xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

Тилагим ❤️🤗

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​☀️🌤​#хайрли_тонг

АССАЛОМ

Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,..
Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга -  АССАЛОМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб ,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...

Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ ,
"Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...

Танти ҳар қайси эркак меҳрин берса жуфтига ,
Ой-у , қуёш ҳавасда боқар эмиш бахтига ,
Минг- минг   ғунча гул очмиш , муҳаббатин тафтига ,
Ёрга тенгсиз гулдаста тутганларга - АССАЛОМ ...

Ҳалолимдан топганим - шириним боламга деб ,
Эрта- ю кеч тўкиб тер, ҳаётига берар зеб ,
Муқаддас қўрғон бўлмиш оиласин ғамин еб ,
"Ҳазрати инсон" бўлиб кетганларга АССАЛОМ ...

Муаллиф:        Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#иқтибос

Сен мақсадингга эришишга жиддий киришсанг, дўстларингни йўқотасан. Шунинг учун Lamborjini'да 2 та ўриндиқ бор, автобусда эса 50 та.

Билл Гейтс

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-03-23-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚАЙТАР ДУНЁ!
(ҳаётий воқеа)

Ширакайф уч оғайни нимқоронғуда "Мўъжиза" деб номланувчи чойхонадан чиқишди.
- Машинани йўлнинг у четига қўйганман, - деди Нодир тишлари орасидан "чирт" этиб тупуриб. - Йўл-йўлакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб ўтаман. Улар катта йўлни кесиб, дарахтлар орасидан ўтишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёғи билан ўтларни пайпаслаётганини кўришди.
- Ие, бу одам нима қилиб, адашиб юрибди, - деди Нодир беписанд.
- Кечирасизлар, жўралар, - деди ожиз киши. - Адашиб қолдим. Маҳаллот кўчаси томон йўлга солиб юборсанглар, илтимос.
-Тавба, ўзинг кўр бўлсанг, қоронғуда кўчада бало борми, - деди Нодир ғудраниб, - Мана бу томонга юрасиз, - дея тескари томонга буриб юборди уни.
- Бекор қилдинг, - деди Жамшид, - ахир, ожиз одам бўлса...
- Иккинчи бемаҳалда кўчаларда тимирскиланиб юрмайди.
- Балки бирор ҳожат билан чиққандир.
- Ташвишини ейишни қўй ўшани. Яна суриштириб ўз йўлини топиб олар...
Улар машинага ўтириб, кўздан ғойиб бўлишди. Бу воқеа уларнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган эди, лекин... Орадан уч ой ўтиб Нодирнинг хотинини тўлғоқ тутиб, туғруқхонага олиб келишди. Шифохона эшиги олдида машина калитини ўйнаб келаётган Нодирга онаси дуч келди.
- Ҳа, онажон, сизни набира билан табрикласам бўладими?
- Болам, хунук хабар. Хотининг ўғил туғди. Лекин бола ногирон, икки кўзи ҳам ожиз. Ҳайронман, бизнинг уруғдан бундайлар ўтмаган.
Нодирнинг вужуди титраб, қулоқлари ғувиллай бошлади. Беихтиёр кўз олдида ўша аравачадаги ногирон одам гавдаланди. Тили айланмай тошдай қотиб қолди...

Муаллиф: интернет


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Молу давлатни топгайсан,
Ота-онанг топилмайди
...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#умр_манзаралари

НАСИБА
( воқеавий ҳикоя)

