☀️🌤#хайрли_тонг
АССАЛОМ
Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,..
Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга - АССАЛОМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб ,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...
Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ ,
"Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...
Танти ҳар қайси эркак меҳрин берса жуфтига ,
Ой-у , қуёш ҳавасда боқар эмиш бахтига ,
Минг- минг ғунча гул очмиш , муҳаббатин тафтига ,
Ёрга тенгсиз гулдаста тутганларга - АССАЛОМ ...
Ҳалолимдан топганим - шириним боламга деб ,
Эрта- ю кеч тўкиб тер, ҳаётига берар зеб ,
Муқаддас қўрғон бўлмиш оиласин ғамин еб ,
"Ҳазрати инсон" бўлиб кетганларга АССАЛОМ ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
РОЗИМАН 😔...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Раъно Тажибаевна
@baalkim
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
30- қисм
Жаҳонгир ўзини четга олганча аста хонага мўралади .
Ҳаа !
Жаҳонгир адашмаганди. Шифокор рўпарасидаги ўриндиқда ўтириб , унинг саволларига жавоб қайтараётган аёл ҳақиқатдан ҳам Шаҳноза эди !
Йиллар Шаҳнозани анча ўзгартирибди. Бир вақтлар доимо кулиб турадиган чақноқ кўзлар энди маҳзун боқарди. Шу давр ичида Шаҳноза жуда озиб кетибди, бироқ бу кўриниши аввалгиси каби унга жуда ярашиб тушганди.
- Дадаси ...
Жаҳонгир ўзини чақирган Ҳафизага қараб шошиб қолди
- Хаа , - деди у тили тутилганча , - кўрикдан ўтиб бўлдингми ? Жавобини айтишдими ?
- Йўқ ҳали ,- бош чайқади Ҳафиза , - энди иккинчи қаватга чиқишимиз керак экан.
- Яхши онаси , юрақол ,- Жаҳонгир Ҳафизанинг тирсагидан тутиб йўл бошлар экан , Шаҳноза ўтирган кабинетга сўнгги бор назар ташлади.
Шаҳноза ҳамон ўзини қабул қилган шифокор билан суҳбатлашар эди.
Бир соатларда Ҳафизани шифохонага ётқизиб биринчи қаватга қайтиб тушган Жаҳонгир хаёлини бир четини банд қилган Шаҳноза хақида билгиси келди. Бироқ ўзини босиб уйига қайтди.
Эртаси куни Ҳафизани касалхонага кўришга келган Жаҳонгир аёлининг кайфияти яхшилигини кўриб кўнгли жойига тушди. У Ҳафиза билан анча вақт гаплашиб ўтирди. Кечга ойиси ва Лазизани олиб келишини айтиб ўрнидан қўзғалди.
Жаҳонгир бу сафар бир қарорга келиб кеча Шаҳнозани учратган кабинет эшигини тақиллатди:
- Ассалому алайкум. Мумкинми ?
- Ваалейкум ассалом. Марҳамат...
Шифокор ҳузурида ҳеч ким йўқ экан , у қўли билан жой кўрсатиб Жаҳонгирни ўтиришга таклиф қилди.
Жаҳонгир гапни чувалаштириб ўтирмади.
- Минг бор узр. Кеча ҳузурингизда бир аёлни кўргандим. Уни бир вақтлар бирга ўқиган таниш қизга ўхшатгандим. Чиқса ўзидан сўрайман деб турсам мениям навбатим келиб бошқа шифокор ҳузурига киришимга тўғри келди . Хуллас бу ерга қайтиб уни топа олмадим . Шунга сиздан маълумот олмоқчи бўлган жойим эди.
Шифокор аёл бошини сарак -сарак қилди:
- Ука , кечиринг-у аммо бизнинг беморлар ҳақида маълумот беришга ҳаққимиз йўқ.
- Буларни барини мен ҳам яхши тушунаман , бироқ ўша аёлнинг тақдири мени неча йиллардан буён жуда ўйлантириб юрган эди-да. Соғлиғи жойида эканлигини билсам бўлди эди.
- Бу ерга бир кунда нечта бемор келади , - бўшашди шифокор ,- мен сизни танишингизни қаердан топиб берарканман ?
- У кеча туш пайтига яқин келганди . Тўққиз йил аввал бошидан жароҳат олган. Эри орқа томонидан оғир жисм билан зарба берган. Шундан буён тез- тез ҳушини йўқотиб тураркан . Исми Шаҳноза. Фамилияси Собирова. Қизлик фамилияси Собирова эди. Ҳозиргиси қандай билмадим.
- Э бўлди , бўлди . Эсладим,- жонланди шифокор,- аммо сизни ҳафсалангизни пир қилишга мажбурман. У аёл бу ерлик эмас экан. Узоқ вилоятдан Тошкентга келаётганда тоби қочиб қолгани учун қайнонаси ва эри биринчи ёрдам кўрсатишимизни сўраб йўл юзида киришган экан. Биз аёлга , яъни Шаҳнозага биринчи ёрдам кўрсатдик. Кейин у кетди.
- Шундай денг ? - деди Жаҳонгир юзи ёришиб,- раҳмат кўнглим анча жойига тушди. Демак , Шаҳноза турмушга чиққан экан-да ?
- Шунақа шекилли ,- елка қисди шифокор, - бир киши унга йўл бошлаб кетди- ю ? Хавотир олманг, танишингизни соғлиғи анча яхши. Бироз нозикроқ экан- у, аммо ўзини авайлаб юрса бўлгани.
- Илойим бахтли бўлсин , - ўрнидан қўзғалди Жаҳонгир,- сизга катта раҳмат доктор. Энди менга руҳсат.
Жаҳонгир остонага етганда шифокор уни чақирди :
- Укажон ...
- Лаббай ,- ортига ўгирилди Жаҳонгир
- Собирова қайтиб бу ерга келмаса керак , -деди шифокор стол тортмасини оча туриб,- кеча унинг блакноти столим устида қолиб кетибди. Истасангиз бу блакнотни Ўзингиз билан олиб кетишингиз мумкин
- Раҳмат ,- деди Жаҳонгир блакнотни шифокор қўлидан авайлаб олар экан ,- яна бир бор раҳмат ...
Жаҳонгир блакнотни олиб касалхона ҳовлисига чиқди . Машинасига ўтиргач сабри чидамай уни варақлади.
Жаҳонгир илк сатрлардан Шаҳнозанинг чиройли хуснихатини таниди.
@Xazon_Rezgi /70
#Астағфируллох
Қозон тепасида гўшт еган келин вафот этди сўнг қабрдан тирик чиқди лавхали видео тарқади😳
Видеони барча келинлар кўриши керак 👇👇👇
Видеони кўриш
Tikuvchilar sizni ko'p kuttiryaptimi, 😞
Narxlari ham juda qimmatmi? 💸
Unda bizning Tikuvchilik olami 👈👈
kanalimizga qo'shiling 👍👍
O'zingiz oson usullarda tikib olasiz...
Bizda:
♦️Bolalar kiyimlari 🧒🏻👦🏻
♦️Ayol-qizlar kiyimlari 👩🏻🧕🏻
♦️Erkaklar kiyimlari 👨🏻✈️🤵🏻♂️
♦️Eng so'nggi fasonlar 👘🥻
♦️Andozalar 🧶🪢
♦️Videodarslar 🎧👩🏻🏫
♦️Professional tikuvchilardan
darslar jamlanmasi ✔️📢
Va bularning barchasi MUTLOQO
💯 TEEEKIN 👏👏
Kanalga qo'shilish uchun havola👇
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy
кеча пастда қотиллик содир бўлган айнан шу вақтда!
Ферузани эсхонаси чиқиб кетди.
-нима?
-пастга тушинг ҳаммани гувоҳлиги керак!-деди офицер тунд қиёфада.Феруза хўп дея эшикни ёпиб шкафни очди.Очдию қўрқиб кетди..ўғирланган сумкаси шундоққина шкафда турар,сумка четига қон сачраганди.Ортга тисарилди..шу пайт кўзи ойнага тушиб қўрқиб кетди...
Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗
Bizning kanalda:
❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆
(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
Sharof singlisini toʻyida kamchilik boʻlishini xohlamaydi. U hammasini bir qator nazorat qilarkan...
—Dadasi... Dadasi. -ayoli Zebo rangi oqarib, oldiga shoshib keldi.
—Tinchlikmi Zebo? Buncha xovliqmasang.
—Feruza...Feruza..
—Nima Feruza, chaynalmay dangal gapir!
—Feruza yoʻq. Yoʻq..yoʻqolib qolibdi. -dedi shalvirab.
Qizni oʻgʻirlashganmi?
Yoki qochib ketgan?
#асар_тарихи
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
27 июнь 2023 йил.
Шифокорлар соғлиғимни тиклаб олиш учун туманимиздаги марказий шифохонага ётмасам бўлмаслигини айтишганди. Ўзимни у ёққа ташладим, бу ёққа ташладим , бўлмади, докторлар ётиб даволанмасам, оқибати яхши бўлмаслигини айтиб сўзларида қатъий туриб олишди. Хуллас шифохонага ётадиган бўлдим. Хўжайин мени шифохонага ётқизиш учун олиб борганларида қатор - қатор текширувлардан қайта ўтишимга тўғри келди.
Шунда уни учратдим...
Шаҳнозани...
ЭКГ учун навбат кутаётганимда эллик ёшлар атрофидаги аёл етаклаб келган жувон эътиборимни тортди. Оппоқ юзли. Кўзлари мовий -яшил. Озғин. Ўрта бўй. Яна бениҳоя хушсурат . Пешонасини реза -реза тер қоплаган. Гапирганда лаблари титраб- титраб кетади.
Уни кўзларим билан кузатиб турибман. Эшиги очиқ хонада шифокор ва аёлнинг суҳбати эътиборимни тортди.
- Демак, ора - орада ҳушингизни йўқотасиз ? -- савол эшитилди эшиги очиқ қўшни хонадан
- Ҳаа шундай.
- Ҳушсиз ҳолингизда ҳеч нарсани сезмайсизми ёки айрим нарсаларни ҳис қиласизми ?
- Мен ҳушимни йўқотаётганимни ҳам билиб тураман . Кейин ёнимда ким бор , нима деди , ҳаммасини фарқлаб ётаман . Фақат бутун танам тошдек қотиб , ҳаракатсиз бўлиб қолади-да...
- Бундай аҳволга тушганингизга кўп бўлдими ?
- Тўққиз йилча бўлди .
- Нима бўлганди ўшанда ?
- Ўтирган жойимда собиқ эрим орқа тарафдан оғир нарса (ўша вақтда аёл "белкурак билан урган" деганди) билан қаттиқ урган. Шундан буён...
Ҳаа , азизлар. Дунёда шундай аёл хақиқатдан ҳам бор. Эри сабаб ногирон бўлиб қолган дили шикаста аёл.
Шу куни қабул бўлимида эшитганларим менга қаттиқ таъсир қилганди.
Шифохонага ётган дастлабки кунларим ўша аёл кўз ўнгимдан кетавермади. Учинчи куни эса аёл тушимга кирибди. "Исмим Шаҳноза" дермиш у жилмайганча. Кейин аллақаердан Жаҳонгир пайдо бўлди...
Шу куни тонг ғира- ширасида уйқудан кўз очганимда менга Шаҳноза , Жаҳонгир ва #СЕНСАН_СЕВАРИМ асарининг ғояси ҳамроҳ бўлиб уйғонган эди.
Шунақа гаплар...
Агар #СЕНСАН_СЕВАРИМ сизга маъқул бўлаётган бўлса асар ёзилишига сабабчи бўлганидан ўзи ҳам бехабар бўлган ўша аёлнинг соғлиғи учун бир ҳовуч дуо қилиб қўярсиз ...
Эҳтиром билан сизнинг Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Мен ҳам сенга бехазил жавоб қайтаряпман. Айтдим-ку , қизларим қўғирчоқ талашишларини истамайман.
Жаҳонгир шундай дея ўрнидан туриб аёлини қучди.
- Ҳафиза ... Гўзалим ... Мендан сўрасанг Аллоҳни танимаган одамгина бу қиз , бу ўғил деб фарзанд ажратади. Агар Аллоҳ ирода қилмаса биз фарзанднинг биргина тирноғини ҳам ясаб олармиканмиз ?
Ундан кейин қара . Лазизамиз қанчалар ширин. Менга бутун дунё хазинасини бир тарафга қўйиб , Лазиза қизимни бир тарафга қўйиб "Танла" дейишса , албатта қизимни танлаган бўладим. Шундай экан дунё хазинасидан устун бўлган яна ўнта қизим бўлса қанчалик ҳурсанд бўлишимни тасаввур қилавер.
- Раҳмат , дадаси . Кўнглимни тоғдек кўтардингиз. Энди ...Энди ...
Ҳафиза ўзини тута олмай юзини Жаҳонгирнинг кўксига босганча изиллаб йиғлаб юборди.
Жаҳонгир ҳайрон бўлиб унинг иягидан кўтарди :
- Ҳафиза ... Гўзал гулим . Сенга нималар бўляпти ? Илтимос мендан бор гапни яширма . Сен фарзандимиз яна қиз туғилаётганлиги учун йиғламаяпсан, шундайми ? Бу ерда мен билмаган бошқа қандайдир гап бор- а ?
- Дадаси ... - ўзини йиғидан аранг тутиб сўзлай бошлади Ҳафиза,- мен сиздан биргина нарсани илтимос қилмоқчи эдим. Шу илтимосимни бажаришга ваъда берасизми ?
- Қанақа илтимос ? Аввал айт-чи ? - сергак тортди Жаҳонгир.
- Йўқ аввал ваъда берасиз !
- Ҳафиза !
- Дадаси ... Жооон Дадажониси... Илтимосим шуки ҳар қандай вазиятда ҳам мен томон бўласиз- а ? Мени қўллаб қувватлайсиз- а ? - ҳиқиллади Ҳафиза
- Бунинг учун мендан сўз беришимни сўрашинг шарт эмас эди. Мен ҳамиша сени дейман... Мен ҳамиша сен тарафман! Нима учунлигини айтайми ? Негаки сен бу мен ! Мен эса сенман ! Икковимиз яҳлит бир бутунмиз ! Бунга асло шубҳа қилма .
Энди эса бир бошдан гапир . Қачон , қайси масалада сен томон бўлишим керак ?
- Дадаси...
- Эшитаман . Шошилмасдан гапиравер.
- Дадаси, мен эрталаб шифокорнинг ҳузурига боргандим. Навбатдаги кўрикдан ўтишга. Хуллас ...
Хуллас унинг, яъни шифокорнинг айтиши бўйича юрагим... "Юрагингиз хасталиги сабаб сиз тўлғоқ азобини кўтара олмайсиз, шунинг учун бу ҳомилангиздан воз кечишингиз керак" деди .
Аммо айтинг , мен қандай қилиб жонимнинг жон риштаси бўлган боламдан воз кечишим мумкин ? Камига шу вақтгача юрагим бирор марта безовта қилмаган бўлса ? Бу ҳомиладорлигим Лазиза қизимда бўлган ҳомиладорликдан анча енгил кечаётган бўлса ? Яна... Яна ...- Ҳафиза сўз тополмай энтикиб қолди.
Жаҳонгир бир оғиз сўз демади . Ҳафизани маҳкам бағрига босди.
У эртаси куни ишга бормади.
Туни билан деярли мижжа қоқмаган Жаҳонгир эрта сахардан Ҳафизани уйғотиб юбормаслик учун оёқ учида ётоқхонадан чиқиб юз- қўлини чайиб , Онасининг хонасига қулоқ тутди. Охирги бир ойда Лазиза бувисининг хонасига кўчиб чиққанди. Муқаддас опа бомдод намозини ўқиб бўлиб кўзи илинганмиди ё китоб ўқиётганмиди у хонадан ҳам бирор бир сас эшитилмади.
Жаҳонгир ўзини чалғитиш учун ошхонага чиқиб нонушта тайёрлай бошлади. Қуймоқ пиширди , сут қайнатди. Чиройли қилиб дастурхон безатгач Ҳафизанинг ёнига қайтди.
Ҳафиза Онасининг бағрида ётган гўдак мисоли осойишта ухлаб ётарди. У хаста юрагига юк бўлиб тушган дардини эри билан бўлишгач , ҳотиржам бўлган , суянган тоғи барча чигалликни бартараф қилиб ташлашига кўзи етиб енгил тортган , шу сабаб бутун оламни унутиб ором оларди.
Жаҳонгир Ҳафизани уйғотишга кўзи қиймай остонада тек туриб қолди. Бироқ Ҳафиза , ўша ҳар доимги зийрак Ҳафиза эрининг хонага кириб келганини кўзи уйқудан очилмай туриб ҳис қилганди .
- Вооой ,- деди у дарровда жонсарак бўлиб , - қачон уйғондингиз ? Мен нонушта тайёрлашга...
- Нонушта тай-йёр! - тантановор эълон қилди Жаҳонгир,- бугун бир ресторан директорининг қўлидан чой ичгин дедим- да онаси ...
Нонушта вақти Жаҳонгир кўнглини минг хил шубҳа-гумон ўткир тирноқлари билан аёвсиз таталасада оила аъзоларига билдирмай хуш- хандон кайфиятда ўтиришга ҳаракат қилар эди.
@Xazon_Rezgi /68
Мулоҳаза учун мавзу
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
💸 Uyda internet orqali pul ishlashni o'rganing! 🎯
📱 Faqat telefon va internet orqali kuniga 2️⃣➖3️⃣ soat ajratsangiz yetarli✍️ Telegram, Instagram, YouTube, TikTok platformalarida daromad qilishni o'rganing✔️💰
🎁 Boshqalarda 50💲, 2️⃣0️⃣0️⃣ ming-2️⃣5️⃣0️⃣ming soʻmlik kurs hozir menda faqat 6️⃣5️⃣ming so‘m, ikki kun uchun🔔📢
💡💰✅ @shokhida_blogs bilan daromadni bugundan boshlang! ✅
/channel/naazimovas_blog
/channel/naazimovas_blog
Stilniy kiyinadigan Qizlarimiz uchun asaal sumkalar dvoykalar oyoq kiyimlar onlayn magazini topildi😍❤️🔥
Asal oyoq kiyimla ~ 29mingdan..
Brend kurtkalar ~ 66mingdan..
Trend sumka ~ 33mingdan..
Qishki etiklar ~ 39mingdan...😍❤️🔥
Hamma tovarlar sifatli va hamyonbop❤️✅
Brend tavarlar ham mavjud😻👇🏻
/channel/addlist/ASTMXq9Jw4c1Mzli
/channel/addlist/ASTMXq9Jw4c1Mzli
Қайнаб турган сувни ракавинага қуйишдан олдин 2 марта ўйлаб кўринг‼️
Буни сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ. Арабистонга борганимда ҳамма арабларни қайнаб турган сувни қўйишдан олдин ракавинага “Бисмиллаҳ” деб қўйишига кўзим тушди. Ғалати одат экан деб дўстимдан сўрасам. Дўстимни жахли чиқиб ҳалигача бу сирни билмайсанми, шукур қил шу пайтгача бир балога йўлиқмаганингга деб сабабини айтиб берди. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Дарҳол уйга қўнғироқ қилиб ҳаммани огохлантирдим.
Гап шундаки ракавинага қайнаб турган сув қуйилганда тўсатдан… Батафсил👇
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
▪️▪️▪️
Бу вақтда Жамила опа ва Шаҳноза Улуғбек билан бирга азим Тошкентдан қўҳна Сурхон бўйлаб йўлга чиқишган эди.
- Шаҳноза қизим, Гулзирахон одамни анча суюнтирди-я ,- деди Жамила опа қувончини ичига сиғдира олмай,- у "Шаҳнозанинг ҳаво алиштиргани соғлиғига анча фойда бўлибди" дея қайта- қайта такрорласа де. Айтиши бўйича ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетаркансан.
Шаҳноза ҳорғин жилмайиб қўйди.
- Ҳаа кулимсираяпсан ?- деди Жамила опа лабини буриб ,- рост айтаяпман. Ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетишинг ҳам рост
- Кулмаяпман , Жамила опа, шунчаки кеча шаҳарга киришимиз билан тобим қочиб сизларни ҳам хавотирга солиб қўйганимдан ҳижолатман,- Шаҳноза шундай деб Улуғбекка юзланди,- Улуғбек ака , сизнинг олдингизда ҳам уялиб қолдим . Тошкентлик синглингиз юртига қайтганига ҳаяжонланиб кетиб шунақа эркалик қилиб юборди шекилли.
- Сени Синглим деганман-а , - деди Улуғбек йўлдан кўзини узмай ўктамлик билан ,- сингилнинг ака учун қилган барча эркалиги бош устига.
Улуғбек шундай деди-ю , аммо кеча Шаҳноза сабаб жуда қўрқиб кетганини яширди. Жамила опа Шаҳнозани профессор Гулзира Набиевнанинг навбатдаги кўригига олиб келишни мўжаллаганда , Улуғбек "Мен турганда кўчама- кўча такси кира қилиб юрасизларми? Сизларни ўзим олиб бораман. Баҳонада Тошкентни бир айланиб келаман" дея йўлларига пешвоз чиққан эди. Кеча тушга яқин шаҳарга кириб келган Улуғбекнинг ласеттиси энди Чилонзорга етган ҳам эди- ки , орқа ўриндиқда ўтирган Шаҳноза "Жамила опа !" деди-ю "ҳийқ" этган овоз чиқариб хушини йўқотди. Яхши-ки , Жамила опа бу соҳада неча йиллар ишлаган. У ўзини йўқотмай Шаҳнозани қучоғига олди-ю , Улуғбекка машина ойналарини охиригача очиб юборишни буюрди.
- Навбатдаги келаётган чорраҳадан чапга бурилсанг, юз қадамдан кейин клиника келади,- деди Жамила опа шошилганча,- ўша ерда Шаҳнозага биринчи ёрдам кўрсаттириб чиқамиз.
Улуғбек чапдастлик билан машина рулини чапга бурди. Клиника эшигига етгач , машинасини тўхтади-ю , ҳамон беҳуш ётган Шаҳнозани шарт кўтарганча қабул бўлимига зипиллади.
Улуғбекнинг Шаҳнозага нисбатан қилган меҳрибончилиги, биринчи ёрдам кўрсатган шифокорнинг уни беморнинг эри деб янглиш хулосага келишига сабаб бўлган эди.
Улуғбек бўй- басти расо , гавдаликкина бўлгани билан юраги бўш йигит эди. У Жамила опанинг жияни бўлиб , Шаҳнозани ўз синглиси каби қабул қилган эди. Энг қизиғи Улуғбекнинг Шаҳноза исмли қўҳликкина қизчаси бўлиб , ота- бўлмиш Улуғбек ҳам , унинг аёли Барчиной ҳам келажакда ўз қизларини Жамила опа туфайли эришилган ана шу "Тошкентлик аммача"сига ўхшашини жуда исташар эди.
Шаҳноза Жамила опанинг қишлоғига келганига кўп бўлмай Улуғбекни дўсти Маъруфнинг Шаҳнозага кўнгли тушиб қолганди. У Улуғбекдан "Бу жувонни ҳозирча тинч қўй, ўзи яқинда бетобликдан турган" деган огоҳлантиришига қарамай Жамила опанинг эшиги тагида ҳа деса ўралашаверган эди. Тошкентдаги воқеадан сўнг Улуғбек бир мушт билан Маъруфни "кўзини очиб қўйди":
- Суймаганга суйкалма деган гапни тушунасанми , йўқми ? Агар синглимни ёнида яна бир марта кўрсам , сендек дўстим йўқ ! Йигит гапим шу ! Энди жўна ! Бу ерда қайтиб қорангни кўрмай !
Маъруф чапаничасига сўкиниб изига қайтар экан , Улуғбек унинг ортидан надомат билан шивирлаб қолди :
- Шаҳноза бамисоли фариштадек беғубор ... Унга уйландинг ҳам дейлик. Вақти келиб уни осмондан олиб тушиб ерликларда бўладиган бурчни сўрайсан... Талаб қиласан... Қўй дўстим, умрида қайта фарзанд кўра олмайдиган аёлни бундай азобга раво кўрма...
Синглим шу осуда ҳаётидан рози. Шу ҳаётига кўниккан... Уни яна одамлар орасига қўшма... Ахир ҳамма одам ҳам одам эмас- ку ...
▪️▪️▪️
Ҳафиза то кўзи ёрийдиган муддат келгунча тўққиз марта касалхонада ётиб даволанди ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /72
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Аллоҳим, яратгувчим, мен бир оддий- бандангман,
Сенга таслим кўнглимнинг шикаста овозиман
Не ёзгансан тақдирга, минг бир саждам сен учун,
Пешонамда неки бор - қадаримга розиман...
Бу дунё не минг йиллик, яшаган қанча башар,
Кимдир хасдек учган-у, ким номи замон ошар,
Умрим йўли фонийда , охир манзилим- маҳшар,
Сен тараф тайинланган - сафаримга розиман...
Кўнглим менинг бирда - ер, бирда осмон - биларсан,
Қачон кўзим ёшланса, раҳмим еб бош силарсан,
Мени кўп синдирдилар, сен кифоя қиларсан,
Дил йиғлаб... тутқазганим - шакаримга розиман...
Номинг айтиб ростландим, бўғзимда роз ачишди,
Лаъиннинг шогирдлари бот-бот қоним ичишди,
Гул либос кийгим келди, лек тикандан бичишди,
Курашда адо умрим - навкаримга розиман...
Синов дунё - синовда тобланиб тинди жоним,
Сенга аён қай фазлда , қай поғона иймоним,
Солиҳ амалим қолур менла охирги оним,
Иймоним таратган нур- гавҳаримга розиман...
Шаҳноза... - шивирлади Жаҳонгир ,- сен шунчалар улғайдингми ? Муштдеккина бошингга тушган бу синовлар сени шу қадар тобладими ?
Сен бир жаҳон бахтга муносиб қиз эдинг. Яна қайта турмуш қурибсан. Энди бу сафар чин бахтингни топгин илойим. Инсон бир синовни икки марта бошидан кечирмаслиги аниқ. Бу сафар бахтли бўлишингга ишонаман ...
Бахтинг бекам бўлсин , Шаҳноза ...
Бахтинг бекам бўлсин ...
@Xazon_Rezgi / 71
Ҳабиб томоғи қақраб уйғонди. Кеча туғилган куни эди. Сира ичмасди. Тоғасини ўғли Бурхон қўярга қўймади... Кейин атрофга қаради. Қаерда ўзи? Бу уни уйи эмас. Ўрнидан турди. Уст-боши йўқлигини кўриб, юраги шиғ этиб кетди. Қўлига илашган кийимини кийиб ювиниш хонасига кирди. У ердаги манзарадан эса тамоман карахт бўлиб қолди... Билак томири кесилган қиз қонига ботиб ётарди...
Читать полностью…Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайверганлар эса мағлубиятга учрайверади.
©️ Браян Трейси
@xazon_rezgi
Теша тегмаган савол..⁉️
НИМА СИНСА ИШЛАТИЛАДИ...?
Саволни группага хам юборинг ва яқинларингизни ҳам бошини қотиринг 😅
Жавоби 👇
#ён_дафтарча
Агар мендан "Аёл кишини ёнимда тутиб қололмаганлигимнинг сабаби нимада эди?!" деб сўрасангиз , "Унга етарлича эътибор бермагансиз, бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ!" деб жавоб берган бўлардим.
Эътибор йўқ жойда - аёл ҳам йўқ !
Аёл йўқ жойда - эътибор ҳам йўқ !
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ШУКРОНА...
Ҳеч қачон ёмон яшаябман"-деманг...
Аллоҳ гапингизни эшитиб, сен ёмон яшаш нималигини билмайсан,- ҳали деб ўн карра ёмон тақдирга рўпара қилади.
Ҳар нима бўлган тақдирда ҳам... "Яхши яшаяпман"-дейишдан чарчаманг...
Шунда Аллоҳ:
— "Сен яхши ҳаёт қанақалигини
билмабсан"-деб сизга ўн
карра яхши ҳаёт туҳфа этади.
Қор ёққанига ҳам,ҳаво совуганига ҳам Ш У К У Р!
Хайрли тун,азизлар!
@xazon_rezgi
#Асахфириллох #дахшат
Ҳиндистонда икки блогер мусулмонлар устидан кулиш учун қабрда бир кеча ўтказмоқчи бўлишди. Ўзларини жамоаси билан қабр ковлаб у ерга ҳаво ўтказиш учун маҳсус тешик, видеокамералар ва магитафон ўрнатишди. Кечга яқин икки киши бўлиб қабрга тушишди. Ва у ерда қўшиқ қўйиб турли ҳаракатлар билан ўйинга тушиб, видеоконтент олишди. Бошланишида барчаси кўнгилдагидек кетётган эди. Бир соатлардан кейин дахшатли воқеа содир бўлди. Одамлар қабрни очиб қарашганда, қабр ичида...😰👇
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Соҳиба Тўхтаева илк иш соатларида ўзини кутиб турган Жаҳонгир ва Ҳафизани кўриб шошилиб қолди .
- Тўғрисини айтсам Ҳафизахоннинг шунчалик куйинчак, мард ва меҳрибон эрлари бор деб ўйламаган эканман,- деди у кабинетида Жаҳонгир билан танишиб олгач , - маъзур тутасизда энди иш тажрибамизда ҳар хил инсонларга дуч келавериб ўзимизни ҳам анчайин босиқ тутишга ўргатганмиз.
- Опажон , - деди Жаҳонгир ҳам ўзини босишга ҳаракат қилиб, - кеча аёлимдан баъзи гапларни эшитиб ... Тўғриси ўзимга келишим қийин бўлди. Аммо шунда ҳам ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилаяпман. Сиздан эса битта нарсани сўрайман . Айтинг-чи , боламизни сақлаб қолишни иложи борми ? Ҳафиза уни эсон - омон бағрига босиб олишга қилдек бўлса ҳам умид борми ? Икки жонни саломат кўриш учун қанча , нима десам экан, қанчалик кафолат бор? Саволимга жавоб беришдан аввал битта нарсани ҳисобга олиб қўйинг. Бу борада моддий тарафдан ҳеч қандай қийинчилигимиз йўқ. Қайси дорини , қачон десангиз муҳайё қила оламан. Энг қиммат шифохонада ётиши керак бўлса бунинг учун ҳам пулдан муаммо бўлмайди . Яна гапларимни манманликка йўйманг. Шунчаки жавобингизни биз ҳақимизда барча маълумотни билган ҳолда айтсангиз айни муддао бўларди деб ўйладим.
Соҳиба Тўхтаева Жаҳонгирга қараб ўйланиб қолди.
- Яхши , укажон,- деди у ва ниҳоят тилга кириб ,- аёл кишининг ёнида шундай суянган тоғи бўлса-ю, аёлим учун барига тайёрман деса , биз ҳам қўлимиздан келган барча имкониятни ишга соламиз. Мен ҳозир сизга устозим фаолият юритадиган клиника манзилини бераман . Устозим Нодира опа юртимиздаги энг таниқли шифокорлардан ҳисобланадилар. Ҳафизахон у ерда ўн кун ётиб даволанадилар. Мен ҳозир устозимга бир энлик хат ёзиб бераман , устозим шу хат орқали Сизларни албатта қарши оладилар ва даволаниш учун қабул қиладилар.
Соҳиба Тўхтаева уларни кузатиб қўяр экан деди :
- Сизларни керагидан ошиқча умидлантирмоқчи эмасман . Шу билан бирга бу ҳаракатингизни ҳар қандай таҳсинга лойиқ деб ҳисоблайман. Илойим , йўлингиз оқ бўлсин.
Соҳиба Тўхтаева тавсия қилган клиникада унинг ўзини ҳам ҳурмати баланд экан. У ёзиб берган хат орқали Ҳафиза учун тезда жой ажратилди. Нодира опа Ҳафизани ортиқча гап - сўзсиз қабул қилди-ю , тезда ундан айрим таҳлил натижаларини олишга кўрсатма берди .
Жаҳонгир Ҳафиза билан клиника ҳамширасига эргашиб борди-ю, аёлини қабул бўлимида жойлашган қатор текширувлар учун ажратилган хоналарга олиб кириб кетишгач , уни даҳлиздаги ўриндиқда кута бошлади.
- Демак, ора - орада ҳушингизни йўқотасиз ? -- савол эшитилди эшиги очиқ қўшни хонадан
- Ҳаа шундай.
- Ҳушсиз ҳолингизда ҳеч нарсани сезмайсизми ёки айрим нарсаларни ҳис қиласизми ?
- Мен ҳушимни йўқотаётганимни ҳам билиб тураман . Кейин ёнимда ким бор , нима деди , ҳаммасини фарқлаб ётаман . Фақат бутун танам тошдек қотиб , ҳаракатсиз бўлиб қолади-да...
- Бундай аҳволга тушганингизга кўп бўлдими ?
- Тўққиз йилча бўлди .
- Нима бўлганди ўшанда ?
- Ўтирган жойимда собиқ эрим орқа тарафдан оғир нарса билан қаттиқ урган. Шундан буён...
Жаҳонгир ўзи кўрмай эшитиб гувоҳ бўлаётган суҳбатнинг шу ерида ўрнидан бехос туриб кетди. У ҳалитдан бери ўзига таниш туюлаётган овоз эгаси - Шаҳнозани таниган эди...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /69
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбахор Рахматуллаева (Хазонрезги)
29 - қисм
" Мен шифокорман ва касбим нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда сизга очиғини айтмасам бўлмайди,-деган эди бугун уни қабул қилган аёллар шифокори Соҳиба Тўхтаева , - гапнинг қисқаси сиз иккинчи бор она бўлсангиз ҳаётингиз хавф остида қолиши мумкин, сабаби юрагингиз бўйича қилинган таҳлиллар ижобий натижани кўрсатмаяпти. Шунинг учун энг аввало сизнинг саломатлигингизни ўйлашимиз керак. Биз учун биринчи ўриндаги асосий масала онанинг , яъни етук инсоннинг саломатлиги ,- у шундай дея Ҳафизага жиддий тикилди,- Ҳафизахон , ҳомиладорликни тўхтатмасак бўлмайди.
- Сиз шу айтаётган сўзларингизга ўзингиз юз фоиз аминмисиз,- юлқинганча сўзга тушди Ҳафиза,- яъни шу гўдакни дунёга келтирсам ҳаётим хавф остида қолишига имонингиз шунчалар комилми ?
- Агар яхшилаб даволансангиз кейинчалик Ўзингизни ҳам ҳаётингиз хавф остида қолмайди, бўлажак фарзандингизни ҳам,- бунисига ноиложман дегандек ночор аҳволда қўлларини ёйди шифокор
- Демак , - оғир ютинди Ҳафиза ,- демак ҳеч қандай илож йўқ денг? Мабодо шунча огоҳлантиришингизга қарамай бу фарзандни дунёга келтиришдан бош тортмайман десам-чи ?
- Унда оқибатлар учун биз жавоб бермаймиз. Сиздан бугунги суҳбатимизни яхшилаб ўйлаб кўришингиз , оила аъзоларингиз билан маслаҳатлашингиз ва икки кун ичида жавобни қайтадан айтишингизни сўрайман. Икки кундан сўнг эрингиз билан қабулимда кутаман сиз. Жавобга тайёр бўлсангиз эртага ҳам қабулимга келишингиз мумкин . Ўшанда ҳам ҳомилангиздан воз кечишни истамасангиз тилхат ёзиб беришингиз керак бўлади.
Ҳафизанинг кўз ёш тўкишига сабаб шу эди. У яна билар эди- ки , эрини Ҳафизанинг соғлиги учун, унинг ёнида бир умр бирга умргузаронлик қилиши учун шифокорларнинг бари шартига киприк қоқмай кўниши тайин.
"Ё қодир Эгам , - зорланганча кўнглидан ўтказди Ҳафиза, - энди бу кишини қандоқ кўндираман ?"
- Ҳооой , хаёлинг қаёқда сенинг ? - Жаҳонгирнинг саволи Ҳафизани хушини ўзига келтирди.
- Қаерда бўларди ? - хўрсинди Ҳафиза ва қорнига ишора қилди ,- мана бунда-да .
- Қиз экан дедингми ? - Жаҳонгир ўнг қўлини авайлаб аёлининг қорнига қўйди,- яна битта қироличалик бўлар эканманми ?
- Демак , хафа эмассиз ? - эркаланиб сўради Ҳафиза. У шу топда бутун муаммоларни унутишни, эри билан ота- оналик бахтининг таъмини тотишни истар эди
- Қизиқмисан ? Нима учун хафа бўлишим керак. Агар билсанг "Қиз бола - жаннат учун таклифнома" бўлади, - деди Жаҳонгир томоғини маънодор тақиллатиб .
- Воей , - деди ҳазингина кулимсираб Ҳафиза ,- баъзан қараб туриб "Шу киши ростдан ҳам менинг эриммиканлар ?!" деб ўйланиб қоламан. Баъзан шунақаям доно бўлиб кетасиз- ки. Аммо тан оламан , шу ҳолатда менга жудаям ёқасиз.
- Айт-чи Ҳафиза , қорни оч эр ҳам ёқаверадими сенга ? - қошларини муғомбирона учирди Жаҳонгир
-Тўхтаб туринг! Ўйлаб кўрай? - эрига муносиб ҳолда жавоб қайтарди Ҳафиза ,- ҳаа ёқаверар экан.
У шундай деб тезда жиддийлашди:
- Юрақолинг, сиз ёқтирган таомни пишириб қўйганман.
Ҳафиза шундай деб енгил қадамлар билан ташқарига йўл олди
- Ҳооой , нима овқат пиширдинг?
Жаҳонгирнинг саволига Ҳафизанинг даҳлиздан:
- Борганда кўрасиз. Сизга ёқиши аниқ ...- деган жавоби эшитилди .
- Менга энг ёқадигани ўзингсан , ойиси ,- шивирлади Жаҳонгир ва у ҳам аёлини ортидан эргашди ,- ўзингдан қўймасин , гулим ...
Кеч кириб ёлғиз қолишганда Ҳафиза сочларини аста тарар экан Жаҳонгирга осойишта овозда савол берди :
- Дадаси ...
Жаҳонгир икки қўлини чалиштириб уларга бошини қўйганча Ҳафизани кузатиб ётар эди .
- Нима дейсан , ойижониси ...
- Агар учинчиси ҳам , тўртинчиси ҳам ... Умуман ўнта қизингиз бўлса нима қилардингиз ? - Ҳафиза савол берганча жавобини кутиб тек қотди.
- Нима қилардим ? - саволни қайтарди Жаҳонгир ,- ҳар ойда ўнта - ўнта қўғирчоқ олиб келардим. Қизларим бир- бирлари билан қўғирчоқ талашмасинлар дердим-да.
- Дадааасиии ... Мен Сиздан бехазил сўраяпман?
@Xazon_Rezgi /67
ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.
Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...
интернет
@xazon_rezgi
Италияда 93 ёшли қария касалликдан тузалибди. Унга нафас берувчи мосламанинг ҳеч бўлмаса бир куни учун ҳақ тўлашини сўрашибди. Шунда чол йиғлаб юборибди. Шифокор чолни тинчлантирмоқчи бўлибди, лекин чол пулидан йиғламаётганини айтибди. Қариянинг жавоби эса шифокорни ҳайратга солибди:
"Мен тўлашим керак бўлган пул учун йиғламаяпман. Мен бунинг ҳаммасини тўлашим мумкин. Мен шундан йиғлайманки, мени 93 йилдан буён Худо нафаслантиради, лекин бирор марта бу учун ҳақ тўламаганман. Сиз бўлса бир кунлик нафаслантириш учун 5000 € сўраяпсиз. Тасаввур қиляпсизми, Яратганга қанча тўлашим кераклигини. Мен бу учун унга шукрона ҳам қилмаган эканман!"
©интернет
Каналга аъзо бўлиш
http://t.me/xazon_rezgi
МУЛОҲАЗА УЧУН
Бир фил кўлда ювиниб, тозаланиб кетаётганида бир кўприкка дуч келди ва кўприкнинг нариги томонидан унга қараб жуда ифлос бир чўчқа келаётган эди.
Фил орқага қайтиб, чўчқани ўтказиб юборди. Бундан мағрурланган чўчқа ҳаммага бориб мақтанибди.
Бу гапларни эшитган филнинг дўстлари ундан сўради:
- Чўчқадан қўрққанинг учун йўл бердингми?
Фил кулиб жавоб қилди:
- Мен уни бир оёғим билан эзғилаб ташлашим мумкин эди. Уни босганимда оёғим кир бўлгани қоларди. Шунинг учун уни ўтказиб юбордим.
Хулоса шуки, ақлли одам ўзини ёмон нарсалардан четда тутади. Бу қўрқоқликдан эмас, улардаги кир ўзига юқмаслиги учун...😉
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ишламайдиган аёл...
Яқинда қизимдан СМС олдим.
- «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз?
Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз…
Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим».
— « Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман.
Деёлмайман.
Ишонмайди, лоф деб ўйлайди.
Хаёл узоқларга олиб қочади…
«Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди.
Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади.
Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади.
Чунки ,онанг биладики, менинг бойвачча феъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди.
Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди.
Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай.
Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди.
Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига ишламайди деган тамға босган Онанг бор эди.
Акангнинг кийимини уканг сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди лекин кири йўқ эди.
Ички кийимлар қарийб сотиб олинмас, машинкада онангнинг ўзи тикарди.
Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада чақалоққа кийдирганди.
Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди...
Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди.
Биласан, уйимиздан меҳмон аримасди.
Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки, бизникида меҳмон бўларди.
Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди.
Ярим оқшом бўлишига қарамасдан қарангки худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс пирошка-сомса дегандай.
Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми Made in Mom эди.
Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг иши эди.
Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди.
Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди.
Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди.
Ишламайдиган онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди.
Чунки, укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди.
Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси.
Ишламайдиган онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди.
Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди.
Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ ҳаммаларинг ўқиб касб-ҳунарли бўлдинглар.
Ҳа бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган.
Худо берган деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан.
Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган ишламайдиган онангни берди!
Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга Аллоҳим!
Қатор-қатор фарзандлар берди!
Уларнинг ҳар бирига яраша ақл-идрок берди.
Эл-юрт ўртасида обрў-эътибор берди, бировдан кам қилмади.
Топганимга барака берди! Қатор-қатор тўйлар қилдим, бирин-кетин машиналар миндим.
Бировнинг қўлига қараб қолмадим.
Онанг билан шаҳарма-шаҳар, ижарама-ижара юрган кунларим эвазига Аллоҳим қўша-қўша уйлар берди.
Ҳаммасига секин-секин, сабр-қаноат билан эришдик, аммо бировнинг ҳақига хиёнат қилмадик, кимсани ранжитмадик, ёлғон гапирмадик Ҳудодан қўрқдик.
Мен нимаики мартабага эришган бўлсам унинг тўқсон фоизида қарийб бир умр уй бекаси тамғаси остида яшаган Онангнинг ҳизматлари бор...
Муаллиф: интернет
@Xazon_Rezgi