Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️Kurs Skidka narxda
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
@naazimovas_blog
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
👆👆👆👆Жуда кўплаб инсонлар ҳаётини ўзгартирган мутахасис каналларини топдим. Бепул дарслар бошланяпти сизларга илиняпман. Биласиз энг яхшиси сизлар учун. Ўчиб кетмастдан уланиб олинг.
Читать полностью…#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда бир неча қисм олдинда. Ижодкор ёзганларини сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/25
Asar uchun to‘lov👆👆👆
📌Бонус:
Бугундан "Осмоннинг охири" асарини сотиб олган ўқувчиларга "Қора марварид" асари бонус сифатида бепул берилади.
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
- Мен барча ҳужжатларга имзо чекишга розиман,- деди Жавлон ака Davidнинг мулоҳазаларини эшитгач, - бошқа иложим ҳам йўқ ахир. Қизимни тақдирнинг измига шундоққина ташлаб қўя олмайман ахир.
- Аммо бажарадиган амалиётимиз тўла тўкис ўзини оқлайди дея сизга кафолат бера олмаймиз,- Emily Garciya Жавлон акани яна бир бор огоҳлантиришни лозим топди
- Мен қизимни шундоқ ҳам йўқотаяпман, тўғрими? -Жавлон ака шифокорнинг "ноиложмиз" деган каби қўлларини ёйганини кўриб гапида давом этди,- оқибатини билмаганим учун қарор қабул қилмайман деб қўл қовуштириб ўтирганимдан кўра... Хуллас, мен Ойгулда трансплантация амалиётини ўтказишингизга розиман.
Қани айтинг қаерга имзо чекишим лозим?
Ойгулга суяк трансплантацияси амалиёти индинга ўтказиладиган бўлди. Шу дақиқалардан эътиборан Жавлон ака Ойгулни маълум муддатга кўрмайдиган бўлди. Қиз тўлиқ изоляцияланган палатага ўтказилди.
🍂
Роза Баҳадан Анварнинг жарроҳлик бўлимининг ўн еттинчи палатасида ётганини суриштириб билгани учун керакли манзилни қийналмай топиб келди.
Роза палатага изн сўраб кирганда у ерда Анвардан ташқари бири ўн беш ёшлардаги ўспирин, яна бири етмиш беш ёшлардаги қарияни учратди. Қария бемор маст уйқуда ухлаб ётар, ўспирин йигит эса қулоғига қулоқчин тақиб олганча берилиб нималарнидир эшитиб ётарди.
Анвар хона тўрида дераза ёнидан жой олган кроватда сўлғин бир аҳволда ётар эди.
- Салом, ҳаётим,- деди Роза бетакаллуфлик билан кроват ёнидаги стулга жойлашиб ўтириб олар экан,- қалай мен сўрагандан буён аҳволларинг яхшими?
-182-
Хазонрезги
ОСМОННИНГ ОХИРИ
/channel/Xazon_Rezgi
#Savol
Insonning òlgandan keyin ham hech qachon uhlamaydigan a'zosi haqida eshitganmisiz❓
Nima deb oʻylaysiz, u qaysi a'zo❓
Yurak🫀
Quloq👂
Miya🧠
👇Javobini bilib oling
#ҚОРА_МАРВАРИД
Улар ташқи томонидан ҳам чирмовуқлар билан ўраб ташланган эшик ёнига етишгач, теварак-атрофга назар ташлаб кўздан кечирган бўлдилар. Шу вақт кутилмаганда эшик очилиб унинг ортидан йигирма беш ёшлар атрофидаги келишган йигит важоҳат билан бўй кўрсатди.
Хайринисо онага кўзи тушган йигитнинг шашти тезда пасайди:
- Ассалому алайкум, онааа...
- Ваалейкум ассалом, Музаффар болам,- деди Хайринисо она,- бир қошиқ қонимиздан кечгайсен энди.
- Сизда айб йўқлигини биламен, она. Кечирим сўршингизға ҳожат ҳам йўқ. Барига мана шу қулоқсиз синглим айбдор. У Моҳижаҳонни ғафлатда қолдуриб кўшкни ташлаб қочғон.
- Хайринисо онамни жуда соғингандим-да, оға...- афсус чеккан қиёфада ерга қаради Меҳрибон
- Кўшкга кирайлик, - синглисига бир қараб қўйиб йўл бошлади Музаффар Али,- барча гапни ўша ерда ҳотиржам ўлтуриб гаплашамиз.
У аёлларни ичкарига олиб ўзи эшик беркитиш олдидан боғга назар ташлади. Назарида узоқдан қора кийинган кимдир лип этиб ўзини дараҳт панасига олгандек бўлди. Музаффар Али Хайринисо она ва Меҳрибонга "мен ҳозир" деганча камарига осилган қиличини дастасини маҳкам тутганча шарпа кўринган тарафга юрди.
Йигит кўзланган манзилга етиб борганда дараҳт ортида ҳеч зоғ йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди. Бир-икки қадам юриб тўҳтади ва чуқур нафас олиб ҳавони искади, дараҳт тагида бошқа ҳеч қандай шубҳали нарсага кўзи тушмагач аста ортига қайтди.
Йигит маҳфий эшик ортига кириб ғойиб бўлгач, ўн дақиқалар ўтиб қора шарпа ўзи эмаклаб яширинган буталар орасидан чиқиб боғ оралаб кетди.
🔳 🔳 🔳
Хайринисо она Моҳижаҳон Бегимнинг бўздек оқарган чеҳраси, кўзларининг тагида ҳосил бўлган оч кўкимтир ҳалқобчаларга қараб аста сўради:
- Юрсанг бошинг айланяптими, қизим?
- Ҳа, онажон,- Хайринисо онага ўтинчли тикилди келинчак
- Туннинг биринчи ярмида нафасинг қойтиб, юрагинг бетоқат бўляптими? - келинчакнинг билак томирига бош бармоғини босиб жим қотди Хайринисо она.
- Шундай, онажон...-лаблари титради Моҳижаҳон Бегимнинг
- Қон томирларинг ичида ҳудди бўлак- бўлак дараҳт шоҳчалари узунасиға азоб бериб сузаётғонга ўҳшайдиму?
- Ҳа, онажон...- Моҳижаҳон Бегимнинг пешонасини реза тер босди.
Хайринисо она қаддини ростлади:
- Ҳавотирға ўрин йўқ, қизим. Ҳомиладорликда бўлиб туради буларнинг бари. Сен ўзингни авайлашинг, шу билан бирга аста-секин ҳаракатда бўлиб турмоғинг лозим. Кўпроқ олма е, мен айтғон шарбатлардан ҳам тотиниб тур. Қуён ва бедана гўштлари шўрвасидан симириб ич. Мана бу,- Хайринисо она ўзи билан олиб келган бўҳчасидан иҳчам тугунча чиқарди,- қуритилган гиёҳдан бир чимдимини тунда дамлаб, эрталаб оч қоринга бир пиёлани тўлдириб ичасен. Туш пайти эса ўриқ қоқисидан тайёрланган шарбатни ичасен ва ортидан мана бу ҳапдорини шимиб асрға қадар бошқа ҳеч бир нарса емайсен.
Моҳижаҳон бегимнинг хонасидан чиққан Хайринисо она ҳовли саҳнида ўзини кутиб турган Музаффар Алини чеккага имлади:
- Мен сени қўрқитмоқчи эмасмен, ўғлим,- деди она чуқур уҳ тортиб,- бироқ аҳвол сен ўйлоғондин кўра анча жиддий.
- Бор гапни рўйи рост айтаберинг, она,- деди Музаффар Али овози титраб,- мен баридин хабардор бўлмоғим керак.
- Аёлингни юраги ҳаста, - бошини сарак-сарак қилди Хайринисо она,- ул ерда жуда кўп рутубат йиғилғон. Ҳомиладорлиғ эса олдиндин бўлиб келғон бу дардни авж олдириб юборган. Мен бир нарсадин қаттиқ чўчимоқдамен. Аёлингни юраги тўлғоқ азобини кўтаришға дош бермай қолиши мумкун. Юрак ҳалитдин ярим қувватда ишламакда...
- Онааа,- чакка томирлари бўртиб чиқди Музаффар Алининг,- ўтинамен, ҳар қандай эваз бадалиға бўлса ҳам Моҳижаҳоннинг ҳаётини сақлаб қолинг.
- Қўлимдан келғонини қиламен, болам. Аммо яхши билки, барча ишлар Қодир Эгамнинг иродасига кўра бўладур. Биз шунчаки ожиз бандалармиз. Кимлигимизни эса кўпда унутиб қўямиз...
- Она... Билсангиз Моҳижаҳонсиз менга яшашнинг қизиғи йўқ...
Хайринисо она Музаффар Алининг кўзларидан нигоҳини олиб қочди. Шу топда бу кўзларга қараш учун етарли қувват йўқ эди аёлда...
📌@xazon_rezgi /19
Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Ҳожатимизни битириб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмас, камина эса унга бир нималарни вайсаб борардим.
Ногаҳон у тўхтади.
— Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди.
— Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай бўлса онасининг учқўрғонидан кўрсатамиз!
— Йўқ,— деди дўстим ҳотиржам. — атирга пул олмабди. Кўрмаган шекили.
У матоқнинг нарҳи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта шохона чойхонасига етарди.
— Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан ўзига зарар! Ундан кўра шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди.
— Э, калланг борми ўзи?!.. — деди дўстим ҳуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетса қандай яшайман?!.. Кечаси ухлолмайман-ку!
Бу гапдан кейин дўсдимни замонадан ортда қолган ахмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак деб ҳисобладим. Маишатнинг ҳумори тутиб роса сўкдим, ичимда.
— Ким билиб ўтирибди?! — дедим қоним қайнаб.
— Яратган ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим.
Шу пайт юрагимнинг бир томири узулгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Кўзларимга ёш келди. У нималарни ўйлаяпти?!.. Менинг дардим эса нимада?!..
Шаксиз Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё.
Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир харомни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўйди. Эҳ бандаи ожиз...
Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири:
— Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?!.. — деди ажабланиб.
Олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак бу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётгани айтиб, қилган ишимиш учун иккимизга ўралган совғаси берди.
Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам қимматбаҳо атир ва битта пластик карта. Унга кўра мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан.
Дўстимнинг ҳалоллигини, қилган иши учун Яратган олдида ажр, бандаси олдида мукофот борлигини кўриб боя ўйлаган фикрга яна юрагим эзилди.
Дўстимнинг ортидан камина ходимингиз ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?!.. У ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Менчи?!
©интернет
@xazon_rezgi
Ўтмишнинг ширин хотиралари 👌
/channel/xazon_rezgi
Мушукнинг доимий хавф солишидан тушкунликка тушган сичқонлар муаммоларини ҳал қилиш учун кенгаш чақиришибди. Улар бирин-кетин билдирилган режаларни таҳлил қилиб, уларни рад эта беришибди. Охири бир ёш Сичқон мушукнинг бўйнига қўнғироқ осиб қўйишни таклиф қилибди.
— Қандай ажойиб фикр, — деб қичқиришибди улар, — бу Мушук келганда қочиш учун жуда яхши огоҳлантириш!
Улар бу таклифни завқ-шавқ ва олқишлар билан қабул қилишибди. Шунда кекса бир Cичқон ўрнидан туриб:
— Бу ростдан ҳам жуда яхши маслаҳат ва, шубҳасиз, бизнинг муаммомизни ҳал қилади, — дебди. — Бироқ Мушукнинг бўйнига қайси биримиз қўнғироқни иламиз?!
Ҳамма жим экан...
P.S.: Баландпарвоз гапларни айтиш осон, ижро этиш эса ҳаммага эмас!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
Нимадир таниш туюлмадими? 😁
/channel/Xazon_Rezgi
Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди. Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол-аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субҳаналлоҳ, сизларни менга Аллоҳнинг Ўзи етказди дебди.
Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...
P.S.: Муҳтарама аёллар, эрингизнинг айбини очмасдан, сабр қилсангиз, Аллоҳ сизни энг яхшиси билан мукофотлайди! Қадрингизни янада баланд қилади!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
АЁЛ УЙНИНГ ЭШИГИ...
Иброҳим алайҳиссалом ўғлари Исмоил (а.с)ни кўргани бордилар..
Келинлари эшик олдида ўтирган экан.
– Исмоил қаерда? – деб сўрадилар.
–Овга кетган! – тўнғиллади хотин.
–Қачон келади?
–Мунча тагини суриштирмасанг, сенинг ишинг нима?
– Бўлмаса эринг келса, шундай-шундай одам келди, сенга салом айтди. Яна эшигинг яроқсиз экан, уни алмаштирсин, деб тайинлади деб қўй.
Исмоил (а.с) овдан қайтганларида хотинлари бўлган воқеани
айтиб беради.
– Келган одам отам эдилар. Сен у кишининг ҳурматларини жойига қўймабсан, – дейдилар.
Исмоил (а.с) – Эшигингни алмаштир деб сени назарда тутганлар.
Энди сенинг бошинг очиқ деган эканлар.
Бир йил ўтиб, Исмоил (а.с) обрўли бир хонадоннинг одобли қизига уйланган эдилар..
Иброҳим алайҳиссалом яна ўғларини кўргани келдилар.
–Исмоил уйдами? – деб сўрадилар.
– Овга кетган эдилар, ҳадемай келиб қолсалар керак.
Унгача уйга кириб ҳордиғингизни чиқаринг, мен овқатга уннай, – деди келини хушмуомалалик билан.
– Раҳмат, лекин мен туядан тушолмайман. Ичишга бирор нарсанг борми?
Келин айрон олиб чиқди. Иброҳим алайҳиссалом уни ичиб, ҳақига дуо қилдилар ва дедиларки:
– Исмоил келса, шундай-шундай одам келди, сенга салом айтди ва
тағин эшигингни маҳкам тутишингни тайинлади, деб қўй.
Исмоил (а .с.) келгач, хотинлари бўлиб ўтган воқеани айтиб берди.
– У менинг отам эди, – дебди Исмоил.(а.с) – Эшикни маҳкам тутгин деганлари яхши хотинга учрабди, энди уни эҳтиёт қилсин дегани бўлади..
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
Каналга уланиш👇👇👇
@xazon_rezgi
• Агар Аллоҳ сизни соғинса, сизни намозга қоим қилиб қўяди...
• Агар сиз билан ёлғиз қолишни хоҳласа, тунда таҳажжудга уйғотиб қўяди...
• Агар сизни жаннатга олиб кирмоқчи бўлса, сизга ибодат қилишни осон қилиб қўяди...
• Сизга яхшиликни истаса илм бериб, уни амалига собит қилиб қўяди...
• Агар сизни кечиришни хоҳласа, тилингизни тавбага муяссар қилиб қўяди...
• Агар сизга саодат бермоқчи бўлса, қалбингизни кенг қилиб қўяди...
• Агар сизни севса... Қани энди севса... Аллоҳим бизларга ҳам насиб қилгин... Насиб қилгин...Насиб қилгин...
©интернет
Хайрли тун, яхшилар...
@Xazon_Rezgi
#икки_ҳикоя
ЁРДАМ
Қарз балоси Сардорни ҳам эзиб қўйди. Олганинга уч ой ҳам бўлмасдан икки баробар қилиб қайтариш осонми ахир. Ўзи шу қарз ўлгурни олмоқчи ҳам эмасди, нима қилсин, яккаю ягона қизини ўқитаман деб, қарз сўраб бормаган эшиги қолмади. Охири мажбур бўлди. Контракт ҳам фалон пул, ўқимайсан, келаси йил қайта топширасан дейман деса, қизи учинчи курсда ўқийди. Илож қанча, отада, ўзи шундоқ ҳам она мехрига тўймай катта бўлган ёлғизгина қизига жонини ҳам беришга тайёр. Шунча чидади, қирқи кетиб, қирқ бири қолди. Телефон ҳам ҳеч тинмайди. Пулни сўраб ҳар куни қўнғироқ қилишади. Шундай оғир кунларда кимга суянсин? Ҳая, яхшиям меҳрибон акаси бор экан, эрталабдан қўнғироқ қилди:
– Алло, Сардор, ука яхшимисан?
– Ҳа раҳмат. Ўзингиз тузукмисиз? Ҳалиги...
– Биз яхши. Ука, хуллас, сенга ёрдам бермоқчиман. Бугун
тушимга онамиз раҳматли кирибдилар. “Укангни қийин аҳволда
ташлаб қўйма“- дедилар.
– ...
– Шунга янганг билан маслаҳатлашиб бир қарорга келдик. Қанча
олган бўлсанг шунча беравер, қолганига розимиз...
МАТОНАТ
Қуёш уфққа аста бош қўйди. Дам ўтмай жанггоҳдан осмон қизариб кўрина бошлади ва тезда атрофни қоронғулик егаллай қолди.
У ёғий қуршовида қолган бўлсада, кўзларида қўрқув аломатлари кўринмасди. Мардларча олишар экан, бир зум тўхтади ва пешонасидаги терни артди. Белига боғлаб олган кичик мешкобдан бир хўпладию, юзига фотиҳа тортди: «Аллоҳим тутган рўзамни қабул ет»...
©Шаҳзод Эргашалиев
@xazon_rezgi
1000 lab insonlar hayotini o'zgartirgan 200 $ lik darsimni bepulga beraman😱
Yetishmovchilik ❌
Kelishmovchilik ❌
Tushkunlik 😔
Norozilik 😠
Muammolar girdobi joningizga tegdimi 🤦♀
Men oliy ma’lumotli filolog, pedagog, 6 yillik tajribaga ega ong osti bloklari bilan ishlovchi mutaxassis GULMIRA JUMAYEVA
3, 4-iyul kunlari mutlaqo BEPUL ''Mendagi MEN '' vebinarimga sizlarni taklif qilaman.
Hayotingizni osonlashtiruvchi eng oxirgi texnikalarni o'rgataman🔥
Joylar chegaralangan, hoziroq havola ustiga bosing👇👇
/channel/+O-XQNBp50Ko4NWNi
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Роза Анварнинг кўп қон йўқотиб дард чекканидан бўғиқ сарғимтил-яшил тусга кирган ранги, чўкиртак соқоли, шилпиқланиб бемаъно боқаётган кўзларига қараб кўнгли беҳузур бўлиб кетди
Анвар Розанинг саволига миқ этмай ётаверди. Жавоб берганида ҳам тилини ютгандек узуқ-юлуқ "У-у-у" деганидан бирор маъни чиқса экан.
- Нимага индамаяпсан , ҳаётим,- деди Роза унинг кўнглидагиларни уққандек,- ёки Розага нисбатан қилган қабиҳ ишларим фош бўлганмикан ёки йўқми деб ўйлаб ётибсанми?
Анвар ётган жойида кўзлари ола-кула бўлиб безовталанди
- Қўй безовталанма,- деди Роза Анварга нафрат билан қараб,- сенга бир тавсиям ҳаммани ўзингга ўхшатма. Шу жумладан мени ҳам. Мен одамларни чорасизлигидан фойдаланиб ўч оладиган манфур кимса эмасман. Аслини олганда худонинг ўзи сени уриб қўйибди-ку, менга иш ҳам қолдирмай.
Бу ерга келишимдан мақсад юрагимдагиларни тўкиб солиб, юзингга бир тупуриб кетиш эди. Энди билсам сен ўша жирканч тупукка ҳам арзимайдиган майда инсон экансан.
Сен ўзингча менга "Тирик ҳомилани нобуд қилиб уни чала ташлатадиган дори ичирганимни ҳеч ким билмайди, сирим ҳеч қачон фош бўлмайди" деб режа қилганмидинг?
Аҳмоқ!
Ахир туғруқхонадаги бир неча йиллик иш тажрибасига эга шифокорлар уч-тўрт симтомларданоқ сирингни фош қилиб қўйишларини ҳисобини олмагансанда сен! Менга кимдир дори берган бўлиши мумкинлигини айтишган заҳоти кўз ўнгимга сен келдинг! Сабаби сен ўз одатингга ҳилоф равишда қаторасига тўрт кун меникида қолган эдинг!
Касалхонадан чиққан заҳотиёқ ёқангдан олмоқчи эдим, бироқ ўша вақт қувватсизлигим панд берди.
Кейин эса сени ҳалокатга учраганингни эшитиб жонажон дўстинг Баҳани учрашувга таклиф қилдим. У билан учрашганда мени ҳомиламдан жудо қилиб жонимга қасд қилганларни устидан керакли инсонларга шикоят қилмоқчи эканлигимни айтганимда у нима деди биласанми?
-183-
#OСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Memorial Sloan Kettering Cancer Center (MSKCC)
- Беморга ва яқинларига ёлғон гапиришга мажбур бўлганингда сен ҳам ўзингни ёмон кўриб кетасанми, Emily!?
- Баъзан ҳа, баъзан йўқ,- деди касаллик тарихини синчиклаб ўқиётган Emily Davidнинг саволига жавобан,- олтинчи ҳиссиётим алдамаётган бўлса гап уйқудаги гўзал ҳақида кетяптими?
- Уйқудаги гўзал?!- деди David пешонасига қўлини тиргак қилганча,- жуда гўзал ўхшатиш. Ўша қиз уйқуда бунчалар бўлса, уйғоқ ҳолида қанчалар жозибали бўлар экан?
- Унисини билмадим. Билмаганим яна шуки қизни кома ҳолатида қандай даволаймиз? Ахир бу жуда ҳавфли-ку? -Emily Davidга савол назари билан тикилди.
- Қизнинг отасига барини рўйи-рост айтиш керак эди. "Кома дегани-клиник ўлим дегани, бундай пайтда юрак жуда суст уради. Бошқа аъзоларда ҳам аҳвол ҳудди шундай. Камига ўзи заиф бўлган иммунитет янада сусаяди. Бундай пайт суяк илиги трансплантацияси жуда ҳавфли жарроҳлик амалиёти саналади. Қолаверса трансплантация учун беморнинг шахсан ўзи розилик хати ёзиб бериши керак.
- David, қиз комада бўлса, у мумкинмас, бу мумкинмас деб қўл қовуштириб ўтира олмаймиз. Вақт йўқотиляпти ахир. Истисно тариқасида бирор чора қўллашимиз керак
- Ундай бўлса ишни қизнинг отасини бор гапдан хабардор қилишдан бошлашимиз керак. Ҳозир унинг сўзи ҳам ҳал қилувчи ҳисобланади. Гапимга қўшиласанми, Emily?
- Жуда соз, у киши келиши билан бафуржа суҳбатлашиб оламиз. Бир қарорга келиб олиб шунга кўра иш юритамиз.
- Яхши, фақат бир нарса тайёр туришимиз ҳамда назардан қочирмаслигимиз керак.
-181-
#Ҳаётий_ҳикоя
Кунларнинг бирида бувим менга маслаҳат берди: “Агар нимадандир қийналаётган бўлсанг, кичик қадамлар билан олға юришни бошла.
Қилишинг керак бўлган ишни, ўтмишга қарамасдан, кам-камдан бажар. Эртага нима бўлиши ҳақида умуман бош қотирма.
Идиш-товоқларни юв. Чангларни арт. Хат ёз. Бир оз шўрва пишир. Кўряпсанми? Сен майда қадамлар билан олдинга юраяпсан.
Маълум бир масофани босиб ўтдингми, бироз танаффус қил, ҳордиқ чиқар ва ўзингни олқишла. Сўнг яна ўша майда қадамлар билан олдинга юр.
Вақт ўтиши билан қадамларинг қандай қилиб кенгайиб бораётганини сезмай ҳам қоласан. Шундай вақт келадики, келажакни қўрқувсиз ва кўз ёшларсиз ўйлайдиган бўласан”.
Муаллиф: Екатерина Михалкова
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
@xazon_rezgi
#ҚОРА_МАРВАРИД
🔳 🔳 🔳
Хайринисо она кун асрдан ошганда кулбасига қайтди.
- Ойиша, -деди у ўзига пешвоз чиққан қизга,- эртага кўшкга кўчиб борамиз. Ҳаракатингни қил.
-Хўп она,- ошиқча эътироз билдирмади Ойиша,- таомланасизми?
- Йўқ, қорним тўқ,- бош чайқади аёл ва ҳорғин овозда қўшимча қилди,- асрни ўқиб олиб, ичкари боғга бориб елкасиға яра чиққан йигитдан хабар олишим керак. Бугун бормасам тонггача қийналиши аниқ.
- Маъқул,- деди Ойиша аёлга эътироз билдиришнинг бефойдалигини билган ҳолда ва таҳорат суви ҳозирлаш учун обдастани қўлига олди.
Хайринисо она намозини адо этиб ташқарига чиққанда тугун қўлтиқлаган Ойишага кўзи тушиб унинг пешиндан аввал "мен ҳам сиз билан борай" деб сўрагани ёдига тушди ва боғнинг тўрига ишора қилди:
- Юрақол...Кетдик...
Улар ўн қафизъдан ортиқроқ йўл босиб хушманзара кичик бир ялангликка чиқдилар. У ерда ўнга яқин кулба қад тиклаган бўлиб Хайринисо она тўғри бориб учинчи кулбанинг эшигини қоқди:
- Нажмиддин, мен келдим !?
Ичкаридан паст овозда "Кираверинг , она" деган жавоб эшитилди.
Ойиша Хайринисо онага эргашиб ичкарига қадам босди. Хонада у қадар кўп рўзғор буюмлари йўқ эди. Хона бурчагига тўшалган кийизга уриниб кетган, лекин озода шапаранг кўрпача тўшалган, пастаккана ёстиқда ёши ўттиз бешлардаги қотмадан келган йигит чўзилиб ётарди.
Кўринишидан хона тоза бўлишига қарамай кирган инсоннинг бурнига гуп этиб урилган шиптир ҳиди киши кўнглини беҳузур қилар эди.
- Аёлинг йўқми? - Хайринисо она тиззалаб ўтириб йигитнинг пешонасига кафтини босар экан,- иситманг бор-ку?
- Аёлим болаларни олиб Норғул қўшниникига чиқиб кетиб эди. Қўшни бугун қўй сўяётган экан, шунга қарашиб хизмати ҳаққиға озроқ эт келтирмоқчи эди.
- Биз ҳам сенга бироз таом келтириб эдик. Аввал ярангни кўриб боғлайлик, кейин таомланиб олурсен. Қани ўрнингдан турақол.
Ҳа шундай, ёстиққа суяниб ол.
Ойиша, - Хайринисо она юзини қора ҳаррир билан ўраб олганча бир четда уларни жим кузатаётган қизга юзланди,- акангга дастлаб кўзачадаги дамламадан олиб кел. Ичиб олса иситмаси зумда тушади.
Ойиша тезда ўзлари олиб келган тугундан оғзи тиқинланган кўзачани олиб ундаги суюқликдан хона токчасида турган пиёлага қуйиб бемор йигитга тутди. Йигит энтикиб пиёладаги дамламани охиригача ичди.
- Етарли,- деди Хайринисо она ва йигитнинг юпқа бўздан тикилган кийимини аста ечиб олди.
- Ҳмм, - деди Хайринисо она, яранг ҳали ҳам ёрилмаган кўринади. Бу аҳволда яна туни билан қийналасан. Менимча ярангни ёриб ташлаганимиз маъқул.
Шу пайт хонага йигитнинг аёли ўроғлиқ эт кўтариб кириб келди. У меҳмонлар билан сўрашар экан эрининг аҳволи билан қизиқди:
- Ёз бўйи бешинчи маротаба чипқон чиқиши бу кишимға,- деди надомат билан,- қандай чора кўрсак ҳам бутунлай холос бўла олмаяпмиз бу дарддан
- Сиз чипқонни ҳар сафар ёриб, шундан сўнг ярани битиши учун ҳаракат қиляпсизми? -тўсатдан сўзга аралашди Ойиша.
- Ҳаа, - ҳўрсинди аёл,- қанчалик малҳам қўймайлик яра ўз ҳолича ёрилмаяпти. Амаллаб ундан қутилсак орадан бир, икки ҳафта ўтмай яна бодраб чиқяпти.
-Она, - Хайринисо онага илтижо билан термулди Ойиша, - руҳсат беринг, бу беморга мен қараб кўрай.
Хайринисо она сўзсиз сурилиб қизга ёнидан жой очди.
Ойиша бемор йигитнинг боғламасини ечиб унинг пиёла оғзидан каттароқ шаклдаги, бироқ ҳали уч бермаган ярасига синчиклаб тикилиб, аста бармоқлари билан босиб кўра бошлади.
Кўп ўтмай у уй бекасига ўгирилди:
- Ҳозир келтирган этингиз орасида озроқ ёғли жойи борми?
- Ҳозир қараймен,- шошилганча сал аввал келтирган тугунига эгилди хонадон соҳибаси,- ҳа мана бир бўлак қуйруқ ёғи бор экан.
- Опа,- ўрнидан туриб аёлга яқинлашди Ойиша,- менга ўчоқ- қозонингизни кўрсатсангиз. Ана шу ёғни озроқ эритишимиз керак. Яна бир бош саримсоқпиёз ҳам керак бўлади.
- Ҳозир,- қўл-оёғи чаққонлашди аёлнинг.
#давоми_эртага!
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /20
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Бир катакдаги хўроз, нимадир сабаб билан сўйилиб кетибди. Катакда қолган икки товуқдан бири кундошига ҳасрат қилиб:
— Ўртоқжон энди нима қиламиз, ҳўжайинсиз қандай яшаймиз? — деса,
Иккинчи товуқ:
— Қўшниникига чиқамиз, у ердаги хўроз ҳали ёш ва баққуват, бир мазза қиламиз, — дебди.
Қўшниникига чиқа-солиши билан хўроз икки товуқни қувлай кетибди. Товуқлар ҳовлида гир айлана қочар экан биринчи товуқ:
— Нега қочаяпмиз? Аҳир чиқишимиздан мақсад шу эмасмиди! — деса,
Иккинчи товуқ...👇
Ётоғимизда ўтирган қайнисинглимни кўриб шубхаланиб қарадим.
-Бу ерда нима қиляпсиз?-ётоқда ўтирганча эримни кўйлагини ушлаб ўтирган қайнисинглимга гапирдим.
Қайнисинглим келин бўлиб тушганимндан бери шубхали ҳаракатлар қилади. Қандейдир эримни мендан қизғонаётгандек. Гўёки мен уни кундошидек мени ёмон кўради.
-Мен шунчаки кир ювмоқчидим-деб кўйлакни кўтарганча чиқиб кетган қайнисинглимни ортидан қараб қолдим.
Кечаси сув ичгани ошхонага чиқсам, қайнисинглимни хонаси томондан эркак кишини овози келди. Яқинлашганим сайин овоз тобора эримнинг овозига ўхшаб кетишини сездим. Шартта бориб эшикни очсам.. Не кўз билан кўрайки эрим ва қайнисинглим……
/channel/nafismalikova
/channel/nafismalikova
КЕЛИНИГА ДАЗМОЛ БОСГАН ҚАЙНОНА
(АСТАҒФИРУЛЛОҲ).
Матлуба ая истар истамас ўрнидан турдию қуйош аллақачон тиккага келганини кўриб уфф тортиб қўйди. Оббў яна намозга туролмабманку дея ўзича шивирлади деразадан кўз узмай...
Хмм... Ховли супурилибди... Ия хали ахлатни бурчакка тўплаб қўйибдику қувватинг ўчгур.
Хой келин дея бақирди Матлуба ая девор остидаги ахлатни ойоги билан титкилаб. Қайерда қолдинг ер ютгур. Марғуба кўча шипирайотган экан. Қайнонасини қичқиригини эшитиб ховлига чопди.
- Ха ойижон чақирдингизми?
- Ха чақирдим. Чақирмай гўр қилдимми? Манавини қара? Бу ахлатни катта холанг келиб тозалайдими? Қиср сигирлигинг бир дард, хеч бўлмаса ховлимни ишларига ярасанг ўлиб қоласанми?
- Кошкиди тезроқ ўлсам дея йиғлаб юборди Марғуба. Хаммасидан қутилардим. Қачонгача тана эшитаман хизматингизни қўлимдан келганча қилайотган бўлсам. Жонимдан тўйиб кеттимку ойижон.
- Хеее жонингдан тўймай хар нарса бўл. Яна манга тилини бир қарич қилиб гапирадия. Хали Ўғлим келсин адабингни бергизаман.
Ўғли ишдан келиши билан...😱
ДАВОМИ ВИДEОДА👇😱
Илтимос кўнгли бўшлар кўрмасин😱👈
Зафар охирги кунлар аёлини мазаси бўлмай қолавергач, ишидан бўш куни шифокорга олиб боришга қарор қилди.
Кеча уни ҳафа қилган. Ҳали аразини ҳам тарқатиши керак эди.
Бир ярим ойлик келинчак Нозанинни эса ҳаёли кечаси эри билан аразлашгани сабаб унга аччиқ қилиб собиқ йигити билан смслашиб чиққандаги ҳабарларда эди...
УЗИ хонасида: шифокор аёл, ҳомила ҳақида маълумот берарди.
—Ҳомила жуда яхши ривожланяпти, тўққиз ҳафталик бўлибди.
—Нима? -Зафар ўрнидан ирғиб туриб кетди. —Ахир мени тўйимга эртага олти ҳафта тўладику...
#ЁДГОРА
Опамнинг севган йигитига мени мажбуран турмушга беришди.
Йиғладим ёлвордим аммо ҳеч нима ўзгармади. Йигитнинг онасига опам ёқмагани ва Шундай яхши куёвдан айрилиб қолишни исташмага ойим ва опам режа тузишди.
Режа аслида мен опамнинг йигити билан бир неча ой яшаб ажрашаман сўнг эса йигит ота онасига жаҳл қилиб опам билан оила қуриб бошқа давлатга кўчиб кетиши эди.
Иложсиз рози бўлдим тўй ҳам ўтди опам билан гўё кундошдек яшай бошладик. Эрим доим опам билан бирга эди уйга 10кунлаб келмаган кунлари ҳам бўлди. Мен эса тишимни тишимга қўйиб чидадим ажрим куни келишини кутдим.
Ниҳоят опам билан келишган кунимиз етиб келди эримдан жавобимни беришини сўрадим. Аммо............. У бирдан ғазабланди ва шундай деди.
- Ажрашишни истайсан? Ҳатто ҳаёлинга ҳам келтирма. Мени расмий ва шарий аёлимсан ҳеч қаерга кетмайсан ўлсам ҳам жавобингни бермайман.
Асарни давомини уқиш 👇
❗️❗️❗️“Farzand kuyib qolsa ota-onani haqqi qolmaydimi?”
Bu savol sizni ham o‘ylantirdimi?
Javobini bilib oling!!!
Buni hamma ota ona bilishi shart📌
🍳 Ошхонадаги қорайиб кетган това ва қозонлар муаммоси сизда ҳам борми?
Бир дўстим кимё лабораториясида ишлайди. У бир куни менга жуда самарли қўлбола тозалаш воситасини тайёрлаш усули ҳақида гапириб берди. Энг қизиғи ҳар қандай уй бекаси буни атиги 2 дақиқада тайёрлай олар экан!
Бунинг учун бизга қуйидаги 3 та нарса керак бўлар экан...
👉 Давоми