ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!
ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..
@OCHILDI_DOMLA
☝️Kim mana shu duoni ertalab va kechqurun 3 martadan òqisa unga xech kim va xech narsa zarar yetkazaolmaydi.
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla
Manaba: @OCHILDI_DOMLA
✔️Eshiting va yaqinlarga xam ulashing❗️
Kanalga ulanish uchun👇
T.me/OCHILDI_DOMLA
БАХТ ФОРМУЛАСИ
Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси:
1. Севган машғулоти бўлиш;
2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик;
3. Интилиб яшаш;
4. Фаол бўлиш;
5. Янгиликка интилиб яшаш;
6. Севиш ва севилиш;
7. Тушкунликка тушмаслик;
Узоқ умр кўриш йўллари:
1. Асабни сақлаш;
2. Самимий бўлиш;
3. Бекорчи бўлмаслик;
4. Кўпроқ яхшилик қилиш.
5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин.
6. Кўп ҳаракат қилиш;
7. Манман бўлмаслик.
©️
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Ота ва она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб
1. Уларнинг ҳузурида қўл телефонини ўчириб қўйиш.
2. Улар сўзлаётганда жим қулоқ тутиш.
3. Фикрларини қабул қилиш.
4. Сўзларини тасдиқлаб, қўшилиб туриш.
5. Уларга ўзни ҳокисор тутиб назар солиш.
6. Уларни доим мақтаб ва олқишлаб туриш.
7. Қувончли хабарларда бирга хурсанд бўлиш.
8. Ёқимсиз хабарларни уларга айтмаслик.
9. Дўстлари ва яхши кўрган кишиларни мақтаб туриш.
10. Улар амалга ошираётган ишларни эсга олиб туриш.
11. Такрор ва такрор сўзлашса ҳам гапларини тасдиқлаб туриш.
12. Ўтмишдаги кўнгилхира ишларни эсга олмаслик.
13. Кесатиқ, пичинг гаплардан четланиш.
14. Уларга эҳтиром кўрсатган ҳолда ўтириш.
15. Фикрлари саёзликда айбламаслик.
16. Гапираётганларида гапларини бўлмаслик.
17. Ёшларини ҳурмат қилиб, набиралар билан уларни безовта қилмаслик.
18. Уларнинг олдида набираларни жазоламаслик.
19. Барча насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Ҳузурларида оиланинг раҳбари эканликлари билдириб, бўйсиниб туриш.
21. Уларга овозни баландлатмаслик.
22. Улардан олдин ёки олдларида юрмаслик.
23. Улардан аввал овқатланмаслик.
24. Уларга бақрайиб қарамаслик.
25. Баъзан лойиқ бўлишмасада, эҳтироман улар билан фахрланиш.
26. Уларга оёқ узатмаслик ёки орқа ўгириб ётмаслик.
27. Улар танбеҳ бериб уришаётганларида, гап қайтариб сўкишиб кетмаслик.
28. Ҳамиша уларнинг ҳаққига дуода бўлиш.
29. Олдларида ҳорғинлик ва чарчоқни сездирмаслик.
30. Улардан хато содир бўлса кулмаслик.
31. Талаб қилмасларидан аввал хизматларига шай туриш.
32. Уларга жаҳл қилмаслик, ғазабланмаслик ва зиёратларида мунтазам бўлиш.
33. Улар билан суҳбатда энг яхши сўзларни танлаб гапириш.
34. Уларни ўзларига ёққан, энг маҳбуб исмлар билан чақириш.
35. Бошқа инсонлардан ва бошқа нарсалардан ота-онани муқаддам қўйиш.
Муҳим жиҳат: Ота-она сиз учун (худди) ер устидаги бир хазинадирлар. (Вафот этиб) ер остига дафн этилмасларидан аввал уларни ғанимат билинг. Хизматларини қилинг, эҳтиром кўрсатиб улкан ажру-савобларга эришинг.
Дўстларингиз билан улашинг
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
ЭНГ ЯХШИ АЁЛ
Донишмандларнинг биридан «Энг яхши аёл» ҳақида сўралганида, у шундай жавоб берди:
Энг яхши аёл:
- Роббисини рози;
- Эрини ҳурмат қиладиган;
- Эри ва оиласининг орасини бузмайдиган;
- Беш маҳал намозини ўқийдиган;
- Рамазонда бир ой рўзасини тутадиган;
- Сирини ташқарига чиқармайдиган;
- Оёқ кийимига кўз тушмайдиган;
- Қомати, сифати билинмайдиган;
- Эрини рози қиладиган;
- Уйидан (эрининг изнисиз) чиқмайдиган;
- Яхшиликка чорлаб, ҳалол яшашга рағбатлантирадиган;!
- Ётоққа чорлаганда бош тортмайдиган;
- Овози бегоналарга эшитилмайдиган;
- Қавм-қариндошлари ичида обрўли, шарафли;
- Ўз нафсида ҳокисор бўлган;
- Фарзандлари учун меҳрибон, намуна;
- Уйи - жаннат, саранжом, саришта, файзли;
- Эридан бирон яхшилик кўрса, миннатдор бўладиган;
- Ёмонлик кўрса, сабр қиладиган;
- Эри уйдан чиққанда чиройли кузатиб, келгунича интизор кутадиган;
- Қайтганида чиройли табассум ила қаршилайдиган;
- Унга боққанда кўзни қувонтирадиган;
- Эри сафарда бўлиб уйдан ғоиб бўлганда, мол-мулкини ва номусини муҳофаза қиладиган;
- Унда бирон айб кўрса яширадиган;
- Узр сўралса, кечирадиганидир.
👇👇👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Сизни соғиндим онажон! (Ҳаётий бўлган воқеъа асосида ёзмоқдаман)
- Ушбу воқеа Малайзия давлатининг пойтахтидаги катта бир кафеда бўлиб ўтган.
- Кун яримлаб қолган, кафе одамлар билан гавжум, кўпчилиги ёшлар ва ўрта ёшдаги аёл ва эркаклар эди. Бирдан кафе эшигидан 4-5-та башанг кийинган одамлар кириб келди, қўлларида видео камера ҳам бор, ҳамманинг кўзи уларда, шунда улардан бири сўз бошлади:
- Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, узр озгина вақтингизни оламиз, мақсадимиз шуки ҳозир биргаликда психологик тест ўтказамиз, шартлар оддий, ҳозир хаммангизга коғоз ва қалам тарқатамиз, кейин кетма-кетлик билан савол ўкийман, сизлар фақат кетма-кетлик билан жавоб ёзасизлар холос.
Ҳамма ҳайрон, ҳеч ким, ҳеч нарсага тушунгани йўқ, шундай бўлсада юзларидаги кулгу билан розилик ифода этиб туришарди.
Келганлардан бири ҳаммага қоғоз ва қалам тарқатиб чиқди ва биринчи сўз бошлаган бошловчиси яна сўз бошлади.
- Демак ҳамма диққат билан эшитсин ва фақат ўйлаб жавоб ёзинг, демак бошладик биринчи савол:
1- Сиз онангизни яхши кўрасизми?
Ҳамма шошилганча жавоб ёзди!
2- Сиз унга охирги марта қачон, онажон сизни яхши кўраман деб айтдингиз?
Ҳамма жим, жавоб ёзмоқда!
3- Сиз охирги марта қачон онангизни маҳкам бағрингизга босдингиз?
Иштирокчиларнинг кўзида қандайдир маъюслик сезила бошлади!
4- Сиз қачон охирги марта онангиз билан бирга ўтириб овқатландингиз?
5- Сиз қачон охирги марта онангизни бирор жойга айлантиргани олиб бордингиз?
6- Сиз қачон онангизга бирор нима совға қилдингиз?
Кафедаги хўрандалар боягина биринчи саволга, енгиллик билан шошилиб жавоб ёзган эдилар, энди кўринг! Бошлари пастга эгилган ҳолда қўлларидаги қаламлар ёзиш ўрнига қалтирар эди!
Бошловчи яна саволни давом эттирди:
7- Сиз онангизни нимани яхши кўришини биласизми?
Бошловчи саволларни тез ўқий бошлади!!
8- Онангиз ҳозир нимани хоҳлаётганини биласизми?
9- У ҳозир кимни соғинаётганиничи?
- Охирги саволим ҳурматли ватандошлар, деб сўнгги саволни ўқиди:
10- Бир кун келиб уни йўқотишингизни биласизми, уни қайтиб ҳеч қачон кўрмаслигингизничи?
- Бошловчи саволни тугатди ва кафедаги одамларга назар солди, уларнинг кўзлари ёшланиб қўлларидаги қоғозда ўз изини қолдирганди, гўёки ҳамма саволларга кўзёшлар жавоб бергандек эди! Бошловчи буларни анча вақт кузатиб турди ва сўз бошлади:
- Ушбу психологик тестимиз орқали кўзингизга ёш келтирганимиз учун узр сўраймиз, бу бизнинг навбатдаги тестимиз эди, лекин ҳар сафар саволларга фақатгина кўзёшлар жавоб берябди, жавоб варақалари ўзларингизда қолсин эсталик учун, ҳолбуки бу сизга ибрат бўлсин, деб кафедан чиқиб кетди!
- Улардаги жавоб ўрнига кўзёшларнинг сабаби шу эдики: улар ота-оналари билан бирга яшашмас эди, балоғат ёшига етгач ўз йўлини танлаб шу йўлда ортига қарамай кетаётганлар эди, шу сабаб улар саволларга жавоб бера олишмади!
- Лекин бизни юртда ундай эмас, минг бор шукр, барча фарзандлар ота-оналари билан бирга!!!
- Шундай бўлсада азиз ватандошим, юқоридаги саволларни бир-бор ўзингизга бериб кўринг, ишонаманки сиз албатта ҳамма саволга жавоб ёзасиз!
Ушбу мақолам орқали мусофир юртларда юрган ватандошларим, кўнглингизни эзган бўлсам минг бор узр! Чунки ҳозир мен ўзим ҳам узоқ манзиллардаман, бу воқеани СОҒИНЧ алами остида ёздим!
Азизлар яқинларимиз ёнимизда эканлигида қадрига етайлик!
Абдулҳақов Дадахон.
/channel/OCHILDI_DOMLA
Тарбия берган онангга рахмат...
Нотаниш йигит, бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига
— Салом! танишсак бўладими? деб ёзибди.
Қизнинг жавоби:
— Мени аввал ким эканлигимни билинг...
Сиз азоб бермаслигингиз учун, ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман...
Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман, ва аёлингизман!
Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман!
Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: аёлингизга яхши муносабатда бўлинг деб, васият этиб қолдирганлар!
Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал!
Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсонни халоли ва жуфти.
Мен ушаманки, отам, ака-укаларим, амаки-тоғаларим, боболарим номусини елкасида кутариб юрган хаммол.
Мен ўшаманки, номус аталмиш гавхарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачигидек асраб юрган бахил.
Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг!
Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз эй ҲУРМАТЛИ инсон?!
Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
— Мен кўзи кўр бир БАНДАман.
Сизни тарбиялаган Онангизга раҳмат.
/channel/OCHILDI_DOMLA
Тавба қилинг...
Қабристон мўминлар билан гавжум. Бир кекса аёл бандаликни бажо келтирганди. Гўрков қабристонга майитни дафн қилиш учун келган эркакларга алланималарни тушунтирар, Аттанг, аттанг, Аллоҳ кечирсин! деб эшитилар эшитилмас бош чайқаб қўярди. Шовқин суронли баҳс мунозарадан сўнг:
- Марҳумани қабр қабул қилмаяпти. Бу кетишда шомга қолиб кетамиз. Бу банда қандай гуноҳ қилган экан-ки лаҳадга уч бора қўйсак ҳам ер қабул қилмаяпти? Аҳли мўминлар, сизлар унинг ҳаққига дуо қилиб туринглар, зора Аллоҳнинг раҳми келса...
Бу орада дуога қўл очган эркаклардан бири: Астағфириллоҳ, илон илонлар! деб орқага тисарилди. Майитнинг устида қорамтир илонлар чирмашиб олган, гўрков уларни олиб ташлашга ҳарчанд уринмасин, лаҳатнинг ичидан қайнаб чиқаётгандек илонлар кўпайгандан кўпайиб борарди.
- Марҳуманинг турмуш ўртоғи шу ердами? сўради иложсизликдан гўрков. Нимагадир аввалроқ кўриниш бермаган эркак секин-аста одимлаб:
- Мен... дея жавоб берди.
- Бу аёлнинг қандай гуноҳи борки ер қабул қилмаяпти? Албатта, бу Аллоҳга аён. Аллоҳ ўзи кечирсин. Аёлингиз бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаганмиди? Эркак гўрковни четга олди.
- Бундан 13-йил аввал катта ўғлим вафот этди. Ундан ёдгор 3-фарзанд, 2-ўғил ва 1-қиз қолди. Ўғлимнинг вафотидан сўнг бева келиним ва набираларимга аёлимнинг муносабати ўзгарди. Оҳир оқибат уларни уйдан ҳайдаб солди.
Маҳалла кўй орасида қаддим букилди. Кейин кичик ўғлимни олиб чет-элга ишлагани кетдим. У ерда қурувчилик қилиб набираларимга уй учун пул тўпладим. Кичик ўғлим эса касбдош дўстлари билан чўмилишга кетганча, қайтиб келмади. Излаган жойим қолмади. На тиригини, на ўлигини топа олдим. Бу мудҳиш воқеадан кейин у ерда ҳа ишлай олмадим ва яна Тошкентга қайтдим. Аёлимга набираларимга уй олиб бериш учун ишлаб топган бор-будимни бердим. Мен ахмоқ унга ишонибман. У эса пулларга қизим Саидага тилла тақинчоқлар олиб берибди. Пулнинг қолган қисмини эса ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мен қизимга:
- Онанг етимнинг ҳаққини юлиб сенга тилло занжир берса олаверасанми? Ахир улар жигарингни болаларику? Уларга раҳминг келмайдими? десам:
- У келин бегона, набираларингиз эса катта бўлса йўлини топиб кетади деб жавоб қилди.
Шу воқеадан сўнг, уйдан бош олиб чиқиб кетганман. Аслида, қизимнинг бу гапига тарсаки тортиб ақлини киритиб қўйишим керак эди. Менга ҳам осонмас, бир ўғлим вафот этди, бири дом-дараксиз йўқолди. Балки ўшанда аёлим норасидаларни уйдан ҳайдамаганида мен ишлагану кетмасдим, ўғлим ҳам йўқолмасди, набиралприм эса ўз ота уйида улғаярди ва аёлимни сўнгги манзилга бу каби аянчли аҳволда кузатмасдик. Менку, ундан розиман, ишқилиб Аллоҳ кечирсин, раҳми келсин... Бу гапларни эшитгач гўрков чуқур хўрсиндида:
- Бандасининг гуноҳларини Аллоҳнинг ўзи кечирмаса, биз ожизмиз. Ҳар қалай, қиз бўлса ҳам фарзандингиз бор экан. Ҳар куни келиб онаси учун, Аллоҳ розилиги учун Қуръон тиловат қилсин. Майитнинг устидаги илонлар Аллоҳнинг амри билан келган. Улар етимнинг ҳаққини сўраш учун аёлингизни чирмаб олган. Ер эса бир пайтлар аёлимгиз етим болаларни ҳайдагани учун унга ҳам жой бергиси йўқ. Бироздан сўнг яна жаноза намози ўқилди. Гўрков тўпланганларга бир варақ қоғоз тутқазди ва:
- Шу дуони баланд овозда ўқийсиз деди. Атрофдагиларнинг кўзидан дув-дув ёш оқарди. Биз ҳам сенинг ҳузурингга боргувчимиз, гуноҳларимизни кечир!...
Отасидан гўрковнинг айтганларини эшитган қиз онаси учун дуо қилишга қабристонга келди. Не кўз билан кўрсинки, ер уни ҳамон қабул қилмаган, қабр устида маййитни итлар талаётганди. Қиз шу заҳоти ўз ўлимини, у ҳам оансининг гуноҳига шерик эканини, қачонлардир шу аҳволга тушишини ўйлаб дахшатга тушди. Ва қилган гуноҳлари учун тавба қилди. Етимнинг ҳаққи етти дарёни қуритар деган гап нақадар тўғри эканлигига амин бўлди.
Уларнинг ҳаққини бугуноқ қайтараман, ойим берган тақинчоқларни акамнинг етим болаларига бераман, уларни ўз ота уйига олиб келаман! ўйлади ўзича. Орадан ярим соат ўтиб ота яна бир мудҳиш хабарни эшитди:
- Қизингиз автоҳалокат туфайли ҳалок бўлди..😢. Дунёнинг ишларини қаранг.
/channel/OCHILDI_DOMLA
#Солиҳлар_гулшани
Фаришталарни чарчатиб қўйдинг
Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб, «Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча мақталадиган сифатлари билан У Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таолонинг бизларга ато қилган, биз билган ва биз билмайдиган барча неъматлари учун ҳамд бўлсин», деди ва юртига қайтиб кетди.
Ўша киши кейинги марта яна ҳаж қилганида кетиш олдидан яна Каъбанинг эшиги олдига бориб, олдин айтган гапларини айтди.
Шунда у кишига бир нидо келди: «Сен амалларни ёзувчи фаришталарни чарчатиб юбординг. Улар олдинги ҳажда айтганларингга бериладиган ажру савобни ҳали ёзиб тугатишмаган эди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
АРАЗЛАБ КЕЛМАГИН, ЖОН ҚИЗИМ!
Кел қизим, тинчликми, нима гап?
Ўтган ҳафта келгандинг йўқлаб.
Вой ўлай, келдингми аразлаб?
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Гап айтма, оқлама ўзингни.
Фаришта деб билма ўзингни.
Маъқуллама айтган сўзингни.
Аразлаб келмагин жон қизим.
Ҳеч қачон сен тараф бўлмайман.
Қудаларимга айб қўймайман.
Эрингни айбдор қилмайман.
Аразлаб келмагин жон қизим.
Додажонинг дуода доим.
Ойижонинг ғамхўр, мулойим.
Ўша ерда тингин илойим.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Қани бўл, кўтар тўрвангни!
Уйингда ич карам шўрвангни!
Юрагим кўтармас ғалвангни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Сезяпман, хаёлинг ёрингда.
Ўғлинг, қизинг икки ёнингда.
Пушаймонсан қилган корингга.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Эгмагин дадангнинг бошини.
Синама аканг бардошини.
Кўтаргин фалакнинг тошини.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Эринг ҳеч келмайди ялиниб.
Ўзим олиб бораман бош эгиб.
Сени деб, бахтнинг деб, тахтинг деб.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Куёвим- йигитлар сараси.
Совумасин эр- хотин ораси.
Фарзандларинг кутар дадаси.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Куёвим- бир очиқ, бир қувноқ.
Йўриғига юргинда сен аҳмоқ.
Нима бўпти урса бир шапалоқ?
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Турмушнинг мушти бор, чидагин..
"Лик" этиб аразлаб келмагин.
Бу "ақлли" чора, деб билмагин!.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Айбинг топ, узр сўра, эг бошинг!
Қовоқ уйиб, чимирма қошинг!
Заҳар бўлмасин тотли ошинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Тилингни тий, билиб қил ишинг.
Қоровул қил тилингга тишинг.
Келинсан- малайга тенг киши.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Чиққан қизсан, чиғриқдан нари.
Бировнинг хасмисан ва ёри.
Оиланг номуси ва ори.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Лойқа сувлар тинар, кўрасан.
Ўша уйда даврон сурасан.
Юк кўтар, юзага чиқасан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Ўргатдим бардошни, сабрни.
Меҳрла енгишни қаҳрни.
Борга шукр, йўққа сабрни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Бошпананг тешикмас, бор томинг.
Дастурхонингда бор чой, нонинг.
Шукр қил, ямоқсиз либосинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Тўғри, келсанг хурсанд бўламан.
Онаман, бағримга оламан.
Аразласанг қувиб соламан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
"Онам ҳайдаб солди"- демагин.
Уйига сиғдирмади,- демагин.
Келсанг ҳам аразлаб келмагин!
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Ғийбатчи қўшнилар билмасдан.
Билиб- билмай гап, сўз қилмасдан.
Отангнинг обрўйин тўкмасдан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Амма, холанг келса не қилай?
Келинлар олдида ноқулай.
Болама, айланай, ўргилай.
Аразлаб келмагин, жон қизим!
Сақлагин обруйинг, ҳурматинг.
Ўзинг келиб, ўзинг кетиб юрмагин.
Гапларим унута кўрмагин.
Аразлаб келмагин, жон қизим.
Мастурахон севган ой қизим!
Ақлга, чиройга бой қизим!
Интернетдан олинди.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Табассум_вақти
Она беш ёшли ўғлига танбеҳ берибди:
— Ҳадеб қўшнимизни уйига чиқаверма! Ўзини болалари кўп, ёқмайсан!
Ўғли:
— Нега энди? Ҳар чиққанимда, онаси:
— Келақол. Сен етмай тургандинг ўзи!, - дейди-ку..
••┄┄┄❅┄┄┄•••
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Ақлли_хотин
Эр қўпол тарзда
аёлига:
- Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? - деди.
Аёл:
- Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, - деди.
Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб:
- Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? - деди.
Аёл:
- Мен айтябман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, - деди.
Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади...
☝️Уруш-жанжал билан эрини кӯчага кузатаётган аёллар учун ибратли. Синаб кӯринг...
@OCHILDI_DOMLA
Қазо_намози.. #Qòllanma
☝️6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади.
👍1 кунда - 1 ойлик қазо намоз
👍12 кунда - 1 йиллик
👍1 ой 6 кунда - 3 йиллик
👍2 ойда - 5 йиллик
👍4 ойда - 10 йиллик
👍6 ойда - 15 йиллик
✔️Аввал бомдод намозидан бошлайсиз.
☝️Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.
🤔Яъни;
2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади).
😍Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз.
✍Чунки 6×5 = 30 бўлади
30 кун = 1 ой дегани эмасми?!
☝️Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...
☝️12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, марра бизники бўлади ИншаАллоҳ.
👉Пешинни 4 ракатдан 6 марта
👉Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта
👉Шомни 3 ракатдан 6 марта
👉Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта
👉Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда.
✅Алалоқибат,
72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.
🤔Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли...
😔Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз қанчаси ўтиб кетмоқда.
☝️Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.
🤲Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин.
Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин. Амийн!🤲🤲
✅Узингиз истаган яқинларингизга улашинг
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Эй аёллар! Эрларингиз асабий ва чарчаб келганида уларни тўғри тушунишга ҳаракат қилинг. Уйга кириб келганида табассумингизни дариғ тутманг. Чунки ташқаридаги олам мудҳиш ва машаққатлидир. Эркаклар рўзғорни эплаш, бир луқма ризқ топишда қандай қийинчиликларни бошдан ўтказаётганларини яхши билмайсиз.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Эрим мени севишининг асосий сабаблари:
— Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим,
— Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим,
— Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим,
— Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим,
— Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим,
— Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим.
Ҳозир шу ишлар одатимга айланган!"
Аёллар учун яхши маслаҳат.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Qaysi òrinda namozga qòshilsa jamoatni topgan bòladi❓
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING.
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим. Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅Do'stlarga ham ulashing 👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Қуръон тиловатида дангасалик қилган вақтингизда қуйидагиларни эсга олинг!
