#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
27-қисм
Ғулом ака бир соатларда кўзини очди. Унинг бу даражада қаттиқ тоби қочганига қон босимининг кескин кўтарилиши сабаб бўлган эди. Керакли биринчи ёрдам муолажасини олган Ғулом акани шифокорлар уч кун касалхонада олиб қолишди. Ғулом акага кечга қўл телефонини етказиб келган муовини уни узатар экан ерга қаради :
- Қаҳрамон сизга бир неча бор қўнғироқ қилибди , қайтиб қўнғироқ қилсам жавоб қайтармади.
Ғулом ака гап нимадалигини фаҳмлаб ичидан бир нима чирт этиб узилди. У тахминининг тўғрилигига кўп зтмай амин бўлди.
Қаҳрамон ва унинг уч нафар шеригига бир қанча айбловлар билан жиноят ишлари очилган экан. Шерикларидан фарқли ўлароқ Қаҳрамоннинг бўйнига қўшимча тарзда турмуш ўртоғи Шаҳноза Собировага қасддан жароҳат етказиш ҳамда ҳаётига суиқасд уюштириш айблови қўйилган экан.
Қаҳрамон ва шериклари устидан олиб борилган тергов ишлари тўрт ой давом этди. Ваниҳоят вояга етмаган қизни кўпчилик бўлиб зўрлаш , сўнгра жиноят изларини яшириш мақсадида уни бўғиб ўлдириш, жасадни кўздан йўқотиш мақсадида ёқиб юбориш, мамлакатга гиёҳванд моддалари ва таблеткаларни олиб кириш , уларни ўсмир - ёшлар ўртасида тарқатиш , шунингдек зўравонлик , талончилик каби бир қатор жиноятлари учун Қаҳрамон ва унинг шериклари узоқ муддатга ҳукм қилиндилар. Улар орасида энг узоқ муддатни олган Қаҳрамон йигирма етти йилга "кесиб" юборилди. Суд ҳукми билан Қаҳрамоннинг номидаги барча мол-мулк давлат ҳисобига мусодара қилинди.
Ғулом ака Қаҳрамонни ўша куни охирги маротаба кўрди.
- Ҳаа ?!- деди Қаҳрамон ўз отасига лўқ бўлиб тикилганча,- нимага келдингиз бу ерга ? Мени қанчалар хорланишимни томоша қилиб кўнглингизни тинчлантирмоқчимисиз ? Ҳавотир олманг ? Ҳадемай сизга ҳам навбат келади. Сизнинг ҳам жавоб беришингиз керак бўлган ишларингиз қатор- қатор бўлиб қарашиб ётибди.
- Қаҳрамон ...
- Қаҳрамон ?! - алам билан афтини буриштирди Қаҳрамон ,- нима ўғлим дейишга тилингиз айланмай қолдими , "дадажон" ?!
- Мен сендан буларни кутмаган эдим ,- алам билан шивирлади Ғулом ака, - сени ҳамма нарса учун кечирсам ҳам Шаҳноза учун кечирмайман. Унинг айби нима эди ?
- Айби шу- ки, учраб қолди қорним очганда,- заҳарханда қилди Қаҳрамон,- қизингизга жонингиз ачидими ? Сизни-я? Шу ерига ишонмадим лекин ?! Отаси бутунлай бошқа бўлган беш бегона қизга юрагингиз ачир эмиш- у , аммо ўз пуштикамарингиздан бўлган ўғлингизга юрагингиз ачинмас экан ?! Қани адолат ?! Қани ҳақиқат ?!
- Бу нима деганинг , аҳмоқ ?! Сени демасам , сенга юрагим ачимаса бутун бойлигимни , битта- ю битта қизимни сенга қўш қўллаб тутармидим , нокас ? Сен ўзи миннатдор бўлмайдиган бало экансан !
- Ана ! Ана худди шу тарафим сизга ўхшайди , дадажон! Сиз ҳам ҳамиша қизим деб келган Шаҳнозани нақд ўлимдан олиб қолган йигитга нима жавоб қилдингиз ? Раҳматига бутун оиласини пароканда қилиб , отасини қабрга тиқмадингизми ?
- У бошқа масала эди,- ғижинди Ғулом ака
- Йўқ ! Айнан ана шу масала эди !
- Ёдингда бўлса мен унга бошида бир чемодан пул таклиф қилганман. Аммо у йигит олифтагарчилик қилди . Кейин эса ҳаддини билмади.
- Ҳаддини билмаслиги қизингизни севиб қолишимиди ? Бир севги учун бунча жазо оғир эмасмиди ? Ҳай майли , нима бўлса бўлиб ўтди. Энди шу ерда барига "точка" ! Ростини айтайми ?! Мен бугун жуда енгил тортдим. Бир гап айтайми ? Сизни қайта кўрмаслигимни ўйласам , жазо мен учун мукофот бўлиб туюляпти. Ана шунақа ?!
- Қаҳрамон ...- оғир ютинди Ғулом ака ,- менимча бу сен айтгандек сўнгги учрашувимиз бўлса керак . Менга бир ҳақиқатни айта оласанми ? Айтгин-чи нима учун мени шунчалар ёмон кўрасан ? Айбим нима эди ?
- Айтайми сизнинг айбингиз нима эканлигини ?
@Xazon_Rezgi /63
Инсонлар ажойиб-да. Битта лайк босинг десам, кимдир шуниям бошқача тушунади. Биз босган лайкка телеграмм алоҳида пул тўлайди деб ўйлашса керак-да. Тушунмаганлар учун алоҳида тушунча: бу лайк моддий жиҳатдан ҳеч қандай қийматга эга эмас. Пора сўрашгаям кирмайди. Айтиш мумкин-ки, бу сиз ўқиган асарингизни бир, икки сониялик садақаси. Сабаби ижодкор инсоннинг кўнгли нозик бўлиб бораверар экан. Ёзган сари йўлма йўл тўкилиб қолар экан. Яна ортга қайтиб уларни бутлаб келиш осон иш эмас.
Ҳаётда бир шиорим бор:
- Кўнгилнинг эгаси-Аллоҳ. Уни синдиришдан қўрқаман. Сабаби бугун синдирган кўнгилни эртага жонимни гаровга қўйиб бўлсада тополмаслигим мумкин. Вақтида қилинмаган ҳисоб-китобдан ёмони йўқ. Сабаби у ҳисоб-китобнинг манзили ҳам, ҳаками ҳам ўзгармас бўлиб қолиши тайин. Ана шуниси энг аламлиси...
Нима дедингиз? Сиз кимсиз? Кўнгил олувчими ё...
📌 Эксперемент 📌
Наргизахоннинг ёндирмачоғидан бўлса асардан кўпроқ жойлаш ҳақида ўйлаяпман. Масалан бошланишига 500 та ❤️ етади!
Резгихон 🍂
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
26-қисм
Ҳафиза кўзларини юмиб ўйланди, бироз шундай ўтиргач Жаҳонгирга савол назари билан боқди.
- Билмасам , - елка қисди у ,- очиғи кўнглим ниманидир тусаётганини билганимча йўқ эди. Балки ...
- Балки ?! Хўш ?! - Жаҳонгир жонланганча аёлига кўзларини тўлдириб қаради
- Балки гўшт-сабзавотли аччиқ салатни айтсаммикан ?
Жаҳонгир Ҳафизанинг қўлларидан тутиб кийим жавони ёнига етаклади :
- Бўлмаса бундоқ қиламиз !? Мен сени ҳозир яхши бир ресторанга олиб бораман. Сен у ерда кўнглингга ёққанларини бир бошдан айтасан. Бир бошдан татиб кўриб қайси егуликни егин келаётганини билиб оласан.
- Эээ , - қовоғи тушди Ҳафизани, - бунақаси кетмайди. Мен ойижондан уяламан. "Дарров лик- лик қилиб эрини етаклаб чиқиб кетди" десалар-чи ? Қўйинг , ўзи шундоғам ҳеч нарса егим келаётгани йўқ.
- Ойимнинг ўзлари сенга оғзингга ёқадиган бирор егулик олиб беришимни сўрадилар-у , - жавобга шошди Жаҳонгир,- бўлмаса мен қаердан билардим бошиқоронғилик шартларини ?
Ҳафиза Жаҳонгирга илтижоли термулди :
- Агар мени ҳақиқатдан ҳам ҳурсанд қилмоқчи бўлсангиз ойимларни кўришга олиб бориб келақолинг. Менга бошқа нарса керакмас. Уларни бир кўрсам , саломатликларини билсам бўлди. Илтимос , йўқ деманг.
- Нимага йўқ дер эканман ? - кулимсиради Жаҳонгир ,- қани отлан, бугун кун бўйи сени ихтиёрингдаман. Қаерга десанг ўша ерга олиб борганим бўлсин.
- Унда Ойижонни ҳам таклиф қилинг. Уччаламиз борайлик. Улар ҳам уззукун уйдалар,- деди Ҳафиза болаларча қувониб .
Муқаддас опа улар билан боришга унамади.
- Ҳафизадан ҳавотир олиб дугоналарим билан бўладиган учрашувга рад жавобини бергандим . Энди кўнглим жойига тушди. Шунга менам бир айланиб келсам . Сизлар ҳам бемалол айланиб келаверинглар...
Орадан кўп ўтмай Ҳафизанинг нордон нарсаларга бошиқоронғи бўлганлиги маълум бўлди .
- Ҳафизаа ,- деди Жаҳонгир кунлардан бир кун бозордан олиб келган нордон олмани аёлига тутар экан
- Лаббай .
- Ойим "Ҳафизанг қиз туғади" дедилар. Айтишларича шунақа нордон нарсаларни кўп- кўп ейдиганлар қиз туғар экан...
Жаҳонгирнинг сўзларидан Ҳафизани титроқ босди. Ёдига "Қиз бола ҳам фарзанд бўлибдими , ундан кетмоннинг сопи афзал" дея бот- бот такрорлайдиган жоҳил отаси тушди :
- Сизга ...сизга қиз фарзандли бўлиш ёқмайдими ? - сўради у қалтираганча
- Йўқ нега ? - хўрсинди Жаҳонгир , - қиз туғсанг майли , фақат бир шарт билан ...
- Шарт ?! - оғир ютинди Ҳафиза ,- қиз туғишнинг қанақа шарти бўлар экан ?
Жаҳонгир кўзларини муғомбирона сузди:
- Агар қиз туғсанг , у худди ўзингга ўхшаган бўлсин . Хўп? Ҳафизанинг кичкинагина копияси бўлишини истайман қизимни . Худди онасидек меҳрибон , чиройли , тили ширин , хуллас - дунёда тенгги йўқ қиз бўлсин. Бошқасига кўнмайман.
Ҳафизанинг кўнгли жойига тушди . У эркаланганча эрининг кўксига бошини қўйди :
- Унда қизингиз отасининг эмас , онасини қизи бўлиб қолади-ку ?
Жаҳонгир Ҳафизанинг бежирим бурнини чимчилаганча эркалади:
- Менга айнан шуниси керак... Сал аввал нима дедим : Ҳафизам иккита бўлишини истайман...
Орадан саккиз ой ўтиб Жаҳонгирларнинг хонадонига жажжигина Лазиза ташриф буюрди. Лазиза отаси жуда истаганидек онаси Ҳафизанинг жажжигина нусҳаси бўлган эди...
@Xazon_Rezgi /61
#СИЗ_УЧУН_АЁЛ_КИМ... ?
Эркаклар давра қуриб ўтирардилар.
Улардан бири:
- Аёл бу пойабзалдир, уни истаганча алмаштириш мумкин, - деди.
Ўтирганлар, шу даврада ўтирган доно одамдан сўрадилар:
- Бу гапга нима дейсиз?
Доно киши шундай жавоб берди:
- Ҳа, тўғри айтаяпти, бу одамга маломат қилманглар, шунчаки у ўзини оёқ ҳисобламоқда, унинг шу гапидан ўзини кимлигини билиб олса бўлади. Ўзини шоҳ деб ҳисоблайдиган ҳар қандай эркак киши учун эса аёл бу тож кабидир !!!
Муаллиф: интернет
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄
АЁЛИМ
Чойҳонада гурунг қизирди,
Сўзни сўзга уларди навбат.
Ҳар кимса ўз фикрини айтар,
Кимдир ғийбат , ким эса ибрат...
Ногоҳон бир эркак сўз олди,
Гапин айтар нохос керилиб
Аёлини бирам камситиб :
- Пойафзалим ! -деди берилиб
Жўрабоши бўлган эркакнинг,
Бу сўзлардан кўнгли ўқ еди:
-Аёлингиз пойафзал бўлса ,
Сиз - оёқсиз, нетамиз?!- деди.
Менинг эса жуфти ҳалолим,
Аёл эмас - Малика ! Айтсам...
Оддий ишчи - кўчада, аммо,
Подишоҳман!!!
Уйимга қайтсам...
Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#қотил_дори
7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!
Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.
Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.
☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.
2018-yilda tug’ilgan
Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.
Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan❕
Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi aperetsaga uchun yig"ildi 18050$
Karta raqami:
Uzkart: 8600 3329 9440 2091
Humo kart: 9860 0201 1341 1159
Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.
Onasining Telefon raqami:
+998998105027
Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.
Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.
Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…
#хайрли_тонг
Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз?
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.
Хаёт бу - ёмғирдек гўё...
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларга илиқлик олиб киради. Сизнинг ҳам хаётингизда шундай одамингиз доимо бор бўлсин.
Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.
@xazon_rezgi
Эркак кишига ҳурмат ...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Бу вақтга келиб Жаҳонгир Санкт-Петербургдаги ресторанининг бошқарувини тоғаси Каримберди аканинг ихтиёрига топшириб қўйган эди. Мансур ака ва Жаҳонгирнинг бир қатор қадрдонлари унга тегишли бўлган ресторанни тоғаси бошчилигида баҳамжиҳат юритишар , меҳнатларига эса инсоф билан ҳақ тўланарди.
Тошкентдаги ресторан ҳам ҳадемай битиб қоладиган эди.
Жаҳонгир бугун қурилишдан барвақт қайтди .
- Ҳафиза , Ойим қанилар ? - сўради у дарвозадан кирар кирмас
- Вой , ассалому алайкум , - одатига кўра эрини салом билан қарши олди Ҳафиза ,- Ойижон хоналарида эдилар .
- Бўл тез , отлан ,- деди Жаҳонгир алик олганча Муқаддас опанинг хонасига йўл олар экан ,- Сизларни бир айлантириб келай. Фотима - Зуҳралар ҳам йўлдан бизга қўшилишади.
Ҳафизанинг юзларига бир зумда шодлик эпкинлари тошди , аммо зум ўтмай эрига :
- Опажонлар кечга келишади деб ўйлагандим. Шунга ҳали пишириқ ҳам , овқат билан салат ҳам тайёрламагандим. Сизлар бемалол айланиб келаверинглар , келгунингизча мен дастурхон тузаб кутиб оламан ,- деди .
Жаҳонгир ортига ўгирилиб аёлига меҳр билан қаради:
- Сенга отлан дедимми ? Гап қайтармай отлангин-да , - у шундай деб чап кўзини қисиб қўйди,- тўғрисини айтсам бу айланиш сен учун ташкиллаштириляпти. Келин бўлиб тушганингдан буён ҳеч қаёққа олиб борганим йўқ. Овқатдан эса ҳавотир олма . Кўча тўла овқат- ку . Қайтишда уйгаям тайёр овқат ва ширинликлар олиб келамиз. Бугун сен ҳам ошхонадан дам олгин.
Ҳафиза Жаҳонгирнинг сўзларини эшитиб ҳанг- манг бўлиб қолди. Наҳотки эри у ҳақда шунчалар ўйласа ? Ғамини еса ... Эркак киши аёлини кўнглини шунақа йўллар билан овласа ҳам бўлар экан-ку ?
Ҳафизанинг хаёлига отасини онасининг қорнига "Ичинг тўла қиз сенинг, борингдан йўғин яхши" деб аямай тепганлари , онаизорининг оғриқдан икки букланиб ғужанак ётиб қолганлари тушди.
- Ҳооой ... Шу ерда тураверасанми ?
Жаҳонгирнинг овози Ҳафизани ҳушини ўзига келтирди:
- Ҳозир... Ҳозир бир зумда тайёр бўламан,- Ҳафиза шошилганча ортига бурилиб кета бошлади
- Ҳафизаа...
- Ҳов лаббай ,- ҳайрон бўлиб ўгирилди Ҳафиза
- Анави мош ранг кўйлагингни кийиб чиққин. Ўтган сафар ойингларникига кийиб борганинг бор-у , ўшани ,- Жаҳонгир шундай деб охирги сўзларини Муқаддас опанинг хонасига бир қараб олиб гапирди,- ўша кўйлагин сенга жуда бошқача ярашганди-да...
Ҳафиза эрига миннатдор боқди , ширин жилмайганча "хўп бўлади" деб хонасига илдам илгарилади.
Жаҳонгир билан турмуш қурганларининг учинчи ойида Ҳафиза тўсатдан оғриб қолди. "Келаси хафта ресторанни очаман" деб режа қилиб елиб- югуриб юрган Жаҳонгир Муқаддас опанинг қўнғироғидан ҳайрон бўлди .
- Ўғлим, уйга бир келиб кетмасанг бўлмайди. Ҳафизани қаттиқ тоби қочган. Эрталаб кетганингдан буён ўз билганимча дори- дармон қилдим , аммо фойдаси бўлмади. Касалхонага олиб бормасак бўлмайдиган кўринади.
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /59
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Доимо соғ бўлинг, азизам ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
24- қисм
- Қизиқсиз-а , Ойи ? Кимлардир гапирмасин деб шарт уйланиб олавермайман- у ? Бир умр бирга яшашим керак бўлган қизга юрагим жиз этиши керакмасми ?
- Учрашувга чиқишга кўнсанг , қизни кўрсанг жизиллайдими ўша юрак ? Сен бўлсанг , кимни айтсам ҳам " Э бўлмайди?!" деб қўл силтаб хафсаламни пир қилганинг қилган.
- Ўзингиз номзод қизларни суратини кўрсатасизда . Шу вақтгача ўша суратлардаги қизлар юрагимни жизиллатмади-да нима қилай ?
- Нима қилишим керак эди унда ? Ҳа майли навбатдаги қизни суратини кўрмай учрашувга чиқиб кўрасан унда.
- Ойи , Фотима -Зуҳраларингиз қачон келишади ? Соғингандим. Ўзлариниям , жиянчаларимниям. Келишса ҳаммангизни машинамда шаҳар айлантириб келардим. Ҳиёбонга борардик , кейин бирор ресторанга...
- Фотимаям , Зуҳраям , жиянчаларинг ҳам эртага келишади. Сен эса гапни айлантирма. Мен ҳозир холангга қўнғироқ қиламан. "Маҳалламизда зўр қиз бор" деяпганди. Фақат битта айби бироз қўли калта оиланинг қизи эмиш. Мен "Шунга нима қипти?!" дедим. Унисини сўрасанг қиз бояқишнинг отаси "Аёлим учта қиз туғди" деб хотинини ташлаб кетган экан. Бошқасига уйланганда ўша иккинчи аёлиям иккита қиз туғиб берибди. Аммо униси тишли - тирноқли эканми , хуллас эрини ушлаб қолибди. Мен айтаётган қиз- Ҳафизанинг онаси эса мулойим , ҳокисоргина аёл бўлгани учун эри қиз туққанига ўзини айбдор қилиб чиқиб кетганда ҳам бир сўз демаган экан. Ким билсин алам аччиғида тилига бирон сўз келмагандир-да. Одамларга ҳайронсан. Қизни ким беради-ю, ўғилни ким беради ? Иймони бор одамни иши эмас-да , қиз туғдинг деб аёлини ташлаб кетиш. Хуллас , гап шу.
Мен ҳозир Матлуба холангга қўнғироқ қиламан. Маҳалласининг бошида кутиб олсин. Ўша аёлникига совчиликка бориб келамиз .
Сен эса қозондаги овқатдан хабар олиб турарсан. Қайнатма шўрвани милдиратиб қайнатиб қўйганман. Мабодо кеч қолсам , овқатланиб оларсан.
Муқаддас опа отланиб чиқиб кетгач , Жаҳонгирни хаёллари ўтмишга етаклади.
У ҳамон Шаҳнозани унутмаган эди...
У ҳамон Шаҳнозани ёдидан бир лаҳзага бегона қилмай яшаганди.
У Шаҳноза туфайли бошқа ҳеч бир қизга кўнгли илимаганди...
Жаҳонгир Шаҳнозани турмушга чиққанида чин дилдан бахт тилаган бўлса-да , бироқ уни қалбидан суғуриб ташлашга кучи етмаган эди. Шунингдек бировнинг ҳасмига айланган аёл ҳақида ўйлаш ҳам ўзлигига ҳиёнатдек ич- этини ер эди.
Икки йил аввал уйга қайтганда Комил Шаҳноза ҳақида Ойдиндан эшитганларини унга етказганда ҳам бир неча кун ўзига кела олмаган эди.
- Шаҳноза кўзи ёришига яқин баланд зинадан йиқилиб боласидан айрилибди,- деган эди ўшанда Комил,- бу фалокат унга жуда қимматга тушганмиш. Энди у ҳеч қачон она бўлолмас экан . Энг ёмони эса йиқилиш жараёнида асаб толалари қаттиқ шикастлангани сабаб ҳеч кимни танимайдиган ҳолатга тушиб қолибди. Шундан буён у руҳий асаб касалликлари шифохонасида. Ҳолати атрофидагиларга хавф туғдирмайди деб уйига жавоб беришганда отаси уйига олиб келган экан , уйга келгандан сўнг жазавага тушиб аҳволи оғирлашиб қолибди. Сўнг отаси мажбурликдан яна касалхонага қайтиб олиб бориб қўйибди.
- Эри-чи ? - сўраганди ўшанда Жаҳонгир ,- эри қарамабдими унга ? Нима учун отаси уйига олиб келган ?
- Ўша воқеадан кейин эри у билан ажралишга ажралмабди-ю , аммо аёлининг тақдири унга қизиқ эмаслигини ҳам билдириб қўйганмиш. Менимча эри Ғулом аканинг ғазабидан қўрққанидан ҳам Шаҳнозанинг жавобини бермаган кўринади.
Жаҳонгир ўшанда Шаҳнозани жуда кўргиси келганди. Ҳол сўраб кўзларига тикилишни , кўнглини сўрашни истаганди. Бироқ энди бунинг иложи йўқ эди. Шаҳноза ҳамон бировнинг никоҳидаги аёли эди.
Жаҳонгир эзилгандан эзилиб қайтганди Санкт- Петербургга.
Икки йил ичида бир хаёли Тошкентда бўлди Жаҳонгирнинг. Аммо минглаб мил масофа наридан Комилдан Шаҳноза ҳақида қайта сўрашга ҳаё қилди.
Уйга қайтгач эса барибир чидай олмади. "Дўстим , сўраш ўзимга ноқулай. Шаҳнозанинг аҳволини билиб бер. Соғайганини эшитсам кўнглим тинчир эди. Бошқа ҳеч нарса керак эмасди" - деди у Комилга.
@Xazon_Rezgi /55
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
▪️▪️▪️
" Ғулом бизнес" кейинги йилларда чўкиб муштдек бўлиб қолганди.
Бир ёқда Шаҳнозанинг руҳий аҳволи , бир ёқда Қаҳрамоннинг бемаза , тутуруқсиз турмуш тарзи уни куйдириб юборган эди.
Халқда фарзанд ҳақида "Ичимдан тушган иссиқ илоним" деган ибора бор. Бу ибора замирида ота- она учун фарзанд ҳар қандай бўлмасин суюкли бўлиб қолаверади деган маъно англашинилади . Бўлмаса кўриниши совуқдан совуқ , ўзи ҳам табиатан совуққонли мавжудон қайдан ҳам иссиқ бўлсин...
Бироқ...
Бироқ Ғулом ака Қаҳрамоннинг ҳақиқатдан ҳам "иссиқ илон" эмаслигига тобора амин бўлиб бормоқда эди.
Кейинги вақтда Шаҳнозани муолажа қилаётган профессор Гулзира Набиевна Ғулом аканинг керосинига гугурт чақиб юборгандек бўлди.
- Ғулом ака ,- деди профессор кўзойнагини қўлида айлантирганча,- қизингизнинг бўйин-энса қисмидан олган жароҳати фақатгина йиқилиш жараёнида бўлмаган. Агар шундай бўлганда эди у ердаги асаб толалари деярли бир чизиқ бўлиб шикастланар эди. Мен буларни Шаҳнозанинг пиллапоядан йиқилган деб берилган кўрсатмангизга таяниб айтяпман. Аммо олиб борган тадқиқотларим бутунлай бошқа ва мен бунга юз фоиз аминман.
Ғулом ака ўтирган жойида безовта қимирлаб қўйди, бироқ бир сўз демай Гулзира Набиевнанинг оғзига тикилди.
- Қизингизга орқа тарафдан ясси ва қаттиқ жисм билан қаттиқ зарба берилган. Бу зарба шу даражада кучли бўлган- ки , қизингиз зарба кучидан хатто фарзандини йўқотиш оғриғини ҳам ҳис қилмаган. Яна бир нарсага ишончим комил. Зарба берилган вақт Шаҳноза қисман ўтирган ҳолатда бўлган, айнан шу ҳолатда зарба тананинг шунчалик кўп жойини эгаллаши мумкин.
- Демак ...- овози янада бўғилгандек бўлди Ғулом аканинг
- Ҳа ! - шарт кесди Гулзира Набиевна,- қизингиз йиқилишидан аввал унинг жонига қасд қилишган! Мен бунга юз фоиз кафолат бераман. Яна шуни айта оламан- ки , аввал қизингизни жонига қасд қилиб беҳуш қилишган , кейин эса жиноят изларини йўқотиш мақсадида беҳуш ҳолида зинадан улоқтиришган.
- Қизиммм ,- базўр ингради Ғулом ака ,- нокас отангни кечир ...
- Ғулом ака,- чуқур тин олди Гулзира Набиевна ,- мен ўз вазифамни бажаришим керак . Шу сабаб қизингиз Шаҳноза Собированинг иши бўйича жиноят излари тахмин қилинганлиги сабаб ( аслида бунинг жиноят эканлигига зиғирдек шубҳам йўқ) бугун эрталаб ички ишлар органларига ёзма ариза топширдим. Сезганингиздек бу ишда энг биринчи гумондор куёвингиз Қаҳрамон. Шу сабаб сиздан битта илтимос. Айбдор гуноҳига иқрор бўлиб одил жазосини олмагунга қадар куёвингиз билан мулоқатдан четда турсангиз. Бу ҳамма учун яхши бўлар эди.
Ғулом ака профессор аёлнинг ҳузуридан аранг оёғини судраб чиқди.
У машинасини ҳайдаб уйига етиб олишга кўзи етмагач , қалтираганча қўнғироқ қилиб муовинини ёрдамга чақирди.
Ғулом ака дарвозаси ёнида машинадан тушар экан бирдан кўз ўнги қоронғилашиб гурсиллаб йиқилди . Бир зумда атроф қўни- қўшнига тўлиб кетди. Йиғилганлар орасида кимнингдир Ғулом аканинг оппоқ оқариб кетган юзига қараб "Яхшиси уларни жойларидан қўзғатмайлик. Яна ёрдам берамиз деб бир нимани бошламайлик" деган фикри кўпчиликка маъқул тушди. Ғулом аканинг ёнига кўрпача тўшаб уринтирмай уни устига олишди. Кўп ўтмай чақирилган "тез ёрдам" машинаси етиб келиб ҳамон беҳуш ётган Ғулом акани касалхонага олиб кетди.
Бу вақтда Ғулом аканинг қўл телефони вақтинча эгасиз қолган машинаси ўриндиғида тушиб қолган , унга "Ўғлим Қаҳрамон" деган рақамдан қилинган қўнғироқларнинг кети узилмаётган эди...
#давоми_бор.
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /62
#Мен_кетсам ...
Мен кетсам ортимдан ул
мунгли қўшиғим қолур ...
Сўзимдан баҳра олган
Минг- минг ошиғим қолур ...
Ким кўнглига видойим
Солса чуқур андуҳни ,
Қуёшдек ботсам кимлар ,
Керак сабоқни олур...
Вақти келиб қабримдан ,
Унса лолақизғалдоқ
Ул кимларнинг ёдига ,
Дилбар шеърларим солур ...
Бу тўгарак жаҳонда
Келмоқ бор- у, кетмоқ бор
Барг ёзган ҳар новдада ,
Хазонрезги жон олур ...
Ким учун ўрним бўлак,
Унутолмай то маҳшар,
Ўхшашимни қидириб,
Кўзи йўлларда толур...
Содиқ ваъфо дўст қалам ,
Менсиз қолса изиллаб
Бахтдан ёзмай бир мисра ,
Соғинч ичида нолир...
Фарзандларим-ҳар шеърим,
Қолганида эгасиз ,
Силарга қўл топмасдан ,
Сочин бирма - бир юлур...
Мен кетарман сиз эрса,
Сира олманг хавотир ,
Кўнглингиздан жой олган ,
Мунис бир кўнглим қолур ...
Мен кетсам ортимдан ул
мунгли қўшиғим қолур ...
Сўзимдан маржон тизган
Минг- минг ошиғим қолур ...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/xazon_rezgi
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇
Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════
• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2023
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════
☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ
🙅♀Эрим мaн билан кам суҳбатлашади,
😢Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.
💸Ўзидан билиб пул бермайди.
🥀Совғалар бериб, конглимга карамайди айлантирмайди.
👩❤️👨дугонам эридан олган совғаларини саёҳатларга бирга чиқишганларини айтиб беради жуда ҳавас қиламан
🧏♀️эримга инсоф кирар деб ўтирсам,Ўша дугонам бир канални тавсия қилиб қолди номи sheyxa sevimli ayol экан ❤️Мана 1 ойдирки хар куни кузатаман.кундан - кунга эримнинг ягонасига айланиб бораяпман
🚨Сизларга ҳам қўшилиб олишни тавсия қиламан.
/channel/+XJg3XQBxG5cwZjAy
/channel/+XJg3XQBxG5cwZjAy
#Сиз соғинган сатрлар...
ДИЛИМДАГИЛАР...
Дилимни оғритди дилимдагилар,
Туну кун номлари тилимдагилар,
Офтобим шамолим селимдагилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Заҳарлар келтирди, шароблар тутдим,
Ғийбатлар уйдирди, жавоблар тутдим,
Қасамлар ичдилар, савоблар тутдим,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Дастурхон тўримда шарбат тотдилар,
Ўгрилдим, ортимдан тошлар отдилар,
Улар мени бунча осон сотдилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Душманим айёрдир, пайтлар пойлайди,
Дўстим эса нодон, сувни лойлайди,
Иккиси бир бўлиб кўзим бойлайди,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Жонимга жазодир, жонимдагилар,
Кўзимнинг қароғи, қонимдагилар,
Эй, воҳ, бегонадир ёнимдагилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Аслида дўст ҳам бир душманнинг тури,
Душманнинг энг зўри, душманнинг шери,
Чунки қўлидадир кўнглингнинг сири,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Бошимга балодир, балодир кўнглим,
Бир сўзнинг тиғидан яродир кўнглим,
Дўсту душман аро адодир кўнглим,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Ўзингдан йўқ ўзга маҳрами жоним,
Ўзингсан Султоним, ўзинг Ҳоқоним,
Ўтда куйдирмагин икки жаҳоним,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Фарида Афрўз
/channel/xazon_rezgi
#Ҳикмат
Ишонч...
Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди. Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди. Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!
Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!
Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!
Интернетдан олинди.
/channel/xazon_rezgi
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱
👀ОРТИКЧА ВАЗИНДАН АЗИЯТ ЧЕКАЁТГАНЛАР УЧУН РОССИЯДАГИ БИРИНЧИ РАКАМЛИ ДИЕТОЛОГДАН ТЕКИН МАСЛАХАТЛАР
✅БАТАФСИЛ:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊
Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ 👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Тинчликми , ойи ? - бирдан юраги ҳовлиқди Жаҳонгирнинг, - эрталаб ишга кетаётганимда яхши эди- ю ?
Жаҳонгир шундай деди-ю, аммо кейинги кунларда Ҳафизанинг бошқачароқ мужмал кайфиятда юрганини эслади. Эрининг саволига Ҳафиза "Онамларни тоблари бўлмабди" деб жавоб қайтарганди, бироқ уйига бориб Онасининг ҳолидан хабар олиб келганда ҳам аёлининг чиройи аввалгидек очилмаганини волидаси учун қаттиқ куйганга йўйганди Жаҳонгир. Бугун эса ...
Жаҳонгир уйга қандай етиб келганини билмай қолди.
- Ойи , келинингиз қани ? - деди у даҳлизга ўқдек отилиб кириб ,- қани отланиб тайёр бўлиб турмадими ?
Муқаддас опа эса Жаҳонгирнинг акси ўлароқ ҳотиржам эди.
- Тўхта болам , манави ерга ўтир ,- деди у ўғлини ўриндиққа ўтиришга таклиф қилиб ,- аввал нафасингни ростлаб ол .
- Ойи , Ҳафиза ...- Жаҳонгирнинг овози ўзига ҳам инграб чиққанга ўхшаб туюлди .
- Болам , сени ҳам ўтингни ёрдим-а? Сенга телефон қилганимдан сўнг қўшнимиз Маъсуда томизғи сўраб чиқиб қолганди. Ўзим билан ўзим куйикиб ўтирганимни кўриб гап нимадалигини сўради. Биласан Маъсуда тез ёрдамда ишлайди. Ҳол сўраганга бирдан юрагимга офтоб чиқиб кетса дегин. Унга шошилиб "шунақа - шунақа" деб бор гапни гапириб бердим. Маъсуда тезда изига қайтиб уйидан алламбало бир нима олиб чиқди. Кейин Ҳафизани олдига кириб кетди. Кўп ўтмай чиқиб нима дейди дегин ?
- Ойиии ,- юраги тошди Жаҳонгирнинг .
- Болам, суюнчини чўзасан энди, ҳадемай ота бўларкансан. Масъуданинг айтишича Ҳафиза бошиқоронғиликни оғир кўтаряпган экан.
- Ойиии ...- Жаҳонгирни титроқ босди. Шу билан бирга у ойисидан уялгандек эди
- Ё Худойим! Бу бола бунча ойилайверар экан- а ? Ундан кўра бориб Ҳафизадан сўра , кўнгли нима тусаётган экан ? - Муқаддас опанинг шодон оҳангда айтган сўзлари ортиқ Жаҳонгирнинг қулоғига кирмади , у учиб , қўниб Ҳафизанинг ёнига ошиқар эди.
Жаҳонгир ётоқхонага кирганда Ҳафиза дарддан обдон қийналган, бироқ сўнгги соатларда осойиш топган бемор кўринишида ором олиб ётар эди.
Жаҳонгир уни уйқусини қизғаниб овоз чиқармай узоқдан тикилди .
"Қизиқ , - ўйлади у ҳайратга тушиб,- Ҳафиза қачон бунчалар гўзаллашиб кетди ? Шу кўринишда қайрилма киприклари , пайваста қошлари , кундан кунга оқариб тиниқлашиб бораётган ойдек юзи билан худди уйқудаги маликанинг ўзи бўлиб қолибди-я ?
Ҳафиза одатига мувофиқ равишда зийраклигини уйқусида ҳам тарк этмас эди. Жаҳонгирни шарпасини илғар - илғамас кўзини очди.
- Воой ,- у тирсакларига таяниб ўрнидан турмоқчи бўлди .
- Қимирлама...
Жаҳонгир икки одимда Ҳафиза ёнига етиб олиб тиззалади.
У аёлининг қўлларини олиб юзига босди :
- Сени яхши кўраман , гулим...- бўғиқ овозда шивирлади у ,- сени жудаям яхши кўраман...
- Эшитибсиз - а ... - энтикди Ҳафиза,- айтингчи бахтлимисиз ?
- Сўрайсан- а ,- жилмайиб аёлини ёнидан жой олиб уни бағрига босди Жаҳонгир ,- жудаям , жудаям бахтлиман.
Улар шу алфозда бир муддат жим ўтиришди .
- Менга қара ? - туйқусдан Ҳафизага жиддий тикилди Жаҳонгир,- кўнглинг нимани тусаяпти ? Аниқроғи боламизнинг кўнгли нимани тусаяпти ?! Айт , бир зумда бажо келтираман.
Ҳафиза кулимсираганча елка қисди:
- Билмасам... Бирор нарса ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман.
- Биринчи хаёлингга келган егуликни айт- чи ?
Ҳафиза ўйланиб қолди.
#давоми_бор.
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /60
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
25-қисм
Оппоқ келинлик либосини кийган қиз боланинг ҳунуги бўлмаса керак. Қорачадан келган бўлса-да истараликкина бўлган Ҳафиза ҳудди ҳинд фильмларидаги қаҳрамон қизларга ўхшаб жозибали бўлиб кетган эди.
Ҳафизанинг тоғаси унга ота ўрнида ота бўлиб оқ фотиҳа берди. Жаҳонгир қиз билан машинада шаҳар айланишга йўлга тушар экан қалбида қизга нисбатан аллақандай илиқлик уйғонганини ҳис қилар эди. Унинг юраги енгил шабада таъсирида дир-дир титраётган дарахт япроғига ўхшар эди. Ушбу ҳис уни тўй бошланиб то тугаган кезда ҳам , Ҳафизани ўз уйига етаклаб бориб ётоқхонада ёлғиз қолишган вақтда ҳам тарк этмади.
Жаҳонгир ётоқхонага дастлаб келинчакни янгаси билан бирга қолдириб чиққан эди. Бироз вақт ўтиб хонага кирган Жаҳонгир бу сафар Ҳафизани бутунлай бошқа қиёфада кўриб шошилиб қолди. Ҳафиза Жаҳонгирнинг кўзига ҳудди "Минг бир кеча" эртакларини сўзлаб берувчи Шаҳризода бўлиб кўринди.
- Ассалому алайкум... - ширвирлаганча қўлини кўксига қўйиб салом берди Ҳафиза
- Ваа...ваалейкум ассалом, - шошилиб қолди Жаҳонгир, сўнг ўртадаги ҳижолатпазликни ўртадан кўтариш учун келинчакка хазил қилган бўлди,- пешиндан буён биргамиз-ку, яна салом беряпсиз...
Ҳафизанинг кўзлари ўзгача нур жилоланди:
- Шундайку-я, аммо бу хонадонга илк бор ташриф буюрдим. Янги уйда сизни саломатлик тилаб қарши олсам дегандим.
- Бу уй энди сизнинг ҳам уйингиз. Ўз уйим-жойим деб қабул қилсангиз... ҳурсанд қилган бўлардингиз.
Ҳафиза "хўп бўлади" дегандек бош силкиди .
- Ҳафиза...
- Лаббай,- кўзлари жовдираб боқди келинчакнинг
- Ҳафиза,- оғир ютиниб сўзларини давом эттирди Жаҳонгир,- биласиз. Менинг бошимда биргина шу муштипар онам , икки нафар синглим бор. Агар мени бундан буён турмуш ўртоқ, жуфти- ҳалол ўрнида кўрсангиз шуларнинг кўнглига қаранг. Авваламбор уларни ўз яқинларингиздек қабул қилинг.
Шундай қилсангиз мен ҳам сизни хафа қилмасликка, бир эркак ўз аёли олдида қанчалар ҳақдор бўлса, ана ўша ҳаққингизни адо этишга сўз бераман .
Ҳафиза индамади. Йигит унинг қўллари енгил титраётганини кўриб сўзлари ўйлаганидан ҳам кўра кўпроқ таъсир қилганини фаҳмлади...
▪️▪️▪️
Инсон тасаввури, тафаккури кенг... Бироқ ана шу кенг мушоҳада кучи билан ҳам дунёнинг чексиз-чегарасиз тилсимларини ечишга ожизлик қилади.
Жаҳонгир бир замонлар ўзи учун Шаҳнозанинг яҳлит олам сифатида кашф қилган бўлса , тўйларидан бир ой ўтмай Ҳафиза ўзини бутунлай бошқа дунёга етаклаб олиб кирганини англади.
Шаҳнозанинг оламида Жаҳонгир орзу , умид , севги , ишонч туйғулари билан дўстлашганди. Ҳафизанинг дунёсида эса меҳр , ҳаловат , саҳоват, инсонийлик туйғулари етакчи ўринда эди.
Ҳар икки олам бири иккинчисидан кам эмасди. Ҳафиза билан бирга турмуш кечира бошлаганларининг дастлабки хафталарида Жаҳонгир ҳар ишда Ҳафизани беихтиёр Шаҳноза билан таққослай кетарди . Бироқ орадан кўп ўтмай у ўзини йиғиштириб олди. Ҳафиза муомаласи , ахлоқ- одоби, камтаринлиги , меҳнатсеварлиги, саранжом - саришталиги билан Жаҳонгирни тобора ўзига ром қила борди. Тўғри , бунинг номи муҳаббат эмас эди, бироқ муҳаббатдан асло қолишмайдиган бутунлай бошқа, ўзгача завқли туйғу эди.
Жаҳонгир онасининг қизиллик югуриб қолган юзларига қараб аёлидан миннатдор бўлган сари виждони қийнала бошлади. У гоҳ- гоҳида бўлса-да Шаҳноза ҳақида ўйлаётгани учун ўзини Ҳафиза ёнида ҳиёнаткордек ҳис қила бошлаганди. "Бу тақдир,- узил-кесил бир қарорга келди бир куни Жаҳонгир,- тақдир эса ҳақдир. Инсон пешонасига ёзилганидан қоча олмайди. Менинг эса пешонамга ёзилгани эса Ҳафиза. Мени деб онаси , жондек жигарларини ташлаб келган жуфтимни қадрига етмаслик гумроҳликдан бошқа нарса эмас. Ҳафиза оила аъзоларимни ҳурматини жойига қўйяптими , мен ҳам унга ваъда қилганимдек уни ҳурматини жойига қўймоғим шарт !". Шу кундан бошлаб Жаҳонгир Шаҳнозани хаёлларидан чиқаришга астойдил ҳаракат қилганча Ҳафизага янада илиқ муносабатда бўла бошлади.
Жаҳонгир шаҳарнинг энг кўримли жойидан ер сотиб олиб у ерда ҳам ресторан қурилишини бошлаб юборганди.
@Xazon_Rezgi /58
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
24- қисм
Ҳафиза Шаҳнозанинг бутунлай акси эди. Шаҳноза оппоқ дўппи юзли , тиқмачоқдек келишимли, кўзлари яшил- мовий , Жаҳонгир билан танишган илк кезларида гап-сўзларида ўзига хос эркалик сезилиб турадиган қиз эди.
Ҳафиза эса ўрта бўй, қорача ва қотмаган келган, қош кўзлари попукдек , маҳзун нигоҳли камсуқум қиз эди.
Жаҳонгирни Ҳафизадаги ўзига тортган жиҳат айни шу маҳзун нигоҳлари эди. Бир вақтлар Жаҳонгирнинг Шаҳнозага асир қилган нарса ҳам қизнинг мовий- яшил кўзларида акс этган уммон шаффофлиги бўлганди .
Ҳафизанинг ҳам қарашларида бошқа қизларда учрамайдиган алланима бор эди.
Жаҳонгир қиз билан учрашувга унинг оилавий ҳаёти билан танишган ҳолда борганлиги учун ўзаро муомала қилишга қийналмади. У энди бир вақтлардаги содда , камсуқум ўспирин эмас , балки ҳаётнинг анча паст- баланди, аччиқ- чучугини кўриб қўйган, ўзи мустақил фикр юритиб , қарор чиқа оладиган камолот остонасидаги эр йигит эди.
"Менинг ўтмишимни, отасизлигимни юзимга солмайсизми?" - деб сўради Ҳафизанинг ҳуркак нигоҳлари илк учрашувда
"Мен шу даражада паст кетадиган йигитга ўхшайманми?" - жавоб қайтарди Жаҳонгир кўз қарашлари билан.
"Эркак зотига ишончим қолмаган , - тан олди Ҳафизанинг нигоҳлари,- бироқ онамнинг юзларини ёруғ қилиш учун ҳам турмушга чиқишим шарт"
"Мен сизга осмондаги ойни олиб беришга ваъда бермоқчи эмасман,- кўнглидан ўтказди Жаҳонгир,- бироқ аёл киши ўз эридан кўришга ҳақли бўлган меҳрни беришга ҳаракат қиламан..."
"Меҳр - дунё устуни,- жавоб қайтарди қиз қарашлари билан ,- у ҳатто муҳаббатдан ҳам устун"
"Муҳаббат?!- кўзларини четга олди йигит ва кўнглидаги кўзларида акс этмади,- муҳаббат бир гап бўлар..."
Қиз эса унинг кўнглини ҳам тинглай олар экан:
"Тўғри айтасиз... Муҳаббат бир гап бўлар...- қўл силкиди у ҳам,- ҳаётда энг муҳими инсон бўлиб яшаш , номи имтиҳон бўлган бу дунёда муҳаббат ҳам кимлар учундир ҳам синов..."
▪️▪️▪️
Ниҳоят Муқаддас опанинг орзуси ушалди .
Бугун унинг уйини карнай- сурнай, ноғора-ю доираларнинг шўх садоси тутди.
Бугун Жаҳонгир куёвлик сарпосини кийди. Ўғлининг бу даражада кўркам, басавлат йигит бўлганини кўрган онаизорнинг юраги орзиқди: "Аллоҳим ёмон назарлардан ўзи асрасин..."
Жаҳонгирнинг дўст- у улфатлари хонадон катталаридан дуо олишгач , куёвни ўртага олганча кўчани тўлдириб келинникига йўл олдилар:
- Ҳай ёр , ёр , ёрингман, келгин ёр ўйнайлик.
Ман сани севган ёрингман, келгин ёр ўйнайлик ...
#давоми_бор.
@Xazon_Rezgi /57
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Комил икки кунда Жаҳонгирга жавобни билиб берди:
- Шаҳнозанинг аҳволи ҳам , ҳаёти ҳам ҳамон ўша- ўшамиш.
Жаҳонгирнинг дарди дунёси қоп- қоронғи бўлиб кетди.
- Наҳотки , Шаҳнозадек муниса аёл нақд тўрт йилдан буён ҳеч кимни танимай зулматда яшаса ? Наҳотки уни ҳаётга қайтаришнинг бирон- бир йўли бўлмаса ?
Комилнинг айтиши бўйича Ғулом бизнес қизини даволатиш учун елиб - югурмаган жойи, мурожаат қилмаган шифокори қолмаганмиш. Шифокорлар унга "Қизингизнинг соғайишини қанчалар истаётганингизни кўриб турибмиз. Аммо ҳамма вақт ҳам бор муаммо пулда бўлавермас экан. Муаммо пулда бўлганда эди , қизингизни узоғи ўн беш кунда оёққа қўйиб бермасмидик" дейишганмиш.
Жаҳонгир хаёлларга берилиб овқат ҳақида унутаёзибди. Қайнатма шўрва ёдига тушиши билан ошхонага шошилган Жаҳонгир у ерда шўрвани эмас , қозон остида озгина суви қолган димламани учратди. "Яхши-ки , суви қолмай қозонга ёпишиб кетмабди" - у шундай ўйлаганча овқатни тагини ўчирди. Сўнг қозонни қопқоғини ёпиб изига қайтди. Таомланиш учун унинг иштаҳаси йўқ эди.
Қош қорайганда Муқаддас опани Матлуба холаси ва унинг ўғли Абдуллоҳ икки томонидан суяб олиб келиб қолишди.
Жаҳонгир ихраганча ўнг оёғини авайлаб қадам босаётган ойига қараб эсхонаси чиқиб кетди.
- Ойимга нима бўлди ? - деди у салом берар - бермас , оёғи яхшилаб бинтлаб ташланган онасини ҳай- ҳайига қарамай шарт кўтариб олганча ,- нега мени чақирмадинглар ?
- Абдуллоҳнинг ўзи шифокор билан гаплашди ,- шошилганча жавоб қайтарди Матлуба холаси ,- ҳавотир олма оёқлари синмабди , бироқ қайрилиб эти узилибди. Йўлдан керакли суртмаларни олдик.
- Болам , ҳавотир олма ,- инқиллади Муқаддас опа , - кўрмайсанми фалокат-да , қизникига бориб онаси билан гаплашиб , кўндириб сенга эртанги кун учун учрашув тайинлагандик. Шундоқ эшикдан чиқар эканман , оёғим тойиб кетса де. Қизнинг онасини ҳам ўтини ёриб юбордик. Зумда "тез ёрдам"га қўнғироқ қилиб берган ҳам ўзи бўлди. "Тез ёрдам" касалхонага етказиб боргунча , бу ёқдан Абдуллоҳ етиб борди.
Жаҳонгир қучоғида кўтариб кетаётган онасини бунчалик енгил деб ўйламаган экан. Шу топда муштипаргинасининг бу аҳволга тушишига ўзини айбдор ҳисоблаган йигитнинг юрагида вулқон портлагандек бўлди:
"Келин қилиб , айни роҳат кўриши керак бўлган онаизоримнинг бошига мени деб не ғавғолар тушиб турса ,- дили титради йигитнинг,- бу дунёда ҳамма ҳам бахтли бўлишининг иложи йўқдир , бироқ онам бунинг учун энг ҳақли ! "
Икки хафтадан сўнг Жаҳонгирнинг Ҳафиза билан фотиҳаси бўлиб ўтди.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /56
Наргизани ҳаёли Шербекни бўсасида эди.Вужуди ёниб кетгандек бўлди.Телефони овозсиз бўлгани учун Шербекни қилганини эшитмай қолибди.Хонасига киргач шошиб қайта қўнғироқ қилди.
-ов қанжиқ нега вақтида олмайсан!-Шербек шундай дея қизни онасини ҳам қўшиб сўкиб кетди.
-кечиринг онамни ёнида эдим!-деди Наргиза йиғлаб.
-ҳиқиллама! Мен қилдимми вақтида кўтар-дея йигит қизни яна аямай сўкди.
-Шербек ака атай қилмадим кечиринг!-деди Наргиза жон ҳолатда.
-расм жўнат кўрай қаердалигингни!
-ҳалиги..мен!-деди қиз йигит қандай расм талаб қилишини билгани учун ечина бошлади.
-тезлаш! Изимга мингта қиз зор биласан лекин мен сени севаман севгимга лойиқ бўл!