ҲАҚИҚИЙ КЎР КИМ?
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи жамоати кўп масжидда имом бўлиб турганларида жамоатнинг кўплигидан ҳайратланган бир киши келиб:
– Эй имом!
Айтчи, бу ердаги намозхонлар адади қанча экан? – деб сўради.
Имом Аҳмад унга:
– Ҳеч қанча, – дедилар.
Савол берган киши жаҳл қилиб:
– Кўрмисан? – деди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам одоб билан уни ранжитмай шундай жавоб бердилар:
Кўр – қиблага юзини бурган лекин етим ва муҳтожлардан юз ўгирган кишидир.
Кўр – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога сажда қилиб, Унинг бандаларига кибр қиладиган, паст кўрадиган кишидир.
Кўр – масжидда олд сафда, камбағаллар сафида ва ҳақиқатни айтишда умуман йўқолиб қоладиган кишидир.
Кўр – ҳар куни садақа беришга қодир бўлатуриб, бир кун садақа берадиган кишидир.
Кўр – еб-ичишдан ўзини тийиб (рўза тутиб), ҳаромдан ўзини тиймайдиган кишидир.
Кўр – Каъбанинг атрофини тавоф қилиб, лекин камбағалларнинг атрофини тавоф қилишни унутадиган кишидир.
Кўр – намоз ўқиб, рўза тутса ҳам тижоратда, савдо-сотиқда инсонларни алдаб юрадиган кишидир.
Кўр – намоз ўқийдиган лекин ўқиган намози ўзига фойда бермайдиган кишидир.
Кўр – диндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, манфаат бўлмаганида ундан юз ўгирадиган кишидир.
Кўр – ҳар нарсани тушуниб етиб, лекин ҳеч нарсани билмайдиган кишидир.
"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://t.me/OCHILDI_DOMLA
Дуойим қабул бўлсин десангиз...
1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.
2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.
3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.
4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.
5. Таҳоратли бўлиши лозим.
6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.
7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.
8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.
9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.
10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.
11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.
12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.
13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.
14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.
15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.
16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://t.me/OCHILDI_DOMLA
#Эслатма
Маҳзунлик 〰️ ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.
Асабий таранглик 〰️ юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Безовталик 〰️ ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.
Ғазаб 〰️ жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Қўрқув 〰️ буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Барча ёмон ҳислардан қоч! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушуъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур..» (Талоқ 2, 3)
Ким Аллоҳга тақво қилса...» — бу шарт.
«У зот унинг йўлини очиб қўюр...» — бу ваъда.
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...» — бу эса мукофот.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://t.me/OCHILDI_DOMLA
☝️Avval mana shu duoni qiling keyin xoxlagan narsani sòrang beradi..
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga ulanish uchun🔗
👉 T.me/OCHILDI_DOMLA
☝️Zinoga yaqinlashmang❗️ (спид касали хакида❌👊)
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling
👉🏼 t.me/OCHILDI_DOMLA
#Аудио #Одоб_ахлоқ
☝️Аллоҳнинг йўлига чақириш одоблари🤲
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling
👉🏼 t.me/OCHILDI_DOMLA
ТЎРТ РАКАТЛИ ФАРЗ НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИДА ҲАР БИР РАКАТДА ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
❓478-CАВОЛ: Қазо намозларини ўқишда тўрт ракатли намознинг ҳамма ракатига ҳам зам сура қилинади дейилган. Лекин мен қазо намозларимда олдингидай фақат ниятида қазо деб ўқиб юргандим. Бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо намозлар вақтида ўқилган намозлар каби адо этилади. Яъни тўрт ракатли намозларда аввалги икки ракатига зам сура қилиниб, кейинги икки ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи ўқилади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилади:
الأداء تسليم عين الواجب في وقته والقضاء تسليم عين الواجب بعد خروج الوقت وهذا هو الراجح
Адо – вожибни айни ўзини ўз вақтида топшириш(бажариш)дир. Қазо эса – вожибнинг айни ўзини вақт чиқиб кетганидан кейин топшириш (бажариш)дир. Қувватли гап шудир. (“Ҳошиятут Таҳтовий” китоби).
Яъни вақтида ўқилаётган намоз қандай адо этилса, қазо намоз ҳам айнан шу тарзда адо этилади.
