#Бу қизиқ!
ЧУМОЛИ МУЪЖИЗАСИ
Динсиз олимлар Қуръони Каримдан хато топиш учун йиғилишди қуйидаги оятни келтиришди:
«...Бир чумоли айтди: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан синдириб юбормасинлар». ( Намл сураси )
Уларнинг "хато" деб топган сўзи: "синдирмоқ" калимаси эди. Бу сўзни қаттиқ кристалл жисмларга нисбатан қўлланилади, чумолилар эса тирик мавжудот бўлиб улар юмшоқ яъни гўштдир. Чумолиларга нисбатан "синдирмоқ" сўзини ишлатиш хато, уларга "эзмоқ" сўзи ишлатилса тўғри бўлар эди, дейишди.
Уларнинг бу даъвосидан кейин икки йил ҳам ўтмай фанда: "чумолилар танасининг учдан икки қисми шиша моддасидан иборат" эканлиги кашф қилинди. Субханаллох!
Чумолилар яраланаган чумолига ёрдам беришини билармидингиз?
Агар чумоли яраланган ёки ногирон бўлиб қолганда, унга бошқа чумолилар тез-тез ёрдам беришади. Улар жароҳатланган чумолини яна уясига олиб кетишлари ёки унга озиқ-овқат ва парвариш қилишда ёрдам беришлари мумкин. Баъзида бошқа чумолилар жароҳатланган чумолининг ҳаракатланишини осонлаштириш учун унинг йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлашади.
Дарахтнинг баргидаги бир томчи сувни ичишга ўниккита чумоли жам бўлди. Чумолилар баргдаги сув томчисининг мувозанатини сақлаш ва ерга тўкилиб кетмаслиги учун тўрт гуруҳга бўлиниб олишди. Уларга бундай тарзда ҳамкорлик қилиш, ўрталаридаги нарсани тенг бўлишишни ким ўргатди экан?
Олимларнинг кашф этишларича, чумолилар уйларига дон ташиб келганларида уларни икки бўлак қилиб синдириб қўяр эканлар. Чунки, агар дон ўртасидан икки бўлак қилиб синдириб қўйилса, ҳар қандай унумдор ерда ҳам униб чиқмас экан. Шундай қилиб улар донларни узоқ муддатгача сақлай олар эканлар.
Олимларни ажаблантирган яна бир нарса шуки, чумолилар кашнич уруғини олиб келганда уни тўрт бўлакка бўлиб қўяр эканлар. Маълум бўлишича, кашнич уруғи агар иккига бўлинса ҳам нам тегса униб чиқаверар экан. Аммо, тўрт бўлакка бўлиб қўйилсагина униб чиқмас экан.
Мана шуларни чумолига ким ўргатди экан-а? Субҳаноллох
Чумоли ўлганда ўзининг ўлганлиги ҳақида бошқа чумолиларни хабардор қилади. Қандай қилиб дейсизми?
Олимларнинг ўрганишларига кўра чумоли ўлиш вақтида ўзидан махсус бир хид тарқатади. Ушбу хидни сезган бошқа чумолилар ўлган чумоли томонга шошиладилар ва уни бошқа хашаротлар келиб еб қўймасинлар учун уни дафн қилишга ошиқадилар.
Олимлар ўлган чумолидан чиқадиган моддадан олиб тирик чумолининг танасига теккизиб қўйдилар ва кузатдилар. Шунда атрофдан чумолилар келиб тирик чумолини кўтариб кўмишга олиб кета бошладилар. Олиб бориб уни тирклайин кўмдилар. Кўмилган чумолининг танасидаги махсус хид тарқатувчи модда олиб ташлангач, чумолини тек қўйишди ва яшашга рухсат беришди.
Инсонлар ўзларининг вафот этган кишиларини дафн қилганларидек, чумолилар ҳам ўлган чумолиларни дафн қилишар экан. Чумолилар ҳам инсонларга ўхшаб ўликларини махсус қабристонларга дафн қилишар экан. Қабристон учун унумдор, обод жойларни эмас, балки чеккароқ, яшаш манзилларидан узоқроқ жойларни танлар эканлар.
Чумолилар ҳам худди инсонлар каби маййитни сўнги манзилга катта жамоат бўлиб кузатадилар. Бир кунда ўнлаб, гоҳида юзлаб чумолилар нобуд бўлади. Уларни дафнида иштирок этган чумолиларга ўликдан чиққан хид ўрнашиб қолади. Қабристондан қайтаётган чумолилар ўзларига ёпишган хидни кетказиш учун, баданларини ялайдилар. Агар шундай қилмасалар, уларни ҳам ўлганлар қаторида кўмиб юборишларига тўғри келади.
Бу ажойиботни кўриб, беихтиёр субҳаналлоҳ дейсиз.
Шу ўринда Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти ёдга келади:
Ердаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки, (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар. Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз. Сўнгра (ҳамма умматлар) Парвардигорлари (ҳузури)га жамланурлар” (Анъом сураси, 38-оят).
Қуйидаги видеода хаж ва умра ибодатида айтиладиган лаббайка калимасини чумолилар эшитса қай холатга тушишлари акс эттирилган.
Интернет матриаллари асосида Рустам Зоир тайёрлади.
/channel/xazon_rezgi
Тарсаки
У худди шу бугунгидек юзига келиб тушган тарсакини 2 йил бурун онасига "шундан бошқасига тегмайман, тамом-вассалом" дегани учун олган эди.
Бугун эса ўша ишонгани унга "...сиздан бундай хиёнатни кутмагандим" дегани учун тарсаки туширди.
Иккаласининг зарби бир хил, алами бир хил... Аммо бири турмушини бошлаб берган бўлса, бири якунлади.
Муниса Саломова
@xazon_rezgi
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин.
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
@xazon_rezgi
😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Шомурод Камолов Дилнурани иш ўрнига ташлаб ўзи навбатдаги объектга кетар экан , рулни бошқараётган Зуҳур раҳбарига юрак ютиб сўз қотди:
- Шоми ака ... У аёл - Шаҳноза опа ҳақиқатдан ҳам Робия опамга жуда ўхшар экан-а...
Мени кечиринг-у , балки ... Шаҳноза опа билан ортиқча қизиқмаганингиз яхшимиди...
Ахир оилангиз билан тортган азобларингиз эндигина унут бўлаётганди.
Шомурод Зуҳурга жавоб қайтармади.
Унинг хаёллари бутунлай бошқа ёқларда эди.
▪️▪️▪️
Муқаддас опа шунча ҳаракат қилди , бўлмади . Тун ярмида чақирилган тез ёрдам ходимлари уни зудлик билан касалхонага ётмаса бўлмаслигини айтиб сўзларида қатъий туриб олишди .
- Бундай касал билан хазиллашиб бўлмайди, онажоним, - деди оппоқ халати ўзига ярашиб турган тили ширингина шифокор аёл ,- қон босими шу тарзда тушиб - тушиб кетаверса оқибати яхши бўлмаслиги аниқ . Бир тарафда ошқозонингиз безовта қилаётган экан. Жуда ҳолсизланиб кетибсиз. Зудлик билан шифокор назоратига ўтмасангиз бўлмайди
- Ойи , - деди Жаҳонгир Муқаддас опага ташвишланиб боққанча , - доктор опа тўғри айтяптилар . Касалхонага ётмасангиз бўлмайдиган кўринади .
- Ахир невараларим ,- ўпкаси тўлди Муқаддас опанинг ,- мен кетсам Мапурага ким қарашади? Шунча болани эплаши қийин унинг.
- Болалардан ҳавотир олманг , Ойи. Мен борман- ку , - онасини тинчлантирди Жаҳонгир, - керак бўлса ишга бормай турарман. Яна Фотима бор , Зуҳра бор. Улар ҳам қарашиб туришади. Қолаверса Мапура ҳам ёш бола эмас.
- Ҳа , Ойижон ,- деди хонага кириб келган Мапура ,- биздан ҳавотир олманг . Болаларни ўзим чумчақирдек бир чиройли эплаб ўтираман ...
Муқаддас опа ҳолсизланганча кўзларини юмди. Унинг келинига жавоб қайтаришга рағбати қолмаган , борган сари тоби қочиб борарди.
▪️▪️▪️
Муқаддас опанинг касалхонага тушиб қолганига ҳам бир хафтага яқин вақт бўлди . Қилинган муолажалар Муқаддас опага оз бўлса-да фойда берган бўлса ҳам , унинг умумий аҳволи шифокорлар томонидан ҳанузгача жиддий деб баҳоланаётган эди.
- Қизиқ , - деди палата шифокори Жаҳонгирни ҳузурига чорлаган вақтда , - онахон шу қадар нордон егуликларни хуш кўрармидилар ?
- Йўғей , - деди Жаҳонгир унинг сўзларидаги муддаони англаб ололмай, - аксинча ойимлар нордон эмас , чучук егулик , мева- чеваларни хуш кўрардилар .Тушунмадим , нимага буларни сўраяпсиз ?
- Менам шунга хайронман-да , менам ҳеч нарсани тушунмай қолдим ,- қулочларини кенг ёйди шифокор ,- биласизми , онахонни ошқозонлари анча яллиғланиб кетибди. Боз устига қон босими ҳаддан ташқари пасайиб, критик нуқтасига келиб қолган. Одатда бундай ҳолат айрим меваларни , мисол учун лимонга ўхшаш кислотаси кўп меваларни тинимсиз ейиш натижасида рўй бериши кузатилади . Бироқ бу ёшда бундай ҳолатни тасаввур қилишни ўзи ақлга сиғмайди. Демак...
- Нима демак ? - қизишди Жаҳонгир ,- илтимос доктор , сабримни синаманг ?!
- Менимча онахон кейинги пайтларда ўзларига ёқмаган қандайдир дорини мунтазам қабул қилганлар шекилли. Мен бошқа тахмин қилолмадим,- доктор "афсус" дегандек бош чайқади
- Ойим деярли дори ичмасдилар , - бўшашди Жаҳонгир ,- атай ўзларига ўзлари зулм қилмасалар керак ?
- Нима бўлса ҳам , таскин берадиган бир тарафимиз бор - аҳвол ижобий томонга ўзгара бошлади ,- деди шифокор бу ёғига Жахонгирни ҳотиржам қилишга уриниб , афтидан у кеч бўлса-да шошқалоқлик қилиб подадан олдин чанг чиқармасликка қарор қилганди, - келинг , бу сўзларни қўя турайлик-да келгусида нималар қилишингиз ҳусусида гаплашиб олсак. Бу ердан чиққанларидан сўнг онахонни яхшилаб парвариш қилиб турсангиз кўрмагандек бўлиб кетадилар.
Жаҳонгир касалхонадан уйига мужмағил кайфиятда қайтди.
- Ака , - деди уни кутиб олган Зуҳра сўрашгандан сўнг ,- бир нарса сизга ғалати туюлмаяптими ? Ё кейинги пайтларда ойим билан оввора бўлиб бунга аҳамият бермаган бўлсангиз керак ?
@Xazon_Rezgi /103
❤️ Совғаларга очиқмисиз ???
🎁 Бугун психолог Нодира Мирвалиевна томонидан бир қанча бепул курсларни совғага олишингиз мумкин.
Кимга қайси мавзу қизиқ бўлса кўк ёзув устини босиб совғангизни олинг❤️
🎁🎁🎁📕📕
❤️ O'zimning nasl programmalarim bilan ishlaganim tajribasi.
❤️ "Kechirim qalbim halovati" bir haftalik kurs.
❤️ "Men sevgiman" kursi. Ayollikni oshirish uchun.
❤️ Sizni pullarga ochuvchi eng zo'r tehnika.
❤️ Oilani asrash sirlari
❤️ Salovatning mo'jizalari.
❤️ "Isloh" marafoni.
❤️ "Isfig'for va pul" vebinari.
❤️ "Ramazon oyida qalbni poklash" chellendji
❤️ "Shifo sajdasi" haqida jonli chat.
❤️ Ishlaringizni yurishtirib yuboruvchi amaliyot.
❤️ "Izobiliya" kursi.
❤️ Maqsadlar va his tuyg'ular.
❤️ "Fotiha" surasi bilan shifo.
❤️ Istalgan cheklovchi qarashni o'zgartirish tehnikasi.
❤️ Nasl tozalovchi amaliyoti
❤️ "Zikr" marafoni.
❤️ "G'iybat" haqidagi efir zapisi.
❤️ "G'iybatning asoratlari va yechimi' voischat zapisi.
❤️ "Orzu va maqsadlar" haqidagi efir.
❤️ Takroriy vaziyatlar sababi.
❤️ Shifo hadisi.
❤️ "G'iybatdan shifolanish" vebinari. "Ota" mavzusi.
❤️ "G'iybatdan shifolanish" vebinari. "Ona" mavzusi.
❤️ "G'iybatdan shifolanish" vebinari. "Ustozlar" mavzusi.
❤️ "Ruh va tana uyg'unligi". To'liq audiokitob.
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Майли , гўзалим. Эртага мен нарсаларни йиғиб тураман . Сен эса Дилнура опангга учрашиб келарсан. Қани энди ошхонага ўтайлик , қозонга шўрва солгандим, пишиб хил-хил бўлиб кетгандир. Юрақол...
▪️▪️▪️
Мапура Жаҳонгирга турмушга чиққанга икки ой бўлиб қолди.
У кишиларнинг кўзига янги уйга кўниккандек кўринса-да , аммо юраги уч болага оналик қилишга , уйни уй, рўзғорни рўзғор деб тан олишга ҳали ҳануз дов бермаган каби эди.
Бугун онасини кўриб келиш учун эридан сўраб уйига борганди. Уйига бориб Онасининг тафтини олиш ўрнига келинойиси билан ғижиллашиб , ҳаммани дилини ҳуфтон қилиб қайтди.
Барчаси салом - аликдан сўнг келинойисининг :
- Мапурахон яхшимисиз ? Болажонларингиз яхши юрибдими ? Бир- бирингизга анча ўрганиб қолгандирсиз-а ? - дея сўрашган мулозаматидан бошланди.
- Йўқ ҳали ўрганмадим десам , бориб ўргатиб берасизми ? - деди Мапура тилидан чак- чак захар томиб ,- сизга нима қизиғи бор ? Кенг уйнинг келинчаги қилиб сизларга уйни ташлаб кетган бўлсам , бир қоп семириб жимгина ўтиравермайсизми ?
- Мен шунчаки ҳол - аҳвол сўрагандим. Узр,- лаблари бурилди келинойининг ,- ёқмаса сўрашмаганим бўлсин.
- Она- боланинг ўртасига тушиб тирсилламасдан бирон ширинроқ овқат пиширинг . Яхшиси лағмон чўзиб юборақолинг,- Мапуранинг онаси Ҳурматой опа келинига қараб энсасини қотирди,- боринг билиб - билиб ишингизни қилинг. Мапураям энди узатилган қиз. Узатилган қиз уйига келганда янгалар ҳушёр қайнаши керак. Ўзингиз уйингизга борганда янгаларингиз қанақа муомала қилишади , сизам шунга кўра ҳаракат қилинг.
- Хўп , Ойижон ,- Мапурани келинойиси хонани тарк этаркан дилидан "Мен уйга қизингизга ўхшаб келинларни асабини ейишга борсам экан?" деган фикр ўтди.
- Мапу ?! - деди Ҳурматой опа келини хонани тарк этгач овозини бир поғона пасайтириб ,- тинчликми , нимагадир кайфиятинг йўқ ?!
- Э ойи , сўраманг ,- овози титради Мапуранинг , - ҳаммаси жонимга тегди ,- тирикмисан , ўликмисан, сен ҳам аёлмисан деб қизиқмайдиган эр ҳам , ҳар икки гапни бирида ақл бераверадиган қайнона ҳам , чуғурчуққа ўхшаб чакаги тинмай савол сўрайверадиган серсавол қизлари ҳам , ҳа деса қорни тўйиши билан иштонини тўлдиришдан бошқасини билмайдиган ўғли ҳам - ҳаммаси мана бундоқ жонимга тегди ! - у қўли билан томоғини чизиб кўрсатди.
Ҳурматой опанинг қошлари чимирилди :
- Ҳа сен нимани кутгандинг ?! Келин бўлиб борсам ётқизиб қўйиб оёғимни уқалаб ўтиришади деб хаёл қилганмидинг? Ўзи бошида айтганман! Ҳой қиз эс- хушингни йиғ ! Сен ғиж- ғиж меҳнатни конига кетяпсан . Неча марта "Қари қайнона , учта етим бола , яна эр - буларни хизматини қилишни ўзи эмас " десам қулоқ солмадинг , билганингдан қолмадинг. "Яна шунақа номзод топиладими , йўқми ?" деб тилингни бермадинг. Сенга "Ўша йигит аёлини жуда қаттиқ севган экан , аёли ўлганига бир йил бўлса ҳам ҳали хануз қабрига ҳар куни гул олиб борар экан, бундай эркакни кўнглини топишдан кўра тошдан этик тикиш осон " десам ҳам , "Унга тегсам ўзимдан бошқасига қарамайдиган қилиб қўяман" деб тилингни бермадинг. Мана энди нима бўлди ? Икки ойга қолмай кўзингни сийдигини оқизиб келдингми ?
- Ойиии ?
- Эээ , тўғри гап туққанингга ёқмайди дегани сен бўласан ! Ўзи олдинги эринг билан бир яхши яшаб юргандинг. Эринг касодга учради- ю , "у деди , бу деди" деган баҳоналар билан уйга келиб ўтириб олдинг. Хуллас сен учун "Пул топганда- эр яхши ! Топмаганда - пишт !" Ўша эринг ҳам ёмон одам эмасди . Соддагина , юввошгина эди. Беш йил бирга яшаб туғиб бермаганингда ҳам, айб сендалигини била туриб бир оғиз "миқ" этмаганди.
- Ойиии ! Ҳадеб мақтайверманг ўша сўтакни ! Кечирим сўраб қайтиб борсам қабул қилмади- ю ўша сўлтамат !
- Қабул қилмайдиям- да ! Пули йўғида керак бўлмаган эр , яна омад чопиб қолганда югуриб борсанг қучоқ очиб кутиб олармиди ?
Ўзи-чи , сен қиз бошидан куйдиргилик бўлдинг ! Ўн олтингда лик- лик қилиб , муштумдек бошингга қорнингни қаппайтириб арава қилиб келдинг ! Э ўша кунларни эслагим ҳам келмайди ?!
@Xazon_Rezgi /100
АФСУСКИ ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР ХАМ БОР ВИДEОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГ😳 АКТЁР ХАҚИДА ФИКРИНГИЗ ЎЗГАРАДИ
ДАВОМИ ШУ ЕРДА 👈
📝 Муаллиф: Хазонрезги
📚 КЎНГИЛ ИФОРИ
Саҳифаловчи : Мадина Бону Умарова
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Моҳигул_Эргашева :
Оппоқ қор
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Диля
Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Қиз фотосессия пайтида вафот этди 😳
Ота-она қизи учун "ҳаски" ити билан чиройли суратга тушиш учун қизини олиб келишди, лекин ҳаммаси ҳайқириқ ва даҳшатли ўлим билан тугади, чунки бу жараён давомида қиз тасодифан...
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆
(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
#кўнгилга_сайр
"Қанотга айланди юрак, ёрижон!"
Усмон Азим шеъри
Дилноза Кубаева ижросида
Шу чиройли ижро орқали бугунги эфиримизни якунлаймиз...
Қишнинг совуқ кечасида яқинларингизни қайноқ меҳр тафтлари юрагингизни илитсин.
Агар уларга бугун "Сизни яхши кўраман" дейишга улгурмаган бўлсангиз аста шивирлаб ўзингизга шу сўзларни такрорлаб қўйинг. Тонгда эса албатта баланд овозда айтиш ёдингизда туриш шарти билан .
Мен эса чамамда улгурдим :
-Сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман ... Барчангизни 🤗 ...
Эртагача ...
🍂🍂🍂
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ДАХШАТ
🥦 КАРАМ - бу бўғим оғриқларини юқотувчи ҳақиқий мўжиза! Аммо шифокорлар бу ҳақида сизга айтмайдилар!
1% одамларгина 100 хил кераксиз дори ўрнига КАРАМни қандай қилиб тўғри ишлатишни билишади.
❗️ Ушбу 7 усул сизга бўғим оғриқларини йўқотишгава соғлиғингизни яхшилаб ҳаётингизни +5 йилга узайтиришга ёрдам беради...
БАТАФСИЛ ЎҚИШ! 👇👇👇
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Икки йилдан буён бир кун ҳам ишини қолдирмаган Шаҳноза бугун иссиқхонага бормади.
Барига кечаги воқеа сабаб бўлганди.
Тушлик қилиб иссиқхонага қайтаётган ходимлар эшик олдида икки боласи билан турган ёқавайрон аёлни кўриб ҳайрон қолишди. Бир боласи бир ярим яшарлар , иккинчиси тўрт ёшга яқин бўлган аёл гул илинжида келган харидорга асло ўхшамас эди.
- Келинг , Синглим, хизмат ? - сўради бригада бошлиғи Қамара опа аёлга яқинлашар экан унинг мушт зарбидан ўнг томони кўкариб осилиб тушган қовоғидан кўзини олиб қочиб , - бизда бирор юмушингиз бормиди ?
Аёл бу ёққа йўл олганда шунча кўп одамга дуч келишини тахмин қилмаган шекилли аввалига бироз довдираб қолди , кўп ўтмай ўзини қўлга олди :
- Менга Шаҳноза керак эди. Шаҳноза Собирова ...
Шаҳноза қулоғига иссиқ кирган ўз исмини эшитиб шошиб қолди. У энди "Менда нима ишингиз бор эди ?" деб ўртага чиқмоқчи эди Қамара опа кўпни кўрган аёл эмасми , вазиятни ўзича баҳолаб чаққонлик қилди. У ишчиларга "Ҳамма иш-ишига !" дея баланд овозда буйруқ берди-ю , ишчилар истар-истамас жойидан қўзғалишгач аёлга юзланди :
- Шаҳнозада нима ишингиз бор эди? Билсак бўладими ? - дея сўради ва саволига изоҳ беришни ҳам унутмади,- Шаҳноза бугун бошқа бригадада ишлаяпти.
- Унда шахсий ишим бор , - тайсаллади аёл ,- фақат ўзига айтаман.
- Яхши ,- деди Қамара опа , -унда юринг , идорага борайлик-чи ,- у аёлни олдинга ўтказиб ортда қолган Шаҳнозани имлади,- аччиққина қилиб битта қайноқ чой дамлаб юборинг.
Шаҳноза хаёллари чалкашганча ошхонага бориб ошпаздан бир чойнак чой дамлатиб олди-ю , иккита пиёла билан идорага йўл олди. Идора икки хонадан иборат унча баланд бўлмаган , бироқ шинамгина бино эди. Бу ерда асосан гул ва кўчат сотиб олиш учун харидорлар қабул қилинар , олди -сотти шартномалари имзоланар эди.
Шаҳноза чой олиб киргач , Қамара опа унга "Чойдан қуйинг" дегандек ишорани қилиб ўзи аёлни гапга солишда давом этди:
- Ҳмм, нима Сизнинг-ча шуларни барига Шаҳноза айбдорми ? Қаердан биласиз , балки Шаҳноза Маъруф акангиз ҳақида эшитишни ҳам истамас ? Балки уни танимас ҳам ?
- Эээ , балони танимайдими ?- алам билан лабини бурди аёл ,- бундан салкам ўн йиллар аввал Маъруф акам ўша аёлнинг ишқида мажнун бўлганларини бутун қишлоқ билади-ю ? Ўша кезлари қайнотам билан қайнонам "Уйланмаган бўз йигит боламга эрдан қайтган , бунинг устига ярим телба аёлни олиб бермаймиз" деб обдон жанжал қилишган экан. Маъруф акам шундаям фикрларидан қайтмаган, хатто бир неча кунлаб уйдан чиқиб кетган эканлар. Кейин ўша Шаҳнозани тутинган акаси Маъруф акамни тутволиб "Синглимни тинч қўясанми , йўқми ?" деб бўкала қилиб савалагандан кейин Маъруф акам мажбуран менга уйланишга кўнган эканлар. Ўша кезлари мен бу воқеалардан бехабар эдим. Аммо уйда гап қочганда Маъруф акам ҳар доим "Мен сенга кўнгилсизман, мажбуран уйлантиришган мени" деб юрагимни эзиб аламдан чиқар эдилар.
Кейинги икки ой ичида эса ўтирсам ўпоқ , турсам сўпоқ бўлиб қолдим. Аёл киши ҳам эридан кўраётган хўрликларни бир кун ичига ютади , икки кун ютади. Ахири портлар экан. Ўтган куни "Мени - фарзандларингизни онасини шу қадар хўрлашингизга нима сабаб ? Ундан кўра айбим бўлса айтинг ? Ёқмасам шунчалик камситмасдан тўғриликча жавобимни бериб қўяқолинг ? " десам биласизми нима дедилар ?
@Xazon_Rezgi /97
#ТУНИ БИЛАН
Туни билан давом этган ичкиликбозликдан сўнг аёлнинг эри доимгидек уйга қайтибди😔😔
Эркак эрталаб уйғонса уйлар еғиштирилган, ҳамма жой озода, сарамжон, кийимлари ҳам алиштирилган тоза ювилган дазмоллаган
Ҳатто чиройли дастурҳон ҳам безатилган! 😳😳
Шунда эркак ҳеч нарсани тушунмай фарзандини чақириб ундан нималар бўлганини сўрабди...
Ўғил бунга отасининг биргина СЎЗИ сабаб бўлганини аяйтибди...😭😭😭
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
Бир ҳаким зот набирасига:
- Бугун сенга бир ҳақиқат сирини очаман, - деди.
Набира:
- Қулоғим сизда, бобожон, - деди.
Ҳаким:
- Ҳар бир инсон ичида доимий жанг кечади. Бу худди икки бўрининг олишувига ўхшайди. Улардан бири - ёвузлик, ҳасад, ғайрлик, ёлғон ва худбинликнинг тимсолидир...
Набира бошини тебратиб:
- Бошқаси-чи? - деди.
Донишманд бобо:
- Бошқаси эса эзгулик, меҳр-муҳаббат, адолат ва ихлос тимсолидир.
Набира бу сўзлардан таъсирланди, тушуниш қийин бўлса ҳам, англаб етди, бироз ўйланиб туриб, бобосидан сўради:
- Охир оқибат қайси бўри ғолиб келади?
Донишманд бобо ақлли набирасининг бошидан силаб, табассум ила:
- Сен қайси бўрини боқиб, озиқлантирсанг, ана ўшаниси ҳамиша устун чиқади...
P.S.: Қалбингизда ёмон туйғуларга жой қолдирманг. Доим эзгу туйғулар ила бўлинг! Шундагина ҳаётингиз файзли бўлади!
Хайрли оқшом, яхшилар.
Эртагача...
@Xazon_Rezgi
🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа)
Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100831
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
42- қисм
▪️▪️▪️
Шаҳноза эртаси куни ишга отланиб турган ҳам эди-ки , дарвоза очилиб остонада Дилнура опа кўринди.
- Шаҳноз-ууу , - деди у кўтаринки кайфиятда ,- меҳмонларни қабул қиласанми ?
- Вой ?! - шошилиб қолди Шаҳноза ,- кираверинг , опа. Ассалому алайкум .
- Мен бир ўзим эмасман, - деди Дилнура эшик тарафга ишора қилиб , сени кўришга шахсан раҳбаримиз Шомурод Камолов ҳам ташриф буюрдилар.
Шаҳноза эшикдан кириб келган кечаги йигитни кўриб эсанкираб қолди : "Бу киши ҳали ўша машҳур Шомурод Камоловмиди ? Мен бўлсам..." . Шаҳноза уни Дилнурага ўхшаш бирор лавозими каттароқ ёрдамчи бўлса керак деб ўйлаганди.
- Асс... Ассалому алайкум ,- кун салқингина бўлишига қарамай ҳаяжондан Шаҳнозани бир зумда тер босгандек бўлди ,- узр ... Мен... Кеча ...
- Ваалейкум ассалом,- садафдек тишлари ярқираб кулимсиради Шомурод Камолов ,- тузалиб қолдингизми ?
- Раҳмат , - ҳижолатомуз ерга қаради Шаҳноза ,- анча яхшиман.
- Буни қара , кўчангизни бошига етганимда Шомуроджон изма- из келаётган эканлар учрашиб қолдик. Бирга ҳамроҳ бўлиб келавердик кейин ,- изоҳ берди Дилнура опа бошлиққа боши билан ишора қилганча
Шу пайт ҳовлида эшитилган овозлардан ҳайрон бўлган Жамила опа айвон эшигида кўриниш берди
- Ассалому алайкум ,- Дилнура опа ва Камолов дарҳол Жамила опага салом беришди . Жамила опа илдамлаб келиб ҳар иккиси билан сўрашар экан , уларни қўярда қўймай меҳмонхонага таклиф қилди :
- Буғдой нонимиз бўлмаса ҳам буғдой сўзимиз бор, ўргилайлар ,- деди Жамила опа дуои фотиҳа қилар экан.
- Нега унақа дейсиз , Опажон ,- ҳушнуд қиёфада дастурхондаги лўппи нонга ишора қилар экан Дилнура опа ,- ноннинг энг сараси шу ерда экан-у ?
Жамила опа жилмайди :
- Ҳа энди омади гапни айтдим- да , қани олинглар , Шаҳнозанинг ижоди бу нонлар. Тошкентнинг ширмой нонларидан .
Шомурод Камолов ярқ этиб Шаҳнозага қаради :
- Сиз Тошкентликмисиз ?
- Ҳаа ...- деди Шаҳноза дастурхон попугини ўйнаганча ,- чойдан ичинг.
- Тошкентлик бўлсангиз бу ерларда нима қилиб... ,- Камолов берган саволи ўринсиз эканини энди сезгандек бирдан тўхтаб қолди , аммо кўп ўтмай хатосини тўғриламоқчидек гапни буриб юборди ,- сиздек қизларини олис вилоятга юборишга кўнган яқинларингиз ҳам кўпда соғинишса керак...
- Менинг ҳеч кимим йўқ ,- хўрсинди Шаҳноза , аммо тезда ўзини қўлга олди ва Жамила опага ишора қилди ,- албатта Жамила опамдан ташқари.
- Узр , - овози титради Камоловнинг , - билмай гапириб қўйибман . Ўйлабман-ки ... Ҳа майли , - деди у муштига йўталиб ,- очиғи бу ерга келишдан мақсад сиздан хабар олиб ўз кўзим билан кўриб кетай дегандим. Кеча анча тобингиз йўқдек кўрингандингиз кўзимга .
- Сен нима қилиб одамларни қўрқитиб юрибсан ? - Дилнура опа айёрлик билан қошларини чимирди ,- озиб , ёзиб бир кун бир ёққа бориб кўнгил ёзай десам , мана бу аҳвол . Бир даста пиёз келишимга ҳозир- у нозир.
- Дилнура опа , ҳеч гап йўқ . Озроқ қон босимим ошибди . Ваҳима қилишга арзимайди,- Шаҳноза кўзлари жовдираганча шоша- пиша изоҳ берди
- Шундоқ дейсан- у рангинг ҳалиям бўздек оқариб ётибди. Менимча уч - тўрт кун дам олишинг керак.
- Шаҳнозаям сиздан жавоб олгани ёнингизга кетаётганди. Уч- тўрт кун эмас, бир - икки ойларга . Тошкентга бориб жиянимни кўриб келмоқчи эдик.
Жамила опанинг сўзларидан Шомурод Камолов жонланди :
- Жавоб бўлса жавоб-да ! - сўнг сўзларига қўшимча қилди ,- Тошкентга қачон кетишни режа қилгандингиз ?
- Бугун жавоб тегса , эртага эрталаб йўлга чиқмоқчи эдик.
Камолов мийиғида жилмайди :
- Агар истасангиз эртага бирга йўлга тушишимиз мумкин . Мен ҳам эрталабдан Тошкентга йўл олишим керак.
Жамила опа нима деб жавоб беришни билмай тараддудланиб қолди :
- Билмасам ... Сизни ҳизматга қўйиш бироз ноқулай...
- Асло ундай эмас ,- деди Камолов эътирозга ўрин қолдирмай,- Тайёр бўлиб туринглар , эртага сизларни ўзим олиб кетаман .
@Xazon_Rezgi /102
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Қорнингдаги лўкидонингни муддати катта бўлиб кетгани сабаб аборт қилиб бўлмасди. Кейин сени сунъий дард чақиртириб туғдириб олишга мажбур бўлдик. Хайриятки ,ўшанда шунча хато устига битта ақлли иш қилган экансан ! Сени ҳомиладор қилиб қўйган Наримон аканг жарақ - жарақ пул топадиган "эркак" экан. Барча ҳаражатларингни то йигирма ёшга киргунингча кўтариб юрди-ю , сени "қизболадек" ўраб -чирмаб узатиб , ўзиям бир кечада оёқ узатиб юборди .
- Ойи , мени ёмонсан дейсиз- у , ўзизам ўша Наримонни соғинди сигир қилиб олгандингиз ?
- Ҳа нима қилишим керак эди ? Қилар ишни сен қилиб , жавобни мен беришим керакмиди ?
- Нега сиз жавоб бераркансиз , ойи ? Сиз фойда кўрсангиз кўрдингиз- ки , аммо асло кам бўлмадингиз ... Наримон сабаб , кейинги эрим сабаб қўлларингиз қўш- қўш узукка тўлди. Бормаган жойингиз , юрмаган йўлингиз қолмади . Бир йилда уч марталаб энг зўр санаторийларда ётиб даволандингиз, узр дам олдингиз демоқчи эдим. Итингизни ҳам туваги ана шу қизингиз , яъни мен сабаб тиллодан бўлгани ёлғонми ?
Яна айтайми ?
- Бўлди қил ! - шарт кесди Ҳурматой опа,- гап халтамни очган ўзингсан ! Нима мен сенга "Кўчага чиқиб бола орттириб кел!" деганмидим. Гапни бошлайсан- у , давом эттирсам юрагинг чидамайди, яна ўзимга ёпишасан.
- Сизни қизингизман , ойи ! Сиздан ортиб қаерга борардим ? - чақчайди Мапура
Ҳурматой опа кўксини тўлдириб уф тортди :
- Майли бу гапларни қўй . Энди ҳам ақлингни йиғмасанг бўлмайди . Битта нарсани яхшилаб билиб ол. Мана ҳадемай ўттизга чиқасан. Бу дегани "Ўттизга чиқдим - ўтин бўлдим" дегани . Энди Жаҳонгирдан чиқиб бошқа яхшисини топаман деб оввора бўлма. Эрдан чиқсанг бу ёғига тенгинг - чол бўлади. Сен истайдиган ёш пулдор бойвачча эркаклар ҳам бозори қайтиш бўлган ўттиз ёшли жувонни эмас , қарсиллама ўн саккиз ёшлисини танлайди . Шу тақдирни ўзингга раво кўрмасанг , шу оилага кўниб яша !
- Уффф...
- Уфлама , - қизини силтаб ташлади Ҳурматой опа ,- ҳали эринг қари чиққани йўқ. Озгина чидаб яшасанг , қизларингни бўйи етади, узатасан - қутиласан. Ўғилга келсак - ўзинг туғмаганингдан кейин қариганингда кимдир сени боқиши керакми ? Сен ҳам қайнона бўлиб , келин тутишни ҳоҳлаб қоладиган ёшга етасан бир куни .
Кампирга келсак , беш кунлиги борми , йўқми уни ...
- Нима ? Беш кунлиги борми , йўқми дедингми , ойи ? Яхши фикр лекин ... - Мапуранинг кўзлари совуқ йилтиради.
Қизининг кўз қарашидан Ҳурматой опанинг юраги орқага тортиб кетди:
- Ўв эсини еган қиз , яна ўзингча бир балоларни бошлаб ўтирма ?!
- Қизиқмисиз , ойи , - кўзини қисди Мапура ,- нима балони бошлайман ? Нима мен шунчалик бераҳмманми ? Ўзингиз айтдингиз- у беш кунлиги борми , йўқми деб ? Ўшанга айтдим-да. Вақти келиб шу кампирдан кейин кенг уйни келинчаги бўларканман. Ўғлиям ақл берадиган ойиси бўлмаганидан кейин попуги пасайиб мени деб қолар...
- Қайтариб айтаман , қизим. Ақл- ҳушингни йиғ. Энди ёш бола эмассан.
- Хўп, Ойи , хўп , - деди Мапура ўзича хаёлида алланималарни чамалаганча ,- ўзингиз ақлли қилиб туққансиз-ку мени ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /101
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
41- қисм
- Ҳозир шифокор келади , Синглим, - деди овози товланганча ,- бироз чидаб турасиз-да энди .
- Мен яхшиман,- қаддини тутишга ҳаракат қилганча шивирлади Шаҳноза,- узр сизниям безовта қилдим. Ҳавотирга ҳожат йўқ.
Шу пайт эшикдан қўлидаги анжомлари билан кириб келган шифокорни кўриб эркакнинг авзойи бузилди , аммо унинг саломига алик олганча унинг ишига ҳалақит бермаслик мақсадида бошқа гап қўшмади.
- Қон босимингиз яхши ,- деди шифокор қўлидаги аппаратни йиғиштириб жойига қўяр экан , - назаримда нимадандир асабингиз қаттиқ бузилганми дейман . Ҳушингизни йўқотишингизга бошқа сабаб топа олмадим.
- Эрталабдан бошим қаттиқ оғриб турган эди. Бир соат аввал оғриқ жуда авжига чиқди. Ўшанда дори ичгандим. Дорини таъсири сезилгунча ўзимни билмай қолибман,- деди Шаҳноза ўзи тўқиган ёлғонга ўзи ишонган бўлиб ,- энди анча яхшиман. Сизларни ... безовта қилганимдан ҳам жуда ҳижолатдаман,- шундай дея ўрнидан қўзғалди ,- руҳсат берсангиз уйимга қайтсам
- Руҳсат берамиз албатта ,- деди сал аввал ҳаммаёқни тўс- тўс қилган эркак ,- фақат бир шарт билан. Йигитимиз сизни уйингизга ташлаб қўйишади.
Унинг рад этишга эътироз қолдирмайдиган сўзларига Шаҳноза индамай қўяқолди , зеро унинг ўзининг ҳам уйга қайтгулик ҳоли қолмаганди.
- Зуҳур , - ёнидаги шеригига буюрди йигит,- бу синглимизни айтган манзилларига олиб бориб қўясан.
Зуҳур Шаҳнозага бир сўз демай индамасдан айтилган манзилига олиб бориб қўйди.
Шаҳнозанинг аҳволини кўрган Жамила опа орада жиддий бир воқеа бўлганини дарҳол чамалади.
-Тинчликми қизим ? - Жамила опанинг сабри чидамади ,- нега ранги- рўйинг бир аҳволда ?
Шаҳноза ўзини анча босиб олган эди. Шу сабаб бир пиёла чой устида бўлган воқеаларни бафуржа гапириб берди. Бу сафар бўлган воқеани эшитган Жамила опанинг фиғони фалакка чиқди :
- Бўлди , Шаҳноза , етар ! - деди у аламзадалик билан , - ё худоё тавба- ей , одамларга нима бўлган ? Шунчалик ҳам гапуқмас бўлишадими- ей? "Тинч қўй !" деган дегандан кейин тинч қўйса- да одам деган ! Ё бу Маъруф деганларини Улуғбекнинг муштини хумори тутиб қолган- ов !
У шундай деб Шаҳнозага ҳам юрагидагиларни айтиб сола кетди:
- Хафа бўлмагин- у , аммо ўзингдаям катта айб бор ? Сенга "Ишлама , шу томорқамиздан чиққан мева- сабзавот иккимизни кунимизни бир нави кўришга етиб ортади" десам қулоқ солмадинг. Бу ёқда сендаям , мендаям нафақа бўлса. Битта қорнимизга жуда нимани ҳам ер эдик ?! Сен бўлсанг "Барчин келинойим билан бирга ишлайман" деб икки оёғингни бир этикка тиқиб туриб олдинг. Мана энди бу аҳвол. Барчин эри билан пойтахтга кетишга мажбур бўлиб қолди. Сен бўлсанг қаердаги баъзи нафси бузуқлар сабаб ғийбатчиларга таппа- тайёр гўшт бўлиб юрибсан .
- Жамила опа...- хўрсинди Шаҳноза,- мен мана шу ишимга жуда қаттиқ меҳр бергандим- да. Инсон ерга уруғ ёки кўчат суқса , изингдан гулзор пайдо бўлса... Етиштирган гулларинг кўзларни қувнатиб шаҳарларни , кўчаларни тўлдирса.
Шу ишимдан кўнгил узишни ўйласам , юрагим ҳувиллаб кетяпти. Бироқ буёқда бу аҳвол. Нима қилишниям билмай қолдим. Бошим ачиб кетди.
Жамила опа Шаҳнозага қараб юраги эзилди : "Бундаям нима айб ? - ўйлади у ,- нима энди бу бояқиш кимдир, нимадир дейдими деб бир умр остона ҳатламаслиги керакми ? Кошки уйда ўтириши билан бор муаммо ҳал бўлиб қолса ? Ахир Шаҳноза ҳам бошқалар сингари ҳаётга бир марта келади- ку ҳаётга ? У ҳам бошқалар учун эмас , балки ўзи истагандек яшашга ҳақли эмасми ?"
- Шаҳноза ?
- Лаббай , Жамила опа ?
- Нима дейсан , бир - икки ой биз ҳам Улуғбекларнинг ёнига бориб ҳаво алиштириб келсак бўлмасмикин ?
Жамила опанинг таклифидан Шаҳнозанинг чеҳраси ёришди :
- Жуда яхши бўларди-я , Жамила опа . Қачон кетиш ҳақида бир қарорга келсак , Дилнура опадан руҳсат сўрар эдим.
- Қарор ? Эртага у ёқ , бу ёққа бир қараб оламиз-у , нарсаларимизни йиғиштириб индинга йўлга тушаверамиз.
- Унда эртага Дилнура опага учрашиб , таътил учун ариза ёзаман.
@Xazon_Rezgi /99
🔤🔤🔤– бу сизнинг гўзаллик ва ёшлигингизни табиий равишда қўллаб-қувватловчи восита!
🦋 Унинг бетакрор таркиби тери, соч ва тирноқлар ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. 💗
Ўзингизни ишончлироқ ва жозибадорроқ ҳис этинг! Бепул мутахассис консултатциясига йозилинг ва 50% лик чегирмага эга бўлинг 🎀
➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo3
➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo3
💯 . Дори воситаси эмас.
⚠️ Пулсизлик муаммосини йенгишнинг 7 кунлик формуласи
Одамлар молиявий барқарорликка эришиш учун йиллар сарфлайди.
✅ Сиз эса атиги 7 кун ичида ҳақиқий ечимларни қўлга киритасиз!
Таникли психолог Муҳаммаджон Раҳматуллаевнинг БЕПУЛ 7 кунлик интенсивида сиз ўрганасиз:
🔑 Қарзлардан чиқишнинг осон ва ишончли усуллари.
🔑 Молиявий мақсадларга 10 баробар тезликда етишиш
🔑 Пулни бошқариш орқали эркинликка эришиш.
Ҳеч қандай назарий ёки олди-кочки сўзлар эмас – фақат амалиёт ва натижа!
Жойлар чекланган! Ҳозир Бепулга қўшилинг ва биринчи қадамни ташланг:
👉 /channel/+wja9GfazPzQxZmFi
⚠️ /channel/+wja9GfazPzQxZmFi
✅ /channel/+wja9GfazPzQxZmFi
#ОППОҚ_ҚОР
Осмонларни тўлдириб , тўлиб
Ёққанида оппоқ лайлак қор
Кафтга қўнса капалак бўлиб ,
Қолмас сира дилимда ғубор
Оҳ ...
ёшлигим солади ёдга ,
Жилмаяди унда болалик ,
Маъно тутиб бугун ҳаётга ,
Олиб кирар юракка шодлик
Ҳув ўша...
Мен -
сочи жамалак,
Оппоқ юзли жажжигина қиз
Умрим ўтди мисли камалак,
Ҳар фаслидан олиб битта из .
Ишқ мавсуми ҳамроҳим бўлиб,
Чертган эдик бирга созимиз
Юлдузларни биз гувоҳ қилиб,
Айтган эдик ойга розимиз
Бўтана сув оққан анҳорнинг ,
Муз босгандир шу топ қирғоғи.
Шабнамлари гўзал наҳорнинг,
Туманларда мадори чоғи ...
Бари- барин эслатар шу қор ,
Гўё қорда қолган чечакман,
Қиш қўйнида гул очган такрор,
Баҳор номин олган эртакман
Қулочимнинг адади олам,
Сиғса эди унинг барчаси
Раҳмат, сенга, кўнглимни олган,
Таскин тутган қорнинг парчаси
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ТАВСИЯ
Агарда Сиз кунига камида 10 дақиқа китоб ўқисангиз:
☑️ Организмингизда қон айланиш тизимингиз яхшиланади.
☑️ Альцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини оласиз.
☑️ Уйқусизликдан қутиласиз.
☑️ Мулоқот қилиш қобилиятини шакллантирасиз.
☑️ Диққатни бир жойга жамлашга ёрдам беради.
☑️ Стрессдан ҳимоялайди.
☑️ Хотира мустаҳкамланади.
@xazon_rezgi
🌤 Ассаламу Алайкум! Якшанба тонгги муборак бўлсин 🌱
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Астағфируллох
Қозон тепасида гўшт еган келин вафот этди сўнг қабрдан тирик чиқди лавхали видео тарқади😳
Видеони барча келинлар кўриши керак 👇👇👇
Видеони кўриш
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
" Мен бир вақтлар Шаҳноза исмли аёлни севиб қолган эдим. Ўша кезлари Ойим ҳам , Дадам ҳам "У аёл сенга муносиб эмас" дея мени эшитишни исташмаган эдилар. Энди эса у аёл билан тенг бўлдик. У ҳам турмуш кўрган , мен ҳам. Шунча йиллар уни унута олмадим . Бугунга келиб битта нарсага амин бўлдим: бир марта яшайдиган умрида инсон ўзи суйган ошини ичса нима айб экан ? Хуллас гап шу ! Мен Шаҳнозага оғиз солмоқчиман. Аммо сениям ташлаб қўймоқчи эмасман. Ахир ўртада болаларимиз бор" дедилар. Мен бўлсам жим турмадим. Тура олмадим. Алам, аччиқ устида оғзимга келган гапни қайтармадим. Уларга "Бекорларни бештасини ебсиз , қаерда кучала есангиз ўша ерга бориб тиришинг. Шериклик ошни ит ичмас , менга ҳам шериклик эр керакмас . Агар кетсангиз болаларингизни тушингизда кўринг. Болаларимни қорасини кўрсатсам одаммасман" дедим.
Хуллас ўша айтишувни натижасини юзим айтиб турибди.
Кеча эса суриштириб ўша Шаҳнозани шу ерда ишлашини билдим. Бугун у билан бир юзма- юз кўришай деган мақсадда йўлга тушдим. Қани кўрай-чи , ўша беҳаё аёл бошқаларни тинч турмушини бузиб нима роҳат топар экан? Мард бўлса келсин- да мана бу норасида болаларимни кўзига қарасин. Уларни отасиз ўсишига юраги кўнса, унда билган ҳолвасини есин !
- Эрингиз ўзингизга буюрсин ! Мен уни деярли танимайман ҳам, - Шаҳнозанинг асаблари шу чоққача зўрға дош берган эди ,унинг кўзларидан изтироблари кўз ёш бўлиб оқа бошлаган эди,- мен ...мен ...
У шилқ этиб полга беҳуш йиқилди.
- Вой ўлмасам , Шаҳноза ?! - Қамара опа ўрнидан ирғиб туриб эшик томонга бақирди ,- сув, сув олиб келинглар ...
Маъруфнинг аёли ҳам эсанкираб қолган эди.
Шу вақт идорага башанг кийинган ўттиз ва қирқ ёшлардаги уч нафар йигитлар кириб келишди :
- Бу ерда нима ишлар бўлаяпти? - йигитлар орасидаги савол берган ёши каттароқ йигитнинг овозидаги салобат бир зумга хонани сукутга чўмдирди ,- қандайдир можаро бўлдими ?
- Йў-ўқ , - деди эсанкираб қолган Қамара опа ,- қизимизни бироз тоби бўлмай қолди. Қон босими ошди шекилли.
- Доктор чақирдингларми ? - деди йигит саломга алик олишни ҳам унутиб ,- ё бошида бор ҳавони ҳам тўсиб шундай ўтираверасизларми ?
Шаҳноза беҳуш бўлса ҳам атрофида бўлаётган гап- сўзларни англаб ётарди, аммо қўл- оёқларини ишлатишга ҳар сафаргидек ҳоли келмасди. "Қани эди кимдир юзимдан муздек сув сепса... " - Шаҳноза шундай ўйлаши билан яна ўша овоз янгради :
- Сувни томоша учун олиб келдингизми ? Қани юзларини шу сув билан эҳтиёт бўлиб артинг-чи ?
Муздек сув икки юзига тегиши билан Шаҳноза жонланди :
- Иииммм...
У кўзини очганда қаршисида тиззалаб ўтирган ўрта ёшдан каттароқ , қош - кўзлари қоп- қора, басавлат йигитни кўриб ийманиб кетди ...
- Уни креслога олинглар ,- деди йигит ўрнидан турганча ўзини четга олиб ва эшик олдида турган кишига танбеҳ берди ,- доктор ҳалиям келмадими ? Ҳали ишчиларга қилаётган муомалангиз шуми ? Келганимга ўн беш минутдан ортиқ вақт ўтди. Докторингиз шу вақтгача объектни икки марта айланиб чиқса бўларди . У бўлса...
Йигит жаҳл билан ёнидаги шеригига ўгирилди:
- Вазиятни тезда ўрган ва менга ярим соатда ҳисоб берасан,- у шундай деб Маъруфни аёли ва болаларига ишора қилди ,- бу келинни ҳам ишини кўриб , ёрдам кўрсат. Икки боласини дийдиратиб шу изғиринли кунда бу ерда бежизга юрмагандир. Бўлларинг.
Йигит энди Шаҳнозани бошига келди :
- Ўзингизга келиб қолдингизми , Синглим ?!
Шаҳнозанинг юраги орзиқиб кетди. Йигит унга Жаҳонгирни эслатиб юборган эди. Ўша ... Бир неча йиллардан буён қанчалар ҳаракат қилса-да юрагидан чиқариб юбора олмаган Жаҳонгирни .
- Ҳааа , яхшиман... - беҳолгина шивирлади Шаҳноза. У ўзини қанчалик тутишга ҳаракат қилмасин юрагидаги ғалаёнларни кўзлари сотиб қўйди.
Шаҳнозанинг кўзларидан эгасига бўй бермай тошиб чиққан биллурдек бир томчи ёш оппоқ ёноғи бўйлаб из қолдирганча юмалаб кетди.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /98
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
40- қисм
Мапура ошхонага кираман деб турганда дарвозахонанинг эшиги очилиб Фотима ва унинг икки ўғилчасининг қораси кўринди .
"Зап вақтида келдингиз-да ўзи , - ўйлади Мапура,- бошқа пайт одам иси ёқмасаям , шу вақтда кўзимга нақд олов бўлиб кўриндингиз"
Мапура илдамлик билан Фотимага пешвоз чиқди :
- Ассалому алайкум , Опажон. Бормисиз ? Нега кеч қолдингиз ? Ўрнингиз бирам билинаётган эди-да ?
Муқаддас опа Мапура билан бошлашиб келаётган Фотимани кўриб юзи ёришди. Қизи билан айланиб ўргилиб кўришар экан , чаққонлик билан столни қайта тузашга киришиб кетган Мапурага бир қараб қўйди. "Бундан ҳам хафа бўлишим ножоиздир , - ичида ўйлади у ,- бола нималигини энди кўраётган бўлса . Томдан тараша тушгандек лоп этиб бир кунда учта болали бўлиб қолди. Азизжоннинг жим ўтирганига маст бўлиб яланг полда ўтирганига эътибор бермагандир-да. Бир тарафда Жаҳонгирнинг ҳам эр бўлиб унга бундоқ очилиб муомала қилганини кўрмадим. У ҳали ҳам Ҳафизадан кўнгил узолгани йўқ. Аёл киши минг марта ўзига ўзи "Мен бу ерга фарзандлар учун келдим , эримнинг муҳаббати иккинчи даражали масала" дея таъкидлагани билан , кўнгил қурмағур барибир эътибор , муҳаббат тусаши аниқ. Ахир бу келин ҳали ўттизга ҳам кирмаган. Яна бир бора бўлса-да туғиб фарзандга меҳр бўлиниш нималигини ўз бошидан кечирмаган бўлса. "Эримга ёқдим-элимга ёқдим" деган гап бежизгамас,- Муқаддас опа шундай деб атрофидагиларга билинтирмай хўрсинди ,- аммо буларни бари Азизжонимга бепарво бўлишини оқламайди. Эҳҳ... Ҳали бу келинни тарбиялашга анча кучим кетади шекилли.
Муқаддас опа хаёлларини йиғиштириб Мапурага юзланди :
- Қизим , чойни ҳам янгилаб юборинг ...
▪️▪️▪️
"Бўлди! Пичоқ бориб суякка етди! Қачонгача бу қадар хўрликка чидаш мумкин ?! Қачон ўзим истаганимча яшашга қўясизлар , инсонлар ?! Қачонгача емаган сомсамга пул тўлайман ? Қачонгача айбсиз айбдор бўлавераман?!- Шаҳнозанинг шаҳло кўзлари жиққа ёшга тўлди, - шу жойларга жуда кўниккан эдим , Жамила опа , Улуғбек ака, Барчин опаларга қаттиқ меҳр қўйган эдим . Бироқ...'
Улуғбек ака сабаб Шаҳнозанинг қулоғи анча тинчиб қолганди . Унинг ҳимояси остида куни бир яхши ўтиб турган эди. Бир вақтлар ўзига кўнгил қўйган Маъруф ҳам , кейинчалик у ер, бу ердан бўй кўрсатган талабгорлар ҳам Улуғбек ака сабаб пилдир-пис бўлиб , дами ичига тушиб қоларди. Албатта тушунгани яхши сўз билан , гап уқмаслари ўз йўл-йўриғи билан.
Аммо Улуғбек ака иши сабаб пойтахтга кўчиб кетишга мажбур бўлди-ю , унинг йўқлигидан фойдаланишни истаб қолганларнинг патагига қурт тушди.
Кейинги вақтларда Шаҳноза ишлаётган гул етиштирадиган иссиқхонага ташриф буюрувчилар сафининг кенгайиб қолгани сабаб бирга ишлайдиган ҳамкасблар орасида ўз савиясига кўра шарҳлашлар авж олиб кетди. Кимдир "Гул мавсуми жонланиб қолибдими ?" дея ўзи учун суюнса , яна бошқаси "Тинчликми , дабдурустдан харидорлар жонланиб қолишибди , менимча яқинда биронта катта тадбир бўладиёв?" дер, учинчилари эса "Гуручнинг ортидан курмак ҳам сув ичиб савдоимиз жонланиб қолди-я? " дея очиқдан - очиқ Шаҳноза томонга ишора қилиб , қош қоқишар эди.
Шаҳноза мазкур иссиқхонага ишга кирганига икки йилдан ошиқ вақт бўлганига қарамай шу вақтга қадар шаънига гард юқмаган эди. Иссиқхона иш бошқарувчиси Дилнура опа Шаҳнозанинг меҳнатидан ҳамиша кўнгли тўлганлиги ва уни чин дилдан яхши кўриб қолганлиги учун ўзига яқин олар байрамларда ҳамиша қўшимча мукофот пули билан рағбатлантириб турар эди.
Шаҳноза икки йил давомида иссиқхонанинг асл эгаси Шомурод Камоловни кўрмаган эди. Айтишларича асли сирдарёлик бўлган Шомурод Камолов ўз ишининг кўзини биладиган тадбиркор экан. Ўзбекистоннинг ўнлаб вилоятларида унга қарашли гектар- гектар иссиқхоналари бор эмиш. Иссиқхоналарда тарвуздан тортиб лимон , мандарингача , кивидан тортиб памидор, бодринггача , бананнинг алламбало туридан тортиб манзарали гулларгача - хулласки жаннатмакон дея таъриф берилувчи Ўзбек диёрида нима етиштириш мумкин бўлса бари етиштирилар экан.
@Xazon_Rezgi /96