Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий шундай деганлар: «Ҳадисларда ривоят қилинади: «Кимки бир жойда ўтириб, у ерда (ўша ўтириш тугагунича) Аллоҳ таолони (лоақал бир маротаба) эсламаса ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмаса, Қиёмат куни ўша ўтириш унинг афсус надомат чекишига сабаб бўлади».
Бу ҳадисни доимо ёдда тутинг. Ўтиришингиз ҳам, ҳаракатингиз саканотингиз ҳам, (жим туришингиз) ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан холи бўлмасин.
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
@OCHILDI_DOMLA
Доим Қуръон ўқиган банданинг гуноҳлари кечирилади
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қиёмат куни доим Қуръон ўқиб юрган киши олиб келинади. Шунда Қуръон: «Роббим, уни зийнатлагин», дейди. Сўнг унга иззат тожи кийдирилади. Шунда Қуръон яна: «Роббим, унинг зийнатларини кўпайтиргин», дейди. Унга иззат либоси кийдирилади. Шунда Қуръон: «Роббим, ундан рози бўлгин», дейди. Шунда У Зот ундан рози бўлади. Сўнг қорига: «Ўқиб, юксалавер!» дейилади. Ҳар оятни ўқиган сари унинг яхшиликлари ортаверади» (Имом Термизий ривояти).
@OCHILDI_DOMLA
🌙 ISRO VA ME’ROJ KECHASI
Isro va Me’roj hodisasi yuz bergani haqida Islom ummatida mutlaqo ixtilof yo‘q. Bu haqda Qur’oni karimda: «(O‘z) bandasi (Muhammad)ni, unga mo‘jizalarimizdan ko‘rsatish uchun (Makkadagi) Masjidul Haromdan (Qudsdagi) Biz atrofini barakotli qilgan Masjidul Aqsoga tunda sayr qildirgan Zotga tasbeh aytilur. Darhaqiqat, U eshituvchi va ko‘ruvchidir» (Isro, 1), deyilgan.
ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ОТАШИ ЁХУД СОЯЛАНГАНЛАР
Сулайм ибн Омирдан ривоят қилинади: Менга Миқдод ибн Асвад гапириб берди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: “Қиёмат кунида қуёш халойиққа яқинлаштирилади, ҳатто уларга бир мил миқдорида бўлиб қолади”. Сулайм ибн Омир айтади: “Аллоҳга қасамки, милдан ернинг масофасиними ё у билан кўзга сурма қўйиладиган қаламними, нимани тайин қилаётганларини билмайман. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар амаллари миқдорида терга ботиб кетадилар, улардан баъзилари тўпиқларигача тер ичида бўлади, баъзилари тиззаларигача, баъзилари белларигача, баъзиларини эса тер мутлақо жиловлаб қўяди”, – дедиларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан оғизларига ишора қилдилар”. Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Қиёмат кунида ҳисоб-китоб бошланиши кутиб турилган пайтда қуёш уларга яқинлаштирилганидан ҳамма қилган ёмон амаллари миқдорида терга ботиб турар экан. Кимдир тўпиғигача, кимдир тиззасигача, кимдир белигача, яна кимдир эса оғзига қадар терга ғарқ бўлар экан. Ҳамма одамлар бир жойда турган бўлсалар-да, тер денгизи бирининг тўпиғидан ошса, иккинчисининг оғзи баробаридан бўлар экан. Бунинг қандай бўлиши ҳақида қуйидаги сўзлар айтилган:
1. Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг қадами остидаги ерни унинг яхши ё ёмон амалига яраша баланд-паст қилиб қўяди. Шунга кўра ҳар кимнинг баландлиги ҳар хил бўлади.
2. Аллоҳ таоло инсонларни амалларига мос ҳолатда гуруҳ-гуруҳ қилиб тўплайди, баъзи гуруҳдагилар тўпиқларигача терга ботиб турадиган жойда, баъзилари белларигача терга ботиб турадиган даражадаги чуқурроқ жойда турадилар.
