#Диққат_ҳушҳабар_болалар нафақаси ва моддий ёрдам олишга энди хеч қандей тўсқин йўқ
Болалар (пули) нафақаси олиш олдингига қараганда осонлашди...
Сиз хали хам болалар нафақасини ололмаяпсизми ?
Моддий ёрдамга муҳтож бўла туриб болалар пулини ололмаётган бўлсангиз диққат қилинг!
Призидент янги фармонига кўра энди болалар нафақаси олиш тартиби ўзгартирилди. 👇
🎁Янги йил акциямизда 20 дан ортиқ совғалар эгасига айланинг
Самарқанддаги "Taraqqiyot comfort city" ўзининг янги йил акциясига старт берган.
Бу акцияда қатнашиб 20 дан ортиқ
Музлатгич
Кир ювиш машинаси,
Телевизор
электрапечлар ютиб олинг 🎉
Каналга уланиб совғаларни куриш👇 ‼️
/channel/+26zdAgPXpYlkMTEy
🎁Совгаларни кулга киритишга шошилинг👇
/channel/taraqqiyot_city_bot?start=tgkanal
Жаннат райҳонлари
(ҳикоя)
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Уфф, бу қиз одамни шунчалик чарчатиб, қон қилиб юборса-я?! На еганингда ҳаловат бор, на ичганингда ? Кун бўйи тиним билмай ишлаб келиб уйга келганингда бир ошам ошни ҳотиржам юта олмасанг бу нима аҳвол ?! На бундоқ ёнбошлаб телевизор кўриб чарчоқ ёза олмайсанг? Э бунақа ҳаётни ? - Моҳирнинг борган сари ҳуноби ошиб борарди, у энди аёлига ёпиша кетди ,-сенам она бўлиб бундоқ бола овутишни билмайсан ! Сенинг учун ҳам бу ишни мен қилишим керакми?!
Моҳирнинг дашномига Шаҳло парво қилмади. Парво қиладиган ҳоли қолмаган эди унинг. Шундоқ ҳам уч бола билан кун бўйи тинкаси қуриб бўлганди Шаҳлонинг. У жаҳл билан ташқарига чиқиб кетган эрининг изидан мунғайиб тикилиб қолди.
Ўзи шу тўнғичи Шаҳзодаси укаларига караганда анча инжиқлиги рост. Феъли тутиб қолса на яхши гапга кўнади , на ёмонга . Тинмай "ариллаб" (Моҳирнинг таърифи бу) миянгни қатиғини чиқариб юбормаса ҳисобмас.
Неча марта шифокорларга кўрсатишди . Барча шифокорлар бир гап айтади :
- Бола туғилаётган вақт қаттиқ қийналган экан. Барча инжиқлиги шундан. Қаттиқ уришманглар. Вақти ўтиши билан ўзига келиб қолади.
Шаҳло ҳар сафар боласи хархаша қилиб ҳолдан тойдирганда қайнонаси Салима опадан хафа бўлади . Ўшанда шифокорлар : "Ҳомила катта , камига ўқига ўралиб қолган , болани ҳаётини хавф остига қўймай кесарча кесиш усули билан дунёга келтириб олайлик" деб бир неча бор такрорлашларига қарамай Салима опа "Ўламан саттор , келиним ўзи туғади. Уни қорнини ёриб ярим жон қилиб бермоқчимисизлар ? Ундан кейинги болаларини қандай туғади ?" дея туғруқхонани бошига кўтарганди . Хуллас , шифокорлар бир тараф бўлди , Шаҳлонинг қайнонаси ва келинлик уйидагилар бир тараф.Оқибатда шифокорлар қайнонага бас кела олмадилар.
Салима опа айтгандек Шаҳлонинг кўзи "биб- бинойи ёриди". Бояқиш келин бир ярим кун оғир дард чекканини ҳисобга олмаса албатта.
Она- она-да ! Кулча юзлари тўлин ойдек ширин қизчасини илк бор бағрига босган Шаҳло туғруқ вақтидаги барча оғриқларини унутган бўлди . Жарроҳлик амалиётисиз кўзи ёригани учун амалиётга розилик бермаган қайнонасидан ҳам миннатдор бўлишни унутмади у.
Аммо барчаси туғруқхрнадан уйга қайтганларида бошланди. Бу даврда асосий иши қорни тўйиш ва ухлашдан иборат бўлиши керак бўлган чақалоқ деярли ухламасди . Қўлда кўзи илиниши билан жойига ётқизсалар яна йиғига зўр берарди. Салима опанинг қилмаган амали қолмади. "Қизалоқни чилла босган" деди у дастлаб ва ўзича аллақандай ирим- сиримларни қилган бўлди. Бу ишларни фойдаси бўлмагач келинига ёпишди : "Ҳаммасига сиз айбдорсиз. Уйга қамалиб олиб болани қучоқлаб ётаверганингиздан у ҳидингизни олиб олган. Энди таъзирингизни енг !"
Шу тариқа ойлар ўтди. Бола она сутига тўймаяпти шекилли деб сунъий овқатлантириб ҳам кўрдилар . Натижа эса ҳамон ўша ўша эди.
Шаҳзода уч ойлик бўлганда асосий ташхис қўйилди. Туғруқ пайтида қизалоқнинг бошида сувли киста орттирилган экан. "Энди бу ёғига парвариш ва чидам ,- деди болани бошини аппаратда кўрган шифокор,- вақт ўтиб дорилар таъсирида киста сўрилиб кетади. Унга қадар унинг табиатида ана шундай инжиқликлар кузатилиши табиий ҳол"
Шундай буён уч йил вақт ўтибди. Шаҳзода ҳам анча ўзига келиб қолди. Олдинги хархашалари анча камайган ўзи ҳам унча- мунча яхши гапга кўнадиган бўлиб қолганди. Бошидаги шиш эса деярли сўрилиб кетганди . Аммо онаси уч ой аввал эгизак укаларини дунёга келтириши билан унинг яна инжиқлиги тутган бўлди. "Бу қиз онасига ичикди,- ўзича ташхис қўйди Салима опа ,- онаси укаларига қараган сари ғайирлиги келяпти . Ҳеч қиси йўқ ҳадемай ўтиб кетади" .
Салима опа Шаҳзода туфайли анча тавбасига таянганди , шу сабаб бу сафар Ҳасан- Ҳусанларни кесарча кесиш орқали дунёга келишларига қарши бўлмади. Амалиётдан кейин келини ўзига келиб олгунча Шаҳзодага қараб анча ҳолдан тойганди уям. Уч ой деганда бугун илк бор синглисиникига бориб кўнгил ёзиб келишни ният қилгани ҳам шундан эди.
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🖤
🥳𝙔𝙖𝙦𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙩𝙪𝙜'𝙞𝙡𝙜𝙖𝙣 𝙠𝙪𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙙𝙖 𝙦𝙖𝙣𝙙𝙖𝙮 𝙨𝙤𝙫𝙜'𝙖 𝙗𝙚𝙧𝙞𝙨𝙝𝙣𝙞 𝙗𝙞𝙡𝙢𝙖𝙮𝙖𝙥𝙨𝙞𝙯𝙢𝙞❓
🥳🎂𝙐𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙨𝙝𝙤𝙙𝙞𝙮𝙤𝙣𝙖𝙡𝙞𝙠 𝙠𝙪𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙙𝙖 𝙮𝙤𝙣𝙞𝙙𝙖 𝙚𝙢𝙖𝙨𝙢𝙞𝙨𝙞𝙯❓
😀𝙊𝙩𝙖-𝙤𝙣𝙖𝙣𝙜𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙤'𝙯 𝙙𝙞𝙡 𝙨𝙤'𝙯𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙘𝙝𝙞𝙧𝙤𝙮𝙡𝙞 𝙮𝙚𝙩𝙠𝙖𝙯𝙞𝙨𝙝𝙣𝙞 𝙭𝙤𝙝𝙡𝙖𝙮𝙨𝙞𝙯𝙢𝙞❓
😔𝙌𝙖𝙙𝙧𝙙𝙤𝙣𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙭𝙖𝙛𝙖 𝙦𝙞𝙡𝙞𝙗 𝙦𝙤'𝙮𝙙𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙦𝙖𝙣𝙙𝙖𝙮 𝙪𝙯𝙧 𝙨𝙤'𝙧𝙖𝙨𝙝𝙣𝙞 𝙗𝙞𝙡𝙢𝙖𝙮𝙖𝙥𝙨𝙞𝙯𝙢𝙞❓
𝘽𝙪𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙗𝙖𝙧𝙘𝙝𝙖𝙨𝙞𝙜𝙖 𝙮𝙚𝙘𝙝𝙞𝙢 𝙗𝙤𝙧✔️
𝘽𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙢𝙪𝙧𝙤𝙟𝙖𝙖𝙩 𝙦𝙞𝙡𝙞𝙣𝙜 𝙫𝙖 𝙮𝙖𝙦𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙗𝙞𝙯 𝙤𝙧𝙦𝙖𝙡𝙞 𝙦𝙪𝙫𝙤𝙣𝙘𝙝 𝙪𝙡𝙖𝙨𝙝𝙞𝙣𝙜🙂📱🔫
⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️ @Rob1ya_1707
𝙂𝙪𝙧𝙪𝙝𝙞𝙢𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙦𝙤'𝙨𝙝𝙞𝙡𝙞𝙣𝙜 𝙫𝙖 𝙮𝙖𝙦𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙩𝙖𝙠𝙡𝙞𝙛 𝙦𝙞𝙡𝙞𝙣𝙜😀
@tugilgan_kun_denrajdeniya
@tugilgan_kun_denrajdeniya
📞+998946280168 +998902090917📞
❗️❗️ 𝘽𝙖𝙩𝙖𝙛𝙨𝙞𝙡 𝙢𝙖'𝙡𝙪𝙢𝙤𝙩:❗️❗️
Янги йил Акциясида қатнашинг ва 20 дан ортиқ совғалардан бирини ютиб олинг
Самарқандда жойлашган «Taraqqiyot comfort city» турар-жой мажмуаси Янги йил акциясига старт берди
Ҳам уйли бўлинг, ҳам 20 дан ортиқ музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизорлардан бирини ютиб олинг
Yangi yilga yangicha pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩
((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar))
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Salatlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
👆👆👆👆
YANGI YIL UCHUN ANTIQA YANGI PISHIRIQLAR, VA SALATLAR JOYLANGAN ✅
#қотил_дори
7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!
Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.
Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.
☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
Америкалик докторларни иймон келтиришига сабабчи бўлган воқеа
Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистонидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди.
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан ...
Давомини ўқиш👇
• Касаллик насибангдир, даво излаш эса сенинг қароринг!
• Уйланиш насибангдир, талоқ эса сенинг қароринг!
• Ҳаётингдаги шахслар насибангдир, уларни ҳаётингда асраб қолишинг эса сенинг қароринг!
• Фарзанд насибангдир, унинг тарбияси эса сенинг қароринг!
• Ота-она насибангдир, уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг!
• Демак насибаларингдан эмас айнан қарорларингдан жавобгар бўласан!
• Шуни унутма!
Ғолиб Сафо
Оқшомингиз осуда ўтсин, азизлар...
@xazon_rezgi
Бир одам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Раҳимаҳуллоҳга:
- Ҳазрат, фарзандим сизга ўхшасин деб Муҳаммад Содиқ деб исм қўйган эдим, лекин фосиқ чиқиб қолди, деб савол берганида, Ҳазрат шундай жавоб берган эканлар:
- Ўғлинг Муҳаммад Содиқдек бўлиш учун ўзинг унинг отаси Муҳаммад Юсуфдек бўлишинг керак.
Ўзимизни ислоҳ қилайлик, Азизлар...
@xazon_rezgi
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
ЁВВОЙИ АТИРГУЛ
(ҳикоя)
https://telegra.ph/YOVVOJI-ATIRGUL-12-27
титраганча , - узр кеч қолдим. Қорнингиз ҳам очиб кетгандир ...
Сарвинознинг айтишича кеча ярим кечаси келинойисининг кўричаги ҳуруж қилиб қолибди. Акаси келинойисини касалхонага олиб кетганда Сарвинознинг эри уни жиянларига қараб туришга олиб келган экан
- Келинойим операциядан яхши чиқибдилар . Акам эрталаб жиянларимни қуда холамникига олиб кетдилар. Ўзлари шунақаси ишга кетар эканлар . Мени ҳам йўл - йўлакай уйга ташлаб кетгандилар. Уйга бориб қозонга товуқ шўрва солиб ... Уни қайнашини кутиб кўзим кетиб қолибди.
Шунда ... - Сарвинознинг қўллари қалтирай бошлади ,-шунда ойижоним тушимга кирибдилар . Улар "Қизим , отангдан хабар ол , нон -чойсиз қолиб кетмасинлар ..." дедилар .
Отажон ... Улар ўз вазифадорликларини ... у дунёда хам унутмабдилар ...
Шермат отанинг бўғзини аччиқ бир нарса куйдириб ўтди. Ўша нарса нима эди ?
Пушаймонликми , армонми, соғинчми ...
Ёки буларнинг барисими ...
Менимча охиргиси бўлса керак ...
Охиргиси...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Биз мана шундай устозларнинг тарбиясини олиб катта бўлганмиз. Аёл устозларни ўз онамиздек кўрар эдик. Улар эса бизларни ўз болаларидек ардоқлашарди.
Хайрият, шундай устозлар ҳали ҳам бор экан.
Тарбиянинг асоси – меҳр.
Шундай устозлар кўпаяверсин!
Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
Одамлар нима деркин?
Қиз талаба бўлди.
«Ўқиб олим бўлармиди», қўл силтади одамлар.
Қизгина унга ошиқ йигитнинг изҳорини қабул қилди.
«Танлаганинг шуми», кулди одамлар.
Келинчак жуфтининг хизматида бўлди, бирор марта юзига тик қарамади.
«Мунча лаллаймасанг», деди одамлар.
Аёл кетма кет фарзандларни дунёга келтирди.
«Бунча кўп туғасан», ачинди одамлар.
Аёл ишга кирди, рўзғорга қарашди.
«Оилани унутма», ақл ўргатди одамлар.
Аёл ҳасталанди.
«Жони қирқта, ўлмайди», хукм қилди одамлар.
Аёл курашди, гулдек яшнади, кўзёшини бировга кўрсатмади.
«Бир балоси бор», шубҳаланди одамлар.
Кампир кексайди, ҳамманинг ризолигини олиб омонатини топширди.
Одамлар эса ҳамон гапирарди...
Нодирабегим Иброҳимова
@xazon_rezgi
Шукр қилган
Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…
Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!
Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!
Ўткир Ҳошимов
@xazon_rezgi
Отнинг обрўси
Эшак ишлади-ишлади сомон, хашак тўплади. Ҳам ўзини боқди, ҳам қулунни тойчоқ қилди. Яна ишлади-ишлади ҳам ўзини боқди, ҳам тойчоқни ғўнон қилди. Яна ишлади-ишлади, ҳам ўзини боқди ҳам ғўнонни отча қилди. Яна ишлади-ишлади, ҳам ўзини боқди ҳам отчани ОТ килди. ОТ бўлгандаям чопқир ОТ, улоқчи ОТ , айирғич ОТ бўлди. Лекин эшак эшаклигича қолаверди.
Тўйчи Қурбанов
@xazon_rezgi
Қайнонаси меҳмонга , бошқа оила аъзолари иш-ўқишига кетгани боис Шаҳло кун бўйи қийналиб қолди. Кечга битта овқатни бир амаллаб қозонга солди-ю , яна болаларига ўралашди. Ишдан қайтган Моҳир эса узоқ кутилган футбол ўйинини кўришга ҳалақит берган қизидан аччиғи чиққанди.
Шаҳло эгизакларини бешикка белаб тебратиб ўтирар экан ташқаридан эмаклаб кирган жундор маҳлуққа қараб "эси оғди"
"Маҳлуқ" ҳиқиллай- ҳиқиллай овуниб қолган Шаҳзода томонга йўл солганди.
- Ғғғғиииир ... Ман ҳозир ҳадеб йиғлайверадиган Шаҳзодани еееб қўяяямааан .
Хаёл билан бўлиб ўтирган Шаҳло қайнотасини нимчасини тескари кийиб юзига бўри ниқобини тақиб олган эрини овозидан таниди. Бу вақтда лего ўйинчоқларини ўйнаб ўтирган Шаҳзода "Аааа" деб чинқирди- ю , ёнбошига гуп этиб ағдарилди. Унинг кўз қорачиқлари тобора йўқолиб бораётганди.
Моҳир ниятига етганди. Икки соатларда ўзига келган бийрон тилли Шаҳзода қайтиб ҳеч қачон хархаша қилмади. У энди уззу-кун бир нуқтага термулиб ўтирар , тиш ёриб бирор сўз демасди. Кўп ўтмай унинг тилдан қолгани маълум бўлди .
Орадан бир хафта ўтиб эса қизалоқнинг аъзони бадани кичикроқ танга ҳажмидаги оқ доғлар билан тўлиб тошиб кетди.
Сўнгсўз :
Қадрли ота- оналар ... Фарзанд сиз учун умрингиз давомида хуш бўйлари билан ҳаётингизга кўрк берувчи жаннат райҳонларидир.
Ҳеч қайси кўнгил очар футбол ўйинлари-ю , телефон гурунгларни фарзандингизнинг бир дона кулгисига арзимайди.
Статистик маълумотларга кўра сўнгги вақтларда болалар асаб тизимининг зўриқиши, стрессга учраши , қаттиқ қўрқувга тушиши натижасида талай касалликлар авж олаётгани сир эмас. Бу касалликлар орасида ёш болаларда қанд ва хатто саратоннинг касалининг учраши инсоният учун том маънодаги чинакам фожеадир.
Жаннат райҳонларини топтаманг ...
Уларнинг хуш ифор таратганига нима етсин...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Тарбия
Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...
Темурмалик Ўктамов
@xazon_rezgi
Меҳр
Кеч куз эди. Ҳавода қишнинг изғирини кезиб юрарди.
– Она, келинг оёғингизни ювиб қўяйлик, – деди ака-ука.
– Оббо, янами? – сўради онаси юраги увишиб. – Тирнет, деган бало чиқди, менинг тинчим бузилди.
– Келақолинг энди! – ялинишди ўғиллар. – Шу охиргиси!
Она ноилож кўнди, ҳовлига чиқиб, супага ўтирди. Ўғиллари дарров тоғорага кран жўмрагидан сув тўлридиб олиб келишди. Ака-ука бир олиб, бири қўйиб, онанинг оёғини “ювиб”, тўрт-беш мартадан суратга тушишди: энг яхшисини интернетга қўяди. “Фотосессия” тугагач, улар қилган ишидан мамнун, хоналарига шошилишди. Она ҳам гарчи совуқ сувда оёғи музлаган бўлса-да, хурсанд эди:
– Ҳаҳ, ўзимни меҳрибонларим-а!
Байрам Оға
@xazon_rezgi
Менинг ҳаётим
Она ўғлининг телефонидан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилмоқчи бўлди ва телефон контактларини титкилай кетди: Дилфузахон, Нилуфархон ва Моҳира исмларини кўриб ўғлидан бироз ранжиди. Менинг ҳаётим номли контактга кўзи тушиб ким экан ўша ўғлимни ҳаётига айланиб улгирган ойимча деди-ю қўнғироқ тугмасини босди ва чўнтагига қўл солиб жиринглаётган телефонини олди ва йиғлаб юборди.
Акбаржон Исмоилов
@xazon_rezgi
Опа-сингиллар
Опа-сингиллар турмушга чиқишди: бири мол-дунёси беҳисоб эркатойга, иккинчиси сўмни сўмга улаб яшаётган бечораҳолга.
Опада данғиллама уй, қатор-қатор машина, калондимоғ қайнона, олифта эр.
Сингилда пахса уй, нураётган девор, содда қайнона, меҳнатдан боши чиқмаган эр.
Унисининг қадами ўлчовли, сўровли, терговли. Ўз уйида бегона.
Бунисида борини баҳам кўришган, уйим-жойим деб туришган. Яримта нон — роҳатижон. Қизиқ, кичик қиз опасига ҳавас қилади...
Опа эса синглисига...
Лола Ўроқова
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Қадрдон!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
@xazon_rezgi
Malikalar jangiga sabab bo’lgan uzuk 🤩
HURRAMning shu uzugini ko’rganimda judayam xohlagandim mandayam bo’lishini
Va man uno topdim 😍
Turkiya Asmanskiy kumushidan yasalgan ushbu mukammal uzuk soni judda kam kelibdi
Hozir skidkada ekan
Darhol kanaliga ulanib oling
Keyin topolmaysiz🔴
Юраги бўшлар Кўрмасин❗️
Бу илон кимни ютиб юборган? Дахшат, бир хафтада ўзи ҳам ўлибди 😐😨
👇🏼👇🏼 ТЎЛИҚ ВИДEО 👇🏼👇🏼
⭕️⭕️⭕️⭕️
📌IDEAL ONA bo'lish uchun talabgorlar bormi?
❤️ Bor bo'lsa, sizni UYQU MASHG'ULOTI va TUALET MASHG'ULOTI asoschisi NODIRA ADHAMOVAning 3 kunlik "Onalikdan IDEAL ONALIKkacha 3 qadam" nomli bepul jonli vebinariga taklif qilamiz!
📈Uncha-muncha pullik kurslarda ham aytilmaydigan qimmatbaho, eng asosiysi, siz uchun foydali ma'lumotlarga to'la vebinarga marhamat!Manzilimiz: 👇👇👇
Vebinarda 4 yillik tajriba asosida yig'ilgan, faktlarga asoslangan ma'lumotlardan bahramand bo'lasiz.
ВАЗИФА ( ҳикоя)
Шермат ота жуфтини ерга қўйганига бугун тўртинчи кун ...
Аёли жуда нуроний кампир бўлганча ҳам йўқ эди. Энди эллик етти ёшга кирган эди.
Бундан уч кун аввал ҳар доимги вазифаси эрининг оёқларини тонг сахарла уқалаб бўлгач, ўша пойгакда бошини ёстиққа омонат қўйди- ю , кўзи илинибди . Шу бўйи қайтиб уйғонмади.
Аза уч кун деганлари рост экан ...
Бор гап экан.
Шермат ота ҳам уч кун давомида одамларнинг келди- кетди оёқлари узилмаган хонадонда аёли Сабриянинг йўқотиш аччиғини бу қадар оғир бўлишини ҳис қилмаган экан ...
Кеча асрдан кейин хонадон кўнгил сўровчилардан бўшаганда бир ҳувиллади.
Барчаси тунда бошланди:
- Сабри , чой узат ,томоғим қақраб кетди ,- деди Шермат ота бир ухлаб туриб , аммо жавоб бўлмагач одати бўйича тўнғиллади,- нима бало ўлиб қолдингми ?
Шермат отанинг ёдига бирдан аёлининг ҳақиқатдан ҳам "ўлиб қолгани" тушди. Ётган жойида юраги эзилди. Аёлининг ўрни шу қадар билинди- ки ...
Одатда бу вақтда Сабрия опа уйғоқ бўларди. Эрига дарровда чой тутарди. Кейин уни оёқларини уқалашга тушар эди , чунки эри айнан шу оёқ оғриқ туфайли уйғониб кетган бўларди . Шермат ота ҳисоблаб ҳам кўрмаган экан . Аёли уни оёқларини неча соат босиб ўтиришини... Шуни яхши билар эдики , то кўзи қайта илингунча бу ишни қиларди.
Сўнг ... Аёли қайта ухламасди. Секин ошхонага чиқар , то келини уйғонгунга қадар бирон нарса пишириб нонуштага тайёргарлик кўрар эди.
Келиннинг ҳам қўли ширин эди, аммо тажанг эр фақат аёли Сабриянинг қўлидан овқат ерди.
Аёли "Йўқдан бор қиладиган" лар тоифасидан эди. Саранжом , саришта , пазанда ,чевар ... ва ўз "вазифаси"ни яхши уддалайдиган ...
Унинг "вазифаси" эса Шермат ота хар кунда таъкидлайдиган каби "эрнинг ҳизматини ўз ўрнида қилиш" эди. Сабрия бу борада ҳеч қачон эрига гап қайтармаган эди. Хаттоки ёлғиз қизи Сарвинозни турмушга берган кунида ҳам эрининг "эслатмаси" билан куёвникига бормай тўйхонадан уйга қайтиб келган эди. Икки кўча нарига тушган қизи ҳам онаси каби бор аламини юм- юм йиғисидан олиб қўяқолган эди. Орадан йил ўтиб эгиз фарзандли бўлганида ҳам онаси қизининг уйига хабар олиш учун ҳар отланганида ота демаганнинг аёлига айтган сўзлари кескир қиличдек ҳавони кесар эди : "Икки соат ! Икки соатда уйда бўлишинг шарт ! Вассалом"
Шўрлик аёли ... Ғиқ этмабди- я...
Турмушга чиққанидан буён умрида биринчи марта эридан сўроқсиз қилган сафари ҳам шу омонат жонини жон олувчи фаришталарга топшириши бўлибди.
Шермат отанинг юраги ғижимланди.
"Аллоҳим , - дея ўйлади у ўпкаси тўлиб ,- аслида сенинг мулкинг бўлган бандангга хўжайинлик даъвосини қилган мен гумроҳни кечир. Нима қилай , барига шу кўнглим айбдор. Мен ... Мен Сабрияни жуда қаттиқ суйдим. Уни ўспиринлик чоғидан суйгандим. Бахтимга тақдир Сабриямни менга раво кўрди. Аммо нима учундир уни ҳаммадан қизғанавердим. Сабрия сенинг энг чиройли , хушсурат , исми жисмига мос сабрли ижодинг эди , Аллоҳим ... Мен мудом уни йўқотишдан қўрқиб яшадим. Ширин гапларни вақти келганда гапираман дедим. Бугун эса ...Ўша вақти эса ўтиб кетиб бўлибди ..."
Шермат отанинг соқолига ёш томди.
У ётоғидан туриб таҳорат олиб келди , сўнг бомдодни ўқишга тутинди.
Бомдоддан сўнг яна кўзи илинибди ...
Шермат ота уйғонгач овқатланадиган хонага чиқиб ҳали ҳам нонушта тайёрланмаганлигини кўриб ўксинди.
" Сабрия ...
Ҳали қадрингга кўп етаман ..."
У дилидан тан олиб турар эди.
Ўзи ...
Унинг ўзи келин пиширган овқатларни , тайёрлаган нонушта- ю , тушликларни рад этган ...
Келини ҳам ўз "вазифаси"ни тушуниб олган эди. У ҳам қайнонасининг эрга ҳизмат кўрсатиш энг биринчи вазифаси эканлигини ўқиб олган эди .
Бошқа вақт бўлганда Шермат ота одати бўйича келинини чангини чиқариб болахонадор сўккан , кимнинг жойи қаерда эканлигини кўрсатиб қўйган бўлар эди.
Аммо ҳозир индашга , лом- мим дейишга ҳафсала қилмади. У мунғайганча ошхонани тарк этди.
У ўз хонасига қараб йўл олганди . Шу вақт кўча эшиги ғирчиллаб очилди.
Остонада ёлғиз қизи Сарвиноз халта қучоқлаб турар эди.
- Отажон ,- деди у овози
Шахбоз қўлини қон сачраган жойини нам салфеткада артарди. Буни кўриб Замирани ичида умид уйғонди. Энди озор бермаса керак деб.
-У сени бахтсиз қилган деб менга сира ҳам тегмайди. Бизни ўртамизда сен катта жарликсан.
-Шахбоз ака...
-Кичкина қўшни қизлигингча қолганинг тинч эди. Афсус...
Шахбоз қайта Замирага ташланди. Бу гал қиз бақиришгаям улгурмади. Кўзи қонга тўлган куёв, илк висол оқшомида келинни баданида пичоқ кесмаган жой қолдирмади. Замирани минг қийноқ билан инсон зотига ярашмаган тарзда вахчийларча чавақлади. Кейин эса ўзини ётоққа ташлаб уйқуга кетди. Хонада қонга беланган янги келинчак...
/channel/shamsinurijodi
/channel/shamsinurijodi
Давоми 👇👇👇👇
🆘#Диққат
ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР
БУ ВОСИТА ТЕЗ КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ҳатто чарчаган тизза бўғимини ҳам тез кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий воситани суртинг...
Батафсил малумот:👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
⁉️Охиргача ўқинг
👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ олинг