Муяссар опа тилла тўла хум топиб олган инсондек ўзида йўқ ҳурсанд эди.
У туни билан ширин хаёллар оғушида бир ухлаб ,бир ухламай тонг орттирди. Ора- орада кўзи илиниб кўрган тушлари ҳам бири - бирига ўхшаш, бири-бирини тўлдирган каби эди.
Барчаси кеча ҳуфтон намозини ўқиб бўлгандан кейин ҳамкасби Дилрабо қилган қўнғироқдан бошланганди.
- Опа , - деди Дилрабо одатий салом- аликдан кейин,- сизни ҳурсанд қиладиган янгилигим бор. Ўтган куни кўнглингиз кетган кўйлакни Жамолхон опа қайтариб олиб келиб бердилар. Қадоғи очилмабди ҳам. Айтишларича уларга худди шунақа кўйлакни бошқача ранглисини ўғиллари совға қилибди . "Иккита бир хил кўйлакни нима қиламан ?! Бошқа одамга сотарсиз . Хафа бўлмайсиз-да энди" деб яқинда уйга ташлаб кетдилар. Сиз "Жамолхон пулини бериб бўлган бўлса индамай қўяверинг , унинг насибаси экан" дегандингиз- а , кеча эрталаб . Аммо қаранг-ки , бу айнан сизнинг насибангиз экан.
Муяссар опа , эртага келиб олиб кетарсиз , насибангизни .

Муярссар опа азбаройи ҳурсанд бўлганидан юраги тўлиб Дилрабога кўйлакни тушга яқин бориб олишини айтди.
Унгача тунги навбатчиликка кетган ўғли ишдан қайтиб қолади.
Муяссар опанинг кўнглига худди биров атайлаб солгандек ўғлига кеча кечги пайт анчадан буён рўзғордан орттириб юрган пулларини йиғиб юрган пластигини тутқазганди:
- Болам, шуни ечтириб келиб бергин.
Ҳамдам "Хўп , Ойи" деганича пластигини олиб кетганди.
Муяссар опанинг ҳозир шуларни ўйлаб кулимсиради :
"Тавба, - дея ўйлади у ,- бир вақтлар бувим раҳматли "Иштонсизнинг тушига бир парча бўз киради" дердилар. Менинг ҳам тушимга ўша мош рангли велюр кўйлак кириб чиқибди. Ҳатто кўйлак рангида нақшли безак берилган тошчаларини ҳам аниқ- таниқ кўрибман-а. Ҳамдам пластигимни ечтириб келса, кўйлакдан ташқари битта рўмолга етадиган пул ортиб қолади..."

Муяссар опа яна режа туза кетди. Бугун қудасининг юбилейи . Эллик ёшга чиққанига қариндош аёлларни чақиряпти.
Ўғли Ҳамдам билан келини Собира юбилейга атаб "Микротўлқинли печь оламиз" деб маслаҳат қилиб қўйишган экан. Кеча ўша печни қадоғида харид қилиб олиб келиб қўйишди. Бугун бир тоғора димланган товуқ олишса бўлди.
Муяссар опа яна жилмайди :
"Аёл киши ёши ўтган сари ёш боладек сал нарсага ҳурсанд, сал нарсага хафа бўлиб қоладиган бўларкан. Мана менинг ўзим. "Янги кўйлак киярканман" деб кечаси билан ҳам ухлагандек бўлмайдими одам ?! Ростини айтсам, анчадан бери янги кўйлак киймагандим.
"Битта Ҳамдамни топгани нима бўлади?" деб пенсия пулимдан ташқари қўшимча ўйинчоқ қадоқлайдиган цехдан топадиганимни ҳам ҳарна деб ўғлимга тутаман.
Майли-да энди. Жуда от билан туя бўлмасаям арғамчига қилча қувват дейишади- ку...
Собира ҳам учта ёш боласи билан уйда ўтириб қолди. Болалар авжи "Ейман, ичаман" деган ёшда.
Шу сабаб битта Ҳамдамнинг топгани кўп ҳолларда рўзғорга юқ ҳам бўлмай қоляпти. Аммо шунисигаям шукр. Кўрсатганига, кўрганига шукр. Ахир ўзи эмасмиди шу ёлғиз ўғли Ҳамдам билан йигирма уч ёшида бева қолиб кетганда кунда дуо қилиб фарзандининг камолини кўришни сўраганлари ...
Шунгаям қанча вақт ўтибди. Қанча сувлар оқиб кетибди.
Вақт дегани шафқатсиз ҳаъкам экан. Ҳамдамнинг бўйи етган сари Муяссар опанинг қадди букила борди. Набиралар туғилган сари сочларининг қорасидан оқи кўпая борди.
Қарабсизки , энди битта янги кўйлак кийса , ярим дунё ҳирожига эга бўлган каби дили чоғ бўладиган ёшга ҳам етибди .

- Ойи , Ойиии...

- А ?! Ҳааа ?! -Муяссар опанинг хаёлини ўғли Ҳамдамнинг овози бузганди,- келдингми, болам ?

Муяссар опа Ҳамдам ўзига пул тутадигандек унинг қўлларига термулди .


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Премьера🔥🔥
Муаллиф: #Назли

   #ЎГАЙ_ОНА

— Ойи, у амакиникига бормай, у мени дадам эмас-ку, у уйдаги аёл мени роса уришди кеча, етимча деди. Кейин у уйдаги аёлнинг бешинчи синф укаси келди-да менга бошқача ишлар қилди... — Ойи... у ака ўпмоқчи бўлди...


Канални йўқотиб қўймаслик учун уланиб олинг👇👇
/channel/Nazlim_hikoyalari/3287
/channel/Nazlim_hikoyalari/3287

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💘 Tushda sevgan insoningizni ko'rsangiz u sizni o'ylayotgan bo'ladimi ?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Дахшат
😳 Мени қўйиб юборинг

❤️ Тўй зўр бўлди. Гўзал келинчак ва шахзодалардек куёвга ҳамманинг ҳаваси келарди. Фақат, келиннинг ҳаёли жойидамас, ичига чироқ ёқса ёришмас эди.

Тўй тугаб, келин-куёв ҳам уйларига йўл олишди. Ташқарига чиққан куёв деразадан келиннинг ким биландир телефонда гаплашганини эшитиб, ҳайратдан қотиб қолди. Хонага отилиб кирди. Наҳотки, келин...😱


Давоми бу ерда👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

5️⃣🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
📌📌📌📌📌📌📌📌📌
ENG ARZON VA SIFATLI
DAVLAT STANDARTIDAN OʻTGAN DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA
DIEOLOG NAZORATI BILAN VAZN TASHLAYSIZ

☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️
5️⃣🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
1️⃣OY 50 MING
2️⃣OY 100 MING
3️⃣OY 150 MING
BUNDAN ARZON TOPOLMAYSIZ
SHOSHILING JOYLAR SONI OZ QOLDI
🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA ULANING ENG ARZON NARXLAR BIZDA

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

22-қисм

Менимча у аёлни ҳаёт шунга мажбур қилган бўлса керак,- хўрсинди Латофат,- сўнг айланиб ўтиб Осиёнинг сочларини силади,- қизим, отаси кимсан профессор Адҳам Ибрагимов бўлган йигит ёмон йигит бўлмаса керак.

- Аяяя,-чўзилиб эътироз билдирди Осиё,- аввал ўқишни битирай, эрга тегиш бўлса қочмас. Ҳали ёшман-ку?

- Тўғри айтасан,- чуқур тин олди Латофат,- бироқ шуни ҳам билиб қўйки, қиз боланинг бозори умрида бир бор қайнар эмиш. Вақтида муносиб номзодни танлаб ололмаган инсон, кейинчалик танлаб-танлаб тозисига учраши ҳеч гапмас экан.

- Қўйсангиз-чи, ая?! Ундай бўлса "пешона, тақдир" деган гаплар қаерда қолади?

- Билмасам,- елкасини қисди Латофат,- балки тақдиримиздаги инсонни вақтида таниб олмай хато қилган ўзимиз бўлсак-чи?

Осиё хомуш қиёфада кулимсиради:

- Билмасам дейсизми, ая? Сиз билмаган нарсани мен ҳам билмасам керак.

- Бир гап айтайми, қизим,- жилмайди Латофат,-шу аёллар келиб ўзларини таништирганда юрагим бошқача уриб кетгандек бўлди. Айтдим-ку, "жииз" этиб кетди деб. Хуллас, у аёллар якшанба куни яна келадиган бўлиб кетишди. Унгача даданг билан маслаҳатлашиб қўярканман.

-Яна нима, ая? - лаблари бурилди Осиёнинг

- Янами? - соддадиллик билан сўзида давом этди Латофат,- Адҳам аканинг аёлини қон босими безовта қилар экан. Шунинг учун ўғлини ёшини жуда улғайтириб ўтирмай бошини икки қилишни ният қилишганмиш. Ўғили оилада якка-ю ёлғиз фарзанд экан. Шу сабаб онага кўнглини ёриб диллашиб ўтириш учун яхши бир қизни келин қилишмоқчи экан. "Аммо қизингизнинг ўқишидан ҳавотир олманг, тўйдан кейин ҳам худди ўз уйидек бемалол ўқишга қатнайверади, бу томонидан мутлоқ ҳотиржам бўлишингиз мумкин" деди холаси.

Осиё Латофат аясига жавоб қайтармади. Қизнинг хаёли кеча тунда кўрган тушига кетганди. "Кўп бора бир хил мазмундаги тушларни кўришимга сабаб нима экан-а?- ўйлади у ва шу аснода қулоқлари остида Умиднинг бўғиқ овозда "Сиздан ҳеч қачон воз кечмайман" деган шивири эшитилгандек бўлди ва юраги безовта ура бошлади...

🔳 🔳 🔳

- Эртага қизнинг ўқишига бориб, ундан ўзингга турмушга чиқишини сўрагин,- деди совчиликдан қайтган Сурайё опа Умидга "иш пишди" деган маънода,- фақат бўшашма. Қизларга гапини билиб-билиб гапирадиган шаҳдам йигитлар ёқади.

- Ойи... Осиёнинг уйидагилари нима дейишди? Қизларини узатишарканми? - "қулт" этиб ютинди Умид.

- Ҳа узатмай нима қилишади? Саволинг бир ажойиб-а, болам? Қизини узатмай бошига ёстиқ қилишадими? -ҳорғин жавоб қайтарди Сурайё опа,-вақти-соати етганда узатишади-да, бошқа йўли бормиди?

- Уларга тўйим бузилгани ҳақида айтингизми?

- Йўқ!- қатъий овозда кесиб жавоб қайтарди Сурайё опа,- нега бу нарсалар ҳақида уларга ҳисоб берар эканмиз?! Нима сен қиз боламидинг-ки, ҳар нарсани мулоҳазасини қилсак? Йигит кишиникининг айби йўқ. Айниқса бўлиб ўтган воқеаларда ҳақиқатдан ҳам сенинг заррача айбинг бўлмаганидан кейин нима учун масалани чуқурлаштиришимиз керак?
Сурайё опа қаршисида гуноҳи бор кишидек сўппайиб турган ўғлига қараб асаби бузилди: "Ҳудди отасининг ўзи буям... Биров келиб юзига бир шапати урса, " Қўлингиз оғриб қолмадими? " деб сўрайдиган даражада кўнгли бўш. Отасининг-ку бахтига ҳаётида мен учраганман. Бунинг топгани эса ўзидан ҳам бўш баёв қизга ўхшаяпти. Шу аҳволда бу бола ҳали кўп қийналади-ёв...
Сурайё опа кийимларини алиштиргани ичкарига йўл олди.
"Опам билан синглимнинг гапига кириб яна бир хато қилдим-ов,- деб ўйлади у ётоғига кайфиятсиз чўзилар экан,- билмадим, нега бунчалик шошдим? Энди иккинчи сафар ҳам " Бу хонадон эгалари менга ёқмади" десам Умиднинг олдида ким деган одам бўламан?
Масаланинг иккинчи томони... Келиб-келиб шу одамлар билан қуда бўламанми? Қариндош-уруғ, эл-юртга, дўст-душманга "Шу одамлар бизнинг қудаларимиз" деб қандоқ таништираман?
Эээҳҳ... Одам деганда дид бўлсин экан... "Ҳозиргина пиширдим, иссиққина, олинглар" деб киргизган сомсасини қаранг уни?

@xazon_rezgi /46

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дунёдаги энг қиммат нарсанинг нархи қанча?
Дунёдаги енг қиммат нарса нима экани ва у хақда эшитганмисиз?
Олтин эмас!
Олмос эмас!
Бриллиант хам эмас!!!

Олтин олмослар унинг олдида текиндек бу нарса-........

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Хайрли_тун

Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайғу.
Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйғу.
Агар кипригингиз силаса уйқу.
Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кечки_чой

Кўнгил билан юзма-юз...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сизнингча бахт нима?

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-03-22

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📕#онлайн_қисса

☀️#СУБҲИДАМ

Муаллиф: Хазонрезги
Тайёрлади:. Айруза Абубакирова

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Алҳамдуллилаҳ 2️⃣6️⃣ минг кишидан ошдик💐💐🥳🥳🥳🥳🥳

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#давоми

- Ойи , битта гап айтсам хафа бўлмайсиз энди , - Ҳамдам салом берганча қулт этиб ютинди ,- шу десангиз сизнинг пулингизни ишлатиб қўйдим. Анчадан буён машинамни баллонларини алмаштирмоқчи бўлиб юрувдим. Биласиз эскилари юравергандан едирилиб сип- силлиқ бўлиб кетганди. У баллонларда юриш хавфли бўлиб қолганди ...Шунга..

Муассар опанинг боши гир айланди . Назарида ўғлингнинг машинаси қор- ёмғирли йўлда чирпирак бўлиб айланиб кетаётгандек юраги ҳаприқди .

- Ойиии , хафа қилиб қўйдимми ? Пул ўзингизга зарурмиди , Ойи ? Мени кечиринг. Бир , икки кунда мукофот пулим чиқади деб , ишлатворимман...

Муяссар опа ўғлига меҳр билан боқди:

- Болам- а ... Мен пулни нима қилардим ? Менга сен соғ - омон бўлсанг бас... Бошқа ҳеч нарса керакмас...

Ҳамдам жилмайди.

- Вой бир нарса ёдимдан чиқибди,- Ҳамдам курткасининг бағридан ихчам халтача чиқарди , - келаверишда бекатда сиз билан ишлайдиган Дилрабо опани кўргандим. Улар сизга кўйлак ваъда берган эканлар- у ...
Мен Дилрабо опага "Пулига ўн кунча сабр қиласиз" деб вазиятни тушунтирдим. "Хўп, хўп" деганча кўниб қолдилар...

Қани Ойижон , кийиб кўринг-чи ? Қудангизникига кетадиган вақт ҳам яқинлашиб қолди...
Ҳамдам халтани очиб мош рангдаги, нақш солинган кўзчалари ҳам худди ўзига мутаносиб безатилган кўйлакни Онасининг елкасига ташлади ...
Муяссар опанинг юраги яна бир бор ҳаприқди ... Бу сафаргиси бахтдан эди ...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#иқтибос

Ҳаётда бўлишингиз керак бўлган энг гўзал жой, бир дуонинг ичидан жой олмоқдир.

Ҳазрати Шамс Табризий


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Барака недир?!

У Аллоҳ таолонинг яширин қўшинларидан биридир. Уни бандаларидан хоҳлаганига юборади. Агар у мол-мулкка тушса, уни кўпайтиради. Фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Жисмга тушса қувватга киради. Вақтга тушса узаяди. Ва қалбга тушса фараҳ-севинчга тўлади.

©️ Шайх Али Тантовий

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Охири йўқ ўйларимни бир жумла билан якунладим: 

- Аллоҳга осон...

Хайрли оқшом,  кўнгилдош.
Эртагача...
Насиб...

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кечки_чой

Кўнгил билан юзма-юз

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-03-12

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Ичи тўла картошка-я? Муштдек думба-гўшт кимни ўлдирибди ҳозирги замонда? Тағинам буларнинг ўнта боласи йўқ. Етказолмайди десанг. Яна озроқ бўлсаям ҳижолат бўлмаганини-чи? Ҳей инсон, шунча йил бағрингда қиз боққанингни билардинг, жиллақурса совчи кутадиган дастурхонингни у ёқ, бу ёғини тузатиб қўйсанг кам бўлармидинг? Уюб ташламайсанми, бодом- писта деганларининг туззукларидан. Қилсанг ёлғиз қизингни юз-ҳотири-ку? Ҳозир ер-у кўкни антиқа шоколадлар босиб ётибди. Бу аёл эса кафтдек вазачаларга юзалатиб тўртта-тўртта шокалад солиб қўйибди. Бир донасини олсанг идишни ярми бўшайди.
Эрта шу инсонлар билан қуда бўлсанг, ана кўринг томошани, ана кўринг меҳмоннавозликни?!

-Ойии,- эшик ортидан Умиднинг овози эшитилди,- уйғоқмисиз?

- Ҳаа,- ёстиқдан малолланиб бошини кўтарди Сурайё опа,- тинчликми, нима гап?

- Сайёра холам ҳалитдан буён қўнғироқ қилаётган эканлар, жавоб бермабсиз. Шунга ҳавотир олиб менга боғландилар...
Сурайё опа ўрнидан туриб эшикни очди, сўнг ортига бурилиб сумкачасидан телефонини олди.

- Овозсиз режимга тушиб қолган экан,- деди у ўзига ўзи сўзлаган каби ва Умидга юзланди,- сен боравер. Холангга ўзим қўнғироқ қиламан. Униям юраги пишиб ўтиргандир-да...

🔳 🔳 🔳

- Осиё, бирам олча солинган творогли ширинликдан егим келяпти, илтимос ўзимизни кафега борайлик.

Элноранинг таклифи Осиёга унча ёқинқирамагандек бўлди:

- Бошқа сафар борайлик, Элноор,-деди у дугонасига илтижоли боқиб,- бугун негадир иштаҳам йўқ.

- Эээ, сенда қачон иштаҳа бўлганди ўзи? - астойдил ўпкалади Элнора,- ширинлик емасанг ҳам ҳеч бўлмаса менга ҳамроҳлик қил. Юрақол, сенга битта аччиққина қаҳва буюрамиз, шу билан кўнглинг ёзилади-қўяди. Қани кетдик.

Кўзланган манзилга етгач, Элнора керакли буюртмаларни буюрди-ю, ўзи "Сен ўтира тур. Мен эса ҳозир зумда сенга ажойиб бир нарса келтираман" деб сумкачасини қўлтиғига қистирганча шошилиб ташқарига чиқиб кетди.
Осиё Элнорани кутар экан, ўзини чалғитиш мақсадида телефонидаги саҳифаларини кўздан кечира бошлади.

- Очиғини айтсам дугонангиз сизни бу ерга келишингизга кўндира олармикан деб жоним ҳалак бўлаёзганди.

Осиё шундоққина боши тепасида эшитилган овоздан чўчиб тушди. Жон ҳолатда бошини кўтарди ва ўзи кўришни истамаган чеҳрага кўзи тушди.

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@xazon_rezgi /47

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

шу йигитни?  -ўртаниб ўйлади Осиё,- ҳаётим-ку майли,  ҳатто хаёлларимни ўз измидан чиқариб юборди бу Умид ака.  Мана ўша воқеадан салкам бир ой муддат ўтди.  Унинг ўша кунги кўз қарашлари,  қилган совуқ муомалаларини шунчалик унутай дедим-у... Аммо бари юрагимга қадалган учли тош сингари оғриқли.  На ўзи қилган юрак ярасини битишига йўл қўяди,  на борига кўниб яшашга. Азоб бергани берган.   Мен кўп бора уриндим.  Кўп бора Умид акадан нафратлангим келди,  бироқ бу бебош кўнгил қачон қараса уни оқлашга важ қидиради.  Билмадим бу ҳол қачонгача давом этаркин?  Ростини айтсам мени жуда толдирди бу хаёллар.  Камига... Камига бу бир-бирини такрорлайдиган тушлар.  Жонимнинг жазоси бўлмоқда.  Умид акани ҳар одимда ёдимга солгани солган.  Ёки кун бўйи хаёлимда бўлганларнинг инъикосимикан бу тушлар?  Менимча ундай эмас. Ахир Умид акани ҳаётда учратмай тутиб ҳам уларни тушимга кўра бошлаганимга бир неча йил бўлди-ю... Буни нима билан,  нималар билан изоҳлаш мумкин экан?   Ҳеч ақлим етмаяпти... Бировга айтсам кулгига қолишим ҳам ҳеч гапмас.  Мен эса барига жавоб топишни истайман...
     Ие...Ёмғир бошладими? Деразам ойнасига так-так урила бошлади унинг томчилари. Бу ушбу баҳорги илк ёмғир. Мен ёмғирни жуда яхши кўраман...  У гўёки оташ юрагимга ҳаловат бағишлаётгандек... "
     Осиё хонасининг деразасини кенг очди.  Хонага ёпирилиб ёмғир ҳавоси кириб келди.  У ҳудди Осиё таърифлагандек ўзи билан ҳаловат туйғусини олиб келган эди...
    
🔳 🔳 🔳

     -Бугун сенга совчилар келди,- ўқишдан қайтган Осиёни янгилик билан қарши олди Латофат.
    Осиё чуқур ҳўрсинди,  бироқ онасига жавоб қайтармади.
   -Сомса пиширгандим ,- дастурхонга ликобчада қатлари кирсиллама бўлиб пишган сомсаларни қўяр экан Латофат,- ол қизим,  яқинда оташхонадан чиқди,-у шундай деб чойнакдаги чойдан ҳам қизига қуйиб узатаркан деди,-чойимиз ҳам қайноққина, айни тобида бўлибди.  Қизим,  шу десанг,  бояги совчиларни кута туриб негадир юрагим "жиз"  этиб кетса дегин.  Нима учун дейсанми? 

    Осиё онасига беҳафсала тикилди.  Бироқ Латофат буни сезмагандек сўзида давом этди: 
   - Келган аёллар билан суҳбатлаша туриб муҳим бир янгиликдан хабардор бўлиб қолдим.  Келган совчилар сени машҳур тарихчи олим Адҳам Ибрагимовнинг ўғлига сўраб келишибди.  У киши ҳақида айтган эдим-а сенга?  Ибрагимов жуда таниқли олим,  номи бир қанча дарсликларга кирган,  шу билан бирга жуда камтарин,  ҳокисор инсон ҳамдир.  У киши билан яқинда малака ошириш институтида бўлган тадбирда учрашгандик.  Шунақа чиройли маъруза қилиб бергандилар ўшанда,  ҳар бир иштирокчи "Қанийди устознинг маърузалари тугамаса эди?!"  деб жон-қулоғимиз билан тинглаган эдик ўша кунги маърузани. 
    Латофат энди Осиё ўзини диққат билан тинглаётганини ҳис қилиб янада завқ-шавқ билан сўзлай кетди:
    -Совчи аёлларнинг айтишларича устознинг якка-ю ёлғиз ўғли бўлиб у ҳам отасига ўхшаб илмнинг изидан кетган экан. 
     Ҳа айтганча сени у аёлларга устозинг Асолат опа дараклабди.  Уларнинг айтишича Асолат опа Ибрагимовнинг аёли билан синфдош бўлишган экан.  Адҳам аканинг аёли унчалик кўп гапирмади.  Асосан гапни унинг Санобар исмли опаси гапирди. Санобар опанинг айтишларича яқинда сингиллари қаттиқ оғриб қолибди,  юқори қон босими бор экан шўрликнинг.  Аёл бечоранинг анча дард чеккани юз-кўзидан билиниб турарди.  Опасининг айтишича уйда ёлғиз синглисига битта ҳамроҳ керак экан,  яъни келин.  "Аммо қизингизнинг  ўқишидан сира ҳавотир олманглар,  синглим ўзи ўқимаганига яраша келинини албатта ўқитади.  У эрини олим қилиш учун бир вақтлар севимли ўқишидан воз кечганди"  деди опаси. Айтишича ўша вақтда устознинг рафиқаси шунга мажбур бўлган экан .

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
 
@xazon_rezgi            /45

Читать полностью…
Подписаться на канал