Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
💸💸💸ЯНА ПУЛЛАР💸💸💸
Ха, бу сафарги БЕПУЛ 3кунлик ИНТЕНСИВНИ айнан шундай номладик!
15-16-17 март кунлари Халқаро устоз Талиа Халаба томонидан сиз учун мутлақо бепул интенсив дарслари ўтилади!
Бу интенсив орқали ПУЛ БИЛАН БОҒЛИҚ БАРЧА МУАММОЛАРИНГИЗГА ЧЕК ҚЎЙИБ, бутун ҳаётингизни ўзгартиришингиз мумкин!
⁉️Нега ҳалигача орзуингиздаги ҳаётга эриша олмаётганлигингизни
⁉️Нега катта пулларга эга эмаслигингизни
⁉️Бошқалар уй, машина, саёҳатларга осон ва енгил етишаётган бир вақтда НЕГА СИЗ ойликдан-ойликкача яшаб юрганингизни англамоқчимисиз?
📌Унда ҳозироқ интенсивга қўшилинг!
@Intensiv_TaliaHalaba_bot
ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ.
Албатта азизлар қалби гўзал, инсонларни, қалбида бўлмоғ гўзал.
Чунки уларда, ёлғон йўқ, иллат йўқ, шунинг учун доимо, ҳурматдадирлар, баъзи муғомбирлар бор, сени доимо, кеча - ю кундуз, кузатиб, иллат излар, бир кун келиб, сири фош бўлганда, мулойим супурги, бўлар.
Ҳаётда мард бўл, тўғри йўлда бўлинг, ўшанда, ҳеч қачон, ҳеч кимга бош, эгмайсиз.
Хайрли тун, Азизлар Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
/channel/Xazon_Rezgi
Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлади.
Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди.
Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди.
Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди.
Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди.
Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди.
Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим.
@xazon_rezgi
😱.. Бизни Аста-секин Ўлдирадиган 10 Та Маҳсулот. Омон Қолиш Учун Нимадан Воз Кечиш Керак?
Соғлигингизга беьетибор Бўлманг
Батафсил билиш 👇
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Лайло сўзларига диққат билан қулоқ солаётган йигитга бир нигоҳ ташлади-ю, оҳиста гапира кетди:
- Мен турмуш ўртоғим билан севиб турмуш қурганим йўқ эди. Онам билан бирга ишлайдиган ва яқин танишлари бўлган Мукаррам опа исмли аёл бизникига бир бора совчи бўлиб келди-ю, мени кўргач маҳкам ёпишиб олди. Сўнгра келин қилиб тушурмагунча тинчимади. Ширин сўзлар билан онамнинг енгидан кириб ёқасидан чиқди. Оҳири тўйимиз бўлди. Ўшанда энди ўн тўққиз ёшга кирган эдим. Ёш бўлганим сабаблими турмуш ўртоғимга тезда меҳр бердим. Буни жуда севги деб аташ мумкин бўлмаса-да, никоҳ ришталари сабаб боғланган илоҳий бир туйғуга ўхшатиш мумкин эди. Хуллас мен эрини қаттиқ ҳурмат қиладиган, иззатини жойига қўядиган содда, бўш баёвгина аёл эдим. Шу алфозда бир-икки йил ўтди. Орада майда-чуйда бизнес билан шуғулланиб юрган эримнинг бошига бахт қуши қўниб қолди. Энди у оёғидан ўт чақнайдиган кедажаги порлоқ бизнесмен эди. Кунларнинг бирида унга Россиядан мева-чева олди-соттиси бўйича ҳамкорлик қилиш таклифи тушиб қолди. Турган гап-ки, эрим ўйлаб ҳам ўтирмай бу таклифга рози бўлиб Россияга кетишга тайёргарлик кўра бошлади. Уни ёлғиз жўнатишга кўзи қиймаган қайнонам ўғли билан бирга кетишни режа қила бошлади. Ўша вақтда қайнонам эри қайда бўлса хотини ҳам ўша ерда бўлсин деса нима қиларкан-а? Унинг ўрнига бир қайним, икки қайнисинглим ва саксонга чиқиб қолган қайнота бобомларни парваришларини мени зиммамга юклаб ўзлари йўлга отланақолдилар. Ҳа айтганча қайнотам мен келин бўлиб тушгандан тўрт ой ўтиб юрак ҳуружи туфайли оламдан ўтгандилар.
-29-
🔥Диққат, премъера! 🔥
Муаллиф: Хазонрезги
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
/channel/Xazon_Rezgi
САВОЛ ?
Аллоҳ таоло ўзидан тўрт нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган?
ЖАВОБ
Бозорда.
У пайтларда қишлоқда бозор дегани ҳозиргидай ҳар кунлик эмас, фақат якшанба кунлари бўларди.
Эрининг ўлимидан сўнг бева қолган Робия етти ёшли қизини бозорга жўнатди. Қўлига зарур маҳсулотлар рўйхатини ёзиб берди: бир килодан картошка, пиёз, сабзи, парварда, ярим кило гўшт... Шунга етадиган пул тутқазди.
Тушга яқин қизи майишиб, бир дунё нарсани кўтариб келди. Робия бозорликни олиб кўрар экан, хурсанд бўлди: қизи корига ярайдиган бўлиб қолди! Раҳматли эри ҳаёт бўлганида-ку, ҳар якшанба ўзи бозорлик қиларди, қизи бозор ораламасди. Сабаби, деҳқон бозорига аёл зоти қадам қўймасди. Бугун бозорда юрган етти ёшли қизча ҳамманинг эътиборини тортгани бежиз эмас.
Робия кўнгли тўлиб, қизига раҳмат деди. Қизи эса, чўнтагидан пулларни чиқариб берди.
— Бу қанақаси?! — деди Робия ҳайрон қолиб. — Бунча нарсани қайси пулга олиб келдинг?
Қизининг кўзи йилтиллади:
— Ҳеч ким пулимни олмади. Картошкачи амакиям, пиёзчи амакиям: «Раҳматли отанг яхши одам эди, ёш кетди», деб бир килодан эмас, икки килодан берди. Пулимни эса олишмади.
Робиянинг мижжасига ёш қалқиб чиқди.
©интернет
@xazon_rezgi
#Диққат
‼️ Фарғонада ижарага яшайдиган хонадонда нарколаборатория ташкил этган шахслар ушланди.
Тезкор тадбир давомида улар ижарага яшаган хонадондан бозордаги баҳоси 9 млрд сўмдан ортиқ бўлган қарийб 13 кг. синтетик наркотик моддалари олинди.
Бу ҳақда Давлат Хавфсизлик Хизмати хабар берди.
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼
TELEGRAM | INSTAGRAM | sara_xabarlar_rasmiy?si=uFZ0ZvMCH9kNmdGE">YOUTUBE
😱 Бу Таомларни Сахарликда ёки Ифторликда асло ея кўрманг 😳🤦♀
Халқимиз севиб итеъмол қилувчи ушбу 7 та таомни истеъмол қилмасликни тавсия этамиз, бу таомлар Саратон касаллигини келитириб чиқарувчи хақиқий Қотил таомлардир...
Батафсил ўқиш учун босинг👇
#мулоҳаза_учун_мавзу
У пайтлар ...
Бундан бир неча ўн йиллар аввал , тўғрироғи битирувчи синф ўқувчиси бўлган маҳалим эди. Туман марказида иккита- бизнинг ва қўшни мактаб озгина масофа оралиқда жойлашган эди. Синфдошим Марҳабо ўша қўшни мактабда ўқийдиган Оля исмли қиз билан уришиб қолганди . Нима сабабданлиги ҳозир ёдимда йўқ. Хуллас дарсдан қайтар вақтимиз ўша қиз тўғримиздан чиқиб қолса Марҳабо унга сўз қотишдан , у қиз ҳам (қайтмайдиган хилидан эканлиги аниқ эди) жавобини бермасдан кетмас эди. Икковлари ён - атрофдагиларнинг хай-хайига қани кўнса ?!
Кунлардан бир куни навбатдаги "айтишувда" Оля Марҳабога ташланиб қолди . Мен уларга яқин масофада эдим. Дарров жанжални бостириш учун ўртага тушдим. Тасаввур қилинг . Қоқ пешин вақти. Туман маркази. Кўча одамлар билан гавжум пайт. Жанжални тез орада бостирдик. Бироқ уришганларнинг ҳар иккиси эмас , балки уларни ажратмоқчи бўлган менгинанинг юзимни расвоси чиққан эди. Оля ҳар икки бетимни мушук тирнагандек ўткир тирноқлаб ташлаганди. Ўша воқеани қачон эсламай бир неча кун ловуллаб ачишиб азоб берган юзим , бир неча ой тирноқ изи кетмаган "ҳусни- жамолим" ёдимга тушаверади. Бу воқеанинг ёдимдан ўчмаслигига яна бир сабаб бор. Бу энг асосийси аслида. Ўша куни уйга қайтиб келганимда онажонимдан эшитмаган танбеҳ- у, дашномим қолмаганди . Улар "Энди кўча- куйда қандоқ бош кўтариб юраман? Одамлар "Фалончининг қизи кўчада юз юлишар қиз бўлибди" деган гапни қандоқ кўтараман бу ёғига ?" деб қаттиқ изтироб чеккандилар. Мен айбсиз эканлигимни , уларни ажратмоқчи бўлганимни ҳарчанд таъкидламай, онажоним барига ўзимни айбдор қилгандилар. "Ўша дугонангга шунчалик меҳрибон экансан , аҳвол шу юз юлар даражага келгунича қараб турмаслигинг керак эди" дегандилар ўшанда улар узил- кесил.
Ҳозир ўйлайман. Онам ўша Олянинг кимлиги билан ҳам қизиқмабдилар. Мактабига бориб қилган иши учун жавоб ҳам талаб қилмабдилар. Улар учун муҳими қизлари ва унинг шаъни эди. Бу нарсани йиллар ўтиб тушундим.
Шу баҳонада ҳар қандай шароитда вазиятга холисона баҳо беришни , тўғри қарор қабул қилишни ва асосийси онамни ортиқча ташвишга қўймасликни ўргандим. Марҳабо эса ... Юзи менчалик "бежалмаган" бўлса-да уям мендек гап эшитгани аниқ. Негаки у Оля билан бошқа ҳеч қачон уришмади. Аслида ўртада талашадиган "отасининг моли" ҳам бўлмагани рост эди.
Ҳозир эса болалик қилиб фарзандининг ручкасини олиб тегажоқлик қилган синфдошининг устига "Мани болам санга подаркамас!" дея дағдаға билан бостириб келаётган онажонларни , синфга кириши билан "Қайси биринг манга тегсанг, аям , адам кунингни кўрсатади" деган жажжи болажонларни кўрсам ўша - барчасига ўзимни айбдор қилган онажонимни эслайман...
У вақтлар тарбия бериш усуллари бошқача эдими дейман...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КУН ТАРТИБЛАРИ
– Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди.
Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.
© Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.
@xazon_rezgi
Цемент сотувчи йигитнинг айтганлари
“…тўғрисини айтсам, мен илгари ўғри бир бола эдим. Ўрганиб қолган эканман, ов илинжида бош тиқмаган тешигим қолмаган.
Бировнинг ҳамёнини ковлаш, дўкондан ниманидур сўрамасдан олиш, қўшнинг молига кўз олайтириш – булар мен учун майда чуйда ишлар эди. Бу жаҳилият замонларимни ҳеч эслагим келмайди. Аммо ўн йиллар муқаддам нажиб бир ибрат содир бўлдиким, ўғриликни ташлаттириб қалбимга имон чўғини солган у воқеани ҳар доим эслаб тураман.
Миршаб (милиса) халқи ўғриларни яҳши танийди. Уларда қандайдир ички сезги, ички туйғу бўлади, шекилли. Тажрибали миршаблар юриш-туришидан қўл ва кўз ҳаракатларидан боланинг кимлигини фарқлаб олади.
Бир куни менинг йўлимни тўсган миршаблар ҳам тажрибалилардан эди.
-Ўғрига ўхшайди, - деди бири иккинчисига.
Кўп тўқнаш келган эмасманми, ўзимни эркин, бепарво тутаман. Бирон нарсани исботлашга уриниш бефойда барибир.
- Бўлимга олиб бориб, яхшилаб текшириш керак, - деди иккинчиси.
Худо кўрсатмасин.
- Ока ?! – дея бир оғиз сўз билан эътироз ва ҳайрат билдираман.
Мени бошдан-оёқ кўздан кечирар эканлар:
- Ҳов анави чўнтагингдаги нима? – дейди.
- Ҳужжатим! – дейман ва беихтиёр кўйлак чўнтагимдан “ҳужжатимни” чиқариб бераман. Бу “ҳужжат”ни чўнтагимга қачон, қаерда ва нима учун солиб қўйганимни ўйлаб, ҳали бугунгача ўйимнинг охирига ета олмайман.
- Ие, бу Ёсин сураси-ку?! – дея улардан бири йўл бўйида тик турганича, бисмиллоҳ деб ўқий бошлади: - Ёсин. Вал Қуръанил ҳакими иннака ламинал мурсалина ъала сиротим-мустақим. Танзилал-ъазизир-роҳим…
Мен довдирадим, донг қоттим. Чунки, аввало ёнимда ҳужжатим ёқ, иккинчидан, ёлғончи бўлдим…
Худо ҳаққи, Аллоҳ уларга инсоф берди. Қўлимга Ёсинни – Аллоҳнинг каломи битилган мўжаз китобчани тутқазаркан, бири иккинчисига:
- Юр, кеттик, бу бола ўғри эмас, - деди.
Улар ўз йўлига, мен уйга қайтдим.
Шу-шу ўғриликни ташлаганман. Қалбимда Аллоҳнинг каломига ихлосу муҳаббат ҳам ўша воқеадан кейин пайдо бўлди…
Тўғри гап, китобни ҳарфлаб қийналиб ўқирдим. Аллоҳга осон экан: уйда ётиб олиб, жуда кўп китоб ўқиб ташладим арабий имлони тузук-қуруқ билмайман-у, аммо намозни канда қилмайман.
Мана, кўриб турганингиздек тинчлик учун шу бозорга чиқиб цемент сотаман. Бир кун ундай, бир кун мундай. Аллоҳ берган ҳалол ризқни олиб бориб бола-чақага едираман, ота онамнинг дуосини оламан”.
Қалбида ички бир ҳаяжон гупуриб турган бу йигитнинг айтадиган гапи кўп эди. Ҳолбуки, вақтим зиқ. Гап-гапга уланиб бошланиб кетган суҳбатни тўхтатиш ниятида цементнинг нархини яна бир бор сўраб, нари кетдим.
“Мусулмонлар тақвим китоби”дан
@xazon_rezgi
"Ҳалолнинг томири тоғдай"
Тадбиркор” юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда эса, мана.
~ У яшаѐтган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди.
Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап...
Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин хаѐлларга берилиб ҳузурланарди.
Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бериб маблағ сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди.
…Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди. “Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди.
Унинг “муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади.
Мана, энди касалхонада... Ногаҳон, ѐнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади:
“Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар қилолмайди”.
“Тадбиркор”нинг пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.
©интернет
@xazon_rezgi
Сахарликка турган яқинларим, Уйингизга барака, Аллоҳнинг рахмати доимо ёғилиб турсин. Тутаётган рўзаларингиз сизларни Жаннатдаги Райён томон етакласин
/channel/Xazon_Rezgi
Жаҳонгир севган қизига уйлантирмагани учун онасидан нафратлана бошлади.Онаси топиб берган қизни шу қадар қийнасинки рози бўлганига пушаймон есин.Мана тўй ҳам ўтди.Илк никоҳ кечасига киришдан олдин Жаҳонгир қўлига ошхона пичоғини олди.Хонада келинчак унга салом бериб жовдираб қаради.Жаҳонгирни кўзига у бахтсизлигини сабабчиси бўлиб кўриниб кўзлари қонга тўлди сўнг келинчакка ҳайвонларча ташланди ва....
/channel/retrohikooyalar
ХУРМАТЛИ УЙ БЕКАЛАРИ КУШИМЧА ДАРОМАД💸💸 ХОХЛОВЧИЛАР ДИККАТИГА
🔔🔔ГРЕНЛАЙФ,ФЕБИРЛИК ЭМАС ХАТТОКИ ЭРСАГ ХАМ ЭМАС 🔥🔥🔥🔥💸💸💸💸🔥🔥
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
✅ СИЗЛАРНИ КОНУНИЙ.СТАЖЛИ
✅ХАР БИР ХАРИД СОВГАЛИ
✅ ЕКО МАХСУЛОТЛАРГА ЭГА
✅ ДАРОМАД БУЙИЧА 1 УРИНДА ОЙИГА 2 МАРТА ОЙЛИК
✅ДУНЁ БОЗОРИДА ХАМ УЗ УРНИГА ЭГА БУЛГАН🌍🌍 КАМПАНИЯГА ИШГА ТАКЛИФ КИЛАМАН
КИЗИКИЯПСИЗМИ МАЛУМОТ УЧУН
👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/BPbrmu2Jgdo3NDNi
/channel/BPbrmu2Jgdo3NDNi
/channel/BPbrmu2Jgdo3NDNi
Энг яхши ифор
Қизлар бир-бирига навбат бермай мақтанарди: - Чанел 5 супер! Любой атирингга дам беради. Ҳиди вообше кетмайди.
Кулгим келди. Чунки мен бунданда зўрроғига эгаман. У менга 5-6 ойга етади. Нархи... Нархини билмайман!
Умримни ярми шаҳарларда ўтяпти. Уйга қайтаман, бувимларникига шошаман. Мен доим бир манзарани кўраман: Бувижоним доимо нимадир иш билан банд... Бир мартаям ухлаётганларида бормабман. Ухлармикинлар?!
Ёнларига талпинаман. Ана шу пайт, бувим мени қучган пайт ўша ифор димоғимга урилади. Ниманинг ифори эканлигини ҳалигача билмайман. Балки ҳовлида ўсаётган райҳонлари ҳиди... Балки бурчакдаги тандирнинг ҳиди... Балки ҳовлида билқиллаб турган тупроқнинг ҳиди... Балки ҳаммасининг умумлашмасидир...
Зумда ёш болага айланаман. Бу ифор менга чақалоқлигимданоқ таниш. Онажон! Мени кечиринг. Мен бувимни Сиздан саааал кўпроқ яхши кўраман...
- Чанелингданам даҳшатроқ битта дуҳи бор! Баҳс ҳалиям давом этарди...
Ёки мен қишлоқиман, ёки бу қизлар ҳеч қачон бувиси билан ачомлашмаган...
Баҳодир Аноров
@xazon_rezgi
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР асарини энг биринчилардан ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/22
/channel/xazonrezgionlayn/22
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Нодир машинаси салонида янграётган дилтортар қўшиққа қўшилиб ҳиргойи қилганча светофорнинг қизил чироғида тўҳтар экан, чап қўлдаги бекатда ўксиниб йиғлаб ўтирган қизга кўзи тушиб куйлашдан тўхтади.
У қизни сониялар ичида кузата турар экан беихтиёр машина ойнасини тушириб сўради:
- Мабодо ёрдам керакмасми?
Қиз Нодирга эмас балки четга қараб зарда билан жавоб қайтарди:
- Керак!? Бир пачка заҳар бўлса яхши бўларди! Ичган заҳоти тил торттирмай ўлдирадиганидан...
Шу вақт орқадаги машиналар асабий сигнал чала кетди. Светофорнинг яшил чироғи ёнган экан.
Нодир машинасини нарироққа бориб тўҳтатди. Ўзи эса кўп ўтмай қизнинг қаршисида пайдо бўлди:
- Чиндан ҳам ёрдамим тегса ҳурсанд бўлардим.
Қиз бу сафар Нодирга ёшли кўзлари билан илтижоли тикилди:
- Нега инсонлар бунчалар ёмон?
Нега улар тинчгина яшашга қўйиб бермайдилар? Айбим нима? Айбим аёл бўлиб туғилганимми?
- Сиз совуқ қотганга ўхшаяпсиз?! - деди Нодир унинг саволларига жавоб қайтариш ўрнига,- хўп десангиз ҳув анави қаҳвахонага кириб қайноқроқ бирон нима ичардик. Мен тушликдан буён ҳали ҳеч нарса еганим йўқ.
Қиз нима учундир бу сафар ортиқча эътирозларсиз Нодирга эргашди.
- Мени кечқурун сутли қаҳва ичадиган одатим бор, гарчи бу зарар бўлса ҳам. Айниқса бунақа ёмғирли оқшомда қайноққина қаҳва айни муддао мен учун. Сизга нима буюрай?
- Менгаям сутли қаҳва. Фақат шакари камроқ бўлсин. Ҳозир шундай кайфиятдаман-ки, бундай қаҳва ҳеч қанақасига уйқумга таъсир кўрсатолмайди, сабаби шу туришда тонггачаям уйқум келмаса керак. Ҳай майли, ҳозир бу гапларни аҳамияти йўқ
- Егуликка-чи? Егуликка нима айтай?
- Ҳеч нарса керакмас. Ўзингизга истаган нарсангизни буюраверинг.
- Яхши. Мени ростдан ҳам қорним оч.Ўзимга пишлоқли сендвич буюра қоламан.
Официант Нодир буюртма қилган нарсаларни олиб келганда у "Бисмиллаҳ" деди-ю, сендвични ейишга тутинди.
- Мени исмим Нодир,- деди у иштаҳа билан сендвични чайнар экан,- бу егулик жуда маззали экан, истасангиз ҳамроҳ бўлишингиз мумкин. Тағин таклиф қилмади деманг.
- Раҳмат, менга шу қаҳва етарли,- ҳўрсинганча қаҳва тўла бокалга тикилди қиз, -ҳа айтганча исмим Лайло.
- Танишганимдан хурсандман, Лайло. Агар йўқ демасангиз бир гап айтсам.
- Айтаверинг
- Нимадан бунчадик хафа бўлдингиз билмадим-у, аммо бу дунёнинг ишлари жонингизни бунчалик қийнашингизга арзимайди. Айниқса сиздек гўзал қизга.
Лайло маҳзунгина ним табассум қилди:
- Хушомад қилишниям ўлдирар экансиз. Сиздек гўзал қизга эмиш?!
- Ҳа нима, ёлғон гапирмадим? Сўзларимни бари рост.
Лайло чуқур ҳўрсиниб хаёлга толди.
- Лайло... Қаҳва совиб қолса уни ичишдан маъни қолмайди.
Нодирнинг сўзлари Лайлони хушига келтирган бўлди.
- Тўғри айтасиз,- деди у ўйчанлик билан,- ҳаётдаям шундай экан. Муносабатлар совиб қолса уларни сақлаб юришдан маъни қолмас экан. Бундай ҳолат инсон ва унинг атрофдагиларга фақатгина азоб берар экан холос...
-28-
Аёллар ҳақида қисқача:
— Сени деб фамилиясини ўзгартиради
— Сени деб туғилган уйидан кетади
— Сен билан янги уй қуради
— Сенинг фарзандларингни туғиб вояга етказади
— Сени деб ота-онаси жигарлари ва яқинларини ташлаб, сени олдинга келади.
@xazon_rezgi
#DIQAT
BITTA BO'LIB KIRASIZ, UCHTA BOLIB CHIQASIZ CHIQDIM DEB O'YLAYSIZU ASLIDA ESA KIRGANSIZ. 🤔🤔🤔🤔
#DIQAT SAVOL: BU NIMA ?
🎁 LOLA ASLANOVADA – $500 LIK DARSLAR BEPUL! 🎁
Sizni eksklyuziv darslar kutmoqda:
✨ 6 xil libos modellashtirish
👗 Oqshom libosi tikish texnologiyasi
🧥 Jaket shim tikish
👖 Kilot shim va klassik kostyum shim yaratish
🎀 Karsetni noldan tikish texnologiyasi
🧥 Palto noldan tikish texnologiyasigacha
👗 Karsetli oqshom libosini tikish bo‘yicha to‘liq darslik
👗 Sarafan modelini noldan tayyor holatigacha bo’lgan darslik
Bularning barchasi $500 turadi, ammo siz uchun Ramazonda BEPUL!
💡 Bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! Tajribangizni oshiring, daromadingizni ko‘paytiring!
Darslarni hoziroq qo‘lga kiritish uchun havola ustiga bosing👇
👉 /channel/Ramazonbox_bot?start=sovga2
👉 /channel/Ramazonbox_bot?start=sovga2
Дарвоза ва устун
- Ҳа, ота яхшимисизлар, онам яхшиларми?
Ота хириллаб йўталади, кўзойнагини тақади.
- Кечагидан яхшиман, ўғлим дарвоза қурайлик, ён четиям нураб қолибди, йиқилиб бита яримтага шикаст етказмасин.
– Эээ, ота дарвоза маҳкам, тўғрилатиб қўяман, ёз келсин.
Баҳор, ёз ўтди. Куз келди. Ота ётиб қолди. Ўғил яна кўргани келди.
–Ўғлим, дарвозани таъмирламадикда, маҳалладаям энг эски тахта дарвоза бизники қолди. Уканг пул жўнатаман деганиди, дараги йўқ. Сан бошлайвер, уканг пулини беради.
– Эээ, ота дарвозага биров қараб ўтирибдими!?
Келаси баҳор уста соламиз, уйларингизгача таъмирлаймиз.
Орадан бир хафта ўтиб, ота дунёдан кўз юмди...
Вафоти куни ука ҳам Россиядан етиб келди. Ўша куни кечга нақшинкор темир дарвоза ҳам топиб келишди, лекин ўрнатишга улгуришмади. Чунки дарвозанинг УСТУНИ йўқ эди...
Бахриддин Асрор
/channel/xazon_rezgi
#Диққат!
Аёллар Учун Ажойиб тест 🟢
Диққат билан қаранг, кўпчилик хато жавоб берадиган савол!
Суратдаги қизлардан қайси бири турмушга чиқган? 🤔
❗️Kuniga 8 soatlab internetda bo‘sh o‘tirib ,qarz va kreditlaringizdan xalos bo‘lishni orzu qilmang!
🫥Qachongacha instagramda boy va baxtli ayollarni kuzatib umr oʻtkazmoqchisiz?
〽️ O‘z ustingizda ishlash uchun bugun nima qildingiz?
‼️Men sizga shaxsiy rivoj uchun eng to‘g‘ri tanlov beraman
Ishimiz uyda o‘tirgan holda onlayn ishga qo‘lizda sensorli telefon bo‘lsa bo‘ldi ✌️
✅Loyiha, 100% ishonchli
🔗Qiziqqanlar, ishlamoqchi bo'lganlar marhamat, lichkaga murojat qiling
@ZEBO_BRONZA_LIDER
/channel/ersag_soglom_hayot_va_daromad
❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹Glavniyga qoʻyish uchun:
👇👇👇
Glavniyga ismlar MANOSI rasm toʻplamlari
Glavniyga chiroyli rasmlar toʻplami
Glavniyga chiroyli rasmlar toʻgplami
Glavniyga chiroyli rasmlar toʻplami
Gullar rasmi kanali
Ismlarga chiroyli bezaklar✅
👆👆👆👆
Reklama tez orada oʻchiriladi qoʻshilib oling))
Hamkor kanalimiz :👇👇
BAHORGI FASON KOʻYLAKLAR
BAHORGI FASON KOʻYLAKLAR
BAHORGI FASON KOʻYLAKLAR
Modalar olamida
👆👆👆👆
Silka Oʻchib ketmasdan Albatta Qoʻshilib oling 👆
ҚАБРГА КЎМИЛГАН КОВУШ
Андижон вилоятида бир неча кун олдин бир аёл ҳаммани олдида эски ковушини олиб, қабристонга кўмиб келди. Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.
Бироз вақт ўтиб, аёл вафот этди. Ортидан эса уч кун ўтиб эри ҳам вафот этди. Бу сирли ўлимлардан ҳайратга тушган маҳалладошлар маҳаллий имомга мурожаат қилишди. Имом қабристонга бориб, яқинда дафн қилинган ковуш кўмилган ерни текширишларини маслаҳат берди.
Одамлар қабристонга бориб, ковуш кўмилган жойни очганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди. Қабр очилганида эса…