xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

62427

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

Отангга “чарчадим” демa!

Ёш бола эдим. Дадам эски уйларни бузиб, янги уй қураётган эдилар. Иш жуда кўпайган вақт эди. Бир куни усталар кетиб, иш кўпайгандан кўпайди. Эрталабдан кечгача ишладим. Кечқурун дадам ишдан келиб:

— Ҳа, ўғлим, чарчаб қолмадингми? — деб сўрадилар.
Мен тўғрисини айтдим:
— Дада, роса чарчадим…

Шунда дадам кўзимга қараб туриб, дедилар:
— Ўғлим, эркак киши қанчалик чарчаб, толиқиб кетса ҳам, ота-онаси сўраган пайт: “Йўқ, чарчамадим, яна иш бўлса айтинг, қиламан”, дейиши керак. Эркаклик мана шундай бўлади. Эркак киши чарчаганини ота-онасига билдирмайди, — дедилар.

Бу воқеага 15 йил бўлди. Мана 15 йилки, дадамга “чарчадим” деганимни ёки кўчадаги муаммоларимни айтганимни эслай олмайман.

Кўчадаги муаммони уйга кўтариб келиб, ота-онанинг олдида айтиш — бу кучсизлик белгиси. Чунки ҳақиқий кучли инсон ўз оғриғини кўз-кўз қилмайди.

Хулоса ўрнида бир кичик ҳикоя.

Бир меҳнаткаш киши қизини узатибди.
Орадан вақт ўтиб, қариндошлари сўрабди:
— Куёвинг қандай одам экан?

У киши:
— Куёвим яхшию лекин қизим туғмай туриб, ўғилли бўлгани ёмон бўлдида деган экан.

Бу миллатнинг аёлларига ҳақиқий эркаклар керак. Хотинига ўғил бўладиган бемасъулият, ҳеч нарсага ярамайдиган “эркакчалар” эмас!

©интернет

👉
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БЕМОР

– Менинг исмим Ҳумоюн. Доктор, биласизми, менинг кўзимга аслида йўқнарсалар кўриняпти, йўқ одамлар менга рўбарў бўляпти. Улар билангаплашмасликка уриняпман. Агар гаплашсам атрофдагилар мени жиннига чиқариб қўйишяпти… Мен ким ҳақийқию ким са-роб эканини ажрата олмаяпман. Ёрдам бе-ринг!..
Ташқаридан ҳамширанинг овози эшитилди:
– Доктор, Ҳумоюн яна ўзига ўзига гапиришни бошлади…

Муҳаммадхон Юсупов

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда бир неча қисм олдинда. Ижодкор ёзганларини сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/25

Asar uchun to‘lov👆👆👆

📌Бонус:

Бугундан "Осмоннинг охири" асарини сотиб олган обуначиларга "Қора марварид" асари бонус сифатида бепул берилади.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги
ОСМОННИНГ ОХИРИ

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

      #ҚОРА_МАРВАРИД

- Авайлаб кавла! 
    Ойиша Хайринисо онанинг буйруғига сўзсиз итоат этди.  Она кўрсатган жойга авайлаб теша солди.  Кўп ўтмай тешанинг қандайдир қаттиқ жисмга "тақ"  этиб урилгани эшитилди.
    Ойиша баландлиги икки, узунлиги тўрт эн бўлган қалин матога ўралган сандиқчани  олиб Хайринисо онанинг олдига қўйди: 
- Оч!  - сандиқчага ишора қилди аёл,- булар энди сеники. 
     Шам ёруғида сандиқдан чиққан  анжомлар кулбани шуълалантириб юборгандек бўлди гўё. 
    - Бу ашёлар менга шаҳсан ҳазрати ҳукмдоримиз оталарининг совғалари эди...- чуқур тин олди Хайринисо она.  Ярми табобат учун ишлатиладиғон анжомлар бўлса,  қолғон ярми ҳарбий мақсадлар учун мўжаллағон.  Бари Дамашқ зангламайдиғон пўлатидин ясалғон.  Ўз вақтида бу аслаҳаларнинг бари қўлимда чақмоқдек ўйнайдиғон эди...
    Хайринисо она сирғалиб ўрнидан туриб хонани тарк этди.   Ойиша  эса қўлга киритган беназир анжомларни аста саралай бошлади. 

🔳 🔳 🔳

Эртаси куни Нажмиддиннинг кулбасига Ойишанинг ўзи ёлғиз борди, тўғрироғи ёлғиз боришига Хайринисо онани кўндирди.
- Она, илтимос сиз бу ерда қолсангиз, ўзингизни ортиқча уринтиришга ҳожат йўқ.
Хайринисо она Ойиша қайтиши билан Музаффар Али яшаб турган кўшкга кўчишларини ўйлаб унинг раъйини қайтармади:
- Майли, қизим,-деди у қўлини дуога очиб, - илойим Аллоҳ юзингни ёруғ қилсун.
Ойиша Нажмиддиннинг кулбасига етиб борганда уни оғанинг аёли кутиб олди.
- Ҳожам ҳали ҳам уйқудан кўз очганлари йўқ. Шу пайтғача чойға қайнатғон сувимнинг ҳам тоби пасайиб қолди.
- Ана ўшандай сув мен учун айнан керак эди,-кўнгли тўлиб жилмайди Ойиша,- оғани уйғотасиз энди.
Орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтиб Ойиша Нажмиддиннинг қошида ҳозир бўлди.
- Ярам оғримай қўйғонига жоним тинчиб ухлаб қолибмен,- деди Нажмиддин оға миннатдорлик оҳангида,- анчадан буён бундай тиниқиб ухламаб эдим.
- Насиб қилса бугун бари ортда қолади, - деди Ойиша ҳотиржамлик билан ва Нажмиддиннинг ярасини аста еча бошлади.
Кўп ўтмай у уй бекасини чақирди:
- Опа?! Буни кўринг ярамиз пишиб ёрилибди,- деди ва аёлга қараб сўзида давом этди,- энди менга кераксиз бир товоқ олиб келиб шу ярага тақаб ушлаб турасиз.
Нажмиддиннинг аёли унинг айтганини қилгач, Ойиша кеча Хайринисо она ҳадя қилган тиғ билан яранинг ёрилган жойидан аста кеса бошлади:
- Оға, қўрқманг, энди оғримайди,- деди Ойиша Нажмиддинни тинчлантириб ва яра ўрнидан чиқаётган маддаларни товоққа аста оқиза бошлади. Яра ўрни анча бўшаб қолганда Ойиша қўлидаги тиғ ёрдамида пиёз пўстидан қалинроқ тасмачани унинг орасидан аста чиқара бошлади. Тасмача бир бармоқ узунлигига етганда оҳири тугаб ярадан сирғалиб чиқди. Ойиша тасмачани тиғда ушлаганча эр-ҳотинга тушунча берди:
- Мана шу нарса танангиздаги ўлик тўқима бўлади. Яра тўлиқ пишиб етилсагина ўлик тўқимани ана шундай кавлаб суғуриб ташлаш мумкин. Агар у танада қолиб кетса ярани битказдирмайди ёки унча узоқ бўлмаган бошқа аъзодан чиқиши мумкин. Энди ишимизни охирига етказиб қўямиз.
Ойиша чипқон ўрнини тоза қон чиққунича эзиб уй бекаси олиб келган сувда сал аввал ивитиб қўйилган дамлама билан ювиб тозалади.
- Ана бўлди,- деди у ваниҳоят ишдан бош кўтариб,- насиб қилса узоғи уч кунда кўрмагандек бўлиб кетасиз. Унгача эрмон кукунини қуюқ дамлаб кунига уч маҳал яра ўрнини ювасиз. Елкангиздаги бу ер тўлиқ эт олгунча бу қўлингизда оғир кўтармайсиз, йўқса ярангизни ўрни очилиб кетиб яна бошқа муаммо туғдириши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қиласиз энди.
Ойишани кузатиб чиққан уй соҳибаси унинг қўлига тугунча тутқазди:
- Боримиз шу. Кам бўлса ҳам кўп ўрнида кўрасиз. Бу ерда озроқ қурт, ёнғоқ, майиз...
Ойиша аёлнинг тугун узатган қўлини авайлаб ўзига қайтарди:
- Мен бу ҳадянгизни олиб кетолмайман. Аммо мумкин бўлса бундан ҳам қиймати улуғ, тенги йўқ бир нарсани сўрамоқчиман.
Ойиша ўз сўзларини тинглаб бўшашиб қолган аёлга қараб кулимсиради:
- Мумкин бўлса мени бир чиройли дуо қилсангиз. Инсонларнинг дардига дармон бўлиб кўнглим ҳаловат топсин...

Хазонрезги

#давоми_эртага!

📌@xazon_rezgi /22

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Туядаги Ҳикматлар

Туя шўр сувни хам ичаверади. Хатто ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.

Туя тиканларни хам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади.Агар сахрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.

Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа- шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.

Туя тана хароратини хам ўзгартира олади.Агар совуқ ерда бўлса,хароратини кўтаради.Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради.

"Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми?" (Ал-ғошия; 17 оят)

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Одамлар нима деркин? 

Қиз талаба бўлди.
«Ўқиб олим бўлармиди», қўл силтади одамлар.

Қизгина унга ошиқ йигитнинг изҳорини қабул қилди.
«Танлаганинг шуми», кулди одамлар.

Келинчак жуфтининг хизматида бўлди, бирор марта юзига тик қарамади.
«Мунча лаллаймасанг», деди одамлар.

Аёл кетма кет фарзандларни дунёга келтирди. 
«Бунча кўп туғасан», ачинди одамлар.

Аёл ишга кирди, рўзғорга қарашди.
«Оилани унутма», ақл ўргатди одамлар.

Аёл ҳасталанди.
«Жони қирқта, ўлмайди», хукм қилди одамлар.

Аёл курашди, гулдек яшнади, кўзёшини бировга кўрсатмади.
«Бир балоси бор», шубҳаланди одамлар.

Кампир кексайди, ҳамманинг ризолигини олиб омонатини топширди.
Одамлар эса ҳамон гапирарди...

©интернет

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЕР ТИТРАГАНДА

У уйдан чиқиб анча юргач, ер қаттиқ силкина бошлади. Қўрқиб кетди. Худдики ҳозир ўладигандек ваҳимага тушди. Ерга омо-нат ўтирди-да, астойдил дуо ўқий бошлади. Ўпкаси тўлиб, Худога ялиниб-ёлворди.
Зилзила тўхтади. У яна бироз ўтирди. Сўнг ўрнидан туриб, орқасига қараб олди-да, йўлида давом этди. Уйдагилардан ҳол сўра-моқчи эди, телефони жиринглаб қолди.
– Алло, қаердасиз? Ёмон бўлди-я? Қандилнинг бориб-келишини кўрсангиз эди! Тавба-тавба! Нега бунча тез-тез қимирлаяпти?
Ёмон ишлар кўп-да, а?.. Майли, яхши етиб олинг! Аммо хотинчангизни кўрган заҳоти мени эсдан чиқариб юборманг тағин, жоним!

Анвар НАМОЗОВ

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда бир неча қисм олдинда. Ижодкор ёзганларини сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/25

Asar uchun to‘lov👆👆👆

📌Бонус:

Бугундан "Осмоннинг охири" асарини сотиб олган обуначиларга "Қора марварид" асари тўлиғича бонус сифатида бепул берилади.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

СМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Зарифа опа Рустамнинг хонасидан эшитилган шовқиндан юраги безиллаб ичкарига шошилди. Рустам стол устидаги чойнак пиёлали патнични жаҳл билан силталаган шекилли чойнак ва пиёла ерга тушиб синган, дастурхон усти ва оёқ остида идиш синиқлари билан чой қолдиқлари бетартиб сочилиб ётарди.

- Бу нима қилганинг, болам?! -Зарифа опа полга тиззалади,- илтимос ўзингни ўйламасанг ҳам мени ўйлагин. Ойгулни ўйлагин.

- Ойиии...-дардли шивирлади Рустам,- мени кечиринг... Қариган чоғингизда сизга қувват бўлиш ўрнига дардисар бўлиб ўтиришимни кўринг. Айни кўнглингизни оладиган чоғимда, меҳнат қилиб чарчамайдиган ёшимда ёруғ дунёдан буткул ажралиб бу аҳволга тушганимни кўринг. Худойимни ўзи кечирсин-у, аммо бу аҳволимдан ўлганим афзал эди.

- Ундай дема, болам, - бўғзига аччиқ ҳўрсиниқ қадалди онаизорнинг,- Аллоҳнинг ишларига қарши чиқма. Жонни берган ўзи, уни қай куйларга солиш ҳам унинг ихтиёрида. Сен ва мен, барчамиз Аллоҳнинг қулларимиз. Исён кўтаришга на ҳаққимиз, на ҳаддимиз бор. Аммо дуо қилишимиз мумкин. Истаганимизча дуо қила оламиз. Чин дилдан, ихлос билан қилинган дуонинг ижобати ҳам унинг ўзидандир.
- Ойи... Сизни кўришни соғиндим. Юзларингизни, кўзларингизни. Дуога қўл очиб ишга кузатиб қўйишингизни соғиндим,- Рустам бироз тин олиб сўзида давом этди,- у ёқда Ойгулдан ҳавотирдаман. Жавлон ака билан Ойгул менга ишониб узоқ юртга учиб кетишди. Бегона юртларда ҳоллари нима кечди экан?

185-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги
ОСМОННИНГ ОХИРИ

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қайси бири муҳим?

Бир қишлоқда ака-укалар яшарди. Ака қишлоқда қолишни маъқул кўрар ва ўйларди: “Бундай замонда шаҳарга бориб, гуноҳга тўла ҳаёт кечиргандан, ўз жойимда чўпонлик қилай ва маъсиятлардан узоқ турай”. Эрта тонгдан шомгача подани ўтлатар, доимий зикр ва шукр билан ҳаёт кечирарди. Укаси эса шаҳарга бориб, кичик маҳаллада косибчилик қила бошлади. Кунларнинг бирида ака укасини кўриб келмоқчи бўлди ва қўй-эчкилар сутидан мешга солиб шаҳарга йўл олди. Сўрай-сўрай манзилни топди, укаси билан кўришди. Сутли мешни девордаги михга осиб, суҳбат бошлашди. Шу пайт устахонага бир аёл кирди, оёқ кийимини таъмирлаш мумкинми ёки йўқлигини сўради. Ука мижознинг пойабзалини кўрди ва тузатиш қийин эмаслигини айтди. Аёл чиқиб кетди. Бугунгача қўй-эчкидан, кенг яйловлардан бошқа нарсани кўрмаган аканинг хаёли қочди. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди – юқорида осилиб турган мешдан сут томчилай бошлади. Буни кўрган ука айтди: – Одамлардан узоқда валий бўлиш осон, бироқ улар орасида юриб, гуноҳлардан сақланиш анча қийин.Акаси унга жавобан бундай деди:– Тўғри айтдинг, бундай манзаралар маънавий ўсишга тўсиқ бўлади. Шу сабабли ҳам сенда юксалиш эмас, аксинча, пасайиш бор.– Нимага асосланиб бундай деяпсиз?– Ахир, ёнингга келиб, бир онда пастга қуладим. Сен эса бундай одамлар билан ҳар куни юзма-юз келасан. Шу аҳволда юксалишинг мумкинми?– Мен ҳам шуни айтяпман-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингни, имонингни гуноҳлардан асрай олиш – энг муҳим вазифа. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шу вақтгача буни уддалаб келяпман.Чўпон яна эътироз билдирди:– Мени бир онда тубан туширган аҳволга сен ҳар куни кўп бор дуч келасан-ку!Шунда косиб кўрсаткич бармоғини лабига текказиб ҳўллади-да, “Бисмиллаҳ”, деб меш тешигига босди. Сут томчилашдан тўхтади. Бир муддат давом этган жимликни аканинг фарёди бузди. Укасини қучоқлаб, йиғлаганча эътироф этди: “Сен ҳақсан. Гуноҳлардан сақланиш учун одамлардан узоқда эмас, балки улар орасида яшаб, тақвода собит бўлиш муҳим экан”.

Наргиза МИРЗАЛИЕВА

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ШИРИНСЎЗ БЎЛИНГ!!!

Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади. Корхона мудири қоровулдан: “У ишчи бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмаганини, унинг заводда қолганини қаердан билдинг?”, деб сўраганида, у: “Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб топмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим”, деб жавоб берди.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: “Одамларга ширинсўз бўлингиз!”, деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тарози

Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.

Сотувчи унга терс қараб:
– Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! – деди.

Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
– Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман. Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, – деди.

Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди. Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
– Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, – деди.

Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
– Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? – дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
– Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, – деди.

Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди. Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.

Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
– Ишонмайман... Ишониладиган холат эмас... – деди.

Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди. Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди. Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди. Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун, ўзимни сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.

Дўкондор тош каби қотди-қолди. Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди. Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.

Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...

©интернет

👉
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен танийдиган ва ақл билан иш қиладиган биргина киши тикувчидир. У қачон борсам менинг ўлчовимни  янгидан олади. Қолган инсонлар мен ҳақимда эски ўлчовларини ишлатишади. Сўнгра мени ўша ўлчовларига мослаштиришга ҳаракат қилишади.

