☝️Kim shu namozni òqisa gunohi kechirilib xaj va umra ajrini olar ekan❗️..
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ
Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради:
1) ёлғон гапириш;
2) ғийбат қилиш;
3) чақимчилик;
4) ёлғон қасам ичиш;
5) туҳмат қилиш.
Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди:
1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш;
2) тилни тийиш;
3) ёмон нарсаларни эшитмаслик;
4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш;
5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш.
Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
РАМАЗОН - ҚУРЪОН ОЙИ: МУЛК СУРАСИ ФАЗИЛАТЛАРИ
Таборак (Мулк) сурасида ер, осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги ҳикматлар, Аллоҳнинг қудрати, бу дунёда имонсиз ўтганларнинг охиратдаги афсус-надоматлари, ризқ-рўз талаб қилиш, табиий офатлар – ер ютиши, осмондан бало ёғилиши хавфи, ҳидоят, залолат каби масалалар баён этилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Таборак сураси “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон диёрларида, хусусан бизнинг юртда маййит дафн этилгандан кейин Таборак сураси ўқилади.
Саҳобалар бу сурани “қутқарувчи” деб аташган. Зеро, Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида ривоятлар келган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган (Имом Табароний ривояти).
Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).Даврон НУРМУҲАММАД
#РАМАЗОН
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя
✅2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.
➡️ БАТАФСИЛ
@OCHILDI_DOMLA
РАМАЗОН
БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
УШБУ ФАЙЗЛИ КУННИНГ ШАРОФАТИДАН АЛЛОҲИМ БАРЧА СОЛИҲ АМАЛЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛСИН, ҚАЛБЛАРИМИЗНИ ИЙМОНГА ТЎЛДИРСИН, ГУНОҲЛАРГА ҚАРШИ ТУРА ОЛАДИГАН КУЧ БАҲШИДА ЭТСИН, ИККИ ДУНЁ САОДАТИГА МУШАРРАФ БЎЛИШИМИЗНИ ТАЪМИНЛАСИН!!!
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ВА БАРАКОТЛИ ЎТСИН. ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!
@OCHILDI_DOMLA
МОҲИ РАМАЗОН
Ойларнинг султони Моҳи Рамазон,
Салавот, тиловат, Қуръон ойи сен.
Хуш келдинг юртимга, маъфират ойи,
Сенинг бу ташрифинг мукофотга тенг.
Келишинг соғинмоқ иймон нишони,
Баракотинг тилаб қилармиз дуо.
Кундузи соиму тунлари қоим,
Бўлмоқлик сен ила айни муддао.
Бу ойда илк ваҳий бўлгандир нозил,
Ер билан осмонда боғланди ришта.
Ҳазрати Исодан беш юз йил ўтиб,
Ҳирога ваҳий-ла тушди фаришта.
Кундузлар рўзадор бўлур мўминлар,
Очлик, чанқоқликдан топиб ҳаловат.
Тунлари масжидга жамул жам бўлиб,
Бир қувват топади тинглаб тиловат.
Дуолар ижобат, Қуръон ҳурмати,
Ихлос-ла сўралса, бўлур муяссар.
Рўзада малол йўқ, бўлма хижолат,
Соимлик ҳиди бор мушкдан муаттар.
Шайтонлар кишанда, нафс бўлиб ҳорғин,
Иймоний ғалаба бўлур намоён.
Ҳатто фаришталар қилишар ҳавас,
Рамазон шундайин гўзал жараён.
Бу ойда бир кеча минг ойдан афзал,
Унда нозил бўлди илоҳий раҳмат.
Аллоҳ меҳрибондир, Қуръон ҳурмати,
У тунда бандасин қилур мағфират.
Миршавкат МУЗАФФАР
@OCHILDI_DOMLA
☝️Kim shu namozni òqisa gunohi kechirilib xaj va umra ajrini olar ekan❗️..
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Эълон
🕌 БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СОАТ 20:45 ДАН ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ЎҚИШ БОШЛАНАДИ
2023 йил 22 март куни юртимиздаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Таровиҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади. Ҳудудларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда таровеҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган.
@OCHILDI_DOMLA
⚡️⏱ #ТАҚВИМ
☪️ Саҳарлик дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар.
☪️ Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Каналга аъзо бўлинг:👇
@OCHILDI_DOMLA
☝️Xalol va xarom bòlgan xayvonlarni bilib oling👊
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING.
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Раййон_эшиги #Рамазон
БУЮК МУСОБАҚА...
Мусулмонлар катта мусобақани бошлаганлар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақа!
Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...
Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...
Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!
"Рамазон соғинчи" китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
Каналга аъзо бўлинг:👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
СУБҲАНАЛЛОҲ!
ҲАР НАРСА МЎЪЖИЗА
Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчалари тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.
Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.
Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
✅Vitr namozida qunut duosini bilmaganlar va qunutni duosini bilsada òqimay namozini tugatib qòyayotganlar uchun❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING.
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Avval mana shu duoni qiling keyin xoxlagan narsani sòrang beradi..
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗
Kanalga ulanish uchun🔗
👉 T.me/OCHILDI_DOMLA
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ:
РАМАЗОНДА МАСЖИДЛАРДА ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИ БИР ХИЛ ЎҚИЛАДИ, ЯКУНИ ЭСА ҚАДР КЕЧАСИДА БЎЛАДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ramazon #muftiy #qadr_kechasi
@OCHILDI_DOMLA
КЕЧ БЎЛМАСДАН ИБРАТ ОЛАЙЛИК!
Оч қолишдан қўрқиб Аллоҳнинг фарз рўзасини тутмайдиганлар, Аллоҳнинг кичик синовидан қўрқиб ваҳимага тушадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётидан ибрат олайлик!
Оиша онамиз айтади:
“Уйимизда бир ойлаб қозон қайнамаган кунлар кўп бўлар эди. У вақтда нон ҳам йўқ, қуруқ хурмо еб, устидан сев ичар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшак, ёстиқлари меш теридан бўлиб, ичи хурмо қипиғи тўлдирилган бўлар эди. Эланган оқ буғдой нонни, семиз қўй этини умрлари давомида кўрмадилар. Қорин тўйдириб, таом емадилар, кечаси оч ётиб, яна кундузи рўза тутар эдилар. Бир куни “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга раҳмим келиб, йиғлар эдим. Орқаларига ёпишган қоринларини силаб: - Ота-онам Сизга фидо бўлсин ё Расулуллоҳ, дунё ноз-неъматларидан бироз фойдалансангиз нима бўлади?”, – дедим.”
Шунда ул зот:
- “Эй Оиша , ўтган пайғамбарлар бундан ҳам оғир қийинчиликларга чидаб юриб, Парвардигори олдига бордилар. Уларга Аллоҳ кўп ҳурматлар кўрсатиб, улуғ неъматлар ато қилди. Мен уларнинг аҳволини била туриб, дунёдан лаззатланишга ҳаё қилурман”, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти биз учун ибрат-намуна. Ул зотнинг ҳаётини кўпроқ ўрганайлик. Шунда бизга берилган бу неъматларнинг шукрини адо этишга кўплаб таҳмид айтамиз. “Алҳамдулиллаҳ” дея оламлар Робби Аллоҳга ҳамд айтамиз.
Дўстларингизга ҳам улашинг
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Ikki kalima va ikki rakat namoz evaziga Alloh nimani kafolatladi?
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba @OCHILDI_DOMLA
✅Eshiting va yaqinlarga xam ulashing❗️
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Рамазон
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@OCHILDI_DOMLA
🌿Жума айёмингиз муборак бўлсин! ☪
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.
@OCHILDI_DOMLA
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
ДУР КАБИ СЎЗЛАР!
— Рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди.
— Ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди.
— Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди.
— Қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди.
— Эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди.
— Бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.
@OCHILDI_DOMLA
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Рамазон ойиини илк куни муборак
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@OCHILDI_DOMLA
🌙 RAMAZON TAQVIMI
m.2023 / h.1444 (Toshkent uchun)
🕓 Yurtimiz hududlaridagi saharlik va iftorlik vaqtlarining Toshkent vaqtiga nisbatan tafovuti:
🔸Toshkentdan oldin: Angren–3/3, Andijon–11/12, Xonobod–14/15, Shahrixon–10/12, Xo‘jaobod–12/13, Namangan–9/9, Pop–6/7, Chortoq–9/10, Chust–7/8, Farg‘ona–8/10, Rishton–6/8, Qo‘qon–5/7, Quva–9/12.
🔹Toshkentdan keyin: Bekobod–2/0, Buxoro–22/19, Gazli–25/23, G‘ijduvon–21/18, Qorako‘l–25/21, Guliston–4/2, Sardoba–5/4, Jizzax–8/6, Zomin–6/3, Forish–10/9, G‘allaorol–9/7, Navoiy–18/16, Zarafshon–22/24, Mingbuloq–25/26, Konimex–20/21, Nurota–17/16, Uchquduq–16/14, Nukus–37/39, Mo‘ynoq–37/42, Taxtako‘pir–34/37, To‘rtko‘l–33/34, Qo‘ng‘irot–39/42, Samarqand–12/9, Ishtixon–14/11, Mirbozor–12/9, Kattaqo‘rg‘on–15/12, Urgut–12/10, Termiz–14/7, Boysun–13/8, Denov–10/5, Sherobod–15/9, Sho‘rchi–11/5, Qarshi–18/13, Dehqonobod–15/10, Koson–19/14, Muborak–20/16, Shahrisabz–14/9, G‘uzor–17/11. Urganch–37/34.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@OCHILDI_DOMLA
☝️БУ ЗИКРНИ 10 МАРТА АЙТИБ 40 МИЛИОН САВОБ ОЛИШ НАҚАДАР ОСОН.❗️❗️
🎙 "Хожи ота" жоми масжиди имом хатиби Очилди домла..
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING...❗️
Kanalga a'zo bòling👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@OCHILDI_DOMLA
☝️ШУ КАЛИМА САБАБ АЛЛОҲ 70 ЗАРАРНИ ЭШИГИНИ ЁПАДИ ВА БИР ҚАНЧА ИШЛАРГА САБАБЧИ БЎЛАДИ ..БУ САХОБАЛАРНИ ТАЖРИБАСИДАН ЎТКАН ЭКАН❗️
🎙"Хожи ота" жоми масжиди имом хатиби Очилди домла
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING...❗️
Kanalga a'zo bòling👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
☝️Namozda oldidan òtishlik bilan namoz òquvchini namozi buziladimi❓
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Manba: @OCHILDI_DOMLA
YAQINLARGA XAM ULASHING.
Kanalga obuna boling↙️
T.ME/OCHILDI_DOMLA
#Рўзадорнинг_фазилати
РЎЗАДОРЛАР ЭШИГИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатнинг бир эшиги «Райён» деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Ўша кунда «Рўзадорлар қаерда?» деган нидо эшитилади. Шунда барча рўзадорлар ўша Райён деган эшикдан киришади. Рўзадорларнинг охиргиси кириб бўлгач, бу эшик бекитилади. Шундан сўнг бу эшикдан бошқа ҳеч ким кирмайди» дедилар.
(Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
Лаббай эй Роббим! Агар издиҳом ичида талбия айтмаётган бўлса ҳам.
– Лаббай эй Роббим! Агар ҳожилар орасида ҳаракатланаётган бўлмасам ҳам.
– Лаббай эй Роббим! Бандаларинг орасида (Ҳажда туриб) дуолар қилмаётган бўлсам ҳам.
– Лаббай эй Роббим! Сафларда туриб намоз ўқимаётган бўлса ҳам.
– Лаббай эй Роббим! Жамоат орасида афвингни талаб қилмаётган бўлсам ҳам.
– Лаббай эй Роббим! Гуноҳларимнинг барчасини, энг кичик ва каттасини ҳам мағфират қил.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
http://T.me/OCHILDI_DOMLA
Айтиладики:
"Олти нарса олти ўринда ғарибдир.
1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
2. Ўқимайдиган қавмнинг уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл ғарибдир.
«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.
@OCHILDI_DOMLA
Муаззин азон айтади.
– Қўл телефон азон айтади.
– Радио азон айтади.
– Компьютер азон айтади.
– Девордаги соат азон айтади.
Шунда ҳам баъзи кимсалар намозни ўз вақтидан кечиктириб, ортга суришади. Оқибатда Аллоҳ ҳам уларни ортда қолдиради.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA