#duo
Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.
Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.
(Ибн Ҳиббон ривояти).
@Xojiota_jomeMasjidi
БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА
1. Шафоат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом
Муслим ривояти).
2. Рифъат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).
3. Суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти).
4. Хайриёт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).
5. Аҳлиëт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).
©️Анвар АҲМАД.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@Xojiota_jomeMasjidi
#огоҳлик
💻 Iqror manzili: Sodiq Samarqandiy da’vatlari bu – katta fitna!
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Видео #Маъруза
ҚИЁМАТ КУНИ ОДАМЛАРНИ АҲВОЛИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:👇👇
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Xojiota_jomeMasjidi
#tabrik
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"
"Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.
Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
@Xojiota_jomeMasjidi
HAR KIM O‘ZIGA HUKM CHIQARIB OLISHI MUMKINMI ҲАР КИМ ЎЗИГА ҲУКМ
@Xojiota_jomeMasjidi
Кечагина Рамазоннинг биринчи сахарлиги билан табриклаган эдик, буни қарангки, бугун охиргиси билан табриклаб турибсиз.
• Илоҳо, шу давр ичида тутган рўзаларимиз Аллоҳ даргоҳида қабул бўлсин!
• Тутган рўзаларимизнинг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Ушбу барокатли ойнинг муқаддас кунларида қилган тоат-ибодатларимиз Қиёмат куни шафотчимиз бўлсин!
• Жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дийдорларига етиштириш, у зоти шарифнинг табаррук қўлларидан сув ичиш ҳамда Аллоҳнинг жамолини кўриш насиб этсин!
Кейинги йил Рамазонларга етказсин!
АМИН!
Хайр_Рамазон
Бу Рамазон ойининг сўнги куни муборак бўлсин
Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим.
Сени соғинаман ўйласам дойим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!
@Xojiota_jomeMasjidi
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА
🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.
🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.
@Xojiota_jomeMasjidi
#duo
Ота-онанинг ҳаққига қилинган дуо
Олимлардан бири айтади: "Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида ота-онанг ҳаққига дуо қилишинг уларга атаб сўйган ўнта туядан афзалдир".
رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
Ўқилиши: “Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро”.
Маъноси: "Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!" (Исро сураси, 24-оят).
/channel/Xojiota_jomeMasjidi
IJTIMOIY TARMOQLARDAN DARS OLISH ...ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ДАРС ОЛИШ
t.me/Xojiota_jomeMasjidi
«КИШИ САОДАТИДАН...»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
1. «Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш Одам боласининг саодатидандир...» (Имом Термизий ривояти).
2. «Тўрт нарса киши саодатидандир: 1) солиҳа аёл; 2) кенг уй; 3) солиҳ қўшни; 4) соз маркаб (улов)» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
3. «Соз маркаб (улов), солиҳ қўшни ва кенг уй киши саодатидандир» (Имом Ибн Шайба ривояти).
4. «Аллоҳ таолога истихора (бирор нарсанинг яхшисини сўраш) Одам боласининг саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
5. «Киши умрининг узоқ бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло уни чин тавба билан ризқлантириши киши саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
6. «Гўзал хулқли бўлиш киши саодатидандир» (Имом Байҳақий ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@Xojiota_jomeMasjidi
Тўзғиган гуноҳ
Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди.
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди.
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@Xojiota_jomeMasjidi
🌿Жума айёмингиз муборак бўлсин! ☪
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.
@Xojiota_jomeMasjidi
#Дуо
Эй Аллоҳим, мен нафсимга кўп
зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан
бошқаси кечира олмайди.
Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечиргин. Ва менга раҳм қилгин, албатта, Сен кечиргувчи, раҳмли Зотсан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@Xojiota_jomeMasjidi
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?
🤲 Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#roza #tabrik
@Xojiota_jomeMasjidi
🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Ramazon #hayit
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Xojiota_jomeMasjidi
Аллоҳим тутган рўзамизни қабул эт, рамазонга яна етказ
Шайх Аҳмад Ийсо Маъсаравий айтадилар: "Рамазон жўнаб кетиш учун кунларини йиғиштиришни бошлади. Аллоҳим, бу ойнинг муаттар ҳидидан нафас олдирдинг. Ўзингга беадад ҳамдлар бўлсин! Аллоҳим, бу ойга Ўзинг бизни саломат етказгандинг, энди Ўзинг бу ойда қилган ибодат ва дуоларимизни ҳам қабул айла. Қабулидан маҳрум этма!".
Аллоҳим, берган барча неъматларинг учун Ўзингга ҳамд, шукру саноларимиз бўлсин! Яна узоқ йиллар қалбимиз хотиржам бўлган ҳолда муборак Рамазон ойига, унинг фазилатларига етказ!
@Xojiota_jomeMasjidi
ФИТР САДАҚАСИНИНГ 10 ФАЗИЛАТИ
Ким фитр садақаси берса, унга ўна нарса берилади: 1) жасади гуноҳдан покланади; 2) дўзахдан озод бўлади; 3) рўзаси қабул бўлади; 4) унга жаннат вожиб бўлади; 5) қабридан омонликда чиқади; 6) Аллоҳ таоло унинг эзгуликларини шу иши туфайли қабул қилади; 7) унга қиёмат куни шафоат вожиб бўлади; 8) сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтади; 9) тарозиси оғир келади; 10) рўзаси қайтарилмайди ва унинг номи бадбахтлар рўйхатидан ўчирилади.
/channel/Xojiota_jomeMasjidi
Рамазонни чиройли кутиб олмаган бўлсанг ҳам,
видолашувни гўзал тарзда адо эт. Охири мукаммал бўлганидан ибрат олинади, аввали нуқсонли бўлганидан эмас.
Ҳасан Басрий: «Сен рўзанинг қолганини чиройли адо қил, ўтганидаги камчиликларини Аллоҳ кечиради», деганлар.
Сен қолганини ғанимат бил! Қачон Аллоҳнинг раҳматига эришишингни билмайсан. Эҳтимол, у Рамазоннинг охирги соатидададир!
/channel/Xojiota_jomeMasjidi
Раҳмат ва барака ойи бўлмиш Рамазоннинг сўнгги кунлари яқинлашиши муносабати билан Ибн Жавзий айтган нарсаларини эслаб ўтамиз!
От маррага яқинлашган сари мусобақада ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солар экан.
От сендан кўра фаросатли бўлиб қолмасин!
Амаллар хотимага қараб баҳоланади!
Кутиб олишни қойилмақом қилмаган бўлсанг, хайрлашишни чиройли қилиб қўй!
Уламолар суҳбатидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
/channel/Xojiota_jomeMasjidi
Китоб ўқийверинг!
Машойихлардан бири ҳикоя қилади: Бир куни шайхимга:
"Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда бу китобдан ҳеч нарса қолмади", дедим.
Шунда устозим бир дона хурмо бериб:
"Буни чайнаб егин деди" ва бироздан сўнг менга:
"Катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.
Устозим:
"Лекин бу хурмо майда-майда бўлиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларга айланган", деди.
Шундан англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам майда-майда бўлиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".
"Ҳикматлар хазинаси"дан
/channel/Xojiota_jomeMasjidi
ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ДУОСИ
«Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний»
(Роббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт), дея такрор-такрор айтишни ҳеч малол кўрманг. Чунки Аллоҳ сизларни афв қилиб кечирса, ютуққа эришасиз, нажот топасиз ҳамда бахт-саодатга эришасиз.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
@OCHILDI_DOMLA