– Бир бет учун 5 минг савоб бор.
– Бир жуз (пора) Қуръон учун 100 минг савоб бор.
– Битта хатм учун 3 миллион савоб бор.
“Аллоҳ истаган кишиларига (савобни) бир неча баробар қилиб беради” (Бақара сураси, 261-оят).
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
🕊🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊🌹
🌸🕌Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК...
🕊 Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. .....
🌸📿Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ....
🕊🌹Мусофирлар тақдири баъзан ..
Осмон узра ёймоқда фалак.
Мусофирлар гурухдошларим.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК....
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@OCHILDI_DOMLA
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР ФАЗИЛАТИ
عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «سَيِّدُ الْاسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. قَالَ: وَمَنْ قَالَهَا مِنْ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا، فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنْ اللَّيْلِ، وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا، فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ» رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саййидул истиғфор – “Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абу
у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта”ни айтмоқлигингдир. Ким уни кундузи ишонч билан айтса ва ўша куни кеч киргунча вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким уни тунда ишонч билан айтса ва тонг отишидан олдин вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилган).
Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
/channel/OCHILDI_DOMLA
НАМОЗ МУСТАҲАБЛАРИ
Намоз мустаҳаблари йигирмата:
- намозга киришаётиб қўл кўтарганда бармоқлар орасини очиқ тутиш;
- бош бармоқлар қулоқ юмшоғига теккизилиши;
- тик турган пайтда икки оёқ орасининг сал очиқ туриши;
- қўл боғланганда чап қўлнинг кафт бўғинини ўнг қўлнинг бош бармоғи ва чинчалоғи билан боғлаб ушлаш;
- сура ва зикрларни бурро-бурро ўқиш;
- бомдод ва пешинда Фотиҳа сурасидан кейин узунроқ сураларни ўқиш;
- аср ва хуфтон намозида ўртача узунликдаги сураларни ўқиш;
- шом намозида қисқа сураларни ўқиш;
- аввал узун, кейин калта сураларни ўқиш;
- сажда чоғи бош бармоқ қулоқ ёнида бўлиши;
- саждада қўл бармоқлари бир-бирига тегиб туриши;
- саждада оёқ бармоқлари ерга тегиб, товон кўтарилиб туриши;
- қўл ва оёқ бармоқлари қиблага қараб туриши;
- қаъдада қўл бармоқларини паст қилиб турмасдан ўз ҳолича сон устига қўйиш;
- рукуъ ва саждада тасбеҳларни тоқ айтиб, учдан зиёда айтиш;
- уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг икки ракатидан сўнгги ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш, аммо суннат, вожиб ва нафл намозларида Фотиҳа сурасидан сўнг бир сура қўшиб ўқиш;
- намоз ичида йўталмаслик, эснамаслик, тавозеълик, салом берганда орқадаги кишини кўрар даражада юзни буриш.
"Ибодати исломия"дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
/channel/OCHILDI_DOMLA
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...
Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:
اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).
Абу Довуд ривоятлари.
#ДУО
http://T.me/OCHILDI_DOMLA
ХОТИННИНГ ОДОБИ
🌹 Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди.
🌹 Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади.
🌹 Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.
🌹 Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.
🌹 Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши.
🌹 Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.
🌹 Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.
🌹 Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.
🌹 Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.
🌹 Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.
🌹 Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.
🌹 Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.
🌹 Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.
🌹 Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.
🌹 Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.
🌹 Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр кўр бўлгани яхши.
©А.М.Али
T.me/OCHILDI_DOMLA
Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик (пирожний) бериб: “Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эҳсон улашишни ўрганади.
– Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор ўқувчи ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.
– Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик кириб келди, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини ҳис қилади.
– Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай савоб ишни амалга оширдинг? деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз ҳам ўзи жавоб бераверади.
– Тарбия ўта содда нарса, унда қаттиққўллик, тили аччиқлик керак эмас.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Умматим ичида умматимга энг меҳрибонроғи Абу Бакр,
Аллоҳнинг динида энг қаттиқроғи Умар,
ҳаёси энг кучлиси Усмон,
энг тўғри ҳукм чиқарувчиси Али,
Аллоҳнинг китобини энг тўғри ўқувчиси Убай ибн Каъб,
ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчиси Муъоз ибн Жабал,
меърос илмининг энг билимдони Зайд ибн Собит,
ҳар бир умматнинг омонатдори бўлади, умматимнинг энг омонатдори Абу Убайда ибн Жарроҳдир"
(Ибн Можа ривояти).
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
90% Аёллар яланғоч-сифат кийинувчилар жаннатни ҳидини ҳам ҳидламаслигини билишади. Лекин, шундай бўлса ҳам узун ва ёпиқ либос киймайдилар.
90% Аёллар қош терувчи аёл лаънатланганлиги ва (қошни териш) ҳаром ишлигини билишади. Лекин, барибир қош теришади.
90% Аёллар атр сепиб кўчага чиқиш ҳаромлиги ва ҳадиси шарифда агар аёл кўчага атр сепиб чиқиб одамларга ҳидини ҳидлатса зино қилувчи деб айтилганини билишади. Лекин, бепарво бўлиб атр сепиб кўчага чиқаверадилар.
90% Аёллар кўчага безаниб, бўяниб чиқиш ҳаромлигини ва фақатгина танмаҳрами учун безаниш мумкинлигини ҳам биладилар. Аммо, буларни билсаларда кўчага безанмай чиқмайдилар.
90% Аёллар аёлнинг овози фитна эканлиги ҳақида эшитишган. Аммо, ҳар жойда овозларини кўтариб гапириб, қаҳқаҳа отиб кулишади.
Саволим шуки: Жаннат шунчалар ҳам арзон бўлиб қолдими ёки муслима опа-сингилларимиз жаннатдан воз кечдиларми?!
Уланиш учун👇👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
🌙ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН..🌿
🕊Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер..🤲
🕊Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер..🤲
🕊Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил..🤲
🕊Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт..🤲
🕊Аллоҳим, жума кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин...Амин.!.🤲
@OCHILDI_DOMLA
✅ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ЖУМА АЙЁМИ БИЛАН ТАБРИКЛАНГ❗️❗️
Канала уланиш учун👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ
Сажда ояти учун сажда қилиш | Саждаи тиловат.
Ким саждаи тиловат оятини ўқиса ё эшитса дарҳол таҳоратли ҳолда, пок жойномоз устида, қиблага юзланиши керак.
Тиловат саждасини адо қилиш тартиби қуйидагича:
1) Нияти:
“Навайту ан асжуда саждататтилаавати мутаважжиҳан илал каъбати хоолисаллиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар” (такбирида қўл кўтарилмайди)
2) Тўғри саждага борилади ва 3-маротаба "“Субҳаана роббийал аълаа”ни айтиб “Аллоҳу Акбар” деб саждадан бош кўтарилади
(сажда 1-мартта бажарилади)
3)Саждадан бошини кўтариб қўлларини дуога очиб қуйидаги дуони ўқилади:
“Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий Я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр” деб қўлларини юзларига суртиб омийн қилади.
Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:
1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 109
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 26
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 38
12. Нажм – 62
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19
Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар Одам фарзанди сажда оятини ўқиб сажда қилса, Шайтон йиғлаб шундай дейди: “Азоб бўлсин! Одам фарзанди саждага буюрилганди, сажда қилди, унга жаннат бўлади. Мен саждага буюрилгандим, бош торттим, менга дўзах бўлади”.
(Имом Муслим ривояти)
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Бахтли яшамоқчимисиз?!😊
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...
🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃Субҳаналлоҳ
💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ
💫💫💫
🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ
💫💫💫
🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃Аллоҳу Акбар
💫💫💫
🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
💫💫💫
🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм
💫💫💫
🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ
💫💫💫
🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ
💫💫💫
🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад
💫💫💫
🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!
✔️Кимларга бахтни хохласангиз уларга улашинг!
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA