☺️ Боғча опаси менга шу канални тавсия қилганди
Канални кўриб қолиб кетдим 😍! Ҳатто дадамиз ҳам хурсандла!
Кўп оналар болани ўз вақтида ривожлантириш мухимлигини тушунишяпти. Вақт ўтиб кетяпти 😔
Шунинг учун биз сизга қуйидаги канални тавсия қиламиз⬇️
⭐️ Инглис ва Рус тилини ўргатиш
🌙Моторик кўникмаларни ривожлантириш
☀️ Боланинг ақл-идрокини ривожлантириш учун нейротренинг;
🐤 Ҳунармандчилик
Барча онажонларга обуна бўлишни тавсия қиламиз👇👇
/channel/+jcmiWoZ7-E02YTRi
/channel/+jcmiWoZ7-E02YTRi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Фақат бир шартим бор...
Осиё эрининг юзига зорланиб боқди:
- Мен сенинг қарорингга кўнаяпман-а? Сен ҳам менинг шартимни қабул қил. Менга яна олти ой муҳлат бер. Агар... Агар шу вақт ичида ҳомиладор бўлмасанг, майли унда ажралишганимиз бўлсин.
- Умид ака...
- Осиё, юрагимда бир овоз "Яна... Яна озгина қолди... Озгина сабр" демоқда. Тўғри у овоз жудаям ожиз эшитилмоқда, аммо мен уни эшита олдим.
Илтимос, маликам... Бу менинг сендан оҳирги илтимосим. Олти ой... Атиги олти ой муҳлат сўраяпман сендан.
-Умид ака...
- Тшш, - Умид унга оғиз очгани қўймади, қўлидан маҳкам тутганча эшикка йўл олди,- кетдик уйимизга...
Осиё Умидга эргашар экан кўзларидан юм-юм ёш қуйиларди. Умид остона ҳатлашдан олдин Осиёга юзланди:
- Биламан қийин. Бироқ кўз ёшларингни аям кўрмасалар яхши бўларди... Яхшиям-ки, бахтимизга дадам уйда йўқ эканлар...
Осиё "хўп" дея бош силкиди. Улар Латофат билан хайрлашгач, кўчага чиқишди. Икковлари машинага ўтиришгач, Умид Осиёга жилмайиб боқди:
- Буюринг, маликам. Сизни кўнглингиз тусаган жойга олиб борсам дегандим. Қаерга боришни истайсиз?
Осиё чуқур ҳўрсинди:
- Тўйиб-тўйиб йиғлаш мумкин бўлган, одамлардан ҳоли жойга...
🔳 🔳 🔳
Ўғли билан етаклашиб келган келинини кўрган Сурайё опанинг авзойи бузилди. Ўғлининг ташқарига чиқиб кетганидан фойдаланган Сурайё опа Осиёга эшиттириб тинғиллади:
- Итга ҳам кет деса кетади. Аммо баъзи бировларнинг итчалик фаросати йўқ. Без...
Осиё қайнонасига жавоб қайтармади. Остки лабини маҳкам тишлаганча ошхонани йиғиштиришга тутинди.
Сурайё опа ўз хонасига кириб телефонини қўлга олди. У ташқарига бир бор назар ташлади-ю, смс ёзишга тутинди:
- Одил, у қайтди. Энди ишга киришмасак бўлмайди. Демак, барини келишганимиздек қиласан.
Сурайё опа хабарни жўнатиб бироз тин олишга улгурмай, қисқагина жавоб хабари қайтди:
- О кей...
🔳 🔳 🔳
Осиё кейинги вақтларда қайнонасининг феълига тушунолмай қолганди. Гўёки қайнонаси алмаштирилиб қўйилгандек. Тилидан жуда бол томиб кетмаётган бўлса-да, ҳар ҳолда аввалги қўрс муомаласи йўқ. Жуда "қизим"лаб қолмаган бўлса-да, ҳар ҳолда олдинги баланддан туриб "келин" деб писанда муомала қилишлари йўқ. Номини айтиб чақира бошлаганига ҳам бир мунча вақт бўлди. Сурайё опанинг совуқ муомаласидан зада бўлиб кетган Осиё шунга ҳам боши осмонда ҳурсанд. Гўёки тилла топиб олган тиланчидек юраги дук-дук уради. Шундай вақтларда Умид акасининг "Осиё, юрагимда бир овоз "Яна... Яна озгина қолди... Озгина сабр" демоқда. Тўғри у овоз жудаям ожиз эшитилмоқда, аммо мен уни эшита олдим" деган сўзлари ёдига тушиб кўнглидаги тугунлари бир-бир эрийди. Қайнонасидаги ўзгаришларни барини яхшиликка йўйиб, ширин энтикади.
Қайнонаси билан бўлган охирги тортишувдан йигирма кунлар ўтганда, Сурайё опа қўшни тумандаги дугонасиникига отланди.
-Мен уч-тўрт кун ҳаво алиштириб келмоқчиман, -деди Сурайё опа,- уйда ўтиравериб диққинафас бўлиб кетдим. Сиз ишга кетгунингизгача ўрнимга юкларни тарқатиб турсангиз бўлгани. Ўзи ертўлада кўпам юк қолган эмас. Дўкондагилар тўрт-беш "ходка" қилишса тугайди. Келишганда эшикни очсангиз бўлди, кираверишдаги ертўладан билиб-билиб олиб кетишаверади. Бошқа нарсалар билан ишингиз бўлмасин. Пулини ҳисоб-китоб қилиб олдиндан олиб бўлганман. Тушунарлими?
- Тушунарли, ойижон. Ҳўп бўлади.
Сурайё опанинг кетганининг эртаси куни соат ўнларда эшик қўнғироғи жиринглади. Осиё уйларига келиб-кетиб юрадиган йигирма ёшлардаги йигитчани овозидан таниб эшикни очди.
- Юкга келгандим, келинойи.
- Ҳаа, ойижон айтгандилар, бемалол олаверинг.
Осиё йигитчага қўли билан ертўла эшигини кўрсатди-ю, ўзи ошхонага йўл олди. Ярим соатларда ҳовлидан овоз эшитилди:
- Келинойи, мен бўлдим, кетяпман. Эшикни қулфлаб оларсиз.
Осиё иш билан бўлиб йигитчани унутаёзган экан. Шошилиб ҳовлига чиққанида унинг аллақачон кетиб бўлганлигини билди.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@xazon_rezgi /74
Бир дўстим янги туғилган фарзандининг ақиқасига ош берадиган бўлди. Шундай кунида ёнида турайлик деб, хаммамиз ресторан кираверишида бир қатор бўлиб, салобат тўкиб турардик.
— Азим келмадими? — деб сўраб қолди ош бераётган дўстим. — Келиб қолар, ҳали вақт бор-ку, — дедим. Тонг ёришиб, тумонат одам йиғилиб кетди. Одамлар ресторанга саф-саф бўлиб киришар, саф-саф бўлиб чиқишар эди. Бу орада дастурхон эгаси яна менга яқин келди. “Азим келмадими“, сўради яна. “Йўқ“, дедим паст овозда. “Билардим келмаслигини, ўғиллик бўлганимни ҳазм қилолмади у. Ичи қоралигича қолибди“, деди жахл билан. Суҳбатга бошқа дўстларимиз хам аралаша бошлашди:
— Ўзи, охирги пайтларда қўмитада катта лавозимга кўтарилиб, одамни менсимай қолган!
— Эй, хотини рухсат бермаган...
Хуллас ош тугагунча Азимнинг ғийбати тўхтамади. Меҳмонлар тарқаб, ош ейиш навбати бизга етди, ҳаммамиз дастурхон атрофига йиғилган ҳам эдик, хизмат қилиб юрган болалардан бири шошиб келиб, мени имлаб чақира бошлади. Ўрнимдан туриб, олдига бордим. Ранги оқариб кетганди. Унинг етказган хабаридан мениям рангим оқарди. Азим тонгда ўз машинасида ошга келаётганда автоҳалокатга учрабди. Ўша заҳотиёқ жони узилган экан. Чўнтагидан ош бераётган дўстимизга деб конвертга солинган 500$ тўёна ва машинасидан чақалоққа олинган ўйинчоқ самолёт чиқибди. Ош ҳам емай, ҳаммамиз жанозага отландик.