✍️ Жорж Бернард Шоу

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Икки соат ичида Равшан ўзини қизиқтирган саволларнинг мумкин бўлганларига жавоб олиб бўлганди.

- Акангизнинг ҳисоб рақамидаги пуллар учга бўлиниб ўзлаштирилган,- деди Жасур Рустамнинг ноутбуки клавятурасини кўз илғамас чаққонлик билан тиқиллатиб амалиётни текшириб чиқар экан,-уни ўзлаштирган одам акангизга жуда яқин, сабаби четдан парольни бузиб кирган одам бунчалик узоққа боролмайди. У ўз ишининг устаси, ниҳоятда зеҳнли.
Хўўўш...- Жасур экранга борган сари синчиклаб тикилди,- биринчи бор у унчалик катта суммани кўчирган.
Иккинчи сафар эса асосий сумманинг тўқсон уч фоизи ўзлаштирилган ва... ва бу воқеага таҳминан уч хафтача муддат бўлган. Охирги супур-судир ишлари бундан беш кун аввал бажарилган. Бу амалиёт ўзидан қолиши мумкин бўлган барча изларни йўқ қилиш мақсадида қилинган.

- Жасур, - Равшан экранга ўйчан тикилди,- нима дейсан? Ўша аблаҳни топиш мумкинмикан?

- Гап миллион эмас, балки милдиардлар устида кетаётганлигини назарда тутадиган бўлсак... билмадим.
Равшан ака, саволингизга жавоб ҳам ҳа, ҳам йўқ.
Ҳа деганимга сабаб бу ишни Рустам акамни энг яқин ҳамкасблари қилганлиги аниқ. Эътибор беряпсизми, ҳамкасб деяпман. У инсон Рустам ака билан деярли сирдош бўлган бўлиши мумкин. Унинг қўлида анча- мунча нарсага етарли "доступ" бўлганлиги манави ишидан ҳам кўриниб турибди. Энди "йўқ" деган жавобимга изоҳ: у ўз ишини устаси фаранги. Ўзига ишонган, ўзига бино қўйган одам, йўқса шунча пулни қайси юрак билан акангизнинг ҳисоб рақамидан ечиб олишга журъати етарди!?
- Жасур, укам, илтимос ёрдам бер. Билсанг бизнинг таъминловчимиз акам эдилар. Уларнинг ҳисоб рақамларидаги пулларни нафақат ўзлари ишлаб топганлари, балки дадамдан қолган мерос ҳам ташкил қиларди. Кўриб турибсан-ки, биз бир тийинсиз қолиб касод бўлиб ўтирибмиз.
Яқинда акам чет элда даволанаётган бўлғуси келинойимнинг ҳаражатлари учун пул ўтказиб беришимни сўрадилар. Кўриб турибсан-ки, менда уларнинг истакларини бажариш учун бир сўм миқдордаги ҳам пул йўқ. Шунга сендан бир нарсани илтимос қилмоқчи эдим...


-187-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум !

Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга Жума тонги  хайрли бўлсин!

Ушбу тонг барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб келсин.

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин!

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Аёл зумда ўчоққа ўт ёқиб Ойишага термулди.  Ойиша аёл келтирган қуйруқнинг бир бўлагини кесиб қозонга босди.  Қуйруққа иссиқ ўтиб жазиллагунча ён-атрофга кўз югуртириб сал нарида ўсиб ётган зубтурум баргларидан каттароғини ювиб ўчоқ бошидаги қуруқ матога артиб қуритдию, қозондаги қуйруққа эгилди. Қуруқни куймай иссиқ ўтган тарафини зубтурум баргига ўраб йигитнинг ёнига шошилар экан аёлга тайинлади,- сиз қолган думбани бармоқ бўғинидек катталикда тўғраб унга парракланган саримсоқпиёз қўшинг. Ҳар иккаласи қизаргач ёғи-ю донини алоҳида идишга кўтариб олинг!

Ойиша ичкарига қайтиб қўлидаги сели чиқиб турган илиқдан иссиқ қуйруқни йигитни елкасига зубтурум барги билан қўшиб боғлар экан тайинлади:

- Бу малҳам кучли оғриқ бермайди. Туни билан бироз лўқиллатади, тонгга бориб оғриқ йўқолади ин шаа Аллоҳ. Боғламани тонг ёришгач ўзим келиб очаман. Сиз қўл теккизманг, маъқулми?
- Маъқул,- деди йигит ярасига иссиқ тегиб жони тинчиганидан ҳузурланиб, -бари сиз айтғондек бўлади, синглим.

Шу пайт уй бекаси қўлида икки кичикроқ товоқ билан кириб келди:

- Мана буюрган нарсаларингиз,- деди қўлидагиларни бир четга қўйиб.

Ойиша товоқдаги эриган ёғни ёнига келиб белбоғига осилган мўъжаз ҳамёнчадан озгинагина кукун олиб ёғга аралаштирди ва уй бекасига тутди:

- Буни кичикроқ бир кўзачага солиб офтоб нури тушмайдиган жойда сақланг. Ўғлингиз ухлашидан олдин кафтингизга озроқ олиб тафтингизда қиздирасиз ва унинг аввал қовуқ соҳасига, сўнгра оёғининг товон қисмига суртиб яхшилаб едириб ишқалайсиз. Насиб қилса ярим ой ичида ўғлингиз сийдик тутолмаслик касалидан холос бўлади. Муолажа вақтида ўғлингиз заҳ ерларда юрмаса бўлгани, эҳтиётингизни қиласиз.

Ойиша миннатдорчиликдан ёноқлари лоладек қизарган уй соҳибаси ва бемор йигит билан хайрлашиб ташқарига кулбалари томонга йўл олганда Хайринисо она унинг енгидан тортди:

- Ойиша, сен бу муолажа қоидаларини қаердан билурсан? Сен яшоғон юртда ҳам ҳам худди бизнинг ўлкалардаги каби қўлланиладиғон муолажалар ҳақда эшитиб ҳайрон бўлдим. Қариб ёдимдан чиғқонлари яна қайта ёдимға тушди.

Ойиша тугунини бағрига босганча жилмайди:

- Она, фақат бизнинг юртларда эмас, балки илм-у тафаккурнинг ёрқин нурлари етиб борган барча мамлакатларда буюк ибн Синонинг қўлланмалари кенг ёйилган, яъни мен ҳозир тайинлаган муолажалар айнан шу юрт улуғ мутаффакиридан қолган бой илмий меросдан фойдаланган ҳолда берилди,- Ойиша шундай дея туриб Хайринисо онага илтимос оҳангида сўзини давом эттирди,- эртага менга ингичка, учли ҳанжарга ўҳшаган пичоқча керак эди. Мен у билан Нажмиддин оғанинг ярасини кенгроқ очиб ичидан ўлик тўқимани олиб ташламоқчи эдим.

- Сал аввал чипқонға қуйруқ мойи боғлағонингда шуни режа қилғонингни кўнглим сезиб эди. Кулбага борайликчи, яроқли бирон анжом излаб кўрурмиз.
Ҳа айтғонча, саримсоқ қўшиб эритилғон қуйруқ мойиға қандай кукун қўшдинг?

- Хантал кукуни, она...,- сокин овозда жавоб қайтарди Ойиша,- болакай уйқусида бавл қилиб қўйганда қовуғи пешоб сабаб совуқ қотиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида шу тадбирни қўлладим...

- Унинг ўғил бола эрканлигини қайдин фарқладинг?

Ойишанинг назарида Хайринисо она барини тўғри англаб уни имтиҳон қилаётгандек туюлди.

-Пешоб ҳиди кучсизроқ эканлигидан. Агар у ўғил бола бўлмай қизалоқ бўлганда пешоб ҳиди ўта ўткир бўлар ва ичкарида туриб бўлмай қолар эди.

Хайринисо она Ойишага бошқа савол бермади.

Улар уйга шом вақти кириб боришди. Таҳорат олиб шом намозини адо этишгач, Хайринисо она Ойишани ёнига чорлади:
- Бери кел, қизим.
Хайринисо она Ойишани қўлига теша бериб тўрдаги кийизни қайириб, остидаги бўйрани буклади-ю, қизга буюрди:

Муаллиф: Хазонрезги

#давоми 21:40 да

📌@xazon_rezgi /21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Озиш осон эмас! 💪
Менга чидасангиз, қўшилинг.
14 кунда 5 кг натижа обераман, қаттиқ назорат қилиб, натижа кўрсатаман! 🎯
Ҳақиқий натижа хоҳласангиз, каналимга қўшилинг

диплом рақами N°043622‌‌

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Даҳшат
Мен эндигина 19 ёшга қадам қўйгандим ўша вақтда. Уйдагилар мени мажбуран бир йигитга унаштиришди. Қанча қаршилик қилдим фойдаси бўлмади.
Тўйимга яқин қолган кунлар эди. Уйдагилар тўйга кетишган, дугонам билан уйда ёлғиз қолгандим. Дилдорани ухлади деб ўйлаб энди кўзим илинган экан. Хонага бостириб кириб келган икки кимсани кўриб ўтакам ёрилди. Апил тапил ўрнимдан отиб туриб телефонимни фонарини тутдим. Умуман танимадим.
Шу аснода эса...
Ўша машьум оқшомда ҳаётим барбод бўлди. Уйга бостириб кирган икки йигит мени...


Давоми👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✍Ака ва Сингил ( Бўлган воқеа )

Мен у пайтлари ёш эдим.Синглим атиги 15 ёш эди. У мактабда 8- синфда оқир эди. Мен номард эса.. Òша куни òқишдан эртароқ келдим.Уйимиз 8 қаватда эди.Лифда чиқар эканман негадир ҳаяжонланиб òзимни тер босарди.Худди нмадир содир бòладигандей...Уйга кирдим... Уйда ҳеч ким йўқ эди. Синглимнинг қўшиқ ҳиргоя қилаётгани қулоғимга чалинди. Эшикни очиб не коз билан қарасам синглим 😳


📖 Аянчли ҳикоя😔

ДАВОМИ👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир куни Сталин нутқ сўзлаб турганида залдан кимдир аксирганини эшитибди. Доҳий нутқини тўхтатиб, залга қараб дебди:
— Ким аксирди?
Ҳамма жим. Доҳий:
— Биринчи қатордаги ҳаммани олиб чиқиб, отиб ташланглар, — дебди. Буйруқ бажарилибди. Кейин яна сўрабди. Яна жимлик. Иккинчи қатордагиларни ҳам отиб ташлашибди. Савол такрорланибди. Яна жимлик экан. Учинчи қатор ҳам отилибди. Сталин яна саволини такрорлабди. Шунда ўрта қатордан биров секингина:
— Мен, — дебди.
— Ким, қани ўрнидан турсин.
— Мен, — дебди қўрқиб.
— ...

Давомини ўқиб думалаб қоласиз... 🤣🤣🤣

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰🥳 Yoz faslida toʻy marosimlariga mos Fasonlar
😍😇 Kelinchaklar uchun Fasonlar
🥳💖 Paplin shtapil kuylak Fasonlari
❤️‍🔥🩷 Yoz mavsumi uchun turli xil Fasonlar
🧵🪡 Bepul chevarlik vedio darsliklar
💃💋 Moda va stil


/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   - Улардан ҳавотир олма,  Рустам. 
   Тунов куни уканг қўнғироқ қилиб берди-ку?  Жавлон амакинг ҳаммаси жойида дедилар.Ойгул илик кўчириб ўтказиш трансплантациясидан сўнг ўзини анча яхши ҳис қилаётган эмиш. Ҳадемай изоляцияланган палатадан чиқса у билан ўзинг гаплашасан. Ҳа айтганча,  Равшан ҳисоб рақамингдаги пуллардан сен айтган суммани Жавлон амакингга юборди. Жавлон амакинг сенга раҳмат айтибдилар,  яна икки ойча Америкада қолишар эмиш. Мана кўрасан,  Ойгул батамом тузалиб қайтганда сен ҳам уни соппа-соғ қарши оласан. 

   Рустам онасининг сўзларига қаршилик билдирмади.  Унинг кўнгли нимадандир жуда ғаш,  бу ғашлик сабабини ўзи ҳам тушунмай борган сари ҳуноби ошар эди.

🍂
       
Рустамнинг кўнгли бекорга ғаш бўлмаган эди. Бир келса қўша келади деганлари рост эди. Фалокатнинг қора булутлари унинг бошига кетма-кет бостириб келаётгани ҳар кимга сир бўлса ҳам Рустамнинг укаси Равшанга кундай аён эди.
Мана бир неча кундир-ки, Равшаннинг кўнглига чироқ ёқса ёришмайди. У акасининг илтимоси билан унинг шахсий ҳисоб рақамидан Жавлон акага пул ўтказмаси амалиётини бажармоқчи бўлган вақт у ердаги сумманинг нолга тенглигини кўриб кўзларига ишонмади. Равшан ўша куни Рустамнинг ҳисоб рақамини бир неча бор текширди. Йўқ! У ерда Рустам таъкидлаган жамғармадан ному нишон йўқ эди.
Анча вақтгача бўшашиб ўйланиб ўтирган Равшаннинг хаёлига мактабдоши "Компютер қурти" лақабли Жасур келиб қолди ва зумда уни рақамини излашга тушди.

-186-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Розанинг саволига Анвар без бўлиб сўлжайиб ётаверди. Роза эса уни гап билан "сийлаб" аламдан чиқиш пайидан бўлди:
- У айтди-ки, сени жазога тортишдан бирор маъни қолмабди. "Агар ҳомилангнм Анвар нобуд қилган бўлса,- деди Баҳа , - у қилмишига ярашасини олиб бўлди. Борсанг кўрарсан, на гап бор, на сўз. Тўрт мучаси соғ бўлмаган, бевақт қуриган ғўладек бўлиб тўшак билан битта бўлиб ётган Анвар энди эркакликка ҳам ярамайдиган бўлиб қолган. Ундан сени Виталикингдан бошқа бирорта зурриёт ҳам қолмайди. Ўғлингни ҳоли эса ўзингга маълум" деди. Биласанми Анвар, менга қилганларинг ўзингга жабр бўлди. Бу ҳолга тушар экансан, ўша ўз қўлларинг билан нобуд қилган фарзандимиз тирик қолганда кунингга ярарди. Ўғилми, қизми, вақти келиб оғзингга бир қошиқ овқат тутарди.
Майли бу гаплардан энди фойда йўқ. Бўлар иш бўлди, бўёғи синди. Бундан бу ёғига сенга сабр тилайман. Бу кунингдан баттар бўл демайман, сабаби бундан баттари бўлмаса керак.
Роза ўрнидан туриб эшик тарафга йўл олди. У эшик тутқичига қўл узатар экан ортига ўгирилиб Анварга надомат билан нигоҳ ташлади:
- Алвидо!

Роза чиқиб кетгач ҳаракатсиз ётган Анварнинг нафас олиши тезлашди. Ётган жойида унинг кўкраги кўтарилиб тушар экан мижжасидан бир томчи ёш оқиб тушиб ёстиғига томди.
Бу ёшнинг номи-чорасизлик эди...

-184-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЗИНОДАН БЎЛГАН ҲОМИЛАНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК??? 😳😳

САВОЛ:
@ibrarlik🔍

Яқинда бир йигит таниш бўлган ёш қиз билан жинсий яқинлик қилиб қўйган, қиз эса ҳомиладор бўлиб қолибди. Ҳозирда ҳомила бир ойлик бўлган. Энди бу йигит ўша қизнинг уйига совчи юбориб тўйини қилиб никоҳдан ўтса бўладими? Ёки нима қилса ҳам қизнинг ичидаги бола зинодан бўлган бўлиб қолаверадими ?

👉🏻Ж А В О Б😰

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб:
-“Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” - деди.

Мусо алайҳиссалом Аллоҳга ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга:
-Мен уни “АҚИЙМ” (туғмас) деб ёзиб қўйганман,- деб жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
-Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар. Аёл йиғлаб қайтиб кетди...

Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга:
-Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг,- дея илтимос қилди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла:
-Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман,- деди.
Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
-Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар...

Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан:
-Бу бола ким?!- деб сўрадилар. Аёл:
-Бу менинг ўғлим, - дея жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан:
-Э, Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?!- деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло айтдики
...

ДАВОМИ:👇🏼

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎯 БЎҒИМ ОҒРИҒИДАН УЙ ШАРОИТИДА ҚУТИЛАСИЗ❗️
Бу текин ва 100% самарали усул ҳақида билиб олиш учун:
https://doctorneo.uz/osteomikronn/6

👍🏻 Кўпчилик синаб кўрган — натижаларидан мамнун!

👇🏻 Батафсил маълумот учун👇🏻
🔗 https://doctorneo.uz/osteomikronn/6
🔗
https://doctorneo.uz/osteomikronn/6

(Сиз бу ҳақда ҳали эшитмагансиз, лекин энди тугмани боссангиз нафақат эшитишингиз, балки ўз кўзингиз билан ҳам кўришингиз мумкин)

Читать полностью…
Подписаться на канал