Ана шундай қуёш яқинлаштирилиб, ҳамма иссиқда қийналиб турган пайтда баъзи инсонлар сояланиб турадилар. Улар дунёда қилган ишлари эвазига Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматига сазовор бўлган ва шундай даҳшатли кунда У зот тарафидан соялантириб турилган бахтли инсонлардир. Қуйидаги ҳадисда бундай бахтли инсонларнинг кимлар эканлиги баён қилинган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Етти нафарни Аллоҳ таоло Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда соялантиради:
1. Адолатли бошлиқ;
2. Аллоҳнинг ибодатида вояга етган йигит;
3. Қалби масжидларга боғланган киши;
4. Аллоҳ йўлида бир-бирларини яхши кўрган, шу муҳаббатга кўра жамланиб, шу муҳаббатга кўра ажрашадиган икки киши;
5. Мансабдор ва чиройли аёл (гуноҳ ишга) чақирганда, Аллоҳдан қўрқаман деган киши;
6. Ўнг қўли берган садақани ҳатто чап қўли ҳам билмай қоладиган даражада махфий қилган киши;
7. Аллоҳ таолони ёлғиз ҳолатда зикр қилган ва кўзлари ёш тўкан киши”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.
"Эътиқод дурдоналари" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
🤲ЭЙ АЛЛОҲИМ! НАФСЛАРИМИЗГА ТАҚВО БЕР...
Набий алайҳиссалом нафс тарбияси ва ахлоқни сайқаллаш борасида Қиёматгача келадиган башариятга ўрнак ва намуна бўлганлар. Бу борада керакли тавсия ва кўрсатмаларни берганлар. Дуо қилганларида нафсни тарбиялаш учун ҳам алоҳида дуо қилганлар. Жумладан: “Эй Аллоҳим! Нафсларимизга тақво бер ва уларни пок қил! Сен нафсларни пок қилувчиларнинг энг яхшиси ва унга дўст ва соҳибсан” деб дуо қилганлар (Имом Муслим ривояти)...
⚡️ Батафсил
#nafs #duo #taqvo
😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
@OCHILDI_DOMLA
НАМОЗГА ЧОРЛАШНИНГ 11-ЙЎЛИ
(Ота у менинг намозимми ёки сизнинг намозингизими?)
Болангизга намозингни ўқиб ол деганингизда у сизга қаршилик қилса ёки бош тортса уни урасизми?
Оталарнинг бири шундай ҳикоя қилиб беради: кунларнинг бирида ўн яшар ўғлимга намозингни ўқиб ол дедим. У менга ғазабланиб эй ота у намоз меникими ёки сизникими? деди. У гапи билан гўё мен ўқишим керак бўлган намоз, мени ўз ҳолимга қўйинг, мендан намозимни сўрайверманг демоқчи бўлди. Шунда мен унинг ғазаби келганини билиб, табассум қилдимда, ўғлим Қуръон мусҳафини олиб кел дедим. У эса эринчоқлик билан юриб Қуръонни олиб келди. Қуръонни унинг қўлидан олар эканман унга ташаккур билдириб, ундаги қуйидаги оятни очдим: “Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир”. Тоҳа сураси 132-оят.
Мен унга ушбу оятни ўқишни буюрдим, сўнг ушбу оятни шарҳини айтиб бердим. Шунинг билан бирга Набий алайҳиссаломнинг: “Болаларингиз етти ёшга етганда намозга буюринг. Улар ўн ёшга етганларида (одоб учун) уринглар ва уларнинг ётоғини ажратинглар” (Абу Додвуд ривояти) деган сўзларини ҳам эслатдим.
Ўғлимга энди тушиндингми, у сенинг намозинг эканми ёки меникими? Тўғри у сенинг намозинг, лекин мен унга масулманда, ўйлайманки сен мени Аллоҳ таолонинг олдида хижолатга қўймайсан дедим.
Шундан сўнг биз ўғлим билан дўст бўлиб қолдик ва қачон уни намозга чорласам, ҳазил қилиб, ўғлим намозингга тур, бу борадаги Аллоҳнинг саволидан мени қутқар деб, айтар эдим.
Яҳё домла Абдураҳмонов
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
НОМАИ АЪМОЛНИ ЎҚИШ ҲАҚИДА ВАЪЗ
Аллоҳ таоло каломи мажидида марҳамат қилади:
«Китобингни ўқи!» (Исро сураси, 14-оят).
