xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

62427

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

Даҳшат, шармандалик... Зилола опа шокда қолди. Ўгай қизини узатяпти, аммо куёвдан дарак йўқ. Ҳали шарманда бўлишмаса эди. Оқ либосда мунғайиб турган Кумуш ҳам кўзига ёмон кўриниб кетди.  Шунақа бўш~баёвлигини билишган. Индамай чидаб яшайди деган... Расмий никоҳдан ўтишмади... Аниқ бир гап бор бу ерда...
- Нима бўляпти?- опаси келди шивирлаб. У вазият ҳақида биларди.
- Билмасам, куёвни аммаси боради. Йўлда дейди... Аммо Кумушни дадасини қовоғи очилмаяпти. Мени жеркиб берди сўрасам. Бир нохушлик бор шекилли.
- Вой тавба келишмаса~я!  Ўч олиб шарманда қилишмоқчи бўлишсачи!
- Опа қўрқитманг мени.
- Эринг шартта биронта камбағал йигитни топиб бериб юборишни режа қилиб ўтирибдими? А? Нега тўйни тўхтатмаяпти. Орада расмий никоҳ ҳам йўқ~ку.
- Опа киноларни гапини гапирманг.
- Унда қани куёв?! Шу пайтгача келиши керак эди.
 

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️ YAPON MOʻJIZASI - GANBARIMASU

Yaponlar aynan "ganbarimasu" tufayli urushdan keyingi eng qashshoq davlatdan dunyoning eng boy davlatiga aylandi.

Agar insonning ham ichida ganbarimasu bo‘lsa, har qanday qiyinchilik, har qanday muammo oddiy bo‘lib qoladi.

Buni rivojlanishni, yuksak marralarni zabt etishni xohlovchilar uchun haqiqiy omad formulasi desa ham boʻladi. Ganbarimasu bu...

Davomi shu yerda 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#давоми

ЖОН-У ЖАҲОНИМ МЕНИНГ...
(ҳикоя)

Тоғалари барака топишсин. Онасига қараб туриш учун Замира опани топишди.
Миродил ўқишни битириб , ишга кириши билан "Онангга ҳамроҳ бўлади" дея Севарани келинликка танлашди.
Миродил шу ёшга киргунча бирорта қизнинг қўлидан ушлаш у ёқда турсин , тикилиб юзига қарамаган эди. Севарага ҳам тоғалари қизнинг оиласини маъқул деб топишгани учун уйланишга рози бўлди. Турмуш қургунларича у билан тўрт бор кўришди , у ҳам бўлса тўйга тайёргарликнинг ташкилий ишлари бўйича.
Никоҳ базми ўтиб икки ёш ёлғиз қолишгач эса қиздан бир нарсани ўтиниб сўради :

"Шу уйда чиндан ҳам бахтли яшайман десанг , ойижонимнинг кўнгилларига қарагин, майлими ?! Қачонки улар сендан рози бўлсалар , мен ҳам сени бахтли қилишга ваъда бераман. Ойижоним менинг жон-у жаҳоним бўладилар..."

Севара мунчоқдек кўзларини жовдиратиб Миродилга аста бош ирғади : "Хўп бўлади".

Миродил бугун ишдан эртароқ чиқди. У онасининг қўли ишламай қолгандан буён волидасини ёлғиз қолдирмаган эди. Шу чоққача Ҳамида опанинг ёнида ё тоғасининг аёли , ёки холаси ёинки бўлмаса Замира опа пайдам бўлганча, ҳизматга шай туришар эди.

Ойижониси бугун илк бор хонадонига янги тушган келин - Севара билан ёлғиз қолган эди.

Миродил номигагина юзига ёпилган дарвозадан аста ҳовлига кириб келди. У бир- бир қадам босиб Ҳамида опанинг хонасини хиёл очиқ турган ойнаси орқали ичкарига аста мўралади.

Ўғил кўзи тушган манзарадан ажабланди. Севара қайнонасини орқасига ёстиқ қўйиб ўтказиб қўйибди. Дивандан осилиб тушган оёқларини чуқурроқ тоғорадаги сувга ботирибди. Ўзи эса диванда қайнонасининг ёнига чўк тушганча Ҳамида опанинг елкалари ва майиб қўлини аста уқалаб ўтирган экан.

- Ойижон , - деди ширин жилмайиб Севара , - ҳадеб ётавериб зада бўлиб кетгандирсиз. Ҳали ўғлингиз ишдан келсалар овқатланиб олганингиздан сўнг сизни аравачага ўтказиб айлантириб келамиз. Ҳозир оқшом пайти кечки Тошкент бирам чиройли бўлиб кетган вақт. Баҳор барибир бошқача фаслда , Ойижон.

Севара қайнонасининг устига енгил рўмол ташлади . Ўзи дивандан пастга сирғалиб тушиб Ҳамида опанинг оёқларини сувдан чиқарди ва оппоқ сочиқ билан авайлаб арта бошлади.

Миродил Онасининг кўзларига ёш қалққанини кўриб юраги гурсиллаб уриб кетди.
Ҳамида опа ҳаракатлана оладиган ёлғиз ўнг қўлини дуога очди :

- Амийн , - деди у титроқ овозда ,- илойим болам билан қўша қаринг. Ҳамиша бахтли яшанг. Ували - жували бўлинглар...

- Ойижон ... - деди Севара қайнонасига мулойимлик билан,- кеча ўғлингиз сизни шавлани яхши кўришингизни айтгандилар. Ҳализамон овқат ҳам пишиб қолади. Унгача ўғлингиз ҳам келиб қоларлар. Мен ҳозир қайноққина чой олиб келаман...

Севара боя ўзи четга суриб қўйган тоғоранини қўлига олиб ташқарига йўл олди.

У эшикдан чиқар экан йўлакда турган Миродилга дуч келди :

- Воой келдингизми ? Ассалому алайкум...

Миродил Севаранинг маъсум чеҳрасига мамнунлик билан ўз нигоҳларини қадар экан дилидан бир роз ўтарди :

"Аллоҳ, ўзингга шукр..."


Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир алкаш уйида аквариумни уриб синдирмоқчи бўлса, ичидаги балиқ тилга кириб:
— Эй, тўхта синдирма, мен ўлиб қоламан ўлдирмасанг учта тилагингни бажо келтираман дебди.⠀
Алкаш ўзи кайфда, бу ёқда балиқ гапиряпти, қотиб қолиб, нима сўрашни ўйлаетган пайтда, хотини келиб:⠀
— Дадаси мен битта тилак айтай, сиз иккитасини айтасиз, - дебди.⠀
Алкаш:⠀
— Майли айт.⠀
Хотини: ⠀
— Эрим доим мани ўйласин, фикру ҳаёли доим манда бўлсин, фақат ва фақат мен ҳақимда ўйласин деса.⠀

Давомини сиз ҳам ўқинг, сиз кутмаган жавоб 😆👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥

/channel/+U1MGaEji59FlNDI6
/channel/+U1MGaEji59FlNDI6
💥Чиройли расмлар💥
/channel/+X-T_VvUnURY0YmZi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ўғлинг еб ўрга кетар,
Қизинг еб - қирга
...

Ибрат учун тарқатинг

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​☀️🌤​#хайрли_тонг

АССАЛОМ

Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,..
Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга -  АССАЛОМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб ,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...

Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ ,
"Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...

Танти ҳар қайси эркак меҳрин берса жуфтига ,
Ой-у , қуёш ҳавасда боқар эмиш бахтига ,
Минг- минг   ғунча гул очмиш , муҳаббатин тафтига ,
Ёрга тенгсиз гулдаста тутганларга - АССАЛОМ ...

Ҳалолимдан топганим - шириним боламга деб ,
Эрта- ю кеч тўкиб тер, ҳаётига берар зеб ,
Муқаддас қўрғон бўлмиш оиласин ғамин еб ,
"Ҳазрати инсон" бўлиб кетганларга АССАЛОМ ...

Муаллиф:        Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

🔳 🔳 🔳

Боғи Жаҳоннамо кенгликларига ҳам куз кириб келди.

Куз келиши ҳамоно Музаффар Али яқин атрофдаги қишлоқлардаги ўлпон йиғувчиларга бошлиқ этиб тайинланди. Энди у кўшкда узоқ вақт бўла олмас, бироқ бор фикр-у хаёли доимо ҳомиладор аёли Моҳижаҳон Бегим ҳамда унинг эсон-омон кўзи ёриб гўдагининг бағрига босиб олишида бўлар эди.

Фарзандлари ва бўлажак набирасининг ҳолидан хабар олишга келган Яҳё Мирзонинг аёли Феруза Султоннинг пойтаҳтга қайтиб жўнаб кетганини эртаси куни Моҳижаҳон Бегимда тўлғоқ ҳуружи бошланиб қолди.

- Таҳмин бўйича Бегимнинг кўзи ёришига ҳали бир ойга яқин муддат бор эди,- деди Ойиша ташвишланганча Хайринисо онага, - энди бу ёғига қандоқ йўл тутамиз?

- Аллоҳдан оқ йўл тилаб, икки жонни саломат кўриштиришмоғини сўраймиз,- деди Хайринисо она енгини шимирганча, - чаққон қимирлай қол. Шу чоққача тайинлағонларим ёдингдан чиқмағонми?

- Ҳа она! - деди Ойиша ҳозиржавоблик билан,- бари тахт.

Хайринисо онанинг буйруғи билан кўшкдаги эркак хизматчиларнинг бари ҳовли этагига тушириб юборилди. Олти нафар хизматчи аёл эса Хайринисо она бир неча кун аввалдан уқтириб келган ўз юмушларига киришдилар. Кун асрга етганда Моҳижаҳон Бегимнинг дарди кучайди.

У тўлғоқнинг мислсиз оғриқ исканжаларига чидай олмай тез-тез ҳушини йўқота бошлади.

- Шу вақтғоча кўзи ёриган бўлмоғи керак эрди,- деди Хайринисо она Ойишага, лекин назаримда болада ҳаракат йўқдек.

-Али оғанинг бу ерда йўқликлари ёмон бўлди. Эри ёнида бўлса ҳарна мадад бўлармиди?

Хайринисо она Ойишага жавоб қайтармай ёнида турган дояга юзланди.

- Қорнини чойшаб ёрдамида пастга итарсоқмикан? -деди доя шуни кутиб тургандек шошила

- Қувват қолмади унда,- деди Хайринисо она Моҳижаҳон Бегимнинг бошига эгилиб,- мана яна ҳушини йўқотди. Аҳвол шундай давом этаверса умуман уйғонмаслиғи мумкун.

-Нари туринглар-чи !? -деди Моҳижаҳон Бегимнинг бошида турган Ойиша, у айланиб ўтиб жувоннинг ҳомиласини қўллари билан пайпаслаб кўра бошлади,-она,-деди у бирдан ҳовлиққанча,-ҳомила тирик, у туғилишга ҳаракат қиляпти, фақат қоринда кўндаланг туриб тиқилиб қолган. Менга илиқ мой келтиринг! - юзланди у оғзига маҳтал бўлиб турган ҳизматчиларга. Кўп ўтмай унинг сўрагани муҳайё бўлди.
Ойиша келтирилган мойни кафтларига мўл суртди-да, Моҳижаҳон бегимнинг қорнини авайлаб ва лекин чаққонлик билан силай бошлади:
- Сизлар чойшабни икки қават солинг. Моҳижаҳон Бегимни унга оламиз ва аста ўнг тарафдан айлантирамиз. Она, илтимос, сиз Моҳижаҳон Бегимнинг ҳушига келтириш тадоригида бўлинг.
Ойиша ўзи кўрсатиб бергандек қилиб чойшабда аста юмалатилган Моҳижаҳон Бегимнинг қорнини бир муддат уқалагач, келинчак аста ингради:

- Имм...Онажооон...

- Бегойим, яна бир оз чиданг, яна бир оз...Ҳадемай она бўласиз.. Фақат озгина чидаб берсангиз бўлгани,- ўтинганча деди Ойиша ишида давом этаркан.

Кўп ўтмай хонани гўдакнинг қулоққа хуш ёқар ширин йиғиси тутди...

Моҳижаҳон Бегим атофдагиларга "Она бўлдим" дегандек майин жилмайди-ю, яна ҳушини йўқотди.

🔳 🔳 🔳

Илк бор қизалоғини қўлига олган Музаффар Алининг юзларига ажиб табассум ёйилди:

- Менинг кўзлари юлдуз қизалоғим. Онасининг тенгсиз ҳуснига шерик бўлубди-да, бу жажжи гўзалим,- у шундай деб кўзларини юмганча қизалоқни маст бўлиб ҳидлади,-оҳ, оҳ, оҳ . Айтишларича, янги туғилғон гўдакдин жаннатнинг иси келар эмиш. Она, - шундай деб Хайринисо онага меҳр билан боқди, - Моҳижаҳон Бегимнинг саломатлиғи яхшими? Туғруқда қийнолғони йўқми? Мен ҳузурига кирсам ухлаб ётғон экан, безовта қилғим келмади.

- Ҳеч бир аёл болани осонлиқча дунёға келтирмайди, болам. Одамдин одамнинг туғилишини ўзи бўлмайди.
Аёлинг ҳам хўп қийнолди. Шукр-ки, эсон-омон қутилиб олди. Беҳоллиғидин бир-икки ҳафта яхши парваришға муҳтож. Эмди унға енгил ва тўйимли таомлар пишириб бериб қувватини тиклашга ёрдам бермоғимиз лозим.

Муаллиф: Хазонрезги

📌
#давоми_эртага_!

📌@xazon_rezgi /29

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📢 #ИШ_БОРРР

ҲУРМАТЛИ УЙ БЕКАЛАРИ ВА ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ҚИЛИШНИ ҲОХЛАЙДИГАНЛАР ДИҚҚАТИГА

✅ СИЗЛАРНИ ҚОНУНИЙ
✅ СТАЖЛИ
✅ ҲОМИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШИ БОР
✅ СУПЕР МЕХСУЛОТЛАРГА ЭГА
✅БУТУН ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ХАМКОРЛАРГА ДАРОМАД ТЎЛАШ БЎЙИЧА 1 ЎРИНДА ТУРГАН
✅ ДУНЁ БОЗОРИДА ҲАМ ЎЗ ЎРНИГА ЭГА БЎЛГАН КАМПАНИЯГА ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН

☝️гано эмас
☝️грин лайф эмас
☝️феберлик орфилайм ва ҳаттоки ☝️эрсағ ҳам эмас

Қизиқаябсизми маълумот учун

👇👇👇👇👇👇👇👇

/channel/+wR4hsyVjCDUwZTQy
TULIQ MALUMOT UCHUN SHU GURUXGA QUSHILING

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда тўлиқ тугалланди. Асарни бир нафасда ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/25

Aсар учун тўлов👆👆👆

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Ваниҳоят уч ой деганда Ойгул ва Жавлон ака уйга қайтадиган бўлишди. Ойгул Рустам билан Америкада илк бор қўнғироқлашганидан сўнг яна уч марта қайта гаплашишди ва борган сари ҳафсаласи пир бўлиб бораверди. Рустам гўё алмаштириб қўйилгандек, ҳиссиз темир одамга айланиб қолгандек тутаётганди ўзини. Шунда Ойгулнинг ҳам ғурури ўзини ҳимоя қилиб чиққандек бўларди. "Мен қиз бола бўлсам,-дея ўйларди у асабийлашганча,- нима ҳадеса ўзимни пастга уриб Рустамнинг оёқлари остида ўралашаверишим керакми? Суймаганга суйкалма деган гап бор!
Аммо...
Нима қилай бу юрак қурғур ақлимга бўйсунмаса. Ҳар бир олган нафастида жонимга азоб бериб "Рустам, Рустам" деб бонг чалаверса...
Менимча, Рустам мени Америкага кетишга кўнсин дея ўзини ошиқ қилиб кўрсатган. Ўзича олижаноблик қилмоқчи бўлган. Энди соғая бошлаганимдан сўнг у учун зерикарли эканлигимни англаган.
Майли у мендан қутилмоқчи экан зўрлик йўқ. Мен жимгина йўлни бўшатаман. Рустамга бўлган муҳаббатимни юрагимнинг энг тўрига кўмаман-у, ўз йўлимдан кетаман. Ахир қанча орзуларим бор эди. Иқтидорли болалар учун ўқув маркази очмоқчи эдим. Уларни истеъдодларини ривожлантирмоқчи, ҳаётда ўз йўлларини топишга ёрдам бериш ниятим бор эди. Аста-секин барини бошидан бошлайман...

Қайтаётганимизни Рустамга айтмайман. Мени ўйлаб асаби бузилмасин. Шунча қилган яхшиликлари учун ҳам унга раҳмат. Майли турмуш қурмасак қурмасмиз, аммо яхши дўст бўлиб қола оламиз-ку!?"

-196-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги
ОСМОННИНГ ОХИРИ

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЭҲ, НОМАРД....

Сотувчи ҳикояси

Бозорда қанд - қурс, ширинликлар сотаман. Ҳайит куни ёнимга бир йигит келди. Бир гапириб ўн куладиган , хушчақчақ йигит.
–Ака, қурбонлик қилдим уйга меҳмон чақиргандим, ширинликларингиздан берсангиз.
–Ҳўп дея айтган нарсаларидан торта бошладим.
–Бу пистами?
–Ҳа, Эронники, килоси бир юз етмиш минг..
–Тортинг шундан ҳам ярим кило.
Пистани тортарканман, бир гапириб ўн кулаётган йигит маъюс бўлиб қолди. Пистани узатарканман, йигитнинг кўзларидан ёш тирқираб чиқаётганини кўрдим,.
–Нима бўлди сизга, таажжуб билан сўрадим йигитдан.
–Мен номард эканман, онам саксонга киряптилар, дўстларим учун писта олаяпман, аммо ОНАМГА бирор марта шу пистадан олиб бормабман. Мендан ҳам номард одам борми бу дунёда...

Рустам ЗОИР

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қайчи катта ўрамларни кичкина матоларга ажратиб ташлайди. Игна эса кичкина, арзимас бўлишига қарамай, шу майда-чуйда матоларнинг орасини бирлаштириб, янги кийимлар ҳосил қилади. Сен ҳаётинг давомида игна каби бўл. Бўлакларни бирлаштир, бутунни ажратма. Инсонлар орасини ислоҳ қил. Улар орасига низо солма. Қалбларига муҳаббат уруғини эк. Инсонларни севишни ўрган. Зеро, яратилган нарсаларни севмаган, Яратувчини севолмайди.

Инсонларга ёндош бўл, елкадош бўл. Кишиларнинг барча муаммоларини ҳал қилолмассан, аммо ғамга чўмган инсон ҳузурингга келса, дардини тингла. Айбдор узр сўраса, узрини қабул қилиб, бағрикенглик кўрсат, ёрдамга муҳтож келса, имконинг борича уни қўлла. Сен заминни гуллар билан тўлдирмасанг ҳам, унга гул экилиши учун тиканлардан тозала. Ўзинг энг ёмон вазиятда бўлсанг ҳам, инсонларга яхшилик улаш. Уларни зулматли жарлардан ёруғликка тортувчи мустаҳкам арқон бўл. Ана шунда инсонлар сени бошларига тож қиладилар!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Айтинг неча пулга сотилар қадр

Ижрода: Ферузабону

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кун ҳақиқати 😉

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Жон-у жаҳоним менинг...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЖОН-У ЖАҲОНИМ МЕНИНГ...
(ҳикоя)

Миродилнинг уйланганига бугун тўрт кун бўлди. У ишхонасидан олган руҳсат муддати тугагани учун тонгда яна фирмага қайтди. Миродил компьютерида харф терар экан, хаёллари уй тарафга улоқиб кетиб қолаверар эди.
"Севара ойижонимга яхши қараяптимикан ? Унга ойижоним тез- тез сув ичишларини айтгандим-а... Ишқилиб кўрсатмаларимга амал қиляптимикан ? Ё ойижоним ундан тортиниб таомлангилари келса ҳам чурқ этмай ўтирганмиканлар ?!"
Миродил кун бўйи келинчакга уч бор қўнғироқ қилди. Севара унинг қўнғироғига "Ҳавотир олманг, биз яхшимиз" деди-ю , гапни калта қила қолди.

Миродил хўрсинди:

"Севара ойижонимга ўрганиб олгунча уларга қараб туришни Ҳафиза холамдан илтимос қилиб турсам бўлар экан. Аксига олиб ойижонимга қараб туришга келишилган Замира опа ҳам шу кунларда қишлоққа тўйга кетадиган бўлиб қолганлари кўнгилни сал ҳижил қилди-да. Аммо уларнинг ҳам қариндош - уруғидан хабар олишга , дил ёзишга ҳақлари бор...
Майли . Севара ҳам энди бегона эмас. Келин бўлгандан кейин қайнонага қарайди- да. Барчасидан хабардор бўла туриб менга турмушга чиқди-ку ўзи . Ўша мен билган , мен таниган Севара бўлса ойижонимга яхши қараши аниқ..."

Миродилнинг онаси Ҳамида турмушга чиқиб ана шу ёлғиз ўғлига ҳомиладор бўлганидан сўнг , боши ғавғодан чиқмай қолганди. Шифокорлар жувоннинг юраги ёмонлиги сабаб унга туғиш мумкин эмаслигини , ўша дардманд аъзо тўлғоқ жараёнини кўтара олмай қолиши ва ҳаттоки ҳаёт билан видолашиш эҳтимоли баландлигини , бу вазиятда энг мақбул чора ҳомиладорликни ташқаридан аралашиш орқали тўхтатиш эканлигини бот- бот такрорлашларига қарамай, Ҳамидани ўз қароридан қайтара олишмади.

"Аллоҳ берган неъматни рад қилишга мени хеч ким мажбур қила олмайди,- дерди у ҳар сафар ҳомиладан кечишга кўндирувчиларга қарата лаблари титраб,- мен унинг иродасига қарши чиқмайман. Агар шу мурғак вужуд яшаб қолиши учун мени дунёдан кетишим зарур бўлса , бунга ҳам тайёрман, зеро Қодир Эгамнинг амрисиз вужудимизга биргина тикан ҳам санчилмас..."

Барча бир тараф бўлди , Ҳамида бир тараф. Унинг аҳдидан ҳатто уни суйиб никоҳга олган эри Миркомилнинг "Сен менинг бутун дунёимсан. Сен йўқ дунёни фарзанд чароғон қила олмайди. Мен сенга ҳеч қачон бу ҳусусда таъна қилмаймайман" деган сўзлари ҳам қайтара олмади.

Миркомил узоқ вилоятдан Тошкентга ишга келиб, шу ерда қолиб кетган етим йигит эди. Ҳамиданинг оиласи бир бурда нонини ҳалол топиб қаноатни ҳамроҳ қилиб яшайдиган ўртаҳол оила эди. Миркомил Ҳамиданинг акаси билан қурилишда ишлаб мазкур оила аъзоларининг меҳрини қозонган, алал- оқибатда куёвликка муносиб кўрилган эди. Миркомил устачилик қилиб бирмунча пул тўплаб қўйган экан. Дастмояси тўйдан олдин шаҳар чеккароғидан икки хонали квартира сотиб олишга бемалол етганди.
Белгиланган муҳлатда Ҳамиданинг эсон - омон кўзи ёриди. Аллоҳ ўз ҳифз-у ҳимоясида икки жонни соғ ва саломат сақлаганди.
Оила аъзолари бахтли эдилар ... .
Аммо кутилмаганда ...
Миродил уч ёшга тўлганда Миркомил оила аъзоларини тоққа дам олиш баҳонасида айлантиришга олиб бормоқчи бўлди...
Қайтишда эса Миркомилнинг эски жигулиси "ҳунар" кўрсатди...

Автоҳалокат оила бошлиги Миркомилнинг ҳаётига нуқта қўйди, Ҳамидани бир умр ногиронлик аравачасига михлади. Оилада ёлғиз Миродилгина ушбу ҳалокатдан буст - бутун чиққан эди.

Ҳамидани оила аъзолари ўғли билан бирга ўз уйларига олиб кетишди .
Она - бола у ерда Миродил то мактабни битириб ўқишга киргунча яшашди.
Миродил олийгоҳнинг иккинчи босқичига ўтгач, ўзларига яқин жойдан тиклаб беришган ҳовлига чиқишларига фотиҳа беришди.
Ҳамиданинг оёқлари ишламаса-да, қўллари кунига ярар , шу ҳолида ўзини ҳам эплар, ҳам тикувчилик қилиб , яхшигина сармоя топар эди.
Миродил тўртинчи босқичга ўтган йили тўсатдан Ҳамиданинг чап қўли ишламай қолди.
Энди Ҳамида кунда Миродилга "Жонингга жазо бўлган Онангни кечир , болам" дея юм- юм йиғлар эди.


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Бир_чимдим_кулги
😂😂😂

Сўтақўзи Россияда пул топиб, автомобиль дўконига кирибди.
Сотувчи:
— Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак?
— Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман.
— Мана Форд Фокус русумидаги янги модель, — деб мақтаб кетибди сотувчи.
— Нимаси Фокус экан?!
— Ўтиринг марҳамат, кўрсатаман.
Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди.
— Ҳой тўхтат, ахир, дарахт турибди рўпарада, — деб бақирибди Сўтақўзи.
— Хавотир олманг, кўзингизни қисинг, ҳозир фокус кўрасиз, — дебди-да, Сўтақўзи кўзини қисгач, дарахтнинг ёнидан айланиб ўтибди.

Сўтақўзи хайратланиб, автомобилни сотиб олибди. Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди.
— Энди ҳамма кўзларини қисиб турсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, — дебди. Сўтақўзи автомобилни чунонам тез ҳайдабдики, улар катта дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан Сўтақўзи зўрға овоз чиқариб:
— Падарингга лаънат, қайси биринг кўзингни қисмадиларинг?! —дермиш.

P.S.: Кўзни қисиб юришда кўп ҳикмат бор-да...

👉🏻
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Осмоннинг охири" асарини ўқиш учун ҳаволани  босинг 👇

/channel/Xazon_Rezgi/22705
/channel/Xazon_Rezgi/22705

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Никоҳ оқшомида келиннинг ёнидаги  хушқомат қиздан кўзини уза олмаган Анварни Баҳа аста тутди: 
- Менга қара, сен ўзинг бир вақтлар бу қиздан  воз кечгандинг,  энди у сенга қиё ҳам боқмайди.
  - Қарамаса қаратамиз,-мийиғида кулди  Анвар,- бўлмаса ўзидан кўрсин. Ахир унинг жони энди менинг қўлимда.
  - Қанақасига ? -бўзрайди Баҳа.
  - Анавини қара,  -Анвар тўрдаги келинга ишора қилди,- агар у қиз мен билан бўлишга кўнмаса,  ана шу келинлик тахтида ўтирган  опасини сирини бутун дунёга дастурхон қилиб ташлайман, ўшанда опажониси мен билан бирга учрашиб...

#давоми👉 @xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

    - Сиз нима десангиз шу, она.  Қай маҳсулотлар керакли эрканини айтсангиз тез орада муҳайё қилишға ҳаракат қилурмен. 
    
Музаффар Али қўлидаги гўдакни авайлаб хизматчи аёлга тутқазди. 

   - Онасининг ёниға олиб боринг қизалоғимни!

Қизалоқни қўшни хонага олиб ўтишгач Музаффар Али ёнидан тилло тўла ҳамён чиқарди ва Хайринисо онага тутқазди:

- Бу ҳадяни арзимаса ҳам қўлимни қайтормай қабул қилсангиз. Қизалоғимнинг дунёға келғони сабаб суюнчиси бу.

Хайринисо она бундай ҳолларда ҳадя эгасининг қўлини қайтаришдан фойда йўқлигини билиб ҳамённи олар экан чин юракдан дуо қилди:

- Аллоҳим қизингни ота-онасининг кўзларини қувонтиргувчи солиҳалардин қилсун.

- Ойиша кўринмайди, она?! - сўради Музаффар Али кулимсираганча,- унға ҳам атағоним бор эрди.

- Аслида барча миннатдорчиликни Ойишаға билдирмоғинг лозим эди, болам,- деди Хайринисо она жилмайганча, - у ҳозир синглинг Меҳрибоннинг хонасида ҳандаса илмидан сабоқ ўтмоқда.

- Бугунги шодиёна кунда сабоқни эртаға суриб туришса бўлур эди,- деди кўзлари чақнаб Музаффар Али.

- Суриб туриш деғон сўз Ойишаға тааллуқли эмаслиғини ҳали яхши билмайсен шекилли. У Моҳижаҳон Бегимдан дамба-дам хабар олиб турибди, бироқ шу бирлан бир қаторда синглингга берадурғон сабоқни ҳам қўйғони йўқ.

- Майли, она, унга ташаккуримни етқазай.

Музаффар Али Меҳрибоннинг хонасига қадам босганда Ойиша билан синглисининг берилиб суҳбатлашаётганларининг устидан чиқди.

- Авваллари ибн Сино бобомизнинг ҳандаса илми билан чуқур шуғулланғонлари ҳақида ўқуб ажабланғон эдим. Рости табобат ва ҳандасанинг қандай боғлиқлик томони бор экан деб? Эмди билсам...

- Мана энди ўша боғлиқлик томонини ҳам жуда яхши ўзлаштирдингиз,- қизга меҳр билан боқди Ойиша,- сиз билан жуда фахрланаман, Меҳрибон.

Шу пайт Меҳрибоннинг кўзи остонада ўзларининг сўзларига қулоқ солиб турган акасига тушиб қолди.

- Воой, Музаффар оға? У илдам туриб оғасининг ёнига борди ва қўлларидан ушлаганча жилмайди:

- Эмди менинг ҳам сингилчам бор...
Шу қадар чиройлиғки, чиройидин кўзларинғизни уза олмассиз!

- Ҳа қизим сен айтғонча бор эркан. Яна аллақайси тарафлари сенға ўҳшаб кетадур.

- Уни кўрдингизму, оға? Мен бўлсам, сиздин суюнчи олмакчи бўлибмен.

Музаффар Али аста синглисини бошини силади:

- Суюнчи сендан айлансун, синглим. Сенга аталғони хонамда турибдур. Бу ерға Ойишаға миннатдорчилик билдирғони келиб эдим.

- Ойишаға? - кўзлари қувончдан порлаб кетди Меҳрибоннинг, - ҳар ҳолда қуруқ қўл билан келмағондирсиз, оға?

Музаффар Али жавоб бериш ўрнига ён кармонидан чиройли тақинчоқ олиб Меҳрибонга узатди:

- Буни Ойишаға олиб бориб бер, - у шундай деб рўпарасида қўл қовуштириб турган қизга миннатдор нигоҳларини тикди,- сендин чексиз миннатдормен, Ойиша.

Меҳрибон акаси узатган тақинчоққа қараб ҳайратини яшира олмади:

- Оға, бу..? Бу оқ марваридму? Жуда қиммат туради деб эшитиб эдим. Қайдин олдингиз ани?

Ойиша Меҳрибоннинг қўлидаги тақинчоққа тикилганча маъюс тортиб хаёлга чўмиб қолганди.

🔳 🔳 🔳

Марварид...

Гарчи халқ орасида қизнинг номи "Қора бева" бўлиб тарқалган ва шу номнинг ўзидан жуда кўп инсонлар юрак олдириб қўйган бўлсалар-да, Константинополдаги ҳуфялар тайёрлайлиган қизлар мактабида унга "Қора марварид" номида жуда ёқимли куня беришган эди.
Бу номни унга устози Адель хонимнинг шахсан ўзи танлаган бўлиб "Сен асосан тунлари "ов" га чиқасан,- деган эди у, - туннинг яна бир номи "қора".
Иқтидоринг шу даражада мукаммал ривожланган-ки, айни вақтда нафақат бутун мамлакат, балки етти иқлимда ўн етти ёшида бу даражада комилликга эришган яна бирорта қиз борлигига ишонмайман. Сен тенги йўқлик борасида марвариднинг ўзисан, сабабким марварид ҳам қиймат жиҳатдан сен каби бебаҳодир.


Муаллиф: Хазонрезги


📌@xazon_rezgi /30

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣ORTIQCHA VAZN HAYOTINGIZNI QIYINLASHTIRYAPTIMI?

📌Endi sport zalsiz,dori-darmonsiz,cheklovlarsiz sog'lom ozish imkoniyati mavjud!

⬇️1 oyda 5 kgdan 15 kggacha ozish
⬇️Uyda,oila va ishga xalal bermasdan!
⬇️Hamma narsa yeb och qolmasdan!
⬇️Har bir qadamda tajribali dietolog mutaxassis yordamida!

📌Natijalar kafolatlangan.
⬇️Sifatli xizmat- rasmiy diplom va sertifikatlarga ega dietolog bilan!
@EZOZA_LATIPOVNA

GURUHGA TEZDA ULANIB OLING
👇👇👇
/channel/+KENTFBT57ZkxOWVi
/channel/+KENTFBT57ZkxOWVi
/channel/+KENTFBT57ZkxOWVi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Ойгул ва Жавлон аканинг қайтиши уйларида чинакам байрам бўлиб кетди. Таниш-билиш, яқин қўшнилар, Ойгулнинг ҳамкасб дугоналари унинг учун чинакам ҳурсанд бўлишди. Озода эри, қайнона-қайнотаси билан бир соатларда етиб келди. Тўйи ўтгандан буён Озода хиёл тўлишибди. Ранги янада оппоқ бўлиб бир ҳуснига ўн ҳусн қўшилибди.Унинг Адҳам акаси билан бир-бирларини қаттиқ яхши кўришлари ўзаро гап-сўзларидан сезилиб турарди. Ойгулнинг кўзига Озоданинг қайнонаси Зироатхоннинг шаҳди пастроқ туюлди, кўриниш жиҳатидан ҳам бундан уч ярим ой аввалги олифта, ўзига бино қўйган аёлга умуман ўхшамас эди.
Кечга яқин Адҳам онаси билан уйига отланди, Озодага бугун ота уйида қолишга ижозат беришди.
- Ойгул,- деди Озода ўзаро ёлғиз қолишган вақтда, -барининг ортда қолгани рост бўлсин. Бугун анча вақтдан буён кўнглим жойига тушди. Мана кўрдим, ранги рўйинг бир чиройли. Рости дадам "Ойгул тузала бошлади" деганларида ҳам ичимда бир ҳавотир бор эди. Энди эса сени кўриб юрагим ёришди. Бирам хурсандман-ки.

- Ўзингда нима гаплар!? -сўради Ойгул,- янги уйингга кўникиб кетдингми? Оила аъзоларинг билан-чи, анча чиқишиб олгандирсан?
- Ҳаа, мен янги уйимга кўникиб кетдим. Бироқ қайним автоҳалокатга учраб тўшакка михланиб қолганидан буён уйимизда ҳудди қора булутлари ёға олмай тунд бўлиб қолган ҳавога ўхшаш диққинафаслик мавжуд.
- Нима? Қайнинг, яъни Анвар ака автоҳалокатга учрадиларми?- ҳайрон бўлди Ойгул, - қачон?

- Э ҳа, сенинг хабаринг йўғ-а?- деди Озода ва тезда гап ўзанини бошқа тарафга бурди ,- менга қара Рустам билан гаплашиб турибсизларми?

- Ҳаа,- деди Ойгул ва Рустамнинг анча "ўзгариб" қолганини айтишни ўзига эп кўрмади,- гаплашиб турибмиз. Сал Тошкент ҳавосига кўникиб олай кейин офисга борарман.

- Унгача Рустамнинг ўзи келиб қолса керак,- кулимсиради Озода.

- Тўғрисини айтсам унга келганимни айтмадим, сюрприз қилсам дегандим.

- Ўўў зўр-ку, - деди Озода қувончдан юзи ёришиб сизлар учун ҳурсандман. Биласанми ўша куни Рустамга бир нима бўлдими деб ўтакам ёрилганди. Ҳайрият унинг учун барчаси яхшилик билан тугади.

- Қайси кунни айтаяпсан, Озода? - овози билинар-билинмас титради Ойгулнинг

- Сен Америкага кетаётган вақтинг Анвар ака билан Рустамнинг автоҳалокатга учраганини айтаманда. Яхшиям ўшанда Рустамга ҳеч нарса қилмади. Анвар ака эса феълидан топиб бир умрга ногирон бўлиб қолди.

- Йўғ-ей, - деди Ойгул базўр ўзини босиб, - мен бунчаликга боришган деб ўйламагандим.

-197-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

- Жасур, -деди Равшан барча юмушларини бир ёқли қилиб қош қорайган вақт,- ишга яхши тушиб олдингми? Қалай бирор натижа чиқай деб қолдими?

- Ишга яхши тушиб олдим, ака,- деди Жасур Равшаннинг саволига жавобан, - ҳаммаси жойида. Сизга эртага ўзим қўнғироқ қилиб юбораман. Натижа чиқиб қолар. Козимга айтдим "Акахонни таъблари нозик, ҳамма нарсаям у кишига ёқавермайди. Шунга таъмирнинг сифатиям, уйнинг кўринишиям зўр чиқиши керак" дедим. Қолган гапларни эртага бафуржа, юзма-юз гаплашиб оламиз. Майли ака, жониз соғ бўлсин.

Жасур зумда тармоқдан узилди. Равшан унинг бир тоғдан, бир боғдан гапларига ҳайрон бўлиб қолганди. Ёнида одам бор шунга гаплаша олмади деса , бу вақтда офисда қоровулдан бошқа ким бўлиши мумкин. Аммо бу ерда бир гап борлиги аниқ, қани эртани кутсин-чи? Барча гапни таги чиқар. Озроқ сабр қилади-да энди.

Ҳақиқатдан ҳам эртаси куни Жасур уни янада ажаблантирди:
- Равшан ака, Рустам акамнинг офисларидаги хавфсизлик чораларига вашше қойил қолдим. Телефонда гаплашган ҳар бир гапингиз "шииип" этиб ёзиб олинаркан, кейин ўша ёзув вақти соатини кўрсатилган ҳолда архив қилинаркан. Ҳамма хоналарда кўринмайдиган қилиб минивидеокамералар ўрнатилган. Улар шунчалик кўпки, мен ҳатто ҳожатхонага киришгаям безиллаб қолдим. Мен ўзимча сиз бу ишни очиб бер деганингизда, икки-уч кунда писта чаққандек бир ёқли қиб ташлайман дегандим. Аммо энди билсам чучварани хом санаган эканман. Айбдорни топиш учун анча тер тўкишимга тўғри келади шекилли. Хуллас, ака, энди менга қўнғироқ қилиб натижа ҳақида қизиқмай турасиз. Бирор гап бўлса ўзим алоқага чиқаман. Мўъжаллаб турган бир, иккита режаларим бор. Қани кўрай, шулардан бир иш чиқиб қолар.

-195-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

СУРХОНДАРЁДА БУГУН НИМАЛАР БЎЛМОҚДА 😨

Сурхондарёликлар учун очилган закрит канал топилди. Бу канални Телеграмдан қидириб тополмайсиз

Телевизорда кўрсатилмайдиган Сурхондарёга оид энг дахшат ва Махфий янгиликлар қўйиб бориляпти.😳

Тезроқ аъзо бўлиб қуйинг👇
/channel/+ifIB-YdmkAExY2Qy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️Kurs Skidka narxda
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz  togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
@
naazimovas_blog
✍️  MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қиз янгалари чиқиб кетгач, хона ўртасида тутаркан. Қалби ҳеч ёришмасди. Асли фотиҳадан буён ичида хиралик.
Йигит жуда совуқ, қўпол муомила қилди тўй оқшомида ҳам. Балки у ҳақиқатни билар?
Эшик очилди, қадамлар...
Қиз энди салом солмоқчи эди.
Кучли қўллар сочидан чангаллади.
—Менга қара, менга ёқишга урунма, асли юзингни биламан! -деди у қизни қулоқларига вишшиллагандек.
—Нима демоқчисиз? -қиз титроқ билан сўради.
Йигит қизни сочидан яна ҳам қаттиқроқ тортиб деди.
—Сени фоҳиша эканингни биламан!!!.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#умр_манзаралари

БОНУ (ҳикоя)

Тақдир тақазоси билан бугун бир эҳсон дастурҳонида иштирок этишимга тўғри келди.

Таклиф қилинган хонадон жуда файзли экан. Остонадан оёқ босиб ичкарилашдан кўнгил яйрайди.
Мен ва олдинма - кетин келган аёлларни тўрдаги уйга олишди. Бу хона янги тушган келинга аталган меҳмонхона эканлиги ярақ - ярақ қилган янги жиҳозларидан кўриниб турибди.
Меҳмонхона ташриф буюрган аёллар билан деярли тўлай деб қолибди. Безатиғлик столни айланиб таниш - нотаниш аёллар билан кўриша кетдик.
Стол тўрида бир гуруҳ юзларидан нур таралган ҳожи оналар жой эгаллашибди. Уларни бундай атаганимга ҳайрон бўлманг. Ҳожи оналарни таниб олиш жуда осон-да . Кимга қанақа билмадим- у, мен учун уларнинг чеҳраси офтобнинг ердаги аксини эслатади. Кўнгил қурмағур ҳам улар билан кўришаётганда ўз сўзини пинҳона шивирлайди: "Илойим мен ҳам сизларга ўхшай" ...
Дуои фотиҳа ўқилди . Сўрашиб - исташиб бўлганимиздан сўнг даврабоши Муборак Ҳожи она чиройли , ибратли ҳикоят айтиб бердилар. Уларнинг ҳикоятлари тугаганда мезбон келинчаклар бежирим ҳалли косаларда барчага манпар тарқата бошлашди.
- Овқатдан бош тортиш айб , аммо менга ёғсиз қилиб озроқ сузинг , пархезда эдим,- дедилар Муборак Ҳожи она тавозе билан ийманибгина.

- Аммажон , ичақолинг буни Бону опам пиширганлар ...

Хонадон келинчагининг сўзи бир уй аёлга бунчалик таъсир қилади деб ўйламагандим .

Барча бирдан ҳаяжонга тушиб кетди. Барчанинг зумда кайфияти кўтарилди.
Салобат билан тўрда қўр тўкиб ўтирган Муборак Ҳожи она ҳам безовталаниб қолдилао :

- Нима ? Бону ? Бону қизим шу ердами ? Тез қизимни чақирақолинг...

Мен бир уй аёлни ҳурматига сазовор бўлган Бонунинг кимлигига қизиқдим.

Аста ёнимдаги суҳбатдошимдан шивирлаб сўрадим "Ким у ?"

Суҳбатдошим "Хозир кўрасиз " дегандек им қоқди .

Кўп ўтмай хонага қўлини кўксига қўйганча ўттиз ёшлар атрофидаги оппоқ юзли, дилбаргина жувон кириб келди. У бирор- бир пардозсиз ҳам жуда латофатли эди.

Бир уй аёл гур этиб ўрнидан турди.

- Бу ёққа ўтинг , бу ёққа ўтинг,- йиғилганлар Бонуга жой кўрсатиб ўз тарафларига тортқилай бошлашди. Бону айланиб даврабоши Муборак Ҳожи онанинг ёнига етганда уни интиқ бўлиб кутиб турган онахон қаттиқ бағрига босди. Юзларидан шап - шап ўпганча , кўзларига ёш олди :

- Ўзим ўргилай сендан, бирам соғингандим. Сени кўрсам Фотима опамни кўргандек бўламан. Келақол ёнимга...

Мен нималарнидир тушунгандек бўлдим. Демак , Бону ҳожи оналарнинг азиз дугонаси бўлган марҳума аёлнинг қизи. Ўша аёл бу даврадаги барча меҳмонлар учун бирдек азиз бўлган...

Менинг ўйланиб қолганимни кўрган суҳбатдошим аста пичирлади:

- Бону Фотима опа деган аёлнинг ёлғиз келини бўлган. Фотима опа бир фалокат сабаб тўшакка михланиб қолган эдилар. Ўшанда Бону олийгоҳдаги ўқишини ташлаб уч йил қайнонасига қаради . Оқ ювиб , оқ таради. Шу йиллар мобайнида уйидан бир қадам ҳатлаб остонадан ташқарига чиқмади.
Охирги ярим йил Фотима опа ҳотирасидан айрилди . Кўпчилик қариндошлар :

- Бироз дам олиб олинг . Қайнонангизга биз қараб турамиз , барибир сизни танимайдилар- ку ,- дейишганда Бону :
- Мен-чи , менинг ҳотирам жойида-ку . Улар мени кимлигимни билмаслар , аммо мен уларни кимликларини жуда яхши биламан,- деган экан.

Вақти соати келиб Фотима опа Бонуни қўлида жон бердилар.

Шунга ҳам уч йил бўлибди. Бону ҳозир олийгоҳдаги ўқишини тиклаб , битириб ҳам олди. Яқиндан буён ишга тушиб ҳам олибди.

Бу аёллар эса қайнонасига берган меҳри сабаб уни жуда яхши кўришади. Мен ҳам..

Суҳбатдошимнинг сўзларини тинглар эканман Бонуга боқдим. У Муборак Ҳожи онанинг бағрига сингиб ўтирар ва ширин энтикиб қўярди.
Мен ҳам ўзимча унинг кўнглидан ўтаётган сўзларни ўқиётгандек бўлдим .
Чамамда у қайнона ойисини жуда яхши таниган бу аёлларга қараб :

- Ойижонимни кўрган кўзларингиздан ўргилай ... - деяётгандек эди.

#тамом

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Подписаться на канал