xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

Тасодифий учрашув

— Сиз аввал доктор эдингиз-а?
— Ҳа...
— Ишдан кетдингизми?
— Шундай бўлиб қолди, шу дамасни миниб тирикчилик қилиб юрибмиз. Биз танишмизми?
— Тўғри қилибсиз! Яхши эплолмаган ишни ташлаган маъқул! Хотиним жон берганда навбатчи эдингиз!
— …
— Қўрқманг, йўл ҳақини олинг!

Расул Жўраев

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

УЛҒАЙИШ

— Улғайишни истамайман!
— Нега?
— Чунки... Отам қариб боряпти.

Маъруф МЕНГЛИ

👉🏻 @xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga
❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz  togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬

✍️  MUROJAAT UCHUN: @
Shokhida_blogs

/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун, яхшилар ...

Эртагача ...


Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

5-қисм


https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-01-24

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Жамшид сейфдан табиб берган дамламани олди. Четдаги чашкага бир томчи томчилатди. Кейин телефонини олиб, Лазокатга қўнғироқ қилди.
- Ассалому алайкум, Жамшид ака? – Лазокатнинг қўнғироқдек овози эшитилди.
- Ва алайкум. Яхшимисиз, Лазокат?
- Ҳа, яхши...
- Али келдими? Бирга хонамга келинглар, - деди Жамшид ва юраги қинидан чиққудек ура бошлади. Ҳозир иккови келади. Дамламани ичирса... Кейин Али билан...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   Бу вақтда Осиё бир кишилик палатада беҳол ётарди. У тушга яқин охирги операциядан чиққанди . Наркоз таъсири кета бошлаганда қўлларини силаб - сийпаб йиғлаб ўтирган аёлни дастлаб ўз онаси деб ўйлади. Кўп ўтмай хаёллари тиниқлаша бошлади , бироқ кўзини очишга мажоли келмади . Яқинидаги аёл эса ўпкаси тўлиб шивирлаганча гапирар , гапира туриб тинимсиз йиғлар ҳам эди :

   - Сен қийналгунча мен қийналсам бўлмасмиди , жоним қизим. Бу дунёда Аллоҳимни бергани мунчоғим - овунчоғим. Кўнгли тозам , беғуборим. Сен туфайли ҳаётда она деган шарафли номга сазовор бўлган аёлни куйдирмагин, ёлғизим. Сизникига илк келган кунимдан сени ўз қизим деб қабул қилгандим. Аллоҳим бир вақтлар нобуд бўлган қизим ўрнига , қилган сабрим , тўккан кўз ёшларим эвазига сени етказди деб ишонганман.
    Сенинг ушоқдек жонинг қийналгани сайин ўзимни қўйишга жой топа олмаяпман. Биргина дард сени не куйларга солса-я? Танангга неча бор пичоқ тегди , ниналар зарбидан оппоқ қўлчаларинг моматалоқ бўлиб кетди. Сен бўлсанг , бир оғиз "их" демайсан. Шунчалар ҳам сабрлимисан , шунчалар ҳам бардошлимисан, Осиёгинам ?

     Болам...

     Қизим...

    Ким нима деса десин , сен ўзимни қизимсан. Жонимни бир парчасисан.
   Илойим Қодир Эгам дардларингга шифо берсин. Тўйларингни даданг билан бирга кўрайлик. Мен хатто тушларимда ҳам сени оппоқ келин кўйлакда жилмайиб турганларингни кўраман ... Аллақаерда ўқигандим :"Ёруғ кунларни кутиб яшаш ҳам ибодат" дея...Мен ҳам ўша кунларни орзиқиб кутиб яшаяпман ...

     Осиёнинг кўнгли тўлиб кетди. У кўзларини очмоқчи , Латофатга "йиғламанг" демоқчи бўлди. Бироқ қуввати етмади. Бўғзидан сўз ўрнига инграган ҳирқироқ товуш сизиб чиқди.

   - Осиё... Шакарим ...Томоғинг қуриб кетдими ? Мен ҳозир...

    Латофат жонсарак бўлганча қизнинг қуруқшаган лабларини  намланган пахта билан хўллади .
    Лабларига босилган пахтадан сизиб кирган сув Осиёнинг юрагидаги оташга малҳам каби  босилгандек бўлди.

     Латофат эртаси куни тонггача Осиёнинг бошидан жилмади.

    Эрта тонгда палатадаги тумбага омонат суянганча  кўзи илинган Латофатга кўзи тушган Осиё уни  оҳиста чақирди:

   - Аяяя... Аяяяжооон ...

      Латофатнинг  кўзлари бир  зумда  очилди . У Осиё алаҳсираб марҳума онасини чақиряпти деб ҳавотирга тушганди. Латофат ўрнидан ирғиб туриб Осиёнинг пешонасига кафт босди :

   - Осиё , иссиғинг чиқяптими ?

   Осиё оғир қимирлаб Латофатни қўлини пешонасидан олиб юзига босди :

   - Аяяя ... Мен яхшиман ... Сиз кечадан буён тик оёқда жуда ҳориб кетдингиз. Илтимос , уйга бориб дамингизни олинг ...

   - Осиёёё...

   - Аяжоооон ...

     Айтдим- ку... Мен яхшиман ...

    Латофатнинг оёқларидан мадор қочди. У Осиёнинг кровати қаршисига  тиззалаб қолди :

   - Қиз... Қизиииммм . Жоним қизим ...Ўзимни қизииим ...

    Латофатнинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилар , бироқ унинг ўзи ҳозир буни англайдиган аҳволда эмасди ...

▪️▪️▪️

#орадан_икки_йил_ўтди

     Осиё  уйқусидан яна нафаси бўғилиб уйғониб кетди.
     У  ётган жойидан базўр қимирлаб шундоққина қўл етар ерда жойлашган дераза табақаларини очиб юборди. Қиш бўлишига қарамай ҳаво илиққина эди.
    Қиз ташқаридан ёпирилиб кирган оромбахш ҳаводан тўйиб
симирди.  Ҳозиргина кўрган туши таъсирида юраги ўйнаб , жисмини тер босган экан , зум ўтмай сал аввал илиқ туюлган ҳаводан танаси жунжикди...

    Осиё даҳлиз чироғини ёқилганини кўриб , шошилганча дарезани ёпди:
   "-Аямни ҳавотирга солмай..."

   Осиё ўрнига ётиб устига енгил пар кўрпасини тортди :

   "Қизиқ , - ўйлади у энтикиб,- яна ўша, илгари кўп бора кўрган  тушга ўхшаш тушни кўрдим. Авваллари бир тўда оппоқ отлар уюрини қандайдир сувлар юзасида чопиб бораётганини кўрар эдим. Отларнинг туёқлари остидан отилиб тўрт тарафга  тарқалаётган сувлар гўёки кўнгил ҳовурини босаётгандек , олдинда сени ёруғ кунлар кутаяпти деяётгандек бўларди.
    Бугунги тушим эса ... Бугун мен ўзимни интиқиб кутаётган инсон қаршисига шошиб кетаётгандек ҳис қилдим ...
Юрагим шунчалар ёруғ ... Дилим шунчалар равшан- кии...

#давоми_эртага

@xazon_rezgi          /7

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥#премъера 🔥

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА ...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАРҒИШ (воқеавий ҳикоя)

    I- қисм

    Аваз ака навбатдаги заҳри -қотилни пуллаб бўлгач, харидор бўлмиш Фарруҳнинг ортидан  ширин керишганча дарвоза ҳатлади :
 
   -Мазза! -у шундай деб гапини давомини ичида айтди,-ҳадемай шу кетишда итимнинг туваги олтиндан бўлиб кетиши аниқ...

   - Ҳаа дадаси , минг қўйлик бойдек оғзингизни таноби қочган? Тинчликми ? - дея сўради эрининг ортидан хонага кирган  аёли бир чойнак чойни хонтахтага олиб келиб  қўяр экан.

  - "Сенга нима ?" дердим-у , аммо ҳозир кайфиятим яхши , шунга сазанг ўлмай қўя қолсин, - талтайди Аваз ака, - қисқаси янги бизнесим гуллаб - яшнай бошлади.

  Жамила опа гап нима ҳақида кетаётганини англамай эрининг оғзига анграйди  , бироқ кўп ўтмай барига тушунди.

   - Дадасиии , - деди у бўшашиб ,- шу ишингизни қўяқолинг. Кўнглим  ҳеч чопмаяпти-да шу ишга, негадир доим ҳижил бўлгани бўлган. Худдики шунинг  ортидан бир фалокат бўладигандек.

    Э нафасинг қурсин сени ,- асаби бузилди Аваз аканинг , - нафасинг ҳам  ўзингга ўхшаган совуқ. Ундан кўра минғир - синғир қилмасдан жон худо де. Бир пайтлар бир бурда нонга зор бўлганинг эсингдан чиқдими ? Ё қорнилари  тўйиб қолдими ?

   - Дадасиии.  У кунлар эсимдан чиққани йўқ. Бироқ яна шуниси ҳам эсимдаки у вақтлар кўнглим тинч , жуда тўйиб кетмасам ҳам еган - ичганимда ҳаловат бор эди.

   - Уфф , бу хотин зоти на иссиққа кўнади , на совуққа,- биқнади Аваз ака,- ўзи сен- ҳазрати олияларига нима ёқади?
   
   - Менгами ? - мўлтиради Жамила опа ,- менга қолса шу зормандани сотманг. Мен ўша эс- хушдан айирадиган  таблеткаларни сотиб  олаётган болаларни  ота- оналариининг қарғишидан қўрқаман. Ахир ўзимизнинг ҳам ўстираётган икки ўғлимиз бор. Қарғишнинг касри уларга...

   - Ўчир овозингни ! - ростманасига  жаҳли чиқди Аваз аканинг, - нима мен шу дориларни болаларга  мажбурлаб "ол!" деяпманми ? Олаётган ўзлари . Қолаверса бу таблеткалар ўткир кайф бермайди. Енгилгина сархуш қилади халос. Мендан сўрасанг бу ишим билан баъзи пулининг сассиғига чидамаётган калондимоғ ота- оналарнинг чўнтагини бироз шамоллатиб турибман холос. Қўрқма бунақалар қарғасаям қарғиши ўтмайди. Ўзи ким- у , қарғиши нима бўларди  ?

    - Дадасиии... "Ўрмонга ўт кетса хўл- у  қуруқ  баравар ёнади" дейишади. Адашганлар орасида ҳалол одамларнинг фарзандлари йўқ дейсизми ? Ахир ...

   - Ўч ! Ваъзхонликни бас қилиб ,  бирпас мени ўзи ҳолимга қўй! Озгина мизғиб олай,  - Аваз ака ўтирган жойида ёстиқни ёнбошига тортди ,- Азиз келса уйғотарсан. Ҳаво айниб турибди , кечга қолмай ҳашакларни пана жойга оламиз...

▪️▪️▪️

    Кўп ўтмай Жамила опанинг фарёди эрини уйғонишга мажбур қилди...
      Ўғли Азизни боя Аваз акадан сархуш қилувчи таблетка сотиб олган Фарруҳ машинасида уриб юборган эди...

    II - қисм

    Азизни шомга чиқаришди...

   
#тамом.

    Муаллиф:     Хазонрезги

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгил_бекати

🎙Турсуной Алимова

Онамнинг ёнида отам бўлсайди
...😔

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу маҳлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушгач, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб “кечир, хўжайин” деяётгандай туйилди.

Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстни йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб бироз хижолат ҳам бўлди.
Эрталаб уйғониб қараса “дўсти” тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва ичидан қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб шифокор кўригига борди.

У ерда маълум бўлишича эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳар кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмаган, шунинг учун бу ақлсиз махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини пойлаб, ортидан эргашишар экан... 

Садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз атрофингизда тикка турадиганларга кўпам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари ҳам мумкин...

Муаллиф: интернет

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Агар илму маърифатнинг сурати бўлганида у қуёшдан, ойдан, осмон-у юлдузлардан-да гўзалроқ бўларди.

