xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Бу вақтга келиб Жаҳонгир Санкт-Петербургдаги ресторанининг бошқарувини тоғаси Каримберди аканинг ихтиёрига топшириб қўйган эди. Мансур ака ва Жаҳонгирнинг бир қатор қадрдонлари унга тегишли бўлган ресторанни тоғаси бошчилигида баҳамжиҳат юритишар , меҳнатларига эса инсоф билан ҳақ тўланарди.

Тошкентдаги ресторан ҳам ҳадемай битиб қоладиган эди.

Жаҳонгир бугун қурилишдан барвақт қайтди .

- Ҳафиза , Ойим қанилар ? - сўради у дарвозадан кирар кирмас

- Вой , ассалому алайкум , - одатига кўра эрини салом билан қарши олди Ҳафиза ,- Ойижон хоналарида эдилар .

- Бўл тез , отлан ,- деди Жаҳонгир алик олганча Муқаддас опанинг хонасига йўл олар экан ,- Сизларни бир айлантириб келай. Фотима - Зуҳралар ҳам йўлдан бизга қўшилишади.

Ҳафизанинг юзларига бир зумда шодлик эпкинлари тошди , аммо зум ўтмай эрига :
- Опажонлар кечга келишади деб ўйлагандим. Шунга ҳали пишириқ ҳам , овқат билан салат ҳам тайёрламагандим. Сизлар бемалол айланиб келаверинглар , келгунингизча мен дастурхон тузаб кутиб оламан ,- деди .

Жаҳонгир ортига ўгирилиб аёлига меҳр билан қаради:

- Сенга отлан дедимми ? Гап қайтармай отлангин-да , - у шундай деб чап кўзини қисиб қўйди,- тўғрисини айтсам бу айланиш сен учун ташкиллаштириляпти. Келин бўлиб тушганингдан буён ҳеч қаёққа олиб борганим йўқ. Овқатдан эса ҳавотир олма . Кўча тўла овқат- ку . Қайтишда уйгаям тайёр овқат ва ширинликлар олиб келамиз. Бугун сен ҳам ошхонадан дам олгин.

Ҳафиза Жаҳонгирнинг сўзларини эшитиб ҳанг- манг бўлиб қолди. Наҳотки эри у ҳақда шунчалар ўйласа ? Ғамини еса ... Эркак киши аёлини кўнглини шунақа йўллар билан овласа ҳам бўлар экан-ку ?
Ҳафизанинг хаёлига отасини онасининг қорнига "Ичинг тўла қиз сенинг, борингдан йўғин яхши" деб аямай тепганлари , онаизорининг оғриқдан икки букланиб ғужанак ётиб қолганлари тушди.

- Ҳооой ... Шу ерда тураверасанми ?

Жаҳонгирнинг овози Ҳафизани ҳушини ўзига келтирди:

- Ҳозир... Ҳозир бир зумда тайёр бўламан,- Ҳафиза шошилганча ортига бурилиб кета бошлади

- Ҳафизаа...

- Ҳов лаббай ,- ҳайрон бўлиб ўгирилди Ҳафиза

- Анави мош ранг кўйлагингни кийиб чиққин. Ўтган сафар ойингларникига кийиб борганинг бор-у , ўшани ,- Жаҳонгир шундай деб охирги сўзларини Муқаддас опанинг хонасига бир қараб олиб гапирди,- ўша кўйлагин сенга жуда бошқача ярашганди-да...
Ҳафиза эрига миннатдор боқди , ширин жилмайганча "хўп бўлади" деб хонасига илдам илгарилади.

Жаҳонгир билан турмуш қурганларининг учинчи ойида Ҳафиза тўсатдан оғриб қолди. "Келаси хафта ресторанни очаман" деб режа қилиб елиб- югуриб юрган Жаҳонгир Муқаддас опанинг қўнғироғидан ҳайрон бўлди .

- Ўғлим, уйга бир келиб кетмасанг бўлмайди. Ҳафизани қаттиқ тоби қочган. Эрталаб кетганингдан буён ўз билганимча дори- дармон қилдим , аммо фойдаси бўлмади. Касалхонага олиб бормасак бўлмайдиган кўринади.

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /59

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Доимо соғ бўлинг, азизам ...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

24- қисм

- Қизиқсиз-а , Ойи ? Кимлардир гапирмасин деб шарт уйланиб олавермайман- у ? Бир умр бирга яшашим керак бўлган қизга юрагим жиз этиши керакмасми ?
    
   - Учрашувга чиқишга кўнсанг , қизни кўрсанг жизиллайдими ўша юрак ?  Сен бўлсанг , кимни айтсам ҳам " Э бўлмайди?!" деб қўл силтаб хафсаламни пир қилганинг қилган.

   - Ўзингиз номзод қизларни суратини кўрсатасизда . Шу вақтгача ўша суратлардаги қизлар юрагимни жизиллатмади-да нима қилай ?

   - Нима қилишим керак эди унда ? Ҳа майли навбатдаги қизни суратини кўрмай учрашувга чиқиб кўрасан унда.

     - Ойи , Фотима -Зуҳраларингиз қачон келишади ? Соғингандим. Ўзлариниям , жиянчаларимниям. Келишса ҳаммангизни машинамда шаҳар айлантириб келардим. Ҳиёбонга борардик , кейин бирор ресторанга...

   - Фотимаям , Зуҳраям , жиянчаларинг ҳам эртага келишади. Сен эса гапни айлантирма. Мен ҳозир холангга қўнғироқ қиламан. "Маҳалламизда зўр қиз бор" деяпганди. Фақат битта айби бироз қўли калта оиланинг қизи эмиш. Мен "Шунга нима қипти?!"  дедим. Унисини сўрасанг қиз бояқишнинг отаси "Аёлим учта қиз туғди" деб хотинини ташлаб кетган экан. Бошқасига уйланганда ўша иккинчи аёлиям иккита қиз туғиб берибди. Аммо униси тишли - тирноқли эканми , хуллас эрини ушлаб қолибди. Мен айтаётган қиз- Ҳафизанинг онаси эса мулойим , ҳокисоргина аёл бўлгани учун эри қиз туққанига ўзини айбдор қилиб чиқиб кетганда ҳам бир сўз демаган экан. Ким билсин алам аччиғида тилига бирон сўз келмагандир-да. Одамларга ҳайронсан. Қизни ким беради-ю, ўғилни ким беради ? Иймони бор одамни иши эмас-да , қиз туғдинг деб аёлини ташлаб кетиш.  Хуллас , гап шу.
    Мен ҳозир Матлуба холангга қўнғироқ қиламан. Маҳалласининг бошида кутиб олсин. Ўша аёлникига совчиликка бориб келамиз .
    Сен эса қозондаги овқатдан хабар олиб турарсан. Қайнатма шўрвани милдиратиб қайнатиб қўйганман. Мабодо кеч қолсам , овқатланиб оларсан.
    Муқаддас опа отланиб чиқиб кетгач , Жаҳонгирни хаёллари ўтмишга етаклади.

   У ҳамон Шаҳнозани унутмаган эди...
  
   У ҳамон Шаҳнозани ёдидан бир лаҳзага бегона қилмай яшаганди.

   У Шаҳноза туфайли бошқа ҳеч бир қизга кўнгли илимаганди...

    Жаҳонгир Шаҳнозани турмушга чиққанида чин дилдан бахт тилаган бўлса-да , бироқ уни қалбидан суғуриб ташлашга кучи етмаган эди. Шунингдек бировнинг ҳасмига айланган аёл ҳақида ўйлаш ҳам ўзлигига ҳиёнатдек  ич- этини ер эди.
     Икки йил аввал уйга қайтганда  Комил Шаҳноза ҳақида Ойдиндан эшитганларини унга етказганда ҳам бир неча кун ўзига кела олмаган эди.
   - Шаҳноза кўзи ёришига яқин баланд зинадан йиқилиб боласидан айрилибди,- деган эди ўшанда Комил,- бу фалокат унга жуда қимматга тушганмиш. Энди у ҳеч қачон она бўлолмас экан . Энг ёмони эса йиқилиш жараёнида асаб толалари қаттиқ шикастлангани сабаб ҳеч кимни танимайдиган ҳолатга тушиб қолибди. Шундан буён у руҳий асаб касалликлари шифохонасида. Ҳолати атрофидагиларга хавф туғдирмайди деб уйига жавоб беришганда отаси уйига олиб келган экан , уйга келгандан сўнг жазавага тушиб аҳволи оғирлашиб қолибди. Сўнг отаси мажбурликдан яна касалхонага қайтиб олиб бориб қўйибди.

    - Эри-чи ? - сўраганди ўшанда Жаҳонгир ,- эри қарамабдими унга ? Нима учун отаси уйига олиб келган ?

   - Ўша воқеадан кейин эри у билан ажралишга ажралмабди-ю , аммо аёлининг тақдири унга қизиқ эмаслигини ҳам билдириб қўйганмиш. Менимча эри Ғулом аканинг ғазабидан қўрққанидан ҳам Шаҳнозанинг жавобини бермаган кўринади.

   Жаҳонгир ўшанда Шаҳнозани жуда кўргиси келганди. Ҳол сўраб кўзларига тикилишни , кўнглини сўрашни истаганди. Бироқ  энди бунинг иложи йўқ эди. Шаҳноза ҳамон бировнинг  никоҳидаги аёли эди.
     Жаҳонгир эзилгандан эзилиб қайтганди Санкт- Петербургга.
     Икки йил ичида бир хаёли Тошкентда бўлди Жаҳонгирнинг. Аммо минглаб мил масофа наридан Комилдан Шаҳноза ҳақида қайта сўрашга ҳаё қилди.
    Уйга қайтгач эса барибир чидай олмади. "Дўстим , сўраш ўзимга ноқулай.  Шаҳнозанинг аҳволини билиб бер. Соғайганини эшитсам кўнглим тинчир эди. Бошқа ҳеч нарса керак эмасди" - деди у Комилга.

@Xazon_Rezgi              /55

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳикмат
Мен танийдиган ва ақл билан иш қиладиган биргина киши тикувчидир. У қачон борсам менинг ўлчовимни  янгидан олади. Қолган инсонлар мен ҳақимда эски ўлчовларини ишлатишади. Сўнгра мени ўша ўлчовларига мослаштиришга ҳаракат қилишади.

Жорж Бернард Шоу


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳаётий_ҳикоя

АРЗИҲОЛ
     
Узумбоғ ўртасига қўйилган сўрида онам билан гурунглашиб ўтирардик. Кимдир чақирди, қўшни аёл экан. “Келинг, қўшнижон, бир пиёла чой устида гаплашамиз, қизим келган, баҳонада кўришиб оласизлар”, дея уйга чорлади. Ҳол аҳвол сўрашгач қўшни хола келинидан арзиҳол қила бошлади.
–Дардимни кимга айтишни билмай сизга чиқдим-да, ая. Маҳалланинг каттаси, саккиз келин тушириб кўчага овози чиқмаган, менга ҳам тўғри йўлни кўрсатар, дедим. Пешонам шўр экан, лой тепиб уй тикладим, кетмон чопиб, пилла боқиб тўй қилдим. Келиним дангаса, ишёқмас чиқди. Ота-онаси яхши одамлар деб, келин қилгандим, олманинг тагига олма тушмаган экан. Тушганига уч ой бўлди, янги келин, уйқуси очилмади, дедим, бошқоронғи ўтиб кетар деб сабр қилдим, қизларим кўча супурса,  сув сепдим маҳалладан уялиб. Бугун онасини чақириб қизининг найрангларини айтиб, кўтар кўрпа-тўшагингни, демоқчиман...
Гапларини тинглаб бўлган онам, оғир тин олди-да, вазминлик билан: “Қани, қўшни, мен билан юринг”, деб аёлни  ҳовли этагига етаклади. Воқеалар ривожи қандай кечаркин деб (журналистман-да) изма-из боравердим. Ғўзапоя ғарами тагида ётган товуқни кўрсатиб шундай деди:
− Мана бу курк товуқ ўн кундан бери шу ерда ётади. Сизлар товуқ боқмайсиз, мол-қўйга қизиқмайсиз, буларнинг ҳам ўзига  хос ҳаёти бор. Она товуқ жўжа очадиган пайтда дон емай, сув ичмай, қоронғи жойда ўзи билан ўзи андармон бўбқолади. Қаранг, ёнида дон, сув, бир сиқим беданинг майсаси ҳам бор. Кўнгли тусаганда донлаб олар, деб парвариш қиламан. Одам қорасини кўрса, ҳурпайиб тумшуғини ерга тираб ётиб олади. Ҳали очилмаган жўжаларини кимдир нобуд қиладигандек бетоқат бўлади. Сигир томонга  назар солинг, туққанига бир ой бўлди. Бузоқчаси эркин ўссин деб бўйнига арқон солмаймиз. Қўзиси дуркун бўлсин учун совлиқни қиш чилласидан бери емлаймиз. Бу жониворлар нари борса уч-тўрт йилда одамга емиш бўлади.  Келинингиз  наслингизнинг давомчиси-ку! Соғлом бола туғилиши учун онаси соғлом бўлиши керак. Биз ундай эдик, биз бундай эдик, деб ҳозирги ёшларнинг асабини емириш керак эмас. Сизу бизнинг давримиз бошқа эди. Ҳозиргилар жуда нозик. Биласиз, келинларим ҳаммаси уйли-жойли. Керагида улар менга хизмат қилади. Уларга даркор бўлганда сочим супурги, қўлим косов бўлди. Оғзига ёқадиган таом пишириб едирдим, кўнгли тусаганда ейди деб, олма, анорни токчасига териб қўйдим. Ўзим емаганни уларга илиндим. Келинни болам, деб қабул қилсангиз, бола бўлади, келин деб нари сурсангиз бегоналигича қолаверади. Сиз уни ҳайдашни ўйламанг, унинг ўрнига ерда ўсиб ётган жағ-жағу отқулоқлардан териб кўк чучвара пишириб беринг. Мана, мана бу сузмани обчиқиб токчасига қўйинг, – деб насиҳат қилдилар.
Қўшни онамдан эшитган панду насиҳатларни қалбга муҳрланди. Мен эса кейинги авлодларимга ҳам хизмат қилсин учун қоғозга ҳам муҳрладим. Марҳаматдан сал нари кетса, уйини тушида кўрадиган онамнинг умрлари узоқ бўлсин.

Мунаввара Усмонова

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Йиллар шу тариқа ўтаверди. Кетма кет фарзандлар кўришди, аммо бирор марта туғруқдан кейин дам олиб ётмади. Беш фарзандни ўстириш, эрнинг овқатини тайёрлаш, кир ювиш, нон ёпиб, ўтин ташиш, ҳовли чеккасига иккитагина хона солганда эрига қўшилиб лой тепиш, ғишт қўйишдан тортиб қайнона, қайин-бўйинларнинг хизматини қилиш ҳам унинг зиммасида эди.  Эрига ҳар замонда “дўхтирга кўринсаммикан, бел қурғур оғрияпти” деса, эшитадигани бир  гап бўларди: “Ўлмайсан, аёлнинг жони қирқта...” 
Аёл тишини тишига босиб чидади. Касал бўлишга унинг ҳақи йўқ, ахир, аёлнинг жони қирққа. 
Кутилмаганда ётиб қолди. Қишлоқдаги табибнинг гиёҳлари ҳам ёрдам бермади. Уни вилоят марказидаги шифохонага олиб боришди. Кун сайин аҳволи оғирлашаверди. Шифокорлар эрини чақириб, уйга олиб кетиш кераклигини айтишди: “Жуда кеч олиб келгансизлар, касаллик танани емириб бўлган...”
“Тез ёрдам” машинасида хотинининг бошини тиззасига қўйиб кетаётган эркак кўзлари ич-ичига ботиб кетган аёлга қараб йиғлаб юборди:
- Онаси, кўзингни оч,  сен бизга кераксан. Ҳали кўп яшашинг керак, болаларни катта қилиш, уларни уйли-жойли қилиш керак. Кўзингни оч, онаси, ахир, сен аёлсан, аёлнинг жони қирқта...
Ҳаёт шами тобора сўниб бораётган аёл кўзларини базўр очди. Қалтироқ бармоқлари эрининг кучли қўлларидан тутди. Синиқ жилмайди. 
- Дадаси, болаларни сизга, сизни худонинг паноҳига топширдим. Қизларимга бир гапни тайин ва тайин айтинг: ўзларини асрашсин. Айтинг– аёлнинг жони қирқта эмас экан. Унинг ҳам биргина жони бор экан. Шу жонни авайлаб-асраш керак экан. Бўлмаса...
У сўзини тугатолмади. Қирқинчи жони уйига етишга бир неча қадам қолганда тугаб қолганди...

Дилфуза Зарипова

👇👇👇👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН

🌙🌷Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!

🌙🌷Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙🌷Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


Яқинларизга хам Улашинг
/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✨✨#хайрли_оқшом

Энг гўзал тилаклар сизга арғумон ,
Айтсам тугамайди барин номма - ном ..
Дилимга яқинлар , азиз , қадрдон,
Сизга ҳамроҳ бўлсин осуда оқшом ...

Хазонрезги

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Хуллас , мен бир ўқ билан икки қуённи урадиган тоифа вакили , сал аввал Каримберди ака айтган бизнес одамиман. Ушбу ресторанни ҳадя қилиш орқали ҳам сенга бир қадар миннатдорчилик билдираман, ҳам ҳамшаҳарларимнинг дуосини оламан.

- Артур ака , бу ахир жудаям қиммат совға . Мен уни...

- Агар уни қиммат деб ҳисобласанг , унда менинг жоним ҳам шундай қийматга эга. Мабодо арзон деб баҳоласанг , жоним ҳам ўшанча туради. Бироқ менга буларнинг қизиғи йўқ. Ростини айтсам ҳозир ўзим истаган ишимни амалга оширганимдан кайфим чоғ,- Абдулов шундай деб чўнтагидан бир даста калит чиқарди ва Жаҳонгирга тутқазди ,- бугундан ушбу жой сенинг ишхонанг . Бошқа расмиятчиликларни эртага йигитларим келиб ҳал қилиб кетишади.
Абдулов шундай деб ўрнидан турди-ю Жаҳонгирни бағрига босди:
- Катта раҳмат , укажон...

▪️▪️▪️

#Орадан_тўрт_йил_ўтди

- Жаҳонгир , жон болам , жоним болам. Илтимос , мен онаизорингни ҳам бир ўйлагин,- хўрлиги келганча йиғламоқдан бери бўлиб сўзларини бир амаллаб давом эттирди Муқаддас опа ,- эл орасида юргилигим қолмади ахир. Билган у деяпди , билмаган бу.

- Оғиз уларники ,Ойи. Қўяверинг гапираверишсин,- Жаҳонгир беҳафсала қўл силтади.

- Вой бу нима деганинг , болам? Сенга айтишга осон . Ўзингни мени ўрнимга бир қўйиб кўр. Ана ўшанда биласан онаизорнинг юраги қанақа пора- пора бўлиб кетишини .

- Сиз ҳам парво қилманг.

- Парво қилманг ?! "Жаҳонгирни ўрис шаҳарда ўрис хотини бор , шунинг учун ёши салкам ўттизга чиқса ҳам ҳамон уйланмай юрибди" деган гапга чидай олармидинг !?

Жаҳонгир кулимсиради :

- Кўрдингизми ойи , одамлар нақадар ёлғончи ? Мени салкам ўттизга чиқариб қўйишибдими? Мен салкам ўттизда эмас, эндигина салкам йигирма олтидаман.

- Эээ сенга гапни айлантириш бўлса ?! - зардаси баттар қайнади Муқаддас опанинг,- гоҳида шу одамларнинг гаплари бежизга эмасдиров деб ўзимни ҳам ваҳима босадиган бўлибди.

Муқаддас опа Жаҳонгирнинг кўзларига изтироб билан тикилди:

- Тўғрисини айт, бола !? Нима учун уйланишдан сўз бошласам гапни айлантирасан ? Ёки бирор дардинг борми ?


#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги


@Xazon_Rezgi /54

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ нинг
бугунги қисми учун махсус

Оқшомингиз осуда ўтсин ...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Менинг ҳозирги ҳолатим айнан ўша Искандардан ортиқ бўлса ортиқдир- ки , асло кам эмас,- афсус билан ўйлади у,- мен ҳудди-ки, кимсасиз оролга тушиб қолган инсонга ўхшайман. Дилимни ёриб айтадиган , дардлашадиган бирон яқин инсоним йўқ. Унда , бунда Катяга ёрилсам "Барига ўзинг айбдорсан, Гулям, бу ҳали ҳаммаси эмас. Бу дунёда олган жазоинг нима бўлибди , у дунёда берадиган савол - сўроқларингни бир ўйлаб қўй!" деб ярамга туз сепади. Энг оғриқлиси унинг сўзлари юз фоиз ҳақиқат.
Катя ўшанда ҳам огоҳлантирганди. "Ёшларни тақдирини ўзингча ҳал қилма. Ўз ҳолига қўй. Ўғилга эришаман деб қизингдан ажралиб қолма" деганди.
Ҳа ... Мен , Қаҳрамон ва Шаҳноза қизим ... Шаҳнозамни ўзим увол қилдим .
Қаҳрамонга эришаман деб Шаҳнозамни бой бердим.
Мен бахтни бойлик, тўкинлик, фаровонликда деб ўйлар эдим. Мана ҳозир ҳам Шаҳнозам учун касалхонада барча шароитни муҳайё қилиб берганим рост . Қани лоақал бир мартага "Ейман, ичаман, кияман" деса . Аммо унга бунинг қизиғи йўқ. Шу вақтгача кўнгли "Фалон нарсани егим келяпти" деб бирон нарсани тусагани йўқ . Ундан кўра қизим соғ бўлса-ю , кошона эмас , ғарибгина кулбада бир бурда нонни ҳузурланиб еса...

Муҳсина... Раъно...Шаҳноза ...

Бу рўйҳат анча узун. Бу рўйҳатдагилар мен билан умр йўллари кесишган , кўп ҳолда менинг бўлмағур худбинлигимдан жабр чеккан аёллар.
Аммо улар орасида бир ҳилқат бор-ки , номини тилга олсам кўзим эмас , кўнглим йиғлайди. Шаҳноза... Қизим... Сенга шунчалар меҳр қўйганимни жуда кеч англадим.
Сени ўз қўллари билан оловга отган отангни кечир. Бу олов сени эмас , мени ҳар куни тириклайин ёқмоқда...
Сен мени танимаган ондан бошлаб сенсиз ҳаёт -тузсиз ош эканлигини англагандим. Ҳаётимдан хуш ифор кетгандек бўлганди. Бунга яна қанча чидай олар эканман ? Бардошим қай маҳалгача етар экан?!"

Ғулом ака хаёллари билан Шаҳноза ётган касалхонага етиб келганини билмай қолганди.

- Бугун қизимизнинг кайфияти бироз тушкунроқ ,- деди Ғулом акани кутиб олган ҳамшира Жамила опа , - балки уни ёнига кирмай қўяқоларсиз ?!
Ғулом ака ҳамширага жавобан шундай қаради- ки , Жамила опа беихтиёр ортига тисланиб унга йўл бўшатди .

- Шаҳноза...

Шаҳноза диванда тиззаларини қучганча дераза ойнасидан ташқарига тикилиб ўтирарди.
Ғулом аканинг чақирувига нисбатан бирор реакция билдирмади.

- Шаҳноза , қизиммм,- такрор чақирди Ғулом ака.

Шаҳноза отасига қарамай секин аста ўтирган куйи сўзлана бошлади :

- Сизга айтсам ҳаёт экан олий душман,
Баҳорларим унга бўлди, энди қишман,
Шукр дейман , аммо кўнглим чекар пушмон,
Менинг сизга етолмаган куним қанча,
Зарбалари доим тайёр ғаним қанча...

-Кеча Шаҳнозага бу шеърни радиодан қўйиб берсам "яна- яна" деб роса тўпалон қилди,- деди Жамила опа Шаҳнозани чўчитиб юборишдан қўрққан каби шивирлаганча ,- кейин уни тармоқдан топиб телефонимга кўчириб бердим. Бир кунда ёдлаб олибди. Тушгача шу шеърни палатада гоҳ йиғлаб , гоҳ қаҳ- қаҳ уриб ўқиб юрди. Хатто энг севимли машғулоти боғни айланишга чиқишга ҳам кўндира олмадим.

Шаҳноза эса бутун дунёни унутганча шеър ўқир эди :

-Маҳзун юрак қирларига ёғар ёмғир,
У ҳам мендек қўшиқ куйлар, бўлиб дилгир,
Билолмадим , кимда кўпроқ экан сабр,
Менинг сизга етолмаган куним қанча,
Шивир қанча, нола қанча, уним қанча...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
                                
@Xazon_Rezgi /52

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Киш-киш...

Фазилатли аёл ушбу  воқеани сўзлаб берди:
- Мазам бўлмаганлиги боис касалхонага бордим. Кириш учун  рақамимни олдим ва навбатимни кута бошладим. Бироздан сўнг ёшгина қиз кириб  рақамини олиб ўтирди...
Жуда очиқ-сочиқ кийинган ва ўзига ҳаддан зиёда оро берган эди. Ичимда қандайдир овоз унга насиҳат қилишимга ундар эди. Иккиланиб турдим кейин Аллоҳга  таваккал қилиб, ёнига бориб ўтирдим...
Салом бердим. Кейин мулойимлик билан танбеҳ бера бошладим. Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилаётганини  секингина тушунтирдим...
У бўлса овозини баландлатиб, унинг ҳаётига аралашмаслигимни айтиб, жеркиб берди.
Ўзи айтганидек..."Бу унинг ҳаёти, истаган кийимини кияверсин.. ".
Жойимга қайтиб ўтирдим.
... Лекин, лекин ичимдаги овоз мени тинч қўймас эди... - "Нима учун унга ЎЛИМ  ҳақида сўзламадим?"...
Яна унга табассум билан юзланиб, мурожаат қилдим:
- Қизим, биргина саволимга жавоб беришингизни хоҳлардим, майлими сўрасам..?
Уфлаб:
- "Майли, сўранг.." - деди.
Унга дедим:
- Қизим, ҳозирни ўзида ЎЛИМ ФАРИШТАСИ келиб қолса, унга нима деб жавоб берган бўлар эдингиз..?
Қиз жавоб берди, кошки эди жавоб бермаганида. Лекин у, мазаҳ қилиб айтди:
- Мен унга «киш» «киш»  деб айтаман...
Унинг жавоби ҳудди чақмоқ ургандек бўлиб, навбатим етиб келганлигини билдирувчи электрон таблода пайдо бўлган рақамимга тўғри келиб қолди...
Шифокорнинг ҳузурига кирдим аммо, хаёлим бояги қиз берган жавобда эди. Қандай қилиб бундай сўзларни айтди экан..?  Инсонга бундай сўзлар қандай қилиб аҳамиятсиз бўлиши мумкин?!
...Нафақат гапиришга, балки ўйлашга ҳам қўрқаман..
Шифокорнинг кўригидан  чиқдим...
Қарасам бир талай аёллар ва ҳамширалар йиғилишган.
Кетма-кет "ИННА  ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА  ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН" деган сўзларни эшитдим...
Яқинроқ бориб қарадим.. 
Нимани кўрдим, эй Аллоҳ... ахир бу ўша қиз-ку...!!!
Ичимдаги товушчи..? Унга "тавба қилиши учун" охирги фурсат берилган экан..
Лекин у бу фурсатдан у фойдаланмади ва  менсимай ҳазил қилди.
Унга ўлим фариштаси келган...
Табиийки, унга "киш-киш" дейиш тугул, бирон-бир «СЎЗ» айта олмаган...

Охират ғамини емаётган ватандошим, балки бугун тавба қилишингиз учун охирги муддатдир?

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИҚҚАТ #ДИҚҚАТ

СОГЛОМ ОЗИШ ДАНГАСАЛАР УЧУН ХАМ 100 % НАТИЖА БEРАДИГАН УСУЛ

Бемалол пархез қилмасдан хам озиш мумкун. 😱

Кечка ичиб ётасиз ва туни билан ёглариз эрийди. Узиз натижадан хайратда қоласиз.

Бу дамламани  ичиб 1 кечада 2 кг вазн ташлаб, камига ичакдаги шлакларни, гижжаларни ювиб юздаги угри ва тошмаларизгача тўхтатади.

Рецептни ёзиб олинг, ва бу кеча ичиб 2кг вазн ташланг афсусланмайсиз!😍

Рецепт: СУВ , ЛИМОН
БАТАФСИЛ............ 👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

25-қисм

     Оппоқ келинлик  либосини кийган қиз боланинг ҳунуги бўлмаса керак. Қорачадан келган бўлса-да истараликкина бўлган Ҳафиза ҳудди ҳинд фильмларидаги қаҳрамон қизларга ўхшаб жозибали бўлиб кетган эди.
    Ҳафизанинг  тоғаси унга ота ўрнида ота бўлиб оқ фотиҳа берди. Жаҳонгир қиз билан машинада шаҳар айланишга йўлга тушар экан қалбида қизга нисбатан аллақандай илиқлик уйғонганини ҳис қилар эди. Унинг юраги енгил шабада таъсирида дир-дир титраётган дарахт япроғига ўхшар эди.  Ушбу ҳис уни тўй бошланиб то тугаган кезда ҳам , Ҳафизани ўз уйига етаклаб бориб ётоқхонада ёлғиз қолишган вақтда ҳам тарк этмади.
    Жаҳонгир ётоқхонага дастлаб келинчакни янгаси билан бирга қолдириб чиққан эди. Бироз вақт ўтиб хонага кирган Жаҳонгир бу сафар Ҳафизани бутунлай бошқа қиёфада кўриб шошилиб қолди. Ҳафиза Жаҳонгирнинг кўзига ҳудди "Минг бир кеча" эртакларини сўзлаб берувчи Шаҳризода бўлиб кўринди.

     - Ассалому алайкум... - ширвирлаганча қўлини кўксига қўйиб салом берди Ҳафиза

    - Ваа...ваалейкум ассалом, - шошилиб қолди Жаҳонгир, сўнг ўртадаги ҳижолатпазликни ўртадан кўтариш учун келинчакка хазил қилган бўлди,- пешиндан буён биргамиз-ку, яна салом беряпсиз...
    Ҳафизанинг кўзлари ўзгача нур жилоланди:
 
   - Шундайку-я, аммо бу хонадонга илк бор ташриф буюрдим. Янги уйда сизни саломатлик тилаб қарши олсам дегандим.

   - Бу уй энди сизнинг ҳам уйингиз. Ўз уйим-жойим деб  қабул қилсангиз... ҳурсанд қилган бўлардингиз.

    Ҳафиза "хўп бўлади" дегандек бош силкиди .

   - Ҳафиза...

   - Лаббай,- кўзлари жовдираб боқди келинчакнинг

   - Ҳафиза,- оғир ютиниб сўзларини давом эттирди Жаҳонгир,- биласиз. Менинг бошимда  биргина шу муштипар онам , икки нафар синглим бор. Агар мени бундан буён турмуш ўртоқ, жуфти- ҳалол ўрнида кўрсангиз шуларнинг кўнглига қаранг. Авваламбор уларни ўз яқинларингиздек қабул қилинг.
Шундай қилсангиз мен ҳам сизни хафа қилмасликка, бир эркак ўз аёли олдида қанчалар ҳақдор бўлса, ана ўша ҳаққингизни адо этишга сўз бераман .

    Ҳафиза индамади. Йигит унинг қўллари енгил титраётганини кўриб сўзлари ўйлаганидан ҳам кўра кўпроқ таъсир қилганини фаҳмлади...

   ▪️▪️▪️

    Инсон тасаввури, тафаккури кенг... Бироқ ана шу кенг мушоҳада кучи  билан ҳам дунёнинг чексиз-чегарасиз тилсимларини ечишга ожизлик қилади. 
    Жаҳонгир бир замонлар  ўзи учун Шаҳнозанинг яҳлит олам сифатида кашф қилган бўлса , тўйларидан бир ой ўтмай Ҳафиза ўзини  бутунлай бошқа дунёга етаклаб олиб кирганини англади.
    Шаҳнозанинг оламида Жаҳонгир орзу , умид , севги , ишонч туйғулари билан дўстлашганди. Ҳафизанинг дунёсида эса меҳр ,  ҳаловат , саҳоват, инсонийлик туйғулари етакчи ўринда эди.
   Ҳар икки олам бири иккинчисидан кам эмасди. Ҳафиза билан бирга турмуш кечира бошлаганларининг дастлабки хафталарида Жаҳонгир ҳар ишда Ҳафизани беихтиёр Шаҳноза билан таққослай кетарди . Бироқ орадан кўп ўтмай у ўзини йиғиштириб олди. Ҳафиза  муомаласи , ахлоқ- одоби, камтаринлиги , меҳнатсеварлиги, саранжом - саришталиги  билан Жаҳонгирни тобора ўзига ром қила борди. Тўғри , бунинг номи  муҳаббат эмас эди, бироқ муҳаббатдан асло қолишмайдиган бутунлай бошқа, ўзгача завқли  туйғу эди.
    Жаҳонгир онасининг қизиллик югуриб қолган юзларига қараб аёлидан миннатдор бўлган сари виждони қийнала бошлади. У гоҳ- гоҳида бўлса-да  Шаҳноза ҳақида ўйлаётгани учун ўзини Ҳафиза ёнида ҳиёнаткордек ҳис қила бошлаганди. "Бу тақдир,- узил-кесил бир қарорга келди бир куни Жаҳонгир,- тақдир эса ҳақдир. Инсон пешонасига ёзилганидан қоча олмайди. Менинг эса пешонамга ёзилгани эса Ҳафиза. Мени деб онаси , жондек жигарларини ташлаб келган жуфтимни қадрига етмаслик гумроҳликдан бошқа нарса эмас. Ҳафиза оила аъзоларимни ҳурматини жойига қўйяптими , мен ҳам унга ваъда қилганимдек уни ҳурматини жойига қўймоғим шарт !". Шу кундан бошлаб Жаҳонгир Шаҳнозани хаёлларидан  чиқаришга астойдил ҳаракат қилганча Ҳафизага янада илиқ муносабатда бўла бошлади.

   Жаҳонгир шаҳарнинг энг кўримли жойидан ер сотиб олиб у ерда ҳам ресторан қурилишини бошлаб юборганди.
  
@Xazon_Rezgi            /58

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

24- қисм

    Ҳафиза Шаҳнозанинг бутунлай акси эди. Шаҳноза оппоқ дўппи юзли , тиқмачоқдек келишимли, кўзлари яшил- мовий , Жаҳонгир билан танишган илк кезларида гап-сўзларида  ўзига хос  эркалик сезилиб турадиган қиз эди.
    Ҳафиза эса ўрта бўй, қорача ва қотмаган келган, қош кўзлари попукдек , маҳзун нигоҳли камсуқум қиз эди.
     Жаҳонгирни Ҳафизадаги ўзига тортган жиҳат айни шу маҳзун нигоҳлари эди. Бир вақтлар Жаҳонгирнинг Шаҳнозага асир қилган нарса ҳам қизнинг мовий- яшил кўзларида акс этган уммон шаффофлиги бўлганди .    

      Ҳафизанинг ҳам қарашларида бошқа қизларда учрамайдиган алланима бор эди. 
    Жаҳонгир қиз билан учрашувга унинг оилавий ҳаёти билан танишган ҳолда борганлиги учун ўзаро муомала қилишга қийналмади. У энди бир вақтлардаги содда , камсуқум ўспирин эмас , балки ҳаётнинг анча  паст- баланди, аччиқ- чучугини кўриб қўйган, ўзи мустақил фикр юритиб , қарор чиқа оладиган  камолот остонасидаги эр йигит эди.

    "Менинг ўтмишимни, отасизлигимни юзимга солмайсизми?" - деб сўради Ҳафизанинг ҳуркак нигоҳлари илк учрашувда

   "Мен шу даражада паст кетадиган йигитга ўхшайманми?" - жавоб қайтарди Жаҳонгир кўз қарашлари билан.

   "Эркак зотига ишончим қолмаган , - тан олди Ҳафизанинг нигоҳлари,- бироқ онамнинг юзларини ёруғ қилиш учун ҳам турмушга чиқишим шарт" 

    "Мен сизга осмондаги ойни олиб беришга ваъда бермоқчи эмасман,- кўнглидан ўтказди Жаҳонгир,- бироқ аёл киши ўз эридан кўришга ҳақли бўлган меҳрни беришга ҳаракат қиламан..."

    "Меҳр - дунё устуни,- жавоб қайтарди қиз қарашлари билан ,- у ҳатто муҳаббатдан ҳам устун"

    "Муҳаббат?!- кўзларини четга олди йигит ва кўнглидаги кўзларида акс этмади,- муҳаббат бир гап бўлар..."

    Қиз эса унинг кўнглини ҳам тинглай олар экан:

   "Тўғри айтасиз... Муҳаббат бир гап бўлар...- қўл силкиди у ҳам,- ҳаётда энг муҳими инсон бўлиб яшаш , номи имтиҳон  бўлган бу дунёда муҳаббат ҳам кимлар учундир  ҳам синов..."
  
   ▪️▪️▪️

    Ниҳоят Муқаддас опанинг орзуси ушалди .
     Бугун унинг уйини карнай- сурнай, ноғора-ю доираларнинг шўх садоси тутди.
     Бугун Жаҳонгир куёвлик сарпосини кийди. Ўғлининг бу даражада кўркам, басавлат йигит бўлганини кўрган онаизорнинг юраги орзиқди: "Аллоҳим ёмон назарлардан ўзи асрасин..."

     Жаҳонгирнинг дўст- у улфатлари хонадон катталаридан дуо олишгач ,  куёвни ўртага олганча кўчани тўлдириб  келинникига йўл олдилар:

   - Ҳай ёр , ёр , ёрингман, келгин ёр ўйнайлик.
    Ман сани севган ёрингман, келгин ёр ўйнайлик ...

#давоми_бор.

@Xazon_Rezgi         /57

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Комил икки кунда Жаҳонгирга жавобни билиб берди:
- Шаҳнозанинг аҳволи ҳам , ҳаёти ҳам ҳамон ўша- ўшамиш.
Жаҳонгирнинг дарди дунёси қоп- қоронғи бўлиб кетди.
- Наҳотки , Шаҳнозадек муниса аёл нақд тўрт йилдан буён ҳеч кимни танимай зулматда яшаса ? Наҳотки уни ҳаётга қайтаришнинг бирон- бир йўли бўлмаса ?
Комилнинг айтиши бўйича Ғулом бизнес қизини даволатиш учун елиб - югурмаган жойи, мурожаат қилмаган шифокори қолмаганмиш. Шифокорлар унга "Қизингизнинг соғайишини қанчалар истаётганингизни кўриб турибмиз. Аммо ҳамма вақт ҳам бор муаммо пулда бўлавермас экан. Муаммо пулда бўлганда эди , қизингизни узоғи ўн беш кунда оёққа қўйиб бермасмидик" дейишганмиш.

Жаҳонгир хаёлларга берилиб овқат ҳақида унутаёзибди. Қайнатма шўрва ёдига тушиши билан ошхонага шошилган Жаҳонгир у ерда шўрвани эмас , қозон остида озгина суви қолган димламани учратди. "Яхши-ки , суви қолмай қозонга ёпишиб кетмабди" - у шундай ўйлаганча овқатни тагини ўчирди. Сўнг қозонни қопқоғини ёпиб изига қайтди. Таомланиш учун унинг иштаҳаси йўқ эди.

Қош қорайганда Муқаддас опани Матлуба холаси ва унинг ўғли Абдуллоҳ икки томонидан суяб олиб келиб қолишди.

Жаҳонгир ихраганча ўнг оёғини авайлаб қадам босаётган ойига қараб эсхонаси чиқиб кетди.

- Ойимга нима бўлди ? - деди у салом берар - бермас , оёғи яхшилаб бинтлаб ташланган онасини ҳай- ҳайига қарамай шарт кўтариб олганча ,- нега мени чақирмадинглар ?
- Абдуллоҳнинг ўзи шифокор билан гаплашди ,- шошилганча жавоб қайтарди Матлуба холаси ,- ҳавотир олма оёқлари синмабди , бироқ қайрилиб эти узилибди. Йўлдан керакли суртмаларни олдик.
- Болам , ҳавотир олма ,- инқиллади Муқаддас опа , - кўрмайсанми фалокат-да , қизникига бориб онаси билан гаплашиб , кўндириб сенга эртанги кун учун учрашув тайинлагандик. Шундоқ эшикдан чиқар эканман , оёғим тойиб кетса де. Қизнинг онасини ҳам ўтини ёриб юбордик. Зумда "тез ёрдам"га қўнғироқ қилиб берган ҳам ўзи бўлди. "Тез ёрдам" касалхонага етказиб боргунча , бу ёқдан Абдуллоҳ етиб борди.
Жаҳонгир қучоғида кўтариб кетаётган онасини бунчалик енгил деб ўйламаган экан. Шу топда муштипаргинасининг бу аҳволга тушишига ўзини айбдор ҳисоблаган йигитнинг юрагида вулқон портлагандек бўлди:
"Келин қилиб , айни роҳат кўриши керак бўлган онаизоримнинг бошига мени деб не ғавғолар тушиб турса ,- дили титради йигитнинг,- бу дунёда ҳамма ҳам бахтли бўлишининг иложи йўқдир , бироқ онам бунинг учун энг ҳақли ! "

Икки хафтадан сўнг Жаҳонгирнинг Ҳафиза билан фотиҳаси бўлиб ўтди.

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /56

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Наргизани ҳаёли Шербекни бўсасида эди.Вужуди ёниб кетгандек бўлди.Телефони овозсиз бўлгани учун Шербекни қилганини эшитмай қолибди.Хонасига киргач шошиб қайта қўнғироқ қилди.
-ов қанжиқ нега вақтида олмайсан!-Шербек шундай дея қизни онасини ҳам қўшиб сўкиб кетди.
-кечиринг онамни ёнида эдим!-деди Наргиза йиғлаб.
-ҳиқиллама! Мен қилдимми вақтида кўтар-дея йигит қизни яна аямай сўкди.
-Шербек ака атай қилмадим кечиринг!-деди Наргиза жон ҳолатда.
-расм жўнат кўрай қаердалигингни!
-ҳалиги..мен!-деди қиз йигит қандай расм талаб қилишини билгани учун ечина бошлади.
-тезлаш! Изимга мингта қиз зор биласан лекин мен сени севаман севгимга лойиқ бўл!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ

💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Bugun siz uchun o‘zgarish vaqti!"

Qarz va kredit bosimidan charchadingizmi?
Oilada totuvlik va baxt yetishmayaptimi?
Maqsadlaringizga erishishga nima xalaqit beryapti?

BUGUN 21:00 da maxsus bepul Marafon boshlanadi.

Stressni yengish va ichki kuchni tiklash
Qarz va kreditdan qutulish
Oilaviy baxt va maqsadlarga erishish sirlarini ochamiz

Bugun 21:00
📍 Telegramda, yopiq kanalda

💬 O‘rinlar cheklangan! Hoziroq qo‘shiling va hayotingizni o‘zgartirishni boshlang!

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

/channel/+cc7aIZpA90o2Y2Ni

/channel/+cc7aIZpA90o2Y2Ni

/channel/+cc7aIZpA90o2Y2Ni

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳикоялар
АЁЛНИНГ ҚИРҚ  ЖОНИ

У болалигидан шу гапни эшитиб улғайди: “Аёлнинг қирқта жони бор, биттаси тамом бўлса, қолгани билан яшайди...” Онаси ҳам, опалари ҳам шу гапга амал қилишарди. Тонг саҳардан туриб сигир соққан, хамир қориб, нон ёпган, ҳовлию кўчани супуриб – сидирган, болаларнинг уст-бошини ювган, меҳмон кутган, эрнинг иддаоларию, қайнонанинг зуғумларини кўтарган, ҳар йилига туғаверган... Онаси шундай яшади, опалари ҳам худди шу тарзда умр кечиришди.  У ҳам онасию, сингилларидан ўзгача яшай олмасди. Шундай яшашга мажбур эди, тўғрироғи, мажбур қилишарди. Эсида, еттинчими, саккизинчи синфда ўқиб юрган кезлари эди. Отаси бир машина ўтин келтирди. Уйда ундан бошқа ҳеч ким йўқ эди, акалари ўт ўргани кетишган. “Кечгача ўтинни ташиб, бостириб қўй” деб тайинлаб кетди отаси. У қуёш ботгунча ўтин ташиди. Қўл-оёғи оғриб, чарчаб қолсада, ташийверди. Кечқурун белида қаттиқ оғриқ туриб, вой-войлаб қолди.
- Нима бўлди? – сўради онаси. 
- Белим... зирқираб оғрияпти, - инқиллади қиз. 
- Жим бўл, овозингни биров эшитмасин, - атрофга аланглади она бу гапларни биров эшитиб қолмадимикан дегандек. – Қиз бола белим оғрияпти, демаслиги керак, уят бўлади. Бир ухлаб турсанг, ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетасан. Аёлнинг жони қирқта, биттаси тугаса, қолганини ишлатаверади...
Онаси айтганидай, ухлаб тургандан кейин оғриқ пасайгандек бўлди, аммо асорати қолди барибир. Йиллар ўтди. У ҳам тенгқурлари қатори ойдай қиз бўлиб вояга етди, уни кўз остига олганлар кўп бўлди. Тақдир экан, қишлоқдаги йигитлардан бирига узатишди. Тўйнинг эртасигаёқ қайнона эшикдан бош суқди:
- Келинпошша, тўйдан кейин кир тўпланиб қолибди, ювиб ташланг. 
“Хўп” деди у  овози ўзига ҳам эшитилмай. Аммо ҳайрон қолди, ахир, янги келин, чилла деган гаплар бор. Бир жойда ўқиганди, бу пайтда янги келинчакнинг вужудида ўзгаришлар рўй берармиш, оғир иш бажаришдан сақланиш керакмиш. Ҳеч нарса дея олмай, бир уюм кирни кечгача ювди. Ҳатто тушлик қилишга ҳам вақтини қизғанди. Кечга бориб яна ўша қурғур бел оғриғи қўзғади. Куёвбола  эркаламоқ учун сочларига қўл чўзганида келинчак унинг қўлларидан ўзини бўшатди. 
- Бирам белим оғрияптики...
- Ээ, намунча нозик –ниҳол бўлмасанг, бир кир ювганингга шунчами? Ҳеч нима қилмайди, ўтиб кетади, аёлнинг жони қирқта. Биттаси тугаса, қолганини ишлатади...
Келинчак жим қолди. Нима ҳам десин? 
Бир йилдан кейин хонадонда қўчқордай ўғил туғилди. Қишнинг аёзли-қаҳратонли кунлари эмасми, чақалоқ совқотиб қолмаслиги учун уйни иситиш керак. Қолаверса, бир уй одам унга кўз тикиб турибди: бу хонадонда ош-овқат, кир-чирга ундан бошқа ким ҳам қарарди. Боласини ухлатиб қўйиб, ташқарига чиқди. Гупиллаб ёғаётган қор юз-кўзга урилади. На эри, на қайнотаси ўтин ёриб қўйишмаган экан. Келинчак катта болтани олиб, бир амаллаб ўтин ёрди, печкани ёқди. Чарчаганиданми, иссиққина печка олдида ўтириб, кўзи илинибди. Бир пайт тарақлаган овоздан уйғониб кетди. Қайнонаси қовоғини солиб ўтирарди. Келинчак шошиб соатга қаради. Тушлик пайти бўлиб қолибдику! Ўрнидан туриб, ҳовли четидаги совуқ ошхонага кириб, ўчоқ ёқди, овқат бошлади. Бир амаллаб тушлик тайёрлаб, дастурхон ёзди. Дастурхонда битта нон қолган экан. “Кўпчиликмиз, бу нон ҳаммага етмайди. Қўшнидан олиб турамиз, тушликдан кейин хамир қориб ташланг, кечгача нон ёпиб олинг. Қишнинг куни калта, қоронғига қолиб кетасиз...” Келинчак индамайгина бош ирғади. Боя ўтин ёрганида белидаги оғриқ кучайганди, хамир қорса нима бўларкан энди?
Кечки пайт хонадон аъзолари иссиққина нонга сариёғ суртиб маза қилиб ейишаётганида келинчак ўз хонасида инқиллаб ётарди. Бу ёқда чақалоғи биғиллаб йиғлайди. Аёлидан хабар олиш учун кирган эри унинг аҳволини кўриб қўрқиб кетди, онасини чақирди: “Она, келинингизни мазаси йўққа ўхшайди...”  Қайнона келинни кўриб, қошлари чимирилди: “Ҳозиргиларнинг жони азиз. Ўлмаган бизнинг жонимиз. Туғиб келиб, дам олиб ётиш нималигини билмабмиз. Бугун туғиб, эртаси куни далага ўт ўришга чиқиб кетардик. Хотинингга бало ҳам ургани йўқ, эркалик қилмоқчи. Аёлнинг жони қирқта, биттаси тугаса, қолгани билан яшайверади... ”

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

     🍂Бизнинг мақомимиз ишқ, усулимиз одоб бўлади.
      Эшигимизни эмас, қалбимизни тақиллатганлар келсин ҳузуримизга...

      ✍  Шамс Табризий (қ.с.)

    Ассалому алайкум , дўстим - қадрдон.

    Яна бир сўлим тонг нашидасидан ғойибона бўлса-да бирга баҳраманд бўлиб турганимиз учун ўзига беадад шукрлар бўлсин  .

   Аллоҳим ҳузурбахш пайшанба кунимизга файз- у барокат ато этсин ...

    Бугунги кунингиз мазмунли ўтсин ....

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

*—Табриклаймиз, аёлингизни кўзи ёриди. Икки жон ҳам соғ-саломат.
—Ўғилми? Ўғил туғилдими?
—Қизалоқ. Ширингина қизалоқ.
—Қизми?
     Эркакнинг порлаб турган кўзларидан нур қочди. Ундаги ҳафсаласизликни кўриб, ҳамшира ҳайрон бўлди.
—Нима қиз фарзанд эмасми? Аллоҳни берган неъматида.
—Нима қиламан қизни. Уйда учта галалашиб  ўтиришибди. Тўртинчи қанчиғи  ортиқча. Менга ўғил керак эди.

Кетган вактингизга ачинмайсиз УКИНГ ЙИГЛАМАНГ 👇👇👇👇👇*

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩

УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА
ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗЛАРМИ БУНИНГ УЧУН ТЕЛЕГРАМДАМУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ  СИЗЛАРГА  ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇

МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН  КАНАЛ
😊😊

💥💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥💥
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
💥💥ФАСОНЛАР
💥💥
/channel/+M3l75BTzZuMzMDcy
/channel/+M3l75BTzZuMzMDcy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

23- қисм

▪️▪️▪️

Жаҳонгир соғайиб ишга чиққанига бугун бир хафта бўлди. У ишини обдон соғинган экан, аммо анча нимжонлашиб қолгани учун кечгача толиқиб қолаётган эди. Ҳамкасблари бор бўлишсин. Уни қаттиқ уриниб қолишга йўл қўймай, ўз ёрдамларини аямай туришарди.
Куннинг қоқ ярмида Артур Абдулов Жаҳонгирни йўқлаб келди.
Ресторан хўжайини Мирсобит ака Абдуловни илгаритдан таниб юргани учун уни илиқ қаршиди.
- Джахангир,- деди Абдулов хўжайинининг олдида одоб сақлаб турган Жаҳонгирга мурожат қилиб ,- бугун сенга ваъда қилган совғамни олиб келгандим.
Абдулов эшик тарафга ишора қилганди остонада турган йигит чабдастлик билан қўлидаги чарм қутини кўтариб келиб эгасига тутқазди.
- Укажон,- деди мулойим жилмайганча Абдулов, - мен сабаб тўпламингдаги пичоқлар сони камайиб қолди. Мен ана шу тўлиқсизликни янги тўплам орқали тўлдирмоқчи эдим,- у шундай дея қутини очди. Жаҳонгир тўпламдаги қимматбаҳо керамик пичоқларга қараб кўзлари қамашиб кетди.

- Ёқдими ?- сўради тантилик билан Абдулов , - ёқмаган бўлса ростини айтавер, ҳижолат бўлма.

- Ёққанда қандоқ ?!- кўзлари чақнаб жавоб берди Жаҳонгир ,- фақат бу пичоқларни ишлатишга одамни кўзи қиймайди-да.

- Буюм одамдан азиз бўлибдими ? - кулимсиради Абдулов ,- бемалол ишлатавер. Авваламбор бу пичоқларнинг жони жуда қаттиқ , синиш у ёқда турсин унча- мунчага едирилмайди ҳам . Мабодо ишлатиш жараёнида у , бу нарса бўлса , Артур ака деб бир оғиз қўнғироқ қилиб қўйсанг сенга яна бир янги тўплам совға қилиш учун бир баҳона топилганидан ҳурсанд бўлардим.

- Раҳмат каттакон ,- деди Жаҳонгир кўнгли ийиб ,- жонингиз соғ бўлсин.

- Энди гап бундоқ ,- деди Абдулов Жаҳонгирга,- мен хўжайининг Мирсобит акадан сен ва тоғанг икковингиз учун жавоб сўрадим. Икковингизни бир меҳмон қилиш ниятим бор эди.

Жаҳонгир савол назари билан Мирсобит акага назар ташлади . Унга жавобан Мирсобит ака "Боравер" ишорасини берди .

Жаҳонгир тоғаси билан бирга Абдулов бошчилигида йўлга тушишди.
Кўп ўтмай улар ўзларини қадимий шаҳарнинг ўша машҳур Рубинштейн кўчасида кўрдилар .
Абдуловнинг машинаси марказий кўча бўйлаб юриб пишиқ ғиштдан ишланган кўркамгина бино ёнида тўхтади.

- Шу ер ,- изоҳ берди Абдулов меҳмонларига,- тушлик энди.

Улар бошлашиб ичкарига киришганда бу ернинг ўзлари ишлайдиган ҳажмдаги ресторан эканлигини англадилар.
Ресторанда уч нафар ходим хизматга шай бўлиб турганини айтмаганда бошқа ҳеч зоғ йўқ эди.
Жаҳонгир ва Каримберди ака ресторан Абдуловнинг ташрифига атай бўшатилган деган хаёлга бордилар.
Улар тўрдаги безатилган стол атрофидан жой эгалладилар.
Чиройли суҳбат асносида таомландилар.
- Артур ука ,- деди Каримберди ака , - бизни меҳмон қилиш учун шунча овора бўлибсиз. Сизга катта раҳмат. Сиздек бизнес оламининг вакилининг ҳар дақиқаси пул туришини биламиз. Қимматли вақтингизни аямаганингиз учун яна бир бор раҳмат.

- Сизлар бундан ҳам ортиғига арзийсиз,- деди Абдулов тавозе билан,- биласизми , Каримберди ака ? Мен Жахонгирга совға бериш ҳақида гапирганимда ҳали хаёлимда нима нарсани совға қилиш ҳақида муайян бир фикр йўқ эди.
Ўйлай- ўйлай унга йигит киши , айниқса ошпаз инсоннинг ҳамроҳи бўлган пичоқ совға қилсам айни муддао бўлади деган фикрга келдим. Қолаверса мен туфайли у севимли пичоғини ўғирлатди ҳам.(Ҳозир ўша воқеаларни эслашни истамайман) Шундай қилиб ошпазлар орасида энг машҳур бўлган ушбу тўпламни суриштириб сотиб олдим. Кейин ўйлаб қолдим: " Шу пичоқдан фойдаланиб тайёрланадиган таомлар учун Жаҳонгирнинг ўз ресторани бўлса қандай соз иш бўларди-я?" .
Жаҳонгир бугундан бошлаб ушбу рестораннинг эгаси сенсан !- Жаҳонгир Абдуловга эътироз учун оғиз жуфтлаганди у "гапимни охиригача эшит" ишорасини қилди ,- биласанми мени доим бир нарса ўйлантириб келарди. Мирсобит аканинг таомларини танаввул қилиш учун менинг ҳамшаҳарларим анча навбат кутиб қолишаётганди.

@Xazon_Rezgi /53

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🍂 Xазонрезги
Ёғар ёмғир

Ижрода: Раъно Тажибаевна
@baalkim

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

22- қисм

▪️▪️▪️

     - Хотинингдан хабар олдингми ? - Ғулом ака тепасида сўррайиб турган Қаҳрамонга ижирғаниб қараб ,- ҳа дейишдан олдин охирги марта қачон борганингни бир эслаб кўрсанг яхши бўларди.

    - Кейинги кунларда ишларим бироз кўпайиб кетганди ,- пўнғиллади Қаҳрамон.

   - Ишларим ?! Қайси ишларни айтаяпсан ? Агар ишлаб чиқариш ёки дўконларни назарда тутаётган бўлсанг сени у ерларда қачон кўрганимни эслай олишимга кўзим етмаяпти .

   - Дада !?

   - Нима дада ?! Нима дада ?! - Ғулом ака  бу сафар обдон қуюшқондан чиққан эди ,- Қаҳрамон , бир пайтлар , яъни Шаҳноза боласини йўқотган кезларда "Ўнта болани битта Шаҳнозага алишмайман" деган сўзларинг ёдингдами ўзи ?! Аммо бугун ўша сўзларнинг бари ҳавога учгандек туюляпти менга . Шаҳнозанинг руҳий хасталиклар шифохонасига тушганига ҳам ярим йилдан ошиқ вақт ўтди. Бу вақтда анча ўзига келгандек бўлди. "Сенинг алоқанг бўлмаган" ўша гиёҳванд моддаларга қарамликдан ҳам  қутилди. Бироқ ҳали хануз руҳий тарафдан  соғлиғи  ўзига келгани йўқ. Сен бўлсанг уни лоақал хафтада бир , ақалли ўн кунда ярим бор йўқламай қўйгансан.
    
   - Вақтим бўлганда хабар оляпман,  дада- деди ғижинганча Қаҳрамон ва хаёлидан "Кошки борганим билан қизинг мени таниса?" деган фикр "йилт" этиб ўтди.

    - Ўзингга бир савол бериб кўр- чи ?  Хотининг ўзига келганда унинг кўзларига бемалол , тоза виждон билан тикила оласанми ? - Ғулом ака шундай дея сўнгги сўзларини ҳазин бир оҳангда давом эттирди,- сенга тўғрисини айтаман. Шаҳноза менинг қонимдан бўлмаса ҳам уни ўз қизимдан кам кўрмайман. Сизнинг ҳар иккингиз икки кўзимсиз.
    Қаҳрамон , жон болам , менга озор беришни истамасанг  хаста қизимнинг ҳолидан хабар олиб тур. Кўряпсан-ку, унинг аҳволи анча яхшиланиб қолган. Шифокорлар уни буткул соғайиб кетиши мумкинлигига умид билдиришмоқда. Сен бўлсанг...- Ғулом ака чуқур тин олди,- менинг қулоғимга кейинги вақтларда сени  анча бўлмағур  нарсаларга вақт ажратаётганинг ҳақидаги  хабарлар чалинмоқда. "Анавинақа" қизларни квартирангга олиб келиб айш- ишрат қилаётганмишсан. Тушунаман , эркаксан . Шунча вақт сўққабош яшашинг қийин. Аммо ўзингни ўрнингни билсанг яхши бўларди. Нима , эркаклигингни "мусорка" дан топганмисан? Қолаверса қизим яшаган уйга тунги капалакларингни олиб келишингни нафақат Шаҳнозага , балки Ўзимга бўлган ҳақорат деб биламан. Кейинги кунларда сенга "Барча молк- мулкни муддатидан аввал ўтказиб бермадиммикан ?!"  деб кўп ўйланяпман. Халқда "Семизликни қўй кўтаради" деган нақл бор. Шунга ...

    - Бўлди-да , дада ,- деди Қаҳрамон нафсонияти оғриганини яшириб ўтирмай,- шунча гап гапирдингиз индамадим , энди қўйга тенглаштирганингиз ҳаммасидан ошиб тушди. Сизнинг-ча мен ҳали ҳам  ёш боламанми  , нима десангиз қўл қовуштириб "хўп" дейдиган ?! Мениям жуда сизникичалик бўлмаса ҳам ўзимга лойиқ ақлим , фаҳму- фаросатим бордир. 
     Аёллар борасидаги сўзларингизга жавоб бериш ниятим йўқ, бироқ Шаҳнозани ҳам ташлаб қўйишни режа қилмаганман. Бутун мол- мулкингизни менга ўтказиб берганингиз ҳақидаги фикрингизга келсак , ҳа мол- мулкингиз менга ўтди , бироқ улардан  ўттиз ёшни қаршилагандан сўнг фойдалана олишим ҳақидаги бандга кўра мен кабоб тутунига нонни тутиб ейишга мажбур бўлган қаролнинг ҳудди ўзиман. Нима учундир менга ишонмаётгандек туюлаверасиз.
    Энди ижозатингиз билан кетсам. Шаҳнозани эса  эрта ё индинга бориб кўриб келаман,- Қаҳрамон тарс- турс қилиб хонани тарк этар экан , остонага етганда ортига қаради ,- ҳа айтганча , сизга гап ташиётган анави арзанда лайчаларингизга айтиб қўйинг. Ҳа деса асабимни бузиб шимимни почасига илакишиб вангиллаб асабимни бузса , шартта ушлайман-у, жағини иккига айириб ташлайман. 
     Ғулом ака Қаҳрамоннинг ортидан надомат билан боқиб қолди.
    "Ярим дунёни ишғол қилган Искандар ўлимидан олдин ўзи  ўлса қабрга қўйгунларича   икки қўлини  тобутдан чиқариб кузатиб боришларини васият қилган экан. Бу билан "Дунёда қанчалар ҳокимият , мол-давлатга эришмай, чин дунёга  икки қўлим бўм- бўш кетяпман"  дея одамларга сабоқ бериб қўймоқчи бўлган экан "

@Xazon_Rezgi     /51

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

DIQQAT DIQQAT FABERLIK KOMPANIYASIDA ENDI YANGILIK

A'ZO BO'LISH TEKIN
AJOYIB SOVGALAR
20% DAN 70% GACHA CHEGIRMA 👏👏👏
BONUS PULLARI 👏👏👏
BOLA PULI 👏👏👏
KATTA DAROMAT 👏👏👏
KATTA OYLIKLAR ENG QIZIGI XAR 21 KUNDA😍😍😍

QANI O'ZINI MAQSADIGA ERISHMOQCHI BO'LGAN AYOLLAR QIZLAR KOMANDAMGA MARXAMAT🥰🥰🥰

@LOLA_FABERLIK_DIREKTOR
@LOLA_FABERLIK_DIREKTOR
@LOLA_FABERLIK_DIREKTOR

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Балиқчи балиқни тутиб олди. Унинг болалари эса онасини қўйиб юборишини илтимос қилгандай тўр атрофини ўраб олишди...

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Подписаться на канал