Муаллиф: интернет
/channel/xazon_rezgi
ҲАЛОЛ
Жўрақул қаршисидаги харидорга бир қур назар ташлади-да, табақалари катта қилиб очиб қўйилган деразанинг юқори қисмидаги бир қарашда михни эслатувчи темир илгакка осилган қўй гўштидан кеса бошлади. Ёғликкина еридан ажратиб, бир четда турган суякни болта билан чопди-ю, ўйланиб қолди. Қишлоқда ҳа деганда савдо ҳам бўлавермаётганлиги учун бу кетишда тузукроқ фойда қўролмаслигига кўзи етди. Яхшиси тарозидан “уради”. Олувчи соддагина кишига ўхшайди, сезиб ўтирибдими.
— Беш кило дедингиз а? — деди у тузуккина гўштни “бир ёқли” қилар экан.
— Ҳа, шунча, — кутиб қолган ҳаридор сесканди. Чўнтагидан рўмолчасини чиқариб, пешонасидаги терни артди-ю, тағин гап бошлади. — Шу денг, уч-тўртта одам чақириб, уйда эҳсон қилмоқчи эдим...
— Яхши қиласиз, ўзи ҳар-ҳар замонда қилиб туриш керак шунақа нарсалар ҳам.
— Қурбон ҳайити яқин, аслида жонлиқ сўйишни ният қилгандим-у, ҳалиги томондан жиндек қийналиб қолдим-да.
— Шуям ҳарна-да ака, Худони берганидан қўймасин. Муҳими кўнгилдагиси.
— Тўғри айтасиз, — у елим халтага ўралган гўштни олар екан, йўлнинг нариги бетидаги дўконга имлади, — Яна ул-бул олай, ҳар ҳолда дастурхон қуруқ бўлмасин.
— Ҳа майли, бемалол, келиб туринг ака.
— Раҳмат, бор бўлинг.
Қушхонага яна сукунат чўкди. Визиллаб, тиним билмаётган арилар учиб келиб ўзини гўштга уради. Жўрақул бояги киши кириб кетган дўконга бир муддат кўз тикиб турди-да, “Ҳиҳ, топгани уч сўм пул-у, яна еҳсон қилармиш”, деди энсаси қотиб.
Кўп ўтмай гўшт кўтарган киши дўкондан чиқдиб, шу томонга шаҳд билан юриб кела бошлади. У ердан ҳеч нима сотиб олмаган шекилли, қўлида бояги елим халтадан бошқа нарса кўринмади.
Жўрақулнинг юрагига ғулғула кирди. “Бу, қурғур, дўкончининг тарозисида ўлчаб кўрди шекилли, йўқса тағин нима иши бор менда”, деб уйлади йўлдан шошиб ўтиб келаётган кишига қараганча. Ўзича миясида ҳар-хил баҳоналарни пишитиб қўйди.
— Бир нарсани унутган эканман, — деди у ҳали яқинига келиб улгурмаган кишига қарата баланд оҳангда.
Талмовсираганча пастдан боя “уриб қўйганини” олиб, шошиб ўрай кетди. “Жа-а ҳақини бериб қўймайди булар. Бир тийинни устида умбалоқ ошади ҳа десанг”, деди ҳаёлида.
— Ҳалол луқма яхши-да.., — киши шошиб келгани учун оғзини катта-катта очиб нафас ростлади.
Жўрақулнинг асаби қўзиди.
— Кечирасиз, мендан ўтибди, ёдимдан кўтарилган экан.
— Қўйинг-э, нега ундай дейсиз, аслида мен узр сўрагани келдим. Пул беришни унутган эканман, мана, олинг!..
©Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Кунни яхши кайфият билан бошлаймиз 😉
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#bugun
Xazonrezgi qalamiga mansub senariy:
"Taqdir tuhfasi"
“IQROR” telenovellasi!
🕕 Bugun, soat 20:10 da! Milliy TV da.
😉 O‘tkazib yubormang!
Yuzingizni ajin va dog'larga qarshi, qanday parvarish qilishni bilmayapsizmi?! 🤷♀️
Tezdaaa "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga kirvoling! 💁♀️
Uy sharoitida sinalgan va ishonchli yuz parvarishi, dietolog va kasmetologlarni foydali tavsiyalari BEPULGA berib boriladi! 🙆♀️
"AYOLLAR DUNYOSI" kanalimizga OBUNA BO'LING! 👇👇👇
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
- Ярим коса овқат билан оғизни суви оқиб кетади деб ким айтди сенга? - Сурайё опа Адҳам акани остонада кўриб ўзини четга олди,- шунақа тушунмовчилик чиқмаслиги учун нима таом пиширилишини келинга бир кун аввал айтиб қўйиш керак эди.
Ундан кейин мабодо меҳмонларнинг совуқликлари ошиб кетса икки япроқдан қази еб юбориша қолишар. Шуям муаммо бўлибдими? -Адҳам ака бу сафар Осиёга мурожаат қилди, -қизим, нонушта тайёрлаб юборинг, қорин ҳам очиб кетди.
Осиё "хўп бўлади" деганча зумда дастурхон безади.
- Иккинчисига нима таом пиширишни режа қилгандинг?- чой устида сўради Адҳам ака аёлидан,- бу сафар шунга қараб иш қилардик.
- Менга фарқи йўқ, - чимирилди Сурайё опа, -шундоқ ҳам бу хонадонда ҳаммани ақли ўзига етарли. Мени маслаҳатимга зор қолганлар йўқ бу уйда.
Унга эрининг келинни ёнида танбеҳ бергани оғир ботганди. Бошқа вақт бўлганда-ку, эрига тилини бермай боплаб жавоб қайтарарди, аммо ҳозир яна гап эшитса ўзини тутиб туролмаслигидан қўрқди. Шундаям тарки одат амри маҳол деганларидек гап орасида нишини бир суқиб олмай қўймади. Адҳам ака шунча йил ичида аёлини беш қўлдек таниб улгурганди. Шу сабаб унинг оҳирги сўзига ортиқча эътибор бермасликка ҳаракат қилди:
- Ундай бўлса Умидни ёнимга олиб ҳовлидаги ўчоқда ўзим бир қўлбола ош дамлаб берганим бўлсин. Нонуштадан сўнг сабзи-пиёзни олиб келиб берсангиз ўзим эрмак қила тураман.
Сурайё опа нонушта тугамасданоқ ҳурпайиб хонасига кириб кетди. Шу кирганча у ердан ҳовлини меҳмонларнинг чуғур-чуғури босганда чиқди.
-Хола, келинингиз бунча чиройли? Яна чаққонгина ҳам экан? -деди жияни Дилёра Осиё чой қуйиб узатган пиёлани олар экан, унга зимдан разм солиб ўзига эшиттириб мақтаган бўлди,- Умид акамнинг пешоналари ярқираган экан. Шундоқ қизни илинтирганларини қаранг. Сиз бўлсангиз "Умиджонимнинг Шаҳзода билан тўйлари бузилди" деб мотам тутиб юрибсиз.
Дилёранинг сўзларидан Осиёнинг оппоқ юзлари қум оқариб кетди.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@xazon_rezgi /65
Боладаги қобилиятни нималар йўқ қилади?
1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.
3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра, бола қобилиятни онасидан олади.
4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар сув ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.
7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.
8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.
9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.
10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.
Муаллиф: интернет
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Икки дўст болалигида, ўзлари яшайдиган худуддаги бой қўшниларини кўриб, уларга хавас қилиб, орзулар қиларди:
"Келажакда биз ҳам бой бўламиз, бизнинг ҳам қўша-қўша машиналаримиз, икки-уч қаватли уйларимиз бўлади, ана ўшанда ушбу бой одамлар бизнинг ҳам дўстларимизга айланади, тўй маросимларимизда биз билан ёнма-ён туради, кўрганлар хавас қиладилар"
Йиллар ўтиб, болакайлар улғайиб борар экан, ёшликдаги орзулари янада кучайиб, тиниқлашиб орзулар орзулигича қолиб кетмаслик учун амалда ҳам бой бўлиш йўлларни қидиришга тушибди.
Ўйлаб-ўйлаб икки дўст икки йўлни танлабди, танлаган йўллари сабаб, иккиси икки томонга айриладиган бўлибди.
Бири ўқиб, илм олиб келажакда яхши лавозимнинг эгаси бўлиш учун харакатини бошлаб юборган бўлса, иккинчиси айнан ўзи хавас қилган бой қўшниларининг хизматига чопибди.
"Бойларнинг ёнида юрсам, хизматида бўлсам, уларнинг ўзлари менга бой бўлишнинг сирларини ўргатади, келажакда ўртоғимдан анча аввалроқ бой бўламан" деб, хаёл қила бошлабди.
Биринчиси ўз танлаган йўлида олға қадам ташлар экан, бир зум қўлидан китобни туширмай, тинмай илм олишда давом этаверибди.
Иккинчиси эса, бадавлат "ака"ларининг хизматларини қилиб чарчамас, отларига ем берар, молхонасини тозалар, машиналарини ювар, томорқаларини чопар хамда рўзғорига керакли харидларни ҳам ўзи қиладиган бўлибди.
Ўз хизматлари эвазига бой акалари яхшигина пул билан сийлай бошлабди. У эса, танлаган йўли тўғри эканлигидан, тез орада китоб қучоқлаб юрган ўртоғидан ўз мақсадлари учун анча илгарилаб кетишини ўйлаб қувонибди.
Кунларнинг бирида ота-онасидан хабар олиш учун шахардан келган биринчи ўртоқ, махаллада "бой" акаларини машинасини миниб юрган болаликдаги ўртоғини учратиб қолибди.
Икки дўст саломлашибди, ўзаро хол аҳвол сўрагандек бўлибди.
Акаларининг хизматида юрган ўртоғи, дўстига тинимсиз мақтана бошлабди.
- Ана кўрдингми? Мен сендан аввалроқ бойишни бошладим, орзу қилганимиздек, ўша бой акаларнинг доимо ёнларидаман, одамлар менга хавас қилади, мана машинада ҳам юрибман, хозирча бу машина ўзимники бўлмаса ҳам, лекин тез орада менга ҳам худди шунақасидан олиб беради, бунга ишончим комил! Сенчи сен, хали ҳам китоб қучоқлаб, худди мактабдагидек, ўнг қўлингни тепага кўтариб, "устоз мен айтай, мен айтай" деб юрибсанми? Бу юришингда биринг икки бўлмайди, мактабда аъло бахога ўқиб мендан олдинда юрганинг билан, хақиқий хаётда, мендан анча ортда қолиб кетдинг! Хали кўрасан, сен нари борса бир ўқитувчи бўласан, ана ўшанда мен казо казолар билан юрган бўламан ва сен фарзандларимга алифбедан дарс бериб юрган бўласан! -деб, устидан мазах қилди.
***
Кунлар ўтди, кунлар кетидан ойлар, ойлар кетидан эса йиллар.
Илмни танлаган ўртоқ, ўқишни тугатиб, бошқасига ўтиб ўқиди, бирини тугатиб, иккинчисини бошлади, чет элларда ўқишини давомлатди ва ниҳоят кун келиб ўзи яшайдиган туманга хоким этиб тайинланди.
Энди ёшлигида орзулар қилган, хаваси келган ўша бой инсонлар, унинг хизматига ошиқди. Учрашганда, кўришганда қучоқлаб, бағриларига босиб кўришадиган бўлди.
Тўй қилди. Ўша худуддаги барча бойлар, у билан бир қаторда, бир сафда туриб хар томондан келган меҳмонларни кузатди.
Бойларнинг хизматини қилишни ва шу орқали бойишни истаган болаликдаги дўсти эса, ўша бойларнинг машинасини миниб, ўша бойнинг топшириғига биноан, дўстининг тўйида ҳам хизматкор бўлди.
© internet
/channel/xazon_rezgi
#Ибрат
Бир одам донишманднинг олдига борибди.
— Менинг оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, кетворган сўнгги модадаги кийимларим ҳам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, — деб ўкиниб сўзлай бошлабди.
Донишманд унга қараб:
— Албатта, албатта, сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Жисмингизда нуқсон йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Бошингиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни бир варақ қоғозга ёзсангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласизда, умид ҳам пайдо бўлади, — деб жавоб берибди.
©интернет
/channel/xazon_rezgi
Муаллиф: Хазонрезги
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
34-қисм
Сурайё опа яна бироз вақт Осиёнинг ортидан ғазабини боса олмай ҳансираб турди-да, сўнгра ўрнидан туриб жаҳл билан эшикни қарсиллатиб ёпганча қўшни хонага кириб кетди.
Кечга томон ишдан қайтган Умид уйда Осиёни кўрмай ҳайрон бўлди. Тезда телефон қилди: Осиёнинг телефони ўчиқ эди.
-Ойи, Осиё сизга ҳеч нарса демаганмиди? - деди у ойисининг ёнига келиб
- Йўқ, -елка қисди Сурайё опа,- нимадир дейиши керакмиди хотининг?
- Мактабда тадбирими, йиғилишми бўлса "Кеч қоламан" деб огоҳлантирмаганмиди?
- Мени одам ўрнида кўрса огоҳлантиради-да,- лабларини бурди Сурайё опа,- мен ким бўлибман-ки, бир оғиз огоҳлантиришга ярасам?! Ундан кейин хотининг сенга қизиқ, менга эмас. Керак бўлса ана телефон қил. "Эрим телефон қиляпти" деб учиб- қўниб жавоб қайтарар.
- Телефон қилдим, аммо телефони ўчиқ беряпти. Шунга сиздан бир сўрай дегандим-да. Қош ҳам қорайяпти, шу пайтгача дараги йўқ, одамни ҳавотирга қўйиб.
- Бировни ҳавотирга қўймаслик учун ўша одамни ўзида фаросат бўлиши керак. Аммо худо бермаганни бандаси қўшиб беролмас экан.
- Мен бориб мактабидан бир хабар олиб келай бўлмаса, негадир юрагим нотинч,- Умид ойисининг жавобини кутмай хонадан чиқиб кетди.
Мактабга бориб қоровулдан бошқасини учратмагач, Умиднинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Шунда мактабнинг илмий бўлим мудири Зарифа опанинг рақамини сақлаб олгани ёдига тушди:
- Осиё бугун дарсига келмади,- деди Зарифа опа уни янада ҳайрон қолдириб,- туш вақти "Тобим йўқ, уч-тўрт кун мактабга боролмасам керак" деди-ю, шартта алоқа узилди. Қайтиб қилсак телефон аппарати ўчирилган. Мен ҳам ҳеч нарсага тушунмагач, уни ўрнига дарсга биринчи навбатдаги Руҳсорани киргиза қолдим.
Умид бир нималар деб Зарифа опага миннатдорчилик билдирган бўлди-ю, ўзи жадаллик билан Осиёларникига йўл олди.
Эшикни Латофат очди.
- Ассалому алайкум, ая,- деди Умид. У худди Осиё каби Латофатни ая деб чақирар эди,- Осиёга келган эдим.
Латофат оҳиста алик олганча Умидга йўл бўшатди:
- Кираверинг, Осиё хонасида...
Умид Осиёни топганидан енгил тортганча шаҳдам қадамлар билан Осиёнинг хонасига йўл олди.
- Бекор келибсиз,- деди Осиё Умид хонасига кириб келиши билан,- мен барини яхшилаб ўйлаб сўнгра бир қарорга келдим. Остонангиздан қайтиб келмас бўлиб ҳатлаб чиқдим.
- Осиё...
- Умид ака?! - кўзларида бир олам изтироб билан эрига юзланди Осиё,- нима мен шунчалик ҳудбинманми?
- Ким сени ҳудбин деди? - овози титраб чиқди Умиднинг
- Сиз!? -алам билан таъкидлади Осиё, - агар ҳудбинлигимга ишонмасангиз қўйиб беринг, ҳаётингиздан чиқай. Сизга ота номини олиб беролмайдиган аёлни жавобини беринг. Мен ўз ҳоҳишим билан сўраяпман жавобимни. Ахир дунёда ҳеч бир туйғу ота ва оналик туйғусига бас келолмайди. Қўлимдан кела туриб, яъни ҳаётингиздан чиқиб кетиш орқали сизни ота бўлиш бахтидан бенасиб қилсам буни ҳудбинлик деб аташдан бошқа муносиб сўз тополмадим.
- Осиёёё...
- Кўндираман деб овора бўлманг. Бу сафар қарорим қатъий,- Умидга жиддий тикилди Осиё, - биласизми нимага? Бу сафар сиз учун қилмоқчимасман бу ишни. Бу сафар адажонни деб қарор қилдим барига! Ахир уларнинг ҳам набира эркалашга ҳақлари бор. Сиз ўзи ёлғиз фарзандсиз. Наслингиз сизга қолганда тугаши адолатдан эмас. Тушунинг ахир,- бу сафар Осиёнинг овози инграганга ўхшаб чиқди,- адажонни орзуларидан... Жалолиддиндан жудо қилиш даражасида мунофиқ эмасман. Одам деган фақат ўзини ўйлаши керак эмас. Бизни дунёга келтирган ота-она олдидаям қарзларимиз бор...
Илтимос, Умид ака... Жавобимни беринг. Майли иккимиз қийналайлик, ҳеч бўлмаса ойижон билан адажоннинг кўнгиллари таскин топсин... Илтимос... Хўп денг... Менга шундоқ ҳам осон эмас...
Осиёнинг кўзларидан икки томчи юмалаб юзида тўхтаб қолди.
Умид унинг кўз ёшларини бармоғи билан сидирар экан, аёлини маҳкам бағрига босди:
-Яхши...- деди у бўғилганча,- яхши...Бари сен айтганча бўлақолсин...
#давоми_бор
Муаллифи: Хазонрезги
@xazon_rezgi /73
#ДИҚҚАТ #ДОЛЗАРБ
ЖАҲОН ЮЛДУЗЛАРИНИ ТЕЗ ОЗИШ СИРИ . ОРГАНИЗМ УЧУН 💯 % БЕЗАРАР 😱
7 Кунда 8 кг соглом озиш усули.
БУ УСУЛДАН КЕЙИН КУНИГА 1 КГ ДАН 10 КГГАЧА ОРТИҚЧА ШЛАКЛАДАН , АХЛАТДАН ТОЗАЛАНИБ ВАЗН ЮҚОТАСИЗ.
Бу рецептни ёзиб олинг ва бугундан вазн юқотишни бошланг. Бу усулдан сунг қайта вазн йигмайсиз ✅
Барчани уйида топиладиган атиги битта маҳсулот керак бòлади 😊
БАТАФСИЛ...................... 👇👇👇👇👇
Умр устки кийимини ечиб аста Моҳизарга яқинлашди ва таппа уни устига ўзини ташлади. Моҳизар кўзларини катта катта очиб нима бўлганига тушунолмай қолди. Бақираман деб ўйлаганди Умр чаққонлик қилиб қизни оғзини ёпди.
-Бу кунни узоқ кутдим гўзалим. Бугун меники бўласан.
Моҳизар қаттиқ типирчилай бошлади.
-Жим... Жим секин, жим турсанг ўзингга яхши.
Моҳизар Умрни юзини тирнаб ташлади. Умр уни қаршиликларини қайтарарди.
-Бунча ноз қиласан, бутун умр ўша нарсангни ҳеч кимга бермай ўтасанми? Йўўўқ мен бор эканман шундай қўяманми? Неча кундан бери оромим йўқ сени деб.
Моҳизар тинимсиз қаршилик қилар, девга кучи етмай ҳалак эди. Охири бирдан қаршиликдан тўхтади ва...
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
💬💬💬💬💬💬💬💬💬
⭐TOʻGʻRI OVQATLANISH
⭐ISHTAXANI TABIY BLOKLASH
⭐TANANGIZ OSILMASDAN
⭐SOGʻLOM OZISH MARAFONI
⭐ENG ARZON NARXLAR
⭐ENG SIFATLI OZISH
📥📥📥📥📥📥📥📥📥
1️⃣OY 50 MING
2️⃣OY 100 MING
3️⃣OY 150 MING
⏱⏱⏱⏱⏱⏱⏱⏱⏱
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
💬💬💬💬💬💬💬💬💬💬
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️
Aссалому алайкум, яхшилар...
Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз яхшилар ва яхшиликлар ардоғида мазмунли ўтсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🤍⚪️🤍💜⚪️💜🤍💜💜🤍
🤍⚪️🤍🤍💜🤍💜
🤍⚪️🤍🤍💜💜🟣🤍
🎁Пуллик курсларга катнамасдан бемалол хозирги кунда трендга чиккан ретсептларни БЕПУЛ урганишни истайсизми?!
➡️ Реклама тез орада ўчирилади 😳
Қўшилиб олинглар ⬅️
💜Янгича салатлар
💜Янгича тортлар
💜Янгича таомлар
💜Янгича пишириклар
Барчасини ушбу каналда МУТЛАКО ТЕКИНГА урганинг!
✅УНДА УШБУ КАНАЛГА ТЕЗ КИРИБ УЛАНИБ ОЛИНГ🤗👇
/channel/+VGHd-R-4YwIzNDZi
/channel/+VGHd-R-4YwIzNDZi
/channel/+VGHd-R-4YwIzNDZi
/channel/+VGHd-R-4YwIzNDZi
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
ЭНДИ АБОРТ ҚИЛМАЙМАН 😭
— Касбим гинеколог аёлларга доялик қиламан, базида аборт билан ҳам шуғулланаман. Кунларнинг бирида Хонамга ўрта ёшдаги эр-хотин кириб келди, кўринишидан анча ўзига тўқ оила эканлиги сезиларди. Улар бир муҳим илтимос билан келишганини айтди. Мен қандай илтимос десам? Аёл аборт қилдиришим керак, деди, кўринишидан ҳомиласи таҳминан 4-5 ойликка етиб қолган, аввалига рози бўлмадим ва уларга ҳомила анча катта, ҳомилани 3 ойликдан ўтганидан кейин тушириб бўлмайди, дея уларни бу фикрларидан қайтаришга ҳаракат қилдим. Аммо эр ва хотин мени гапларимни эшитишни ҳам ҳоҳламасди, шундан кейин УЗИ аппаратида текширдим, не куз билан кўрайки аёлнинг қорнидаги хомила улар айтганидек.....😳
Давомини дахшат..😭👇👇
😱ФАҚАТ ЭРКАКЛАР УҚИСИН
Простатитни узингиз тузатинг! Проста-титни энг зур душмани топилди...😍
ҲЕЧ ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯ ВА КИМЁВИЙ ДОРИЛАРСИЗ, УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УСУЛИ!
🔈БАТАФСИЛ👇
https://dexpress-uz.shop/androboss/13
https://dexpress-uz.shop/androboss/13
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги☝️ хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ
Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди. Бир куни шундай деб қолди:
— Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
— Бу нима деганингиз? — десам
— Катта бўлганингда тушунасан, — деб қўяқолди.
Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
«Осмонда меҳр кўп» дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. «Ер устида орзу кўп» дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. «Ер тагида армон кўп» дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...
Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...
Ўткир ҲОШИМОВ
Каналга обуна бўлинг👇
/channel/xazon_rezgi
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
Qizlajonla fason qidirib charchadizmi? Endi bunga hojat yuq.
@qishki_fason_modalar
Ana fasonlaru mana ajoyib looklar 😍😍😍😍😍
@qishki_fason_modalar
❤️Uyga kiyishga ajoyib Fasonlar
😍Tuy tadbirlar uchun nejni fasonlar
🥰Kelinchak obrazlari
😘Mavsumga qarab kiyinish uslublari va xilma xil looklar🥰
Tezda qoʻshilib olamiz 🗣💃🏃♀➡️
/channel/qishki_fason_modalar
/channel/qishki_fason_modalar
☀️ Хайрли тонг!
🌸 Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!
🌼Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
💐Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
/channel/xazon_rezgi