✍️ Ҳасан Басрий

Каналга обуна бўлиш 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум, яхшилар
Яна бир файзли пайшанба тонги муборак бўлсин.

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин...
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
...

Ташқарида об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар , қалбингиз доим баҳор бўлсин...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🛌 Нега оёқлар орасига ёстиқ ёки кўрпа (одеяло) қўйиб ухлашни шифокорлар ҳаммага тавсия қилмоқда?

❓ Сабабини билганингиздан кейин шундай ухлашингиз аниқ!


Батафсил...👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

2- қисм

    Осиёнинг сўзларидан қаттиқ таъсирланган Латофат ўзини орқага ташлади. У ошхонадаги ўриндиққа ўтирганча юзини кафтлари орасига олди.
    Латофат бир муддат шундай ўтиргач ўзига ўзи гапирган каби сўзлай бошлади:

   - Ким учундир турмушга чиқиш балки  ҳавасдир. Ҳурсандчиликдир. Бироқ аксарият иккинчи қайта турмушга чиқадиган аёллар учун бундай демаган бўлардим. Бундан бу ёғига икки инсоннинг орасига тушиб яшаш кимга ҳавас дейсиз ? Бир вақтлар ҳаётда бир-бирларисиз яшашларини тасаввур қила олмайдиган, умриларининг охиригача бирга яшамоқчи , қўша қаримоқчи бўлган  инсонлар , тақдир бўлиб ногоҳон  ўлим сабаб ажралишга мажбур  бўлсалар , вақт ўтиб яна  қайта турмуш қуришга-да мажбур қилинсалар , уларга иккинчи жуфт бўлиб келган инсонга осон деб ўйлайсизми? Улар эндиги умр йўлдошларининг юрагидаги ҳотира дея аталмиш туйғу залворида кунда эзилишлари тайин ... Ҳар ҳолда менинг мисолимда шундай.  Аслини олганда сиз ва менинг аҳволим , чорасизлигимиз деярли бир хил. Сиз отангиз , аммаларингизнинг юзидан ўтиб бир сўз дея олмаган бўлсангиз , мен ҳам кексайиб қолган ота- онамни ранжита олмадим. Ўзимга қолса бундай ҳаёт йўлини танламаган бўлардим,- Латофатнинг мижжаларидан ёш думалади,- менингдек ўттиз беш ёшда ҳаётни яна тоза варақдан бошлаш осон иш эмас.
     Мен шу чоққача барига кўниккан , тақдиримга тан ҳам бериб бўлган эдим. Ҳаётда умид билан кутганим ягона дилбандимни ҳатто совуқ дийдорини кўришдан ҳам мосуво бўлган ва қайтиб ҳеч қачон она бўлолмайдиган аёл яна ниманиям орзу қилиши мумкин деб ўйлайсиз ?
     Отам эса бу фикримга қарши чиқдилар . Бу сафар улар "Орзу қилишга , умид билан яшашга ҳар бир инсоннинг ҳаққи бор" деб ўз сўзларида  қатъий туриб олдилар. "Яримта кўнглингни ўзинг каби ярим кўнгиллар билан бир бутун  қиласан" дедилар улар. "Инсон "Тақдирим шу  экан" деб борига кўнаверса , ҳаракат қилмаса ер юзи умидсизларга тўлиб кетмайдими ? Биринчи турмушингни бўлмагани сен учун бир синов эди. Сен бу синовни енгишга ўзингда куч топишинг керак" деган ҳам яна  улар.
    Мана сиз ... Ўзингизни бир менинг ўрнимга  қўйиб кўринг.  Дадангизни жуда яхши кўрганингиздан уларга қарши гапириб кўнгилларини оғритгингиз келмаган. Уларга "Илтимос , бу аёлга уйлангманг" деганингизда, дея олганингизда  мен ҳам ҳозир қаршингизда бундай бечораҳол турмаган бўлар эдим.
    Кўрдингизми ...
   Мен ҳам сиз каби қизман. Мен ҳам сиз каби ўзи отамни яхши кўраман ...
     Осиё Латофатнинг юрагидаги дардларни ҳис қилиб жойида тек қотган эди.
     У ортиқ гапира олмай қолган Латофатдан кечирим сўрагиси келаётганлигини ҳис қилди .

