Аллоҳ таоло сизни кечиради, сизга раҳм қилади ва ризқингизни кенг қилади.
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи зокир бандаларидан қилсин.
Улашинг: @OCHILDI_DOMLA
#Дуо
Хафалик ва барча балоларни даф этиш учун ёрдам талабида ўқиладиган дуо
بسم الله الّذي لا إله غيره, الّلهم أذهب عنّي الهمّ و الحزن.
Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа илаҳа ғойруҳ, Аллоҳумма азҳиб ъанниял ҳамма вал ҳазан.
Маноси: Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ номи билан (сўрайман), Эй Аллоҳ! Мендан ғам-қайғуларни кетказ.
Мажмаъуз завоид 10 ж. 110 – бет.
@OCHILDI_DOMLA
#zikr
Шайтон сизни мағлуб этмасин!
Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Йўлда, дастурхон атрофида, бозорда юрганингизда, қаерда бўлманг истиғфорни кўп айтишни одат қилинг. Чукни Аллоҳнинг мағфирати қаерда нозил бўлишини билмайсиз”.
Шунда Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Биз Роббимизга истиғфор айтамиз. Лекин яна гуноҳ қилаверамиз. Истиғфор айтганидан сўнг, яна гуноҳга қайтса, сўнгра яна истиғфор айтиб кейин яна гуноҳга қайтишдан банда Роббисидан ҳаё қилмайдими?”.
Ҳасан Басрий жавоб бердилар: “Шайтон мана шу борада ҳам сизни мағлуб этишни истайди. Ҳеч қачон истиғфор айтишдан тўхтаманглар!”.
“Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.
@OCHILDI_DOMLA
#Раййон_эшиги #Рамазон
РАМАЗОН – РОББИМИЗНИНГ БИЗЛАРГА ЮБОРГАН ҚАДРЛИ МЕҲМОНИДИР!
Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ афар қучгувчидир...
Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар тақдим этганимизни Яратганга етказгувчи элчидир. Шундай экан, уни иззат-икром қилайлик! Биздан мамнун бўлган меҳмонгина тақво аталмиш ҳадясини туҳфа этади...
Аксинча бўлса-чи?! Меҳмонига бепарво бўлиб, уни хурсанд қила олмаган, бошқа ишлар билан овора бўлганлар аниқ ютқазади. Натижада Роббининг унга сийлаб юборган меҳмони норози бўлади ва совғасини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Энг ачинарлиси эса у бундай инсонлардан ўз Роббига шикоят қилади...
Кимки Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини эъзозласин, ҳурматини бажо келтирсин!
"Рамазон соғинчи" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA