#Руҳий_тарбия
☝️Таҳорат☑️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Аудио #Фиқҳ
Рўза тутмасликка рухсатлилар
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Аудио
Валий ҳеч қачон набий мартабасига ета олмайди (43-маъруза)
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
Савол-жавоблар.
“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.
“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.
“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.
“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.
“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Аудио
☝️Жаннат башорати берилган ўн саҳоба (42-маъруза)👈
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Avval mana shu duoni qiling keyin xoxlagan narsani sòrang beradi..
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga ulanish uchun🔗
👉 T.me/OCHILDI_DOMLA
Жума айёми муборак, азизлар!
Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Жума айёми муборак бўлсин!
👉 @OCHILDI_DOMLA
СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:
– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:
- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:
1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?
Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!
Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:
Калтаки Худо садо надорад,
Баъд аз заданаш даво надорад.
Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Аудио #Фиқҳ
Қазо ва каффорот вожиб бўладиган ҳолатлар (41-маъруза)
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
#дуо #Ёмғир
@OCHILDI_DOMLA
Ҳалол ва ҳаром
Бир аъробий Қозий Иёс ибн Муовияга деди:
- Хурмо есам, мени дарралайсизми?
- Йўқ, - деди Иёс.
- Сув ичсам-чи, дарралайсизми?
- Йўқ.
- Шароб ҳам шу иккисидан тайёрланади-ку! Қанақасига у ҳаром бўлиб қолади ва нима учун уни ичганлар дарраланиши керак?!
Иёс деди:
- Тупроқ билан бошингга урсам оғрийдими?
- Йўқ, - деди аъробий.
- Бошингга бир челак сув қуйиб юборсам-чи, бошинг ёриладими?
- Йўқ.
- Энди сув билан тупроқни аралаштириб, ундан ғишт ясаб, ғишт билан бошингга урсам нима бўлади?
- Бошим ёрилади.
- Ҳа, яша! Шароб ҳам шундай.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
🌿Жума айёмингиз муборак бўлсин! ☪
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.
@OCHILDI_DOMLA
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Руҳий_тарбия
☝️Муаллим ва мутааллим одоблари👈
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibip Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
Ro'zani buzadigan amallar haqida (1-QISM)
🎙 "Хожи ота" жоме масжиди имом хатиби Очилди домла!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
Yaqinlarga xam ulashing
Kanalimizga obuna bo'ling⤵️
http://t.me/Ochildi_domla
🥀КИМДАН СЎРАШ КЕРАК?
Ривоят қилинишича, Юсуф алайҳиссалом зиндондаги икки шерикларидан бирининг нажот топишини тушининг таъбири сабаб билганларидан сўнг унга: «Хўжанг ҳузурида мени эсга ол», деганларида олдиларига Жаброил алайҳиссалом келиб, Юсуф алайҳиссаломга танбеҳ бериб:
«Эй Юсуф, акаларинг ўлдириб қўйишидан сени ким қутқарган эди?», дейди.
- Юсуф а.с.: «Аллоҳ таоло», деб жавоб беради.
- Жаброил а.с.: «Қудуқдан сени ким чиқарган эди?», дейди.
- Юсуф а.с.: «Аллоҳ таоло», деб жавоб беради.
- Жаброил а.с. «Сени фаҳш ишдан ким (иффатингни) сақлаб қолганди», дейди.
- Юсуф а.с.: «Аллоҳ таоло», деб жавоб беради.
- Жаброил а.с.: «Аёлларнинг макру-ҳийлаларини сендан ким қайтарган эди (даф қилганди)», дейди.
- Юсуф а.с.: «Аллоҳ таоло», деб жавоб беради.
- Жаброил а.с.: «Унда қандай қилиб Роббингни қўйиб, ундан сўрамасдан, бир махлуққа (яъни, инсонга) ишониб, таяниб қолдинг?», дейди.
- Юсуф а.с.: «Ё Роббим, мендан хато ўтди, эй Иброҳим ва Яъқуб а.с.ларнинг илоҳи, Сендан мени раҳм қилишингни сўрайман», дейди.
- Жаброил а.с.: «Сенинг жазойинг қамоқда бир неча йил қолиш бўлади», дейди. (натижада, қамоқда етти йил қолдилар.)🌹
🥀Қиссадан ҳисса: Бирор мушкулимиз бўлса аввал Аллоҳ таолодан сўраб, сўнгра ҳал қилувчи сабабларини ахтаришимиз керак. Мушкулимиз ҳал бўлса ҳам аввал Аллоҳга ҳамд айтиб, сўнгра сабабчиларига ташаккур билдириш лозим бўлади.
Ота-она рози – Худо рози
Ота-онанинг розилигини олишга интилиш фазилати барча фазилатларнинг негизи, борлиқдаги ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқларнинг келиб чиқадиган асосидир. Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:
1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
ЎЗГАНИ АЙБДОР ҚИЛМА
Шамол Сулаймоннинг тахтига тескари эсди. Сулаймон: «Эй шамол, тескари эсма» , - деди.
«Тескари иш тутма, тескари ҳаракат қилсанг, менинг терслигимга аччиқланма!» . У қўли билан тожини тузатар, тож яна қийшайиб қолар эди. Нақ саккиз марта тўғрилади, саккиз марта эгилди.
Деди: «Эй тож, бу нимаси? Бошқа қийшайма!» . Тож жавоб қайтарди:
«Мени юз марта тўғриласанг ҳам, яна барибир қийшаяман, чунки, имонли киши, сен қийшайяпсан» . Шунда Сулаймон кўнглини тўғри қилди, кўнглидаги шаҳватни совутди. Тожи дарҳол тўғриланди, бошида истаганидек турди. Сулаймон уни атайлаб қийшайтирар, тож эса яна тўғриланар эди. Улуғ пайғамбар тожини саккиз марта қийшайтирди, ҳар сафар тож тўғриланди. Хуллас, бошингга қандай дард келса, ўзгани айбдор қилма, ўзингга боқ!
«Мавлоно Жалолиддин Румийдан ҳикматлар» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
ҚАБРНИНГ МУНАВВАР БЎЛИШИ ҲАҚИДА ВАЪЗ
Билгинки, етти нарса қабрнинг нурафшон, кенг, аброрларнинг даражасига етиш ва ёмонлардан қутилишга сабаб бўлади. Буларнинг ҳар бири Аллоҳ таолонинг китоби билан собит бўлган.
1. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ибодатда ихлос бўлиши қалбга ҳузур келтиради. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ ﴾
яъни: «..улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ... буюрилган эдилар» (Баййина сураси, 5-оят).
2. Ота-онага яхшилик қилиш. Ояти каримада:
﴿ وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا ﴾
яъни: «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!» (Нисо сураси, 36-оят), деб марҳамат қилинади.
3. Силаи раҳм (қариндошлик алоқалари)ни мустаҳкамлаш. Қуръони каримда:
﴿ وَآتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ ﴾
яъни: «Қариндошга ҳақларини адо этинг» (Исро сураси, 26-оят), деган оят бор.
4. Умрни гуноҳлар қилиб ўтказмаслик. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿ وَاتَّقُوا يَوْمًا تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ﴾
яъни: «(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан) қўрқингиз!» (Бақара сураси, 281-оят).
5. Ҳавойи нафсга эргашмаслик. Ояти каримада:
﴿ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَى ﴾
яъни: «...(нафсу) ҳавога эргашиб кетма!» (Сод сураси, 26-оят), деб марҳамат қилинган.
6. Тоат-ибодатда ғайрат қилиш. Аллоҳ таоло буюради:
﴿ وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ ﴾
яъни: «... Раббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ... шошилингиз!» (Оли Имрон сураси, 133-оят).
7. Аллоҳ таолони жуда кўп зикр қилиш.
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا ﴾
«Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилингиз» (Аҳзоб сураси, 41-оят).
Ақлли киши амалди ва ибодатларида ихлосли бўлиши керак. Аллоҳ таоло Каломи мажидида марҳамат қилади:
﴿ فَمَنْ كَانَ يَرْجُو لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا ﴾
яъни: «Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!» (Каҳф сураси, 110-оят).
Дунё уйи йўқлар учун уй, моли йўқлар учун молдир. Бу иккаласини ақли йўқлар жамлайди, улар билан фаҳми йўқлар хурсанд бўлади. Кимни йўқ бўлиб кетадиган неъматни, узиладиган ҳаётни хоҳласа, ўзига зулм қилибди, Раббисига осий бўлибди, охиратини унутибди.
Мўмин кишининг белгиси тўрттадир: 1) қалбини кибр ва адоватдан сақлаш; 2) тилини ёлғон ва ғийбатдан тийиш; 3) амалини риёдан асраш; 4) ўзини ҳаром ва шубҳадан узоқ тутиш.
Али розияллоҳу анҳу айтади: “Ким ҳаромга қараса-ю, лекин ундан тановул қилмаса ва ўзида ўша нарса бўлишини хоҳламаса ҳам қирқ кунгача ибодатнинг лаззатини туймайди. Ким ҳаромга қараса ва у ўша нарса ўзида бўлиши орзу қилса, қирқ йилгача ибодатнинг лаззатини туймайди”.
