Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
@Xazon_Rezgi
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
"Кўнгил-душман" деганлари рост экан. Бош врач Жамшид Мелиевнинг ҳам кўнгли бу сафар Рустам учун душманлик қилди.
Рустамга биринчи ёрдам сифатида кўрсатилган жарроҳлик амалиётидан сўнг кўзларидаги боғлов олинганда...унинг кўзлари деярли кўрмай қолганлиги маълум бўлди.
- Мен деярли кўрмаяпман,- титраганча шивирлади безовта бўлган Рустам,- мен деярли кўрмаяпман. Фақат узуқ-юлуқ шарпалар кўриняпти холос.
- Илтимос ҳотиржамликни сақланг,- унга далда беришга ўзида куч топди Жамшид Мелиев,- сизда ҳозир шундай ҳолат кузатилиши табиий.Ахир ҳазилакам дард чекмадингизми? Кўриш қобилиятингиз аста-секин тикланади. Фақат ўзингизни асрашингиз ҳамда руҳан зўриқмаслигингиз керак. Буларнинг бари бир-бирига узвий боғлиқ.
- Доктор, менинг вақтим жуда кам, - зорланди Рустам, - мен тезда оёққа турмасам бўлмайди. Илтимос, менга ёрдам беринг.
- Албатта , сизга қўлдан келганча ёрдам берамиз. Аммо сиз ҳам ўзингизни асраб, айтганларимизга амал қилсангиз оёққа туришингиз осон бўлади. Бироқ олдиндан огоҳлантириб қўяй, бу сиз ўйлаганча тезкорлик билан битадиган иш эмас. Бунга бирмунча вақт керак бўлади.
- Мен... Мен унинг ёнига бормасам бўлмайди. У мени кутмоқда. Мен ёнида бўлсамгина у ҳаётга қайта олиши мумкин,- Рустам ортиқ гапира олмай энтикди.
- Укажон,- Рустамнинг сўзларидан "нималарнидир" англаган бош шифокор унга тасалли беришга интилди,- сиз бу аҳволда кимгадир ёрдам беришга эмас, балки ўзингиз ёрдамга муҳтожсиз. Худо кўрсатмасин, ўша автоҳалокатда ўлиб-нетиб кетсангиз нима бўларди? Чала-ярим битган ишларингиз шундоқ қолиб кетмасмиди? Шундай экан ўзингизни қўлга олинг ва яхши кунларни кутиб яшашда давом этинг. "Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам ибодатдир" деган машҳур иборани эшитмаганмисиз? Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Сизнинг йўлингизга интизор инсонни аҳволидан Яратганнинг ўзи огоҳдир ва у ўз бандасига сиздан кўра раҳмли ва меҳрибонроқ...
Жамшид Мелиев Рустамнинг палатасидан чиқар экан оқ халатининг ёқасини ечиб чуқур нафас олди:
"- Ооо тақдир,- деб ўйлади у,- бунчалар бешафқат бўлмасанг!? Бугун-ку, Рустамга бир амаллаб таскин бердим. Аммо вақти келиб кўзлари бутунлай ожиз бўлиб қолганда йигит шўрликнинг аҳволи нима кечар экан?!..."
-180-
Хазонрезги
ОСМОННИНГ ОХИРИ
/channel/Xazon_Rezgi
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Вооой! - Ойиша Меҳрибонни чаққонлик билан қўлидан тортиб ўрнидан турғазиб қўйди,- мени авф этинг, билмай қолдим. Хаёлга толган эканман.
Меҳрибон қаршисидаги инсон аёл киши эканлигини билиб ўзини йўқотиб қўйди.
- Хаёлға толғанингда шундай кўтариб урсанг, хаёлинг жойида пайти бир йўла майиб қилур экансен-да, - деди у ўпкалаганнамо, - кимсан сен ўзи? Бу ерда нима қилмоқдасен?
Ойиша Меҳрибонни олдида қўл қовуштириб бош эгди:
- Мени Хайринисо она ўз хизматларига олдилар. Бунга ҳали ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Исмим Ойиша. Етимман.
- Ҳмм, Ойишаман дегин? - кўзлари катта- катта очилиб чақнаганча сўради Меҳрибон,- айт-чи, Ойиша, бундай олишувни қаердан ўрганғонсен? Менға ҳам ўрғат!
Ойиша Меҳрибоннинг елкасини аста силади:
- Оғриб қолмадими? - у қиздан "йўқ" деган жавобни эшитгач аста ҳўрсинди,- мен олишув санъатини ҳеч қаерда ўрганмаганман. Қўққисдан шундай бўлиб қолди.
- Ёлғонлама менга?! - Меҳрибон бирдан тутақиб кетди,- менға сени оғамга айтиб таъзирингни бердириб қўйишим ҳеч гап эрмас!
- Ойиша рост сўзлади!
Ҳар икки қиз остонада турган Хайринисо онани кўриб бироз эсанкираб қолишди.
- Онажон! - Меҳрибон тезда ўзини Хайринисо онанинг бағрига отди.
- Қизалоғим,- Хайринисо она Меҳрибоннинг бошини меҳр билан силаб, пешонасидан ўпди,- қачон келдинг?
- Кеча шомда келғон эдим,- онанинг кўксига эркаланиб бош қўйди қиз, - сизни ғоят соғинибмен.
- Ёлғиз эрконсен. Бу ерға келғонингдин ичкаридагиларнинг хабари йўқ чиқар.
- Онааа...- эътирозга шайланди Меҳрибон
- Моҳижаҳон Бегимни ҳавотирға солиш яхши иш эмас. Қани йўлға тушайлик,- деди Хайринисо она эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда.
- Хўп бўлади,- дарровда кўнақолди Меҳрибон,- шу чоққача қаерда эдингиз, она?
- Боғбонлардан бирининг елкасиға чипқон чиқибди. Шунга ёриб босиш учун шифо бўладиган қизил шувоқни излаб кетиб эдим. Анчадан буён ёрилмай йигитни қийнаб қўйибди.
Хайринисо онанинг сўзларини эшитган Ойиша унга ялт этиб қаради.
- Она, - деди у вазмин оҳангда, - келаси сафар уни кўришга борганда мениям олиб кетинг,- у шундай деб оҳиста қўшиб қўйди,- мен ҳам табобатга жуда қизиқаман.
- Хўб яхши,- деди она узоқ ўйланиб ўтирмай, -ҳозир манаби қизимни кўшкға олиб бормасам бўлмайди, ичкарида ваҳима бошланиб кетмасун тағун.
🔳 🔳 🔳
- Она,- деди Меҳрибон Хайринисо она билан кетар экан,- Ойиша деғонингиз аёл кишидин кўра кўпроқ алп эркакга ўхшайдур. Сиз уни жанг санъати билан шуғулланмайди дейсиз-у, аммо мени қандай йиқитғонини бир кўрсангиз эди.
- Етимлик нонини еғон инсон ана шундай курашувчан бўлиб кетадур,- ҳотиржам жааоб қайтарди Хайринисо она
- Бундоқ киши назаридин чет жойда қайдин пайдо бўлди у? -Меҳрибоннинг саволлари тугай демасди
- Низомиддин оғанг билан Роҳила опанг "Ёлғизликда сизға эш бўлади" деб олиб келишғонди. Шунгаям икки ойча бўлиб қолди. Яхши қиз эркан, у билан анча чиқишиб қолдиқ.
- Онааа, - эркаланди Меҳрибон,- сизни ўша Ойишангиздан қизғониб кетяпман. Мени ёнимда мақтайберманг ўша Ойишангизни.
- Болажоним-ей?! - йўлдан тўҳтаб Меҳрибонга меҳр билан тикилди Хайринисо она,- сен менинг энг асл лаъл- гавҳаримсен. Сени ўрнингни ҳеч бир кимса эгаллай олмағай. Ойишаға келсақ, у менинг қўл-у қанотим ўрнида. Кўряпсан, кексалиқ менға борғон сари ўз ҳукмини ўтказмоқда. Бир кун соғ бўлсам икки кун носоғ бўлмоқдамен. Шул сабаб оғиримни енғил қилгувчи бир ҳамроҳға муҳтожман мен ҳам.
- Шундоқ денг?- ҳўрсинди Меҳрибон,- мен бўлсам фақат ўзимни ўйлабмен. Мени кечиринг, она... Ойиша ёнингизда бўлса бизнинг ҳам кўнглимиз тўқ бўлишини ўйламабмен.
-Она, Али акам тез орада сизни кўшкга кўчиртириб келиш пайидалар. Улар "Хайринисо онамиз ёнимизда бўлсалар Моҳижаҳон ва бўлажак фарзандим ҳаётидан кўнглим ҳотиржам бўладир" деганларини ўз қулоғим билан эшитдум.
- Ҳаа Моҳижаҳон Бегимнинг ҳам кўзи ёришиға кўп фурсат қолмади,- деди Хайринисо она,- акангни ҳавотир олиши табиий.
📌#давоми_эртага
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /18
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Аёллардек фазилатли зотларни кўрмадим!
🌷 Қизалоқлигида отасини жаннатга киритади.
🌷 Бўйга етгач, турмуш ўртоғининг ярим динини мукаммал қилади.
🌷 Она бўлганида эса жаннат унинг оёғи остида бўлади.
@xazon_rezgi
Авваллари…
🔠Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...
— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
🔠— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
🔠— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
🔠— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
🔠— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
🔠— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган.
— Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
🔠— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
🔠— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.
Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...
@xazon_rezgi
Қанийди бир ажиб мўъжиза бўлиб,
Болалик юртига қайтсайдик бирдам.
Биз шўхлик қилсагу, пўписа қилиб,
Даданг келаяпди десалар онам.
✍Малика Тавфиқ
@xazon_rezgi
#Ана бўлмаса!
БАХИЛ ОДАМ
"Қадим замонда бир ўтинчи бор эди. Унинг ҳаётда энг яхши кўрган нарсаси пул эди. У ўрмондан ўтин йиғиб келиб сотар, унинг пулини сандиққа жойлар эди. Сандиқ фақатгина пул солиниш учун очилар эди. Ундан ҳеч қачон пул олинмас эди.
Бир куни ўтин териб юрганида унга йўлбарс ҳужум қилди. Ундан қочишга уринди. Аммо қоқилиб тушди. Унга йўлбарс етиб олди ва кийимидан судраб кета бошлади. Ўтинчининг ўғли отасини йўлбарс олиб кетаётганини кўргач пичоқ олиб йўлбарс ортидан югурди. Йўлбарснинг юки оғир бўлганлиги сабаб ўтинчининг ўғли унга етиб олди. Йўлбарсга пичоқ урмоқчи бўлганида отаси деди:
- Йўлбарснинг терисини расво қилма. Унинг терисини тешмасдан, йиртмасдан ўлдир. Унинг териси бозорда қиммат туради!
Отасининг гапини эшитган ўғил нима қилишини билмай туриб қолди. Унгача йўлбарс отасини ўрмонга олиб кириб кетди ва уни парчалаб ташлади".
Диана Ди ПРИМА,
"Хитой афсоналари" китобидан
@xazon_rezgi
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда бир неча қисм олдинда. Ижодкор ёзганларини сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/25
Asar uchun to‘lov👆👆👆
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Анварнинг масаласи ҳал бўлгач уларни ҳам бош шифокор ўз ҳузурига чақирганди.
- Ҳозирча барчасини вақт измига қўйиб турамиз,- деди ўзини Жамшид Мелиев деб таништирган бош шифокор,- ўғлингизнинг қўл-оёқ, кўкрак қафасида синган аъзолар йўқ. Ички аъзолар ҳам саломат. Автоҳалокат натижасида боши қаттиқ зарба олган,- у қўлидаги МРТ натижасига ишора қилиб сўзини давом эттирди,- миясининг ўнг ярим шарининг мана бу бўлмаларида ички қон кетиш аломатлари бор. Бурни ва пешонасининг ўрта қисми уч жойидан синган. Ҳозирча ўғлингизни маҳсус уколлар ёрдамида ухлатиб қўйганмиз. Умумий аҳволидаги ўзгаришлар бир, икки кунда кўрина бошлайди. Ўша вақтда қайтадан асосий ташҳисни қўямиз.
- Раҳмат, доктор,- деди Зарифа опа,-умрингиздан барака топинг.
- Ҳўп, онахон, сиз уйингизга бориб бемалол дамингизни олишингиз мумкин. Ўғлингиз шу ётишда кечгача ухлайдилар. Кечда аҳволларига қараб сизни чақиртиришимиз мумкин. Лозим бўлса албатта. Йўқса эртага эрталаб келиб ўғлингиздан хабар олишингиз мумкин
- Яна бир бор раҳмат, болам.
Зарифа опа ўғли Равшан билан бошлашиб ташқарига чиқиб кетгач Жамшид Мелиев ўтирган жойида қўллари билан бошини маҳкам чангаллади:
- Эй, худойим. Илойим бу йигитда мен ўйлаган нарса бўлмасин. Шўрликни жуда яхши йигит дейишди. Агар ўша Рустам деганлари олган жароҳати туфайли бир умр ногирон бўлиб қолса онаси буни қандай кўтаради? Йигитнинг ўзи-чи?
-177-
📝Таъсирли ҳикоя экан, сизларга ҳам илиндим.
Онам 20 марталаб ҳаж қилдилар. Шундан 4 тасида мен билан. Санаб юрардилар. Хушхабар берардилар. "Давронбек, бугун жуда яхши туш кўрдим. Ҳажда эканман. Каъбатуллоҳнинг шундоқ ёнида. Ҳаммаси тиниқ, тип-тиниқ. Бу тушимда 20-чи бор ҳаж қилганим..."
Онамнинг бу буюк орзуларини амалга ошириш ҳаётий мақсадларимдан эди. Онам ҳеч қачон "болам, қачон сенам мени (бошқалардек) муқаддас сафарга олиб борасан?" демасдилар. Сабр қилардилар. Ҳарамайннинг сурат ва видеоларини кўрганда эса энтикиб қўярдилар.
15 йиллар аввал ота-онамни Ҳажга навбатга рўйхатга киритдик. Жудаям узоқ йилда навбат етишини айтишди...
2013 йили "Олтин қалам" мукофотини олдим. Пулини нақдлаб, валюта қилгандик, 2300$ бўлди. Яна озгина қўшилса, икки кишилик умрага етаркан. Шунга ният қилдим. Маҳалладан, шаҳардан суриштирдим. Навбат катта, (ҳалол) ҳал қилиш иложсиз. Каттароқ ишдаги танишларимдан илтимос қилдим. Ҳал қилиб бўлмади. Онам: "Майли-да, насиб бўлганда борармиз", дедилар. Дадамнинг валютада тўланадиган машинасига қўшиб юбордим.
2016 йили оғир дардга чалиндилар. 2017 йилнинг ёзи қийин кечди. Шифокорлар сўнгги чора сифатида морфин ёзиб беришди. Онам оғриқнинг зўридан хушдан кетар, кўзлари очиқ туш кўрардилар. "Давронбек, Ҳаждаман, ана, Байтуллоҳ. Оҳ-оҳ-оҳ. Ўзингга шукур, Ўзингга шукур", дердилар.
Ўтган йили онам ўзлари суйган диёрларга риҳлат қилдилар...
Онажоним учун ҳажжи бадал, умра бадал қилдиришга имкон ҳам бўлди. Ичимда йиғлаб-йиғлаб, ўзим борганимда ўзим бадал қиламан, дея ўзимни овутдим.
Кечаги ҳафта умрага квота олиб ташлангани ҳақида хушхабарни ўқидим-у, шуларни ўйладим. Бир дўстим хушхабарни хатқутимга ташлабди. "Ўртоқ, орзуинг ушаладиган бўлибди" деб ёзибди. "Раҳмат. Унда онам бор эди, ҳозир эса йўқ" деб армон билан жавоб ёздим.
Бугун қайсидир муштипарларнинг шунақа орзулари бор. Балки сизга айтолмас, ўзининг муаммоси кўп, дея ийманар. Сизда эса имкон бор. Дўстим, ҳозир имкон бор экан, фойдаланиб қолинг. Эртага эса... худо билади.
Давронбек Тожиалиев.
@xazon_rezgi
Нега бахтлисан?
/channel/Xazon_Rezgi
Бир одам вазири аъзамнинг уйини излаб юриб, унинг ўзига дуч келди. Танимагани учун:
--Вазири аъзамнинг уйлари қаерда?,-деб сўради.
Вазири аъзам ўзининг уйини кўрсатиб қўйдию, йўлида давом этаверди. Излаган одам уйини топиб бориб, эшикни тақиллатди. Аммо вазири аъзамни чиқиб кетганини эшитгач, кечгача кутди. Кечки пайт вазири аъзам уйига қайтди.
. Ул одам вазирдан ўпкалади:
-- Вазири аъзам сизмисиз? Ҳали ўз уйингизни кўрсатиб кетавердингизми? Ахир мен Сизни излаб келувдимку... Бир бечорани куттириш адолатданми?,-деб ранжиди.
Шунда вазири аъзам дедики:
-Биродар, сиз мендан вазири аъзамнинг уйлари қаерда?,-деб сўрадингиз. Сўроғингизга муносиб равишда уйни кўрсатдим. Агар "Вазири аъзамни қаердан топаман?"-деганингизда" Менман", деган бўлардим. Сиз мендан эмас, тилингиздан шикоят қилганингиз дуруст.
Шу вазири аъзамга подшоҳ:
"Пойтахтда нечта сўқир, нечта басир бор, аниқлаб беринг", деди.
Шунда вазир уйига бориб йиғма сўрини хизматкорига кўтартириб, бозорга олиб борадиган серқатнов кўчага келтирди-да, бир қисмини йиғиб, қолганини йиғмоқчи бўлаётгандай ҳаракат қилиб турди. Шу пайт подшоҳ аъёнлари билан шу кўчадан ўтиб қолди. Аввал аъёнлар, сўнг подшоҳнинг ўзи" Нима қиляпсиз? "деб сўради.
" Нима қилаётганимни ҳали кечки пайт айтаман ",-деди вазири аъзам. Улар кетгач, бошқалар ҳам қизиқиб сўрайверишди. Вазири аъзам хизматкорининг қўлига бир дафтар бериб:
" Нима қиляпсиз? "деб сўраганларни кўзи ожизлар саҳифасига," Бу ерга нима учун сўри қўймоқчисиз? ",-деганларни кўзи очиқлар рўйхатига ёзмоқни буюрди.
Кеч киргач, рўйхатни подшоҳга тақдим этди. Подшоҳ кўзи ожизлар рўйхатида ўз номини кўриб ғазабланди. Вазири аъзам изоҳ бердики:
—Давлатпаноҳим, ҳали кўчада сўрини йиғаётганимда" Нима қиляпсиз? "деб сўрадингиз. Бошқалар ҳам шундай деб сўрашди. Кишининг нима қилаётганини кўрмаган одамгина" нима қиляпсан? "деб сўраши мумкин. Шу боис сизни ҳам кўзи кўрмайдиганлар рўйхатига ёздирдим. Қаранг, бу рўйхат кўрадиганлар рўйхатига нисбатан анча узун.
Бу изоҳ подшоҳга маъқул келиб вазирига ҳадя берди.
Демак, одамга ақл билан бирга фаросат ҳам зарур экан.
©интернет
/channel/xazon_rezgi
🎯 БЎҒИМ ОҒРИҒИДАН УЙ ШАРОИТИДА ҚУТИЛАСИЗ❗️
Бу текин ва 100% самарали усул ҳақида билиб олиш учун:
https://doctorneo.uz/osteomikronn/6
👍🏻 Кўпчилик синаб кўрган — натижаларидан мамнун!
👇🏻 Батафсил маълумот учун👇🏻
🔗 https://doctorneo.uz/osteomikronn/6
🔗 https://doctorneo.uz/osteomikronn/6
(Сиз бу ҳақда ҳали эшитмагансиз, лекин энди тугмани боссангиз нафақат эшитишингиз, балки ўз кўзингиз билан ҳам кўришингиз мумкин)
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда бир неча қисм олдинда. Ижодкор ёзганларини сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/25
Asar uchun to‘lov👆👆👆
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Уч кун ичида Зироатхон бир йўла шилиниб тушди. Фарзанд доғи ёмон экан. Тўғри Анвар омон қолганди. Бироқ...
Ҳеч кимсани фарзанд билан синамасин экан.Яхшими, ёмонми, она учун фарзанд ичидан тушган иссиққина илон экан.
Бир вақтлар Ойгулнинг касали маълум бўлганда бир туки қилт этмаган, қиз шўрликдан осондан осон воз кечиб қўяқолган Зироатхон эндиликда Анварнинг доғ-у ҳасратига чидай олмай тириклайин куйиб кул бўлаёзганди.
Анварнинг ўнг оёғи тиззасидан кесиб ташланиши ҳали ҳеч гапмасди. Автоҳалокат натижасида унинг аллақайси асаб томирлари шикастланган экан-ки, у сўзлаш қобилиятини йўқотган, гапириш ўрнига нуқул "Ууу, ууу" дея товуш чиқара олар эди холос. Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас эди.
Бир хафтада бош шифокор Адҳамни ҳузурига чақириб уни энг аянчли сирдан воқиф этди:
- Адҳам автоҳалокат натижасида нафақат оёғи ва тилидан, балки... эркаклигидан ҳам айрилган эди.
🍂
- Ойи, - оғир ҳўрсинди Равшан, -эртага бизни яна тергов жараёнларига чақиртиришмоқда. Анвар Ботировга нисбатан очилган иш бўйича даъво аризаси беришимиз лозим экан.
- Болам, - деди Зарифа опа оғир вазминлик билан,- менинг у йигитга нисбатан ҳеч қандай даъвоим йўқ. Унинг жазосини Аллоҳимнинг ўзи бериб қўйибди. Бир умр ногирон бўлиб қолди-ку ўзи? Қилган иши учкн бундан ортиқ жазо бормикан?- у охирги сўзларини ўпкаси тўлиб аранг гапирди,- менга Рустамжоним соғайиб кетса бас. Менинг бундан бошқа орзуйим ҳам тилагим ҳам йўқ. Мусофирдаги Ойгул қизимнинг аҳволи нима кечди экан? Бу қўш кабутарларимнинг ҳолини бир кўргин-а? Бири унда зор, бири бунда зор...
Бугун Рустамжонимнинг кўзларидаги боғловни ечишар экан. Болам боёқиш бир хафтадан буён зимистонда қолиб кетди. Юраги ҳам чок-чокидан сўкилиб кетди шўрликинамни. Камига бир кунда ўн бора Ойгулни сўрайди. Унга Ойгулинг комага тушиб қолган деб айтишга тил қайда? Ё Аллоҳ, ана шу дили пок бандаларингни сабрига яраша мукофотлагин. Бир-бирига соғ-омон етиштиргин. Амийн...
-179-
Янги уйга кучиш арафасида ховлини тартибга солиш ишлари купайиб кетганлиги сабабли уйга МАРДИКОР олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим ва мардикор бозорига, мардикор ёллаш учун бордим...
Одам кўп, ҳамма маркдикор бозорга ТИРИКЧИЛИК мақсадида чиққанлар ўзини таклиф килган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди...
Билмайман нима, ўша одамнинг олдига Бориб қандай қилиб “сиз ҳам ишлайсизми” деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.У киши эса “ха, мен ҳам ишлайман”~ деди ва мен у кишини ишга таклиф қилдим. Биз ўша киши билан уйга келдик, ишларни келишиб олдик...
Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди. Иш хажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди.,.
Иш давомида у кишидан қаерлик эканлигини ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди. У киши ўзининг <<МАНЗИЛИНИ>> берди...
Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёлланадиган иш чиқиб қолди. Шунда мен ўша кишини -> ЭСЛАБ ва ўзи берган манзил бўйича излаб бордим. Астағфируллох, қайси кўз билан кўрайки…
#ҚОРА_МАРВАРИД
Чарҳи-дун яралибди-ки, не-не урушлар, қирғинбаротлар, ҳунрезликларға гувоҳ бўлғон. Ва ана шу ҳарбий юришларнинг бошида аксар ҳолларда ўзи назарға чалинмаса-да кўп бурилишларни ясоған аёллар туришган. Бу аларнинг бош тортиб бўлмас вазифаси бўлғон. Ҳудди сенинг каби, ҳудди менинг каби, ҳудди Низомиддин ва Роҳиланинг онаси Сарвигулнинг каби...
- Демак, у аёл касалликдан ўлмаган экан-да? - кўзлари ҳайрат билан катта катта очилди Верониканинг.
- У вақтда болалар эс-ҳушларини яхши танимағон эдилар. Шул сабаб оналарининг касалликдин жон берган деган сўзларга чиппа-чин ишониб қўя қолғон эрдилар
- Она, демак сизни вазири аъзам билан тилингиз бир экан-да? Сиз мени олиб қолган тақдирингизда ҳам у киши масалани шундоқ қолдирмасалар керак?
Хайринисо она ҳазин кулимсиради:
- Яҳё Мирзо билан сўзимиз сўзимизға ўтадигон даражада яқинмиз десам балки ишонмассен. У билан салкам қирқ йилдан буён танишмиз. Не кунларни бошдан кечирмадиқ. Ҳатто йигитлик чоғида суюкли аёлидан ажралиш аламини ҳам бирға баҳам кўрғон эдик десам ёлғонлаган чиқармен. Унинг ҳаётида ягона кўнгил берғон аёли эрса сен-у мендек касб эгаси эди.
- Сарвигул... Бу ўша аёл, тўғрими? Вазири аъзамнинг кўнгил қўйган аёли- бемажол шивирлади Вероника,- демак, Низомиддин оға билан Роҳила ул кишининг...
- У вақтларда Яҳё Мирзо оддийгина сарбоз Яҳё эди...- Хайринисо она шундай деб Вероникага тик қаради,- сен қиз менинг шунча йиллик умр китобимни устамонлик билан варақлаб танишиб чиқдинг-а? Мен бўлсам ҳаёт китобим- номаъи аъмолим фақат Яратган ҳузурида очилади деб умид қилғон эдим...
-Она...
- Нима дейсан?
- Менга бир исм жуда ёқади,- ҳўрсинди Вероника
- Қандай исм? - хаёл ичида сўради Хайринисо она
- Мен динингизни ўргана бошлаганимда дастлаб учратган исмларимдан бири... Ойиша...
- Қизим, мен тўғри тушундимми? Демак, сен ислом динини қабул қилмоқчисан? Ва...
- Шундай... Исмим Ойиша бўлса дейман мен...
Шу куни Вероника "Шаҳодат калимаси"ни айтиб ислом динини қабул қилди ва Ойиша исми билан илк бора аср намозини адо этди ...
🔳 🔳 🔳
- Меҳрибон азизам, бироз кутинг онамиз ҳадемай келиб қоладилар. Улар кун ора пешин намозидан кейин бизни кўриб кетишға келурлар.
- Келин ая, уларни шунақаям соғиндим-ки. Пешинға қадар кутмакка сабрим чидамас. Мен шундоқ кўшк этагидаги чирмовуқлар билан ўралган ҳуфя эшикдан чиқаман-у, онамизни олиб қайтаман.
- Тўҳтанг! Мен оғангизға нима дейман? Улар ҳадемай қайтиб қоладурлар...
- Майли, келин ая... Сиз айтғонча бўлсин. Оғамни кутғоним бўлсун. Алар қайтсалар Хайринисо онамни бирга чақиртирамиз. Унгача бироз дам оламан мен
Музаффар Алининг эрка синглиси Меҳрибон ҳолсизликдан пешонасини маржондек тер босган суюкли келин аяси Моҳижаҳон Бегимни ортиқ ҳаяжонга солгиси келмай ҳонаси томонга йўл олди.
Моҳижаҳон Бегим ҳам Меҳрибонни кўзлари билан кузатиб қўйгач ўз ётоғига йўл олди.
🔳 🔳 🔳
Бу йил ўн беш ёшни қаршилаган Меҳрибон ўзига яраша малоҳатли ҳамда ўжар қиз эди. У теварак-атроф тинчиган деб ҳисоблагач, ошиқча кўзга ташланмайдиган кийимларини кийиб секин хонасидан чиқди ва овоз чиқармай боғ оралаб юриб кетди. Ҳовли адоғидаги чирмовуқли деворга яқинлашгач ўн икки одим санаб чирмовуқли деворни оҳиста итарди. Меҳрибон итарган жойдан катта инсоннинг қулочида бир ярим қулоч кенгликда эшик очилди.
Меҳрибон ўзини лип этиб ташқарига олди.
У чиқиши билан эшик яна қайтадан ёпилиб қолди. Меҳрибон кўксини тўлдириб нафас олди-ю, Хайринисо онасининг кулбаси томон йўл олди.
Кўп ўтмай унинг кўз ўнгида Хайринисо онанинг кулбаси намоён бўлди. Меҳрибон атрофда ҳеч зоғни кўрмагач, излаб келган инсонининг кулбасига оёқ босди. У ичкари ним қоронғи хонада мук тушиб хаёл суриб ўтирган Хайринисо онани кўриб аста бориб бўйнидан қучди, бироқ она деб хаёл қилинган инсон кутилмаган зарба билан уни айлантириб отиб ўрнидан сакраб турди-ю, қизни оёқлари остига олди.
Меҳрибон кутилмаган бу ҳолатдан чинқириб юборди:
- Хайринисо онааа!
📌@xazon_rezgi /17
Тез ва осон вазн йўқотиш учун! 🔥
Ишламайдиган диеталардан чарчадингизми?
Оғирлик қайтиб келадими ва мотивация йўқоладими?
- Оғир машқларсиз 24/7 ёғни парчалаш
- Иштахани камайтириш
- Вазн ўз-ўзидан кетиши учун табиий метаболизмни бошлайди
- Кучингизни беҳуда сарфламасдан яхши қомат ва яхши кайфиятда бўлинг
Озишни энг осон йўли!
https://dexpress-uz.shop/nesslim14
Натижада биринчи кунлардан бошлаб
Мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган хавфсиз таркиб
Хозирок бу сирни билиб олинг!
БАТАФСИЛ: 👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/nesslim14
https://dexpress-uz.shop/nesslim14
https://dexpress-uz.shop/nesslim14
ШИШИЛИНГ ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+gezaCHQohrwzMzhi
/channel/+gezaCHQohrwzMzhi
💥ГУЗАЛЛАК ШАЙДОЛАРИ💥
/channel/+teIKzZ6fpfE0ZGUy
/channel/+teIKzZ6fpfE0ZGUy
Сизни яқин кунларда нима кутаётганлиги ҳақида 97 % тўғри чиқадиган маълумот!✅
Расмдаги юраклардан бирини танланг ва яқин кунларда сизни нима кутаётганини ҳозироқ билиб олинг!⚠️
👉 Жавобларни кўриш
БЕРАҲМ ОНА
Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "ОЙИЖОН...
ДАВОМИ..
#ILOHIY НИКОҲ ❤️🔥
АЛЛОҲНИНГ ЎЗИ НИКОҲЛАБ ҚЎЙГАН АЁЛ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?
Манбаларда келтирилишича бу аёл тарихдаги ягона Муҳаммад пайғамбаримизга илоҳий никоҳланган аёл.
Бу аёл Пайғамбаримизнинг қайси аёллари...😍👇
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Ойгулни олдиндан жой бронь қилинган Memorial Sloan Kettering Cancer Center (MSKCC) онкология марказига жойлаштирилди. Уни қабул қилиб олган шифокор David Wilson ва Emily Garciya Ойгулни зудлик билан текширувга олишди.
- Шу чоққача қилинган таҳлил натижаларини яна бир бор текширувдан ўтказиш энг кичик ўзгаришларни ҳам назардан қочирмаслик бизнинг ишда энг муҳим омил ҳисобланади. Балки ана ўша нуқта энг аҳамиятлиси бўлиши мумкин.
- Доктор, қизимнинг комага тушиб қолганлиги...- Жавлон ака сўзини охирлата олмай бўғзига аччиқ изтироб тиқилди.
- Бундай ҳолат беморларимизда кўп учрайди. Бундан ҳавотирга тушманг.Қизингиз соғайиш босқичига ўтиши билан аста-секин ўзига кела бошлайди. Ҳозир эса кома ҳолати даволаш ишларида ижобий натижа олишга катта ёрдам беради. У ортиқча ҳаяжонланмайди, юраги ҳам керагидан кўп зўриқмайди. Донордан қабул қилинган илик суюқлиги организмни бемалол эгаллай олади.
- Раҳмат сизларга.
Жавлон ака кечга яқин Рустам аввалдан банд қилиб қўйган меҳмонхонага қайтди. У кун бўйи туз тотмаган эди, меҳмонхона ошхонасида наридан бери тамадди қилган бўлди. Хонасига кириб ётоққа чўзилгач тармоққа уланди.
Рақамига бир неча хабар келибди.
"Дадаси, яхши етиб олдингизларми? - хабар келганди Зайнабхондан,- Ойгул туззукми? Эрталабдан буён сизларга икки марта хабар жўнатдим. Жавоб бермадинглар. Шундан юрагим нотинч".
Кейинги хабар Озодадан экан:
" Дадажон, саломатмисизлар? Яхши етиб олдингларми? Ойгулнинг аҳволи яхшими?
Бизда янгилик кўп. Сабабини билмадим, бироқ Рустамни автоҳалокатга учратган инсон қайним Анвар экан. Бу ҳақда ўша вақтда эшитгандим, аммо ишонмаган эдим. Энди бари аён бўлди. Дадажон, Анварнинг ҳам, Рустамнинг ҳам аҳволи оғир эмиш. Бу ҳақда, айниқса Рустам тўғрисида Ойгулга нима десангиз экан? Ёки уни бирор бир жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди дермикансиз? Мисол учун "кўричак бўлиб қолган" деганга ўхшаш. Тўғриси бошим ишламай қолди. Ўзингиз жўялик бирор нарса ўйлаб топарсиз.
Мендан Ойгулга салом денг. Ўзига ҳам хабар ёзгандим, аммо уни ҳали очиб ўқимади.
Дадажон, сиз ва Ойгулни Аллоҳимнинг паноҳига топширдим"
Жавлон ака хабарларни ўқиб бўлгач ўйга толди, сўнгра жавоб хати ёзишга киришди.
"Мен ва Ойгул яхшимиз. Манзилга омон-эсон етиб келдик. Ойгулни онкология мажмуасига ётқиздик. Аҳволи яхши. У ерда телефон тутилмас экан.(Жавлон ака ўзи тўқиган ёлғонига ўзи ишониб ёзишда давом этди). Бир томондан бу Ойгул учун яхши бўлди. Мен у билан кунига икки марта уч дақиқадан кўришишим мумкин экан. Ҳозирча шу. Биздан ҳавотир олманглар"
Жавлон ака мазкур хабарни Зайнабхон ва Озодага юбориб бироз енгил тортгандек бўлди ва кўп ўтмай яна тушкун хаёлларга берилди:
"Қачонгача уйдагилар ва ўзимни алдаймай,- дея ўйлади у ўртаниб,- Рустамсиз бу шаҳарда ёлғиз ўзимнинг қўлимдан нима келади? Қўлимдаги пуллар ҳам у қадар кўп эмас. Ахир Рустам "Ҳаражат томонларини ўйламанг" деганди. Бундай бўлишини ким билибди дейсиз... "
-178-
Хазонрезги
ОСМОННИНГ ОХИРИ
/channel/Xazon_Rezgi
MANAMAN degan erkakni telbalarcha sog'intirishni 9 ta usuli! ❤️❤️❤️
Agar u sizni telbalarcha sog'inishni xohlasangiz, buni qilishning bir necha yo'li mavjud👇
1.Har doim xayrlashayotgan vaqtda..
➡️Davomini o'qish
💜 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 💜
DOIM BIR XIL SALAT QILISH JONINGIZGA TEGMADIMI? 🤔
🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙
😱 100$-200$ LIK KURSLARDA O'RGATILADIGAN RETSEPLAR HAMMA SIR-ASRORLARI BILAN JOYLANGAN KANAL
🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗
🤫BU RETSEPTLARNI BOSHQA KANALLARDAN TOPOLMAYSIZ! O'CHIB KETMASIDAN ULANVOLING
/channel/+C0b5QYJ1a74zMmYy
🆘#Диққат
ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР
БУ ВОСИТА 10 КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 2 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий воситани суртинг...
https://dexpress-uz.shop/snakeoil-4
Батафсил малумот:👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/snakeoil-4
https://dexpress-uz.shop/snakeoil-4
⁉️Охиргача ўқинг
👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ олинг