xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

21 -қисм

    -Бир ўйлаб кўрай,  -деди Сурайё опа  бўшашганча.

  -Ўйлаб кўришга нима бор тағин?  -деди опаси Санобар  ҳозиржавоблик билан , - темирни қизиғида босиш керак.  Эртага сенга бу ердан жавоб беришса,  тезда ўша қизникига бориб масалани бир ёқли қилиб келардик.  Ҳали Умиджон келса уни ҳам шу ишларга созлаб қўярсан.  "Англашилмовчилик бўлибди,  билмасдан қизни ёмонотлиқ қилиб қўйишимга бир баҳя қолибди"  деб вазиятни юмшатгин, ҳўпми? 

  - Ҳа майли,- деди Сурайё опа опаси ва синглисининг дашномларидан безиллаганча,- барини сиз айтгандек қиламан,- деди у  опа-синглисига жавобан,  бироқ кўнглидан "Кошки бу иш сиз айтганчалик осон бўлса?"  деган ўй ўтди. 

    Кечга яқин онасини кўргани келган Умид уни хаёли паришон  аҳволда ўтирганини кўриб юраги эзилди: 

    -Ойи, нима  бўлди, туззукмисиз? 

    Сурайё опа "йўқ" деган каби бошини сарак-сарак қилиб чайқади: 

   -Умид...  Мен ўзим билмай туриб катта гуноҳ иш қилиб қўйдим.  Бу шундай гуноҳ-кии,  уни айтишга ҳам тил ожиз...

   -Сизни бу даражада хафа қиладиган қандай гуноҳ экан,  ойи? 

   -Мен бир қизнинг уволига қолдим.  Ўша қиз- Осиёнинг.  Айнан Осиё учун Аллоҳ мени Шаҳзода тимсолида жазолади. 

    - Осиёнинг уволига қолдим?  -овозида титроқ сезилди Умиднинг,- тушунмадим,  ойи?  Тушунтириброқ айтинг? 

   Сурайё опа маҳзун ҳўрсинди:
    - Бунинг тушунмайдиган ери йўқ,  ўғлим. Мен битта аёлнинг гапига кириб қизни ёмонотлиқ қилдим,  атрофлича суриштирмадим.  Негаки,  унинг гаплари мен учун айни муддао бўлган эди-да. 
    Кейинроқ Сайёра холанг ўзи бориб Осиё ҳақидаги гапларнинг барчаси уйдирма эканлигини билиб келганда ҳам,  ундан буни сир сақлашни сўрадим. Агар Шаҳзода мана бунақа нағма чиқармаганида сен унга уйланган ва  бир умр ҳақиқатни тагига етмай яшаб ўтган бўлар эдинг. 
  Сурайё опа хомуш нигоҳини ўғлига тикди: 
   -Энди нима қиламиз,  ўғлим? 

   Умиднинг лаблари аянчли бурилди: 

  - Нима қилардик,  ойи?  Ҳеч нима қилмаймиз.  Яшашда давом этамиз,  холос.  Ҳамма ўз йўлидан кетади.  Тамом...-Умид охирги  сўзларини нафасини ютганча,  димоғида минғирлаб гапирди,- мен уни қайтиб кечирмайдиган қилиб жавобини бериб бўлганман.

    Сурайё опа  қаддини ростлади: 

  - Йўқ,  бунақаси кетмайди!  Ҳамма ишни бузган мен ўзимман-ми, уни қайта тўғрилайдиган ҳам ўзим бўламан.
     Сен ҳозирча қизга ҳеч нима демай тур.  Вақти келганда нима дейишни ўзим айтаман.

   🔳 🔳 🔳

    Осиё бугун ўша тушни қайта кўрди: 

     Яна бир гала отлар уюри эмиш. Бари кўркам,  расо... Туёқларидан ўт чақнар мисол маҳобатли...
     Кўп ўтмай ўзини оппоқ от устида кўрган Осиё юзи бўйлаб иссиқ нафасни ҳис қилибди.  Юраги потирлаб ура бошлаган қиз бошини кўтариб ўзини маҳкам қучганча от устида олиб кетаётган йигитга боқишга ийманармиш. 
    Аммо орадан бироз вақт ўтиб унинг ёдига аввал бўлиб ўтган воқеалар тушибди: 

   -Мен сиз билан кетмайман,- йигитга қарамасдан қайсарлиги тутибди Осиёнинг,- ўз ҳолимга қўйинг мени! 

