xojiota_jomemasjidi | Неотсортированное

Telegram-канал xojiota_jomemasjidi - Xoji ota Jome Masjidi

6439

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз! Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi: 781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Подписаться на канал

Xoji ota Jome Masjidi

#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy jumadan keyingi jamoaviy duolarni “payg‘ambarimiz qilmagan ish” degan fikr bilan rad etmoqda hamda jamoaviy duoni bid’atga chiqarmoqda. Bu to‘g‘rimi?

🔰Shukurulloh Egamberdiyev,
“Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi

Kanalimizga obuna bo'ling va do'stlaringizga ham ulashing!

Ziyo.uz | Telegram | Instagram | ziyomediamarkazi9852?si=I8ynV94AWn-uh5z1">Youtube

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Мавзу : Мазҳабсизлик хатардир !

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ТОПДИМ!

Ишларим юришмаётгани, душманларим ортаётгани, муаммоларим ечилмаётгани, ташвишлар гирдобида қолаётганим сабабини топдим.

Бу – ўзим эканман.

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Умматга берилган 4 фазилат

Одам алайҳиссалом айтадилар: «Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом умматига менга бермаган тўртта фазилатни берди:
1. Менинг тавбам Маккада қабул бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом уммати қаерда тавба қилса ҳам Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилади.
2. Мен осий бўлганимда, Аллоҳ либосимни олиб қўйди, аммо Муҳаммад алайҳиссалом уммати яланғоч ҳолда осий бўлса ҳам, Аллоҳ уларни либослантиради.
3. Осий бўлганимда аёлим билан орамиз ажратиб қўйилди. Аммо Муҳаммад алайҳиссалом уммати осий бўлса-да, улар билан хотинларининг ораси ажратиб юборилмайди.
4. Мен жаннатда осий бўлган эдим, Аллоҳ мени у ердан чиқариб юборди. Аммо Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати жаннатдан ташқарида Аллоҳга осий бўлади, лекин тавба қилса, Аллоҳ уларни жаннатга киритади».

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#асл_моҳият

🕌 ФИТНАДАН САҚЛАНИНГ!


▶️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

МАҲЗУН БЎЛМА

​​Маҳзун бўлма, ахир сенда Қуръон бор, зикр бор, дуо бор! Маҳзун бўлма, қайғу душманингни хурсанд қилиб, дўстингни мағлуб қилади!

Маҳзун бўлма,чунки қазойи қадар қалами ишини битирган!Гуноҳ қилган бўлсанг,тавба қил!Маҳзун бўлма,сенда энг катта неъмат бор,сен мусулмонсан.

Маҳзун бўлма, модомики одамларга яхшилик қиларкансан, ўз мушкулларинг ҳам ечилади, осонлашади!
                  
Маҳзун бўлма, чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилади, бугунингни йўқотасан! Маҳзун бўлма, чунки қайғу шайтондан!              

Айтган гапи кишининг ақлига, қилган иши унинг аслига далолатдир.
(Унванул баён китобидан.)

 Маҳзун бўлма! 
Дардинг нима бўлса бўлсин, нафас каби (енгил) бир таҳорат қил.  Ва жойнамозни олиб уйни бир четига тўша. Ўтир ва йиғла, ҳохла ҳеч кимга ҳеч нима дема. У сени ва дардларингни сендан кўра яхшироқ билади. Буни унутма!  

«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

👉Жума муборак 🕋

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

НEГА БОМДОДГА ТУРМАЙСАН?

Имом Термизий Ҳасан раҳимаҳуллоҳдан, у киши Хузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Лоқайд одам бўлманглар. Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз. Одамлар зулм қилса, зулм қиламиз, деманглар. Аммо ўзингизни одамлар яхшилик қилсалар, яхшилик қилишга, агар улар ёмонлик қилсалар, зулм қилмасликка ўргатинглар», дедилар. Сиз ўзингизни (Аллоҳнинг ибодатидан) ўтириб олувчилар билан солиштирманг, ўзингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари билан солиштиринг. Ўзингизни узр сабаб бир марта қазо бўлган бомдод намози учун бутун умр йиғлаб юрган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу билан солиштиринг. Ўзингизни Холид ибн Валид, Қаъқо, Юсуф ибн Тошфин, Сайфиддин Қутз кабилар билан солиштиринг. Барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин! Ҳимматингизни оширинг, ўрнак оладиган инсонингизни тўғри танланг, улкан мақсадлар қўйинг, интилишингизни кучайтиринг! Сизга яна бир қимматли маслаҳат бераман. Фақатгина бомдод намозига тегишли бўлган бир кундалик тутинг ва мен айтган ишларни жиддият билан бажаринг. Кундаликка ойнинг барча кунларини ёзиб чиқинг. Бомдод намозини жамоат билан ўқиган кунингиз рўпарасига тўғри белгисини қўйинг. Жамоат намозига чиқмаган кунингиз рўпарасига эса хато белгисини қўйинг. Ойнинг охирида тўғри ва хато белгиларини ҳисоблаб чиқинг. Шунда сизга ҳаётингиз тўғри тарзда ўтяптими ёки хато тарзда ўтяптими аён бўлади. Бу ишлар ҳазил бўлмаган, инсон ҳаётида жиддий ўрин тутадиган ишлардан саналади. Умар ибн Ҳаттоб розияллоху анху айтадилар: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин ўзингиз тортинг. Катта намойиш куни учун зийнатланинг».

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#muftiy_minbari

📱 ИНТЕРНЕТ ЗИНОГА САБАБ БЎЛМАСИН!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


/channel/Xojiota_jomeMasjidi

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#muftiy_minbari

🌙 БЕМОР, МУСИБАТГА УЧРАГАНЛАРГА ХУШХАБАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

/channel/Xojiota_jomeMasjidi

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Фатво бериш

/channel/Xojiota_jomeMasjidi

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Диний таълим

/channel/Xojiota_jomeMasjidi

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

КУН ҲИКМАТИ

«Аллоҳдан қўрқадиганлар билан қўшни бўл!
Сени ҳурмат қиладиганлар билан мулоқот қил!
Сени яхши кўрадиганлар билан машварат айла!
Сени тушунадиганлар билан дўст тутин!»


/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Эслатма

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:

"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)

яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.

Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.

Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг:

@Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИНГ энг КАТТА 23 та САБАБИ

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА
ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:


«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик!» (Аҳқоф сураси 46/15 оят);

«Биз инсонга ота-онасини рози қилишни буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар. Биз инсонга буюрдикки “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир”» (Луқмон сураси 31/14 оят);

«Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Эй, инсон! Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт: “Эй, Раббим! Мени улар гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”»
(Исро сураси 17/23-24);

«Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир» (Бақара сураси 2/215 оят).

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

“Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:
– менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;
– Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;
– ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган”;

“Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин!”
(Имом Аҳмад ривоятлари)
.

ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ:

«Ота-она рози – Худо рози!».

«Яхши ўғил ота молини бийлар, Ёмон ўғил ота молини сочар».

«Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам қайтади.
Ёмонга қилсанг яхшилик – на айтади, на қайтади».

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ, БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИ, БИРИ ИККИ БЎЛМАСЛИГИ ва МУҲТОЖ, ҚАШШОҚ, КАМБАҒАЛ БЎЛИШИга ОТА-ОНАСИ билан БОҒЛИҚ энг КАТТА 23 та САБАБ:

1) ОТА-ОНАНИНГ ҳақларига дуо қилмаслик.
2) ОТА-ОНАНИ беҳурмат қилишлик.
3) ОТА-ОНАНИ кўнгилларини оғритишлик.
4) ОТА-ОНАНИНГ хизматларини қилмаслик.
5) ОТА-ОНАНИНГ дуоларини олмаслик.
6) ОТА-ОНАГА оқ бўлишлик.
7) ОТА-ОНАНИНГ номларини айтиб чақиришлик.
8) ОТА-ОНАНИ беписанд қилишлик.
9) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.
10) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.
11) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдиларидан кесиб ўтишлик.
12) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдиларига тушиб юришлик.
13) Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.
14) Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.
15) Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.
16) Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.
17) Озига шукр қилмаслик.
18) Бир инсонни хафа қилишлик.
19) Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.
20) Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.
21) Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
22) Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.
23) Ёлғон гапиришлик.

Иброҳимжон домла Иномов

Дўстларингизга ҳам улашинг:

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Мусибатлардан сақловчи калималар

«Шундай сўзлар борки, ким уларни эрталаб айтса, унга кечгача мусибат етмайди. Ким уларни куннинг охирида айтса, унга тонггача мусибат етмайди: «Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, ъалайка таваккалту ва анта Роббул ъаршил ъазийм, маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам яшаъ, лам якун, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм, аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шайъин қодир ва анналлоҳа қод аҳаато бикулли шайъин ъилман» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Аллоҳим, Сен Роббимсан, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Ўзингга таваккул қилдим, Сен улуғ Аршнинг Роббисан. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаган нарса бўлмайди. Куч-қувват фақат Олий, Улуғ Аллоҳ биландир. Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканини, Аллоҳ ҳамма нарсани илми билан қамраб олганини биламан».

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Руҳий_тарбия

КЕЧАНИНГ ВИРДЛАРИ (27-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#muftiy_minbari
🗣ТАЛОҚНИ ЎЙИН ҚИЛМАНГ!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#muftiy_minbari
🗣ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШ АДАШИШГА ОЛИБ КЕЛАДИ!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#muftiy_minbari

🌙 БИР ПАРЧА ҚОҒОЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг:

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

/channel/Xojiota_jomeMasjidi

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#muftiy_minbari

🌙 ЖАННАТ КАЛИТИ МУБОРАК!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

/channel/Xojiota_jomeMasjidi

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яхшилик учундир.
○ Бир ишдан сени маҳрум қилса, фақат яхшилик учундир.
○ Устингга бало-офат туширса, фақат яхшилик учундир.
○ Ўкинма! Аллоҳ фақат яхшиликни раво кўради!


/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг фаришталари зикр аҳлларини қидириб йўлларда айланиб юришади. Агар Аллоҳни зикр қилиб юрган қавмни топишса, бир-бирларини чақириб, эҳтиёжларингизга керакли нарсага келинглар, дейишади. Ва ўша зикр қилувчиларни қанотлари билан ўраб, то дунё осмонигача етишади. Аллоҳ таоло билиб туриб: «Бандаларим нима дейишмоқда?» деб сўрайди.

Фаришталар: «Бандаларинг тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), такбир (Аллоҳу акбар), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтиб Сени улуғлашмоқда», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Бандаларим Мени кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, Сени кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, нима қилишар эди?» дейди.

Фаришталар: «Агар кўришганида эди, яна ҳам кўпроқ ибодат қилишар ҳамда улуғлаш, тасбеҳ айтишни кўпайтиришар эди», дейишади. Аллоҳ таоло: «Улар Мендан нимани сўрашмоқда?» дейди.

Фаришталар:
«Бандаларинг жаннат сўрашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Жаннатни кўришганми?» дейди.

Фаришталар: «Валлоҳи, эй Рабб, кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди.

Фаришталар: «Агар жаннатни кўришганида, бундан кўра ҳарис, талабгор бўлиб, рағбат қилишар эди», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Нима нарсадан паноҳ тилашмоқда?» деб сўрайди. Фаришталар: «Дўзахдан паноҳ тилашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Дўзахни кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, кўришмаган», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар кўришганида эди, бунданда қаттиқ қўрқиб қочишар эди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизлар гувоҳ бўлинглар, Мен уларнинг гуноҳларини кечирдим», дейди.

Фаришталардан бири: «Уларнинг ичида фалон киши бу тоифадан эмас. Фақатгина ўзининг ҳожати учун келиб қўшилмоқда», дейди. Аллоҳ таоло: «У зикр аҳллари билан суҳбатдошдир.

Зикр аҳллари билан бир ўтирганлар ҳаргиз бадбахт бўлишмайди», деб айтади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Қиз фарзанд яхшилик

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилдилар: “Кимнинг уч қизи бўлиб, уларга яхши одоб-ахлоқ ўргатса, раҳм-шафқат кўрсатиб барча таъминотларини кафолатласа, албатта, унга жаннат вожиб бўлади”. Ё, Расулаллоҳ! Агар иккита бўлсачи? – деб сўрашди. “Агар иккита бўлса ҳам”, – дедилар. Қавм орасидан бирлари агар битта бўлсачи, деб сўраганида, “битта бўлса ҳам”, деб жавоб берган бўлар эдилар”, деди (Имом Аҳмад ривояти).

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Айтиладики:

“Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1.Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди”.

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Тинчлик

/channel/Xojiota_jomeMasjidi

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

​​ҚИЗ БОЛАГА “НОИЛА” ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#исм_қўйиш

❓1319-CАВОЛ: Қизимга “Ноила” деб исм қўйганмиз. Бир танишим, бундай исм динимизда ножоиз исмлардан, чунки бу аввалги замонларда бир бутнинг номи бўлган, деди. Мен қизимнинг исмини ўзгартиришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиз фарзандга “Ноила” деб исм қўйш жоиз ва бу исмни ўзгартиришга зарурат йўқ. “Ноила” араб тилида “туҳфа”, “совға” каби маъноларни англатади. Уни “Аллоҳнинг туҳфаси”, деб талқин қилиш ҳам мумкин.
Тўғри, жоҳилият даврида Маккадаги Сафо ва Марва тоғи оралиғида мушрикларнинг “Ноила” деб номланган санами бор бўлган. Лекин бу “Ноила” исмининг ножоиз эканига далолат қилмайди. Чунки бугунги кунда ҳеч бир мусулмон киши ўзининг қизига “Ноила” деб ўша бутни улуғлаш мақсадида исм қўймайди.
Қолаверса, бу исм Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида саҳобалар орасида маълум ва машҳур бўлган. Жумладан:
1. Ноила бинти Фарофиса. Машҳур саҳоба ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг аёллари.
2. Ноила бинти Робиъ ибн Қайс ибн Омир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга байъат қилган саҳобия аёллардан.
3. Ноила бинт Саъд ибн Молик Ал-Ансория;
4. Ноила бинти Салома Ансорийя. Ибн Саъд ўзининг “Табақотул кубро” китобида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга байъат қилган саҳобия аёллардан эканини зикр қилган;
5. Ноила бинти Убайд ибн Ал-Ҳур Ал-Ансория (“Ал-Исоба фи тамйизис саҳоба” китоби).
Шунингдек, саҳобалардан “Абу Ноила” – “Ноиланинг отаси” дея куня билан танилган саҳобалар ҳам бўлган. Масалан, Бадр ғазотида қатнашган саҳобалардан – Силкон ибн Салома Ал-Ашҳалийнинг ҳам кунялари “Абу Ноила”, деб аталган (Абу Нуаймнинг “Маърифатус саҳоба” китоби).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом одатда номақбул ва шариатга зид исмларни ўзгартирар эдилар. Масалан, Осия (гуноҳкор) исмини “Жамила” (чиройли, гўзал), “Ҳарб” (уруш) исмини “Силм” (тинчлик) деб ўзгартирганлар. Лекин мазкур “Ноила” исмли саҳобия аёлларнинг исмларини ўзгартирганлари маълум эмас.
Шундан келиб чиқиб, қизингизнинг исмини ўзгартиришга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#огоҳлик

❗️Iqror manzili: Sodiq
Samarqandiyga yangi manqurtlar kerak

©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

МАХСУС ТАВСИЯНОМА

«Ҳар бир муслима аёл махсус тавсияномага эга. Унда “Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!” дея ёзилган.
Ушбу тавсияноманинг муҳр ўрни: “Муҳаммадур Расулуллоҳ” дея муҳрланган.
Онангизни кўрсангиз, жаннат унинг оёқлари остида эканини эсланг.
Аёлингизга қарасангиз “Яхшиларингиз ўз аҳли оиласига яхшиларингиздир”, ҳадисини эсланг.
Қизингизга қарасангиз, қиёмат куни у сиз учун дўзахдан парда бўлишини эсланг.
Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шу васиятларини ҳамиша ёдингизда тутинг».

Шайх Аҳмад ибн Али

/channel/Xojiota_jome

Читать полностью…
Подписаться на канал