Сиз эшитган ҳолат ҳамма қазо намозларини ўқиб бўлиб, менда қазо қолдими ёки қолмадими деган иккиланиш пайдо бўлганида эҳтиёт юзасидан ҳамма ракатига зам сура қилинади. Бу ҳолатда қазоси бўлса, қазо намоз ўқиган бўлади. Агар қазоси тугаган бўлса, нафл намоз бўлади.
من لا يدري كمية الفوائت يعمل بأكبر رأيه فإن لم يكن له رأي يقض حتى يتيقن أنه لم يبق عليه شيء ... لكن لا يقضي في وقت تكره فيه النافلة والأفضل أن يقرأ في الأخيرتين السورة مع الفاتحة لأنها نوافل من وجه فلأن يقرأ الفاتحة والسورة في أربع الفرض على احتماله أولى من أن يدع الواجب في النفل
Бирор киши қанча намоз қолдирганини била олмаса, фикрининг кўпига амал қилади. Агар фикри бирор тўхтамга кела олмаса, бирорта қазо намозим қолмади деб ишонч ҳосил қилгунича, қазо намоз ўқийверади. Лекин нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтда қазо намоз ўқимайди. Охирги икки ракатда ҳам Фотиҳадан кейин зам сура ўқиши афзалдир. Чунки бу намоз бир жиҳатдан нафл бўлиб, тўрт ракатли намозларнинг барчасида зам сура қилиш нафл намозда вожибни тарк қилишдан афзалдир. (“Ҳошиятут Таҳтовий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@OCHILDI_DOMLA
☝️Намоз (benamozlarga yetkazing)🤲👊
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.
#дуо
@OCHILDI_DOMLA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@OCHILDI_DOMLA
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻Бахтиёр инсонлар билан бадбахт кимсалар орасидa катта фарқ бор:
Бахтиёр инсонлар гуноҳ ва маъсият қилаётган одамни кўриб қолса, оғизда уни койишади, аммо қалбида уни дуо қилишади. Бадбахт кимса эса бундай одамни ғазаб билан койишади, номини булғаб, шарманда қилишади.
Мўмин одам биродарига холи қолганда насиҳат қилади, кўпчиликнинг орасида эса унинг айбларини яширади. Бадбахт кимса эса бунинг аксидир. У бир одамнинг гуноҳ қилганини кўриб қолса, уни ошкор қилиб, ҳаммага ёяди. Бундай кимсаларнинг қалб кўзи ёпиқ бўлиб, улар Аллоҳнинг ҳузуридан четлаштирилгандир.
Атоуллоҳ Сакандарий.
***
Бахт-саодат уч нарсададир: Аллоҳнинг амрига риоя қилиш, Аллоҳ берган ризққа қаноат қилиш ва Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлиш.
***
Имом Шаъровий шундай дедилар: “Ўзига зулм қилиш зулмларнинг энг бахтиқаросидир. Бировга зулм қилишни тушунса бўлар, лекин ўзига зулм қилишга ақл бовар қилмайди. Намоз ўқимайдиган ёки уни ўқишга эринадиганларга “Ўзингга ўзинг зулм қилдинг”, дейиш мумкин.
"Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат" китобидан.
@OCHILDI_DOMLA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@OCHILDI_DOMLA
Ассалому алайкум!
﷽𝑨𝒍𝒍𝒐𝒉𝒖𝒎𝒎𝒂 𝑺𝒐𝒍𝒍𝒊 𝑨'𝒍𝒂 𝑺𝒂𝒚𝒚𝒊𝒅𝒊𝒏𝒂 𝑴𝒖𝒉𝒂𝒎𝒎𝒂d﷽
🕋Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинади:
“Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан иккита эшик очади.
Агар улардан бирлари (ҳаёт бўлишса,) уни зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшиги очилади.
Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”, дедилар.
Шунда бир киши: “Ота-оналар болага зулм қилсалар ҳамми?” – деб сўради.
У зот: “Ҳа гарчи зулм қилсалар ҳам (бола уларни ранжитмаслиги керак)”, дедилар.
Яқинларга улашинг, савобига шерик бўлинг, агар улар сиз туфайли бу ҳадисга риоя этса, не ажаб...
👇👇👇
@OCHILDI_DOMLA
Жума айёми муборак, азизлар!
Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Жума айёми муборак бўлсин!
