#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Ҳозир ҳам ҳаво етишмагандан силтаниб...
- Сув ичасизми ? Мен ҳозир сув олиб келаман...
Ўрнидан туришга тараддудланган Латофатни Осиё қўли билан тўхтатди :
- Керак эмас. Мен яхшиман. Бари ўтиб кетди. Ёмон ётиб қолганман шекилли.
- Бу аёл ... - беихтиёр Осиёнинг қўлидаги расмга ишора қилди Латофат ,- ойингизмилар ? Майлими , бир кўрсам ..
Осиё Латофат ҳудди ундан жонини сўраган каби қўлидаги суратни аранг ҳоҳламайгина узатди.
- Жуда чиройли аёл эканлар ,- суратга маҳлиё бўлганча деди Латофат,- айтишларича кўз инсон қалбининг ойнаси дейишади . Ойингизнинг қалблари жуда гўзал эканлиги кўзларидан маълум...- Латофат шундай деб Осиёга жилмайди,- айтганча сиз уларга жуда ўхшар экансиз.
Латофат шундай деб суратни Осиёга қайтариб берди ва ўзи "мен ҳозир" деганча ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди. Зум ўтмай қўлида супурги ва елим куракча кўтариб келган Латофат шиша синиқларини супуриб олар экан Осиёга сўз қотди:
- Қорнингиз ҳам очиб кетгандир ? Йўқ демасангиз бирга тушлик қилардик ?
Осиё "розиман" деган каби бош ирғади...
- Осиё... - деди тушлик вақти Латофат ,- мен бу ерларни яхши билмайман. Хўп десангиз овқатланиб бўлгач , маҳаллангиз гузарини бир айланиб келардик.
Осиё узоқ ўйланмай "Майли" дея бош ирғади.
Латофат Осиёларнинг маҳалласи Чилонзор метро бекатига анчайин яқинлигини билгач қизни у томонга бошлади.
- Осиё ...
- Ҳаа ..
- Ҳалиги суратни рамкаси синиб қолганди- ку , янгисини сотиб олсак яхши бўларди. Барибир рамкада турса яхши-да , ҳам кўримли бўлади, ҳам янада қадрли...
Осиё Латофатга жавоб қайтармади, бироқ аёлни энг яқин суратхона томонга бошлади...
Суратга рамкани Латофат танлади . Тўқ шокалад рангидаги рамка Осиёга ҳам маъқул тушди.
Ортиқча гап- сўзларсиз уйга қайтган Латофат ва Осиё келишиб олишгандек бирга кечки овқатга тайёргарлик кўриша бошлашди .
- Суратни рамкага жойладингизми ?
- Ҳаа ,- деди қиз ортиқча ҳаяжонларсиз ,- жойладим.
- Жуда яхши ... Руҳсат берсангиз масаллиқларни қовуриб , сув солиб бўлгач , уни кўриб чиқсам ...
- Сизга битта савол берсам майлими ? - Латофатга жиддий тикилди Осиё ,- нима учун менга бунчалик ёпишиб олдингиз ? Ё мен орқали дадамни кўнгилларига йўл топаман деб ўйлаяпсизми ? Агар ундай бўлса мени ўртага қўшишингиз шарт эмас... Мен шундоқ ҳам сизларнинг муносабатингизга қаршилик қилмайман. Фақат мени бу муносабатингизга аралаштирмасангиз бўлди,- Осиёнинг охирги сўзлари титраб чиқди ,- ўз ҳолимга қўйинг, илтимос...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@xazon_rezgi /3
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
1- қисм
🥀Япроқсиз қолдим, деб танангни кестирма. Зеро, олдинда баҳор бор...
Мавлоно Румий
Осиё уйқусидан яна нафаси бўғилиб уйғониб кетди.
У ётган жойидан базўр қимирлаб шундоққина қўл етар ерда жойлашган дераза табақаларини очиб юборди. Қиш бўлишига қарамай ҳаво илиққина эди.
Қиз ташқаридан ёпирилиб кирган оромбахш ҳаводан тўйиб
симирди. Ҳозиргина кўрган туши таъсирида юраги ўйнаб , жисмини тер босган экан , зум ўтмай сал аввал илиқ туюлган ҳаводан танаси жунжикди...
Осиё еттинчи синфни битирадиган йили онасидан айрилган эди. Ўшанда унга осон бўлмаганди. Тўсатдан бошига тушган айрилиқдан қиз бир неча ой ўзига кела олмаганди. Унинг онаси Ақида шошилинч тиббий тез ёрдам марказида шифокор бўлиб ишлар эди. Баҳорнинг шаррос ёмғир қуйиб турган илк кунларида навбатдаги чақирув учун йўлга чиққан гуруҳ аъзолари кўзланган манзилга етиб бора олишмаган , автоҳалокатга учрашган эди. Машинани бошқарган шофёр ва яна бир шифокор жиддий жароҳат олишганига қарамай яшаб қолишган, Ақида эса воқеа жойининг ўзида оламдан ўтган эди. Уни эртаси куни ерга беришди. Онаси борса- келмас манзилга йўл олган куни Осиё ўн тўрт ёшни қаршилаган эди.
Шундан буён орадан беш йил ўтибди. Аёлининг ўлимидан икки йил ўтгач , қариндошлар қўярда қўймай ёлғиз қизи билан уйида сўппайиб қолган Икром акани уйлантиришга кўндиришди. Осиёнинг номи ўгай, бироқ ўзи жуда самимий ва кўнгли очиқ бўлган онаси Латофат қўшни мактабда дарс берар экан.
Осиё Латофатдан ортиқча ётсирамади. Унга онасини ўрнини эгаллаган аёл сифатида қарамади , ғашлик ҳам қилмади. Онасининг ҳалокати сабаб бир неча кун ичида улғайиб қолган қизалоқ бўлаётган воқеаларни борича қабул қилишни ўрганиб улгурган эди.
Латофат ўзи каби кўнгли ярим ўспирин қиз билан тезда тил топишиб кетди. Унинг биринчи турмушидаги эри ўтакетган ҳудбин ва жоҳил эркак бўлиб арзимаган сабаб туфайли эрта- индин кўзи ёрий деб турган аёли- Латофатни жаҳл устида зинадан итариб юборган , шу кўйи аёл шўрлик ҳам зурриётидан , ҳам иккинчи қайта она бўлиш бахтидан мосуво бўлган эди. Эридан ажрашган Латофат узоқ йиллар эркак зотидан безиб , қайта турмуш қуришга зада бўлиб яшаганди.
Дастлаб Латофатнинг кўнгил яралари битиши учун ўз ҳолига қўйиб берган ота- онаси , унга Икром акадан совчи келгач қизларини турмушга бериш пайига тушиб қолгандилар.
- Бошида ватани бор , бир бурда нонини ҳалол меҳнати ортидан топиб ейди , шундан қолсанг кейин пушаймон бўласан , - деб туриб олишди улар , - қолаверса бир эсли- ҳушли қизи бор экан , етимни бошини силаган инсон сира кам бўлмайди . Сен шу қизга меҳр берсанг , вақти келиб жавобига ўзинг ҳаётингда ҳис қилишинг мумкин бўлган энг ажиб туйғу оналик туйғусини тотишинг мумкин.
- Ойи , - деганди Латофат онаси билан ёлғиз қолганда , - сиз турмушга чиқишга ундаётган эркакнинг қизи уч , тўрт ёш бўлса эканки мен томонга эгилиб она деб қабул қилса. У қиз ўн олти ёшда экан. Бу ёшдаги қизларни биласиз- ку , энг қайсар вақти уларнинг. У қиз билан тил топишаман деб юрак- бағрим хун бўлиб кетмаса эди ҳали.
- Болам , - дея қизини бағрига босганди ўшанда Қумри опа ,- сен битта нарсани унутибсан. Бошқа аёлларда йўқ устунлик сенда бор. Ахир сен ўқитувчисан. Шу вақтгача юзлаб ўқувчиларни ҳаётга тайёрладинг. Дарсда таълим билан бирга тарбия берган бўлсанг. Ўзинг ҳам муштоқ дилда ниш ундиртирган умид куртаги вақти келиб мева беришини яхши биласан. Буни бошқаларга ҳам уқтириб келгансан. Қолаверса Икромжон учун сенга оғиз солиб ўртада турган Раҳимахоннинг сўзлари бўйича ўша қиз жияни-Осиё бирам ройиш қиз экан-ки ...
Осиё ...
Латофат бўлғуси қизининг исми Осиё эканлигини ўшанда илк бор эшитганди. "Осиё... - дея ичида такрорлаганди у ,-исмининг айтилиши ва эшитилиши бирам ёқимли экан" ...
Орадан бир ойга яқин вақт
ўтиб Латофат Осиёнинг ўзи ҳам исми сингари жуда чиройли қиз эканлигига гувоҳ бўлди.
@Xazon_Rezgi /1
Qizlajonla fason qidirib charchadizmi? Endi bunga hojat yuq.
@qishki_fason_modalar
Ana fasonlaru mana ajoyib looklar 😍😍😍😍😍
@qishki_fason_modalar
❤️Uyga kiyishga ajoyib Fasonlar
😍Tuy tadbirlar uchun nejni fasonlar
🥰Kelinchak obrazlari
😘Mavsumga qarab kiyinish uslublari va xilma xil looklar🥰
Tezda qoʻshilib olamiz 🗣💃🏃♀➡️
/channel/qishki_fason_modalar
/channel/qishki_fason_modalar
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
Ошқозони безовтақилаётган Самина, йўл четида машинасини тўхтатди.
- Нима бўляпти менга,- деди тоза ҳаводан тетикланиш учун машина деразасини очиб. Шу пайт ёнида тез ёрдам машинаси тўхтади.
- Аҳволингиз яхшими?
Деразадан берилган саволни Самина яхши англамай бурни аралаш ёқимсиз ҳид урилди ва ҳушидан кетди...
Қиз кўзини қандайдир ғира~шира ва зах хонада очди. Юраги товонига тушиб кетди. Уни ўғирлашди! Тўйи арафасида!
Куёв тўйи арафасида бадном этилганҳқизга уйланишга рози бўлди. Тўй куни эса...
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди...
Давомини ўқиш 🙈👇
✍Ака ва Сингил ( Бўлган воқеа )
Мен у пайтлари ёш эдим.Синглим атиги 15 ёш эди. У мактабда 8- синфда оқир эди. Мен номард эса.. Òша куни òқишдан эртароқ келдим.Уйимиз 8 қаватда эди.Лифда чиқар эканман негадир ҳаяжонланиб òзимни тер босарди.Худди нмадир содир бòладигандей...Уйга кирдим... Уйда ҳеч ким йўқ эди. Синглимнинг қўшиқ ҳиргоя қилаётгани қулоғимга чалинди. Эшикни очиб не коз билан қарасам синглим...😱
КЎПРИК
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…
Азизлар, икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.
©интернет
Оқшомингиз осуда ўтсин, азизлар...
/channel/xazon_rezgi
МЎЪЖИЗА
Раҳматли отамиз Норматов Бошбек иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси бўлганлар. Бола эдим. Отамиз одамни титратиб юборадиган бир воқеани онамизга гапириб берганлари ҳамон эсимда.
— Вязьма йўналишидаги бир чоғроқ шаҳарчани душмандан озод қилдик, — дея гап бошлади отамиз. — Қаҳратон қиш. Икки қаватли ёғоч уйлар, кўча тўла ўликлар... Бир уйнинг иккинчи қаватига чиқсам, латта-путталар уюми ёнида бир аёл ўлиб ётибди. Битта ҳам душман йўқ — қочиб кетишган шекилли. Энди ўгирилиб кетмоқчи эдим, ўлик ёнидаги латта уюми қимирлагандай бўлди. Очиб кўрсам, ё қудратингдан, тирик чақалоқ ўлик онасини эмиб ётибди!.. Деразага югуриб бориб, пастдаги ҳамширани чақирдим. Зудлик билан ҳамшираю врачлар етиб келишди. Ҳайратланарли жойи шундаки, мурда совуқда қотиб қолган бўлса ҳам чақалоқ эмаётган кўкрак юмшоқ ва иссиқ эди, иккинчиси қотиб ётибди! Ҳарбий врачлар ҳам ҳайратда: одам ўлгандан кейин узоғи билан йигирма дақиқадан сўнг организмдаги барча аъзолар ўз фаолиятини тўхтатиши керак-ку!.. Врачларнинг айтишича, бу аёлнинг жони узилганига ўн кун, бўлмаганда бир ҳафта бўлган экан!.. Ҳамширалар тезда гўдакнинг таглигини алмаштиришди, қайтадан йўргаклаб, шинелга ўрашди. Орадан кўп ҳам вақт ўтгани йўқ, бир пайт қарасак, ҳозиргина чақалоқ эмиб турган қайноқ ва юмшоқ кўкрак ҳам иккинчисига ўхшаб совуқда қотиб ётибди. Худди жигаргўшасининг ишончли қўлларга тушганидан хотиржам бўлгандай... Биров гапириб берганида икки дунёда ҳам ишонмасдим, ўз кўзим билан кўрдим ахир... — деб отамиз ҳикоясини тугатдилар.
Нима бу? Бу не синоат, не мўъжизаки, она ўлганидан кейин ҳам юрагининг бир парчасига уммон қадар меҳр, осмон қадар муҳаббат соғинса! Табиат қонунларига бўйсинмайдиган, тиббиёт қонунларини тан олмайдиган ОНА МЕҲРИ олдида бутун борлиқ таъзимда
© Шароф Бошбеков
/channel/xazon_rezgi
#ISHGA_OLAMIZ
Uyda oʻtirganlarni ✅
Uy bekalarini ✅
Davlat ishida ishlaydiganlarni ✅
Talabalarni ✅
Ish turi: online telefoningiz boʻlsa boʻldi ✅
Rasmiy ish joyi ✅
Ish haqi: Oyiga 500$ dan 2000$ gacha ✅
BATAFSIL MAʼLUMOT 👇👇👇
/channel/+ocBnFZ71CMUwYjIy
/channel/+ocBnFZ71CMUwYjIy
/channel/+ocBnFZ71CMUwYjIy
Отнинг обрўси
Эшак ишлади-ишлади сомон, хашак тўплади. Ҳам ўзини боқди, ҳам қулунни тойчоқ қилди. Яна ишлади-ишлади ҳам ўзини боқди, ҳам тойчоқни ғўнон қилди. Яна ишлади-ишлади, ҳам ўзини боқди ҳам ғўнонни отча қилди. Яна ишлади-ишлади, ҳам ўзини боқди ҳам отчани ОТ килди. ОТ бўлгандаям чопқир ОТ, улоқчи ОТ , айирғич ОТ бўлди. Лекин эшак эшаклигича қолаверди.
Тўйчи Қурбанов
@xazon_rezgi
Қайнонаси меҳмонга , бошқа оила аъзолари иш-ўқишига кетгани боис Шаҳло кун бўйи қийналиб қолди. Кечга битта овқатни бир амаллаб қозонга солди-ю , яна болаларига ўралашди. Ишдан қайтган Моҳир эса узоқ кутилган футбол ўйинини кўришга ҳалақит берган қизидан аччиғи чиққанди.
Шаҳло эгизакларини бешикка белаб тебратиб ўтирар экан ташқаридан эмаклаб кирган жундор маҳлуққа қараб "эси оғди"
"Маҳлуқ" ҳиқиллай- ҳиқиллай овуниб қолган Шаҳзода томонга йўл солганди.
- Ғғғғиииир ... Ман ҳозир ҳадеб йиғлайверадиган Шаҳзодани еееб қўяяямааан .
Хаёл билан бўлиб ўтирган Шаҳло қайнотасини нимчасини тескари кийиб юзига бўри ниқобини тақиб олган эрини овозидан таниди. Бу вақтда лего ўйинчоқларини ўйнаб ўтирган Шаҳзода "Аааа" деб чинқирди- ю , ёнбошига гуп этиб ағдарилди. Унинг кўз қорачиқлари тобора йўқолиб бораётганди.
Моҳир ниятига етганди. Икки соатларда ўзига келган бийрон тилли Шаҳзода қайтиб ҳеч қачон хархаша қилмади. У энди уззу-кун бир нуқтага термулиб ўтирар , тиш ёриб бирор сўз демасди. Кўп ўтмай унинг тилдан қолгани маълум бўлди .
Орадан бир хафта ўтиб эса қизалоқнинг аъзони бадани кичикроқ танга ҳажмидаги оқ доғлар билан тўлиб тошиб кетди.
Сўнгсўз :
Қадрли ота- оналар ... Фарзанд сиз учун умрингиз давомида хуш бўйлари билан ҳаётингизга кўрк берувчи жаннат райҳонларидир.
Ҳеч қайси кўнгил очар футбол ўйинлари-ю , телефон гурунгларни фарзандингизнинг бир дона кулгисига арзимайди.
Статистик маълумотларга кўра сўнгги вақтларда болалар асаб тизимининг зўриқиши, стрессга учраши , қаттиқ қўрқувга тушиши натижасида талай касалликлар авж олаётгани сир эмас. Бу касалликлар орасида ёш болаларда қанд ва хатто саратоннинг касалининг учраши инсоният учун том маънодаги чинакам фожеадир.
Жаннат райҳонларини топтаманг ...
Уларнинг хуш ифор таратганига нима етсин...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Тарбия
Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...
Темурмалик Ўктамов
@xazon_rezgi
Меҳр
Кеч куз эди. Ҳавода қишнинг изғирини кезиб юрарди.
– Она, келинг оёғингизни ювиб қўяйлик, – деди ака-ука.
– Оббо, янами? – сўради онаси юраги увишиб. – Тирнет, деган бало чиқди, менинг тинчим бузилди.
– Келақолинг энди! – ялинишди ўғиллар. – Шу охиргиси!
Она ноилож кўнди, ҳовлига чиқиб, супага ўтирди. Ўғиллари дарров тоғорага кран жўмрагидан сув тўлридиб олиб келишди. Ака-ука бир олиб, бири қўйиб, онанинг оёғини “ювиб”, тўрт-беш мартадан суратга тушишди: энг яхшисини интернетга қўяди. “Фотосессия” тугагач, улар қилган ишидан мамнун, хоналарига шошилишди. Она ҳам гарчи совуқ сувда оёғи музлаган бўлса-да, хурсанд эди:
– Ҳаҳ, ўзимни меҳрибонларим-а!
Байрам Оға
@xazon_rezgi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Инсон пешонасига ёзилган тақдиридан қочиб қутила олмас экан.
Бунга ҳар доим " Қайтиб иккинчи бор турмуш қурмаганим бўлсин" дея ўзига ўзи таъкидлаб юрадиган Латофат Икромжонга турмушга чиққанида амин бўлганди.
Ўшанда Латофатни аср намозига яқин Икромжоннинг уйига ортиқча дабдаба-ю, ҳашаматларсиз тушириб келишди. Жувон билан бирга ҳамроҳ бўлиб келган ўн чоғли аёллар куёв томондаги мезбонлар томонидан қуюқ- суюқ зиёфат қилингач икки соатларда ортга қайтиб кетишди.
- Латофатхон , бери келинг! - Икромжоннинг катта опаси Раҳимахон бир чеккада ийманиб турган аёлни ёнига чорлади ,- ўзим сизни Осиё қизингиз билан таништириб қўяй.
Латофат бугундан бошлаб қайинэгачи мақомини олган бу аёлнинг оғзидан "Қизингиз" деган сўзни эшитгач , юраги бошқача уриб кетганди.
"Энди мен ҳам онаман-ми ? -юзлари лов- лов ёнди аёлнинг,-
ишқилиб у қиз мени худди ўзимдек қабул қилармикан?"
- Осиё-ююю? - Раҳимахон опа даҳлиз ўртасидаги хона эшигини очиб ичкарига овоз берди,- болам , кирсак мумкинми ?
- Ассалому алайкум...
Латофатга ичкаридаги қизнинг овози аранг эшитилди. У қизнинг овозини эшитгани ҳамоно оёғидан мадор қочгандек туюлди ўзига
Раҳимахон опа буларни пайқамагандек Латофатга боши билан "кирамиз" деган ишорани қилди.
Латофат ичкарига қадам босганда чоғроқ хонанинг бир бурчагида турган оппоқ юзли , бўйчан ўспирин қизга дуч келди. Қиз белигача ўсиб тушган сочларини орқадан битта қилиб ўриб ташлаб қўйган , қоп- қора қошлари , ўсиқ киприклари , шаҳло кўзлари хиёл чўзиқ юзига ўзгача кўрк бағишлаб турарди.
- Осиё , қизим , сенга айтган Латофат опанг шулар бўладилар ,- деди Раҳима опа ёшига ярашган ўктамлик билан ,- бугундан бошлаб сизлар билан яшайдилар. Қани танишиб олинглар-чи ?
Осиё ердан кўзини узмай Латофатга салом берди :
- Ассалому алайкум ...
- Валейкум ассалом ,- Латофат кўзлари йиғидан қизарган қизнинг саломига алик олар экан бўғзини қайноқ алланима куйдириб ўтгандек бўлди ,- менинг исмим Латофат .
- Сен Латофатни опа ёки ая десанг ҳам бўлади ,- деди Раҳимахон опа Осиёга "тушундинг-а ? " деган маънода ,- ана танишиб ҳам олдинглар. Бундан буёғига аҳил бир оила бўлиб яшайверасизлар. Қизим , хонангда қамалиб олмасдан ошхонага чиқиб қарашиб юбор. Хўпми ? Ҳаммаёқни ювилмаган идиш босиб кетибди .
- Хўп... - Осиё аммасига хўп деган бўлса-да турган жойидан қимирламади.
Раҳимахон амма Латофатни хонадан эргаштириб олиб чиқиб кетар экан , жувон бу ерни тарк этгиси келмаётганини ҳис қиларди...
Эртаси куни меҳмонлар тарқалиб , Икром ака ишга кетгач Латофат ва Осиё уйда ёлғиз қолишди.
Мактабда кузги таътил кунлари бўлганлиги учун дадасини ишга кузатган Осиё хонасига кириб кетганча шу бўйи ҳовлида қайтиб қорасини кўрсатмади.
Қурилишда прораб бўлиб ишлайдиган Икром ака тушликка уйга келмаслигидан хабардор бўлган Латофат кун ярмида Осиёнинг хонасини журъатсизгина тақиллатди:
- Осиё ... Осиё ...
Ичкаридан жавоб эшитилмагач Латофат аста эшикни итарди. Осиё ўз ўрнида ухлаб ётарди. Латофатни диққатини қизнинг қандайдир нарсани қучиб ухлаб ётгани тортди.
Латофат аста ортига қайтаётганида ичкарида ниманидир ерга тушиб синган овози эшитилди.
Жувон жонҳолатда изига бурилди.
Ичкарида Осиё уйқудан кўзларини очган , изтироб билан ҳозиргина қўлидан тушиб чил- чил синган ойнали рамка синиқларига боқиб турар эди. У Латофатга кўзи тушган заҳоти гиламга чўккалаганча бир қўли билан суратни олди-ю , иккинчиси билан шиша синиқларини тўплай бошлади.
- Иии , эҳтиёт бўлинг ! - Латофат ўзини унутиб қизнинг ёнига отилди,- қўлингизни кесиб оласиз-ку бунақада ?!
Осиё қилаётган ишидан тўхтаб қаршисида тиззалаганча куйиниб гапираётган аёлга тикилиб қолди. Қизнинг нигоҳларидаги мунг Латофатни кўнглидаги гапларни тўкиб солишга ундар эди :
- Мени кечиринг ... Бари мени деб бўлди. Тушлик вақти бўлди , қорнингиз очгандир деб ўйлабман. Сизни бунақа чўчитиб юбораман деб ўйламабман.
- Мен чўчимадим,- хўрсинди Осиё , - баъзан уйқуда шунақа нафасим бўғилиб уйғониб кетаман.
@xazon_rezgi /2
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бизни унутганлар, сизга ташаккур!
Биздан кетганларга тилаймиз оқ йўл.
Бизни унутмоқни истаган дўстим,
Ҳамиша Оллоҳнинг паноҳида бўл!
Аслида бу ҳаёт синовлар они,
Кимни йўқотасиз, кимни топурсиз.
Шубҳасиз бир куни келса имкони.
Кетганлар ортидан эшик ёпурсиз!
Эй нодон дўстима, қадрдон дўстим,
Сен кимнинг куйига айладинг ҳиром.
Билсанг бу дунёнинг ўзи бир қимор,
Ўйинчилар эса ҳаммаси ғирром!
Ўзингда иҳтиёр, ўзингда қарор,
Кимга душман бўлсанг, кимга дўст бўлсанг.
Аммо бир сўзимни унутма зинҳор,
Зорим сероб менинг, зўрим йўқ билсанг!
Оллоҳнинг амрига бошим эгилган,
Ҳар ишдан яхшилик истайвераман.
Қисмат китобига шундай битилган,
Начора, сенсиз ҳам яшайвераман!
Юзинга бир эшик ёпилган онда,
Оллоҳ икки эшик очиб қўярмуш.
Кун келиб кимлардир зор, пароканда,
Кимнинг бошидан зар сочиб қўярмуш!
© Малика Тавфиқ
@xazon_rezgi
САВОЛ-ЖАВОБ
— Кел ўғлим. Қаршимга ўтир, сендан бир нима сўрамоқчиман.
— Тайёрман, устоз.
— Мавжудотлар нечага бўлинади?
— 4 га бўлинади.
— Менга хатодек туйиляпти, майли сана-чи, бўтам.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар ва болалар...
— Болалар инсон эмасми, ўғлим?
— Ҳақсиз, устоз. Адашмасам, мавжудотлар учга бўлинади.
— Яхши, қани бошқатдан сана-чи, ўғлим.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар ва гўдакларга.
— Ўғлим инсонларга нима бўлди?
— Қалбини севги билан ёшартириб, яшай олгани болалигича қолади, қолгани эса ҳайвонга айланади, устоз...
Патрисия Эванс
👉🏻 @xazon_rezgi
Гап
Куз. Далада ишлар қизғин эди.
Бетоб эди.
Гапирдилар:
Битта касалини баҳона қилиб, уйда ў-ў-ўтиришини қаранглар, товба-а. Ҳаа далага чиқ, чиниқасан! Ишлар қайнаб ётган бўлса. Ўзини баҳонаси бу, мана юрибмизку биз ҳам.
Далага чиқди.
Оғрилашиб қолди. Бир йил ўтмай тупроққа қўйдилар.
Яна гапирдилар:
Ҳаа, касал экансан нима бор эди далада?! Уйингда ўтириб, даволансанг бўлмасмиди, товба-а. Пул азиз бўлмай ўлсинаа, жонингдан!
Куз эди...
Муаттар Йўлдошалиева
👉🏻 @xazon_rezgi
#Бuсмuллаҳ
Ассаламу алайкум
Бугунги кунингиз эсда қоладиган кўтаринги кайфиятда, сизни хурсанд қиладиган янгликлар билан бошлансин!!!
Кунингиз Ҳайрли ўтсин, яҳшилар...
/channel/xazon_rezgi
😱#Ё_АЛҲАЗАР_БУ_НИМАСИ?
😳Майитнинг кафани ичига ип солиб қўйса нима бўлади?
😱Нима учун майитдан аввал қабристонга ҳолвайтар ҳиди бориши керак?
🤯Майит ювилган сув қандай дардга даво эканини биласизми?
Видеони кўриб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ!
Давоми 👉 Бу ерда
Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар,
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?
Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉
Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻
#Диққат_ҳушҳабар_болалар нафақаси ва моддий ёрдам олишга энди хеч қандей тўсқин йўқ
Болалар (пули) нафақаси олиш олдингига қараганда осонлашди...
Сиз хали хам болалар нафақасини ололмаяпсизми ?
Моддий ёрдамга муҳтож бўла туриб болалар пулини ололмаётган бўлсангиз диққат қилинг!
Призидент янги фармонига кўра энди болалар нафақаси олиш тартиби ўзгартирилди. 👇
🎁Янги йил акциямизда 20 дан ортиқ совғалар эгасига айланинг
Самарқанддаги "Taraqqiyot comfort city" ўзининг янги йил акциясига старт берган.
Бу акцияда қатнашиб 20 дан ортиқ
Музлатгич
Кир ювиш машинаси,
Телевизор
электрапечлар ютиб олинг 🎉
Каналга уланиб совғаларни куриш👇 ‼️
/channel/+26zdAgPXpYlkMTEy
🎁Совгаларни кулга киритишга шошилинг👇
/channel/taraqqiyot_city_bot?start=tgkanal
Жаннат райҳонлари
(ҳикоя)
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Уфф, бу қиз одамни шунчалик чарчатиб, қон қилиб юборса-я?! На еганингда ҳаловат бор, на ичганингда ? Кун бўйи тиним билмай ишлаб келиб уйга келганингда бир ошам ошни ҳотиржам юта олмасанг бу нима аҳвол ?! На бундоқ ёнбошлаб телевизор кўриб чарчоқ ёза олмайсанг? Э бунақа ҳаётни ? - Моҳирнинг борган сари ҳуноби ошиб борарди, у энди аёлига ёпиша кетди ,-сенам она бўлиб бундоқ бола овутишни билмайсан ! Сенинг учун ҳам бу ишни мен қилишим керакми?!
Моҳирнинг дашномига Шаҳло парво қилмади. Парво қиладиган ҳоли қолмаган эди унинг. Шундоқ ҳам уч бола билан кун бўйи тинкаси қуриб бўлганди Шаҳлонинг. У жаҳл билан ташқарига чиқиб кетган эрининг изидан мунғайиб тикилиб қолди.
Ўзи шу тўнғичи Шаҳзодаси укаларига караганда анча инжиқлиги рост. Феъли тутиб қолса на яхши гапга кўнади , на ёмонга . Тинмай "ариллаб" (Моҳирнинг таърифи бу) миянгни қатиғини чиқариб юбормаса ҳисобмас.
Неча марта шифокорларга кўрсатишди . Барча шифокорлар бир гап айтади :
- Бола туғилаётган вақт қаттиқ қийналган экан. Барча инжиқлиги шундан. Қаттиқ уришманглар. Вақти ўтиши билан ўзига келиб қолади.
Шаҳло ҳар сафар боласи хархаша қилиб ҳолдан тойдирганда қайнонаси Салима опадан хафа бўлади . Ўшанда шифокорлар : "Ҳомила катта , камига ўқига ўралиб қолган , болани ҳаётини хавф остига қўймай кесарча кесиш усули билан дунёга келтириб олайлик" деб бир неча бор такрорлашларига қарамай Салима опа "Ўламан саттор , келиним ўзи туғади. Уни қорнини ёриб ярим жон қилиб бермоқчимисизлар ? Ундан кейинги болаларини қандай туғади ?" дея туғруқхонани бошига кўтарганди . Хуллас , шифокорлар бир тараф бўлди , Шаҳлонинг қайнонаси ва келинлик уйидагилар бир тараф.Оқибатда шифокорлар қайнонага бас кела олмадилар.
Салима опа айтгандек Шаҳлонинг кўзи "биб- бинойи ёриди". Бояқиш келин бир ярим кун оғир дард чекканини ҳисобга олмаса албатта.
Она- она-да ! Кулча юзлари тўлин ойдек ширин қизчасини илк бор бағрига босган Шаҳло туғруқ вақтидаги барча оғриқларини унутган бўлди . Жарроҳлик амалиётисиз кўзи ёригани учун амалиётга розилик бермаган қайнонасидан ҳам миннатдор бўлишни унутмади у.
Аммо барчаси туғруқхрнадан уйга қайтганларида бошланди. Бу даврда асосий иши қорни тўйиш ва ухлашдан иборат бўлиши керак бўлган чақалоқ деярли ухламасди . Қўлда кўзи илиниши билан жойига ётқизсалар яна йиғига зўр берарди. Салима опанинг қилмаган амали қолмади. "Қизалоқни чилла босган" деди у дастлаб ва ўзича аллақандай ирим- сиримларни қилган бўлди. Бу ишларни фойдаси бўлмагач келинига ёпишди : "Ҳаммасига сиз айбдорсиз. Уйга қамалиб олиб болани қучоқлаб ётаверганингиздан у ҳидингизни олиб олган. Энди таъзирингизни енг !"
Шу тариқа ойлар ўтди. Бола она сутига тўймаяпти шекилли деб сунъий овқатлантириб ҳам кўрдилар . Натижа эса ҳамон ўша ўша эди.
Шаҳзода уч ойлик бўлганда асосий ташхис қўйилди. Туғруқ пайтида қизалоқнинг бошида сувли киста орттирилган экан. "Энди бу ёғига парвариш ва чидам ,- деди болани бошини аппаратда кўрган шифокор,- вақт ўтиб дорилар таъсирида киста сўрилиб кетади. Унга қадар унинг табиатида ана шундай инжиқликлар кузатилиши табиий ҳол"
Шундай буён уч йил вақт ўтибди. Шаҳзода ҳам анча ўзига келиб қолди. Олдинги хархашалари анча камайган ўзи ҳам унча- мунча яхши гапга кўнадиган бўлиб қолганди. Бошидаги шиш эса деярли сўрилиб кетганди . Аммо онаси уч ой аввал эгизак укаларини дунёга келтириши билан унинг яна инжиқлиги тутган бўлди. "Бу қиз онасига ичикди,- ўзича ташхис қўйди Салима опа ,- онаси укаларига қараган сари ғайирлиги келяпти . Ҳеч қиси йўқ ҳадемай ўтиб кетади" .
Салима опа Шаҳзода туфайли анча тавбасига таянганди , шу сабаб бу сафар Ҳасан- Ҳусанларни кесарча кесиш орқали дунёга келишларига қарши бўлмади. Амалиётдан кейин келини ўзига келиб олгунча Шаҳзодага қараб анча ҳолдан тойганди уям. Уч ой деганда бугун илк бор синглисиникига бориб кўнгил ёзиб келишни ният қилгани ҳам шундан эди.
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🖤
🥳𝙔𝙖𝙦𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙩𝙪𝙜'𝙞𝙡𝙜𝙖𝙣 𝙠𝙪𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙙𝙖 𝙦𝙖𝙣𝙙𝙖𝙮 𝙨𝙤𝙫𝙜'𝙖 𝙗𝙚𝙧𝙞𝙨𝙝𝙣𝙞 𝙗𝙞𝙡𝙢𝙖𝙮𝙖𝙥𝙨𝙞𝙯𝙢𝙞❓
🥳🎂𝙐𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙨𝙝𝙤𝙙𝙞𝙮𝙤𝙣𝙖𝙡𝙞𝙠 𝙠𝙪𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙙𝙖 𝙮𝙤𝙣𝙞𝙙𝙖 𝙚𝙢𝙖𝙨𝙢𝙞𝙨𝙞𝙯❓
😀𝙊𝙩𝙖-𝙤𝙣𝙖𝙣𝙜𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙤'𝙯 𝙙𝙞𝙡 𝙨𝙤'𝙯𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙘𝙝𝙞𝙧𝙤𝙮𝙡𝙞 𝙮𝙚𝙩𝙠𝙖𝙯𝙞𝙨𝙝𝙣𝙞 𝙭𝙤𝙝𝙡𝙖𝙮𝙨𝙞𝙯𝙢𝙞❓
😔𝙌𝙖𝙙𝙧𝙙𝙤𝙣𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙭𝙖𝙛𝙖 𝙦𝙞𝙡𝙞𝙗 𝙦𝙤'𝙮𝙙𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙦𝙖𝙣𝙙𝙖𝙮 𝙪𝙯𝙧 𝙨𝙤'𝙧𝙖𝙨𝙝𝙣𝙞 𝙗𝙞𝙡𝙢𝙖𝙮𝙖𝙥𝙨𝙞𝙯𝙢𝙞❓
𝘽𝙪𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙗𝙖𝙧𝙘𝙝𝙖𝙨𝙞𝙜𝙖 𝙮𝙚𝙘𝙝𝙞𝙢 𝙗𝙤𝙧✔️
𝘽𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙢𝙪𝙧𝙤𝙟𝙖𝙖𝙩 𝙦𝙞𝙡𝙞𝙣𝙜 𝙫𝙖 𝙮𝙖𝙦𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙗𝙞𝙯 𝙤𝙧𝙦𝙖𝙡𝙞 𝙦𝙪𝙫𝙤𝙣𝙘𝙝 𝙪𝙡𝙖𝙨𝙝𝙞𝙣𝙜🙂📱🔫
⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️ @Rob1ya_1707
𝙂𝙪𝙧𝙪𝙝𝙞𝙢𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙦𝙤'𝙨𝙝𝙞𝙡𝙞𝙣𝙜 𝙫𝙖 𝙮𝙖𝙦𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙩𝙖𝙠𝙡𝙞𝙛 𝙦𝙞𝙡𝙞𝙣𝙜😀
@tugilgan_kun_denrajdeniya
@tugilgan_kun_denrajdeniya
📞+998946280168 +998902090917📞
❗️❗️ 𝘽𝙖𝙩𝙖𝙛𝙨𝙞𝙡 𝙢𝙖'𝙡𝙪𝙢𝙤𝙩:❗️❗️
Янги йил Акциясида қатнашинг ва 20 дан ортиқ совғалардан бирини ютиб олинг
Самарқандда жойлашган «Taraqqiyot comfort city» турар-жой мажмуаси Янги йил акциясига старт берди
Ҳам уйли бўлинг, ҳам 20 дан ортиқ музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизорлардан бирини ютиб олинг
Yangi yilga yangicha pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩
((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar))
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Salatlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
👆👆👆👆
YANGI YIL UCHUN ANTIQA YANGI PISHIRIQLAR, VA SALATLAR JOYLANGAN ✅