xojiota_jomemasjidi | Неотсортированное

Telegram-канал xojiota_jomemasjidi - Xoji ota Jome Masjidi

6439

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз! Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi: 781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Подписаться на канал

Xoji ota Jome Masjidi

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари

Ўғил фарзандлари: 1.Қосим. 2.Абдуллоҳ. 3. Иброҳим.
Қиз фарзандлари: 1.Зайнаб. 2.Руқайя. 3.Умму Гулсум. 4.Фотима розияллоҳу анҳолар.
Амакилари: 1.Абу Толиб. 2.Ҳамза. 3.Аббос. 4. Абу Лаҳаб. 5.Зубайр. 6Абдулкаъба. 7.Муқоввим. 8. Зирор. 9.Қусам. 10.Муғийра. 11.Ғайдоқ.
Аммалари: 1.Софийя. 2.Отика. 3.Барра. 4.Арво. 5.Умайма. 6.Умму Ҳаким ал-Байзо.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
❁imonuz

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

☝️Mana shu duo sabab Alloh gunohlarimiz qancha bòlsa xam kechirar ekan❗️

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba:
@OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling

👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Ўқиганларим ичида энг гўзал сатрлардан

“Гарчи Анас розияллоҳу анҳудек сизга хизмат қила олмаган, Умар розияллоҳу анҳудек сизга суянчиқ бўла олмаган, Абу Бакр розияллоҳу анҳудек сизни тасдиқлай олмаган, Алий розияллоҳу анҳудек сизни муҳофаза қила олмаган, Усмон розияллоҳу анҳудек сизга кўмак бера олмаган, Ҳамза, Амр ва Холид бўла олмаган бўлсамда, такбир айтишда Билолдек эшиттира олмаган бўлсамда, лекин мен эй Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, сизни чин қалбдан яхши кўраман. Шоядки, (мана шу муҳаббатим билан Алллоҳнинг фазли марҳаматига ноил бўлиб) ҳавзи Кавсар олдида табассумла турган ҳолингизда сиз билан учрашсам, оппоқ, покиза қўлингизни ўпсам...”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
imonuz

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).

🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:

1. Доимо тоза овқатларни енг.

2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.

3. Кўп чайнаб, секин енг.

4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.

8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.

11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.

12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Руҳият

“Қуръон ўқиётганингда ёнингга қоғоз-қаламни қўйиб қўй. Агар қалбингни жунбушга келтирган бирор оят устида тўхталсанг, ундан таъсирлансанг ва ёқиб қолса, ўша оятни кичик вараққа ёзиб, бир қутичага солиб қўй.
Қутичанинг устига «Роббимнинг мактублари», деб ёзиб қўй. Кунларнинг бирида ўша мактубларга эҳтиёж сезсанг, варақлардан бирини олгинда, Аллоҳнинг сенга ёзган мактубини ўқигин!..”

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
❁imonuz❁

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр­(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар:
Уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотдирувчисини».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида маст қилувчи нарса хамр, деб аталиб, асосан, узум ва хурмони сиқиб олинадиган ичимликдан иборат эди. Ундан бошқа яна учта нарса ҳам бор эди, лекин улардан хамр олиш озроқ эди. Кейинчалик, маст қилувчи нарсаларнинг тури ҳам, исми ҳам кўпайиб кетди. Аммо барибир уларнинг ҳаммаси тури ва исмидан қатъи назар хамр ҳукмини олаверади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва у ҳаромдир, деганлар.
Ҳаммаси учун ўн тоифа одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан лаънатга учрайди.
Кўриниб турибдики, хамр ва унинг ҳукмидаги барча маст қилувчи ичимлик ва моддаларнинг яқинига бориш ҳам мўмин-мусулмон одам учун умуман тўғри келмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
imonuz

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ҚАЙСИ ТУКЛАРНИ ЮЛИШ МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Aёллар мўйлабини юлса бўладими? Умуман қайси тукларни юлиш мумкин ва қайси жойларни юлиш, қисқартиш мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши (агар ўсиб кетган бўлса) мўйлаб ва соқолини олиши мустаҳаб ҳисобланади. Юзидаги қош каби тукларни олиши, қисқартириши эса жоиз эмас. Юзида ғайриодатий туклар чиқса уларни олиш мумкин. Бундан ташқари қўлтиқ ва киндик ости тукларни ҳам аёллар худди эркаклар қатори оладилар. Қандай йўл билан кетказса ҳам бўлади. Қирқ кунгача олиш мустаҳаб. Ундан кам муддатнинг чегараси йўқ. Ҳар ким ўз мижозидан келиб чиқиб тозаланиб юриши мумкин. Аммо қирқ кундан ўтиб кетмаслик керак. Макруҳ бўлади. (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний, “Фиқҳул ҳалал вал ҳаром”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Зинҳор бу ёлғончи дунёда ўликдан - жон, гадойдан - садақа, хасисдан - насиба - сўраманг. Нима сўрасангиз фақат Аллоҳдан сўранг. Берса неъмат, бермаса ҳикматдир...