Билгинки, китоб икки турли бўлади. Биринчиси, бу дунёдаги китоб, иккинчиси, охиратга тегишли. Инсон бу дунёдаги китобини инкор қилиши мумкин, агар унга ҳеч ким гувоҳ бўлмаган бўлса. Лекин асло охиратдаги китобини инкор эта олмайди. Чунки охиратдаги китобга Аллоҳ таоло гувоҳдир. У зотдан ҳеч бир нарса махфий бўла олмайди. Қиёмат куни сенинг ҳузурингга китобинг қўйилиб: «Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир» (Исро сураси, 14-оят), дейилади.
Китоб ўқилиши ҳақида Қуръони каримда кўплаб оятлар бор. Уни ҳамма ўқийди. Ҳар бир одамнинг бўйнида унинг амаллари нусхаси битилган нома бўлади. Агар у вафот этса, ўралиб олиб қўйилади. Қиёмат куни тирилганда унга ёйиб кўрсатилади ва: «Китобингни ўқи!» (Исро сураси, 14-оят), дейилади.
Аллоҳ таоло амри илоҳий қилиб: «Эй жиноятчилар! Бугун энди (мўминлардан) ажралингиз!» (Ёсин сураси, 59-оят).
Мўмин киши қиёмат амалини фаришта ҳам, одам ҳам кўрмагунича Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади. Сўнгра унга парда ортидан китоби тутқазилиб: «Китобингни ўқи!» (Исро сураси, 14-оят), дейилади. Агар у ҳаётини яхшиликлар билан кечирган бўлса, юзи порлайди ва хурсанд бўлади. Аллоҳ таоло: “Эй бандам, танидингми?” дейди. Банда: “Ҳа, эй Аллоҳим, ўзингга шукр”, дейди.
Агар солиҳ амаллар кам бўлса, рангги бўзариб, қалби ларзага келади ва уялади. Агар унинг номаи аъмолини ҳеч ким билмаган бўлса, Аллоҳ таоло унга: “Эй бандам, билдингми?” дейди. Банда: “Ҳа, эй Аллоҳим, билдим”, дейди. Аллоҳ таоло уни кечиради. Банда саждага бош қўяди. Халойиқ бу кишига жаннат бўлсин, дунёда катта гуноҳ қилмабди, дейди.
Қиёмат куни уч ўринда ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Ҳеч ким бировни ўйламайди: 1) тарози олдида, киши тарозиси оғир келадими ёки енгил бўладими – буни билмайди; 2) номаи аъмоллар бериладиган пайтда, киши номаи аъмоли ўнг томонидан бериладими ёки чап томонидан бериладими – билмайди; 3) сирот кўпригидан ўтишда, ўта оладими, йўқми – билмайди.
Бир киши Али розияллоҳу анҳуга: “Менга қисқа қилиб дунёни сифатлаб беринг”, деди. Али розияллоҳу анҳу: “Билки, дунёнинг ҳалоли ҳисоб, ҳароми азобдир. Охиратда ҳамма нарса икки марта ҳисоб-китоб қилинади: қаердан топиб, қаерга сарфлагани”.
Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳу бир мажлисда: “Эй инсонлар, эҳтиёт бўлинг. Эртага қиёмат куни маҳшарда ҳисоб-китоб қилинасиз. Раҳмоннинг ҳузурида якка-якка турасиз. Қилган ишларингиздан ҳарфма-ҳарф сўраласиз. Авлиёлар Аллоҳнинг ҳузурида гуруҳ-гуруҳ бўлиб яқинлашади. Осийлар Аллоҳнинг ҳузуридан якка-якка узоқлаштирилади. Буларнинг ҳаммаси ер қаттиқ силкинганда, фаришталар Раббингиз ҳузурига саф-саф бўлиб келганда содир бўлади. Эй биродарларим, огоҳ бўлинглар, у куннинг бир куни эллик минг йилга тенг. У кун яқин бўлувчидир, ларзага солувчи, ҳисоб-китоб куни, ўлчов куни, тирилиш куни, зилзила кунидир. У кунда ҳеч бир жон Раббисининг изнисиз гапира олмайди. Жаннат аҳли жаннатларда роҳатланишади, дўзах аҳли дўзахда азобланишади. Мен уларнинг қайси бири эканимни билсайдим, кошки”, деди.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
МЎМИННИНГ ИШИ АЖОЙИБ
“Мўминнинг иши ажойиб. Унинг барча иши яхшиликдир. Бу фақат мўмин учунгина хосдир. Агар унга хурсандчилик етса шукр қилади, бунинг учун унга яхшилик бўлади. Агар унга зарар етса сабр қилади, бунинг учун унга яхшилик етади”.
Имом Муслим ривояти.
@OCHILDI_DOMLA
Роббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.
Аллоҳим! Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амалларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин!
Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, ризоингдир матлабим.
http://t.me/OCHILDI_DOMLA
Шарҳ сураси🫀🫠
Сиқилган маҳзун қалбларга таскин берадиган сура
Қори Мансур Шишаний
أَلَمْ نَشْرَحْ لَكَ صَدْرَكَ
Сен учун кўксингни кенг қилиб қўймадикми? (1-оят)
وَوَضَعْنَا عَنكَ وِزْرَكَ
Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми… (2-оят)
الَّذِي أَنقَضَ ظَهْرَكَ
елкангни босиб турганни? (3-оят)
وَرَفَعْنَا لَكَ ذِكْرَكَ
Ва сен учун зикрингни юқори кўтармадикми? (4-оят)
فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا
Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. (5-оят)
إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا
Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. (6-оят)
فَإِذَا فَرَغْتَ فَانصَبْ
Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин. ( 7-оят)
وَإِلَى رَبِّكَ فَارْغَب
Ва фақат Роббингга рағбат қилгин. (8-оят)
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼
@OCHILDI_DOMLA
#Ҳадис
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидан сен ёд қилган қайси оят улуғ эканини биласанми?» дегандилар, мен: «Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм», дедим. Шунда у зот кўкрагимга уриб: «Илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@OCHILDI_DOMLA
#Диққат #Огоҳ_бўлинг
‼️ Умра зиёратини амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолманг!
❌ Айни пайтда, Умра хизматларини махсус лицензиясиз ташкил этиб келган 5 та туристик ташкилот лицензияси вақтинча бекор қилинган.
🔰 Фуқароларни алдаган шахслар ва туристик ташкилотларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📌 Фуқароларимиздан Умра зиёратини амалга оширишда фирибгарлар алдовига тушиб қолмасликларини сўраб қоламиз!
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
@OCHILDI_DOMLA
🔭Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Шаъбон ойининг 1-куни 2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда.
🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".
🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
#Шаъбон_ойи
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
👇👇
@OCHILDI_DOMLA
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!
• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
Шайх Шаъровий.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
ҚАБРИСТОНГА БОРГАНДА ТИК ТУРИБ ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА ДУО ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#Қабр_зиёрати
#Дуо #Тиловат
❓1074-CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми. Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган.
Жумладан, “Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида шундай келади:
قال في الفتح: والسنة زيارتها قائما، والدعاء عندها قائما، كما كان يفعله - صلى الله عليه وسلم - في الخروج إلى البقيع
ثم يدعو قائما طويلا، وإن جلس يجلس بعيدا أو قريبا بحسب مرتبته في حال حياته.
Раддул муҳтор китобида айтилади: ""Фатҳул Қадир" китобида: "Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар", дейилган".
"Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради".
Яна шундай дейилади:
( قَوْلُهُ : وَلَا إجْلَاسُ الْقَارِئِينَ عِنْدَ الْقَبْرِ ) عِبَارَةُ نُورِ الْإِيضَاحِ وَشَرْحِهِ وَلَا يُكْرَهُ الْجُلُوسُ لِلْقِرَاءَةِ عَلَى الْقَبْرِ فِي الْمُخْتَارِ لِتَأْدِيَةِ الْقِرَاءَةِ عَلَى الْوَجْهِ الْمَطْلُوبِ بِالسَّكِينَةِ وَالتَّدَبُّرِ وَالِاتِّعَاظِ
“Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. "Нурул изоҳ" китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби).
Бу борада “Нурул изоҳ” китобида шундай дейилади:
ولا يكره الجلوس للقراءة على القبر في المختار وكره القعود على القبور لغير قراءة
яъни: “Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”.
Шунингдек, “Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:
وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ
яъни: “Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган.
Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас.
Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@OCHILDI_DOMLA
#Ҳадис
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки таҳорат қилса ва уни чиройли тарзда адо этса, унинг жасадидан хатолари чиқиб кетади. Ҳаттоки тирноқлари остидан чиқиб кетади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@OCHILDI_DOMLA
«Тупроқдан яралдик. Тупроқ устида юрдик. Ҳаммамиз тупроқ остига қайтамиз. Ҳеч ким ҳеч кимдан устун эмас, илло, тақво одамни устун қилади».
@OCHILDI_DOMLA
Кечириш интиқомдан ширинроқдир.
Иш билан банд бўлиш бўш вақтдан фойдалироқдир.
Қаноат мол-дунёдан кўра улуғроқдир.
Соғлик бойликдан яхши.
@OCHILDI_DOMLA
АМАЛНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ
Улуғ зоҳид Шақиқ ибн Иброҳим бундай деганлар: “Амалнинг гўзаллиги уч нарса биландир:
Биринчиси, Амални Аллоҳ таолодан деб билиш. Бу худбинликни йўқотади.
Иккинчиси, амалда Аллоҳ розилигини исташ. Бу билан эса ҳою ҳавас сўндирилади.
Учинчиси, савобни Аллоҳ таолодан кутиш, бу эса тама ва риёни йўқотади”.
@OCHILDI_DOMLA
💬 ҚАРЗГА ЁКИ ҒАМГА БОТГАН БЎЛСАНГИЗ
✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: “Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!” деди у. Набий алайҳиссалом: “Тонг отганда ва кеч кирганда: Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман, дегин”, дедилар.
#qarz #duo #mahzunlik #dangasalik #panoh
OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
👇👇
@OCHILDI_DOMLA
ЭНГ ГЎЗАЛ ҲИКМАТ
«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
http://t.me/OCHILDI_DOMLA
КИМЛАР МАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёлларга кимлар маҳрам ҳисобланади? Эркакларгачи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари.
Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг:👇👇
Фатво маркази.
@OCHILDI_DOMLA
ЗИКР ҚИЛ
Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни бомдод намозидан сўнг "Астағфируллоҳ"ни юз бора, "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни юз бора, "Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа aлиҳи ва соҳбиҳи васаллим"ни юз бора, "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм"ни юз бора, "Ла ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ"ни юз бора, "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил"ни ҳам юз бора зикр этаман.
Бу зикрларга бир соатнинг учдан бири, яъни, йигирма дақиқача вақт кетади.
Бас, эй сен, ўзингга доимо Аллоҳни зикр этишни лозим тутгин. Шунда Аллоҳ таоло сенга мададларини ато этади.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
@OCHILDI_DOMLA
🌿Жума айёмингиз муборак бўлсин! ☪
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.
@OCHILDI_DOMLA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИСЛОМГА ОИД СЎЗЛАР ЁЗИЛГАН ГАЗЕТА ВА ЖУРНАЛЛАРНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ
CАВОЛ: Уйимизда турли тақвимлар, ислом динига оид сўзлар ёзилган газеталар бор. Шуларни ташлаб юборсам гуноҳкор бўлмайманми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Уламоларимиз ўқишга яроқсиз ҳолга келган оят ва ҳадис ёзилган китоб, газета ва журналларни покиза матога ўраб кўмилади ёки уни эҳтиромини сақлаган ҳолда ёқиб юборилади. Албатта бундан мақсад, Аллоҳ таолонинг улуғ каломи ёки Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак ҳадислари ёзилган нарса оёқ остида қолиб кетишни олдини олишдир.
Қуръон оятлари ёки Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари ёзилган қоғозларни кўмишда ҳам ўша китоб ёки варақларнинг юзига тупроқ тортилмасдан худди вафот этган инсонни дафн қилингани каби чуқур қазиб, сўнг ён тарафидан ғовак ковлаб ўша ерга худди токчага қўйгандек кўмилиши керак, дейдилар уламоларимиз. Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
الْكُتُبُ الَّتِي لَا يُنْتَفَعُ بِهَا يُمْحَى عَنْهَا اسْمُ اللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَرُسُلِهِ وَيُحْرَقُ الْبَاقِي وَلَا بَأْسَ بِأَنْ تُلْقَى فِي مَاءٍ جَارٍ كَمَا هِيَ أَوْ تُدْفَنَ وَهُوَ أَحْسَنُ كَمَا فِي الْأَنْبِيَاءِ
“Фойдаланиб бўлмайдиган китоблардан Аллоҳ таолонинг фаришталар ва Пайғамбарларнинг исми ўчирилади ва ёқиб юборилади. Ўчирмасдан туриб ҳам оқар сувга оқизиб юборишнинг зарари йўқ. Кўмиш ҳам мумкин. Кўмиш энг афзал йўлдир. Зеро, Анбиёлар ҳам дафн этилганлар” (“Дуррул мухтор” китоби).
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ Ҳаскафийнинг мазкур гапларига қуйидагиларни қўшимча қилганлар:
وَكَذَا جَمِيعُ الْكُتُبِ إذَا بَلِيَتْ وَخَرَجَتْ عَنْ الِانْتِفَاعِ بِهَا يَعْنِي أَنَّ الدَّفْنَ لَيْسَ فِيهِ إخْلَالٌ بِالتَّعْظِيمِ ، لِأَنَّ أَفْضَلَ النَّاسِ يُدْفَنُونَ
“Шунингдек, эскириб, чириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган барча китобларни кўмиш афзал саналади. Бунда китобни эҳтиром қилишга зид ҳолат йўқ. Чунки инсонларнинг энг афзаллари ҳам ерга дафн қилинган” (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@OCHILDI_DOMLA
Қуръони каримда қайси пайғамбар неча марта зикр этилган?
1. Одам алайҳиссалом 25 марта
2. Идрис алайҳиссалом 2 марта
3. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта
4. Ҳуд алайҳиссалом 10 марта
5. Солиҳ алайҳиссалом 8 марта
6. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта
7. Лут алайҳиссалом 27 марта
8. Исмоли алайҳиссалом 12 марта
9. Исҳоқ алайҳиссалом 15 марта
10. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта
11. Юсуф алайҳиссалом 27 марта
12. Айюб алайҳиссалом 4 марта
13. Шуайб алайҳиссалом 11 марта
14. Мусо алайҳиссалом 136 марта
15. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта
16. Довуд алайҳиссалом 16 марта
17. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта
18. Юнус алайҳиссалом 4 марта
19. Илёс алайҳиссалом 3 марта
20. Алясаъ алайҳиссалом 2 марта
21. Зулкифл алайҳиссалом 2 марта
22. Закариё алайҳиссалом 7 марта
23. Яҳё алайҳиссалом 5 марта
24. Исо алайҳиссалом 25 марта
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам 4 марта
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
Мувафаққиятлар калити (сири)
Дунё шундай бир уйки, у бир кун кулдирса, эртаси куни йиғлатади. Йиғлатган куни у уйдан ёмони йўқ.
• Иззат-ҳурмат ва шарафга эришишнинг калити Аллоҳга ва Расулига ибодат қилишдир.
• Ризқнинг калити истиғфор ва тақво билан ишлашдир.
• Жаннатнинг калити таровеҳдир.
• Иймоннинг калити Аллоҳнинг оятлари ва яратиқлари ҳақида мушоҳада юритишдир.
• Яхшиликнинг калити тўғриликдир.
• Қалбнинг тетик бўлиши калити Қуръонда айтилганларни ўйлаш, тонг саҳарда туриб дуо қилиб, Аллоҳга ёлвориш ва гуноҳларни тарк этиш.
• Илмнинг калити чиройли савол сўраб, жавобни яхшилаб эшитишдир.
• Мувофаққиятнинг калити сабр қилишдир.
• Нажотнинг калити тақводир.
• Орттиришнинг калити шукур қилишдир.
• Охиратни сўрашнинг калити дунёга ортиқча меҳр қўймаслик.
• Ижобатнинг калити дуо қилишдир.
“Ноумид бўлма” китобидан.
@OCHILDI_DOMLA