«Эй Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жавобгар этма!» (Бақара сураси, 286-оят).
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
🌙 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🕌 Жума куни Духон сурасини ўқиш
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси «Ҳо мим» – «Духон»ни қироат қилса, мағфират қилинади», – дедилар».
🔸Бошқа ривоятда:
«Ким жума кечаси «Ҳо мим» – «Духон» сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади», – дейилган.
Термизий ва Асбаҳоний ривоят қилишган.
🔹Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси ёки жума куни «Ҳо мим» – «Духон»ни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», – дедилар».
Табароний ривоят қилган.
“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар”
@OCHILDI_DOMLA
#Аудио
#таҳорат #намоз
🎬 Таҳоратдаги муҳим масала
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг:
Фатво маркази мутахассиси
@OCHILDI_DOMLA
☝️Mana shu duo sabab Alloh gunohlarimiz qancha bòlsa xam kechirar ekan❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Аудио #Одоб_ахлоқ
☝️Азон одоблари 👈(37-маъруза)
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Руҳий_тарбия
☝️Ноқобил уламолар (8-маъруза)👈
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
⚡️ Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз
— Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.
Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.
Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.
Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Аудио
☝️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг халифалари (41-маъруза)
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
Қазо_намози.. #Qòllanma
☝️6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади.
👍1 кунда - 1 ойлик қазо намоз
👍12 кунда - 1 йиллик
👍1 ой 6 кунда - 3 йиллик
👍2 ойда - 5 йиллик
👍4 ойда - 10 йиллик
👍6 ойда - 15 йиллик
✔️Аввал бомдод намозидан бошлайсиз.
☝️Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.
🤔Яъни;
2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади).
😍Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз.
✍Чунки 6×5 = 30 бўлади
30 кун = 1 ой дегани эмасми?!
☝️Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...
☝️12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, марра бизники бўлади ИншаАллоҳ.
👉Пешинни 4 ракатдан 6 марта
👉Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта
👉Шомни 3 ракатдан 6 марта
👉Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта
👉Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда.
✅Алалоқибат,
72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.
🤔Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли...
😔Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз қанчаси ўтиб кетмоқда.
☝️Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.
🤲Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин.
Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин. Амийн!🤲🤲
✅Узингиз истаган яқинларингизга улашинг
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
✅Vitr namozida qunut duosini bilmaganlar va qunutni duosini bilsada òqimay namozini tugatib qòyayotganlar uchun❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING.
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
Ro'zani buzadigan amallar haqida (2-QISM)
🎙 "Хожи ота" жоме масжиди имом хатиби Очилди домла!
Manba:@OCHILDI_DOMLA
Albatta eshting va do'stlaringizga ulashing!
Kanalimizga obuna bo'ling⤵️
http://t.me/OCHILDI_DOMLA
#Аудио
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат (40-маъруза)
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibip Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
НАМОЗДА ХУШУЪ УЧУН ҚОИДАЛАР
1. Ейиш ва ичишингиз ҳалол ва пок бўлишига эътиборли бўлинг.
2. Ҳаром амаллардан узоқлашинг.
3. Агар овқат тайёр бўлса, аввал овқатланиб олинг.
4. Ҳожатхонага бориш эҳтиёжингиз бўлса, ўзингизни тутишга ҳаракат қилманг.
5. Тоза ва пок кийининг.
6. Мисвокдан фойдаланинг.
7. Таҳоратни тартиби билан қилинг.
8. Намоз ўқиш учун сокин жой танланг.
9. Жойнамозингиз тоза ва диққатингизни чалғитадиган нақшли бўлмасин.
10. Намозларни ўз вақтида жамоат билан ўқишга ҳаракат қилинг.
11. Аллоҳ бизни ҳар доим кўриб туришини ҳис қилиб ўқинг.
12. Ўлимни ва Аллоҳга қайтишингизни эсланг.
13. Намозда ўқиётган сура, дуоларингизни маъноларини тушиниб ўқишга ҳаракат қилинг.
14. Аллоҳнинг буюклиги, сиз эса заифлигингиз ҳақида фикр юритинг.
15. Нигоҳингизни сажда қиладиган жойингиздан узманг.
16. Хушуъингиз ортиши учун Аллоҳга дуо қилинг.
«Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, ижобат бўлмайдиган дуолардан паноҳ сўрайман», Омин!
Дўстларингизга ҳам улашинг
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA