☝️Mana shu duo sabab Alloh gunohlarimiz qancha bòlsa xam kechirar ekan❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Yigit va qizlarga yetkazing taqvolisini tanlasin...👀.❗️
"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Ⓜ️anba: @OCHILDI_DOMLA
✅ Yaqinlarga xam ulashing❗️
Kanalga obuna bo'ling👇
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Birovni laqab bilan chaqirishdan ogoh bo'ling...❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
#аудио #Фиқҳ
☝️Икки Ийд намози ва ташриқ такбирлари👈 (25-маъруза)
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбуй суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва садақаи фитрини бериш мандубдир. "Сўнгра намозгоҳга чикади. Намозгоҳда ийд намози- дан олдин нафл уқимайди
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Ақида
Аҳли қибланинг таърифи (25-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
Намунали оила
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳижратдан беш ой кейин Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга никоҳландилар.
Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жангидан кейин тўй бўлди. Уҳуддан кейин бўлди деган ҳам ривоятлар бор.
Ҳазрати Фотиманинг сепи ва уй ашёлари:
1. Умайс қизи Асмо тайёрлаган уч кўрпача.
2. Попукли бир гилам.
3. Ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ.
4. Иккита қўл тегирмони.
5. Бир дона меш.
6. Битта кўза.
7. Теридан қилинган битта пиёла.
8. Бир дона элак.
9. Бир дона сочиқ.
10. Ошланган қўчқор териси.
11. Бир бўйра.
12. Хурмо япроғидан тўқилган бўйра.
13. Икки кўйлак.
14. Бир жун ёпинчиқ.
Ошланган қўчқор терисини тўшак қилиб ишлатишар, ёпинчиқ эса икки кишининг устини тамоман ёпмас эди.
"Жаннат василаси" китобидан.
👉 @OCHILDI_DOMLA
🔞 Xezalak yigitlar haqida ❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING.
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
Инсон ҳар куни йўлиқадиган уч мусибат
Ҳар бир инсон, одам боласи борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз- насиҳат олмайди:
Биринчи мусибат: Умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди...
Иккинчи мусибат: Инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.
Учинчи мусибат: Киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Ахир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзахгами?...
Аллоҳим! Бор билганимиз, бор ташвишимизни фақат дунё қилиб қўймагин! Борар жойимизни жаҳаннам этма! Жаннатни биз учун ҳақиқий маскан қилгин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
📌 Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.
📌 Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.
📌 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.
📌 Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.
📌 Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.
📌 Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.
📌 Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.
📌 Бировдан раҳмат кутма.
📌 Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.
📌 Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.
📌 Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
📌 Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.
📌 Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.
📌 Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
📌 Бало - дуога ундайди.
📌 Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
📌 Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.
📌 Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.
📌 Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.
📌 Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.
📌 Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.
📌 "Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)
📌 Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.
📌 Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.
📌 Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.
📌 Қайғу дуоларини кўп айт.
📌 Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.
📌 Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.
📌 Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.
📌 Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.
Доктор Оиз Ал-Қарний.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Mana shu duoni kim 4 marta aytsa butunlay dòzahdan xalos bòlar ekan..❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba👉 @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️БУ ЗИКРНИ 10 МАРТА АЙТИБ 40 МИЛИОН САВОБ ОЛИШ НАҚАДАР ОСОН.❗️❗️
🎙 "Хожи ота" жоми масжиди имом хатиби Очилди домла..
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING...❗️
Kanalga a'zo bòling👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Аудио #Маъруза
☝️Суннат ва нафл намозлари ҳақида ❗️👈
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
Ўн йилга кечикибман, афсус...
