Bolangiz bilan massajga qatnab vaqt va pulingizni yo'qotyapsizmi?
🤱 Sizni farzandingizda:
– Displaziya
– Yassioyoqlik
– X va O obraz
– Tonus tushishi va boshqa muammolar tufayli shifokor massaj buyurgan bo'lsa endi siz ham ortiqcha pul sarflamasdan uy sharoitida bolajoningizni mustaqil massaj qilishingiz mumkin!
Qanday qilib deysizmi?
💁♀ Agar siz ham sohani farzandingiz uchun o'rganishni va professional massajist bo'lishni istasangiz sizni ko'p yillik tajribaga ega xalqaro diplom sohibasi professional massajist Go'zal Zaynitdinovaning telegram kanaliga taklif qilamiz!
Havola o'chirilmasidan tezda ulanib oling👇
/channel/+qPWLLV7AD2gzMmZi
/channel/+qPWLLV7AD2gzMmZi
✨✨ #хайрли_оқшом
Бу дунёда сен учун керакли бир инсон бўлса нақадар бахт . Агар сен ҳам айнан ўша инсон учун керак эканлигингни билсанг, бу энди ҳаётингни мазмунидир ...
Хайрли оқшом , ҳаётимизга мазмун бўла оладиган , қадрдонлар...
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Assalomu alaykum! Men Nazira Tokhirjonovna. 🌟
Koreyada MBA Master mutaxassis sifatida 6+ yil tajribaga egaman. 📚 Shaxsiy biznesimda muvaffaqiyatga erisha oldim va tajribalarimni sizlar bilan bo’lishishga tayyorman. 💼
Ushbu kanal ayollar uchun mo’ljallangan. 👩💼
📎 Kanalimiz orqali siz:
• 🌿 Life style hayot tarzi va pazandalik sirlarim 🍳
• 📈 Shaxsiy rivojlanishda aniq qadamlar
• 💡 Biznesni boshlash va rivojlantirish bo’yicha bilimlar
• 🇰🇷 Koreya hayoti va ta’lim olmoqchi bo’lganlar uchun foydali tavsiyalar
• 💅 Koreyslarning sog’lom turmush tarzi va go’zallik sirlari haqida ma’lumotlar olishingiz mumkin. ✨
Maqsadim ayol qizlarga uy sharoitidan boshlab muvaffaqiyatga erishish yo’lida yordam berishdir. 🚀❤️
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
28- қисм
▪️▪️▪️
- Қарорингиз қатъийми ? - Гулзира Набиевна Жамила опага қаради ,- ахир Шаҳнозанинг хотираси қисман тикланаётган бўлса ҳам , у парваришга муҳтож.
- Ҳаа ... Мен барини обдон ўйлаб ақл торозусига солиб кўрдим ,- деди Жамила опа жиддий оҳангда,- биласиз , Шаҳнозага бир неча йиллардан буён қарайман. У хаста ҳолида ҳам ювош , ройишгина бўлди. Мана сўнгги ойларда қилган игнали муолажаларингиз сабаб соғлиғида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда . Ўзингиз бош бўлиб берган комиссия хулосасига кўра Шаҳноза ҳали тўлиқ тузалмаган бўлсада жамият учун хафвсиз. У кўпчилик ичида яшаган тақдирда ҳам одамларга озор бермайди.
- Тўғрику-я , аммо аҳамият берган бўлсангиз сиз айтган хулосада Собировани бутунлай тузалади дейилмаган. Бунинг иложи ҳам йўқ.
- Биламан , Гулзирахон. Мен ҳам шу соҳада неча йиллардан буён ишлаб келганман. Шаҳнозам қизим олган жароҳати туфайли бир умр ҳимояга , парваришга муҳтожлигидан ҳам хабарим бор. Аммо Ўзингиздан қолар гап йўқ. Қилар ишни қилиб қўйган эри унинг руҳий хасталигини сабаб қилиб аллазамон қонуний ажрашиб бўлган. Бир ҳисобдан бу иши яхшиликка бўлганини бугун кўриб турибмиз. Отаси эса оламдан ўтганига икки ойдан ошди. Биласиз унинг ҳолидан хабар олиб турадиган яқин қўшнилари бўларди . Улар ҳам ўғилларининг иши сабаб вақтинчалик чет давлатга кўчиб кетишди. Бу ёғига Шаҳнозанинг ҳолидан хабардор бўладиган бирор яқини йўқ. Бу касалхонада эса ортиқ қола олмаса...
Хуллас тегишли ҳужжат ишлари битгач уни ўзим билан Сурхонимга олиб кетаман. Шифобахш тоғ ҳавосидан баҳраманд бўлиб , сахий қуёш нурлари билан сийланган мева- чевалардан еб , доривор гиёҳлардан тайёрланган сеҳрли дамламалардан ичиб янада соғайиб кетса ажаб эмас. Боҳонада икки ёрти- бир бутун бўлиб бир-биримизни тўлдириб яшаймиз.
Гулзира Набиевна Жамила опанинг икки марта ҳам турмуш қуриб фарзандли бўлмаганидан , иккинчи турмуши сабаб бу ерларга келиб қолганидан хабардор эди. Кўп йиллар аввал турмуш ўртоғи оламдан ўтгач Жамила опа қайта турмуш қурмади.
Гулзира Набиевна бу хусусда ортиқча гапиришни ўзига эп кўрмади :
- Майли , Жамила опа. Сиз нима десангиз шу. Ҳақиқатдан ҳам Шаҳноза сизга жуда ўрганиб қолган. Бир сўз билан айтганда шунча йиллар давомида туғишгандан аъло бўлиб кетдингиз. Бу борада қўлимдан қанча ёрдам келса сизга ўшанча ёрдам берганим бўлсин . Ҳужжат ишларини айтаяпманда. Қолаверса Шаҳнозанинг отаси банкдан қизининг номига шахсий ҳисоб рақами очдириб қўйган. У ердан ҳар ойда маълум суммани ечтириб ишлатишингиз мумкин. Бу сумма унинг ойлик ҳаражатларини , дори пулларини керагидан ортиқ қоплайди.
- Раҳмат , Гулзирахон ,- жилмайганча миннатдорчилик билдирди Жамила опа ,- сиздан яна битта нарсани илтимос қилсам майлими ?
- Қулоғим сизда , Жамила опа?
- Зарурат туғилганда Шаҳнозанинг соғлиғи масаласида маслаҳат учун сизга қўнғироқ қилиб турсам бўладими ? Ҳар ҳолда унинг касаллик тарихи билан атрофлича танишсиз
- Албатта. Қачон зарурат туғилса мен ҳамиша ёрдамга тайёрман
- Яна бир бор ташаккур. Сиздек виждонли ҳазрати инсонлар борлиги учун ҳам ҳаёт гўзал , яшамоқ тотли,- Гулзира Набиевнага миннатдорона боқди Жамила опа, - борингизга минг шукр.
- Сизнинг ҳам борингизга минг шукр . Ҳа айтганча Шаҳноза шеър ёзишда давом этмоқдами ? - суҳбат мавзусини ўзи истаган йўналишга ўзгартирди Гулзира Набиевна, - унинг дардли ёзган шеърларини ўқисам юрагим уришдан тўхтаб қолай дейди-я ?
- Ҳаа ... Кундан кунга чиройли сатрларни гўзал мисраларга жойламоқда. Мана унинг охирги ёзган шеъри ,- Жамила опа оппоқ халатининг чўнтагидан буклолиқ қоғоз олиб профессорга узатди, - бир ўқиб кўринг- а ?
Гулзира Набиевна Жамила опа узатган қоғозни олиб аста ўқий бошлади:
Мен энди У эмас, сен таниган -У !
Мен энди шунчаки оддий бир беҳис
Олишиб , курашиб тан бериб бўлдим,
Бешафқат тақдирга чўкиб бўлдим тиз
Мен энди У эмас, мен энди бошқа
Лабларим кулгуни тарк этиб бўлди
Кўнгил гулзоримда гуллаган чечак,
Битта оҳ урганда варакай сўлди
@Xazon_Rezgi /65
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
27-қисм
Ғулом ака бир соатларда кўзини очди. Унинг бу даражада қаттиқ тоби қочганига қон босимининг кескин кўтарилиши сабаб бўлган эди. Керакли биринчи ёрдам муолажасини олган Ғулом акани шифокорлар уч кун касалхонада олиб қолишди. Ғулом акага кечга қўл телефонини етказиб келган муовини уни узатар экан ерга қаради :
- Қаҳрамон сизга бир неча бор қўнғироқ қилибди , қайтиб қўнғироқ қилсам жавоб қайтармади.
Ғулом ака гап нимадалигини фаҳмлаб ичидан бир нима чирт этиб узилди. У тахминининг тўғрилигига кўп зтмай амин бўлди.
Қаҳрамон ва унинг уч нафар шеригига бир қанча айбловлар билан жиноят ишлари очилган экан. Шерикларидан фарқли ўлароқ Қаҳрамоннинг бўйнига қўшимча тарзда турмуш ўртоғи Шаҳноза Собировага қасддан жароҳат етказиш ҳамда ҳаётига суиқасд уюштириш айблови қўйилган экан.
Қаҳрамон ва шериклари устидан олиб борилган тергов ишлари тўрт ой давом этди. Ваниҳоят вояга етмаган қизни кўпчилик бўлиб зўрлаш , сўнгра жиноят изларини яшириш мақсадида уни бўғиб ўлдириш, жасадни кўздан йўқотиш мақсадида ёқиб юбориш, мамлакатга гиёҳванд моддалари ва таблеткаларни олиб кириш , уларни ўсмир - ёшлар ўртасида тарқатиш , шунингдек зўравонлик , талончилик каби бир қатор жиноятлари учун Қаҳрамон ва унинг шериклари узоқ муддатга ҳукм қилиндилар. Улар орасида энг узоқ муддатни олган Қаҳрамон йигирма етти йилга "кесиб" юборилди. Суд ҳукми билан Қаҳрамоннинг номидаги барча мол-мулк давлат ҳисобига мусодара қилинди.
Ғулом ака Қаҳрамонни ўша куни охирги маротаба кўрди.
- Ҳаа ?!- деди Қаҳрамон ўз отасига лўқ бўлиб тикилганча,- нимага келдингиз бу ерга ? Мени қанчалар хорланишимни томоша қилиб кўнглингизни тинчлантирмоқчимисиз ? Ҳавотир олманг ? Ҳадемай сизга ҳам навбат келади. Сизнинг ҳам жавоб беришингиз керак бўлган ишларингиз қатор- қатор бўлиб қарашиб ётибди.
- Қаҳрамон ...
- Қаҳрамон ?! - алам билан афтини буриштирди Қаҳрамон ,- нима ўғлим дейишга тилингиз айланмай қолдими , "дадажон" ?!
- Мен сендан буларни кутмаган эдим ,- алам билан шивирлади Ғулом ака, - сени ҳамма нарса учун кечирсам ҳам Шаҳноза учун кечирмайман. Унинг айби нима эди ?
- Айби шу- ки, учраб қолди қорним очганда,- заҳарханда қилди Қаҳрамон,- қизингизга жонингиз ачидими ? Сизни-я? Шу ерига ишонмадим лекин ?! Отаси бутунлай бошқа бўлган беш бегона қизга юрагингиз ачир эмиш- у , аммо ўз пуштикамарингиздан бўлган ўғлингизга юрагингиз ачинмас экан ?! Қани адолат ?! Қани ҳақиқат ?!
- Бу нима деганинг , аҳмоқ ?! Сени демасам , сенга юрагим ачимаса бутун бойлигимни , битта- ю битта қизимни сенга қўш қўллаб тутармидим , нокас ? Сен ўзи миннатдор бўлмайдиган бало экансан !
- Ана ! Ана худди шу тарафим сизга ўхшайди , дадажон! Сиз ҳам ҳамиша қизим деб келган Шаҳнозани нақд ўлимдан олиб қолган йигитга нима жавоб қилдингиз ? Раҳматига бутун оиласини пароканда қилиб , отасини қабрга тиқмадингизми ?
- У бошқа масала эди,- ғижинди Ғулом ака
- Йўқ ! Айнан ана шу масала эди !
- Ёдингда бўлса мен унга бошида бир чемодан пул таклиф қилганман. Аммо у йигит олифтагарчилик қилди . Кейин эса ҳаддини билмади.
- Ҳаддини билмаслиги қизингизни севиб қолишимиди ? Бир севги учун бунча жазо оғир эмасмиди ? Ҳай майли , нима бўлса бўлиб ўтди. Энди шу ерда барига "точка" ! Ростини айтайми ?! Мен бугун жуда енгил тортдим. Бир гап айтайми ? Сизни қайта кўрмаслигимни ўйласам , жазо мен учун мукофот бўлиб туюляпти. Ана шунақа ?!
- Қаҳрамон ...- оғир ютинди Ғулом ака ,- менимча бу сен айтгандек сўнгги учрашувимиз бўлса керак . Менга бир ҳақиқатни айта оласанми ? Айтгин-чи нима учун мени шунчалар ёмон кўрасан ? Айбим нима эди ?
- Айтайми сизнинг айбингиз нима эканлигини ?
@Xazon_Rezgi /63
Инсонлар ажойиб-да. Битта лайк босинг десам, кимдир шуниям бошқача тушунади. Биз босган лайкка телеграмм алоҳида пул тўлайди деб ўйлашса керак-да. Тушунмаганлар учун алоҳида тушунча: бу лайк моддий жиҳатдан ҳеч қандай қийматга эга эмас. Пора сўрашгаям кирмайди. Айтиш мумкин-ки, бу сиз ўқиган асарингизни бир, икки сониялик садақаси. Сабаби ижодкор инсоннинг кўнгли нозик бўлиб бораверар экан. Ёзган сари йўлма йўл тўкилиб қолар экан. Яна ортга қайтиб уларни бутлаб келиш осон иш эмас.
Ҳаётда бир шиорим бор:
- Кўнгилнинг эгаси-Аллоҳ. Уни синдиришдан қўрқаман. Сабаби бугун синдирган кўнгилни эртага жонимни гаровга қўйиб бўлсада тополмаслигим мумкин. Вақтида қилинмаган ҳисоб-китобдан ёмони йўқ. Сабаби у ҳисоб-китобнинг манзили ҳам, ҳаками ҳам ўзгармас бўлиб қолиши тайин. Ана шуниси энг аламлиси...
Нима дедингиз? Сиз кимсиз? Кўнгил олувчими ё...
📌 Эксперемент 📌
Наргизахоннинг ёндирмачоғидан бўлса асардан кўпроқ жойлаш ҳақида ўйлаяпман. Масалан бошланишига 500 та ❤️ етади!
Резгихон 🍂
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
26-қисм
Ҳафиза кўзларини юмиб ўйланди, бироз шундай ўтиргач Жаҳонгирга савол назари билан боқди.
- Билмасам , - елка қисди у ,- очиғи кўнглим ниманидир тусаётганини билганимча йўқ эди. Балки ...
- Балки ?! Хўш ?! - Жаҳонгир жонланганча аёлига кўзларини тўлдириб қаради
- Балки гўшт-сабзавотли аччиқ салатни айтсаммикан ?
Жаҳонгир Ҳафизанинг қўлларидан тутиб кийим жавони ёнига етаклади :
- Бўлмаса бундоқ қиламиз !? Мен сени ҳозир яхши бир ресторанга олиб бораман. Сен у ерда кўнглингга ёққанларини бир бошдан айтасан. Бир бошдан татиб кўриб қайси егуликни егин келаётганини билиб оласан.
- Эээ , - қовоғи тушди Ҳафизани, - бунақаси кетмайди. Мен ойижондан уяламан. "Дарров лик- лик қилиб эрини етаклаб чиқиб кетди" десалар-чи ? Қўйинг , ўзи шундоғам ҳеч нарса егим келаётгани йўқ.
- Ойимнинг ўзлари сенга оғзингга ёқадиган бирор егулик олиб беришимни сўрадилар-у , - жавобга шошди Жаҳонгир,- бўлмаса мен қаердан билардим бошиқоронғилик шартларини ?
Ҳафиза Жаҳонгирга илтижоли термулди :
- Агар мени ҳақиқатдан ҳам ҳурсанд қилмоқчи бўлсангиз ойимларни кўришга олиб бориб келақолинг. Менга бошқа нарса керакмас. Уларни бир кўрсам , саломатликларини билсам бўлди. Илтимос , йўқ деманг.
- Нимага йўқ дер эканман ? - кулимсиради Жаҳонгир ,- қани отлан, бугун кун бўйи сени ихтиёрингдаман. Қаерга десанг ўша ерга олиб борганим бўлсин.
- Унда Ойижонни ҳам таклиф қилинг. Уччаламиз борайлик. Улар ҳам уззукун уйдалар,- деди Ҳафиза болаларча қувониб .
Муқаддас опа улар билан боришга унамади.
- Ҳафизадан ҳавотир олиб дугоналарим билан бўладиган учрашувга рад жавобини бергандим . Энди кўнглим жойига тушди. Шунга менам бир айланиб келсам . Сизлар ҳам бемалол айланиб келаверинглар...
Орадан кўп ўтмай Ҳафизанинг нордон нарсаларга бошиқоронғи бўлганлиги маълум бўлди .
- Ҳафизаа ,- деди Жаҳонгир кунлардан бир кун бозордан олиб келган нордон олмани аёлига тутар экан
- Лаббай .
- Ойим "Ҳафизанг қиз туғади" дедилар. Айтишларича шунақа нордон нарсаларни кўп- кўп ейдиганлар қиз туғар экан...
Жаҳонгирнинг сўзларидан Ҳафизани титроқ босди. Ёдига "Қиз бола ҳам фарзанд бўлибдими , ундан кетмоннинг сопи афзал" дея бот- бот такрорлайдиган жоҳил отаси тушди :
- Сизга ...сизга қиз фарзандли бўлиш ёқмайдими ? - сўради у қалтираганча
- Йўқ нега ? - хўрсинди Жаҳонгир , - қиз туғсанг майли , фақат бир шарт билан ...
- Шарт ?! - оғир ютинди Ҳафиза ,- қиз туғишнинг қанақа шарти бўлар экан ?
Жаҳонгир кўзларини муғомбирона сузди:
- Агар қиз туғсанг , у худди ўзингга ўхшаган бўлсин . Хўп? Ҳафизанинг кичкинагина копияси бўлишини истайман қизимни . Худди онасидек меҳрибон , чиройли , тили ширин , хуллас - дунёда тенгги йўқ қиз бўлсин. Бошқасига кўнмайман.
Ҳафизанинг кўнгли жойига тушди . У эркаланганча эрининг кўксига бошини қўйди :
- Унда қизингиз отасининг эмас , онасини қизи бўлиб қолади-ку ?
Жаҳонгир Ҳафизанинг бежирим бурнини чимчилаганча эркалади:
- Менга айнан шуниси керак... Сал аввал нима дедим : Ҳафизам иккита бўлишини истайман...
Орадан саккиз ой ўтиб Жаҳонгирларнинг хонадонига жажжигина Лазиза ташриф буюрди. Лазиза отаси жуда истаганидек онаси Ҳафизанинг жажжигина нусҳаси бўлган эди...
@Xazon_Rezgi /61
#СИЗ_УЧУН_АЁЛ_КИМ... ?
Эркаклар давра қуриб ўтирардилар.
Улардан бири:
- Аёл бу пойабзалдир, уни истаганча алмаштириш мумкин, - деди.
Ўтирганлар, шу даврада ўтирган доно одамдан сўрадилар:
- Бу гапга нима дейсиз?
Доно киши шундай жавоб берди:
- Ҳа, тўғри айтаяпти, бу одамга маломат қилманглар, шунчаки у ўзини оёқ ҳисобламоқда, унинг шу гапидан ўзини кимлигини билиб олса бўлади. Ўзини шоҳ деб ҳисоблайдиган ҳар қандай эркак киши учун эса аёл бу тож кабидир !!!
Муаллиф: интернет
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄
АЁЛИМ
Чойҳонада гурунг қизирди,
Сўзни сўзга уларди навбат.
Ҳар кимса ўз фикрини айтар,
Кимдир ғийбат , ким эса ибрат...
Ногоҳон бир эркак сўз олди,
Гапин айтар нохос керилиб
Аёлини бирам камситиб :
- Пойафзалим ! -деди берилиб
Жўрабоши бўлган эркакнинг,
Бу сўзлардан кўнгли ўқ еди:
-Аёлингиз пойафзал бўлса ,
Сиз - оёқсиз, нетамиз?!- деди.
Менинг эса жуфти ҳалолим,
Аёл эмас - Малика ! Айтсам...
Оддий ишчи - кўчада, аммо,
Подишоҳман!!!
Уйимга қайтсам...
Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#қотил_дори
7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!
Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.
Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.
☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.
2018-yilda tug’ilgan
Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.
Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan❕
Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi aperetsaga uchun yig"ildi 18050$
Karta raqami:
Uzkart: 8600 3329 9440 2091
Humo kart: 9860 0201 1341 1159
Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.
Onasining Telefon raqami:
+998998105027
Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.
Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.
Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…
#хайрли_тонг
Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз?
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.
Хаёт бу - ёмғирдек гўё...
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларга илиқлик олиб киради. Сизнинг ҳам хаётингизда шундай одамингиз доимо бор бўлсин.
Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.
@xazon_rezgi
Эркак кишига ҳурмат ...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌱 Бахт юқумли...
Сиз қанча бахтли бўлсангиз, атрофдагиларга ҳам юқади. Бахтлиларга ҳамроҳ бўлсангиз, сизга ҳам юқади. Шу дақиқадан бошлаб ҳар лаҳзадан бахт олинг ва яқинларингизга ҳам улашинг...
Шанба кунингиз мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆
(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Мен энди У эмас, кўзида жилва,
Хатто кўзда ёшим тўкилмай қолди,
Айрилиқнинг аччиқ ситами,
Жонни қўйиб, жонимни олди
Мен энди У эмас, ғамзали шодон,
Мендан қолди фақат аччиқ хотира.
Эрта тонг юзимни ўпган саболар,
Аллақаерларда жунжикар, қара.
Мен энди У эмас, мен битта соя
Руҳимни қайгадир сотиб ҳам бўлдим,
Ор, шаъним барини танда қулфлаб,
Тошдан йўнилгандек қотиб ҳам бўлдим.
Мен энди У эмас, менман бе юрак,
Кўксимда дукурлар хиссиз бир анжом.
Маҳзун сатрларни тўқиб дилсиёҳ,
Не тонгки , қаламим ёзмоқда ҳамон...
-Жамила опа...
- Лаббай ?!
- Шаҳноза сизга аввалги ,яъни бу ерга келгунга қадар бўлган ҳаёти ҳақида нималарнидир айтганми ? Ахир у бўлиб ўтган воқеаларни анчасини эслаб улгурди.
- Йўўўқ ... - бош чайқади Жамила опа,- тўғри у анча воқеаларни эслагани рост , йўқса бундай шеърлар ёзмас эди. Очиғини айтсам уни ўз ҳолига қўйганман. Лозим топса балки ҳаётини гапириб берар, лозим топмаса йўқ...
- Ҳааа , - ўйчан сўзланди Гулзира Набиевна ,- сизнинг тутган йўлингиз тўппа-тўғри. Бундан кейин ҳам Шаҳноза ўзи истамагунча уни ўтмиш ҳаёти билан безовта қилманг. Бу нарса унинг соғлиғига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Вақти - соати етса ,ўзи шунга тайёр бўлса Шаҳнозанинг ўзи сизга кўнглини ёриши ҳеч гапмас. Унгача фақат сабр ...
- Хўп , Гулзирахон. Барчаси сиз айтгандек бўлади.
Уч хафтадан сўнг Жамила опа Шаҳнозани ўзи билан она диёрига олиб кетди .
▪️▪️▪️
- Ашшалом алейтўм, ажжажон...
- Ваалейкум ассалом, мани асал қизим ,- Жаҳонгир ҳадемай икки ёшга кирадиган Лазизани кўтариб бағрига босар экан юзларидан ўпди,- оҳ , оҳ , мани қизимни оҳи чиқиб кетибдими ?
- Йуууу ,- лаблари ёйилиб жилмайди Лазиза ,- оҳим абиш бўлли.
- Ваай абуш бўлдими мани қизимни оҳи ? - Жаҳонгир чўнтагидан конфет чиқариб қизига тутди ,- тшшш , ойжонинг кўрмасин. Бўлмаса мени атата қилиб ташлайди .
- Ажжажон ,- деди Лазиза отасини қучиб қулоғига шивирлади ,- айжоним ётвойиб рошша йилладилар .
- Нима ? - сергакланди Жаҳонгир,- ойижоним йиғладилар дедингми ?
- Ҳииимм йилладилар ...
- Қани юр-чи , нимага йиғларкан ойижонинг ?
Жаҳонгир Лазизани кўтарганча ётоқхонага йўл олди. У остонада Ҳафизага дуч келди :
- Ассалому алайкум ,- деди Ҳафиза йиғидан қизарган кўзларини яширишга ҳаракат қилиб ,-узр дадаси , келганингизни билмай қолибман.
- Ҳижолат бўлма , мени асал қизим кутиб олди,- Жаҳонгир "Ерга тушаман" дея талпинаётган Лазизани қучоғидан аста туширди ,- мен ҳам кийимларимни алиштириб олай. Лазизахон қизим бувисига борадими ?
Лазиза "ҳа" дея бош силкиб узун даҳлиз бўйлаб чопқиллаб бувисининг хонасига йўл олди.
Ҳафиза эрига эргашиб ётоқхонага қайтиб кирди. У эрига жавондан янги ювилиб дазмол қилинган кўйлакни узатар экан , Жаҳонгир унинг қўлини ушлади:
- Ойижониси , сени ким йиғлатди ? Йиғламадим деб алдамоқчи бўлма , барибир билиб турибман. Ўзи бу сафарги ҳомиладорлигингда жуда йиғлоқи бўлдинг-да ?
- Йўғей ? Қаердан олдингиз бу гапни ? Йиғлаганим йўқ ,- ўзини базўр ушлаганча жавоб қайтарди Ҳафиза , - шунчаки бироз ошқозоним безовта қилди. Шу сабаб сизга шунақа кўриняпган бўлсам керак ...
Жаҳонгир Ҳафизанинг икки елкасидан тутиб кўзларига қаради :
- Онажониси ... Сен билан турмуш қурганимизга неча йил бўлди а ? Кошки бу вақтда сени таний олмаган бўлсам экан ?
Қани менга ростини айт-чи ? Нима гап ?
Ҳафизанинг кўзларидан милдираб ёш қуйилиб кетди :
- Дадаси ...
- Эшитаман .
- Бу ҳомиламни ҳам қиз дейишди .
- Хўп...- ўзини жиддийликка солди Жаҳонгир
- Нима хўп , дадаси ? Қиз экан деяпман сизга,- ҳуноби ошди Ҳафизанинг
- Хўп , бор гапинг шуми ? Шунга йиғладингми ? - аёлига меҳр билан боқди Жаҳонгир
- Ҳа ахир Ўзингиз Ҳафизам иккита бўлишини истайман дегандингиз . Аммо Ҳафизангиз учта бўлса ...
Ҳафиза шундай деб йиғисининг асл сабабини эрига билдирмасликка ҳаракат қилиб, ич- ичидан босиб келаётган хўрсиниқни аранг ютар эди ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /66
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Сиз ўзингизни отаман деб ҳисоблайсиз- у , бироқ қора курсига ўтирганимдан буён "ўғлим" дейиш ўрнига нуқул Қаҳрамон , Қаҳрамон деяпсиз. Яна "Шаҳнозага ачинганимдан сендан нафратланаяпман" деган чўпчакни айтманг менга. Очиғи Шаҳнозани яхши кўришингизга аллақачон ишонмай қўйганман. Чин ота қизини севган кишидан айириб , алдамчи йўллар билан бетайинлиги кундек равшан йигитга турмушга бермас эди.
Энди нима учун сизни ота деб қабул қилмаганим сабабини билиб олинг:
Айнан сиз туфайли неча йиллар "ташландиқ" , "ҳароми" деган таҳқирларга чидашга мажбур бўлганлигимни биласизми ? Йўқ билмайсиз ? Бу нарса айтишгагина осон. Дунёда ўзингни ҳеч кимга кераксиз ҳисоблаб яшашдан оғири бормикан ? Уч- тўрт бола уришса , айбдор битта мен бўлиб чиқаверганимда, кўча безорилари кўнгил хушлагилари келганда "Бунинг ёнини ким ҳам оларди ?" дея йиллар давомида мени қадримни хўрлашганларида , уларга жавоб қайтара олишга қодир бўлмаганимда, кучим фақат кўз ёшларимга етганда , шунда ҳам тўйиб йиғлаш учун пана- пасқам жойларни излаганимда, қорним тўйиб, кўнглим тусаган овқатларни емаганимда ... Яна нималарни, қанча хўрликларни санаб берай ? Шунча нарсага ким айбдор биласизми ?
Сиз !
Ва яна сиз !
Сиздан бошқа ҳеч ким ?!
Сиз мени излаб топган вақтга қадар разолатнинг қайсики мудҳиш ботқоғи бор бўлса , барига ботиб бўлган эдим. Сиз уйингизга етаклаб келган ўспирин аллақачон бировнинг ҳаққидан қўрқмайдиган қўли эгри , гиёҳванд, маънан бузуқ йигит эди.
Нақадар сизга ўхшайман-а ? - истеҳзо билан боқди Қаҳрамон,- ахир қонимиз бир ! Аслида бари бошқача бўлиши мумкин эди. Мен ҳам тенгдошларим сингари севимли , ўқимишли , жамиятда ўз ўрнини топган - энг асосийси керакли бўлишим мумкин эди. Бироқ минг афсус- ки, бундай бўлмади ва барига сиз айбдорсиз!
Мана сизни нима учун ёмон кўраман ! Мана сизни нима учун ҳеч қачон яхши кўрмаганман ! Сиздан бир умр нафратланаман. Кўришга кўзим йўқ сизни !
Ғулом ака Қаҳрамонни ортиқ эшитишга мажоли қолмади .
У зил- замбил бўлиб кетган қадамларини базўр босганча ташқарига йўл олди. Ғулом акага ҳаво етишмасди. У оғзини каппа-каппа очганча эшикка етиб боришни кўзларди.
Бироқ эшикка бир неча қадам қолганда ҳушини йўқотди...
▪️▪️▪️
Ғулом акани маҳалла аҳли савоб умидида бу дунёдаги сўнгги манзилига кузатиб қўйишди...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /64
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
▪️▪️▪️
" Ғулом бизнес" кейинги йилларда чўкиб муштдек бўлиб қолганди.
Бир ёқда Шаҳнозанинг руҳий аҳволи , бир ёқда Қаҳрамоннинг бемаза , тутуруқсиз турмуш тарзи уни куйдириб юборган эди.
Халқда фарзанд ҳақида "Ичимдан тушган иссиқ илоним" деган ибора бор. Бу ибора замирида ота- она учун фарзанд ҳар қандай бўлмасин суюкли бўлиб қолаверади деган маъно англашинилади . Бўлмаса кўриниши совуқдан совуқ , ўзи ҳам табиатан совуққонли мавжудон қайдан ҳам иссиқ бўлсин...
Бироқ...
Бироқ Ғулом ака Қаҳрамоннинг ҳақиқатдан ҳам "иссиқ илон" эмаслигига тобора амин бўлиб бормоқда эди.
Кейинги вақтда Шаҳнозани муолажа қилаётган профессор Гулзира Набиевна Ғулом аканинг керосинига гугурт чақиб юборгандек бўлди.
- Ғулом ака ,- деди профессор кўзойнагини қўлида айлантирганча,- қизингизнинг бўйин-энса қисмидан олган жароҳати фақатгина йиқилиш жараёнида бўлмаган. Агар шундай бўлганда эди у ердаги асаб толалари деярли бир чизиқ бўлиб шикастланар эди. Мен буларни Шаҳнозанинг пиллапоядан йиқилган деб берилган кўрсатмангизга таяниб айтяпман. Аммо олиб борган тадқиқотларим бутунлай бошқа ва мен бунга юз фоиз аминман.
Ғулом ака ўтирган жойида безовта қимирлаб қўйди, бироқ бир сўз демай Гулзира Набиевнанинг оғзига тикилди.
- Қизингизга орқа тарафдан ясси ва қаттиқ жисм билан қаттиқ зарба берилган. Бу зарба шу даражада кучли бўлган- ки , қизингиз зарба кучидан хатто фарзандини йўқотиш оғриғини ҳам ҳис қилмаган. Яна бир нарсага ишончим комил. Зарба берилган вақт Шаҳноза қисман ўтирган ҳолатда бўлган, айнан шу ҳолатда зарба тананинг шунчалик кўп жойини эгаллаши мумкин.
- Демак ...- овози янада бўғилгандек бўлди Ғулом аканинг
- Ҳа ! - шарт кесди Гулзира Набиевна,- қизингиз йиқилишидан аввал унинг жонига қасд қилишган! Мен бунга юз фоиз кафолат бераман. Яна шуни айта оламан- ки , аввал қизингизни жонига қасд қилиб беҳуш қилишган , кейин эса жиноят изларини йўқотиш мақсадида беҳуш ҳолида зинадан улоқтиришган.
- Қизиммм ,- базўр ингради Ғулом ака ,- нокас отангни кечир ...
- Ғулом ака,- чуқур тин олди Гулзира Набиевна ,- мен ўз вазифамни бажаришим керак . Шу сабаб қизингиз Шаҳноза Собированинг иши бўйича жиноят излари тахмин қилинганлиги сабаб ( аслида бунинг жиноят эканлигига зиғирдек шубҳам йўқ) бугун эрталаб ички ишлар органларига ёзма ариза топширдим. Сезганингиздек бу ишда энг биринчи гумондор куёвингиз Қаҳрамон. Шу сабаб сиздан битта илтимос. Айбдор гуноҳига иқрор бўлиб одил жазосини олмагунга қадар куёвингиз билан мулоқатдан четда турсангиз. Бу ҳамма учун яхши бўлар эди.
Ғулом ака профессор аёлнинг ҳузуридан аранг оёғини судраб чиқди.
У машинасини ҳайдаб уйига етиб олишга кўзи етмагач , қалтираганча қўнғироқ қилиб муовинини ёрдамга чақирди.
Ғулом ака дарвозаси ёнида машинадан тушар экан бирдан кўз ўнги қоронғилашиб гурсиллаб йиқилди . Бир зумда атроф қўни- қўшнига тўлиб кетди. Йиғилганлар орасида кимнингдир Ғулом аканинг оппоқ оқариб кетган юзига қараб "Яхшиси уларни жойларидан қўзғатмайлик. Яна ёрдам берамиз деб бир нимани бошламайлик" деган фикри кўпчиликка маъқул тушди. Ғулом аканинг ёнига кўрпача тўшаб уринтирмай уни устига олишди. Кўп ўтмай чақирилган "тез ёрдам" машинаси етиб келиб ҳамон беҳуш ётган Ғулом акани касалхонага олиб кетди.
Бу вақтда Ғулом аканинг қўл телефони вақтинча эгасиз қолган машинаси ўриндиғида тушиб қолган , унга "Ўғлим Қаҳрамон" деган рақамдан қилинган қўнғироқларнинг кети узилмаётган эди...
#давоми_бор.
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /62
#Мен_кетсам ...
Мен кетсам ортимдан ул
мунгли қўшиғим қолур ...
Сўзимдан баҳра олган
Минг- минг ошиғим қолур ...
Ким кўнглига видойим
Солса чуқур андуҳни ,
Қуёшдек ботсам кимлар ,
Керак сабоқни олур...
Вақти келиб қабримдан ,
Унса лолақизғалдоқ
Ул кимларнинг ёдига ,
Дилбар шеърларим солур ...
Бу тўгарак жаҳонда
Келмоқ бор- у, кетмоқ бор
Барг ёзган ҳар новдада ,
Хазонрезги жон олур ...
Ким учун ўрним бўлак,
Унутолмай то маҳшар,
Ўхшашимни қидириб,
Кўзи йўлларда толур...
Содиқ ваъфо дўст қалам ,
Менсиз қолса изиллаб
Бахтдан ёзмай бир мисра ,
Соғинч ичида нолир...
Фарзандларим-ҳар шеърим,
Қолганида эгасиз ,
Силарга қўл топмасдан ,
Сочин бирма - бир юлур...
Мен кетарман сиз эрса,
Сира олманг хавотир ,
Кўнглингиздан жой олган ,
Мунис бир кўнглим қолур ...
Мен кетсам ортимдан ул
мунгли қўшиғим қолур ...
Сўзимдан маржон тизган
Минг- минг ошиғим қолур ...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/xazon_rezgi
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇
Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════
• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2023
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════
☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ
🙅♀Эрим мaн билан кам суҳбатлашади,
😢Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.
💸Ўзидан билиб пул бермайди.
🥀Совғалар бериб, конглимга карамайди айлантирмайди.
👩❤️👨дугонам эридан олган совғаларини саёҳатларга бирга чиқишганларини айтиб беради жуда ҳавас қиламан
🧏♀️эримга инсоф кирар деб ўтирсам,Ўша дугонам бир канални тавсия қилиб қолди номи sheyxa sevimli ayol экан ❤️Мана 1 ойдирки хар куни кузатаман.кундан - кунга эримнинг ягонасига айланиб бораяпман
🚨Сизларга ҳам қўшилиб олишни тавсия қиламан.
/channel/+XJg3XQBxG5cwZjAy
/channel/+XJg3XQBxG5cwZjAy
#Сиз соғинган сатрлар...
ДИЛИМДАГИЛАР...
Дилимни оғритди дилимдагилар,
Туну кун номлари тилимдагилар,
Офтобим шамолим селимдагилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Заҳарлар келтирди, шароблар тутдим,
Ғийбатлар уйдирди, жавоблар тутдим,
Қасамлар ичдилар, савоблар тутдим,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Дастурхон тўримда шарбат тотдилар,
Ўгрилдим, ортимдан тошлар отдилар,
Улар мени бунча осон сотдилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Душманим айёрдир, пайтлар пойлайди,
Дўстим эса нодон, сувни лойлайди,
Иккиси бир бўлиб кўзим бойлайди,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Жонимга жазодир, жонимдагилар,
Кўзимнинг қароғи, қонимдагилар,
Эй, воҳ, бегонадир ёнимдагилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Аслида дўст ҳам бир душманнинг тури,
Душманнинг энг зўри, душманнинг шери,
Чунки қўлидадир кўнглингнинг сири,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Бошимга балодир, балодир кўнглим,
Бир сўзнинг тиғидан яродир кўнглим,
Дўсту душман аро адодир кўнглим,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Ўзингдан йўқ ўзга маҳрами жоним,
Ўзингсан Султоним, ўзинг Ҳоқоним,
Ўтда куйдирмагин икки жаҳоним,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Фарида Афрўз
/channel/xazon_rezgi
#Ҳикмат
Ишонч...
Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди. Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди. Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!
Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!
Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!
Интернетдан олинди.
/channel/xazon_rezgi
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱
👀ОРТИКЧА ВАЗИНДАН АЗИЯТ ЧЕКАЁТГАНЛАР УЧУН РОССИЯДАГИ БИРИНЧИ РАКАМЛИ ДИЕТОЛОГДАН ТЕКИН МАСЛАХАТЛАР
✅БАТАФСИЛ:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊
Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ 👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Тинчликми , ойи ? - бирдан юраги ҳовлиқди Жаҳонгирнинг, - эрталаб ишга кетаётганимда яхши эди- ю ?
Жаҳонгир шундай деди-ю, аммо кейинги кунларда Ҳафизанинг бошқачароқ мужмал кайфиятда юрганини эслади. Эрининг саволига Ҳафиза "Онамларни тоблари бўлмабди" деб жавоб қайтарганди, бироқ уйига бориб Онасининг ҳолидан хабар олиб келганда ҳам аёлининг чиройи аввалгидек очилмаганини волидаси учун қаттиқ куйганга йўйганди Жаҳонгир. Бугун эса ...
Жаҳонгир уйга қандай етиб келганини билмай қолди.
- Ойи , келинингиз қани ? - деди у даҳлизга ўқдек отилиб кириб ,- қани отланиб тайёр бўлиб турмадими ?
Муқаддас опа эса Жаҳонгирнинг акси ўлароқ ҳотиржам эди.
- Тўхта болам , манави ерга ўтир ,- деди у ўғлини ўриндиққа ўтиришга таклиф қилиб ,- аввал нафасингни ростлаб ол .
- Ойи , Ҳафиза ...- Жаҳонгирнинг овози ўзига ҳам инграб чиққанга ўхшаб туюлди .
- Болам , сени ҳам ўтингни ёрдим-а? Сенга телефон қилганимдан сўнг қўшнимиз Маъсуда томизғи сўраб чиқиб қолганди. Ўзим билан ўзим куйикиб ўтирганимни кўриб гап нимадалигини сўради. Биласан Маъсуда тез ёрдамда ишлайди. Ҳол сўраганга бирдан юрагимга офтоб чиқиб кетса дегин. Унга шошилиб "шунақа - шунақа" деб бор гапни гапириб бердим. Маъсуда тезда изига қайтиб уйидан алламбало бир нима олиб чиқди. Кейин Ҳафизани олдига кириб кетди. Кўп ўтмай чиқиб нима дейди дегин ?
- Ойиии ,- юраги тошди Жаҳонгирнинг .
- Болам, суюнчини чўзасан энди, ҳадемай ота бўларкансан. Масъуданинг айтишича Ҳафиза бошиқоронғиликни оғир кўтаряпган экан.
- Ойиии ...- Жаҳонгирни титроқ босди. Шу билан бирга у ойисидан уялгандек эди
- Ё Худойим! Бу бола бунча ойилайверар экан- а ? Ундан кўра бориб Ҳафизадан сўра , кўнгли нима тусаётган экан ? - Муқаддас опанинг шодон оҳангда айтган сўзлари ортиқ Жаҳонгирнинг қулоғига кирмади , у учиб , қўниб Ҳафизанинг ёнига ошиқар эди.
Жаҳонгир ётоқхонага кирганда Ҳафиза дарддан обдон қийналган, бироқ сўнгги соатларда осойиш топган бемор кўринишида ором олиб ётар эди.
Жаҳонгир уни уйқусини қизғаниб овоз чиқармай узоқдан тикилди .
"Қизиқ , - ўйлади у ҳайратга тушиб,- Ҳафиза қачон бунчалар гўзаллашиб кетди ? Шу кўринишда қайрилма киприклари , пайваста қошлари , кундан кунга оқариб тиниқлашиб бораётган ойдек юзи билан худди уйқудаги маликанинг ўзи бўлиб қолибди-я ?
Ҳафиза одатига мувофиқ равишда зийраклигини уйқусида ҳам тарк этмас эди. Жаҳонгирни шарпасини илғар - илғамас кўзини очди.
- Воой ,- у тирсакларига таяниб ўрнидан турмоқчи бўлди .
- Қимирлама...
Жаҳонгир икки одимда Ҳафиза ёнига етиб олиб тиззалади.
У аёлининг қўлларини олиб юзига босди :
- Сени яхши кўраман , гулим...- бўғиқ овозда шивирлади у ,- сени жудаям яхши кўраман...
- Эшитибсиз - а ... - энтикди Ҳафиза,- айтингчи бахтлимисиз ?
- Сўрайсан- а ,- жилмайиб аёлини ёнидан жой олиб уни бағрига босди Жаҳонгир ,- жудаям , жудаям бахтлиман.
Улар шу алфозда бир муддат жим ўтиришди .
- Менга қара ? - туйқусдан Ҳафизага жиддий тикилди Жаҳонгир,- кўнглинг нимани тусаяпти ? Аниқроғи боламизнинг кўнгли нимани тусаяпти ?! Айт , бир зумда бажо келтираман.
Ҳафиза кулимсираганча елка қисди:
- Билмасам... Бирор нарса ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман.
- Биринчи хаёлингга келган егуликни айт- чи ?
Ҳафиза ўйланиб қолди.
#давоми_бор.
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /60