xojiota_jomemasjidi | Неотсортированное

Telegram-канал xojiota_jomemasjidi - Xoji ota Jome Masjidi

6439

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз! Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi: 781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Подписаться на канал

Xoji ota Jome Masjidi

#Taskin

Жаннатга кирмаслигингиз аниқ бўлдими?

Кунларнинг бирида Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ бир кишини маҳзун ҳолда учратиб қолди. Ундан: "Сенга нима бўлди?" деб сўраган эди, у киши: "Ғам-ташвиш, мусибат етди", деб жавоб берди. Шайх ажабланиб унга: "Сенга Жаннатга кирмаслигинг ҳақида хабар келдими?! Ташвишлардан қайғурма, кўнглингга яқин олма. Чунки Жаннатдан ўзга барчаси арзимасдир", деди.

Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғамгин кишини кўрганларида "Кўп ғам чекаверма! Тақдирдаги нарса бўлади, ризқ қилинган нарса сенга албатта етади", деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «"Албатта Роббимиз Аллоҳдир" деган, сўнгра бунда мустақийм турганларга хавф йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар» (Аҳқоф сураси, 13-оят).

Демак, ғам-ташвиш, мусибатлардан маҳзун бўлманг! Ҳаммаси ўткинчи. Энг муҳими - Аллоҳга ибодатда бардавом бўлинг, шунда нафсингиз хотиржам бўлиб, дунё ва охират лаззатини тотасиз.

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Шикоятни кўпайтирсанг, ташвиш келади. «Алҳамдулиллаҳ»ни кўпайтирсанг, бахт-саодат келади.

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Abu Ubayda ibn Jarroh (r.a)ning tishlari tushishi

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba: @OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling
👉🏼 t.me/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ШУКР САЖДАСИ ҲАҚИДА
#намоз #сажда

❓1172-CАВОЛ: Ижтимоий тармоқларда Шукр саждаси ва уни ҳар намоздан кейин қилиш ҳақида ўқиб қолдим. Шу мавзуга муносабат билдирсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда "Шукр саждасининг фазилати" деб номланган бир хабар кенг тарқалмоқда ва бу хабарга тўқима ривоятни далил қилинмоқда. Аллоҳ таоло ва фаришталар ўртасидаги суҳбат шаклида келтирилган ушбу тўқима ривоят эътиборли ҳадис китобларидан бирортасида учрамайди. Бундай маълумотларни киши ўз фикридан келиб чиқиб таратиши унинг жоҳиллигини билдириб, гуноҳкорликка сабаб бўлади.

Кўпчилик уламолар, бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.

Бу ҳақда Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Яна ўша тўқима хабарда шукр саждасини ҳар намоздан кейин қилишни тарғиб қилган. Ваҳоланки бу ишнинг макруҳлиги ҳақида “Раддул муҳтор китоби”да шундай дейилади:

وَسَجْدَةُ الشُّكْرِ : مُسْتَحَبَّةٌ بِهِ يُفْتَى لَكِنَّهَا تُكْرَهُ بَعْدَ الصَّلَاةِ لِأَنَّ الْجَهَلَةَ يَعْتَقِدُونَهَا سُنَّةً أَوْ وَاجِبَةً وَكُلُّ مُبَاحٍ يُؤَدِّي إلَيْهِ فَمَكْرُوه

Шукр саждаси мустаҳабдир ва шунга фатво берилган.

Лекин намоздан кейин саждаи шукр қилиш макруҳ, чунки билмайдиган одамлар уни суннат ёки вожиб деб, эътиқод қилиб қоладилар. Ҳар бир нотўғри эътиқодга олиб борувчи мубоҳ иш — макруҳдир. (“Раддул муҳтор” китоби). Шукр саждасида ҳам таҳорат ва қиблага юзланиш шарт бўлади.

Хулоса шуки, диний асосга эга бўлмаган маълумотларни тарқатиш, тарқатишга тарғиб этиш ва бунга кўмаклашиш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

⚡️Фолбинларга алданманг!

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🌿Жума айёмингиз муборак бўлсин! ☪

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

@OCHILDI_DOMLA

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Видео

МУАММО АЛЛОҲГА ИЙМОН КЕЛТИРМАСЛИКДА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Оиша онамизни хурсанд қилган дуо!

Оиша розияллаҳу анҳо айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кун хурсанд ҳолатда кўрдим. Ва у зотга айтдимки: «Эй Расулуллоҳ, мен учун дуо қилинг»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Аллоҳим, Оишани аввалги ва охирги гуноҳларини мағфират қил, маҳфий, ошкора ва бутун гуноҳларини кечир»

Буни эшитган Оиша шундай хурсанд бўлдики, кулавериб бошлари эгилиб қолди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дуойим сени хурсанд қилдими?».

«Қандай қилиб, сизнинг дуойингиз хурсанд қилмасин»
— деди Оиша розияллаҳу анҳо.

«Валлоҳи, бу ҳар намозимда умматим учун қиладиган дуойимдир» — дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

"УРУҒ ЭКИШ" ОЙИ

Ражаб уруғ экиш, Шаъбон уни суғориш ва Рамазон ҳосилни йиғиб олиш ойидир.
Ражаб ойидаги “уруғ экиш” тавба қилиш, ҳаром амаллардан тийилишдир. Шаъбон ойида уни шавқ, муҳаббат ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотни кўп айтиш ила уларни “суғориш” лозим. Рамазон ойи ана шу ҳосилни йиғиш вақтидир.

Ҳабиб УМАР.

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким фарзандига Қуръонга қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида тирилтиради ва фарзандига:
“Ўқи”, дейди. Ҳар бир оятни ўқигани сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича, Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади”
, деди­лар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ҚАРҒАМАНГ!

Имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ бундай дейди:
“Болалигимда чумчуқ тутиб олиб, у билан ўйнаб юрардим. Бир куни унинг оёғини ип билан кесдим. Бундан онамнинг қаттиқ жаҳли чиқиб: “Аллоҳ сенинг ҳам оёғингни кессин”, деб қарғади. Ёшим улғайгач, дард сабабли оёғим кесиб ташланди”. Фарзандларингизни қарғаманг.

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ҚУРЪОНИ КАРИМ СУРАЛАРИДАГИ ДУОЛАР БИЛАН ШИФО ТОПИШ ҲАҚИДА

Фотиҳа сурасини ўқиб дуо қилиш.
Бу сура Қуръони Каримдаги энг улуғ сурадир. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эди. Ногоҳ у зот юқоридан бир овозни эшитди. У бошини кўтариб бундай деди: “Бугун осмондаги асло очилмайдиган бир эшик очилди. Бугун у эшикдан ҳеч бир вақт тушмаган фаришта тушди. У фаришта салом берди ва бундай деди: “Сенга берилган икки нур билан хурсанд бўл! Сендан аввалги пайғамбарга бу икки нур берилмаган эди. Бу икки нур: Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охирги оятлари. Ҳар қачон улардан бир ҳарфни қироат қилсанг, албатта, сўраганинг берилади” (Имом Муслим ривояти).

Имом Бухорий Абу Саъид ибн Алмуаълло Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Сенга Қуръони Каримдаги энг улуғ сурани ўргатиб қўяйми? Бу “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн” сураси. Бу сура такрорланувчи етти оят ва Улуғ Қуръондир”.

Имом Байҳақий ва бошқалар Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадиси муборакда бундай дейилган: “Чиндан ҳам, Фотиҳа сураси ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир”.

Ибн Роҳавайҳ ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳудан бундай ривоят қилган: “Фотиҳа сураси Арш остидаги ганжинадан нозил этилган”.

Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалладан ривоят қилган ҳадиси қудсийда келади: “Аллоҳ таоло: “Намозни Ўзим билан бандам ўртасида икки қисмга бўлдим. Бандам учун сўрагани бўлади”, дейди. Агар банда: “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн”, деб айтса. Аллоҳ таоло: “Бандам Мени мақтади”, деб айтади. Агар банда: “Ар-Роҳманир Роҳийм”, деса, Аллоҳ таоло: “Бандам Менга сано айтди”, деб айтади. Агар банда “Малики явмиддин”, деса, Аллоҳ таоло: “Бандам Мени шарафлади”, деб айтади. Агар банда: “Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн", деса, Аллоҳ таоло: “Бу Мен билан бандам ўртасидадир, бандамга сўраган нарсаси бўлур”, деб айтади. Агар банда: “Иҳдинас сиротол мустақим. Сиротоллазина анъамта алайҳим, ғойрил мағзуби алайҳим валаззоллин", деса. Аллоҳ таоло: “Бу бандам учун. Бандамга сўрагани бўлур”, дейди” (Имом
Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Имом Ҳоким Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Афзалул Қуръони: “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн”.

Пайғамбар алайҳиссалом ҳадиси шарифларининг бирида бундай деб марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло
бир бандасига неъмат берса, банда бунинг муқобилида “Алҳамдулиллаҳ”, деб айтса, банда неъмат шукрини адо этган бўлади. Агар у буни иккинчи марта айтса, Аллоҳ таоло унинг савобини унга янгилайди. Агар банда учинчи бор “Алҳамдулиллаҳ”, деб айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради”
(Имом Байҳақий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

☝️Allohni berayotgan ne'matiga shukur qilayotganlar eshiting bu sizlar uchun❗️

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba:👉
@OCHILDI_DOMLA

✔️ Eshiting va yaqinlarga ham ulashing....❗️

Kanalga obuna boling↙️

T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🗣ЎТГАН ИШГА КЎЗ-ЁШ ТЎКМАНГ

Ўтган ишга кўз-ёш тўкиб, ҳасрат чекиб ўтирадиганларга дунё кулиб боқмайди. Шунингдек бошқаларнинг қийинчилиги устидан кулиб, вақтларини зое кетказадиганларга ҳам кунлар шафқат қилмайди. Кунлар ўтиб кетаверади, улар эса ортда қолиб кетаверадилар.

Тўкилган сутга, яъни қўлдан кетган ишга ўксиниб ўтирманг, балки ишингизга қўшимча куч, саъй-ҳаракат беринг, токи бу ҳаракат сизни қўлдан чиқарганларингиз ўрнини ёпадиган ютуқларга эриштирсин!

Агар қандайдир ишни бажаришда фурсатни қўлдан бой берсангиз ва бундан ичингиз алангаланса, унинг оловини ушбу оят билан ўчиринг:

“Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар” (Қалам сураси, 32-оят)...
🖥 БАТАФСИЛ

#мақола
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🕓 1 DAQIQADA NIMA QILISH MUMKIN?

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati



@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#muftiy_minbari

АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
21-моддаси.

📝 Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

САҲОБАЛАРНИНГ ФАХРИЙ УНВОНЛАРИ

1. Сиддиқ – Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
2. Форуқ – Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
3. Зуннурайн (икки нур соҳиби) – Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу.
4. Шижоат эгаларининг саййиди ва Ҳайдар (шер) – Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
5. Расулуллоҳнинг муаззини – Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.
6. Расулуллоҳнинг хатиб (нотиқ)лари – Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу.
7. Расулуллоҳнинг шоирлари – Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу.
8. Икки тараф эгаси (ҳар икки қўли бир хил ишловчи) – Умайр ибн Абду Амр ибн Мазла розияллоҳу анҳу.
9. Расулуллоҳнинг ходимлари – Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу.
10. Расулуллоҳнинг ҳаворий (қўлловчи)лари – Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу.
11. Асадуллоҳ (Аллоҳнинг шери) – Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу.
12. Сайфуллоҳ (Аллоҳнинг қиличи) – Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу.
13. Расулуллоҳнинг қўриқчилари – Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу.
14. Бу умматнинг амини (ростгўй ва омонатдори) – Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу.
15. Бу умматнинг билимдони – Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу.
16. Бу умматнинг ҳакими – Абу Дардо Уваймир ибн Зайд розияллоҳу анҳу.
17. Расулуллоҳнинг Маккадаги икки муаззинлари – Авс ибн Миъяр ибн Робиа ва Абу Маҳзура розияллоҳу анҳумо.
18. Уммат ичида ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчи – Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу.
19. Расулуллоҳнинг райҳонлари – Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо.
20. Арабларнинг “Атрабуни” (даҳоси) – Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу.
21. Румликларнинг Исломга пешқадами – Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳу.
22. Форсларнинг Исломга пешқадами – Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.
23. Ҳабашларнинг Исломга аввалгиси – Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.
24. Қуръонда исми зикр қилинган ягона саҳоба – Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу.
25. Қиёмат кунида уламоларнинг имоми – Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу.
26. Масжиднинг кабутари – Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу.
27. Қабрини Расулуллоҳнинг ўзлари қазиган саҳоба – Абдуллоҳ Зулбижодайн розияллоҳу анҳу.
28. Парвоз қилувчи шаҳид – Жаъфар ибн Абу Толиб.
29. Мискинларнинг отаси – Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
30. Бану Хатма қабиласига имомлик қилган ва “Қори” деб аталган саҳоба – Умайр ибн Адий розияллоҳу анҳу.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ?
#намоз #сано

❓1170-CАВОЛ: Баъзи вақтларда жамоатга кечикиб келиб, такбир айтиб, жамоатга қўшиламиз. Шу ҳолатда санони ўқиймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.

Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди.

Агар биринчи ракатни топса, лекин имом қироатни бошлаган бўлса, санони ўқимай, жим туради. Чунки санони ўқиш суннат, имомнинг қироатига қулоқ солиш вожиб саналади. Бу ҳақида “Фатовои оламгирия”да қуйидаги маълумотлар келтирилган:

(منها) أنه إذا أدرك الإمام في القراءة في الركعة التي يجهر فيها لايأتي بالثناء، كذا في الخلاصة. هو الصحيح، كذا في التجنيس. وهو الأصح، هكذا في الوجيز للكردري. سواء كان قريباً أو بعيدًا أو لايسمع لصممه، هكذا في الخلاصة. فإذا قام إلى قضاء ما سبق يأتي بالثناء ويتعوذ للقراءة، كذا في فتاوى قاضي خان والخلاصة والظهيرية.
وفي صلاة المخافتة يأتي به، هكذا في الخلاصة. ويسكت المؤتم عن الثناء إذا جهر الإمام هو الصحيح، كذا في التتارخانية في فصل ما يفعله المصلي في صلاته
وَإِنْ أَدْرَكَ الْإِمَامَ فِي الرُّكُوعِ أَوْ السُّجُودِ يَتَحَرَّى إنْ كَانَ أَكْبَرُ رَأْيِهِ أَنَّهُ لَوْ أَتَى بِهِ أَدْرَكَهُ فِي شَيْءٍ مِنْ الرُّكُوعِ أَوْ السُّجُودِ يَأْتِي بِهِ قَائِمًا وَإلَّا يُتَابِعُ الْإِمَامَ وَلَا يَأْتِي بِهِ
وَإِنْ أَدْرَكَ الْإِمَامَ فِي الْقَعْدَةِ لَا يَأْتِي بِالثَّنَاءِ بَلْ يُكَبِّرُ لِلِافْتِتَاحِ ثُمَّ لِلِانْحِطَاطِ ثُمَّ يَقْعُدُ . هَكَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ فِي صِفَةِ الصَّلَاةِ .

“Намозга кечикиб келган шахсга оид ҳукмлардан яна бири шуки, намозхон имом жаҳрий қироат қилаётган вақтда қўшилса, санони ўқимайди. Мазкур муқтадий имомга яқин ёки узоқда бўлса ҳам, ёки имомнинг қироатини эшитмайдиган кар бўлса ҳам санони ўқимай, жим туради. Имом салом бергандан кейин улгурмаган ракатларини ўқиш учун турганда санони ўқиб, ортидан аъузуни айтади.

Махфий қироат қилинадиган намозларда шундай ҳолат бўлиб қолса, иқтидо қилган ракатида санони ўқийди.

Киши биринчи ракатни топса-ю, аммо имом фотиҳани ўқишни бошлаган бўлса, жим туради.

Имомни руку қилаётган ёки сажда қилаётган ҳолда топса қарайди, агар санони ўқиб руку ёки саждага улгура олишига кўзи етса, тик турган ҳолда санони ўқийди (кейин имомга иқтидо қилади). Агар улгуришига кўзи етмаса санони ўқимасдан имомга иқтидо қилади.

Агар имомни қаъдада топса, санони ўқимайди, балки намозга киришиш учун такбир айтади, сўнгра эгилиш учун такбир айтади, сўнгра қаъдага ўтиради. “Баҳрур роиқ”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Ёлғиз

Бир кун Ҳасан Басрий р.а.дан сўрадилар: -  “Нечун одамлар гап-сўзига парво қилмайсиз”?.. Ҳасан Басрий жавоб қилдилар: - “Мен туғилганимда бир ўзим туғилдим, ўлаётганимда ҳам ёлғиз бир ўзим ўламан, қабрга қўйилаётганимда ҳам ёлғиз қўйиламан. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб қилинаётганимда ҳам ёлғиз бир ўзим ҳисоб қилинаман. Аллоҳ сакласин, Агар дўзахга кирсам ёлғиз кираман, Ин шаа Аллоҳ  жаннатга кирсам ҳам бир ўзим кираман. Шундай экан, одамлар гап-сўзига нечун парво қилай”!?..

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
13-моддаси
.

🔰 Диний ташкилотлар фаолиятининг қўшимча кафолатлари.


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ҚУРЪОНДАН ЎГИТЛАР

1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг.
(Оли Имрон сураси 159-оят)

2. Ғазабни ютинг. (Оли Имрон сураси 134-оят)

3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (Нисо сураси 36-оят)

4. Мутаккабир бўлманг. (Аъроф сураси 13-оят)

5. Кечиримли бўлинг. (Аъроф сураси 199-оят)

6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (Тоҳо сураси 44-оят)

7. Овозингизни пасайтиринг. (Луқмон сураси 19-oят)

8. Бошқаларни масхара қилманг. (Ҳужурот сураси 11-оят)

9. Ота-онага итоат қилинг. (Исро сураси 23-оят)

10. Уларга “уфф” деманг. (Исро сураси 23-оят)

11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (Нур сураси 58-оят)

12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (Бақара сураси 282-оят)

13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (Бақара сураси 170-оят)

14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (Бақара сураси 280-оят)

15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (Бақара сураси 275-оят)

16. Пора берманг! (Бақара сураси 188-оят)

17. Аҳдингизни бузманг! (Бақара сураси 177-оят)

18. Омонатни адо қилинг! (Бақара сураси 283-оят)

19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (Бақара сураси 42-оят)

20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (Нисо сураси 58-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ИСТИХОРА ҚИЛГАНДА ўқиладиган дуо

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихорани худди Қуръондан сура ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарздан ташқари икки ракат намоз ўқисин. Сўнг:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيم فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلاَ أعْلَمُ وَأنْتَ عَلاَّمُ الغُيُوبِ؛ اللهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّنِي بِهِ.

«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.)

Имом Бухорий ривоятлари.

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

УНУТМАЙДИ

Ер сажда қилувчиларнинг пешонасини унутмайди.
Тун ибодат қилувчиларнинг оҳини унутмайди.
Юз тавба қилувчиларнинг кўз ёшларини унутмайди.
Осий бўлсак-да, Аллоҳ мўминлигимизни билади.
Умр эса жуда тез ўтмоқда. Ҳою ҳаваслардан, тилнинг тойилишидан эҳтиёт бўлайлик. Ҳамма туғилиб, тезда боқий ҳаётга риҳлат қилади. Аллоҳ эса тирикдир, ўлмайди.
Ипак кийган ҳар кас ҳам амир бўлавермайди. Пар тўшак эмас, оддий ерда ётган ҳар киши ҳам камбағал бўларвермайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Тафаккур вақти

ҚАЙ БИРИГА ЎХШАЙМИЗ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
«Қуръон қироат қиладиган мўмин утружжага ўхшайди – ҳиди ҳам хушбўй, таъми ҳам ширин.

Қуръон ўқимайдиган мўмин хурмога ўхшайди – ҳиди йўқ, лекин таъми ширин.

Қуръон ўқийдиган гуноҳкор райҳонга ўхшайди – ҳиди хушбўй, лекин таъми аччиқ.

Қуръон ўқимайдиган гуноҳкор ҳанзалага (аччиқ ўтга) ўхшайди – ҳиди ҳам йўқ, таъми ҳам аччиқ».
(Имом Бухорий ривояти).

Энди дўппини ечиб, бир тафаккур қилиб қўрайлик: биз қай бир мевага ўхшаймиз?

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Ҳадис:
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Абу Лайс Самарқандий айтадилар: “Қабр азобидан саломат бўлишни истаган киши тўрт нарсани лозим тутиши ва тўрт нарсадан четланиши керак.
➖Лозим тутиши керак бўлган тўрт нарса: намоз, садақа, Қуръонни кўп тиловат қилиш, тасбеҳни кўп айтиш. Булар қабрни нурафшон ва кенг қилади.
➖Четланиши лозим бўлган тўрт нарса: ёлғон гапириш, хиёнат қилиш, чақимчилик, тик туриб бавл қилиш”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

☝️Ehtiyot bòling❗️mana shu kulgu tahoratni xam namozni xam buzadi❗️

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla


Manba @OCHILDI_DOMLA

✅Eshiting va yaqinlaringizga xam ulashing❗️

Kanalga ulanish uchun👇
T.me/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ЖАННАТГАГИНА ҚИЙМАТ БЕРИНГ

Дунёнинг олтин-зарлари, кумушларию ҳашаматли қасрлари бир томчи кўз ёшига арзимайди. Имом Термизий ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Дунё ва ундаги нарсалар лаънатланган. Аллоҳнинг зикри шу кабилар, олим ва таълим олувчи бундан мустасно”
Дунё вақтинча омонатга берилган нарса холос.
Шеър:
Омонатдир барча дунё неъмати,
Эгасига қайтар етгач фурсати.
Миллиардлаб пул, саноқсиз кўчмас мулк, машина банданинг ажалини бир сония ҳам ортга сура олмайди. Ҳотам Тоий деган:
Қасамки, дунёни тарк этур чоқда,
Мол-дунё ҳеч кимга беролмас фойда.
Шуннинг учун ҳам донишмандлар: “Ҳар нарсани ақл ила баҳоланг. Дунё ва ундаги нарсалар мўминнинг нафсига тенг кела олмас”, дейишган.
“Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин-кулгидир” (Анкабут сураси, 64-оят).
Ҳасан Басрий айтади: “Ўзингиз учун жаннатдан ўзга нарсага қиймат берманг. Албатта, мўминнинг нархи юқоридир. Аммо баъзилар ўз нафсини арзон-гаровга сотиб юборадилар”.
Қўлдан кетган мол-дунёси, бузилиб кетган уйи, пачоқ бўлган машинаси учун дод-вой солиб имонини емираётганлар, хато ва гуноҳларга ботиб Роббининг тоатида камчиликка йўл қўяётганлар тез кунда ишлари тўғри эмаслигини билади. Сабаби, бу масала қадр-қиммат , шаън, ёндошув ва ниҳоят рисолат масаласидир.
“Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар”. (Инсон сураси, 27-оят.)

Ўкинма” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ @OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…
Подписаться на канал