Мени турмуш курганимга 10-йил булди 2-фарзандим бор. Хеч качон эримни оёғини ювмаганман. Кеча бир группада бир постни ўқидим. 300-та аёл эрини оёғини ювганлигини ёзган. Кечгача ўқидим, хар хил фикрлар. Эрим ишдан келиб доим душга кириб чиқади, лекин оёқ ювиш. Мен буни синаб кўрмоқчи бўлдим. Эрим ишдан келди, ювинди овқатландик. Болалар ухлади. Эрим диванда ўтирганди. Тоғорачага илиқ сув солиб олиб келдим. Эрим хайрон оёғини сувга ўзим солдим. Тинчликми онаси оёғим ҳидланиптими деди. Йўқ дадаси ювгим келди дедим. Эрим кулиб турди. Ювдим совунлаб. Тирноқларини олдим манюкюр қилдим крем суртдим. Эрим икки кўзи менда. Ҳайрон бўлманг хотинлар ювиши керак дедим. Ўзимни енгил сездим. Эрим пешонамдан ўпиб дуо қилди. Кўзларида ёш тўлгандай эди. Бир кунда муносабат ўзгарди. Ўзгача меҳр пайдо бўлди. Тонгда ишга жўнар экан. Кузатиб қўяр эканман, эримни кўзларида кувонч курдим.
Шу оддийгина ишни шу пайтгача қилмаганимга афсусландим.
Ўн йилга кечикибман.
Алҳамдулиллаҳ!
Бу менга сабоқ бўлди.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#duo
Қарздан қутилиш дуоси
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ
Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.
Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.
(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
👇👇👇
@OCHILDI_DOMLA
Ўлимга тайёрланган қизалоқ...
Бир шифокор хикоя қилади: Менинг бир беморим бор эди. У ёшгина қиз бўлишига қарамай саратон касаллигига чалинган эди. Уни даволашга узоқ вақт давомида бор имкониятларимизни ишга солардик. Натижалар яхши бўлаётган эди. Шу ҳолда камида 5 йил яхши парвариш билан даволаниши керак эди. 4 йил вақт ўтиб, у мендан бошқа узоқ шахарга қариндошиникига бориб келишга изн сўради. Қаттиқ ялинганидан ёқ деёлмай, самалётда бориш шарти билан рози бўлдим. У эса чипта ололмай автобусда ёлга чиқибти. Автоҳалокат туфайли 6 соат совуқда қолиб кетган. Шамоллаш суяк ва бошқа аъзоларга ўтиб кетган. Уни уйига олиб келдик. Жудаям оз умри қолган эди. Керакли дориларни қабул қилиб ётар эди мен ҳар куни ундан хабар олар эдим. Ҳатто гапира олмай қолганди, аранг бўғинларни чиқарарди. Раҳмим келиб унга билдирмай йиғлаб олардим. Бир куни у "...мен ..сиз ..дан хафа ..ман" деди. Мен нега деб сўрадим. "менга исломни ўргатмапсиз" деган маънода аранг сўзлади. Ўзимни айбдор хис қилдим. Айтдимки, буни чин қалбдан ўрганиш керакда. У "ўргатинг" деди. Шундан бошлаб билганимча бир чекадан иймон ва ислом тушунчаларини ўргата бошладим. Бир куни айтдики: - Мен ўлим вақтида нима дейишим керак? Мен айтдим, сенга шаходат калимаси қийинлик қилади, "Аллоҳ, Муҳаммад" десанг етарли. Шундай қилсам жаннатга кираманми? Ҳа албатта деб жавоб бердим. Бир куни унга қараб турадиган аёл телефон қилиб, одатий уйқи дорисини ичмаётганидан шикоят қилди. Тезда уйига бориб нега бундай қилдинг дедим ва жавоб эштиб кўзим ёшланди: - ухлаётган вақтимда ўлим келиб қолса "Аллоҳ Муҳаммад" деёлмай қоламанку... Сўнги кунлари эди... Менга айтган охирги саволида, Азроил қанақа кўринишда бўлади деди. Қўрқмагин у бир фаришта, сенга чиройли суратда кўринади, деб жавоб бердим. Эртасига шошиб уйига келдим, афсуски кеч қолибман... Видолашиш насиб этмади. Кўзим ёшланди, аммо бир аёл олдимга келиб унинг қандай вафот этганини айтиб берганида, ундан қаттиқроқ ва узоқ йиғладим.. Аёл айтдики: - мўжиза рўй берди. У бирдан ўрнидан туриб тахорат қилди. Бизнинг вой войларимизга қарамасдан, жойнамоз солиб 2 ракат намоз ўқиб кейин жойига ётди. Вафот этишдан аввал бизга шундай деди: - Доктор келса айтиб қўйинглар, Азроил у айтгандан ҳам гўзалроқ экан...
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Бузғунчилардан бўлманг!
Икки йигит суҳбатлашди.
- Қаерда ишлайсан?
- Фалон жойда.
- Ойлигинг қанча?
- 300 минг.
- Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан? Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини талаб қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди!
Бир аёл бошқасидан сўради.
- Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
- Ҳеч нима.
- Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми? Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Охири совға ўрнига талоққа эришди.
Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди-кетди.
Ота хотиржам яшарди.
Ундан сўрашди:
- Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
-Иши қийин. Бўш вақти кам.
-Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.
ИБРАТ
Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»... Ҳам эшитамиз, ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз. Набавий ахлоқ қоидалардан бири: «Бузғунчилардан бўлманг»га амал қилинг.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
10 олтин ўгит...
- Дунёда охирати учун озиқа тайёрлаган киши қиёмат куни Аллоҳга суюкли банда бўлади;
- Ғазабни тарк этган Аллоҳнинг ҳифзу - ҳимоясида бўлади;
- Дунёда яшаш савдоси (дардини)ни тарк этган Аллоҳнинг азобидан омонда бўлади. Дунёда роҳат - фароғатни тарк этган қиёмат куни хурсанд бўлади;
- Ҳасадни ташлаган қиёматда мақтовга лойиқ киши бўлади;
- Бош (раҳбар) бўлиш савдосини тарк этган қиёмат куни Малик ва Жаббор (Аллоҳ) наздида азиз (шарафли), этиборли бўлади;
- Дунёда беҳуда нарсаларни тарк этган яхшилар орасида неъматга эришади;
- Дунёда хусуматни (душманлик, одобсизликни) тарк этган қиёмат куни фойда кўрганлардан бўлади;
- Дунёда бойликни (мол - дунё муҳаббатини) тарк этиб, фақирликни (қамбаҳалликни) танлаганни қиёмат куни Аллоҳ таоло валийлар ва Пайғамбарлар ила бирга тирилтиради;
- Дунёда инсонларнинг эҳтиёжини кеткизганни (уларга ёрдам берганни) Аллоҳ таоло дунё ва охиратдаги эҳтиёжларидан беҳожат қилади.
- Дунёда хасисликни тарк этган инсонлар орасида энг олдинги қаторда зикр этувчилар сафидан жой олади.
"Олтин ўгитлар" китобидан.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#muftiy_minbari
📹 40 ЙИЛ ОСИЙЛИК ҚИЛГАН БАНДАНИНГ МУСТАЖОБ БЎЛГАН ДУОСИ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@OCHILDI_DOMLA
Истиғфорнинг самараси...
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бегона юртга сафарга борди ва бир масжидга кириб тунаб қолмоқчи бўлди. Эндигина уйқуга кетаётган эди қоровул келиб, масжиддан чиқишини айтди. Имом Аҳмад ҳар қанча илтимос қилса ҳам қоровул кўнмади.
– Ундай бўлса, масжиднинг эшиги олдида ухлайман, – деди Имом Аҳмад.
Қоровулнинг жаҳли чиқиб, Имом Аҳмаднинг оёғидан судрай бошлади. Шу пайт масжид ёнидан бир новвой ўтиб қолди ва можарога гувоҳ бўлди. Можаронинг сабабини аниқлагач, тунаб қолиш учун Имом Аҳмадни ўзи билан уйига олиб кетди.
Имом Аҳмад уй эгасининг ҳамир қораётганини кўриб, унинг новвой эканини билди. Новвой тинмай истиғфор айтар эди. Шунда Имом Аҳмад новвойдан: “Шунчалик кўп истиғфор айтар экансиз, истиғфорингизни самарасини кўряпсизми?” деб сўради.
Новвой: “Албатта, Аллоҳдан нимани сўрасам беряпти. Фақат биргина тилагимни бергани йўқ”, деди.
– У нима эди? – деб сўради Имом Аҳмад.
– Замонамизнинг алломаси Имом Аҳмад билан бир марта бўлса ҳам ҳамсуҳбат бўлсам дегандим, деди новвой. Шунда Имом Аҳмад: “Мана, мен, Аллоҳ таоло сени истиғфоринг туфайли ҳузурингга мени оёғимдан судраб келтирди”, деди.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Буғдой бўлмас бу дунёда сомони йўқ,
Ўқ бўлмайди ҳеч қачон ҳам камони йўқ.
Кимларгадир керак бўлмоқ бахт эмасми,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.
Керак қилдим, лек Аллоҳнинг фармони йўқ,
Меҳрсиз ишқ на давоси, дармони йўқ.
Сен деб ёнган кўнгил бирдан музладию,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.
Юрак тўла ҳислар эди забони йўқ,
Ошно бўлдинг бирон яхши томони йўқ.
Остонангни макон қилдим ҳиммат кутиб,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.
Зулм карвон, тарқаб келар, сарбони йўқ,
Сабрнинг ҳам сўнги бору, ҳамони йўқ,
Минг афсуски кераксизсан энди мутлоқ,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ....
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
ЖАБРОИЛ алайҳиссалом бир оёғида туриб йигирма минг йил ва иккинчи оёғида туриб йигирма минг йил намоз ўқиди.
Намозни тугатиб:
«Ë Роббим, коинот яратилганидан бери шундай «НАМОЗ» ўқиган бошқа банданг борми?!»
деб сўради.
Аллоҳ таоло марҳамат қилди:
«Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан с.а.в. Ҳабибимнинг умматидан БИР БАНДАМ таҳоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй~фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат ўқиëтганини унутиб икки раъкат намоз ўқийди
Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен қирқ минг йилда ўқиган намозингдан «МАҚБУЛРОҚ» бўлади»
«Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «ҚИЙМАТЛИ» бўлади?»
Чунки улар менинг ҳузуримга душманимни мағлуб қилиб келадилар
Сенда эса душман йўқ!
Улар:«ДУНЁ СЕВГИСИДАН» узоқлашадилар
Нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар...
Шайтоннинг васвасасига учмасдан «АЛЛОҲУ АКБАР» (Аллоҳ буюк) дейдилар...
Ва Мени кўрмасдан иймон келтирадилар.
(Имом Ғаззолий).
👉 @OCHILDI_DOMLA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Рукуда кўзлар қерга қарайди
САВОЛ: Ассалому алайкум! Намозда руку қилишда кўзлар саждагохга қараб туриладими ё икки оёқни ўртасигами?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабининг уламолари:
“Намоз ўқувчи қиёмда назари сажда қиладиган жойда бўлиши, рукуъ қилганида икки оёғининг орасида, қаъдада ўтирганида эса, ишора қилган бармоғига қараб ўтиришни мустаҳаб” деганлар.
Намозда кўзни юмиб олиш макруҳ. Чунки бунда бутпарастларга ўхшаш ва суннатни тарк қилиш бордир. Осмонга қараш ҳам жоиз эмас.
НАМОЗДА ОСМОНГА ҚАРАШ ҲАҚИДА
حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ قَالَ: أَخْبَرَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ قَالَ: حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي عَرُوبَةَ قَالَ: حَدَّثَنَا قَتَادَةُ: أَنَّ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ حَدَّثَهُمْ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم: «مَا بَالُ أَقْوَامٍ يَرْفَعُونَ أَبْصَارَهُمْ إِلَى السَّمَاءِ فِي صَلَاتِهِمْ». فَاشْتَدَّ قَوْلُهُ فِي ذَلِكَ حَتَّى قَالَ: «لَيَنْتَهُنَّ عَنْ ذَلِكَ أَوْ لَتُخْطَفَنَّ أَبْصَارُهُمْ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга нима бўлганки, намозда осмонга қарашяпти?!» дедилар. Кейин сўзлари кескинлашиб, ҳатто: «Ё бу ишдан тўхташади, ёки кўзлари ўйиб олинади», дедилар».
НАМОЗДА У ЁҚ-БУ ЁҚҚА АЛАНГЛАШ ҲАҚИДА
حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ قَالَ: حَدَّثَنَا أَشْعَثُ بْنُ سُلَيْمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ مَسْرُوقٍ، عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم عَنِ الْاِلْتِفَاتِ فِي الصَّلَاةِ، فَقَالَ: «هُوَ اخْتِلَاسٌ يَخْتَلِسُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ صَلَاةِ الْعَبْدِ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда у ёқ-бу ёққа аланглаш ҳақида сўрадим. «У – шайтон банданинг намозидан уриб қолишидир», дедилар».
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Намозда кўкрагини ҳам қибладан буриб, ўнг ёки чап тарафларга қарайдиган бўлса, намози бузилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Mana shu sòzni yod olib boshqalarga xam ulashing
"JAZAKALLOHU XOYRON"
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 @OCHILDI_DOMLA
🔞☝️Ayoliga yaqinlik qilishdan oldidan aytiladigan duo..❗️🔞
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling
👉🏼 t.me/OCHILDI_DOMLA
Дўстлар!
Бир куни ўғил уйланиш мақсадида тўй бошлабди, тўйга тайёргарлик кўрар экан ишлари кўпайиб кетибди. Ҳолдан тойган ўғил отасига илтимос қилибди:
— Отажон, илтимос, мана дўстларимнинг телефон рақамлари уларга телефон қилиб тўйга таклиф қилинг, — дебди.
— Яхши ўғлим, албатта, қўнғироқ қиламан, — жавоб берибди ота.
Тўй куни куёвнинг бор-йўғи икки дўсти келибди. Ўғилнинг жаҳли чиқиб:
— Ота сизга барча ўртоқларимга қўнғироқ қилишни сўраган эдим-ку, — дебди. Шунда ота:
— Ўғлим, мен сен айтгандай қилдим, лекин уларга сен катта бир муаммога ўралашиб қолганингни, айнан бугун шу соатда шу жойга ёрдамга етиб келишларини сўрадим. Кўриб турибмизки, барча ДЎСТЛАРИНГ шуерда, қолганлари бегоналар. Биз ҳам уларга бегонамиз, — дея жавоб берибди
Инсон умри давомида бир ёки икки нафар ҳақиқий дўст топади. Агар шундай дўстларингиз бўлса, сиз бахтли инсонсиз. Ҳозироқ улардан хабар олинг ва ушбу ҳикояни улар билан ҳам ўртоқлашинг, токи улар ҳам сизнинг борлигингизни сезиб туришсин.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#аудио
☝️Аллоҳ таоло ҳақида ва Қуръон Карим борасида баҳсларга шўнғимаслик ❌👈
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий
Ва Аллоҳнинг (Зоти ва сифатлари) ҳақида баҳсга шўнғимаймиз ва Аллоҳнинг динида талашиб-тортишмаймиз. Қуръон ҳақида жадал қилмаймиз. У (Қуръон) Роббил оламиннинг каломи эканига, уни (Аллоҳ ҳузуридан) Руҳул Амийн (Жаброил алайҳиссалом) олиб тушганига, расуллар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатганига гувоҳлик берамиз. Қуръон Аллоҳ таолонинг каломидир. Махлуқлар каломининг биронтаси унга баробар бўлмайди. Қуръон - махлуқ (яратилган) демаймиз. Мусулмонлар жамоъаси (эътиқоди)га мухолиф бўлмаймиз
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️ISLOMDA QARZ OLDI BERDI MASALASI👊👈
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
👉Shu namozni doim òqiganga dòzah òti xarom🔥☝️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
Ниҳоятда таъсирли ролик! Ўзингизни йиғидан тия олмайсиз!😢
Ҳаётимиз ҳам аслида шундай: баъзида яхшилик қилмоқчи бўлганларни тушунмаймиз.
Тушуниб етганимизда эса кеч бўлади...
👇👇👇
@OCHILDI_DOMLA