Али Тантовий. “Одамлар нима дейди?...”
Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
- Нимага бундай қилдингиз?! – деди.
Бу саволдан довдираб қолдим.
- Нима қилибман?
- Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай ўйланиб қолдим.
Демак, мен одамларга савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз марҳамат, оёғингиз учида юз қадам юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин? Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кўрганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади . табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Тўй маросимлар ҳам хўжа кўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади. Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!” дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиганкелин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун Келин куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас. Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак, йўқса одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-харажатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...
Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз?
Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз?
Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, иймони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёқ узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
/channel/Xojiota_jome
#Видео
Ҳаж ибодати ҳақида
«ОЙИНА» ток-шоуси 1-сон
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/Xojiota_jome
«Кунлар ўтиб боради. Йиллар кетиб боради. (Уларга қўшилиб) биз ҳам ўтиб борамиз. Ҳар бир нарсанинг охири бор. Ҳаёт шу зайлда давом этади. Ё Аллоҳим! Бизни гўзал хотима билан ризқлантир».👇👇
/channel/Xojiota_jome
🌙 ҒАМ-ТАШВИШИНГИЗ ВА ҚАРЗИНГИЗ КЎП БЎЛСА
Банда Аллоҳнинг ёрдамисиз ўзини ўзгартира олмайди, гуноҳдан қутила олмайди, тўғри йўлни тополмайди, бирор савобли ишга қўл уролмайди. Чунки куч-қувват фақат Аллоҳдандир
/channel/Xojiota_jome
Онасини ранжитган фарзанд
Ибратли ҳикоялар - 2Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
/channel/Xojiota_jome
Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:
Дунё – 115 марта, охират – 115 марта.
Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта.
Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта.
Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта.
Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта.
Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта.
Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.
Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта.
Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта.
Жаҳр (очиқ, ошкора) – 16 марта, алания (очиқлик, ошкоралик) – 16 марта.
Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта.
Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.
Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.
Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:
Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.
Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.
Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта.
Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.
Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:
Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».
Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган.
Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.
Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.
Бир йил 365 кундан иборат.
Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:
«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган. Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади.
Каналга уланиш 👇
/channel/Xojiota_jome
BA ZI OQIMLAR OYATLARNI O ZIGA MOSLASHTIRMOQDA. БАЪЗИ ОҚИМЛАР ОЯТЛАРНИ ЎЗИГА МОСЛАШТИРМОҚДА
/channel/Xojiota_jome
ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШ ФАЗИЛАТИ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: “Бундан бирон нарсани инкор этасанми?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ, эй Парвардигорим!” дейди. Аллоҳ: “Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ сўрайди: “Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?” Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб, “Йўқ”, дейди. Аллоҳ: “Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди”, деб айтади. Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади. Унда “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна муҳаммадан ъабдуҳув ва росулуҳ”, (деб ёзилган) бўлади. Шунда банда: “Эй Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?” деб сўрайди. Аллоҳ: “Сенга зулм қилинмайди”, дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади”
(Ибн Можа ва Ҳоким ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
"Ислом ақидаси" китобидан.
/channel/Xojiota_jome
Бандани Аллоҳ яхши кўришининг аломатлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ бундай дейди: "Ким Менинг валийимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам унга фарз қилган нарсаларимдан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлашмайди. Бандам Менга нафллари билан яқинлашаверади, ва ниҳоят, Мен уни яхши кўриб қоламан. Қачон Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, унга, албатта, беражакман. Мендан паноҳ тиласа, уни, албатта, паноҳимга оламан" (Имом Бухорий ривояти).
"Риёзус солихийн мухтасар шарҳи" китобидан
/channel/Xojiota_jome
ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ....
1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.
3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)
7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.
/channel/Xojiota_jome
Инсон ўлганидан кейин:
юраги 10 дақиқа яшайди;
ақли 20 дақиқа яшайди;
кўзлари 4 соат яшайди;
териси 5 кун яшайди;
суяклари 30 кун яшайди;
Солиҳ амаллари эса то ҳисоб-китоб Кунигача яшайди.
/channel/Xojiota_jome
СУРАЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ
1. Фотиҳа сураси Аллоҳнинг ғазабидан сақлайди.
2. Ёсин сураси қиёматнинг чанқоғидан сақлайди.
3. Духон сураси қиёматнинг шиддатидан асрайди.
4. Воқеа сураси фақирликдан сақлайди.
5. Мулк сураси қабр азобидан сақлайди.
6. Кавсар сураси хусуматдан сақлайди.
7. Кофирун сураси ўлим пайти куфрдан сақлайди.
8. Ихлос сураси мунофиқликдан сақлайди.
9. Фалақ сураси ҳасаддан сақлайди.
10. Нас сураси васвасалардан сақлайди.
/channel/Xojiota_jome
Шайх Мағомисий айтади:
«Дунё ишларидан бирига боғланиб қолсанг-у, у сенинг бор ташвишингга айланиб қолса, қўлингни кўксингга қўйгин-да,
«Аллоҳим! Қалбимнинг муҳаббатини, боғлиқлигини ва Ўзинг томон юзланишини зиёда қилгин!» деб айт».
/channel/Xojiota_jome
🐏 ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ
(ВИДЕОИНФОГРАФИКА)
📖 "Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг" (Кавсар сураси, 2-оят).
#videoinfografika
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@Xojiota_jomeMasjidi
Ашуро куни ўқиладиган дуо (тавсия)
حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
«Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга Аллоҳ кифоя. У Зот нақадар яхши вакил!» дейишни унутма, чунки бу сўз ёнғинни ўчиради. Унинг шарофати билан ғарқ бўлаётганлар қутулиб қолади! Унинг шарофати билан адашганлар йўлини топади!
Унда мустаҳкам аҳд бор!
Устоз шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ушбу дуони ашуро куни 70 маротаба ўқишни тавсия этдилар.
/channel/Xojiota_jome
#мазҳаб
"Мен қироатда Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман".
©️ Муҳаддислар шайхи Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ
❗️Изоҳ: Имом Яҳё ибн Маин буюк муҳаддисларнинг шайхи ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: "Яҳё ибн Маин билмаган ҳадис — ҳадис эмас", — деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маин Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларига таслим бўлганда сиз таслим бўлмайсизми?
Улашинг:
/channel/Xojiota_jome
ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ ХИСЛАТЛАР
1. Аллоҳ таоло банданинг гуноҳларини кечириш, айбларини беркитиш каби яхшилик эшикларини очиб қўйгани ҳам бу уммматга бериладиган шарафлардан биридир.
Баъзи амаллар аввалгию кейинги гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади. Улардан бири – таҳоратни мукаммал қилишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда таҳоратни мукаммал қилса, Аллоҳ унинг аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради», деганлар (Имом Насоий ривояти).
2. Гуноҳга каффорат бўладиган амаллардан яна бири – азонга жавоб айтишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Кимки муаззин «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деганини эшитганда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деса, «Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набий ва расул деб рози бўлдим» деса, ўтган гуноҳлари кечирилади» (Имом Муслимнинг «Мухтасар»ида ривоят қилинган).
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бу ҳадисни «...унинг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», деб ривоят қилган эди, бир киши ажабланиб: «Эй Саъд, аввалгию кейинги гуноҳлари-я?» деб сўради. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: «Ҳа, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди шундай эшитганман», деди» (Имом Муслим ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
/channel/Xojiota_jome
‼️ Ашуро кунининг рўзасини тутишни унутманг!
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
👇👇
/channel/Xojiota_jome
ЕРНИНГ НИДОСИ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
"Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:
Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;
● Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;
● Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан;
● Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан;
● Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;
● Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;
● Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;
● Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;
● Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;
● Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг!👇👇
/channel/Xojiota_jome
ILMSIZ FATVO BERISH BOSHQALARNI ADASHTIRISHDIR. ILMSIZ FATVO BERISH BOSHQALARNI ADAŞTIRISHDIR.
/channel/Xojiota_jome
ҲЕЧ НАРСА БЕҲИКМАТ ЭМАС
Шайх Эдабали айтади:
«Қарға ва тўти хунук яратилган эди.
Тўти хунуклигига эътироз қилди ва гўзал шаклга эга бўлди.
Қарға Яратганнинг тақдирига рози бўлади ва ўз ҳолида қолди.
Бугун тўти қафасда, қарға эса эркин ҳолда учиб юрибди.
Қиссадан ҳисса: Аллоҳ хоҳлаган ҳар бир иш замирида улкан ҳикмат мужассам. Шундай экан, ҳеч қачон Яратганга қарши бормайлик».
/channel/Xojiota_jome
ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (5)
Қиёмат кунидаги даҳшатлар туфайли банда ниҳоятда машаққатда қолади.
Одам: «Ё Роббим, менга дўзах олови билан бўлса ҳам роҳат бер. Бу ҳолатимдан дўзах оловига юборганинг яхши», деб юборади. Ҳолбуки у дўзахдаги шиддатли азобларни яхши билиб туради. У куннинг миқдори эллик йилдир, лекин у мўминларда енгил кечади, ҳатто фарз намозидан ҳам осон бўлади. Сўнг бу умматнинг фақир-мискинларига нидо қилинади, улар ўринларидан турадилар. Уларга: «Қандай амал қилгансиз?» дейилади. Улар: «Эй Роббимиз, бизларни синадинг, биз сабр қилдик, молу давлатни, султонликни биздан бошқаларга бердинг», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Тўғри айтдингиз», дейди. Сўнг улар бошқалардан олдин жаннатга кирадилар. Бой ва султонларга эса қаттиқроқ ҳисоб-китоб бўлади. У кунда: «Мўминлар қаерда?» дейилади. Улар учун нурдан бўлган курсилар қўйилади, устларидан булутлар соя солиб туради. У кун мўминлар учун бир соатдан ҳам қисқароқ туюлади» (Имом Табароний ривояти).
/channel/Xojiota_jome
ҚУРЪОННИ ЎРГАНГАН ВА ЎРГАТГАНЛАР ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИДИР
Мўъжизаларнинг энг буюги, ҳар бир ояти, ҳар бир ҳарфида улкан ҳикмат яширин бўлган Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони карим қиёматгача ҳидоят манбаи, кўплаб кашфиёт, ихтироларга манба бўлиб хизмат қилишига шубҳа йўқ.
Аллоҳ таоло Қуръони каримни ўқиган ҳамда ёд олганга катта ажр-савоблар ва жуда кўп фазилатлар билан мақтовга сазовор этган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон тиловат қилишни тавсия этдилар ва унга тарғиб қилдилар.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганларингиздир» (яна бир ривоятда: «Энг афзалингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганлардир») (Имом Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръонни ўрганинглар, уни қироат қилинглар. Қуръон уни ўрганган, қироат қилган ва унга амал қилганлар учун мушк тўлдирилган қопга ўхшайди – барча жойда ифори келиб туради. Уни ўрганиб, ичига солиб ётган (яъни ўқимайдиган) одам эса ичига мушк солиб, оғзи боғлаб қўйилган қопга ўхшайди» (Имом Термизий ривояти).
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Фарзандингизга уч хислатга кўра одоб беринглар: пайғамбарингизни яхши кўрсин; у зотнинг аҳли байтини яхши кўрсин; Қуръон тиловат қилиб юрсин. Қуръон ёдлаганлар Аллоҳнинг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аллоҳнинг соясида анбиёлару авлиёлар билан бирга бўлади» (Имом Дайламий ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким фарзандига Қуръонга қараб ўқишни ўргатса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади. Ким фарзандига ёддан ўқишни ўргатса, Қиёмат куни тўлин ойдек бўлиб қайта тирилади. Сўнг фарзандига: «Ўқи!» дейилади. У ҳар бир оят ўқиганида Аллоҳ у билан отанинг даражасини кўтараверади, то ёдлаган Қуръон оятларининг охирига етгунича шундай бўлади» (Имом Табароний ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
Ulanish👇👇
/channel/Xojiota_jome
ОҚПАДАР ЖАННАТНИНГ ҲИДИНИ ҲАМ ҲИДЛАМАЙДИ
Ота-оналарга оқ бўлишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ота-онасига оқ бўлган ҳолда ўлса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди».
Оқпадарга айтингки: «Хоҳлаганингча тоат қилавер, барибир, сен ажр-савоб тегмайди. Аллоҳнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир ва Унинг ғазаби у икковларининг ғазабидадир. Ким ота-онасига оқ бўлса, муҳаққақ, Аллоҳга осий бўлибди. Қабр азобининг энг қаттиғи оқпадаргадир. Дўзахнинг энг чуқур жойи уч тоифагадир: мушрикка, қўшниси билан зино қилувчига ва ота-онасига оқ бўлган кишигадир. Оқпадар ва мунофиқ дафн қилинса, дўзахнинг энг паст, энг чуқур ерига дафн қилинибди!Агар оқпадар «Ё Раббим!» деса, сени эшитмайман, сенга ижобат қилиш ва (саъдайка) саодат йўқдир!» дейди. Оқпадар гуноҳда ва азобда мушрикка шерикдир.
“Баҳрул-маҳабба”дан.
/channel/Xojiota_jome
УЙҚУ ТУРЛАРИ
1. ҲАЙЛУЛА – бомдод намозидан кейин ухлаш. Бу уйқу ризқнинг торайишига сабаб бўлади. Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунча ухламаслик керак.
2. ҚАЙЛУЛА – пешин намозидан кейин ўн дақиқача ухлаш. Бу жуда фойдали уйқудир. Набий соллалллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қайлула қилганлар.
3. АЙЛУЛА – аср намозидан кейин ухлаш. Асрдан кейинги уйқу турли касалликларга сабаб бўлади.
/channel/Xojiota_jome
ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР
1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.
2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).
3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.
4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.
6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.
8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.
9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.
15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).
20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварда вафот этганлар.
Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.
/channel/Xojiota_jome
Садақа кўп қилинса, кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларни қондиради, зафарга, Муваффақиятга, шифога, орзуларнинг ушалишига сабаб бўлади.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, шундай дедилар: «Эй инсонлар, вафот этишингиздан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиб, махфий ва ошкора кўп садақа қилиб ўзингизни Роббингизга боғланглар, шунда сизларга ризқ берилади, ёрдам (нусрат) берилади, (садақангизнинг ўрни) тўлдирилади» (Имом Ибн Можа ривояти).
👇👇
/channel/Xojiota_jome
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
@Xojiota_jomeMasjidi