   - Опа ... Мени кечиринг,- оғир ютинди Осиё,- сизга тушунтиришни ҳожати йўқ , барини яхши ҳис қилар экансиз. Мен ҳам ойижонимдан айрилиб ...
    Осиё ортиқ гапира олмай бўғилди, унинг нафаси тиқилиб келар эди. Қиз шошилинч ташқарига йўл олди. У ошхона эшигини очиб салқин  ҳаводан ўпкасини тўлдириб нафас олди . Бироз шундай туриб енгил тортгач ортига ўгирилди :

   - Рамка суратга жуда мос тушди. Сиз жудаям дидли аёл экансиз . Раҳмат...

   -Осиё ...

   - Ҳаа ...

   - Мени она ўрнида қабул қилишингиз шарт деб ўйламайман. Она - ягона зот. Унинг ўрнини ўзидек тугал босувчи иккинчи бир инсон топилиши қийин масала.
    Агар сиз эсини энди таниётган қизалоқ бўлганингизда балки ўзимни оналик деган туйғу учун ишонтирмоқчи бўлган бўлармидим.
    Бироқ буларнинг барчасига қарамай  иккимиз яхши дугона бўлишимиз мумкин. Дардкаш , кўнгилдош дугоналар.  Нима дейсиз ?
    Осиё ҳазин жилмайди:

  - Унда орадаги тўсиқни олиб ташлаш керак .

   - Қандай тўсиқни айтаяпсиз , Осиё ?

   - Мени бегоналар каби сизламанг . Сенлаб гапиринг , майлими ? Бу биринчиси ...

  - Розиман ,- юзларига табассум ёйилди Латофатнинг ҳам ,- иккинчиси нима ?

   - Иккинчиси дадамлар ҳар қандай таомни , у қуюқ бўладими , суюқми , салат билан ейишни яхши  кўрадилар. Улар ҳадемай ишдан қайтиб қоладилар .


@xazon_rezgi                   /4

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир аёл ўз эри билан таомланиб ўтиришса, тўсатдан эри агар оғзингдаги таомни ютсанг ҳам, чикарсанг ҳам, қолдирсанг ҳам талоқсан деди
Закий Аёл киши, вазиятдан талоқ тушмайдигон қилиб чиқиб кетди.
😳

Савол: У аёл нима қилди❓👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир жуфт пайпоқ

Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: «Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».

Рашод Нури Гунтегин

👉🏻 @xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум...

Алҳамдулиллаҳ, яна бир тонгда соғ-саломат уйғониш бахти насиб этди. Кўнгил ҳотиржамлиги доимо хамрҳоҳингиз бўлсин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Янги кун, яхши кун - жума омадли, барокатли ва файзли келсин!

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔢 MATEMATIKADAN O'ZINGIZNI SINAB KO'RING!

⁉️ USHBU MISOL JAVOBINI TOG'RI TOPA OLASIZMI?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИҚҚАТ
#ЧАЛҒИТУВЧИ_САВОЛ

Зийраклик тести

Фақатгина диққатли инсонларгина тўғри жавоб беришади.

Расмда нечта уч сони қатнашган?


👉 ЖАВОБ БЕРИШ...🤔

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

4-қисм



https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-01-23

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

3-қисм

- Майли , - деди шифокор ва стол устидан шапалоқдек қоғоз олиб , унга тез- тез ёза кетди,- мана бўлди. Керакли манзил энг охирида,- деди у ёзувни битиргач.

   - Бу дорилар қанча тураркин ? - сўради Латофат ташқарига чиқишгач , - дорихонага уларнинг нархини билиб борсак яхши иш бўларди . Вақтни йўқотмайлик дейман-да .

   - Ҳа тўғри айтасан ,- деди Икром ака қўлидаги қоғозни айлантириб кўрар экан ,- дорихонанинг манзили ҳам бизга чап - шаҳарнинг нариги бурчагида экан. Бир йўла пул билан бориб ишни битирсак яхши бўларди .
    - Яна бир қараб кўринг-чи , қоғозга дорихонанинг телефон рақами ёзилган эканми ?

   - Ҳа мана боракан,- деди қоғозни айлантириб кўрган Икром ака ,- иккита рақам ёзилиб , бирига Сардор , бирига Хуршида деб белгилаб  қўйилган.

   Икром ака йўл четига  ўтиб биринчи рақамга қўнғироқ қилди. Латофат унинг фикрини бўлмаслик учун сал берироқда сукут сақлаб жим турарди. Икром ака телефонда узоқ гаплашмади , тез орада бўшашганча аёлига яқин келди :

   - Латофат , у дорилар шифокор айтгандек жуда қиммат тураркан. Уйимиздаги пуллар уларнинг бешдан бирини ҳам сотиб олишга етмайди. Ака- укаларимдан сўрай десам , биласан яқинда кетма- кет тўй қилишди. Ишхонадаги ойликни ҳам ана шу тўйлар учун икки ойлигини олдиндан ёздириб олгандим.
    Майли ,- деди у ўртанганча ҳўрсиниб  ,- уйга борайликчи , бир- икки ўзига тўқ дўстларимдан қарз сўраб кўрарман.
  
    - Қарз сўрашга ҳожат йўқ ,- деди Латофат эрига ҳайриҳоҳ тикилиб ,-менинг  банкдаги ҳисоб рақамимда унча- мунча пул бор.  Сизга турмушга чиқмасдан аввал йиға бошлагандим бу пулларни. Турмушга чиққач ҳам "Ойлигингни ўзингга ишлат" деганингиздан сўнг яна  бироз  жамғаргандим. Очиғи бу пулларни аввал шунчаки бирор нарсага яратарман дея  йиққанман.  Кейинчалик эса Осиё ўқишга кирса керак бўлиб қолар деган мақсадни ўйлай бошладим. Мабодо контрактга кириб қолса деб-да.  Худо ҳоҳласа у кунларга ҳам пул топилар.  Ҳозир эса шошилишимиз керак .

    Икром ака оғир ютинди .
   - Насиб қилса пулларингни қайтараман. Барини ...

    Латофат эрини қўлини маҳкам қисди:

   - Албатта қайтарасиз. Ахир уларни ўз эгаси бор.

▪️▪️▪️

    Шифокорнинг  тахмини тўғри чиқди . Осиёнинг қонига инфекция тушиб кетган экан. Қизни ўзига келтиргунча , ички ва ташқи тикиш жойларидаги яллиғланишларни бартараф  қилгунча тиббиёт ходимларининг ҳам бўлари бўлди.

   - Наҳотки қиз шўрликнинг аҳволи шу даражага етгунча пайқамагансизлар? -бўлиб ўтган воқеаларни  эшитган қариндошларнинг ҳуноби ошди ,- одам деган ҳам шунчалик  бемалол, бепарво  бўлиши мумкинми ?

    Уларнинг дашномларига Икром ака изтироб ичида  жавоб қайтарди :

   - Кўричак деганлари ёрилгунча қаттиқ оғриқ бераркан . Ёрилиб кетса ундан у ёғига оғриқ инсонни  у қадар  безовта қилмасмиш . Камига қизим кучли оғриқ қолдирадиган дориларни қабул қилган. Осиёни дастлаб текширган шифокор ташхис қўйишда хатога йўл қўйган. Кейингилари эса "Корин бўшлиғи соҳасидаги безовталикка оғриқ қолдирадиган дори қабул қилмаслик кераклигини билмасмидингиз ?" дея бизга қанчалар дашном беришди. Ўзмизга қолса шундай бўлсин дебмизми ? Кўргилик-да , буям...

   - Энди бундай кўргилик деб қўл қовуштириб ўтиришингиз тўғри эмас. Ўша нотўғри ташхис қўйиб қизнинг ҳаётини жар ёқасига етаклаб олиб бориб қўйганларни судга бериш керак, токи қилган қилмишларига яраша жавоб беришниям билиб олишсин...

   - Осиёнинг бу аҳволга тушишига биз ҳам тенгдан айбдормиз. Ўша шифокорлар "Қизингизни тонг отиши билан клиникага олиб бориб ҳар томонлама текширувдан ўтказинг" деб кетишганди , биз бўлсак Осиёнинг "Бугун оғриқларим камайди , фақат  уйқум келаяпти" деган сўзларига алданиб ғафлатда қолдик. Тағинам қизим соғая бошлади. Шунисига ҳам шукр деб ўтирибмиз.

   -Икки ой ичида тўрт марта операция бўлди , қиз шўрлик . Тағинам бояқиш дардга оғир экан. Майли чивиндек жони омон бўлсин . Бу ёғи кўрганлари фақат ҳурсандчилик бўлсин.


@xazon_rezgi                   /6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔺🔺🔺♦️.   ♦️🔺♦️♦️♦️♦️ 

♦️♦️♦️ 🔺 ♦️🔺🔺♦️🔺🔺

♦️BEK BARAKA BOZORIDANAM ARZON KANAL HAMMA
♦️♦️ ADMINKALAR OLIB SOTADIGAN KANAL 🔺♦️

O'ZBEKISTONDAGI ENG KOTTA ISHLAB CHIQARISH
💯
PRYAMOY SEXDI UZIDAN OLISH IMKONIYATI. ARZON NARXLARDA
♦️

24 soat ichida ♦️ kanal linkini uchiramiz⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
/channel/+zN89fgGli5ExNjZi
/channel/+zN89fgGli5ExNjZi
/channel/+zN89fgGli5ExNjZi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳

❣️𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️

🧡𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆  𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴✅

𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓

💕𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰

⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
/channel/+YIZ8frrUUWI0YWUy
/channel/+YIZ8frrUUWI0YWUy
/channel/+YIZ8frrUUWI0YWUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#FOYDALI

🫗 "Agar "shunday suvni" ichgan odam uning oshqozonga qanday zarar etkazishini bilsa, shubhasiz, u qayt qilib qaytargan bo'lar edi."
(📝 Abdu-Razzoq  10/427 hadis 19588)

🫗 Hech biringiz "shunday suvni"  ichmasin. Kim uni unutib qo‘yib ichgan bo'lsa ,qayt qilsin! ”
(📝 Muslim, Ashriba, 116-hadis).

⁉️ GAP QANDAY SUV HAQIDA KETAYOTGANI QIZIQMI?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа)

Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....


ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100831

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дунёдаги энг қиммат нарсанинг нархи қанча?
Дунёдаги енг қиммат нарса нима экани ва у хақда эшитганмисиз?
Олтин эмас!
Олмос эмас!
Бриллиант хам эмас!!!

Олтин олмослар унинг олдида текиндек бу нарса-........

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   - Унгача улгуришга ҳаракат қиламан ,- деди Латофат чаққонлик билан ишга киришар экан ,- раҳмат сизга.
     - Сенга денг ! Сееннгааа! Ҳозир нимага келишгандик?
     - Вой узр !

Осиё ортга қайтди :

- Сизга қарашиб юбораман ...

Ишдан қайтган Икром ака уйига ўзгача файз кирганини ҳис қилиб , елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди :

"Ҳайрият ... Латофат ва қизим тил топишиб олганга ўхшашяпти"

...

Осиё Латофатни бир йилга яқин опа деб чақириб юрди. Келаси йил кузнинг ҳудди шундай кунларида қорни тўсатдан оғриб қолган Осиёга тез ёрдам чақиртирдилар.
Қизни қорин соҳасини текшириб кўрган шифокор "афсус" дегандек бош чайқади . У дард исканжасида тўлғаниб турган қизга уч, тўрт хил савол берди- ю , Икром ака билан Латофатга юзланди :

- Ўйлашимча қизингизнинг бачадонида киста борга ўхшаяпти. Оғриқлар ва берилган саволларга олинган жавоблар шунга ишора қиляпти .

- Йўғ-ей ? - эр- хотин бараварига ажабланиб қолишди ,- ахир Осиё ҳали мактаб ўқувчиси , унда киста қаердан бўлсин ?

- Сизларни яхши тушундим ,- деди шифокор кафтдек қоғозга нималарнидир шошилиб ёзар экан,- биринчидан , мен кистага ўхшаяпти дедим, айнан ўзи деганим йўқ. Иккинчидан "мактаб ўқувчисида киста пайдо бўлмайди" деган хулоса ҳеч қаерда ёзилмаган. Киста исталган ёшдаги инсонда учраши мумкин. Вақтида даволанса бўлгани. Асорат қолмайди. Ҳозирча мана бу оғриқ қолдирувчи дориларни олиб ичириб турасиз . Эрталаб тонг отгач , клиникага олиб бориб аппаратга тушириб яхшилаб текширтирасиз. Аниқ ташхисни улар қўйиб беришади.

Шу кеч дорилар таъсирида оғриқ анча ортга чекинди. Осиёнинг кўзи уйқуга кетди. Эртаси куни у ўша дорилардан яна бирин- кетин ичди-ю "Анча яхшиман , уйқум келяпти, клиникага кечроқ борармиз " деганча кўзларини беҳол юмди. У қорни оғримаётганини , шунчаки беҳоллигини айтиб кун бўйи ётоқдан бош кўтармади.
Ярим тунга бориб Осиёнинг иситмаси кўтарилиб кетгач, Латофат Икром акани қўярда қўймай тиғизлаб қизини шифохонага олиб боришга кўндирди. Шифокорлар тез ёрдам врачининг ёзиб қолдирган аломатлари ва ўз ташҳисларига таяниб "Осиёнинг қорин бўшлиғидаги ўзгаришларга ҳамда иситмалашига ҳақиқатда ҳам ёрилишга келиб қолган киста сабаб бўлган" деган хулосага келдилар . Осиёни зудлик билан операция столига олдилар.

Операция тўрт соатдан ошиқ давом этди.
Бу вақтда Икром ака ва Латофатнинг бўлари бўлди .
Ниҳоят операция якунлангани ва уни ўтказган жарроҳ беморнинг ота-онани кўрмоқчи эканлигини хабарини беришди.

- Қизим яхшими ? - Икром аканинг шифокорга берган илк саволи шу бўлди .

- Биз қўлимиздан келганини қилдик,- деди шифокор жиддий оҳангда,- яширмайман , қизингизни аҳволи анча жиддий. Унинг қорин бўшлиғини очганимизда ҳеч қандай кистага дуч келмадик.

- Унда ?

- Келинг сизларга содда тилда тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Қизингизни кўричаги буралиб , мадда йиғиб, яъни йиринглаб ёрилиб кетган . Кейин ўша мадда аралашган масса қорин бўшлиғига тарқалган. Натижада у ердаги аъзолар , айниқса ичакларга кучли зарар етказган, уларнинг чиришига сабаб бўлган. Биз операция жараёнида ичакларни айрим жойларни кесиб ташлашга мажбур бўлдик.
Хуллас, бу ёғига нажот Аллоҳдан. Насиб қилса қизингизнинг аҳволи ижобий томонга ўзгарса , яна қайта операция қилишга тўғри келади . Бироқ ...

- Доктор , юракни тоширманг ! - Икром аканинг овози ҳавони қилич каби кескир кесди

- Сизлардан бор ҳақиқатни яширмайман. Аҳвол ўта жиддий. Қизнинг қонига инфекция тушган бўлиши мумкин. Энди унга кучли антибиотикларни қўллашимиз зарур. Бизнинг қўлимизда бори эса ...

- Энг яхши дорини қаердан топишни айтинг ? - Икром ака ўрнидан туриб кетди,- рўйҳатини ҳам ёзиб беринг ...

- Бу дориларнинг кичиккина флакони фалон сўм туради ,- шифокор "чорасизман" деган каби қўлларини ёзди.

- Топилса бўлгани , доктор , илтимос тезроқ сўраганимизни айтинг . Вақтни йўқотмайлик...

#давоми_эртага

@xazon_rezgi                   /5

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🆘#Диққат

ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР

БУ ВОСИТА ТЕЗ
КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!

Ҳатто чарчаган тизза бўғимини ҳам тез кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий воситани суртинг...
Батафсил малумот:
👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
⁉️Охиргача ўқинг

👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ олинг

Читать полностью…
Подписаться на канал