⚠️ Долзарб
❗️“Аллоҳ таоло осмонда ёки маконда деган ўйга олиб борадиган оятлар”.
©️Доктор Ҳамза Бакри.
🎙Абдуллоҳ Ғуломов.
Улашинг:
@Xojiota_jomeMasjidi
#odob
Тиканига эмас, гулига боқинг!
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Шазон айтади: "Шундай кишиларни кўрдимки, улар одамларнинг айб-хатолари ҳақида гапирардилар. Натижада Аллоҳ уларнинг ўзини ҳам ўша нуқсонларга мубтало қилди ва улар гуноҳларни қила бошладилар.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча қусур-хатолари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди ва гуноҳларини кечирди".
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: "Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади", деган.
@Xojiota_jomeMasjidi
MUHTARAM AZIZLAR ASSALOMU ALAYKUM FIKR BILDIRISH DEGAN JOYGA KIRIB TASHLANAYOTGAN VEDIO VA AUDIO MARUZALAR HAQIDA ÒZ FIKLARINGIZNI BILDIRINGIZLAR... VA SAVOLLARINGIZ BÒLSA QOLDIRING
Читать полностью…Жума айёми муборак, азизлар!
Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Жума айёми муборак бўлсин!
@Xojiota_jomeMasjidi
#асл_моҳият
💻 Хато фатво чиқаришнинг оқибатлари!
▶️ Яҳё домла АБДУРАҲМОНОВ
🔗 Улашинг:
@Xojiota_jomeMasjidi
АЛЛОҲНИНГ РАШКИ
Ҳакимлардан бири айтган экан: “Ҳар қачон бирор кимсага ошиқ бўлиб, ўй-фикрингиз билан унга буткул боғланиб қолсангиз, Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага боғланиб қолган қалбни рашк қилишини сизга билдириб қўйиши учун сизни ундан маҳрум қилади ёки сизни ошиқлик аламини татишга мажбур қилади”.
“Ҳикматлар чашмаси”дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@Xojiota_jomeMasjidi
#асл_моҳият
💻 Бемазҳабларга алданманг!
▶️ Рашидбек домла Эрназаров
Хоразм вилояти Боғот тумани бош имом-хатиби
🔗 Улашинг:
@Xojiota_jomeMasjidi
Бу динда асло қийинчилик йўқ
“Таъзиядаги бидъатлар”
“Маййитнинг кийимларини тезда тарқатиб юборинглар, акс ҳолда у дунёда кийимсиз бўлади”.
“52” маросимини қилиш керак, чунки маййит 52 кунда эти суягидан ажралади”.
“Ўликнинг ҳурмати йўқми, ҳеч бўлмаса, 20 сигача таъзияда бўлайлик”.
“Таъзия бўлган жойда бир йилгача тўй қилиб бўлмайди”.
“Ўлик чиллага тирик чиллани аралаштирмаслик керак!”.
“Келинингиз ҳомиладор бўлса, бармоғига ип бойлаб олсин, ҳомилага ўликнинг таъсири бўлмайди!”.
Манбалар кўп, уламоларимиз суҳбатларини тинглаш имкони яратилган ҳозирги пайтда таъзия бўлган хонадонларда юқоридагига ўхшаш ҳолатларга дуч келамиз. Афсуски, бундай бидъат-хурофотларга диний тус берилиб, ота-боболаримиздан қолган одат деб қаралади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ таоло сизлар учун бу динда ҳаргиз қийинчилик яратмади” (Ҳаж сураси, 78-оят). Ислом енгиллик динидир.
Мунира АБУБАКИРОВА,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Xojiota_jomeMasjidi
❔ АЛЛОҲГА ҚАЙСИ ИСМИ ИЛА ДУО ҚИЛСАК, ИЖОБАТ ЭТАДИ?
☝️ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ.
🤲 “Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман” деяётганини эшитиб: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
🗣 Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.
#duo #дуо #Alloh #ijobat
@Xojiota_jomeMasjidi
#Тунги_зикрлар
ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИЛГАН ДУОЛАР
Одам алайҳиссаломнинг дуолари:
رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
«Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).
Айюб алайҳиссаломнинг дуолари:
أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ
«(Эй, Раббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан» (Анбиё, 83).
Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا
«Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!»
(Нуҳ, 28).
Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:
رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ
«Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!» (Иброҳим, 40).
Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:
لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).
Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:
فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ
«Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!» (Юсуф, 101).
Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:
عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ
«Таваккулни Аллоҳга қилдик. Эй, Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 83).
Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:
رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي
«Эй, Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин» (Тоҳа, 25-27).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари:
رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», (Бақара, 201).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@Xojiota_jomeMasjidi
ТАВБА ҚИЛГУВЧИЛАР БОРМИ?
Эй, гуноҳларига тавба қилувчи, чекаётган надоматингдан бир натижа борми?!
Бу тойилиб адашганинг учун йиғлаб тавба қиляпсанми?!
Аламли иқобдан сақланишга ҳаракат қиляпсанми?!
Жазонинг қаттиқлигидан қўрқиб дир-дир қалтираяпсанми?!
Тавбани тилдагина айтиладиган сўз деб ўйлайсанми?
Тавба инсонни тозалайдиган бир доридир.
Юрагингни кирликлардан тозала, узр либосини кий, синиқлик ила безан ва тавба эшиги олдига бор.
Кунлар ўтиб кетди, гуноҳлар ёзиб қўйилди ва энди фақат ўтган ишларга чин юракдан надомат қилишгина фойда беради.
Банда нечоғли гуноҳкор бўлмасин, Раббининг раҳмат эшиги кенгдир. Бунга далил бўлувчи кўплаб оятлар келган:
أَلَمۡ يَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ هُوَ يَقۡبَلُ ٱلتَّوۡبَةَ عَنۡ عِبَادِهِۦ
“Улар Аллоҳгина Ўз бандаларининг тавбасини қабул қилишини билишмайдими?”
(Тавба сураси, 104-оят).
"Тавба" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@Xojiota_jomeMasjidi
#duo
Аллоҳдан нима сўрай?
Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дедилар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Офият - тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.
@Xojiota_jomeMasjidi
🌏 Эй Одам боласи! Мен янги кунман...
Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳикматларининг бирида бундай деб марҳамат қилган:
«Ҳар куни тонг ёришганда Аллоҳ томонидан бир жарчи: «Эй Одам боласи! Мен янги кунман, сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан яхши амаллар қилиб, фойдаланиб қол, чунки мен то қиёмат кунига қадар қайта келмайман», деб жар солади».
@Xojiota_jomeMasjidi
«Ўлимга тайёргарлик кўриш»
Ато ибн Абу Рабоҳ айтганидек, ўлимни эслаш уч яхши нарсани топишга сабаб бўлади: тавбага шошилиш, оз нарсага қаноат қилиш ва ибодатларга ғайратли бўлиш.
Шунингдек ўлимни эсламаслик учта ёмон ҳолатга олиб келади:
биринчиси, тавбани кечга суриш. Чунки ўлимни эсдан чиқарган одам ўлим ҳали келмайди, деган гумонда гуноҳлардан тийилмайди ва тавбани ортга суради. Ҳолбуки, ўлим тўсатдан келиб, тавбага улгурмаса, охиратига зиён.
Иккинчиси, Аллоҳ тақсим қилган ризққа рози бўлмаслик. Қанча неъмат берилса ҳам, ношукр банда худди шўр денгиз сувини ичгандек қониқмайди.
Учинчиси, дунёга муҳаббат қўйиш. Дунёга муҳаббат қўйган киши унга тўймайди, тўймасликдан ташқари, ундан айрилишни ҳам истамайди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@Xojiota_jomeMasjidi
#Видео
#Қуръон #йўл
🎙Йўл юриб қурон ўқиш
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
@Xojiota_jomeMasjidi
#Missionerlik #Prozelitizm #Videorolik
❓Missionerlik nima?
❓Prozelitizm haqida nimalarni bilamiz?
❓Missionerlik va prozelitizm bilan shug‘ullanishning huquqiy oqibatlari qanday?
❓Mazkur faoliyat bilan shug‘ullanish jamiyatda qanday noxush holatlarga sabab bo‘lmoqda?
✅ Javob: Batafsil videorolikda
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
@Xojiota_jomeMasjidi
#Мазҳаб
Мазҳабсизлик - ўта хатарли йўлдир!
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Улашинг:
@Xojiota_jomeMasjidi
#hadis
Қарзнинг савоби садақадан афзал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.
@Xojiota_jomeMasjidi
#mujda
Жаннатдаги дарё
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дуру ёқутдан, тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин ва қордан оқдир. Ким ундан ичса, абадий чанқамайди" (Имом Термизий ривояти).
@Xojiota_jomeMasjidi
#Руҳий_тарбия
Намозда қалб ҳозирлиги (14-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан.
👉Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#zikr
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ким жаҳаннамдаги ўн тўққизта азоб фариштасидан омонлик истаса, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ни кўп айтсин. Ушбу калимада ҳам ўн тўққизта ҳарф бўлиб, ҳар бир ҳарф қиёмат кунида биттадан фариштадан омонлик бўлиб келади", деганлар (Ибн Атийя ривояти).
@Xojiota_jomeMasjidi
#огоҳлик
❗️ Sodiq Samarqandiyning yolg‘on da’volari haqida mulohaza
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг:
@Xojiota_jomeMasjidi
АЖРЛАР ЗОЕ БЎЛМАГАЙ
Абдуллоҳ ибн Муборак хонадонига олим кишилар меҳмон бўлишди. Аксига олгандек меҳмон олдига қўйгани уйида биргина отидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Ўша отни сўйиб, гўштини пишириб, меҳмонлар олдига қўйди. Бу ҳолни кўрган хотини нолиди:
– Бисотингизда шугина отдан бошқа нарсангиз йўқ бўлса, нима қилар эдингиз уни сўйиб?
Бу сўзлардан ранжиган Абдуллоҳ уйига кириб кетди. Уй анжомларидан маҳрга ярашасини топиб чиқди-да, уни хотинига бериб, ўша заҳоти талоқ қўйиб:
– Меҳмон кутишни ёқтирмайдиган аёл менга хотин бўлишга ярамайди! – деди.
Орадан бир неч кун ўтгач, бир киши келиб унга сўз қотди:
– Эй мўминлар имоми! Менинг бир қизим бор. Онаси вафот этган эди, унинг фироқида кийимларини йиртиб йиғлаб, ғам-андуҳга ботди. Бугун уни мажлисингизга олиб келсам бироз тасалли берсангиз, шоядки, қалби таскин топса.
Илм мажлисида минбарга чиққанида ўша сўралган мавзуга ҳам тўхталиб ўтди. Қиз уйига қайтгач отасига айтди:
– Отажон, мен энди тавба қилдим. Энди Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ундай ишларни қилмайман. Лекин бир илтимосим бор.
– Қандай илтимос?
– Сиз менга дунёнинг йигитлари қўлингни сўрашяпти. Бадавлат кимсалар ҳам харидор, дер эдингиз. Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, мени Абдуллоҳ ибн Муборакдек кишига турмушга берсангиз. Агар бизларда дунё бўлса, унда дин бор.
Отаси қизининг таклифини қабул қилиб, Абдуллоҳга узатди. Унинг сепига кўп мол-дунё қўшиб берди. Бундан ташқари куёв учун ўнта от ҳам қўшиб берди.
Бир кун Абдуллоҳ ибн Муборак туш кўрди. Унга бир нидо келди:
“Сен бизнинг розилигимиз учун кекса аёлдан кечган бўлсанг, биз сенга бокирасини ато қилдик. Бизнинг розилигимиз учун битта отингни сўйган бўлсанг, биз сенга ўнта от ато қилдик. Билиб қўйгинки, бизнинг ҳузуримизда яхшилик ўн баробар қилиб қайтарилур. Бу дунёда яхшилик қилгувчиларнинг ажрлари зое бўлмагай. Улар зарар ҳам кўрмагайлар!”
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Xojiota_jomeMasjidi
#огоҳлик
❗️ Iqror manzili: Sodiq Samarqandiyning domidan chiqish qiyin
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг:
@Xojiota_jomeMasjidi
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.
@Xojiota_jomeMasjidi
#duo
Кеча ва кундузнинг шукри
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
Ўқилиши: "Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр", деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди", дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Маъноси: Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.
@Xojiota_jomeMasjidi
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим. Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Xojiota_jomeMasjidi
❗️Iqror manzili: Oʻzga yurtda shoh boʻlguncha, oʻz yurtingda gado boʻl
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
@Xojiota_jomeMasjidi