👉 @OCHILDI_DOMLA
#Аудио #Фиқҳ
☝️Ҳажнинг фарзлари, вожиблари, суннатлари❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling
👉🏼 t.me/OCHILDI_DOMLA
#Аудио
☝️Жамоатни лозим тутиш❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling
👉🏼 t.me/OCHILDI_DOMLA
☝️Mana shu duo sabab Alloh gunohlarimiz qancha bòlsa xam kechirar ekan❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
Ибрат...
Тоғамни қабрга қўйгач, ўғиллари қуръон тиловат қилди. Охири ҳамма туриб тарқала бошлади. Мен негадир кетгим келмасди. Раҳматлик тоғам менга жуда кўп яхшилик қилгандилар. Энг катта яхшиликлари диний илм олишимга сабабчи бўлгандилар. Ўзлари шайх ҳазратларини шогирди бўлиб, мени хам суҳбатларга олиб борганлар. Кейинчалик мен жуда кўп хатоликлар қилдим, гуноҳларим осмон қадарга етди, аммо айнан ҳазратдан олган диний пойдеворим мени бутунлай жарликка қулашимдан сақлаб келди. Қабрдан узоқлашмасимдан бир киши чақирди.
- Тўхтанг биродар. Кечирасиз марҳумга ким бўласиз?
- Жиянлариман, тинчликми.
- Тинчлик мен гўрковман, қабрни қазидим. Марҳум нима иш қилардилар.?
- Оддий сувоқчи уста эдилар.
- Қизиқ бу ер одатда жуда қаттиқ. Икки ёрдамчимни чақиргандим. Лекин қабр сарёғдек қазилди ёрдамчимга ҳожат ҳам бўлмади. Энг қизиғи лаҳадни қазиётиб кўзимга каъба кўринди. Шунга ҳайрон бўлиб сиздан сўраяпманда қандай одам эдилар деб.
Кўзимга ёш келди. Гапиролмай қолдим. Лекин қабрнинг сирини у билиши шарт!
- Тоғам саховатли мўъмин инсон эдилар. Жуда кўплаб хайрли ишлар қилганлар. Ярим йил бировни уйида ишлаб олган пулларини тўғри жиянларини йиллик контрактига тўлаганлар. Қамоқдан чиққан қўшнисини уйда битта шолчада ётганини кўриб, уйдаги бор сармояларига гилам ва мебел олиб берганлар. Ўша одам ҳозир илмли ва ризқ насибали бўлиб кетган. Ҳалол топган пулларига ҳажни адо этмоқчи бўлиб дуо олиш учун бир кўзи ожиз қарияни олдига бордилар. Қария дуо қила туриб тоғамдан, каъбадаги дуо қабул бўлади. Менга боришлик насиб қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилгин дейди.
Ўғилларини айтишича бу гапни эшитиб тоғамни кўзига ёш келади. Йўқ отахон дейдилар, каъбада дуони сиз қиласиз чунки сиз борасиз Аллоҳнинг байтини зиёратига! Шундай деб ўзларини ўрниларига отахонни ҳажга юбордилар. Қария Маккадан келибоқ омонатини топширди.
Мана шу сабаб Каъба кўзингизга кўринган биродар. Кўзи ожиз отахоннинг дуоси туфайли Аллоҳ тоғамни ризқини кенг қилиб икки йилга қолмай яна пул жамғардилар. Ҳаж ибодатини адо этиб келишлари билан 63 ёшларида жигар ҳасталигидан оламдан ўтдилар
http://t.me/OCHILDI_DOMLA
Инсонлар билан муомала қилишда Қуръони Каримдаги Ҳужурот сурасидан тўққизта васият
1. Адолатли бўлинглар!
2. Ислоҳ қилинглар!
3. Текшириб кўринглар!
4. Масхара қилмасин!
5. Мазах қилманглар!
6. Лақаблар қўйиб олманглар!
7. Ғийбат қилмасин!
8. Жосуслик қилманглар!
9. Кўп гумондан четланинглар!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://t.me/OCHILDI_DOMLA
Assalamu Alaykum va rahmatullohi va barokatuh✨
JUMA Ayyomingiz Muborak
Bo'lsin Azizlar🌙🤲🏻
🌙Yaqinlaringizni Birinchilardan Bo'lib Tabriklang🍃
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
Эй Одам фарзанди! Ким кулиб туриб бир гуноҳни қилса, йиғлаган ҳолида жаҳаннамга киритаман. Кимки қўрқинчимдан, ўтириб йиғласа, кулган ҳолида уни жаннатта киритаман.
