Juda ajoyib....
✅Albatta eshiting va yaqinlaringizga xam ulashing‼️
Kanalga ulanish👇
T.me/OCHILDI_DOMLA
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса...
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, энг афзал амални адо этган бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан “Энг афзал амал қайси?” деб сўраганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўз вақтида ўқилган намоз”, деганлар.
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, шайтон қулоғига бавл қилмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга тонг отганда ухлаб ётиб, намозга турмаган бир киши ҳақида айтишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унинг қулоғига шайтон бавл қилибди”, деганлар.
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, ўша кунги ризқига барака киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Умматимнинг эрта тонгдаги ишларини баракотли қилгин”, деб дуо қилардилар.
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, Аллоҳнинг зиммасида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг аҳди ва омонида (зиммасида)дир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин”, дедилар.
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, жаннатга киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради”, деганлар.
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, мунофиқликдан узоқ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мунофиқларга энг оғир намоз хуфтон ва бомдод намозларидир”, деганлар.
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, бу дунё ва ундаги нарсалардан энг яхшиси эга бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, дедилар.
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг:
http://T.me/OCHILDI_DOMLA
👉 Salomni tark qilyapsiz oqibat yoqalyapti
👉 Bismillahni tark qilyapmiz baraka yoqalyapti
👉 Nikohga yengil qarayapmiz zino kòpayyapti
👉Yaqinlarga xam eslatish uchun tarqating✅
@Ochildi_domla
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
АЁЛДИР ГЎЗАЛ
Ёри қолса хаётдан совиб,
Ёр ёнидан ғамларни қувиб.
Жойнамоз-у яхтагин ювиб,
Савоб йиққан аёлдир гўзал.
"Қимматбахо либос кийишга,
Рағбатим йўқ харом ейишга,
Бегим халол топинг" дейишга,
Хадди сиққан аёлдир гўзал.
Ўз ёрини хисоблаб қирол,
Қиролича каби қилса лол,
Кўчага, соч яшириб, рўмол-
Ўраб чиққан аёлдир гўзал
Жанон бирла эркакнинг ғари-
Ётганидан кўра илгари.
Чақса яхши чаён ё ари,
Буни уққан аёлдир гўзал.
Сабр зийнат аёл кишига,
Кутсин, тишин босиб тишига,
Хеч ким демас эркак ишига-
Бурнин суққан аёлдир гўзал
Бор бисоти бўлиб вафодан,
Хиёнатсиз ўтса дунёдан.
Моможони Момо Хаводан-
Хаё юққан аёлдир гўзал
Рўзғор юки толдириб холдан,
Хусни кетса хамки жамолдан.
Туғмайдиган сохибжамолдан-
Асли туққан аёлдир гўзал.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
🌿Жума айёмингиз муборак бўлсин! ☪
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.
@OCHILDI_DOMLA
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#мутойиба
Учта ёш қиз вокзалда юриб кетаётган поезд ортидан "ҳай-ҳайлаб" югуриб боришаётган экан. Бир пайт иккитаси поездга етиб, чиқиб олибди. Поезд жўнаб кетибди. Учинчи қиз эса қўлидаги юклари билан уларнинг ортидан хандон отиб кула бошлабди. Вокзал навбатчиси:
— Нега куляпсиз?, деса, қиз:
— Анави поездга чиқиб кетган дугоналарим аслида мени кузатгани чиқишган эди, деярмуш...😁
@OCHILDI_DOMLA
Қайнона билан келин,
Ногоҳ айтишиб қолиб,
Кетди ота уйига
Келин. боласин олиб
Жиринглади телефон,
Олди йигит онаси,
Қўнғироқ қилаётган
Ўғилнинг қайнонаси:
“Ассалому алайкум,
Қудажоним, айланай,
Муллакамлар омонми?
Куёв ўғлоним қалай?
Болалар етиб келди,
Ўтиришипти, мана,
Гурунглашиб яйрардик,
Бирга келганингизда.
Набирангиз бир ширин,
Катта қилиб қўйибсиз,
Ёқимтойлигин қаранг,
Қуйиб қўйган ўзингиз.
Куёв боламга ўхшаб
Ақл чиқар кўзидан,
Бобосига тортганда,
Нур ёғилар юзидан.
Омон бўлинг бахтимга,
Рахмат сизга, қудажон,
Қизингиз гул-гул яшнаб,
Сиздан келтирди салом.
Нега келганин билдим,
Қўлимда “адап чўпи”,
Ҳар нарсаси бормишу,
Тугап қопти “хўп-хўп”и.
“Хўп-хўп”сиз қолган бўлса,
Қийнагандир сизни ҳам,
Сал бўлмаса хижолат
Қилар экан бизни ҳам.
Яхшиям жўнатибсиз,
Тахминимиз чин чиқди,
Кўнглига қўл солгандик,
“Кибр” деган жин чиқди.
Хозир ўша жинини,
Бўғибгина ўлдирдик,
Қўйни-қўнжи, чўнтагин,
“Хўп-хўп” билан тўлдирдик.
Қиз узатган ховли-да
Баланд-пастни кўрганмиз,
Томорқанинг барига,
“Хўп-хўп” экиб қўйганмиз.
Уй-жойимиз “хўп-хўпдан”
“Хўп-хўп”дан сув, нонимиз,
Баъзида шу “хўп-хўп”нинг,
Қўлидадир жонимиз.
Ғарам қилганмиз уйга,
Ўша “хўп-хўп”ни териб,
Жўнатамиз қизларга,
Уч-тўрт тугунни бериб.
Болаларингизни ҳам,
Қудангиз олиб кетди,
Тўрт қоп “хўп бўлади”ни,
Мошинига соб кетди.
Сиз – устоз, у – талаба,
Ҳар юмушни ўргатинг,
“Хўп-хўп”и тугаб қолса,
Дарров менга жўнатинг.
Эй келин! “Хўп” деган сўз,
Уч харфдан тузилган,
Аммо унинг важидан,
Қанча уйлар бузилган.
Доно бўлсанг “хўп-хўп”ни,
Бошингдаги “тож” деб бил,
Агар бахтли бўлмасанг,
Марҳабо холанг кафил.
👉 Якинларга хам улашинг✅
http://T.me/OCHILDI_DOMLA
Отанг бор ховлига, кирасан эркин.
Онанг бор илинар, дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Отанг хамда онанг, бўлсалар хаёт !
Қадирла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Қучоғин кенг очиб, кутса хам уканг.
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Қулоққа кирмайди, уканг гаплари.
Тамоқдан ўтмайди, пишган ошлари.
Уйқу хам келмайди, қолсанг тунлари.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Соғинасан ахир, болалик ховлинг.
Куласан-у аммо, хижилдир кўнглинг
Ўзгариш йўқ аммо, бегона ховлинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Бу сўзим тушунар, бошига тушганлар.
Уларсиз ховлига, мехмон бўлганлар.
Мехмон бўл! Кўўп бора, хаёт бўлсалар!
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга 😢
👉 /channel/OCHILDI_DOMLA
#Мутойиба😁
- Неварагинам нима қиляпсан?
- Интернетда ўтирибман, сиз
буни тушинмайсиз
- Нега тушинмас эканман,
друзянгда "Қайсар қиз" борми,
роса севишасану?
- Ха бор
- Ўша мен бўламан болам
Интернетда куп утирманг .. ким билан гаплашаётганингизни билинг .. огох булинг
👉Якинларга хам улашинг✅
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Бир нарса истамоқчи бўлсанг, инсондан истама!
Зеро, берса, миннатдир, бермаса, зиллат (хорлик)дир!
Аллоҳдан истагин, берса, неъматдир, бермаса, ҳикматдир...
Мавлоно Жалолиддин Румий.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
ШИФО ОЯТЛАРИ
"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
1. "Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради" (Тавба сураси, 14-оят).
2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).
3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).
5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).
6. "Айтинг: "(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг "Руҳул баён" номли тафсиридан олинди.
"Қуръон қалблар шифоси"
китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Dam olish joylari va sayrgohlar odobi🌿
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING.
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз бўлса ҳам...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.
اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء بِيَدِكَ الْـخَيْـر إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا تُعْطِي مَنْ تَشَاء مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.
Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.
Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Кифоя
“Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илaҳа илла ҳув алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул а'ршил азийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир”.
(Имом Байҳақий)
Каналга аъзо бўлиш ⬇️
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Mutoyyiba😁
Бир куни эр уйига келиб:
Хотин қирол фармон чиқарибди, барча эркаклар иккита хотин олиши керак экан, олмаса қатил қилинаркан, деса. Хотини:
Ҳа дадаси, шаҳидлик насиб қиларканда, дермиш😂
@OCHILDI_DOMLA
Аёлларга фойдали маслаҳат
Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг!
Доимо шариатимиз буюрганидек кийининг! Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин!
Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин!
Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг!
Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг!
Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг!
Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: «Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир».
Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг.
Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг.
Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир.
Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг.
Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳ-қаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг!
Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг!
Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган.
Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг.
Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг.
Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин!
Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, наситҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
http://T.me/OCHILDI_DOMLA
"САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ"
— Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг.
Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ..
— Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг..
— Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқатинг..
— Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг..
— Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради..
— Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг..
— Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади..
— Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг..
— Масжидлардан бирига мусҳафни ёки хадис ва фик,х китобларидан олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг..
— Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг..
— Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг..
— Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир..
— Бу мақолани бошқалар билан улашинг. Эҳтимол кимдир бундан фойдаланса, сиз ҳам савобга қоласиз.
Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.. Субҳаналлоҳул азийм..
Аллоҳим, бу ишим мени хаққимга ва ота онамнинг хаққиларига садақам бўлсин, ҳамда буни бошқалар билан улашганларга ва уларнинг ота оналари хаққиларига ҳам садақалари бўлсин...
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Benamozlarga yetkazaylik, juda ham ibratli hikoya...😥
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
✅Kim mana shu ikki rakaat namozni òqisa unga jannat vojib bòlar ekan❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Аудио #Маъруза #Фиқҳ
👉Қазо намозларини ўқиш тартиби☝️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba; @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga ulanish uchun👇
👉 T.me/OCHILDI_DOMLA
#Аудио
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳовуз ва шафоатлари
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba; @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga ulanish uchun👇
👉 T.me/OCHILDI_DOMLA
ЛИБОСГА ОИД УМУМИЙ ҲУКМЛАР
1. Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир.
2. Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.
3. Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.
4. Жумҳур фуқаҳолар йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса жоиздир, дейишган.
5. Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.
6. Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.
7. Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.
8. Оқ рангли кийим мустаҳабдир.
9. Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.
10. Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).
11. Яшил рангли кийим жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.
12. Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.
13. Ҳайвонлар сурати солинган кийим эркаклар ва аёллар учун ҳаромдир.
14. Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам ҳаромдир.
15. Жонли бўлмаган нарсаларнинг сурати бор кийимнинг ҳечқиси йўқ.
16. Терининг рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, Оиша онамиз йиртиб ташлаб, қалин рўмол ўратиб қўйганлар.
17. Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки икки шуҳратдан қайтардилар:
"Эй Аллоҳнинг Расули, икки шуҳрат нима?" дейишди. "Кийимнинг юпқалиги ёки қалинлиги, юмшоқлиги ва қаттиқлиги, узунлиги ва қисқалиги. Бас, ўшанинг ўртачаси ва тежамлиси бўлсин", дедилар".
Байҳақий "Шуъабул-иймон"да ривоят қилган.
18. Абулфараж қуйидагиларни айтади: "Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ийд ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди".
19. Имкони бўлатуриб, зоҳидликни ва тақвони кўрсатиш учун, қасддан хароб кийимларни кийиш мумкин эмас.
20. Ҳанафий ва шофеъий мазҳаби уламолари олим кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.
21. Мусулмон инсон учун бошқа диндаги қавмларнинг рамзи (шиори) ва белгиси бўлган кийимларини кийиш ҳаромдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Ижтимоий одоблар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
/channel/OCHILDI_DOMLA
Ҳикоя қилишларича, бир аёл ҳар куни оиласига деб ва яна битта ошиқчаси билан йўлдан ўтган кетган гадойга деб, нон ёпар экан.
Оч-наҳор олар деган мақсад билан нонни деразасидан чиқариб, осиб қўяр экан. Букри одам ҳар куни шу дераза ёнидан ўтиб, нонни оларкану, уй эгаларига миннатдорчилик билдириш эвазига минғирлаб, ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак! деб кетар экан. Ҳар куни шу аҳвол, букри одам келиб нонни оларкану, шу сўзларни айтиб йўлида давом этар экан. Аёл, букри одамни нон учун миннатдорчилик билдирмаганига тоза жахли чиқа бошлабди. Аёл ўзига ўзи шундай деди: Бу букри деганлари ҳар куни тушунарсиз гапларини қайтаргани қайтарган, нимани назарда тутаётган экан, деб ҳайрон бўлибди. Кунлардан бир куни, аёл букрига қарши бир нарсаларни ҳаёл суриб, қарор қилибди. Шундай қилсам, бу букридан қутиламан, дебди. Ўрнидан дарров туриб, букрига деб алоҳида нон қориб, хамирга озгина захар ҳам қўшиб юбориб пиширибди. Тайёр бўлган нонни тезгина шошиб деразага осиб қўйибдию, лекин қилган ишидан қўллари дир-дир қалтирай бошлабди. Дарров ўзига ўзи, Бу нима қилганим деб, нонни олиб оловга улоқтириб юборди. Сўнг бошидан хамир қориб, яна ўша-ўша жойга нонни осиб қўйибди. Одатдагидек букри келиб нонни олиб ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак! деб, аёлни дилидаги фикрларидан бехабар букри минғирлаб, йўлида давом этиб кетаверибди. Аёл ҳар куни нонини ёпар экан, узоқ узоқларга келажагини ўзгартираман деб кетиб қолган ўғлининг хаққига дуо қилар экан. Мана орадан ойлар ўтибдики, ўғлидан ҳеч бир дарак йўқ экан. Доим, эсон омон уйга қайтсин деб, дуолар қилар экан. Захарли нондан қутилган кун, кимдир аёлнинг эшигини ярим тунда тақиллатибди. Очиб қараши билан аёл даҳшатга тушади. Чунки унинг қаршисида ўғли турган эди. Ранглари ўчган, кўринишидан жудаям нимжон ва заиф эди. Кийимлари эса йиртилиб кетган, деярли гадойдан фарқи йўқ эди. Кўринишидан жудам оч ва толиққан. Бола уйга кириб, нафасларини ростлаб олиб онасига: менинг бу ердаги вужудим, мўъжизанинг ўзи онажон, бу ердан бир неча миллиард узоқликдаги масофада эдим. Мазам йўқ, жуда ночор аҳволда эдим. Йўллар шу даражада оғир эдики, жудаям қаттиқ толиққан эдим. Агар букри одам бўлмаганида, мени ўлишим аниқ эди. У менга ўзида бор таомини мени қутқариб қолиш учун, умид билан берди. Тақдиримга битилган бу яхши инсон мени ейишимга бир бутун нон берди. Нонидан бераётганида эса, бу унинг ҳар кундаги озуқаси эканлигини айтди. Менинг ҳожатим унинг ҳожатидан катта бўлгани учун, бугунги насибасини менга берди. Она шўрлик бу сўзларни эшитиши биланоқ юзидан даҳшатга тушгани билиниб турар эди. Кўзлари эшикка қадалиб, эрта тонгда туриб тайёрлаган заҳарли нонини ҳаёлидан ўтказди! Агар заҳарли нонни оловга улоқтириб юбормаганида, айланиб келиб ўғлига насиб қилган бўлиб, ҳозир ёнида ўтирмаган бўлар эди. Ўша лаҳзада, букрини айтган маъноли гапларига тушуниб етди. Ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Закот бермаган ҳожининг наркоман ўғли...
Куни кеча акам билан суҳбатлашиб қолдик. Гап орасида айтиб берган бир воқеалари мени жуда мутаассир қилди. Уйқум қочди... Ғоят ҳаётий ва ибратли воқеа бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим.
“Бир қадрдонимиз бор. Ўзи таниқли шифокор, аёли ҳам олий маълумотли. Тадбиркорлик орқали унча-мунча бойлик ҳам орттирди. Уч нафар қизини яхши жойларга узатган, уч нафар ўғлига ҳам тагли-тугли оилаларнинг одобли қизларини келин қилган. Қисқаси, оиласига ҳамма ҳавас қилади.
Бир куни шу ҳожи акам қўнғироқ қилиб қолди. Кутилмаганда фарзанди орқали синовга тутилибди. Обрўли бир ташкилотда ишлайдиган ўғли наркоманларнинг сиртмоғига тушибди. Тоғдаги дала ҳовлисини ва бир офисини арзон-гаровга сотиб юборибди. Тошкентдан водийга – қадрдонимнинг ёнига учиб бордик. Қийин кунида ёнида бўлгим, бу ҳам Аллоҳнинг синови эканини эслатиб, унга далда бергим келди. Йўлма-йўл акамизнинг ҳаёт йўлини таҳлил қилиб кетдим. Ўзи намозхон, бойлигиниям ҳалол йўл билан топган. Ҳаромдан ҳазар қилади. Лекин...
Мени чиройли чойхонада кутиб олди. Овқатланиб бўлгач, дардини дастурхон қилди. Уларни айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Фақат жудаям обрў-эътиборга эга қудасининг олдида боши хам бўлганини ва айниқса мана шу ҳолат қаттиқ изтиробга солганини таъкидлашим кифоя, менимча...
“Ҳожи ака! Билишимча, ўғлингизни “мелиса” ҳам, духтир ҳам, насиҳат ҳам бу балодан қайтара олмайди. Аммо битта йўли бор, қиламан десангиз, айтаман. “Албатта қиламан, укажон, тезда айтинг!” дедилар. Мол-дунёнгизни ҳисоблаб, домладан қанча закот беришингиз кераклигини ҳисоблатиб олинг. Кейин маҳалла-кўйдан ночор яшайдиган оилаларга закотингизни бўлиб берасиз” дедим. Бўлди, албатта шундай қиламан дедилар. Яна битта иш бор, дедим у кишини ҳайрон қолдириб, Содирхонни дуо қиласиз, бошқа танбиҳ бермай турасиз. Рози бўлди.
Олти-етти ойлардан сўнг яна қўнғироқ бўлди. “Укажон, Тошкентга келувдим, уйдамисиз?” – ҳожи ака довон ошиб, атайин менинг ёнимга келибди. Кўришдик. Гапиролмай йиғлаяпти, мен хавотир аралаш охирини кутяпман. Ўзига келиб айтишича, ўғли бутунлай “қутилибди”. Беш вақт намозни канда ўқияпти экан. Ҳатто вилоят ҳокимлигига ишга ҳам кирибди.
Субҳаналлоҳ... Яратганнинг санъатига, чеварлигига яна бир карра лол қолдим.
“Укажон! Энди айтангиз бўлар, бунинг сири нимада?”
“Ҳожи ака, қачондан бери пул топасиз, бирор марта закот берганмисиз?”
...У киши жавоб беролмай жим қолди.
“Топган бойлигингизда камбағалларнинг ҳақи бўлади. У ҳақ ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Агар ўз ихтиёрингиз билан бермасангиз, бошқа йўл билан чиқиб кетади барибир, аммо бу жуда оғриқли бўлади. Закот камбағалларнинг бойда турган омонати, уни тезроқ бериб, елкадаги оғир юкдан қутилиш керак!”, дедим.
“Тўғрисини айтсам, биринчи марта ночор оилаларга маҳсулот олиб борганимда қандайдир ичимдан йиғи келаверди. Тушунмайману лекин ичимдан ўтган ўша туйғуни умрим давомида биринчи марта ҳис қилиб тургандим. “Бериш” роҳат дегандингиз. Чиндан ҳам шунақа экан...”
Бу орада собиқ наркоман уч марта қўнғироқ қилиб, дадасидан ҳол-аҳвол сўради, камчилик йўқми, деб хабар олди. Ўзим ҳам роҳат қилдим.
Бу ҳаётий воқеа. Мана шу кунларда бўлиб ўтди. Ўшанчун бой бўламан деган одам эҳсон қилиши керак. Закоту садақаларини ортиғи билан бериб юрса, топган-тутганида барака бўлади, яхшиликларга буюради. Чунки Аллоҳ эҳсоннинг мукофоти эҳсондир деган...”
Даврада ўтирган дўстларимиз ҳам бу ҳикоядан қаттиқ таъсирланди. Ибратли бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим. Зеро, Рудакий ҳазратлари айтганларидек:
Кимки бу ҳаётдан олмаса таълим
Унга дарс беролмас ҳеч бир муаллим.
Абдулазиз Муборак.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!
🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹
👉 @OCHILDI_DOMLA
☝️Qiyomatda dòzahga qarshi qalqon bòladigan kalimalar❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba; @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga ulanish uchun👇
👉 T.me/OCHILDI_DOMLA
ОНА. ОТА...Қандай ажойиб янграйдия бу сўз!
Сизни дунёга келтириб, эмизиб парваришлади, ювиб таради.
Сиз эса раҳмат ўрнига кечалари йиғлаб, унинг оромини бузиб, уйқу бермас эдингиз.
1 ёшингизда У сизни юришга ўргатди, эвазига сизни чақирганида қочиб кетиб қувлатадиган бўлдингиз.
3 ёшингизда У сизга ширин овқатлар пишириб берди, эвазига сиз овқат тўла идишни дастурхонга ағдариб тўкардингиз.
4 ёшга кирганингизда эса қўлингизга қалам тутиб, расм чизишни ўргатди. Сиз эса раҳмат ўрнига деворларга чизиб хуноб қилдингиз.
5 ёшингизда У сизни чиройли ва озода кийинтирар эди, эвазига кўчада лойга беланиб келардингиз.
6 ёшга тўлганингизда У сизни таълим олишлигингиз учун мактабга олиб борди, эвазига эса сиз ҳар куни мактабга бормайман деб хархаша қилар эдингиз.
10 ёшга кирганингизда У сизни соғиниб мактабдан келишингизни интизор кутиб ўтирар эди. Ҳурсанд бўлиш ўрнига тескари қараб кетар эдингиз.
16 ёшга кирганингизда У қувонганидан йиғлади. Сиз эса бир нималар олиб беришини талаб қилар эдингиз.
20 ёшга кирганингизда У оила даврасида кўпроқ бўлишингизни илтимос қилар эди. Сиз эса ҳамма вақтларингизни дўстларингиз билан ўтказар эдингиз.
24 ёшга кирганингизда У йиққан терганини сарф қилиб, сизни уйлантирди.
Сизчи эвазига нима қилдингиз? Хотинингиз билан иложи борича Ундан узоқлашишга интилдингиз.
30 ёшга кирганингизда У болаларингиз ҳақида қайғура бошлади. Эвазига «Менинг шахсий хаётимга аралашманг...» деб тўнғилладингиз.
35 ёшингизда У ширин таомлар тайёрлаб сизни тушликка чақирди. Миннатдор бўлиш ўрнига вақтингиз йўқлигини рўкач қилдингиз.
40 ёшга кирганингизда У ҳасталигини ва сизга муҳтожлигини айтди. Сиз эса ота-онани муаммолари болаларга ташвиш бўларкан дедингиз. Ваҳоланки У бутун умрини ва соғлигини сизга бағишлаган
эди.
Бир куни ОНАНГИЗ бу дунёни тарк этади(балки, тарк етгандир). Аммо унинг сизга бўлган муҳаббати қалбини тарк этмаган бўлади. У сўнгги нафасида хам сизни ўйлайди(ўйлаган).
Агар ОНАНГИЗ ҳаёт бўлсалар, уни ёлғиз қолдирманг. Қўлингиздан келганича яхшиликлар
қилинг.
Онангизни бахтли қилинг, зеро ЖАННАТ Оналар оёғи остидадир. Онангизна хеч хам жаҳл қилманг.
ОНАЖОНИНГИЗ сиз учун бебаҳо ва ягонадир.
Дуода эсланг.
👇👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Isro va Merojga iymon🤲
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING.
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг:
Фатво маркази.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA