xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

67415

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Қани ўша инсон?

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🖤 Сен энг яхши дугонасан

Борингга шукур ❤️

Дугоналар мен сизга улашдим сиз энг яқин дугонангизга юборинг
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱!Сафина меҳрибонлик уйида ишлайди, бугун тунги навбатчи эди. Болаларга ухлашини тайинлаб чиқиб кетаётганди, ёши катта ҳамкасби ҳовлиқиб келиб 14 ёшли, чиройли қизчани туртиб ўрнидан турғазди. Сочини таратиб, атир сепиб хонадан олиб чиқиб кетди. Сафина ортидан пойлаб бориб қизчани эркак мудирнинг хонасига киритиб юборганини кўрди. Оёқ учида бориб хона эшигига қулоқ тутди, эшитилаётган овоздан қалтираб кетди. Эшикни очмоқчи эди, бўйнига совуқ нарса тиралди, ортига қараб қаршисидаги одамни кўриб қотиб қолди, наҳоткииииии
Ҳаётий ва тугалланган ҳикоянинг давомиииии 👇👇👇👇/channel/+8WXZfXXjrChiZTIy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎧 Musiqalaringiz Eskirdimi Unda Bizga Qo'shiling!😻👇 Eng Sara Trendagi Qoʻshiqlar Kutmoqda😎

✨Tunda Eshitish Uchun Sokin Musiqalar🥀🖤

💋Tanlang va ustiga bosing!👇
/channel/saqla_bot?start=botlar

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Хонзода ўзини базўр қўлга олиб "ҳаа"  дея бош силкиди.

   - Жуда бахтли кўринасиз,- деди Йигитали ўсмоқчилаб,- билсам бўладими қачондан буён биргасизлар?  Саволимга ҳайрон бўлманг,- деди унинг овози титраб,  - шунчаки сизга ҳавасим келди.

  - Динозаврлар давридан буён биргамиз,- деди Жалолиддин кулимсираб,- тўғрими, Хонзош?- у шундай деб Йигиталига маъноли кўз қисди,- очиғини айтмаганимиз учун узр. Кўз дегани бор нарса, тағин кўз-пўз тегиб қолмасин. 
       Ҳа айтганча сени тўйхонада қидириб қолишган бўлишса керак?  Сен жойингга боравер,  мен ортингдан боржоми етказиб бораман. Боржоми зўр ичимлик. Бир зумда ошқозондаги ноқулайликларни бартараф қилади. 

   - Хўп,  раҳмат,- Йигитали ноилож изига қайтишга мажбур бўлди

   - Бунга ошқозон эмас,  юрак дори керак эди,- Йигиталининг ортидан захарханда кулимсираб қолди Жалолиддин,- унинг юраги ҳали бери тузалмайди.

   - Жалолиддин ака,  - йигитга миннатдор боқди Хонзода,- мен сизни роса жиддий йигит деб ўйлардим. Сиз эса анча киришимли ва кўнгли очиқ йигит экансиз. Ундан сўнг ажойиб актёр ҳам экансиз. Рақс тушишингизга эса умуман гап йўқ.

- Мана кўрасан, эртага Дилнавоз опа мени "Сеҳр" га чақиради,- шарақлаб кулиб юборди Жалолиддин,- аммо мен у таклифни рад этишим керак.

- Нега? Ҳақиқатдан ҳам чиройли рақс тушаркансиз

- Йигитлик бу фазилат эмас, йигитлик бу-бурч! У қаерда бўдмасин ўз ўрнини билиши керак. Менинг ўрним эса-қўриқлашда. Тақдирда эса нима гап-у, нима сўз? Ҳаёт кўрсатади. Ана шунақа гаплар, мунчоқкўз.
Энди эса юр, залга қайтайлик,- Жалолиддин Хонзодага йўл бошлади,- ҳа айтганча сени сенсираётганимга хафа эмасмисан? Сизласам орамизда баланд девор бордек туюлади-да менга?

- Ҳижолат бўлманг, бемалол сенсирайверинг,- Хонзода шундай деб Жалолиддинга меҳр билан боқди,- Жалолиддин ака?

- Лаббай?

- Бугунги кун учун катта раҳмат. Боризга шукр...

@xazon_rezgi

-76-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2

ТУНДАН ТОНГГАЧА 🌔

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЭР АЁЛИНИ СЕВИШИ БЕЛГИЛАРИ

Бир аёл узига ишончи паст, эрим мени севмасачи деб юраркан‼️:
— Эрим мени севишини қандай билсам бўлади?

— Агар мана шу ҳаракатлар эрингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?

Сиз хам билишни хохлайсизми? 😍
— ...