   -Ҳеч қачон!  - жавоб эшитилибди унинг қулоқлари остида.

    - Мен истасангиз ташлаб кетадиган, истасангиз яна ҳамроҳ қилиб олинадиган буюм-қўғирчоқ эмасман. 
    Мен инсонман... Ҳар лаҳза юраги умид билан уриб турувчи,  кўнгли нелардандир осмон бўладиган оддий бир қиз... 

      Осиё уйқудан лохас бўлиб уйғонди.  Қўлини узатиб тумба устида турган телефонини олиб ёқди.  Вақтни чамаламоқчи эди у.  Энди тун ярмидан ошганини кўриб юраги ғаш бўлди:  "Тонг отишига ҳали анча бор экан..." 

     Осиёнинг хаёли яна Умидга кетди.  "Қаерданам учратдим


@xazon_rezgi               /44

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ИХЛОС АҲЛИНИНГ ФАЛСАФАСИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратнинг дадалари ҳақида ёзилган шеър

Албатта эшитинг

✍🎙Мархабо Каримова:

Жоним манга чидаса турсин ...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱 ЧЎЧҚАДАН ОЛИНАДИГАН ДОРИЛАР БУНИ БАРЧА МУСУЛМОНЛАР БИЛИШИ КEРАК

Бир куни мен қаттиқ грипп бўлиб қолдим дорихонага югуриб қўлимда пакет тўла дориларни уйга олиб келдим ва бу дорилар билан танишгач 72 ёшли собиқ аптекачи Бобом дори тўла пакетни кўчага улоқтирдилар Сабабини қизиқиб сўраб билган Онам ва мен Ҳайратдан ёқаушладик мен шунчаки шокда эдим ва мен бу дориларни асло истемол қилмайман

Бу дорилар ЧЎЧҚАДАН олинар экан Бобом дорилар рўйҳатини ёзиб бердилар Булар... ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

𝟰𝟵.𝟬𝟬𝟬  𝟱𝟵.𝟬𝟬𝟬 
𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔 𝗦𝗞𝗜𝗗𝗞𝗔 𝗢𝗕𝗨𝗩 𝗕𝗢𝗦𝗛𝗟𝗔𝗡𝗗𝗜...

🔔𝗘𝗡𝗚 𝗕𝗥𝗘𝗡𝗗 𝗛𝗘𝗖𝗛𝗞𝗜𝗠𝗗𝗔 𝗬𝗢𝗤 𝗞𝗢𝗬𝗟𝗔𝗞𝗟𝗔𝗥 𝗩𝗔 𝗢𝗕𝗨𝗩𝗟𝗔𝗥

🧤𝑩𝑰𝑹𝑰𝑵𝑪𝑯𝑰 𝑸𝑶𝑳 𝑺𝑬𝑯 𝑵𝑨𝑹𝑿𝑰𝑫𝑨 𝑶𝑳𝑰𝑵𝑮

😎𝑨𝑳𝑫𝑶𝑽 𝑺𝑶𝑿𝑻𝑨 𝑵𝑨𝑹𝑿 𝒀𝑶𝑸 𝑯𝑨𝑴𝑴𝑨𝑺𝑰 𝑿𝑨𝑸𝑸𝑶𝑵𝑰𝒀🤩

ⓄⒷⓊⓃⒶ  ⒷⓄⓁⒾⓃⒼ
/channel/+14L6MObfnmU3Yzgy
/channel/+14L6MObfnmU3Yzgy
/channel/+14L6MObfnmU3Yzgy
𝖲𝖨𝖹 𝖰𝖨𝖣𝖨𝖱𝖦𝖠𝖭 𝖠𝖱𝖹𝖮𝖭 𝖲𝖨𝖥𝖠𝖳𝖫𝖨 𝖳𝖤𝖹𝖪𝖮𝖱 𝖪𝖠𝖭𝖠𝖫

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тоғаси Ситорани аёвсиз урар ва тинимсиз бақирарди:
- Севасанми, а? Севасанми? Мактабни битарар-битирмас севдингми? Нега индамайсан? Тунда учрашиб нима қилдинг?
Ситора тоғасининг калтагидан қочиб қутилмоқчи бўлиб, олдинга интилди. Чаққонлик қилган тоға унинг кўйлаги ёқасидан ушлашга улгурди. Қиз жон ҳолатда қочмоқчи бўлгани учун кўйлаги йиртилиб кетди ва Ситоранинг кўкси очилиб қолди. Шунда тоғаси...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-03-05

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-03-02

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ

Бадавлат киши кибр ила унга:
- Пойафзалимни тозала, - деб буюрди.
Болакай:
- Ҳоп бўлади, жаноб, - деди.
Киши:
- Тезроқ бўл, тезроқ! - деди жиркиб.
Болакай:
- Қаерга шошаяпсиз, жаноб? - деди.
Киши менсимай:
- Сен бир ҳашоратсан. Ҳашоратлар эса хўжайинларга гапирмайдилар, - деди, афтини бузмай.
Болакай:
- Лекин, мен Аллоҳнинг яратган бандасиман. Гўзал суратда яратилганман, жаноб! - деди, маъюслик билан.
Киши:
- Ярамас бола экансан! - деди, баланд овозда.
Болакай:
- Катта кетманг! Аллоҳ Улуғроқ, жаноб! - деди, хотиржам.
Киши:
- Ҳой бола, ҳозироқ жим бўлмасанг, шапалоқ тушираман! - деди, асаби бузилиб.
Болакай ҳазин овозда:
- Ҳоп бўлади, жаноб! Лекин оддий бир саволим бор эди... - деди, аста.
Киши:
- Тезроқ сўра, шошиб турибман! - деди, қошини чимириб.
Болакай:
- Мен билан тенг болаларингиз йўқми? - деди, секин боқиб.
Киши:
- Сен билан борабар фарзандим бор эди, лекин бир неча йил илгари уни йўқотиб қўйганман... - деди, ўйга толиб.
Болакай:
- Уни яхши кўрармидингиз? - деди.
Киши:
- Қалбимдаги эски яраларимни тирнама... - деди, маҳзун бўлиб.
Болакай иккинчи марта:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - дея сўради.
Киши:
- Сенга нима?! - деди, энсаси қотиб.
Болакай учинчи бор сўради:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - деди.
Киши:
- Қаниди уни учратсам, - деди.
Болакай:
- Мен сизнинг болангизман, - деди.
Киши:
- Болаларим сен каби иркит ҳаёт кечирмайдилар, - деди, истеҳзоли кулиб.
Болакай:
- Аллоҳ номига қасам ичаман! Мен сизнинг болангизман! - деди, ёлвориб.
Киши болакайни оёғи билан итариб юборди:
- Бошқа бу гапинги такрорлама!!! - деди, ўшқириб.
Болакай кўзлари жиққа ёш бўлиб:
- Сиз дадамсиз... ахир, дада -а -ам, - деди.
Киши:
- Бу гапни қаердан олдинг, аҳмоқ бола? - деди, жаҳли чиқиб.
Болакай:
- Бир йил олдин онам вафот этди. Ўлимидан олдин мени мана шу уйнинг олдига олиб келиб, «шу ерда даданг яшайди» деди. Мен ҳар куни тонгда келиб сизни уйдан чиқишингизни кутиб турар, чиқсангиз оёқ кийимингизни тозалаб қўйиб, сизга яхшилик қилмоқчи бўлиш илинжида бўламан, - деди, йиғлаб.
Киши:
- Онанг ким? - деди, ҳайратланиб.
Болакай:
- Менга ҳомиладор бўлганини эшитиб, ярим кечаси кўчага қувганингиз ўша аёл менинг онам эди, бечора онам, жаннатим - онам! - деди, кўзларидан кўзёшларини тинмай оқизиб.
Киши:
- А? - деди, ажабланиб.
Болакай:
- Отажон елкангизда чандиқ, бир из бор, - деди, ишонишига умид қилиб
Киши:
- Сен... Се-е-ен, - деди - ю, тиз чўкиб қолди.
Болакай:
- Исмим нима биласизми? - деди.
Киши:
- Исминг нима, бо...о...о..лам?! - деди.
Болакай:
- Исмим, сизнинг исмингиз, дада! - деди.
Киши:
- Нима учун, менинг исмим сенга қўйилди? - деди, таъажжубланиб.
Болакай:
- Онам одамлар мени сизнинг исмингиз билан чақиришлари ва кун келиб сизга йўлиқишимни жуда умид қилганди, - деди, бошини эгиб.
Киши:
- Онанг қаерда? - деди, саволга тутиб.
Болакай:
- Онам вафот этган. У менга «отангни қидириб топ, унга яхшилик қил! Хизматини қил, шояд шу сабаб жаннатга кирсанг» деб васият қилган, - деди, илтижо қараш қилиб.

Киши чидаб туролмай ҳаммани олдида йиғлаб юборди. Кўз ёшлари юзини ювди. Болакайни маҳкам қучди ва:
- Болажоним сени қанчалар соғинганимни билсайдинг... - деди.
Болакай:
- Онамни ҳеч ҳам соғиндингизми?! - деди...
Киши жим бўлиб қолди, ҳатто юзи қизариб кетти.
Болакай:
- Нимага жимсиз, дада? Онам менга айтган эдилар, иккинчи хотинингиз онамни талоқ қилишингизни ва шу пайтгача бирон марта кўрмаган фарзандингиздан воз кечишингизни шарт қилган экан, шунинг учун биздан кечдингизми? Онам қанчалар қийналганини билганингизда эди... шунда ҳам мени сизга нисбатан меҳр билан улғайтирди. Сизни ёмонламасди... - деди.
Киши афсус надомат ичра сукут сақларди...

Бир яқинингизни деб, бошқа яқинингиздан асло кечманг! Уларга бир хил муносабатда бўлинг! Бу ишингизда Аллоҳ ёрдам беришини сўранг!
Ўз ҳирсингизни деб, бошқаларнинг умрини, бахтини зое қилишдан қўрқинг!

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум...

Азиз инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.

Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Кун_иқтибоси

Ҳаётингизга ҳаммани ҳам олиб кираверманг, улар яхшиларнинг яхшиси бўлса ҳам.
Бир қошиқ шакар бир пиёла чой учун айни муддао бўлур эди,  денгиз учун эса ҳеч нарса...


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Осуда оқшом ҳамроҳингиз бўлсин...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-02-28-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум, яхшилар
Яна бир файзли пайшанба тонги муборак бўлсин.

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин...
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
...

Ташқарида об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар , қалбингиз доим баҳор бўлсин...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

14-қисм


https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-02-08

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ТАНЛАНГАН

👆👆👆👆

Ёзув устини босинг

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак  "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун  уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам  билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб ўтаман"  деб уйдагилар билан хайрлашди.
   Биз йўлга тушдик. 
   -Боражак квартирамизда ҳамма нарса муҳайё, асалика,  - лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайди қайноғам,- кеча барини "есть"    қилиб келганман. У чап қўлида рулни ушлаб,  ўнг қўлини мен томонга ўрмалатган ҳам эди-ки, 
   -Жооон,  -дедим базўр қўлини ушлаб,-илтимос икки сихгина шашлик олиб беринг, дил кетди.
   -Сендан шашлик айлансин.
     Қайноғам  машинасини йўл четидаги ошхонада тўҳтатиб ичкарига кириб кетди. У кўздан йўқолиши билан мен ички кийимимга яширган...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дунёдаги энг яхши 10 дақиқалик фильм!

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳайрат

Ғайриоддий камёб гуллар

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин...
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин, азизлар...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-03-03

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир йигит масжид имоми олидага келдида деди:
— Мен бошқа масжидга келмайман.
— Не сабаб?
— Мен масжидга келиб биров хақида ёмон гапирган одамларни кўрдим. Намоз ўқиб туриб гуноҳ қилган одамларни кўрдим. Аёлларни беҳурмат қилган, орқасидан ғийбат қилганларни ҳам кўрдим, бу мен кўрган бир неча воқеалар холос...
— Яхши, фақат кетишдан аввал мени бир илтимосимни бажар: сув тўла финжон ол ва масжид бўйлаб 3 марта айлан, фақат финжондаги сувнинг бир томчиси хам ерга тушмасин. Шундан сўнг, агар келгин келмаса, майли масжидга келма.

Йигит, бундан онсон иш йўқ деб ўйлади! У худди имом сўрагандак мусжид бўйлаб 3 марта айланди. Имом ундан сўради:
— Сен сув билан айланган чоғинг, бир киши бошқа биродари хақида ёмон гапирганини эшитдинг ёки кўрдингми?
— Сабабини билдингми?
— Йўқ.
— Сен финжондаги сувни тўкиб юбормаслик учун, бутун вужудинг билан эътиборни унга қаратдинг. Шу сабаб атрофингдаги кераксиз сухбатларга, керакмас ахборотларга эътибор бермадинг. Ҳаётимиз ҳам худди шундай. Қачонки бизнинг эътиборимиз фақат яратганга қаратилса, ибодатларимизни уни ҳис қилиб адо этсак, бировларнинг хатоларини кўришга вақтимиз қолмайди. Энди, хоҳласанг масжидга кел, агар буни хоҳламасанг ихтиёр ўзингда!

Муаллиф: интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#дилимдагилар

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОЙНИНГ ЎН БЕШИ

👆👆👆

Ёзув устини босинг

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Демак ҳаммасига мен айбдорман?!- жазавага тушди Зебо,- билмасангиз билиб қўйинг! Ўзимдан ўзим шундай бўлиб қолганим йўқ ! Бу ўша-сиз аллаким санайдиган Азимбойваччангизнинг иши.   Куппа - кундуз куни лавашхонасида ичаётган ичимлигимга дори қўшиб ақл-у ҳушимни олиб қўйган, кейин у ердагиларга "Бу қиз менинг  қўшним бўлади , ўзи рўйҳатда туради, шунақа касали бор , вақти - вақти билан  тутқалоғи тутиб туради, савоб учун уйига олиб бориб ташласам бўладими?" деб хўжайинининг руҳсати билан мени у  ердан олиб чиқиб кетган , дўстининг бўш квартирасига олиб бориб мени...

#давомини_ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-03-01

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОҚИБАТСИЗ ЖИГАРДАН КЎРА...
(Ҳаётий ҳикоя)

Унинг бошига иш тушди. Хотини оғир дардга чалиниб, катта қарзга ботди. Лекин дард шу билан чекинмади. Олдинда яна кимё муолажалари турарди. Олаётган маоши рўзғорни тебратишга зўрға етади, бу ёқда дори-дармон дегандай...
Ҳаётда шундай вазиятлар бўлар эканки, нима қилишингни, қай деворга бошингни уришингни билмас экансан. Гўёки бутун дунё сендан юз ўгиргандай...
У хотинининг эртага бўладиган муолажасига қаердан пул топишни ўйлайвериб, боши оғриб кетди... Нима қилсин, кимдан яна қарз сўрасин? Аввалги қарздорлар эшигига қарзни сўраб кела бошлашди. Бу ерда эса... У иложсизликдан “дод” деб бақиргиси келарди-ю, янаям ўзини тутиб турарди. Ўйлаб-ўйлаб охири бадавлат қариндоши – амакисининг ўғлидан ёрдам сўрашга аҳд қилди.
Амакиваччаси ҳаммага ёрдам беради, лекин унинг бир ёмон одати бор эди. Пул беришдан аввал қарз олувчини обдон ерга уради, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситади, мазах қилиб кулади, хуллас устидан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилиб, кейин пул беради. Лекин у ҳозирда ноилож эди...
У йўлда кетаётиб ёнидан ўтиб кетган машинанинг тўхтаб, орқага юраётганини кўрди. “Жудаям ҳайбатли машина-да Ланд крузер”. Шу пайт машина олдида тўхтади ва унинг рулида акаси ўтирган экан. Акаси уни уйига олиб кетди, йўл-йўлакай ўзининг ютуқлари ҳақида гапириб кетди. Уч қаватли уйлар билан ўралган катта ҳовлисида қурилишни тугатганини, “фалон” пулга “Ланд крузер” олганини, келаси ҳафта оиласи билан дам олгани 10 кунга чет эл саёҳатига кетаётганини, эртага новвос сўйиб, худойи қилаётганини мақтаниб гапириб берди. Шундан кейингина укасидан ҳол-аҳвол сўради.
Укаси оилавий шароити, рўзғорни зўрға тебратаётгани, хотини оғир касаллиги, эртага эрталабка кимёвий муолажа учун пул кераклиги, шунинг учун амакисининг ўғлидан пул сўрагани кетаётганлиги ҳақида гапириб берди.
- Э, ука, нима қиласан улардан пул сўраб? Эзворадиларку устингдан кулавериб... Бир гап бўлар, юр ундан кўра қурган уйларимни томоша қил, кейин овқатланамиз...
Шу куни акаси уни кечгача уйида олиб ўтирди. Укаси ҳам ноиложликдан пул илинжида чидаб ўтирди. Лекин хайрлашар чоғи акаси пул ҳақида оғиз очмагач, секин ўзи сўради.
- Ука, ҳали айтдимку, келаси ҳафта 10 кунга оилавий чет элга дам олгани кетаётибмиз. Ўзи 10000 доллар нима бўлади, ҳеч нарсага етмайдику, деб кимдандир қарз олмоқчи бўлиб турибман. Бунинг устига жиянингга “ўқишга кирсанг “Малибу” олиб бераман”, - деб лавз қилганман, у ҳам ўқишга кирди, энди ваъдани бажаришим керак. Ўзи биласанку, сани жудаям яхши кўраман, жиянларим ҳам зўр, келинга гап йўқ. Сандака меҳрибон ука ҳеч кимда йўқ. Лекин ўзимга ҳам етмаяпти, агар пулим бўлганида жоним билан берган бўлардим...
У акасининг олдидан бўшашиб чиқди. Шунча олиб ўтириб, кунни тун қилиб, энг асосийси йўлдан қолдириб, пул бермай жўнатаяпти... Ахир эртага эрталабга хотинининг кимё муолажалари учун пул жудаям зарурку. У шу ўй-ҳаёллар билан кеч бўлса ҳам амакиваччасининг уйи томон йўл олди...
“Майли пул беришдан аввал обдон ерга урсалар ҳам, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситсалар ҳам, мазах қилиб кулсалар ҳам, хуллас устимдан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилсалар ҳам, барибир шундан кейин пул берадиларку. Оилам тузалиб кетса бўлди. Ҳаммасига чидайман. Акамга ўхшаб бойлиги билан мақтаниб, пул бермагандан кўра, ерга уриб бўлса ҳам пул берса бўлгани...
У амакиваччасининг уйига етиб келди ва дарвоза қўнғироғининг тугмасини босди... Дарвозани амакиваччасининг ўзи очди. У йиғлаб юборишдан зўрға ўзини тийиб, бор гапни айтди-қўйди. Энг қизиғи, амакиваччасини бир оғиз сўз ҳам демади. Индамай ичкарига кириб, керагидан ортиқча пул олиб чиқди ва “Қачон ва қанча пул керак бўлса уялмасдан келавер, жиян” дея пулни қўлига тутқазди...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.

Ибрат учун яқинларга юборинг, ўқиб тафаккур қилишсин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

15- қисм



https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-02-10

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤲 2025 йили - Илоҳим Аллоҳим раҳмати, Қуръон тиловати, Каъба зиёрати, Ота-Она роҳати, фарзанд итоати, тинчлик ҳаловати, тану-жон саломати, оила фароғати, ишлар барокати, дунё давлати, хусн таровати, хаёт латофати, дуолар ижобати, икки дунё саодати Сизга ва Табаррук Оилангизга насиб қилсин!

🤲 Янги йил Роббимнинг яхши йили бўлсин. Роббим назарини ташлаб, барака берадиган йил бўлсин.

🤲 2025-йил барчамизга бахт, омад, соғлиқ, қувонч, севги-мухаббат олиб келсин!

Кириб келган 2025 йилда:

- 12 ой яхши кайфият
- 53 хафта осойишталик
- 365 кун омад
- 8760 соат бахт
- 31 536 000 секунд соғлик ва қувонч хамрохингиз бўлсин!

Янги 2025-йил муборак бўлсин!


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…
Подписаться на канал