Эй Одам фарзанди! Қанча бойлар бор, ҳисоб куни камбағалликни орзу қилиб қолишади. Қанча золимлар бор, ўлим уларни хор қилган. Қанча ширин нарсалар бор, ўлим уларни аччиқ қилган. Берган неъматимдан қанча сурурга тўлишлар бор, ўлим уларни ғамга ботирган. Қанча шодликлар бор, узун қайғуни мерос қолдирган.
Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсий.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил. Чунки, бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди.
Ибн Қудома.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
БЕШ МАҲАЛ НАМОЗДА – ЕТТИ ОСМОНДА АДО ЭТИЛГАН ИБОДАТ АЖРИ БОР
Китобларда зикр этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исро ва Меърож кечаси осмонларга кўтарилдилар. Биринчи осмонда яратилганидан бери зикр қилаётган фаришталарни кўрдилар. Иккинчи осмонда бошларини саждадан кўтармайдиган фаришталарни кўрдилар. Уларга салом берган эдилар, бошларини кўтариб алик олдилар-да, яна саждага кетишди. Шундан буён то қиёматгача икки марта сажда қилиш одат бўлди. Учинчи осмонда руку қилаётган фаришталарни кўрдилар. Тўртинчи осмонда ташаҳҳудда ўтирган фаришталарни кўрдилар. Бешинчи осмонда тасбеҳ айтаётган фаришталарни кўрдилар. Олтинчи осмонда яратилганидан бери таслим ҳолатида турган фаришталарни кўрдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматига ҳам шундай ибодат жорий этилишини орзу қилдилар. Аллоҳ таоло Расулининг бу иштиёқини билиб, етти осмонда адо этиладиган ибодатни намозда жамлаб, туҳфа қилди. Шу боис кимки бир кунда беш маҳал намоз ўқиса, етти осмон фаришталарининг ибодатини қилган ва шунча ажрга эга бўлади.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Тунги_зикрлар
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз?
➖ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир.
➖ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир.
➖ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
➖ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир.
➖ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу энг афзал дуо ва зикрдир.
➖ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
➖ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир.
➖ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA
#Ақида #Аудио
👉 Коҳин ва Аррофларнинг ҳукми❗️ (Folbin va unga ishonish hukmi)
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
🤲 Bolalarga panoh tilaganda o‘qiladigan duo
Ibn Abbos roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Hasan va Husaynlarga
أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ
«U'iyzukuma bikalimatillahit tammati min kulli shaytonin va hammah va min kulli 'aynin lammah», duosini o'qib panoh tilar va: «Bu duo otangiz Ismoil va Is'hoq alayhimussalomlarning panoh tilaydigan duolari edi», deb aytar edilar.
(Ma'nosi: Allohning mukammal kalimalari bilan har bir shaytondan, zararli hasharotlardan va yomon ko'zdan sizlarga panoh tilayman.) Imom Buxoriy rivoyatlari.
#дуо
@OCHILDI_DOMLA
☝️Yigit va qizlarga yetkazing taqvolisini tanlasin...👀.❗️
"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Ⓜ️anba: @OCHILDI_DOMLA
✅ Yaqinlarga xam ulashing❗️
Kanalga obuna bo'ling👇
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Qur'oni karimni tadabbur qilish 👈
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
ВАСИЯТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан олдинги охирги маъвизаларида дедилар:
“Эй одамлар, менинг аҳлимни яхши кўринглар, Қуръон кўтарганларни яхши кўринглар, олимларни ҳам яхши кўринглар.
Уларга ҳасад қилманг, ғазаб қилманг, таъна тошлари отманг.
Огоҳ бўлинг. Ким уларни яхши кўрса, мени яхши кўрибди, ким мени яхши кўрса, Аллоҳ таолони яхши кўрибди. Ким уларга ғазаб қилса, менга ғазаб қилибди, ким менга ғазаб қилса, Аллоҳ таолога ғазаб қилибди.
Эй одамлар беш вақт намозни чиройли таҳорат билан адо қилинглар, рукуъ ва саждаларни ўз ўрнига қўйинглар.
Закотларни адо қилинглар. Ким закотни адо қилмаса, у учун намоз йўқдир. Огоҳ бўлинг, кимда намоз йўқ бўлса, унда дин йўқдир, кимда дин йўқ бўлса, демак, унда рўза, ҳаж, жиҳод йўқдир”.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA