#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Сурайё опа куни кеча шифокор қабулига борганда унинг "Учта" оқ"дан ўзингизни тийинг, сизнинг касалингизда бу оқлар жуда ҳавфли" деганда ҳайрон бўлганди. Унинг ҳолатини кузатиб турган шифокор батафсил тушунтириб берди. Учта оқ булар- туз, шакар, ун ва улардан тайёрланган маҳсулотлар бўлиб, қанд касаллигида уларнинг истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш кераклигини обдон уқтирган эди.
Шифокор қабулидан чиққан Сурайё опа битта нарсани фаҳмлаб қолди. У қанд касалига чалинганидан буён айнан ана шу "учта оқ"га борган сари ружу қўйиб бораётган экан. "Демак,- ўзича хулоса чиқарган бўлди Сурайё опа,- инсонга ўзичалик ҳеч ким душманлик қилолмайди. Инсоннинг асл душмани унинг нафси, кибри, манманлиги... Мана мен ҳам борлиқни ўз кўзим билан ўзим истагандек кўришни истаб Умид ва Осиёнинг ҳаётини ўз қўлларим билан барбод қилдим. Бунинг ортидан энг кўп азият чекаётган ҳам ўзим. Умид, Осиё ва бошқалардан фарқли мен энг олий жазога раво кўрилдим. Бу виждон азоби... Умримнинг охиригача таъқиб қиладиган ва қутилишим мумкин бўлмаган оғир дард бу..."
Сурайё опа Мафтуна мисолида ўз жазосини олаётганини тан олиб турар эди. Камига эри унга бир оғиз таъна қилмаса ҳам ораларидаги аввалги илиқлик энди йўқ, Адҳам ака уни ўз ҳолига ташлаганча бутунлай ўз олами билан бўлиб кетган эди. Афтидан Адҳам ака Осиё воқеасини айнан ўз аёли уюштирганлигини фаҳмлаган, бироқ Сурайё опанинг оғир дардга чалингани учун ўтган ишларни ковлаштирмай барини тақдир измига топшириб қўя қолган эди.
Тақдир эса Адҳам ака сингари кўнгилчан эмас эди. У адолатли эди ва аста-секин барини ўз ўрнига қўйишни бошлаганди...
Тез орада Сурайё опа Мафтунага қўшилиб Карима опанинг ўз хонадонларида бежизга пайдо бўлмаганлигини фаҳмлади. Карима опа ўз номи билан тозаловчи эди. Унинг асосий вазифаси супур-судир, йиғ-тер эмас, балки Мафтунанинг ҳурмача қилиқларини беркитиш-ортини тозалашдан иборат бўлиб, кези келганда тан олиб айтиш керак-ки, Карима опа бу вазифасини қойилмақом уддалар эди. Сурайё опа кўп ой, кўп кунлар давомида келинининг сигарет чекиши, ичкилик ичиши, тунлари нобоп давраларда юришини таҳмин қилиб келди, бироқ уни фош қилишга аввалги қуввати, тўғрироғи журъати йўқ эди. Начора, зўр зўрни кўрганда бўйнини қисар экан-да. Сурайё опа энди Мафтунага бурнидан ошириб бирор сўз айтса, бир оғиз сўзининг дамида ош пишадиган казо-казо қудалари ўғлига азият бериб қўйишидан чўчир эди. Мафтуна эса аста-секин чирмовиқдек ўрмалаб бутун танани эгаллаб олгач ўзлигидан дарак бергувчи бедаво дард каби беҳузур аёл эди...
Умид эса бу муаммоларга ўзича ечим топди. У Мафтуна билан турмуш қурганининг иккинчи йили дастлаб "Москвада малака ошириб келаман" деб йўлга отланди-ю, шу кўйи малака оширишдан сўнг у ерда ишлаб қолиб кетди. Шунга ҳам икки йилдан ошиб кетибди. Икки йил ичида уч марта келиб кетган Умиддан бугун уйга бутунлай қайтиши ҳақида хабарни эшитган Сурайё опанинг юраги соғинчдан орзиқиб кетганди.
"Ойи, ҳозир Москва вилоятидаман. Дўстим Колянинг уйида меҳмондамиз,- деди Умид тўлқинланиб, -насиб қилса кечга йўлга чиқамиз. Орадаги майда-чуйда ишларни битириб, узоғи индинга ўзимизнинг уйда бўлиб қоламан"
-Умид, болам...-энтикди Сурайё опа,- сени шунчалар соғиндим-кии. Дийдорингга етишга икки кун бор экан. Ана шу икки куннинг ўтишини айт энди?! Майли сен яхши кўрган егуликларни тайёрлаб вақтни ўтказишга ҳаракат қиларман...
Пешиндан сўнг Сурайё опа Каримани ёнига олиб бозор-ўчар қилиб келди. Кечки овқат вақтида ўғлининг қайтишини айтиб эридан суюнчи олган Сурайё опа таомдан сўнг бугун қаттиқ толиққанини ҳис қилиб хонасига кириб ўрнига чўзилди.
Дарровда кўзи илинган Сурайё опа туш кўрибди.
Тушида қоп-қора булут қоплаган ваҳшатли ботқоқлик эмиш. Ботқоқ ўртасида ўғли Умид белигача ботқоққа ботган, нуқул "Ойиии, ойиии, мени қутқаринг!" - дея зорланиб қўлларини олдинга чўзиб талпиниб илтижо қилар ва борган сари ботқоққа чўкиб борар эмиш... Аввал елкасигача, кейин бўғзигача ботган Умиднинг кўп ўтмай оғзига ботқоқ массаси тўлиб уни бутунлай ўчибди...
@xazon_rezgi /89
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Умидга бу сафар кимга уйланишининг аҳамияти қолмаган эди. У эндиги турмуши фақат ота-онасининг кўнгил ҳуши учунлигини аниқ билар эди.
Умиднинг розилик билдирган жавобидан сўнг Сурайё опага яна жон кириб қолгандек бўлди. У қариндош-уруғлари, гапчи дугоналари орасида келинликка номзод дараклашни бошлаб юборди. Келин бўлмиш ҳам тезда топила қолди. "Атиги уч ой турмуш қурган экан, кейин эрининг иккинчи хотини борлигини билиб ҳаётлари бузилиб кетган" деган маълумот билан Мафтунанинг қўлини сўрашга борган Сурайё опа уйга бир олам таассурот билан қайтди.
-Вой, адаси, у қизнинг ўзи бир жаҳон, ҳусни бир жаҳон экан,-деди у эрига оғзидан бол томиб,-онасини айтмайсизми? Бўлажак аёл қуда қизининг ёнида она эмас, унинг опасига ўхшаб турибди. Гап-сўзлари бир маъноли. Меҳмон кутишига-ю, умуман гап йўқ.
- Ҳамма гап ўғлингда қолган,- деди Адҳам ака ҳафсаласизлик билан,-унга ёқса бўлди. Яшайдиган у...
Умидга эса юқорида таъкидлангандек бу ёғига ким билан яшашнинг аҳамияти йўқ эди. У Мафтуна билан туззук-қуруқ гаплашиб ҳам кўрмай тўйга розилигини билдириб юборди.
Тез орада тўй куни ҳам белгиланди. Тўйнинг асосий ҳаражатларини Мафтунанинг катта корпорациянинг раҳбари бўлмиш отаси ўз орзу-ҳавасини пеш қилиб бўйнига ола қолди. Гарчи Умиднинг ҳам, Мафтунанинг ҳам иккинчи турмуши бўлишига қарамай тўйнинг барча урф-одатлари бекаму кўст ўтказилди. "Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг боласи гапирсин" деганлари рост экан. Мафтуна яна оҳорли оқ кўйлак кийди, эр кўрган жувон бўлишига қарамай яна илк бор тўйи бўлган бўй қиз каби юзига ҳаррир тутиб давра тўрида бошини эгиб ўтирди. Сўнг эса қиз тарафнинг ҳоҳишига кўра "Келин салом" маросими ҳам, ч
"Чаллари"," Куёв чақирди" -буларнинг бари-бариси таомилга кўра бўлиб ўтди. Сурайё опанинг қайтадан сўнгги русмдаги мебеллар билан безатилган хоналари энди бошқача жило соча бошлади. "Чаллар" да Мафтунага, "Куёв чақирди" да Умидга совға сифатида калити топширилган чет элнинг фалон минг долларлик енгил машиналари ҳовлида савлат тўкиб ўз жойига эга бўлдилар.
Энг қизиғи "Келин салом"дан сўнг бўлди. Қиз тарафдан узатишиб келган аёллар йўлга тушар эканлар янги қуда Махсума Сурайё опани бир четга тортди:
- Опажон. Сизга" Қизим бироз эркароқ" десам, "Қанча эркалиги бўлса мана менга тан" дедингиз. Ростини айтсам қизим шу ёшга киргунча бир дона туҳум ҳам қовурмаган, бир дона рўмолча ҳам чаймаган. Сабаби бунга уйимизда ҳожат бўлмаган. Бу ишларни қилиш учун уйимизда ҳизматчиларимиз бор. Шу сабаб Мафтуна қизим келинлик хизматларини қилиб чарчаб қолмаслиги учун Карима опани қолдириб кетаяпмиз. У киши бундан буён сизларнинг ҳам хизматингизда бўлади.
Янги қудасининг сўзларидан Сурайё опанинг оғзи очилиб ҳанг-манг бўлиб қолган эди. Бошида Карима опанинг уйларида юриши, рўзғорига аралашиши эриш туюлган бўлса-да, кейинчалик бунга ўрганиб кетган Сурайё опа "Яхшиям шу Карима бор экан" деб ўзига ўзи кўп бора такрорлайдиган бўлди. Карима опа сидқидилдан ишлар, ҳар олти ойда Мафтунанинг отаси долларда тўлайдиган хизмат ҳаққини ҳалоллаб олар эди. Агар Карима опа бўлмаса сочлари тўзғиб пешингача ухлаб ётадиган Мафтунанинг айби очилиб қолган бўларди. У Мафтунанинг ўрнига тонг ўтмай кўча ҳовлиларни ярақлатиб супуриб, сув сепар, нонушта тайёрлар, Умиднинг кийим-бошини ювиб, дазмоллаб ишга кузатар, кичкина Мунисани фалон пуллик боғчага олиб бориб, қайтиб олиб келар эди.
Дарвоқе Муниса... Ҳозир мактабга қатнаётган бу қизча у вақтда боғча ёшида эди. Мафтуна келин бўлиб тушганидан ўн беш кун ўтиб "Аммажонисини соғиниб ичикиб қолибди" деб бир-икки кунга ташлаб кетилган қизалоқнинг келинининг ортидан "Ойижон" дея эргашганда Сурайё опа ҳайрон қолмаган эди. "Ҳаа, дея ўйлаган эди ўшанда Сурайё опа,-Мафтуна акасининг қизига хўпам меҳр берган экан-да" . Бироқ орадан бир хафта, икки хафта, бир ой ўтса-да қайтиб уйига олиб кетилмаган, камига Умидни "Адажон" деб чақира бошлаган қизалоққа тикилиб Сурайё опа:
- Умид, бу қиз аммасини соғиниб ичикар экан-у, нега ўз онасини соғинмайди?- дея ҳайрон бўлиб сўради.
@xazon_rezgi /87
Ёмғир бўлсам керак аслида 😔...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
37-қисм
🔳 🔳 🔳
Ажралиш учун суд залига борган Осиё ўтган кунлар орасида Умиднинг бунчалик тушкунликка тушиб қолган дея таҳмин қилмаган эди. Саноқли кунлар ичида гўёки Умид бошқа бир инсонга алмаштириб қўйилган каби эди. Дастлаб Осиё ушбу суд залидан эндиликда "собиқ" номини олиб чиқиб кетишга маҳкум эрига қараб юраги туз сепгандек ачишди. Бироқ кўп ўтмай ўзига тикилган бир жуфт кўзларда илгариги муҳаббат тафти эмас, балки бепарво совуқликни кўриб Осиёнинг эти сесканиб кетди.
Суд орадаги бирма-бир, чирт-чирт узилган муносабатлар каби совуққина ўтди. На Умид "Қол" , на Осиё "Мени олиб қолинг" демади. Ҳар иккалалари ҳаттоки суд тугагач бир оғиз "Хайр" демоққа лойиқ кўрмадилар бир-бирларини. Тўрт йил оташин муҳаббат измида яшаган ошиқ юракларнинг интиқоси шундай сокин ва ҳиссиз тугади. Тамом...
Бироқ бу... Кўринишидан шундай эди. Умид ҳам, Осиё ҳам ўзларича зада муҳаббатларини юрак қаърига дафн қилиб устини лоқайд хазонлар билан кўмган, шу йўл орқали бу муҳаббат ҳотирасини-да ўзгалар топташидан ҳимоя қилиш чорасини кўрган эдилар...
Умид ва Осиё муҳаббати ҳотимасига шу тариқа видо имзоси қўйилди. Ана шу имзо қўйилиши учун кимлардир қанчалар гуноҳнинг оғир юкини ортмоқладилар, кимлардир қанчалик курашишларига қарамай бари ёшларнинг зарарига ишлагани учун ўртандилар, куйдилар, ёндилар... Бироқ қани энди бундан бир фойда бўлса экан? Бариси учун кеч эди энди... Кеч...
🔳 🔳 🔳
Суд бўлиб ўтганига икки хафта бўлгач туни билан юраги ўйнаб чиққан Осиёнинг тонгга яқин кўзи илинди. У кўм-кўк майсалар ва митти чечакларга беланган ялангликда оппоқ, этаклари узун либосда турган эмиш. Майсалар бағри дона-дона шудринг эмиш-у аммо у шудринглар Осиёнинг либоси, яланг оёқларини хўл қилмас, балки ўзгача ором берар эмиш.
Шу пайт Осиёнинг қаршисида юзлари нурли бир мўйсафид пайдо бўлиб Осиёга бежирим йўргакланган гўдак узатибди:
- Ол қизим,- дебди у ҳайратда қолган Осиёга,- ҳар бир инсон ўз амалларининг ажрини олиши керак... Ҳоҳ у яхши бўлсин, ҳоҳ ёмон... Сенга эса ўзинг учун энг муносиби раво кўрилди...
Осиё беиҳтиёр гўдакни олиб уни бағрига босди. Гўдакдан ёмғир иси келар эди... Ҳудди-ки осмоний фаришталар ҳар томчисини меҳр билан олиб тушиб ерга индириб кетадиган ёмғир иси...
Осиё кўрган туши таъсирида энтикиб кўзини очганда теварак-атрофни эзгулик нурларига белаб оппоқ тонг отиб келар эди.
#орадан_етти_йил_ўтди...
- Умид уч кунларда уйга қайтиб қолар экан,- деди Сурайё опа остонада писта чақиб ўтирган Мафтунага,- ҳозиргина у билан телефонлашдим.
У шундай деб эрининг келиши ҳақидаги хабар заррача қизиқтирмаган келинига қараб ғаши келди:
- Шу зормандани ошхонага кириб чақсангиз бўлмайдими? Чиқ-чиқ қилиб асабларимни еб юбордингиз!
- Ҳайрият, ўғлингизни эсларига уйлари борлиги тушибди. Энди хотинлари ва қизлари борлигини эсласалар ҳам зўр иш бўларди-да,-Мафтуна шундай деб ўрнидан эринибгина туриб этагидаги қоғозга йиғиб ўтирган писта пўчоқларини зинага сочиб ташлади,- ўзи уйдан яқинда чиқдингиз-у, ойи, қаердан писта чаққанимга асабингиз бузила қолди?
-Вой, Мафтуна!? Нима қилганингиз бу? Карима яқиндагина тозалаганди бу ерларни?
- Тозалаган бўлса яна тозалайди! Пулини олгандан кейин ҳалоллаб ишласин! - Мафтуна шундай деб ичкарига қараб писанда билан овоз берди,- тётя Карима?! Зинани яхши тозаламабсиз?! Чиннидек қилиб қўйинг, хўп?! -ичкаридан "Ҳўп бўлади, Мафтунахон" деган жавобни эшитиб, Мафтуна Сурайё опага қараб қош қоқди,- испасибка!
У соллона қадамлар билан ичкарига кириб кетиб тез орада билагига жимитдек сумкачасини осганча қайтиб чиқди. Сурайё опа унинг қаёққадир отланганини кўриб:
- Ҳа йўл бўлсин?! - деди ўзини босишга ҳаракат қилиб
- Мамул, уйда ўтириб диққинафас бўлиб кетдим, писта чақсам бировни асабини бузмайдиган жойларни бир айланиб келай.
Сурайё опа бу келинга гапиришни фойдаси йўқлигини билиб унинг калта-култа кофта, тор шим кийиб қилпиллаб кетаётган ортидан нафрат билан
@xazon_rezgi /85
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Сиз ҳам ўз-ўзидан бу даражага етишмагандирсиз!? Кўнглингиз тинчиб илм қилишни ўзи бўлиб қолмагандир?! Ёшгина бошимдан эмизикли боламни ташлаб, юртма-юрт кезиб, қўлим қавариб, белим букилиб ҳам сизни, ҳам ука-сингилларингизни қорин ғамини емаганмидим? Иккинчи бора бўйимда бўлганимни сезмай қолиб оғир юк ташиб ҳомиламдан айрилганим, шу кўйи қайта фарзанд кўролмайдиган бўлиб қолганимни ким ҳам биларди?! Ҳаа, адаси, сиз осмонда учганингизда менинг чекимга ерда юриш тушди. Юрганда ҳам ер тимдалаб, таъна-ю маломатлар ўқига нишон бўлиб эмаклаб юриш тушди. Сизнинг таомингизни ҳеч қачон гўштсиз сузмадим, ўзим эса ойлаб бир тишлам гўшт татимаганман. Аммо буни ким ҳам билган дейсиз? Сизга энг оҳирги русумдаги бўйинбоғни боғлаганимда, ўзим икки йиллик пайпоғимга қирқинчи ямоқни солганларим энди чўпчак. Булар ҳақда ҳатто сиз ҳам билмагансиз.Биладиган даражада эътиборли эмасдингиз сиз! Ҳали ҳам шундай. Ҳали ҳам барча таъна менинг бўйнимда. Яна менга инсонларнинг уволи ҳақида гапираяпсизми? Менинг уволим-чи? Менинг уволим кимнинг бўйнида? Шу даражага келиб қолганим, тирикчилик измида дийдам қотиб тош бўлиб кетгани, кўнгил деганлари билан икки пуллик ишим бўлмай қолганлиги... Сизнингча булар ўз-ўзидан бўлиб қолганми? Буларнинг бадали кимнинг бўйнида? Уволини тўлагувчи ким?
Ҳаа! Эси бор инсон бу ишларда мантиқ кўрмайди... Энг осони четдан туриб баҳо бериш-қўйиш... Улар учун бари дараҳт куртак ёзиб, гуллаб, сўнгра муаттар ҳидли олма пишиб қолгани каби оддий... Осон... Аммо ўша тарам меванинг етилиб пишиши учун табиатда қанчадан қанча кўзга кўринмайдиган механизмлар иш бажаргани билан ҳеч кимнинг иши йўқ...
Танганинг иккинчи томони эса доимо эътибордан, назардан четда...
Яна чет-четда "Шундоқ профессорнинг аёли ана шундай оддий аёл" деганлари ажойиб. Ўйлашмайдики, генералнинг аёли турмушга чиққанда эри оддий солдат бўлган...
Ана шунақа профессор Ибрагимов жаноблари...
Энди эса Умидга куяйми ? Ёки Осиёгами? Ёки тенги йўқ қудаларингиздан кечирим сўраб оёқларига йиқилишим керакми?
Хафа бўлманг-у, тўғрисини айтаман!
Осиё тўғри қарор қилибди! Бир дона фарзанд туғиб беролмаса бу даргоҳда елкасини қисиб, муъте яшашидан нима маъно бор? Мен-ку майли, мен одаммидим... Аммо Осиё бу қарорга келганда ҳаммадан ҳам кўп сизни ўйлаган! Сизни орзу-умидларингизни, ўша шарафли шажарангизни ўйлаган у!?
Энди ҳам бирон нарса денг, адаси?! Сал аввал бийронгина эдингиз-ку? Мен барини кафтим чизиқларидек очиқ кўриб турибман. Сиз тарихшунос олим бўлсангиз, мен эршунос олима бўлиб кетганман. Фақат менда ўша шапалоқдек диплом йўқ холос. Сизни ҳозир энг қийнаётган нарса нималигини айтайми? Унда эшитинг: Сиз ажралиш ҳақидаги хабарни Умидга қандай айтишни билмай безиллаяпсиз. Жонингиз ҳалак бўляпти. Унга ҳар доимгидек ёмон кўрингингиз йўқ! Яна камига эл-юртдан "Профессор Ибрагимовнинг ўғлининг турмуши бўлмабди" деган таъналарни эшитишни ўйлаб ҳам сиқилаётганингиз рост. Тўғри айтаяпманми сўзамол профессорим, - Сурайё опа эрига тик боқди,- жавоб беринг. Кутаяпман!
Адҳам аканинг бурун катаклари кенгайиб қисқа-қисқа нафас ола бошлади. Ҳаво етмаганидан сал аввал аёли сўзида гап теккизиб ўтган қимматбаҳо бўйинбоғини тасмасидан бўшатди. Адҳам Ибрагимовга ўз аёли тутган кўзгудаги аксига боқиш жуда оғирлик қилган эди...
- Ойиии!
Эр-хотин баравар овоз эшилган айвон тарафга бемажол назар ташлашди. У ерда сийрак соқоллари чақир тиканакдек чўкиртак ўсган, кўз атрофлари кўкимтир тусга кирган, ранги бўздек оқариб кетган Умид ота-онасига бежо боқиб турарди.
- Илтимос, гап талашманглар. Ажралиш бўлса ажралиш-да,- Умид изига бурилар экан, оҳирги сўзларини деяли шивирлаб айтди,- шу ишнинг тезроқ битгани яхши эди... Қуриб кетсин ҳаммаси...
Умид паст овозда гапирган бўлишига қарамай, Адҳам ака ҳам, Сурайё опа ҳам барибир унинг сўзларини эшитишган эди.
#давоми_эртага 📌
Муаллиф: Хазонрезги
@xazon_rezgi /84
Муаллиф: Хазонрезги
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍 ❤️❤️❤️
((Reklama tez orada oʻchiriladi
⬇️Qoʻshilib olinglar⬇️
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
👆👆👆👆👆👆
Pishiriqlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlar
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
🇺🇿Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan ✅💞💞💞
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ БОМБА ЯНГИЛИК🤩
2025 йилда энг сунги урфга айланган либосларидан хабордор булишни хохловчилар учун дахшат фасонлар бериб бориладиган канал👇
--- уйга
---ишга
---кучага
---укишга
----базмларга
---маросимларга
Кийишга мос фасонлар жамланган канал билан
танишинг
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
Тикувчилик канали 👇
/channel/+pWX-NUmhNcdhMjVi
Азизлар, бу ерда каналда чоп этилган Хазонрезги қаламига мансуб барча йирик ҳажмдаги асарларнинг илк қисмлари.Асарлар тўлиқ каналга жойланган. ("Баҳор қайтгунча"дан ташқари) Биринчи қисмини топиб пастга ўқиб келаверасиз.
Читать полностью…
#ҳайрат
Бундай гўзалликни фақат Ўзидан бошқа зот яратишга қодир эмас!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌱 Бахт юқумли...
Сиз қанча бахтли бўлсангиз, атрофдагиларга ҳам юқади. Бахтлиларга ҳамроҳ бўлсангиз, сизга ҳам юқади. Шу дақиқадан бошлаб ҳар лаҳзадан бахт олинг ва яқинларингизга ҳам улашинг...
Шанба кунингиз мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
#асардан_парча
- Бу ерда нималар бўляпти?
Омирнинг хаёлига шу савол келиши билан ёнида аллақаердан пайдо бўлиб қолган Мухтор ака сокин овозда жавоб қайтарди:
- Вақти-соати етганлар ҳар икки дунёга кузатилинмоқда.
- Ҳар икки дунёга? -ажабланди Омир,- инсон вақти-соати етса у дунёга равона бўлишини билардим, бироқ иккинчи дунё...
- Иккинчи дунё биз ташриф буюрган дунё-да,- лаблари қимтинилди Мухтор аканинг,- демак у ерда насибаси тугаб битмаганлар яна ортга қайтадилар.
-Шундай денг?! - деди Омир ўйчанлик билан,- амаки, бу ерда одам бунча кўп?! Биз ётган касалхонада кома ҳолатига тушганлар бунчалик кўп эмасди.
- Мен ҳам шунга ҳайронман,- оломонга кўзларини тўлдириб қаради Мухтор ака,- ҳақиқатда бу ерда инсонлар кўп экан,,- Мухтор ака шундай деб тўрга ишора қилди,- қара, у ерда инсонларни кузатиш бошланди.
Омир бўйнини чўзиб Мухтор ака кўрсатган томонга қаради.
Шу пайт осмондан ланғиллаб ёниб турган катта кўрпа учиб келди ва оёқ остидан ярим метр баландликда муаллақ туриб қолди. Кўрпадан тараётган олов иссиқлиги майдондагиларни ҳам юрагини бежо қилиб юборди.
- Воооҳҳҳ,- деди оломон ўртасидан кимдир надомат билан,- орамизда кўпнинг ҳаққини еган кимдир бор экан-да?! "Кўпнинг ҳаққи-кўрпа! У дунёда устингга олов бўлиб ёпилади" деган гапни кўп эшитганмиз.
Шу пайт юзлари беркитилган, бош-оёқ оппоқ кийимга бурканган тўрт нафар кимса қирқ-қирқ беш ёшлардаги бир йигитни қўл-оёғидан ушлаб кўрпага ирғитдилар. Бир зумда йигитдан таралган ёввойи чинқириқ теварак-атрофни тутди. Кўрпа зумда букланиб йигитни олов билан ўраганча тезлик билан кўздан ғойиб бўлди.
- Бу йигит вафот этган қўшнисининг уй-жойига эга чиқиш учун унинг аёлига туҳмат қилиб тўрт боласи билан кўчада қолдирган экан... Энди қиёматгача бева аёл ва етим болаларга қилган ноҳақлиги учун ана шундай азобланади.
Омир ёнгинаси туриб воқеага изоҳ берган инсонга ўгирилиб қарамади.
Навбатдаги сафар осмон-у фалакдан учлари тиғ каби чарҳланган бир чангак тушиб оломон ичидан бир эркакнинг тилидан илиб додлашга ҳам қўймай ўзи билан олиб кетди. Омир кўп ўтмай у эркакнинг покиза бир аёлга туҳмат қилиб оиласини пароканда қилиб юборганини билиб олди. Бироздан сўнг у судхўрлик қилган кимсанинг қорнига қўрғошин қуйилгани, зинокор аёл ва эркакларга қон аралаш йирингдан насиба ажратилганлигига гувоҳ бўлди...
Тили ҳаром сўздан тийилмаган, ўзи дилозор кимсага ҳамроҳ қилиб бир гала илон юборилибди.Улар дилозорнинг оғзини макон қилиб вишиллаб кириб чиққанча унинг бу дунёда қилган ишлари учун адабини бера бошладилар.
Омир бу таҳлит воқеаларни кўра туриб юраги кеч кузак вақти дарахтда қолиб кетган энг сўнгги баргдек дилдираб қолди.
😳 ОДАМХӮР КЕЛИН...
Тӯй жуда ҳам даб - даба билан ӯтди. Лекин менга Келинойим ёқмади совуқроқ эди қараши гӯё. Мен тӯйдан сӯнг икки ёшли қизим билан Акамнинг уйида қолдим. Эртаси куни қарасам Қизим йӯқ ӯша куни сӯрамаган одамим қолмади кейин Қидирувга бердим орадан 15 кун ӯтди топилмади. 2 кундан сӯнг Онам ҳам тӯсатдан Ғойиб бӯлди анча Акам билан қидирдик тополмади. Шу тарзда Онам ҳам йуқолди. Бир кун соат кечаси 05:15да ер тӯлага секин мӯралаб қарасам Келинойим...😳😱😱 БУ ДАХШАТ...
ДАВОМИ👉👇
/channel/Solixa_Ayol/37821
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
38-қисм
Умид истеҳзо билан мийиғида кулимсиради:
- Онасининг ёнида бўлгандан кейин соғинмайди-да, ойи!? Ҳалиям тушунмадингизми? Бу қиз Мафтунанинг ўз қизи-ку!? Ҳайрият-ки, бошқалардан эмас, никоҳли биринчи турмушидан бўлган экан.
- Вой шўриим, вооой ўлмасаам...-юзини тимдалади Сурайё опа,-нега? Нега қизи борлигини айтмабди бизга?
- Сиз совчиликка борганингизда ундан ёки онасидан "Мафтунанинг боласи борми?" деб сўраганмидинглар? Сўрамаганинглардан кейин айтишмаган-да?! Сиз сўраган саволларга жавоб беришган улар...
- Ахир... Ахир Мафтунани дараклаган Салимахон ҳам унинг болалик жувон эканлигини аймаганди? Атиги уч ой турмуш қурган деб...
- Ойи. Биринчидан Мафтунани боласи борлигини кўпчилик билмас экан. Мунисани ҳақиқатдан ҳам акасини қизи деб овоза қилишган экан халққа. Ким билсин бу қиз келажакда онасининг бахтига тушов бўлмасин дейишгандир-да. Иккинчидан, гапингиз қизиқ, ойи. Уч ой турмуш қурган одам фарзандли бўлолмайдими? Ҳамма мен эмас, тўрт йилда ҳам битта тирноққа зор бўлган,- сўнгги сўзларни айтар экан Умиднинг чеҳрасига изтироб ифодаси қалқиб чиқди, бироқ тез орада ўзини қўлга олди,-хуллас, ойи, мана сизга тайёргина ўзингиз орзу қилган набира. Ўз оёғи билан бувижон деб ҳаётингизга кириб келганини хатто сезмай ҳам қолдингиз. Дуо қилиб турсангиз шу қизнинг ортидан қўшалоқлашиб ўғил набиралик ҳам бўларсиз.
Умид ортиқ гапирмай ташқарига йўл олди. У Мафтунанинг телефонда аллақайси дугонасига "Фууу, ҳали бери фарзанд кўрмоқчи эмасман, ёшликда ҳаётдан завқланиб яшаб қолиш керак. Авваламбор бунинг чорасини кўриб қўйганман, қолаверса эрим биринчи турмушидан боласи бўлмагани учун ажрашган. Ким билсин айб балки унинг ўзидадир, йўқса хотини ҳиёнат қилиб қўлга тушмагунча унинг жавобини берган бўлмасмиди? Тили қисиқ жойи бордир-ки, ўзи ҳам шунча йил қисиб юрган. Собиқ кундошим ҳам бекорга ҳиёнат қилмагандир?" деган сўзларини эшитиб қолиб адо-и тамом бўлган, бироқ тили ўн беш қарич Мафтунанинг олдида ўзини оқлашга ҳафсала ҳам қилмаган эди. Сабаби Умид оқлаган тақдирда Мафтунанинг олдида қадри янада паст тушишини, ўзини гуноҳкор деб тан олгудек бўлишини ҳис қилар эди. Шу тариқа уч ойга қолмай Умид билан Мафтунанинг омонатгина қурилган турмушлари ич-ичидан дарз кета бошлаганди.
Сурайё опа Умиднинг ортидан жавоб қайтара олмай изтироб билан сўзсиз тикилиб қолди. У вазият бутунлай ўз измидан чиқиб кетганлигини, тақдир Сурайё опанинг ҳисларини ҳам унинг ўзи каби ўйин қила бошлаганини англаб ичи куяр эди.
"Тағин ҳам Умид Осиёнинг фарзанд кўрганидан хабари йўқ,- ўртаниб ўйланди Сурайё опа,- билганда борми?
Айтишларича, фарзанд онасини елкасида опичлаб Ҳажнинг барча амалларини бажартирса онасининг бир кеча оқ сут бериб қараган ҳаққини адо этар эмиш... Мен эса фарзандида ҳеч қандай ҳаққи қолмаган нобакорман.
Тунов куни Санобар опам "Чўчқанинг гўшти нимага ҳаром биласанми?" деб сўрадилар. Мен қайдан билай деб елка қисдим. Уларнинг айтишларича чўчқа қорни очса ўйлаб ўтирмай нафси кўйида ўз боласини паққос тушурар эмиш. Улар яна айтдилар-ки, қуён янги болалаганда болаларини шунчалар яхши кўрар экан-ки, муҳаббати ичига сиғмаганидан жўшиб уларни еб қўяр экан. Мен-чи мен? Булардан қайси бирига ўхшайман? Шу даражада ўзимни ўйлайдиган ҳудбинман-ми ёки боласини қаттиқ яхши кўрганидан абгор қилишгача олиб борадиган ноинсофми? Эээ, нима фарқи бор? Ҳар икки ҳолатда ҳам фарзанд қисмати фожиа билан тугаганидан кейин...
Ёшлигимизда маҳалламизда Ҳуррият опа деган қўшнимиз бўлгувчи эди. Ўша аёл ёш болаларни шунчалик яхши кўрар эди-ки, йўлида учраган ширинтойларни маҳкам мижиб қучоқлар, юз-бўйнилари кўкариб қолгунча қаттиқ ўпар эди. Кейинчалик билсам ўша аёлнинг уч ўғли бебахт бўлибди.
Айтишларича ҳамма нарсанинг ортиқчаси бўлар эмиш-у, аммо меҳрнинг ортиқчаси бўлмасмиш. Мен эса бугун меҳрнинг ҳам ортиқчаси ортиқча экан деган тўҳтамга келдим. Ҳудди-ки ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган тузнинг, шакарнинг, уннинг ортиқчаси ортиқча бўлгани каби...
@xazon_rezgi /88
Kiyim tiktirmoqchisiz-u lekin eng trenddagi chiroyli fasonlarni topolmayapsizmi? 🥲❤️
Unda bu kanalni tavsiya qilaman👇🏻
•| Vecherniy ko'ylak fasonlar👗
•| 0 dan makiyaj qilish🌹👗
•| Homladorlarga fasonlar👗
•| Uyga kiyishga fasonlar👗
•| Kelinchaklarga fasonlar💘👗
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas 🤩👇
/channel/+mzuhBofqhf41MDE5
#ДАХШАТ 😱
Тўй куни ёш келин сирли равишда йўқ бўлиб кетди. Бир неча кундан кейин унинг танаси топилди, лекин юзида қўрқинчли табассум бор эди. Ўшандан бери ким тўйдан қайтиб, тунги соатларда ўша йўлакдан ўтса, келиннинг шарпаси уларга...😭🚷
Давомини ўқиш..👇🤯
Тоғаси Ситорани аёвсиз урар ва тинимсиз бақирарди:
- Севасанми, а? Севасанми? Мактабни битарар-битирмас севдингми? Нега индамайсан? Тунда учрашиб нима қилдинг?
Ситора тоғасининг калтагидан қочиб қутилмоқчи бўлиб, олдинга интилди. Чаққонлик қилган тоға унинг кўйлаги ёқасидан ушлашга улгурди. Қиз жон ҳолатда қочмоқчи бўлгани учун кўйлаги йиртилиб кетди ва Ситоранинг кўкси очилиб қолди. Шунда тоғаси...
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
қараб қарғаб қолди:
- Ҳе, мамул деган тилингга тирсак чиқсин! Ҳе, балогинанинг кўнгдалангига учра-я?! -сўнг афсус билан қўшиб қўйди,- балоям ҳазар қилади бу алвастидан. Шайтоннинг урғочисига опалик қилади бу!
Сурайё опа "Нима гап?" дея деразадан мўралаган Карима опага:
- Эътибор берманг!- деркан батафсил изоҳ беришни лозим топди,- ойимтилла яқинда алмаштирган машиналарида айланишга кетдилар. Ҳай майли уни қўйинг. Битта аччиққина чой дамланг, маслаҳатли иш бор. Умиджон чет элдан қайтяпти.
Аслида Умид Россия пойтаҳти Москвага ишлаб малака ошириш бир баҳона, балки иккинчи бор уйланган аёли Мафтунадан қочиб кетганлигини Адҳам ака ҳам, Сурайё опа ҳам яхши ҳис қилиб турар эдилар.
Мафтунани ҳам Сурайё опа дараклаб топган, Осиё билан ажралишгандан кейин уч йил уйланишга кўнмай куйдирган ўғлини базўр кўндирган ҳам ўзи эди. Ўша уч йил ичида Сурайё опа обдон тавбасига таянган, Умид собиқ келинини жонидан ортиқ кўришини тан олган ҳам эди. Кейинги йиллар ичида Умид таниб бўлмас даражада ўзгариб кетганди. Илмни оро йўлда қолдириб, ичкиликка ружу қўйган, аёл зоти ҳақида эшитгиси ҳам йўқ, дийдаси тош эркакка айланиб қолган эди Умид. Сурайё опа бу мушкулларнинг чораси биргина инсон- у ҳам бўлса Осиё эканлигини фаҳмлаган кунининг ўзида келинининг остонасига бош уриб борди. Бироқ на Осиёни, на унинг ота-онасини топа олди. Улар уйларини сотиб шаҳардан кўчиб кетишган, аммо янги манзилларини ҳеч ким билмас эди. Сурайё опа бош эгиб Икромжон аканинг ота уйига борди, собиқ келинининг дарагини сўради, бироқ воқеа устига келиб қолган Осиёнинг ўктамгина аммаси унга икки оғиз гап билан кўчани кўрсатиб қўйди:
"Тешик мунчоқ ерда қолармиди, эгачи?- деди у ҳар сўзида ўйиб-ўйиб,- шундоқ лобар қизимиз ҳам кўчада қолмади, алҳамдулиллаҳ. Сиз қадрига етмаган бўлсангиз қадрига етадиганларни топиб узатиб юбордик. Ҳа айтганча, балки сизга қизиқмасдир, аммо маълумот учун билиб қўйинг. Ҳозир сиз туғмас деб даргоҳингиздан қувиб солган Осиёхонимизнинг тиқмачоқдек ўғил фарзанди бор. Ҳадемай қизалоқлик бўлиб қолса ҳам ажабмас. Шунақа гаплар. Ҳай кетяпсизми?! Ора-орада меҳмонга келиб туринг, янгиликлардан ўртоқлашамиз, эгачи"
Сурайё опа ўша куни уйига судралиб қайтди. Аланг-оташ бўлиб қовжираб кўрпа-ёстиқ қилиб ётиб қолди. Шу кўйи бир хафта бош кўтармади. Ҳеч нарса емай, ичмай қўйди. Ахири уни зўрлаб шифокорга олиб борган Адҳам ака аёлининг қанд касалининг оғир формасига учраганини аниқлатиб билди.
- Ўзингга ачинмасанг ҳам онангга ачин,- деди ўша куни Адҳам ака Умидни ёнига чақириб,- мана бу анализларни жавобини кўр. Онангни қонидаги қанд миқдори шу даражага ошибди-ку, қон у ёқда турсин ҳатто пешобини ҳам эгаллаб бўлибди. Шифокорларнинг айтиши бўйича аҳвол шунчалик жиддий экан-ки, онанг исталган вақтда комага тушиб қолиши мумкин эмиш. У бўлса даволанишдан бош тортяпти. Нега дейсанми? "Умидни бахтсиз қилган мен. Боламни шу аҳволда кўргандан ўлиб қўяқолганим яхши" деди онанг.
Адҳам ака Сурайё опага тегишли бир даста лаборатория таҳлиллари жавобини стол устига ташлаб хонани тарк этди.
Умид таҳлил натижаларини яна қайта кўздан кечирди. Отаси мутлоқ ҳақ эканини билган Умид бир қарорга келиб онасининг ёнига йўл олди.
- Ойи, анча яхшимисиз? -деди Умид сўлғин овозда,-илтимос даволанишга кўнинг. Мен ҳамма айтганингизга розиман. Сиз соғ бўлсангиз бўлди.
Сурайё опа жавоб ўрнига титроқ қўллари билан ўғлининг сочларини аста силади.
- Мени кечир, болам,- деди у базўр,- сени бахтсиз қилган мен бўлдим.
Умид онасининг хонасидан чиққанда ҳавонинг чеҳраси тунд бўлиб кетган , осмондан ёмғир томчилари бир-бир севалаб томчилай бошлаган эди.
Умид ҳовлининг ўртасига туриб ҳовур босган кўксини ёмғирга тутди. Аста бошлаган ёмғир тез орада кучайиб шовуллаб қуяётган жалага айланди...
Умид эса ўзини жала бағридан олгиси келмас эди...
- Осиё... - шивирлади Умид умидсиз оҳангда. Уни ёмғирдан бошқа ҳеч зоғ эшитмади...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@xazon_rezgi /86
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Адҳам ака қудаси Икромжон ака белгилаган учрашув жойига боргунча бўлари бўлди. Унга ҳамма вақт мулозаматли бўлган қудасини ўзича бу қадар совуққон муносабатда бўлиши юрагини ўртаб юборганди: "Икромжон ака нега бунчалар ғамнок?-ўйлади у юраги орзиқиб,- ишқилиб Осиё соғ-саломат бўлсин-да?"
Икки қуда қўл бериб сўрашар экан, Адҳам ака дарҳол юрагини ўртаган саволга жавоб олишни истади:
- Тинчликми, Икромжон ака? Осиё қизимдан бирор хабар борми?
- Ҳаа,- оғир тин олди Икромжон ака, -Осиё бизга хабар жўнатибди. Қаердагилигини айтмаган бўлса, аммо минг шукр соғ ва саломат эканлигидан хабардор бўлдик.
- Э худо, ўзингга шукр!- енгил тин олди Адҳам ака,- ҳайрият...
- Адҳам ака, гапни чувалаштириб вақтингизни олмоқчи эмасман. Мен бу ерга Осиё ҳақида...
- Осиё қизимга қарши ҳеч қандай даъвоимиз йўқ,- деди қудасининг оғзидан сўзини олиб Адҳам ака,- бўлган ишларнинг бари тушунмовчилик ортидан келиб чиққан экан.
- Бўлган иш бўлиб ўтди. Аммо мен ҳозир у ҳақда гапирмоқчи эмасман. Мен қизим билан гаплашганда у бир қарорга келганини айтди. Унга ёрдам беришимни сўради. Адҳам ака, биласиз, Умиджон сизнинг якка-ю ёлғиз фарзандингиз бўлгани каби Осиё ҳам менинг кўзимнинг оқ-у қароси. Унинг бармоғига қадалган тикан, менинг юрагимни ҳанжар бўлиб ўяди. Хуллас... Осиё турмуши ортиқ бу аҳволда давом этишини истамаяпди. У ўғлингиз билан ажралишга қатъий қарор қилибди,- Икромжон ака қудасининг безовталанганини кўриб дарҳол эътирозга шошилди,
- Адҳам ака, шошманг, қизишманг. Икковлари мана тўрт йил турмуш қуришди. Шу йиллар давомида бир оғиз сан-манга боришмади. Биласиз Осиё қизим бир марта уйга қайтганида Умиджон олиб кетгандилар. Ўшанда улар ўзаро келишиб олган экан. Маълум муддат яна сабр қилишга. Назаримда бу сафар бари жиддий. Осиёга яна бироз сабр қилишни айтсам, қизим энди давомига кўра-била туриб ўғлингизни вақтини олиш инсофсизлик эканлигини айтди. Тўғри, ҳақиқатга тик қараш осон иш эмас, бироқ мен ҳам аҳвол шу бўлгач, кунда мунғайиб, эзилиб яшагандан кўра қизим танлаган йўл афзал деб ўйлаб қолдим.
- Икромжон ака... Ахир...
- Адҳам ака... Осиё кейинги хафталарга қайтишини айтди. Келиши билан ажралишга ариза берар экан. Орада фарзанд бўлмаганлиги учун уларнинг ажралиш ишида ортиқча муаммо бўлмас экан. Энди менга руҳсат... Умиджонга ётиғи билан барчасини тушунтириб қўярсиз,- Икромжон ака эътирозга ўрин қолдирмайдиган тарзда сўзини якунлаб юзига фотиҳа тортди,- орамизда яхши-ёмон гаплар ўтган бўлса рози бўлиб қўярсизлар...
🔳 🔳 🔳
- Қудаларимиз жуда қалби кенг инсонлар экан,- изтироб билан Сурайё опага бўлган гапларни гапириб берар экан Адҳам ака, -бўлиб ўтган воқеалар ҳусусида бир оғиз чурқ этмасдан, таъна қилмасдан, қўлларини кўксиларига қўйдилар-у "Биз айбдор" деб ўйиндан чиқиб кетдилар. Ёмон иш бўлди, онаси, жуда ёмон иш...
- Нимаси ёмон экан бунинг?- бўшашиб сўради Сурайё опа,- ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор дейишади, шу баҳона Умиднинг ҳам йўли очилиб кетса ажабмас.
-Ҳмм,- надомат билан заҳарханда кулимсиради Адҳам ака,- сен бир нарсага аҳамият бермаяпсан. Ўйлайсан-ки, Қодир Эгам сенга солиҳ бандаларини рўбаро қилаверади, сен эса зериксанг улардан осонгина воз кечиб яна янгиларини кутиб қоласан. Кечириб қўясан, онаси, ҳар қандай увол қилинган неъматнинг ҳам жавоби бор. Ҳудди шунингдек ҳаётимизга ҳамроҳ қилиб берилган азиз инсонларнинг ҳам.
- Нима, ёлғиз ўғлимнинг фарзандли бўлишини исташим гуноҳми? -алам билан шивирлади Сурайё опа,- ўз ёғимга ўзим қовурилиб юрганда бу иддаоларингиз ортиқча, адаси. Айбсиз ким бор? Ўзингиз ҳам набира, набира деб, ҳали туғилмаган, ҳаттоки бунёд бўлмаган гўдакнинг ташвишини қилмадингизми? Элбурутдан исм танлаб, қўйиб олмадингизми? Шажарамиз, шажарамиз деяверганингизга бу уйда ҳеч ким юрак ютиб бола асраб олиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмади. Ҳуддики, Ибрагимовлар сулоласига бегона қон аралашса дунёнинг оҳири бўладигандек. Тўғри мен катта ўқишда ўқимагандирман, аммо у даражада оми ҳам эмасман.
Муаллиф: Хазонрезги
@xazon_rezgi /83
***
Наргиза катта-катта қадамлар билан асабий телефонда гаплашиб келарди:
— Эрталаб кир ювадиган машинадан кийимларни олишни унутибман. Ишга келиб эсласам бўладими. Палакат!
Аксига олгандай бугун ишим кеч тугади, боғчага келсам, уйдагилари олиб кетишди деди, эрим мендан олдин ишдан чиққан, шекилли. Ҳозир борсам овқат тайёр эмаслигини баҳона қилиб яна жанжал чиқаради.
— Уйда қайнонанг йўқми?
— Э, сўрама. Ўтган кун қизиникига кетганди. Шу кампир ҳам менга ортиқча даҳмаза. Катта ўғил алоҳида яшайди деб теккандим, қаёқда… Бўпти, дугонажон, яна телефон қиламан. Уйга кеп қолдим.
Алоқа узилди. Наргиза эрининг ғазабига қарши айтадиган гапларини ўйлаб бироз секинлашди, қараса уй олдида эрининг машинаси кўринмади. Уйга кирса кир машинада қолиб кетган кийимлари дорда илинган, болалари ҳовлида копток тепишарди. Ошхона томондан чиқаётган паловнинг ҳиди эса бутун ҳовлига тарқаб улгурган эди.
Аржумандбегим
@xazon_rezgi
✍Мен ёзган сценарий ☺️
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева
ТАҚДИР ТУҲФАСИ
Iqror, 914 - son
https://youtube.com/watch?v=qtjp8wWsY-c&si=KHkj4wW3RArGFrlY
сўраган_эдингиз
#ёдга_оламиз
Хазонрезги ижодига мансуб йирик ҳажмдаги асарлар рўйхати :
1.Жуфти ҳалол
/channel/Xazon_Rezgi/1841
2. Кўзларим йўлингда
/channel/Xazon_Rezgi/4999
3. Келин
/channel/Xazon_Rezgi/11272
4. Озоримсан муҳаббат
/channel/Xazon_Rezgi/2346
5.Танҳогинам
/channel/Xazon_Rezgi/14167
6.Нотаниш
/channel/Xazon_Rezgi/2556
7. Субҳидам
/channel/Xazon_Rezgi/8328
8. Ойнинг ўн беши
/channel/Xazon_Rezgi/3691
10. Барс
/channel/Xazon_Rezgi/9487
11. Бедор туйғулар
/channel/Xazon_Rezgi/5118
12. Қасд
/channel/Xazon_Rezgi/10407
13. Кўнгил ифори
/channel/Xazon_Rezgi/6335
14. Эртакларда яшагим келар
/channel/Xazon_Rezgi/7263
15. Танланган
/channel/Xazon_Rezgi/8890
16. Токи ҳаёт эканман...
/channel/Xazon_Rezgi/9928
17. Менинг исмим Соғинч ...
/channel/Xazon_Rezgi/10756
18.Кўнглимнинг кўчаси
/channel/Xazon_Rezgi/12298
19.Эрам
/channel/Xazon_Rezgi/15798
20.Сенсан севарим
/channel/Xazon_Rezgi/19093
21.Баҳор қайтгунча
/channel/Xazon_Rezgi/19752
22.Қора марварид
/channel/Xazon_Rezgi/17414
23.Сўнгги нафасгача
/channel/Xazon_Rezgi/18265
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Қуронда келтирилган оятда УЛИМДАН бошқа хар бир дардга даво булувчи ноёб хусусиятли мева борлигини билармидингиз 🤔
Хар бир дардга даво ва гузаллик улашувчи, нур тарқатувчи бу мева борки дардга дармон ❗❗❗
Хаста инсон бу мевадан истемол қилса 7 кундаёқ даво топади.
💁♀ Мойини эса танангизга сурсангиз энг Гузал инсон буласиз , энг қиммат космитакада ҳам аъло
Бу дуони уқиб бу мевани еган инсон гузал ва юзларида нур таралиб соглом булади 🥰
⚡️ Хозироқ бу қайси мева эканлигини билиб олинг👇👇👇
Ассалому алайкум.
Қадрли дўстлар. Мана яна бир янги #ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА номли қиссам тўлиқ тайёр бўлди.
Асарни биринчилардан бўлиб
ўқишни истасангиз
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
карта рақамига 15000 сўм тўлов қилишингиз ва чек нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га юбориб керакли линкни олишингиз мумкин.
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Икки ёшга шундоқ ҳам осон эмасди. Ҳар бир тонгни "Фарзанд хуш хабари бормикан?" деб умид билан кутиб олиш, кун бўйи шу умид илинжида яшаш, тунда эса яна ўша умидни ҳамроҳ қилиб кўзлари илинишини кутиш...осон иш эдими сенингча?
Умид-ку бағримизда...Аммо Осиё қаерда экан? Ўзига тегишли барча ҳужжатларни олиб чиқиб кетганга қараганда унинг кўзлаган аниқ бир режаси бўлган.Ишқилиб топилсин-да...
Йўқса ота-онасига нима деймиз? "Уйингиздан ваъда бериб олиб чиққан баҳорингизни қаҳратонга олдириб қўйдик" деймизми?
Ё "Биз шундай ношуд инсонлармиз, ўғлимизни руҳан мажруҳ, келинимизни қалбан майиб-у ногирон қилдик" деймизми?- Адҳам ака афсус билан бош чайқади,- умрим давомида минглаб китоб ўқибман-у, аммо ҳаёт китобини беэътибор қолдирибман. Дунёнинг энг гўзал илми-фарзанд эканлигини унутиб қўйибман. Энди бунинг бадалини қандай тўлайман? Қачонгача тўлайман? Эээҳҳҳ...
🔳 🔳 🔳
Умид касалхонадан беш кун деганда чиқди. Бу кунлар мобайнида Осиё ҳақида бир оғиз савол сўрамади.У энди уззукун хонасидан чиқмай шифтга термулиб ётар, юрагини олдириб қўйган Сурайё опанинг кун-у тун қиладиган иши ўғлини пойлашдан иборат бўлиб қолган эди.
Адҳам ака шу кунлар ичида ҳаракат қилиб Одилнинг изини топди, тўғрироғи у ҳақдаги хабарни. Одил Умиднинг қўлига аёли ҳақидаги туҳмат хати келишидан бир кун аввал чет давлатга чиқиб кетган ва энг алам қиладиган жойи у шу вақтгача уйланмаган экан... "Демак, бу хат иғводан иборатлиги ўз-ўзидан аён, - бир тўҳтамга келди Адҳам ака,- аммо ким учун керак эди бу нағмалар? Барча саволларнинг жавоби Одил билан бирга четга чиқиб кетди. Муаммолар тугуни усиз ечилмайди. Аммо масаланинг туҳмат эканлигини исботлангани ҳам яхши бўлди. Эҳҳ, рашк кўзларини кўр қилган Умид болам-а? Нима ишлар қилиб қўйдинг? "Муҳаббат ва нафратнинг ораси бир қадам деганлари" шу экан-да. Чамамда "Асл севги эгаларининг тақдирига бирга бўлиш ёзилмайди" деган гапда жон борлиги ростми дейман. Ишқлари қанчалар буюк бўлса арзимаган сабаб туфайли ажралишлари шу қадар осон бўлар экан... Йўқса Осиё бир неча кун уйга келиб кетган йигит ҳақида на менга, на Умидга бир оғиз индамаган. Мана шу унинг хатоси бўлди. Аммо бунинг учун Осиёни айблаш ҳам ноўрин. Ахир Сурайёнинг савдоси сабаб уйимиз карвонсаройнинг ўзи эди-ку? Бир кунда ўнлаб, йигирма нафарлаб мижоз эшик қоқиб келарди. Уларнинг кўпчилиги билан муомалани Осиёнинг ўзи қилиб юборарди. Ҳисобни эса Сурайёга топширарди. Бу ишлар Сурайё уйда йўқлигида бўлгани сабаб Осиёнинг йигитнинг ташрифи хаёлидан кўтарилгандир.Ахир унинг ҳам хаёлида мактабнинг минг битта ташвиши бор."Яқинда аттестациядан ўтаман, адажон" деб кун-у тун тайёргарлик кўриб ҳаяжонланиб юрган эди-я, қизим бояқиш. Ундан кейин ўша йигит унга тутқазган ўрам ошхона жавони тортмасидан чиқди. Хатто очилмаган ҳам экан. Ўрамни очган биз бўлдик. Шунча машмашага сабаб бўлган нарса бир ҳовуч шоколад экан. Агар Осиё билан Одилнинг ўртасида бирор гап бўлганда бир ҳовуч шоколад каби нарҳи ҳаминқадар нарса ҳал қилмаган бўларди муносабатларини...
Энди бу гапларни Умидга қандай айтаман? "Бари бўлмағур уйдирма экан, аёлингнинг номуси булоқ сувидек пок экан" десам бу сўзим ўлганнинг устига тепгандек бўлса керак?
Бир ёқда Осиёнинг дараги чиқмаяпти. Аммо негадир қудалар жим. Ундан кўра келиб ёқамиздан олиб бетимизга тупурсалар енгилроқ бўлармиди?
Биздан шунчалар кўнгиллари қолгандир-ки, тиш ёриб бир оғиз сўз демадилар. Хаттоки Умид ўз жонига қасд қилганини эшитиб ҳам ҳол сўраб қўймадилар,- Адҳам ака эзгин аҳволда чуқур ҳўрсинди-ю, ўзига ўзи таъна қилишда давом этди,- биз улар боғидаги чечакни топтасак-у, бунга жавобан яна биздан ҳол сўрашлари керакми? Бундай олиб қараганда биз киммиз ўзи?
Адҳам аканинг хаёлларини телефон қўнғироғи бузди. У телефон экранига қараб шошиб қолди:
- Ассалому алайкум, Икромжон ака? Лаббай?! Осиё қизим...
- Ваалейкум ассалом, Адҳам ака. Сиз билан бафуржа гаплашиб олишимиз керак. Сизни Мевазордаги кафеда кутаман...
Адҳам ака жавоб қайтаргунга қадар алоқа узилганди.
@xazon_rezgi /82