xojiota_jomemasjidi | Неотсортированное

Telegram-канал xojiota_jomemasjidi - Xoji ota Jome Masjidi

6439

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз! Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi: 781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Подписаться на канал

Xoji ota Jome Masjidi

Аллоҳнинг изни билан гуноҳларни ўчирувчи сабаблар

1. Гуноҳларингни тасбеҳларинг билан ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир кунда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчириб юборилади", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

2. Истиғфорларинг билан гуноҳларни ўчир

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атуубу илайҳи», деб айтса, урушдан қочгандаги гуноҳи ҳам кечириб юборилади», дедилар».
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти. Имом Ҳоким бу ҳадис Бухорий ва Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, деганлар.

3. Қуйидаги зикр билан гуноҳларни ўчир

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ер юзидаги бирор киши "Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ", деб айтса, гарчи унинг хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборилади", дедилар.
(Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳдан бошқа бирор куч ва қувват йўқ).
Имом Термизий ривояти.

4. Таом сўнгида ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки таом еб бўлиб: «Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувватин», деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар.
(Маъноси: «Менинг куч-қувватимни кеткизмай, мана бу ризқ ила таомлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий буни ҳасан ҳадис, дедилар.

5. Кийим кийгандан сўнг ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар.

(Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин).
Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!!!
•┈

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ТАҲОРАТ ОЛИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР

💧Таҳорат олиш учун шундай жой танлаш лозимки, қуйилган сув ерга тушиб, кийим-бошга сачрамасин. Таҳорат қилишда беҳуда сўзларни гапирилмайди. Шароит бўлса, юзни қиблага қилиб таҳорат олиш ҳам одобдандир. Намозхон таҳорат қилишидан олдин унга тайёргарлик кўриши керак. Кўпчилик бунга аҳамият бермайди. Масалан, оёқларни ювиш навбати келгандагина пайпоқларини ечишади. Бир оёқдаги пайпоқ ечилиб, оёқ ювилгач, у қайта кийилиб, сўнгра иккинчи оёқ пайпоғи ечилиб ювилади. Баъзилар ўртада бир артиниб олиб, сўнгра оёқни ювишга киришадилар ва ҳоказо. Бундай қилиш макруҳ ҳисобланади.

Суннатга кўра, таҳорат амаллари орасига бегона амал кирмаслиги керак. Узрли кишилар бундан мустасно.

1.Ният қилиш. Ният қалбдан ўтказиш билан бўлади. Аммо ниятни тилда айтиш мустаҳабдир.

2.Таҳоратни “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” билан бошлаш. Агар таҳорат аввалида “Бисмиллоҳ”ни айтиш эсдан чиқса, эслаганда айтилади.

3.Икки қўлни бўғинлари билан уч марта ювиш. Бармоқларни бир-бирига киритиб, ораларига сув етказиш керак. Узуги бор одам уни қимирлатиб тагига сув етказиши зарур. Қўллар ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي جَعَلَ الْمَاءَ طَهُورًا وَالْإِسْلَامَ نُورًا

“Алҳамду лиллаҳиллазий жаъалал маа тоҳурон вал Ислама нурон”

“Сувни поклик манбаи, Ислом динини эса нур қилиб яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин”.
..
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

👇👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🤲 УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР

1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”
(Имом Муслим ривояти).

2.Қуйидаги дуоларни ўқиш:
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ.

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаана баъда ма амаатана ва илайҳин нушур”.

“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.

الحمدُ لله الذي رَدَّ عليَّ رُوحي وعافاني في جسدي و أَذِنَ لي بذِكره.

“Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафааний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи”.

“Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

3.Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар”
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

4. Қўлни ювиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

5.Бурунни қоқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин. Чунки шайтон унинг димоғида тунаган бўлади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

👇👇👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🌙ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН..🌿

🕊Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер..🤲

🕊Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер..🤲

🕊Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил..🤲

🕊Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт..🤲🤲

✅ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ЖУМА АЙЁМИ БИЛАН ТАБРИКЛАНГ
❗️❗️

Канала уланиш учун👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
.

Kanalga ulanish 👇👇
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#аудио

Кийинишнинг умумий одоблари

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba
@OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling

👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ДИНИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ. Манба

Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз:
➡️https://taplink.cc/kanallar

🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Ёмон хулқ ва касалликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо

اللّهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلاَقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَاءِ وَالْأَدْوَاءِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлақи вал аъмали вал аҳваи вал адва.

Таржимаси: Аллоҳим! Мен Сендан хулқларнинг, амалларнинг, хавои нафснинг ва касалликларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман.
#дуо
Muslim uz

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🌙НИКОҲНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ РИШТА
🎙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ✅

👉Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимаийки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

☝️Якинларингизни хам табриклашни унутманг✅

🌿Жума айёми муборак бўлсин!🤲


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

ВАҚТ шундай нарсаки:

- Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
- Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
- Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан

- Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..

- Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...

- Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..

- Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
- Ҳаёт эса бир катта мактабдир..

- Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Ким ёстиқ, суянчиқдан узоқ бўлса, етакчилик унга яқинлашади.
– Ким оёқ узатиб ётаверишни лозим тутса, муроду мақсадидан маҳрум бўлади.
– Ким уйқуни кўпайтирса, атрофидагилар ундан ўзиб кетади.
– Ким амални тарк қилса, орзу-умидлар ҳам уни тарк қилади.
Чўққига кўтарилишнинг асоси ўриндан туришдадир.
Аллоҳ Қуръони каримда:
"Эй ўраниб ётувчи! Кечани (ибодатда) тик туриб ўтказ!" (Муззаммил сураси, 1-2-оятлар).
"Эй бурканиб ётган! Тур ва огоҳлантир!" (Муддассир сураси, 1-2-оятлар), деб айтган.

Икки оятда ҳам "Ўрнингдан тур", демоқда.
Умр қисқадир, оқибатни ўйлаб, аниқ бир режа тузинг. Бир гуруҳ жаннатга ва яна бир гуруҳ дўзахга равона бўлувчидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Ўзбек аёли...
Юзларида гулгун табассум,
Қалби ғараз, кибрдан ҳоли,
Суюкли ёр, меҳрибон сингил,
Садоқатли ўзбек аёли.

Сўзларида сира йўқ таъна,
Юзларидан нур ёғар ана,
Фарзанд учун меҳрибон она,
Ҳароратли ўзбек аёли.

Манглайидан оқар ҳалол тер,
Ишдан келиб чопиқ қилар ер,
Рўзғорим дер, болам-чақам дер,
Матонатли ўзбек аёли.

Гоҳо томар ачиқ кўз ёши,
Татимас гоҳ тотган туз, оши,
Аллоҳ учун саждада боши,
Ибодатли ўзбек аёли.

Қалби-кўклам, чаманни севар,
Юртни севар, Ватанни севар,
Олима ул моҳир, гул чевар,
Маҳоратли ўзбек аёли.

Кўкда моҳдек чиройи тўлин,
Фаришталар ёритар йўлин,
Файзли бека, иффатли келин,
Фаросатли ўзбек аёли.

Тўлмасин ҳеч дил-паймонаси,
Оқмасин ҳеч кўз ёш, жоласи,
У муқаддас ўзбек онаси,
Малоҳатли ўзбек аёли.


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#аудио

👉 Эркакларга хос кийиниш одоблари ☝️❌❌

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba
@OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling

👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Насиҳат
Агар тонгдан аввалги қароринг бомдодга уйғониш бўлмас экан, кунингни қолган қисмини режалашингдан қиймат йўқдир. Чунки, сен муваффақиятни бошдаёқ қўлдан чиқарибсан!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Ҳаёт ўлимдан сўради: Нима учун инсонлар мени яхши кўради-ю, сени ёмон кўришади? Ўлим: - Чунки сен гўзал ёлғонсан, мен эса аччиқ ҳақиқат!

@OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Assalomu Aleykum 😊

Barchangizga JUMA Ayyomingiz Muborak Bo'lsin 🤲🏻
🌙

Yaqinlaringizni Birinchi Bo'lib
Tabriklang 🤗🍃


Kanalimizga obuna bo'ling⤵️
http://t.me/Ochildi_domla

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Уйдаги ташкилотлар...😅

🧔🏻‍♂️ОТА
• Умрининг охиригача мутлақ президент;
• Ташқи ишлар вазири;
• Божхона қўмитаси раиси (Уйга кириб келадиган маҳсулотларнинг ҳалоллигини текширади)
• Пул фабрикаси

👩🏻ОНА
• Адвокат (ота урушганда доим тарафингизни олади)
• Портал (ҳамма дардларингизни тинглаб, отангизга етказиб, муаммоларингизни ҳал қилиб беради)
• Бухгалтер (кирим-чиқимни, оилада пул айланишини назорат қилади)

👩🏻‍🦱ОПА
• Сотти (онанинг ўнг қўли)
• Ўринбосар (она уйда бўлмаганда ўзидан хўжайин ясаб оладиган, ҳали тажрибаси йўқ бошлиқ)

👱🏻‍♀️СИНГИЛ
• Ўртадаги одам (ҳам сандондан, ҳам болғадан таёқ ейди).
• Разведкачи (опанинг сирларини онага етказиб туради).

👨🏻АКА
• Квартирант (уйга ишдан чарчаб, фақат ухлашга келади).
• Қўриқчи (уйдаги опа-сингилларини ҳимоя қилиб юради)

👦🏻УКА
• Олигарх (айтгани айтган, дегани деган)
• Уйда отага ҳам сўзи ўтадиган, ташқи ва ички кучларга эга.

Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак 🕊

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Аудио

Имом мотуридий таьлимоти асослари (19-маъруза)

Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорийдир. Ҳар бир тарихий шахснинг ҳаётини ўрганишда унинг яшаган даврини синчиклаб кўриб чиқиш алоҳида аҳамият касб этади


🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba @OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling✅
👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#Аудио #Маъруза #Фиқҳ

Намоздаги шак хақидаги фасл (19-маъруза)

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba
@OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling

👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

❗️ ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

📄 Муносабатни матн шаклда ўқиш:

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати (2023 йил 17 май ҳолатига кўра)


@dinqumita

Мухтарам азизлар такикланган каналлар руйхати ...ва шунга ухшаш такикланган сайтлар ...

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

🤲 Ижобат бўлган дуо

Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).

Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).

Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Ўзингиздан бошқага етказинг!
Астағфируллоҳ 100та.
Астағфируллоха ва атувбу илайх 100та.
Роббиғфирлий Валивалидайя 100та.
Лаа илааха илла анта субхаанака инни кунту миназзолимийн 100та.
Субхааналлоҳ.
Валхамдулиллаҳ.
Ва лаа илаҳа. иллаллоҳу. Валлохуакбар 100та.
Лаа илааҳа иллаллох 100та.
Лаа хавла валаа қуввата илла биллах 100та.
Лаа тахзан инналлоха маъанаа 100та.
Аллоҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад 11та.
Субхааналлоҳи ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи 3та.
Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, Субхааналлоҳил Азийм 100та.
Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир 100та. Хасбиналлох ваниъмал вакийл 100та.
Яя муқоллибал қулууб саббит қолби ъалаа дийник 3та.
Аллохумма иннака ъафуввун кариймун тухииббул ъафва фаъфу ъаннии 100та.

СИЗ БУ ЗИКРЛАРНИ ҚАНЧА ОДАМЛАРГА  ЖЎНАТСАНГИЗ, ЎҚИГАН САРИ СИЗГА САВОБ ЁЗИЛАДИ!
Ин Шаа Аллаҳ


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Дуода ҳам рашк...
Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди: -Менга ҳам дуо қилинг! -"Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим? Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан"

Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда: - "Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?“

- Ҳар намозим сўнгида:
“Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин“, деб…


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Пайғамбар алайҳиссалом суюкли қизлари Фотимаи Заҳрони турмушга бергач, уни ҳазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар:

“Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.

Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.

Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

"Ижтимоий одоблар китобидан"

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

#audio fiqh

👉Qazo namoz vaqtlari xaqida.

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba
@OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling

👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

Маҳзунмисан? Ахир намоз борку!
– Сабабсиз юрагинг сиқилмоқдами? Ахир Қуръон борку!
– Келажакдан умид қилмоқчимисан? Ахир дуо борку!
– Абадий ноз-неъматларни истайсанми? Ахир жаннат борку!
Аллоҳим, бизларга жанннатни насиб қил!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…

Xoji ota Jome Masjidi

☝️Ayol bilan har bir yaqinlik orasida ĝusl qilishi shartmi?🔞

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba:
@OCHILDI_DOMLA

✅Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing🔗

Kanalga obuna bo'ling

👉 T.ME/OCHILDI_DOMLA

Читать полностью…
Подписаться на канал