xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

    ▪️▪️▪️

     Жаҳонгир Азизжонни боғчага атай барвақт олиб борганда боғча ходимларнинг иш вақти ҳали бошланмаган экан. Эшик ёнидаги қоровул Жаҳонгирни бир, икки келганида таниб қолган экан , уни илиқ кутиб олди :
- Мунисхон Ҳамроевна ҳадемай келиб қоладилар . Унгача кутиш залида бўлиб турсангиз бўлади .
Жаҳонгир қоровулга миннатдорчилик билдириб ўғлининг қўлидан етаклаб узун даҳлиз бўйлаб кутиш залига кета бошлади.

- Адажон , группамиз очиқ экан ...

Азизжон Жаҳонгирнинг ҳай- ҳайлашига қарамай унинг қўлидан сирғалиб чиқиб ўзини хонасига урди.

- Азизжон , тўхта , ўғлим...

Кўп ўтмай ичкаридан Азизжоннинг шодон овози эшитилди :

- Ойижооон ... Мен адажонимни олиб келдим. Улар сизни уйга олиб кетишга келдилар ... Биз билан кетасиз- ааа? Ўзимни Ойижоним...

"Ҳозиргина Мунисхон Ҳамроевна ҳали ишга келмади дейишганди-ю ?" - ҳайрон бўлган Жаҳонгир ичкарига қадам босиб Азизжонни маҳкам бағрига босиб чўлп-чўлп ўпиб турган аёлга кўзи тушди

- Ойижон , ана адажоним , қаранг ? Улар сиз учун атай келдилар...

Аёл Азизжонни қучганча ортига ўгирилди .

Бу - Азизжонларнинг гуруҳида иккинчи тарбиячи бўлиб ишлайдиган ...Шаҳноза эди !

#тамом

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Эътибор учун раҳмат ...

Асар бошланиши : 24 .10.2023 й
Асар якуни: 16.12.2023 й

@Xazon_Rezgi /111

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

📌 СЎНГСЎЗ: 📌

Ассалому алайкум ...

Азизлар , мана навбатдаги асарга бугун охирги нуқтани қўйиш насиб этди. Барчаси учун ўзига шукр.

Куттирган , ўйлантирган , асабийлаштирган кунларим учун узр.

Асар сизга зиғирдек ёққан бўлса , демак бекорга вақт сарфламабман...

Шу ергача менга ҳамроҳ бўлган азизларим :

Аллоҳ умрингизга , ризқингизга , касби корингизга барака ато этсин !

Яна янги сатрлар орқали ғойибона диллашгунча ...

Эҳтиром билан сизнинг Хазонрезги 🍂🍂🍂

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

- бари тақдирдан ... Бошга тушганни кўз кўраверар экан.

- Ҳали опамнинг кўзларига қандоқ қарайман энди ? "Жигарим бўла туриб шу илонни қўйнимизга солдингми ?" десалар нима деб ўзимни оқлайман ? Оқлайдиган сўз топилармикан ўзи ?

Йўқ ... Муқаддас опа барини тўғри тушунди . У Жаҳонгирни қарорини энг тўғри йўл деб қабул қилганди. "Бўлмаганга бўлишма, - деди Муқаддас опа оғирлик билан ,- бу аёлнинг одам бўладиган сиёғи йўқ экан. Айтишади-ку , сут билан кирган жон билан чиқади деб ?! Ҳамма нарсани кечиришим мумкин ,- деди у изтироб билан , - хатто мени жонимга қасд қилганини ҳам кечириб юбора оламан. Бироқ Азизжоним ҳақида "Онасини бошини еган шумқадам" деган сўзларини астиям кечира олмайман. Эшитдингми ? Кечира олмайман!
Хуллас - балодан ҳазар. Кўзим қайтиб кўрмасин уни ...

▪️▪️▪️

Шомурод Камолов Жамила опа ва Шаҳнозани олиб Тошкентга кириб келганда кун асрдан оғган эди.
- Сизлар ҳам тоза чарчадингиз-а ? - деди Шомурод Камолов Жамила опага юзланар экан, - ҳеч қиси йўқ . Бизнинг уйимиз йўлнинг юзида. Ҳозир бизникига кириб бир пиёла чой ичамиз- у , кейин Сизларни жиянингизникига ташлаб қўяман. Хозир уйда келинингиз бизни кутяпти. Уни огоҳлантириб қўйгандим.
Жамила опа "Нима дейсан ?" дегандек савол назари билан Шаҳнозага қаради . Бироқ унинг хаёллари ҳозир бошқа ёқларда эди.
Шаҳнозанинг ҳотираси деярли ўз ўрнига қайтган , унинг қатларидан Жаҳонгирнинг самимий ва жилмайган чеҳраси бот- бот кўзга чалинар эди.
"Жаҳонгир ака аллақачонлар уйланиб , бола - чақали бўлиб кетгандирлар,- хўрсинди Шаҳноза ,- илойим бахтли бўлсинлар.
Художон !- хаёлан Аллоҳга илтижо қилди Шаҳноза ,- мен буни чин дилдан истайман. Чин юракдан Жаҳонгир акага бахт тилайман..."

Жамила опа Шаҳноза жавоб бермаганига буни розилик аломати деб тушунди. У боши билан Шомурод Камоловга "хўп" дея ишора қилди.
Шомурод Камоловнинг ўзи йўл бошлаб Жамила опа ва Шаҳнозани ҳовлисига бошлаб кирар экан , остонадан ҳатлаши билан ичкарига овоз берди :

- Зулайҳо , Зулайҳо- ююю ?! Меҳмонларни кутиб олмайсанми, аясиии?
Шу пайт ён тарафдаги эшик очилиб қўлида бир даста тилла ҳалли коса кўтарган оппоқ юзли хушрўйгина жувон кўриниш берди :

- Мана дадаси , кетяпман ! Ҳозир... Ассалому алайкум ...
Зулайҳо дастлаб Жамила опага салом берди-ю , сўнг Шаҳнозага юзланди:

- Вооой...

Зулайҳо тутиб турган косалар унинг қўлидан тушиб ер билан битта чил- чил синди.

Шомурод Камолов оғир тин олди :

- Ўзингни тут , аяси ... Бу қиз ҳақиқатда Робияга икки томчи сувдек ўхшар экан ...

- Ойижонга нима демоқчисиз , адаси, - ваҳима аралаш пичирлади Зулайҳо,- уларнинг юраклари бу янгиликни кўтара олмаса керак...

- У ёғи бир гап бўлар , аяси. Ундан кўра меҳмонларни уйга таклиф қил , узоқ йўлдан толиб келишган.

Жамила опа билан Шаҳноза ҳозиргина эр- хотин ўртасида бўлиб ўтган суҳбатнинг мағзига тушуна олмай гаранг бўлиб туришар эди.

Барча сир дастурхон атрофида , бир пиёла чой устида очиқланди:
Маълум бўлишича Шомуроднинг Робия исмли якка- ю ягона синглиси бўлиб, етти ой аввал саратон хасталигидан вафот этган экан. Шундан буён фарзанд доғида адо бўлган онаизорнинг кўз ёшлари ҳанузгача қуримаганмиш.
Шаҳноза Зулайҳо келинойи олиб чиққан суратга қараб кўзлари тиниб кетди:
- Ҳақиқатда Робия ўзига жуда ўхшар экан...

- Мени кечиринг, Синглим ,- деди Шомурод Шаҳнозага илтижоли боқиб,- сизни илк бор беҳуш ҳолда кўриб худди ўз синглимни топиб олгандек шошиб қолгандим. Ўша вақтда юрагим шу даражада бежо урди- ки.
Биласизми , ўттиз саккиз йил умр кечириб битта нарсага амин бўлдим: Пул ҳеч нарсани ҳал қилмас экан. Агар пул баъзи бир инсонлар иҳтимат қилгандек энг қудратли куч бўлса , мени Синглим ҳозир ҳаёт бўлар эди. У дунёнинг сафаридан олиб қолиш имкони бўлганда , мен Синглимни олиб қолган бўлар эдим. Афсуски ... Робияни йўқотганимдан буён мол- давлат , бойлик ...ҳеч нарсани қиймати қолмади мен учун. Фақатгина кимгадир қўлдан келганча яхшилик қилсамгина кўнглим таскин топади.

@Xazon_Rezgi /109

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Руҳнинг гуллаши учун:
гоҳида қалб эзилиши;
йиғлаши ва эриши керак..
.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АСРАНГ...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов

Каналимизга обуна бўлинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Маҳбуба Баҳодир қизи

Ижара


Ҳикоя

Фотима ишдан чиқиб, озиқ -овқат дўконига кирди.Мўлжалида олиниши керак нарса қолиб, умуман, бошқа нарсаларни харид қилганига ўз -ўзини койиб борарди, ахир шу мандаринни ўрнига  икки килограмм майда гуруч олса рўзғорга ҳарна эди, эй ахмоқ, кофе ичишни ким қўйипти сенга, уйда ёғ йўғида. Шунда ҳаммасидан чарчаганини ҳис қилди. Йўқ, бу бойваччалар берган арзимас маош билан кун кўриб бўлмайди, бошқа иш қилиши керак, бошқа иш.
Уйга келиб ҳам шу хаёллари уни тарк этмади.Қизлари мактабдан келмапти,кичигини ҳам боғчадан олиш керак. Юрак тафтини босиш учун битта мандарин арчиб бир бўлагини оғзига солди, кейин бирдан миясига келган фикрдан кўнгли ёришиб кетди. Мана буни ғоя деса бўлади...

Давоми ушбу каналда👇

/channel/Mahbuba_Bahodir_qizi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

44- қисм

    Мапура шу топда бари тугаганини англади-ю, жазавага тушиб бақирди :

   - Ҳа нима деб ўйловдинг ? Бу аёл бир умр болаларимга чўри бўлади деб ўйлаганмидинг? Мен унга эътибор бермай аёл сифатида таҳқирлайвераман деганмидинг ? Аёлини бир чимдим меҳрга арзитмаган эркак эркакми ? Сенда ўзи эркаклик ҳислатлари бормикан ? Ғирт тўнкасан- ку ? Биринчи хотининг ҳам бекорга ўлиб кетмаган шекилли ? Ўзи шу совуқдан совуқ  феълинг билан болали бўлганингга ҳайрон қолиш керак ! - Жаҳонгир ўғлини олиб кетаётган жойида даҳлизда тўхтади , бироқ кўп ўтмай яна йўлида давом этди. Мапура эса борган сари авжига чиқар эди,- сенга битта зўр маслаҳат: Болаларингни  отаси эканлигингни бир текширтириб кўр ! ДНК таҳлилини топшир. Шунда анча ўзингга келиб муздеккина бўлиб  қоларсан.

    Жаҳонгир болалар хонасига кирди-ю , Азизжонни кийимларини алиштирди. Сўнг ётоқхонага кириб Мапурани уст-бошларини ва сумкасини олиб даҳлизга отиб юборди. У эшикларни бирма - бир қулфлаб калитларни чўнтагига солганча фарзандларини ошхонага олиб борди. Ўзи машинасидан сал аввал харид қилган егуликларни олиб келиб қизларига жилмайди :
- Қани онаш қизларим , менга қарашиб юборинглар-чи? Адажонингизни қорни бирам очиб кетди. Азизжонниям қорнини тўйдирсак , кейин мазза қилиб  ухлаб олади мени той болам.
    Жаҳонгир шундай дер экан , ўпкаси тўлди. Кўнглидан "Мени кечир Гулим-Ҳафизам , энди ҳеч ким , ҳеч қачон  болаларимизни хафа қилолмайди . Бунга асло йўл қўймайман" - деган ўй кечди.

     Мапура вайсаб , вайсаб чакаги толди . У даҳлизга чиқиб ер билан битта бўлиб ёйилиб ётган кийимларини кўриб чуқур хўрсинди. Мапура Жаҳонгир ўзини ҳеч қачон кечирмаслигини яхши англаб турарди.  У керакли уст кийимларини кийди- ю , сумкасини елкасига илиб кўчага йўл олди.
    Мапура эшикдан чиқаётган вақт ўнг биқинида "чим" этиб санчган оғриқни илғади ва шу аснода кўнгли беҳузур бўлиб кетди.
    У  кўча эшигига суяниб бироз тин олди, сўнг эса ўзи келин бўлиб тушган уйга охирги марта назар ташлади-ю оғир қадамлар билан юриб кетди.

    Жаҳонгир тушдан кейин болаларини олиб Муқаддас опани кўришга боришди. Онаизорнинг "Мапура келмадими ?"  деган саволига Жаҳонгир қисқагина қилиб "Уйига-онасини кўришга кетганди" деди-қўйди.
    Қизлар ҳам  гўё уйда ҳеч гап бўлмагандек бувисини ёнида кайфиятлари чоғ,  эркаланиб ўтиришар эди.

    Бугун шанба бўлганлиги учун Жаҳонгир болалари билан  касалхонада бирмунча вақт қолиб кетишди.

   Қайтишда у болаларини барча шароитлари мавжуд дам олиш мажмуасига олиб борди . Жаҳонгир болаларига қўшилиб  ўзи ҳам дилдан яйради. Қизлар ўзларини эплаб турли атракционларда қийқириб учганларида Жаҳонгир Азизжонни ёшига мос арғимчоқларда мириққунча учирди. Орада болалари билан  енгил тамадди қилиб олиб , уйга қош қорайганда қайтишди.
    Бу кеча Жаҳонгир болалари билан бир хонада тунади. У уйқудан олдин Азизжонни ўзи ҳаммомда ювинтириб тагликларини алиштирар экан , кундузги воқеани эсламасликка ҳаракат қилар эди.
    Кун бўйи толиққан болалар тезда ухлаб қолишди. Уларнинг осойишта ором олиб ётган чеҳраларига қараб Жаҳонгир оҳиста шивирлади :

   - Оталаринг бор экан ҳамиша шундай бўлади. Сизларни шунчалик яхши кўраман-ки, жонинглар ҳамиша соғ бўлсин ...

    Жаҳонгир алла-паллага кўз юма олмади. Шу кеча бутун  умри кино тасмадек кўз олдида айланаверди, айланаверди.
    Дастлаб Шаҳноза , сўнгра Ҳафизага кўнгил қўйган вақтлари ёдига тушиб энтикиб кетаверди. Ҳар иккиси ҳам ўзича бир олам эди. Ҳар иккиси ҳам чин инсон эди. Ҳар иккиси ҳам муниса , мушфиқа , солиҳа, барно эди.
    Ҳар иккиси ҳам тақдир синовлари олдида кеч кузда ёлғиз  қолиб қунишган , дилдираган баргдек латиф ва заиф  бўлса-да , ҳар қандай вазиятда ҳам одамийлик туйғусини йўқотмаган аёллар эди.
    Мапура бўлса ... 
    Аёл либосидаги иблиснинг нақд ўзгинаси экан бу маккора  ...
    Эҳҳ...

     Жаҳонигир  кеч ухлаган бўлишига қарамай эрта турди. Бугун у фарзандларига ўз қўллари билан нонушта тайёрлаб бермоқчи эди. Шу сабаб иштиёқ билан ишга киришди.
 
@Xazon_Rezgi          /107

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Бир кам дунё...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Уйда қизиқ ишлар бошлади. Уч кундан бери бозордан олиб келинган пиёзлар йўқолиб қолаверади. Эр-хотин ҳайрон. Бунинг сабабини билиш учун улар ошхонага яна пиёз қўйиб пиёз ўғрисини яширинча пойлай бошлашди. Бироз кутишгач, не кўз билан кўришсинки, ошхонада пиёзни уларнинг жажжи қизлари олиб чиқиб кетди. Уни кузатиб қарашса қизча пиёзларни ахлат қутисига олиб бориб ташлади. Бундан жаҳли чиққан ота қизини қаттиқ уруша бошлади. Бу қилиғининг сабабини сўради. Қизча эса лом-лим демасдан онасининг қучоғига ўзини отди. Ота унга эртагача муҳлат бериб бу қилиғининг сабабини айтишини тайинлади. Эртаси кун ота ётоғининг устида қоғоз турганини кўрди. Ёзув қизиники эди.

Жажжи қиз отасига унутиб бўлмайдиган дарс берганди:
“Отажон, мен сизларни, айниқса онажонимни жуда яхши кўраман. Лекин, сиз уни ҳар доим йиғлатасиз. Сиз билан уришгандан сўнг доимо унинг кўзидан ёш оқади. Сиздан ташқари уни пиёз ҳам хафа қилади. Шунинг учун пиёзни умуман уйимизда кўришни истамайман. У бўлса онам яна йиғлайди. Қўлимдан келмайди, бўлмаса сизни ҳам аҳлат қутисига олиб чиқиб ташлардим...”

Zokirjon Haydarov саҳифасидан олинди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

      Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган инсонлар.

     Сешанба тонги муборак бўлсин !

     Барчангизга соғлиқ-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, қут-барака,файз тилаймиз.

    Кунингиз ҳар доимгидан ҳам барокатли ва хайрли бўлсин.

     Дилингиздаги барча орзу- тилаклар рўёбга ошсин.

    Аллоҳим ҳамиша сизни ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин !

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#саволга_жавоб 🤔

Оқил эр

Савол берар жуфтига ,
Бир аёл хафа бўлиб ,
- Бегим , менга бир боқинг ,
Юрагим кетди тўлиб .

Мана неча кундирки ,
Сукутдаман ва жимман.
Ҳасмингизман ҳам яна
Айтинг сиз учун кимман ?

Эр айтади :
- Борлиғим,
Ўнгим , тушим , хаёлим ...
Ўзингдирсан бор дунём ,
Жаннатимсан аёлим ...

Аёл айтар:
- Ҳар доим ,
Шундай алдаб юрасиз ?
Уришсалар онангиз ,
Индамасдан турасиз ?!...

Не десалар қўшилмай ,
Айтолмасдан бир сўзни ,
Оёқости қилсалар ,
Четга оласиз ўзни ...

Эркак айтар :
- Бил , хотин...
Ҳамма ишлар жойида !
Ахир жаннат оналар ,
Изларининг пойида ...

Хазонрезги

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Наргизани ҳаёли Шербекни бўсасида эди.Вужуди ёниб кетгандек бўлди.Телефони овозсиз бўлгани учун Шербекни қилганини эшитмай қолибди.Хонасига киргач шошиб қайта қўнғироқ қилди.
-ов қанжиқ нега вақтида олмайсан!-Шербек шундай дея қизни онасини ҳам қўшиб сўкиб кетди.
-кечиринг онамни ёнида эдим!-деди Наргиза йиғлаб.
-ҳиқиллама! Мен қилдимми вақтида кўтар-дея йигит қизни яна аямай сўкди.
-Шербек ака атай қилмадим кечиринг!-деди Наргиза жон ҳолатда.
-расм жўнат кўрай қаердалигингни!
-ҳалиги..мен!-деди қиз йигит қандай расм талаб қилишини билгани учун ечина бошлади.
-тезлаш! Изимга мингта қиз зор биласан лекин мен сени севаман севгимга лойиқ бўл!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соғлигингизнинг сири – сизнинг ҳиссиётларингизда яширин!

💥 Тасаввур қилинг: бош оғриғи ўтмишдаги хафагарчилик, бел оғриғи эса ҳаёт юкини елкаларингизга ортиб олганингизнинг белгиси бўлсачи? 🤔

Бизнинг каналда:

✨ Касалликлар ва ҳиссий ҳолат ўртасидаги сирли боғлиқликни очамиз
✨ Ҳиссий мувозанатни тиклаш усулларини ўргатамиз
✨ Тинчлик ва соғлом ҳаёт сари йўл кўрсатамиз

🔑 Сирли жумбоқларни ҳал қилишга тайёрмисиз? Ҳаётингизни янги нурда кўриш учун ҳозироқ обуна бўлинг!

/channel/+H8qQboLNKlUzNDUy
/channel/+H8qQboLNKlUzNDUy

❗️ Ўзингизни кашф этинг ва соғлом ҳаётга қадам ташланг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

43-қисм

   - Нималар ҳақда гапиряпсан , Зуҳра ? - Жаҳонгир ҳали хануз шифокорнинг кўзлари таъсиридан чиқмаганди.

   - Ҳееей , акааа- юю ,- қўли билан ҳавони силтади Зуҳра , - хаёлингиз қаерда ?

    - Хаёлимми ? Хаёлим жойида , - хаёлини йиғиштиришга ҳаракат қилди Жаҳонгир ,- ўзи нимани назарда тутаётгандинг ?

  - Ака , мана бир неча кундан буён Азизжонингизга  разм соляпман. Очиғи икки ярим ёшга тўлган боланинг ривожланиши бунақа бўлмайди- да. Азизжоннинг шу чоққача тили тўлиқ чиқмаганига ҳайрон бўлмаяпсизми ? Унинг ёшида Лазиза ҳам Наргиза ҳам бийрон- бийрон гапиришар эди. Бунингиз  бўлса "туту-муту"дан нарига ўтмайди. 

   - Ҳаа энди уни қанақа шароитда туғилганини биласан- ку ? - чуқур тин олди Жаҳонгир,- Азизжон туғилгунча Ҳафиза келинойинг не- не савдоларни бошидан кечирмади дейсан? Шулар ҳам Азизжоннинг саломатлигида акс этади- да .

    - Ака ,  жудаям  бу ташхисларга ишониб қолаверманг.  Бунингиз туриб-туриб ўз- ўзидан чўчиб кетадими- ей , кўзларни алламбало олайтирадими- ей ? Ҳеч аҳамият берганмисиз шунга ?

    - Зуҳра ... Ростини айтсам кейинги вақтларда бор хаёлим ойимларда бўлиб уйдагиларга ҳам у қадар қарай олмадим шекилли,- мунғайганча жавоб қайтарди Жаҳонгир,- ҳақиқатдан ҳам Азизжон энди катта бола бўлиб қолди. Аммо ундаги бу ўзгаришлар...

    - Ака , ойимларни ўйлаганингиз яхши. Насиб қилса улар ҳам хадемай бутунлай соғайиб уйга қайтадилар. Бугун эрталаб бориб хабар олганимда ранг-рўйлари жойига келиб қолганини кўриб кўнглим бирмунча жойига тушди. Шунга Азизжоннинг саломатлиги билан ҳам  жиддий шуғулланайлик демоқчи эдим.

   Жаҳонгир синглисини сўзларни тинглаб хомуш тортиб қолганди .

   - Ака , - сўзида давом этди Зуҳра , - кичик жиянингиз Юсуфни даволаган шифокор билан гаплашиб кўрайми ? Эсингиздами ўғлим ёшлигида қанақа одамови , ичимдагини топ бола бўлгани ? Уззу-кун битта жойда минқайиб ўтираверарди. Уни даволаган шифокор эса оз фурсатда боламни тийраккина қилиб қўйганди.
    Азизжонни ҳам қабулига ёздирсамми дегандим ?

   - Майли Зуҳра яхши бўларди . Агар шифокор аниқ вақтини айтса Азизжонни  шифокорга  бирга олиб бориб келардик.

    - Хўп, ака,- деди Зуҳранинг чиройи очилиб ,- сиз нима десангиз шу-да, ака.

- Айтганча , нимага Мапура кўринмайди? Ёки яна хонасида телефон билан овворами ?

   - Келинойим сиздан "Уйга бориб келаман" дея жавоб сўраган эканлар- у ?

   - Ааа !? - Жаҳонгир Мапуранинг ўзидан жавоб сўрамаганини , балки қайинсинглисига ёлғон гапириб уйига кетганини Зуҳрага билдиргиси келмади , шундай қилса синглисининг ёнида обрўси бир пул  , жуда бўлмаганда яхшигина дилхиралик бўлишини  чамалаб ўзини босди ва синглисига кулимсиради,- ҳаа-я ёдимдан чиқибди.
    Жаҳонгир шундай деб кийимларини алиштиргани ичкарига йўл олар экан синглисига :

   - Зуҳра , бир пиёла аччиққина , қайноққина чой бўлса йўқ демасдим,- деди ва ортидан қўшиб қўйди ,- ҳадемай қизларни мактабдан олиб келадиган вақтим бўлади. Шунгача озгина тамадди қилиб олсам дегандим.

   - Ака , ҳамма нарса тайёр ,- деди Зуҳра ҳозиржавоблик билан ,- қозонга тефтель шўрваям солиб қўйгандим. Тезда кийимларингни алиштириб чиқақолинг. Мен Азиз полвондан хабар олай . Уйғонадиган вақти бўлди тойчоғимни.

@Xazon_Rezgi         /104

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​КЕЛИН.....

Бугун қайнонасига қарагани эрининг опаси - қайнисинглиси Дилором опа келди. Кириб келганда қайнонаси уни “Кел, қизим” деб кутиб олди-ю, лекин бироздан кейин негадир “тескари тўнини кийди –қўйди”.
- Ойижонгинам, келинг ўзим егиздириб қўяман.
- Қўлингни тортте, қанақасига санга ойижон бўламан, мени ойижон дема.
- Ойии - қайниопасини кўзига ёш келди – мен қизингиз Дилоромман.
- Қанақасига қизим бўласан, мани қизим чиройли, сан қариб ётибсанку.
- Ўша чиройли Дилоромингиз ҳам қаридида онам, майли, келинг, оёқларингизни уқалаб қўяман.
- Йўқ, сен менга тегма, ана, ўзими қизим келяпти, ўша уқалайди – дея, уйга кириб келаётган келинга имо қилди.
Дилором опа келинни қаради. Анча озибди бечора. Унгаям қийин. Тўртта фарзанди бор. Бир ёқда инжиққина укаси, бир ёқда қариликданми, бироз гап-сўздан адашадиган, баъзан ўзининг фарзандларини ҳам танимайдиган бўлиб қолган 80 га яқинлашиб қолган онасига қарайди.
Она вақти келса ўзининг фарзандларини танимайди, лекин келинини жуда яхши танийди, келиндан бошқа одамни қўлидан овқат емайди, келиндан бошқа одамга ҳатто уст –бошини ушлатгиздирмайди.
Дилором бир неча йиллар аввал шу келинига ўтказган зулмларини эслади, ўзидан уялди. Ёш эканда, укасини, ота –онасини келинга қилаётган яхши муомаласига қараб, ичи куйиб, ғаши келарди. Ўша вақтларда ҳар куни ишдан қайтишда ота уйига бир кирарди. Келин уни кулиб кутиб олар, кулиб кутиб олмай ҳам кўрсинчи, уйни бошига кўтариб жанжал қиларди, ҳеч бўлмаганда келин бечора дарҳол нимадир тайёрлаб қайни опасини кўнглини олгиси келаётгани билиб турса ҳам, буни устамонликка, тиғёғламаликка, айёрликка ёйиб, битта аччиқ гап билан илондек “чақиб” олиб, кейин уйига кетарди.
"Шу келинни хайдатмасамми" дерди ўша вақтларда. Укасига ҳар ҳил гаплар айтиб урдириб ҳам кўрди, ота-онасига ёмонлаб, уларга "Мани десанглар шу келинни хайдайсизлар" деб хайдатиб ҳам кўрди, лекин келин жуда сабрли экан. Ҳаммасига чидади.
Дилором онасининг ёнида ўтган кунларни ўйлаб ўтираркан, уйга кичик синглиси кириб келди. Улар қучоқ очиб кўришишди.
- Сизлар онамни ёнида гаплашиб ўтира туринглар, ман дарҳол бирор овқатга харакат қилай – деди келин.
- Йўқ, кетма – ҳали келинни гапи тугамасдан қайнонасини гапга аралашди – анави иккиси ким? Нега мени уларни ёнига ташлаб кетяпсан?
- Ойижон, ман Дилдорангизман – деди ҳозиргина кириб келган кичик қизи.
Она барибир танимади, икки қизига тескари бўлиб ўтириб олди.
- Келинойи, ана иссиққина овқат қилиб келганман, қўйинг, ҳеч нимага уннаманг, ҳеч нарса қилманг, шу онамга қараганингиз етарли бизга. Кейин, нариги сумкани ичида сизга битта куйлак кўтариб келгандим.
- Вой, синглиме, нима қилардингиз овора бўлиб?
- Овора бўлганим йўқ, шундоқ ҳам онам сизни ёнидан бир зумга қуйиб юбормайди, анчадан бери бирор куйлак олганингизни билмайман. Қани, кийиб кўрингчи келинойи, лойиқ келармикан?
Жуда чиройли куйлак экан, ярашди, келинни кўзлари қувнади, қайни сингилларига миннатдорчилик билдирди.

- Бугун мани ясанадиган куним экан, Дилором опам румол олиб келгандилар. Раҳмат Дилдорахон. Опажон, сизга ҳам раҳмат. Борликларингизга шукур.

- Аслида сизга раҳмат, сизга тарбия берган ота – онангизга раҳмат – деди Дилором - Илоҳим онамга қилаётган яхшиликларингиз фарзандларингиздан қайтсин. Кейин, анчадан бери бир гап айтаман деб юргандим.- дея бироз тўхталиб турди - Бир вақтлар сизга роса зулм ўтказдирган эдик. Ўшалар учун бизни кечиринг, синглим.

- Унақа деманг опа, ҳаммаси эсимдан чиқиб кетган.

Дилором ўрнидан туриб келинини бағрига босди. Уларни ёнига Дилдора келди. Учаласи бир зум бир – бирини бағрига босиб турди. Уларни кўзларини қири билан кузатиб ўтирган онаси, қариликка хос ҳирқироқ овозда – Ҳой, мени қизимни қўйиб юборинглар, ўзим қучоқлайман уни – дея бақира кетди. Қизлар барчалари бирдек кулиб юборишди...

Малика Аъзамжоновна

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Шаҳноза , йўқ демасангиз мен ва Зулайҳога сингил бўлсангиз... Сизни кўрсам , уни- жондан азиз жигаримни кўргандек бўламан. Ўтган куни "Ака- ука , опа-синглим йўқ" дегандингиз . Ўшандан буён бошимда фақат бир фикр айланади : "Нима учун инсонлар бир- бирларини камини тўлдириб , дардларга дармон бўлиб яшамасликлари керак ?"...
Шаҳноза Шомурод Камоловга нима деб жавоб қайтаришни билмай лол бўлиб ўтирар эди...

Шомурод аканинг онаси Раҳима ая Шаҳнозани кўриши билан уни бағрига маҳкам босди : "Қизимни ўрнига келган қизимсан сен. Оҳим Аллоҳга етиб бориб сени ўзи етказди менга..."
Раҳима ая Шаҳнозани Сурхондарёга қайтиб кетишига йўл қўймади. Шаҳноза билан бирга Жамила опани ҳам Тошкентда олиб қолишди . Энди улар бир оила бўлиб яшай бошладилар. Шомурод Жамила опа ва Шаҳнозани маҳалла бошида жойлашган уч хонали квартирасига жойлаштириб қўйган эди. Раҳима опа ҳам аксар вақтини шу ерда ўтқазар эди. Орадан бир муддат вақт ўтгач Раҳима опа Шаҳнозага маслаҳат солди :

- Қизим , тоза зериккан кўринасан. Ора- орада Зулайҳонинг ишхонасига чиқиб кўнглингни ёзиб келсанг-чи ? Ҳам ҳаво алиштириб келасан, ҳам одам тафтини одам кўтаради.
Шаҳноза дастлаб Раҳима опанинг кўнгли учун Зулайҳо келинойисининг ишхонасига борган бўлса , кейинчалик у ерда ишлашни жон-у дили билан яхши кўриб қолди.

#Орадан_бир_йил_вақт_ўтди.

- Адажооон ?! - Жаҳонгирни маҳкам қучди Азизжон , - жооон Адажооон ...

- Ҳооов болам , нима дейсан ?- ўғлининг сочларини тўйиб - тўйиб ҳидлар экан меҳр билан эркалаб сўради Жаҳонгир...

- Нега ҳаммани ойижониси бор менда йўқ ? - лаблари бурилди Азизжонни ,- илтимоооос , менгаям Ойижон олиб келиб беринг.
Жаҳонгир ўғлига нима деб жавоб қайтаришни билмай юраги эзилди .

- Самарниям , Муслиманиям , Шовкат , Умидниям ойижониси бор. Битта менда Ойижон йўқ. Ўшанга боғча опамни Ойижон қилиб юрибман.

- Боғча опалар ҳам Ойижон бўлади- да ,- енгил тортди Жаҳонгир , - сен ҳам уни Ойижон қилиб юравер.

- Уларни уйимизга олиб келайлик ...Жооон адажон , хўп денг .

- Олиб келамиз , болам , олиб келамиз !

Жаҳонгир Онасининг овозини эшитиб унга норозиланиб боқди :

- Ойиии ...

- Ўғлим ... Мени ҳам Сенларга боғлаб бериб қўйгани йўқ ,- овози титради Муқаддас опани , - қолаверса болага она керак. Кўрмаяпсанми кундан кунга ўксиб кетаяпти болам бояқиш. Қолаверса Ҳафизага нима деб ваъда берган эдинг ? "Болаларимни кўзларида бир томчи ёш айланмайди " демаганмидинг ?
Болам ... - хўрсинганча сўзида давом этди Муқаддас опа ,- бир яхшини кўрдинг , бир ёмонни . Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганлари рост . Аммо шуни билиб қўй-ки , Аллоҳим чевар зот . Қара ўғлингни кўнглига боғча опасини "Ойижон" деган умидни жойлаб қўйибди. Бу бежизга эмас.
Нега-ки, Азизжоннинг боғча опаси Мунисхоннинг боши сен каби очиқ экан. Автоҳалокатда нобуд бўлган эри билан атиги икки йил турмуш қурган экан.
Фотима бориб барини суриштириб келди. Мунисхон ҳақиқатда жуда дилбар жувон экан...
Жиҳонгир , мени Ойи десанг эртагаёқ ўша жувонни кўриб келасан.
Жаҳонгир онасига эътироз билдирмоқчи эди кўзи унинг билинар- билинмас титраётган қўлларига тушди ."Онам бечора шу бир йил ичида жуда ўзларини олдириб қўйдилар,- ўртанди у ,- ҳаммаси мен туфайли"

- Хўп, Ойи,- деди Жаҳонгир чуқур хўрсиниб ,- шу нарса сиз ва Азизжонни ҳурсанд қилса , борганим бўлсин ўша Мунисхон деганингизнинг ёнига ...

Эртаси куни Азизжон тонг сахардан ҳурсанд бўлиб уйғонди : ахир адажониси бугун уни боғчага ўзи олиб боради. Адажониси Фотима аммасига ҳам шундай деб айтди.
- Азизжонни кутма , бугун уни ўзим олиб бораман боғчасига.

Азизжон тихирлик қилмай нонушта қилди :
- Яхши бола бўлса боғча опаси Ойижон бўлиб уйларига келади.

У опаларидан ҳам аллақачон суюнчи олиб бўлди:

- Боғча опам Ойижоним бўлсалар уларни Сизлар ҳам Ойижон қилаверасизлар.

Опалари севинчдан ичига сиғмаётган укасини юзидан ўпиб - ўпиб олишди :

- Сен ҳурсанд бўлсанг бўлди , асалим ...



@Xazon_Rezgi /110

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😢Духовкада сомса пиширган эдим. 5 дақиқа қарамай қолганимга таги куйиб, печни листи дабдала бўлибди...

Энди буни қандай тозалайман деб турган эдим, қайнонам кўриб қолди. Менга ўйланманг дедида, бир зумда видеодаги қўлбола тозаловчи аралашмани тайёрлаб бердилар! 😍

Аслида бу аралашма алоҳида ҳолатда ҳар бир уйда бор. Фақат кўп уй бекалари буни билмас экан. Хуллас бизга атига 2 та нарса керак бўлар экан...👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍

((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari

👆👆👆👆👆👆
Pishiriqlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlar


🇺🇿Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan✅
YANGI YILGA YANGI SALATLAR❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Shov Shuvli Xabar
Yulduz Usmonova nega Halimani oldiga olgani haqida gapirib o‘tdi 😳

To‘liq Videoni ko‘ring 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Жаҳонгир фарзандлари билан хуш кайфиятда нонушта қилди. Нонуштадан сўнг қизлар ўз хоналарига кириб Азизжонни ўйнатиш билан машғул бўлишди.

Жаҳонгир бир чашка аччиқ қаҳва дамлаганча ўйга толди.
Кўп ўтмай унинг хаёлларини дарвоза қўнғироғининг жиринг- жиринги бузиб юборди.
Йўқлаб келгувчи Матлуба холаси экан. Жаҳонгир уни кўриши билан дарҳол ташрифини сабабини тушунди.

- Ассалому алайкум , келинг хола ... - Жаҳонгир холасига елка тутиб , сўнг унга йўл берди

Матлуба холаси ўзини босишга ҳаракат қилиб дуога қўл очди. Одатий сўраб исташлардан сўнг у Жаҳонгирга қаттиқ тикилди :

- Қулоғим сенда, Жаҳонгир?! Опам йўқликларида нима ишларни бошлаб юрибсан ?!

- Ҳеч нарса қилганим йўқ , хола, - вазмин жавоб қайтарди Жаҳонгир,- агар Мапурани назарда тутаётган бўлсангиз бари адолатдан бўлди.

- Сенинг адолатинг шуми ? - тутақди Матлуба опа,- мен ҳозир касалхонадан келяпман,- Мапура кеча ярим тунда икки ярим ойлик ҳомиласидан ажралибди. Шифокорларнинг айтишича бари қаттиқ стресс туфайли содир бўлганмиш.

Жаҳонгирга бу кутилмаган янгилик бўлди , лекин Мапура учун юраги ҳеч қандай оғриқ туймади .

- Бояқиш шунча йиллардан буён хомиладор бўлмаганлиги учун ўзини юкли эканлигини билмаган экан.

Жаҳонгир чуқур тин олди, бироқ холасига жавоб қайтармади.

- Менга қара , Мапурани талоқ қилган эмишсанми ? Талоқ қилиш сенга ўйин бўлдими ? Оқибатини ўйламадингми ? Ким айтади сени оқ- қорани таниган , кўча кўрган, ўқимишли йигит деб ?
Вой буни ўтиришини ? Оғзингга қурт солиб олганмисан !? - фиғони фалакка чиқди Матлуба опанинг , - у ёқда Ҳурматой опа асабимни чайнаб ташлади. "Мақтовли жиянчангиз шуми ? Ҳали қизимга қилганлари учун жавоб бердиртираман. Судма- суд юрганда кўзи очилади бу шўртумшуқ жиянингизни?!" деганга ўхшаган гаплар билан икки соат саннади.

- Ўша Ҳурматой опангизга айтиб қўйинг,- ваниҳоят сабр косаси тўлди Жаҳонгирнинг ,- судга беришни кечиктирмасин. Мен ҳам қизини судга бераман. Онамни таомларига дори қўшиб жонларига қасд қилгани учун , болаларимга зуғм қилиб , қўрқитгани , шантаж қилгани учун , Азизжонимни тинимсиз калтаклаб саломатлигига жиддий путур етказганлиги учун, уни "Онасини бошини еган - шумқадам" деб ҳақорат қилгани учун - бари- бари учун жавоб беради. Ундан кейин ўша ҳурматли Ҳурматой опангизга яна алоҳида айтиб қўйинг ! Мапурангиз "Сен бола кўрдиришга яроқли эмассан, эркак эмас ношудсан, шу учта фарзандингни оталик учун ДНК текширувидан ўтказгин !" деганди. Бу сўзлари билан У мени эмас Ҳафиза раҳматлини ҳақоратлади. Лекин мен бу сўзларим билан Мапурани боласи мендан эмас демоқчимасман. Бу даражада разил инсон эмасман мен. Туғилмаган гўдак учун юрагим ачиди, аммо Мапура учун эмас.

Жаҳонгир чўнтагидан телефонини олиб холасига кеча Наргиза қўнғироқ қилганда "запись" бўлиб қолган аудиони қўйиб эшиттирди.
Холаси аудиони эшитар экан ранги борган сари оқариб борарди. У гап орасида :

- Вой ифлос ! Кўринишидан биб- бинойи аёлга ўхшаган эди- ю , бу мегажин. Азизжонимни ҳаммани олдида "Оқ балиқ , оппоқ балиқ" деб ялтоқланиб , бу ерда билган ҳолвасини еган экан- у , бу ит! Ҳозироқ бориб , сочларини битта - битта юламан у алвастини! Етимларни хўрлаш нималигини кўрсатиб қўяман , у маразга ! Қайнонани жонига қасд қиладиган, бунақа тузини ичиб тузлиғига тупурадиган ипирисқиларни кунини кундан кўрсатиш керак !

- Қўйинг , хола ! - беҳафсала қўл силтади Жаҳонгир , - шармандага шаҳар кенг. Шуларга тенг бўлиб ўтирасизми ? Агар ади- бади қилиб йўлимдан чиқадиган бўлишса нима қилишни ўзим биламан.

- Ростини айтсам одамнинг оласи ичида бўлар экан-да . Мапурани силлиқ гапларига учиб сениям тақдирингни ўйин қилибман. Бу жувонмаргни бунақа сув илонлигини етти ухлаб бир тушимда кўрибманми дейман. Бир вақтлар Ҳафизани ҳам дараклаган ўзим эдим. Раҳматли қандоқ оромижон , дилбар аёл эди- я ?

Мен содда ҳамма аёллар ўзимга ўхшаган дилидаги тилида деб ўйлар эканман. Шунга Мапурани ҳам...

- Ўзингизни кўпам айблайверманг , хола , - холасини юпатди Жаҳонгир,-

@Xazon_Rezgi /108

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги қаламига мансуб янги онлайн асар :

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞

Ўзбекистоннинг машхур ошпазларининг пулга ўргатиладиган таомларини бизни каналда текинга ўрганишингиз мумкин.

Сиздан бор-йўғи каналга уланиш талаб этилади


🥙 САЛАТЛАР
🥘 ТУРЛИ ТАОМЛАР
🧁 ПИШИРИҚЛАР
🎂 ТОРТЛАР


http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Болам чизган шу расм туфайли мактабда қиёмат бўлибди. Мудир мендан "Болангиз қанақа расм чизганини биласизми? Бу менинг оилам деяпти". "Бир боланинг бутун оила аъзоларини бўйнидан осилган ҳолатда тасвирлашини оддий ҳол деб ўйлайсизми? Сизни енди доимий назорат остида тутамиз" - дейишди.
Бир амаллаб уйга келиб бироз тинчланиб, боламдан "Чизган расмингни менга тушунтир" - дедим, у айтдики бу....😲

👉 Давомини тўлиқ ўқиш…

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин, азизлар...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳозирда кунлар совиб аҳоли орасида шамоллаш роса кўпайди

Лекин шамоллаш ва йўтални бир деганда қолдирувчи қадимий бу рецептни жуда кўплар билмас экан

Гап шундаки бу рецептни менга бувимлар ўргатган бувимга эса оналари ўргатган экан мана неча йилларки кунлар совиши билан фарзандларимга бу рецептни таёрлаб ичказиб қўяман шамоллаш ва йўтал уларни безовта қилмайди

Ҳозир эса бу рецептни сизлар билан бўлишмоқчиман ёзиб олинг
● 1 дона банан
● 150 грам имбир ( занжабил)
● 2 қошиқ асал.... Батафсил 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Йўқ демасанг 5 дақиқа шу хонага кирамиз,- Дамин бир хонани кўрсатди.- у ҳозир чиқади. Кўриб гаплашасиз. Айбимни ювмоқчиман.
Хонага ўйлаб ўтирмай кирдим.
-Мана чиқяпти,- Дамин менга яқин келди. Аммо мен телефонга яқин келишим билан шартта оғзимни ёпти.
-Димани нима қиласан, асалим.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

   - Адангга ким айтади ? Сенми ? - Мапурани овози Жаҳонгирга илоннинг вишиллашидек совуқ туюлди ,- мен сенга нима деганим ёдингдами ? Агар ўша адажонингга бир оғиз бир нима десанг , унинг овқатига заҳар солиб ўлдираман деганмидим? Дегандим !  Энг биринчи адангни , кейин манави шўртумшуқ опанг , ундан кейин сен ва укангни бир ёқли қилиб ташлайман. Билиб қўй менга ҳалақит берадиган онасидан туғилмаган ҳали!
Ўчииир ! - Мапура Азизжонни яна бир марта урди шекилли бола биғиллаб қолди .
Ҳой сен ! Мулойим супурги ! Манави куйдирги укангни ҳаммомга олиб кириб кетини тозала! Сассиғидан кўзларимгача ачиб кетди. Бўл, кўзингни сийдигини оқизмай тез- тез қимирла !

Жаҳонгирнинг ортиқ тоқати қолмади . У айни дақиқаларда барини тушунган эди. Нима учун кейинги пайтларда қизларнинг ғамгин бўлиб қолишганини сабабини ҳам . Жаҳонгир бўлса қизлари Мапурани қабул қилмаслик учун атайин шундай қилишяпти деб ўйлабди-я , яна кунда уларни тартибга чақириб насиҳат ҳам қилибди.

Демак , Азизжоннинг руҳиятида ҳам бекорга ўзгариш бўлмаган экан-да ?!

Демак , ойисини ҳам тоби қочиши бежизга эмас экан-да?!

Демак , ойисини даволовчи врачнинг шубҳаларида жон бор экан-да ?!

Эҳ Мапура , Мапура ! Илон экансан , илон !

Наргиза қизи тағинам пишиқ экан ! Мапурани кирдикорларини фош қилиш учун унинг телефонидан қўнғироқ қилиб юборган. Шўрлик "Зора адам уйдаги бўлаётган ишлардан шу орқали хабардор бўлсалар" деб умид қилгандир.

Оҳ , она қизим-ааа...

Жаҳонгир машинасини кўча эшик ёнида қолдириб ўзи овоз чиқармай ичкарига йўл олди . У йўлакда сочлари тўзғиган Наргизани кўриб бармоғини лабига босганча "жим" деган ишорани қилиб кўзлари билан "У қаерда ?" дея ишора қилди.
Наргиза ўпкаси тўлганча қўли билан ҳаммомни кўрсатди.
Жаҳонгир оёқ учида ҳаммомга яқинлашди. У ерда Азизжоннинг биғиллаб йиғлагани , Мапуранинг шанғиллаши эшитиларди:

- Лаллаймасман тозалаб юв , шўртумшуқ . Анави совундан кўпиртириб сур ! Ҳаммаёқ ҳожатхона ҳиди бўлиб кетди.

Уффф , бунча аккиллайди бу бола !

Ҳе чакагинг ўчсин сен шумоёқни ! Онангни бошини еганинг каммиди сенга ?! Энди навбат сенга деяпсанми , ит ! Тухуминг қурисин-а , шумқадам !

- Ўзинг шумқадамсан ! - Мапура ортига ўгирилиб Жаҳонгирнинг важоҳатини кўриб кўзлари олайди ,- бу ердан қурийдиган одам фақат битта ! Уям бўлса сен !

Жаҳонгир оёқларидан сув оқиб турган Азизжонни кўтариб бағрига босди ва Мапурага ғазаб ва нафрат билан тикилди :

- Мени болам онасини бошини еган шумқадам эмас !

У менга Ҳафизам ташлаб кетган тенгги йўқ бойлигим.

У Ҳафизамнинг бир бўлаги !

Тушундингми , нокас ?! Йўқ сен буни тушунмайсан. Бу гапларни тушуниш учун одам фарзанди бўлиш керак.

Жаҳонгир қўлини узатиб илгакда илинган сочиқни олиб Азизжонни ўради: "Бўлди болам , бўлди , йиғлама. Бу дунёни бутун бойлиги сени бир томчи кўз ёшингга арзимайди..."

- Сен ҳалиям шу ердамисан ? - деди Жаҳонгир Азизжонни бағрига босганча қизи Лазизани қўлидан тутиб , Мапуранинг ёнидан шаҳд билан ўтар экан ,- керак бўлса ол !

Қўйдим сендака хотинни !

Уч талоқсан, уч талоқ !

Ана энди йўлинг очиқ !

Қури кўзимдан !


#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /106

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Бугун Жаҳонгирни зудлик билан ишга чақириб қолишди. Таом тайёрлаш хом-ашё сақланадиган омборхонадаги электр тизимида муаммо чиқиб музлаткичлардан бир йўла тўрттаси бирваракай куйиб қолибди.
Жаҳонгир омборхонадан чиққанда тушлик вақти яқинлашиб қолганди. У қорни очиб кўнгли беҳузур бўлиб кетганини айни дамда сезгандек эди. Шу пайт эрталаб туззук- қуруқ чой ичмагани ёдига тушди .
Барчаси кеча Мапуранинг жавоб сўрамай , лоақал огоҳлантирмай, камига Зуҳрага ёлғон гапириб уйига кетиб қолганидан бошланганди. Мапура қайтганда уйда Жаҳонгир ва болалар бор эди . Шу сабаб Жаҳонгир бемалол аёлидан нима учун бир оғиз огоҳлантирмай уйига кетганини сабабини сўраганини билади , Мапура қилди тўпалон , қилди тўпалон. У энди ақли тўлишиб қолган кап- катта аёл эканини таъкидлар , онани кўриб келиш учун эрнинг розилиги шарт эмаслигини пеш қилар эди. Хуллас Жаҳонгир бир деса , Мапура икки деди. Ахири Жаҳонгир ётоғини бошқа қилиб болалар хонасига чиқиб тунади. Эрталаб тонг отиб , қуёш терак бўйи чиққанида ҳам Мапура атай қилгандек пахмайиб ухлаб ётаверди. Жаҳонгирни ишхонага чақиришганда у Фотимадан уйга келиб болаларга қараб туришни сўраган СМС хабар жўнатди-ю , ўзи Лазизага укаларини тайинлаб йўлга тушганди . Жаҳонгир шуларни эслаши билан "Фотима уйга келдимикан?" деган хаёлда шошилиб телефонига қаради. Фотимадан жавоб хабари келган экан. Жаҳонгир тезда хабарга кўз югуртирди. Унда :" Акажон , минг бор узр боролмайман , кичигимни кечаси билан иссиғи чиқиб турган эди" деб ёзилган эди .
"Оббо,- зиқ бўлиб ўйлади Жаҳонгир,- Мапура жаҳл қилиб ётган бўлса , болаларнинг қорни очиб кетмаганмикан ? Шу аёл билан ҳам яхшилаб юзма- юз гаплашиб олмасам бўлмайди. Эс-ҳушини йиғса йиғди , бўлмасам..."
Жаҳонгир "Бўлмасам..." нинг давоми нима эканлигини ўзи ҳам билмасди. Бироқ кўп ўтмай у ҳовуридан тушди. "Мапура ҳам келганидан бола-чақага ўралашиб қолди , бу ёқда ойимнинг тоблари бўлмай рўзғорнинг асосий ташвишлари унинг зиммасига юкланиб , тоқатидан ортиқ синалишга мажбур бўлди. Шу кунларда мен ўзим эркак киши бўлиб қанчалар қийналдим. Ахир у аёл киши бўла туриб шунча юкни бир ўзи қандоқ тортсин ?" Унинг зумда кўнгли юмшади.
Жаҳонгир яхши бир таом ва ширинлик олиб бориб Мапуранинг кўнглидан чиқишга қарор қилганди. "Бир мириқиб Мапура ва болалар билан бирга тушлик қилсак, кейин ҳаммаларини олиб ойимларни кўришга олиб бораман. Бугун қизларнинг мактаби йўқ, ҳойнаҳой Ойим ҳам уларни интизор бўлиб кутиб ўтиргандирлар".
Жаҳонгир рестораннинг таом тайёрлайдиган асосий бўлимига кириб оила аъзолари ёқтирган хилма- хил егуликлардан бир марталик идишларга чиройли қилиб солдириб олди.
У машинасини ўт олдириб яхши кайфиятда йўлга тушди. Ўзлари яшайдиган маҳалла гузарига етганда ўнг тарафида турган телефон қўнғироғи Жаҳонргирнинг эътиборини тортди. Қўнғироқ эгаси Мапура экан. Мапуранинг ҳуда - беҳудага қўнғироқ қиладиган одати йўқ эди. Шу сабаб ҳайрон бўлган Жаҳонгир тезликни пасайтириб , йўл четида машинасини тўхтатди .
У телефонини тармоққа улаши билан Мапуранинг чинқирган овозини эшитиб тош қотди:

- Ҳей , уруғинг қурисин Сенларни! Ҳамманг мана шундоқ жонимга тегдинг ! Бола эмас балосан ҳамманг ! Мана буниси эса ейди , иштонини тўлдиради ... Бошқа ишни билмайди ! - Мапура урди шекилли Азизжоннинг чинқириб йиғлаган овози эшитилди ,- ўчир овозингни ! Товуши ўқдек бу маразни яна ! Ифлос ! Ҳе оғзингдан қонинг келсин !

- Укамни қарғаманг ! - Наргизанинг чинқириғини эшитиб Жаҳонгирнинг юраги товонига тушди.

- Ҳа ! Қарғасам нима қиласан ?! Қўлингдан нима келади ?

- Шу ишингизни бир кун адажоним билиб қолсалар сизни соғ қўймайдилар ?


@Xazon_Rezgi /105

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Diqqat_Super_Konkurs 👇

5 kun ichida 800 ming soʻm ❤️‍🔥

Konkursda qatnashib pul yutuqlarni yutib oling 💵

Sovg’alar: 💖
🥇1-o'rin: 400.000
🥈2-o'rin: 200.000
🥉3-o'rin: 100.000
🏅4-o'rin: 50.000
🏅5-o'rin: 50.000

Siz ham qatnashib  pul yutuqlarni
yutib olishingiz mumkin, 💵
ajoyib imkoniyatdan hoziroq foydalanib qoling 🥰

Konkurs ayol/qizlar uchun 🥳

⌛️ Tugaydi: 17-Dekabr ⌛️

Konkursda qatnashish uchun 👇

Читать полностью…
Подписаться на канал