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Юз йилдан кейин, яъни 2120-йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз.
Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).

Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?!

Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.

Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Латифа:

Бир куни сайёҳлар тимсоҳлар сайрига боришибди. Улар тимсоҳларни томоша қилиб махсус қайиқда сузиб борар экан, ҳалиги тимсоҳхонанинг эгаси қирғоқдан туриб бақирибди:
— Ким ўзини сувга ташласа ва менинг олдимгача тирик сузиб кела олса, 1-миллион доллар бераман.

Ҳамма жим. Ҳеч ким ташламасмиш. Шунда бирдан бир эркак сувда пайдо бўлибди, мўжизани қарангки, тимсоҳлар унга ташланмабди, у ҳам қирғоққача сузиб борибди. Ҳалиги хўжайин бояги эркакнинг мардлигига қойил қолиб, айтилган пулни берибди. Мукофот пулини олган эр-хотин хурсанд бўлиб меҳмонхонага келишибди. Шунда ҳалиги эркак:
— Ўлай агар, сувга мен сакраганим йўқ, мени кимдир орқамдан итариб юборди, — дебди.
Хотини эса:
— Ўша мен эдим, азизим, — дебди.

Ҳурматли эркаклар, ҳар қандай муваффақиятимиз ортида аёлларимиз туради. Шундоқ экан, уларни қадрлайлик!!!😊😂

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

«Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари.
Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

• Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.
• Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.
• Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.
• Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.
• Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.
• Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.
• Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.
• Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.
• Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.
• Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.
• Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?...

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

Тафаккур.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#фикх

👉БЕМОР КАНДАЙ НАМОЗ УКИЙДИ❓

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba @OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Олтинга тенг сўзлар

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Ким илмни охират(да Аллоҳ ризосига эришиш) учун талаб қилса, ўрганган илми уни (хокисор, камтар) синиқ қилади, қалби эса (Роббисидан) қўрқув ва хушуъда бўлиб, ўз нафсини устидан (ўзини тутиб олган) кузатувчи бўлиб қолади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Aqida #audio

Арш ва Курсий

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba
@OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling

👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

👇👇
@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Зардангиздан безиллаб, «ота-онам яна уришиб қолмаса эди» дея, ўз уйларида юрак ҳовучлаб яшаётган болачаларингиз – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир.
Кекса ота ёки онангизнинг жаҳлингизни чиқармаслик учун, тил учидаги гапларини ичга ютишлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Турмуш ўртоғингизнинг бадфеълингиздан безиб яшаши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Устига сўзамоллик, билағонлик отини чопдирганингиз – устозингизнинг кўнгил оғриқлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Анвойи таомнинг девор ошаётган хуш бўйидан кўнгли алағда бўлиб, беихтиёр умидланадиган камхарж, унутилган қўшнингизнинг қулт этиб ютиниши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Ҳузурингизга чора истаб келиб, бечора бўлиб қайтган ҳар одам боласининг кўзидаги мунг – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Маҳаллангиз кўчаларидаги оч-наҳор, озиб-тўзган ит-мушуклар – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Бесабаб болта ураётганингиз, томирини қуритаётганингиз дарахтлар – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир...

Дилфуза Комил.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Аудио

Фаришталар, набийлар ва китобларга иймон (22-маъруза)


🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba @OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Zulhijja (Qurbon) oyining fazilatli o'n kuni


🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba @OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ЭРТАГА ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛАДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

🌙 Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

НАМОЗ ЎҚИМАГАН ФАРЗАНДЛАР САБАБ ОТА-ОНА АЗОБЛАНАДИМИ

САВОЛ❓

Ассалому алайкум! Мен бир танишимга тўғри манода “агар фарзанд тўғри ибодатда халол юрмаса ота онаси оламдан ўтган бўлса азобланади. Агар фарзанд тўғри юрса ибодатда, халол мехнат қилса ота она хузурланади” деб айтиб қўйдим. Бу гапим нотўғри бўлмадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Азобланади. Чунки ота-она ёшлигидан уларга Исломни тушунтириши, ҳаром-ҳалолни ўргатиши керак эди. Буларни ўргатмагани учун фарзандлар қиёмат куни ота-онанинг бўйнига осилади ҳам. Аллоҳ таоло «Маъориж» сурасида марҳамат қилади:
 وَلَا يَسْأَلُ حَمِيمٌ حَمِيمًا۝
10. Ва қадрдон дўст ўз қадрдон дўстидан сўрамайдир.Чунки бу кунда ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Шунинг учун дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Улар бу ишни бир-бирларини кўрмаганлари учун қилмайдилар. Балки кўриб-билиб туриб, дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Ҳа,
 يُبَصَّرُونَهُمْ يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِي مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ۝ وَصَاحِبَتِهِ وَأَخِيهِ۝ وَفَصِيلَتِهِ الَّتِي تُؤْويهِ۝ وَمَن فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا ثُمَّ يُنجِيهِ۝
11. Уларни кўриб турадирлар. Жиноятчи хоҳлаб қоладики, ўша Кун азоби бадалига ўз фарзандларини фидо қилса…12. ва хотинини ва ака-укасини ҳам…13. ва уни ўзига олган қабиласини ҳам…14. ва ер юзидаги жамики кимсаларни ҳам, сўнгра ўзи нажот топса. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ЕЛ ЧИҚСА МУСТАҲАБ ҚИЛИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир киши эрталаб бомдодга таҳорат олиб намоз ўқиса ва пешингача бавл қилмасдан фақат ел чиқарса таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб мустаҳаб қилиб чиқадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел ва уйқу сабабли истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Ел, уйқу ва олд, орқа нажосат йўлларидан бошқа жойлардан чиққан нажосат (қон, йиринг каби)лардан истижо қилиш бидъат (яъни, динда йўқ иш).

Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нажосатлар: сийдик, нажосат (ва бошқа жисмга эга нарсалар) сабабли истинжо қилиш суннат. ("Мухтасарул виқоя", "Фатҳу бобил иноя") Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг:

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

👉10 куннинг фазилати хакида ☝️

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba
@OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling

👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Унутилган суннатлардан

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг расули, менга шундай калималарни ўргатинг, токи улар билан дуо қилай», дедилар. Шунда у зот: «Аллоҳ таолога ўнта тасбеҳ (субҳоналлоҳ), ўнта ҳамд (алҳамдулиллаҳ), ўнта такбир (Аллоҳу акбар) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан. Шунда у Зот “ҳақиқатда амалга оширдим”, “ҳақиқатда амалга оширдим”, деб айтади, дедилар.»

Имом Аҳмад, Термизий ва Насаий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

👉 @OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Тилла ва олтинга тенг насиҳат

Бир киши Ибн Муборакка: «Менга насиҳат қилинг», деб айтганида, у киши қуйидагича жавоб бердилар:
Ортиқча назар солишни тарк қил, хушуъ неъматига эришасан.
Ортиқча сўзни тарк қил, ҳикматга муваффақ бўласан.
Ортиқча овқатни тарк қил, ибодатга мушарраф бўласан.
Одамлар айбларини синчковлик билан қидиришни тарк қил, ўзингни айбингни кўришга эришасан!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

👉Odob xaqida ☝️

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba @OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Аёлнинг уйидан ташқарига чиқиши билан қандай муаммо (машаққат, фитна, турли бегона назар)ларга дуч келишини кўргач, Аллоҳ таоло ушбу: «Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни, бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар)» (Аҳзоб сураси, 33-оят), ояти ила уларни қандай ҳам икром этганини чуқур тушуниб етдим.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Zamzamdan toʻyib ichish mustahabdir

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Фотиҳа сурасининг фазилати

Имом Ибн Қоййум роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар банда Фотиҳа сураси билан даволанишни яхши суратда адо этса, шифо топишда унинг ажойиб таъсирини кўради. Маккада бир муддат турган вақтимда менга бир хасталик етди. У ерда табиб ва на зарур дориларни топа олмадим. Шунда ўзимга Фотиҳа сураси билан ўқиб, дам солиб, муолажа қила бошладим. Сўнгра уни ажиб таъсирини кўрдим. (Яъни, шифо топиб, тузалдим)
Сўнгра касал бўлиб, оғриқлардан шикоят қилганларга уни тавсия қила бошладим. Кўпчилик шу (Фотиҳани ўқиб дам солиш) туфайли тез тузалиб кетди».

Изоҳ: Бир ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси ҳар беморлик учун шифодир» дедилар. (Шўъубул иймон, 1/450)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…
Подписаться на канал