Жавобини билиш ... 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қонингиз қуюқми ?
Қон суюлтириш учун 3та фойдали зиравор✅


Сақлаб олинг ва яқинларга хам улашинг!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни бир нафасда ўқувчилар учун имконият 👇

/channel/xazonrezgionlayn/32

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

- Ҳаа, қизим!? - Раҳима хола оёғини босаётган Матлубага синчковлик билан тикилиб,- бугун бошқача- хаёлинг паришон кўринади!?
- Холажон...- "айтсамми, айтмасамми" дегандек тараддудланди Матлуба,- шу десангиз...
- Гапиравер, қизи, гапиравер.
- Боя раис келганди. У уйма-уй юриб ҳаммани колхоз клубига чақириб йиғяпти. "Фронтга ёрдам" деб кимда тилла тақинчоқ бор бўлса топширишини сўраб юрибди. Пешинга клубга ҳарбий комиссариятдан одам келаркан.
- "Фронтга ёрдам" дегин?!- бирдан жонланди Раҳима хола, сўнг кўп ўйланиб ўтирмай қизга буюрди,- тур қизим, анови сандиқни оч!?
Раҳима холанинг анча-мунча тилла тақинчоқлари бор экан. Ҳаммасини ўртага ёзилган рўмолга солдирди.
- Таҳмондаги чойнакнинг ичидаям бир жуфт зирак бор эди- деди Раҳима хола Матлубага "Униям ол" деган оҳангда.
Матлуба ўзи бир ойча аввал Барноларникидан олиб келиб чойнакка солган зиракни таниди, бироқ холага эътироз билдирмай у зиракниям олиб келиб рўмолга қўйди.
- Бўлди,-деди Раҳимахола қониқиш билан, энди туг ҳаммасини!?
- Холажон,-кўзлари жовдиради Матлубанинг, буларнинг ҳаммасини бериб юборасизми? Лоақал...
- Қизим, ҳозир ўзинг айтдинг-ку, "Фронтга ёрдам" деб. Шуларнинг ҳисобига ажабмас бир кун Абдужаббор аканг ҳам "Ойи" деб эшикдан кириб келиб қолса. Булар-ку, бир матоҳ. Агар ҳозир биров "Ўғлинг қайтади, жонингни бер" дейишса ҳеч иккиланмай жонимниям берган бўлардим.
Матлуба оғир ютинди:
- Холажон, пешин ҳам бўлиб қолди. Сизни клубга олиб борайми?
- Ҳаа, қизим. Юрақол.
Клуб аллазамон одам билан тўлиб тошибди. Матлуба Раҳима
холани бўш қолган олд ўриндиқлардан бирига ўтказди-ю, ўзи орқа тарафга ўтиб кетди.
Кўп ўтмай Шермат раис ўзи билан бири ёш, иккинчиси қирқларни қоралаган ҳарбий кийимдаги икки кишини бошлаб кирди.
Клубга йиғилган ҳалойиқ гууур этиб ўрниларидан қўзғалишди.
-Ўтиринглар! - қўли билан ишора қилди Шермат раис, - танишинг бу киши ўртоқ майор Мэлс Агзамов бўладилар. Ҳозир сўз навбатини у кишига берамиз.

📌@xazon_rezgi /70

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Банан пўчоғи + Гуруч = 1 умрлик ажинсиз тери!

Бунчалик оддий рецепт билан 18 ёшли тиниқ юзни 1 умрга сақлаш мумкинлиги кимни ҳаёлига келибди дейсиз.

Камига қорайган терини "қўйни думбасидек" оқартириб, таранглаштириб берса.

Сувдек текин бу рецептни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉

Мана уша рецепт: ёзиб олинг!
• 1 дона банан пўчоғи;
• 2 ош қошиқ гуруч;
• 4 ош қошиқ...
Батафсил 👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

СССР вақтида тиббиё сир сақлаган дори лақабли мўжиза.

60 йилдан бери юзлаб касалликларни даволай оладиган дори мавжуд ва хозиргача аптекаларда сотилиб келинмоқда. Аммо мўжизавий таъсири ва хар қандай касалликни даволай олиш хусусиятига эга бўлганлиги учун, замонавий шифокорлар бу дорини ёмон кўришади ва дорининг номини очқилашмайди!

❕Бу дорининг номи...

Батафсил 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📩 "Сенга талақ!" — СМС орқали...

— Она, қаранг, у мендан воз кечди
, — деди Муниса кўз ёшга ботганча.

Онаси телефонга қараса, ўғил куёвидан СМС тушган:

📱 “Мен сени талақ қилдим. Менинг ҳаётимдан чик

Кеча эр-хотин тортишиб қолганди. Аммо Муниса бунчалик жиддий оқибат бўлишини кутмаганди.

— Шу талақ ҳисобланадими, она?

— Биламадигу... тезроқ имомга бориш керак
, деди онаси.

Маҳалла имоми сўзни оғир олиб:

— Агар бу сўз жиддий ниятда, ақли равшан ҳолда ёзилган бўлса, талақ ҳисобланиши мумкин... Лекин...

Нима лекин? — деди Муниса, юраги дўп-дўп уриб.

— Ундан ўзидан сўрамасдан ҳукм чиқариб бўлмайди. Уни чақиринг

Шу пайт эшик қоқилди…

Davomi..😢

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

60 КИЛОГА ОЗДИМ, 15 КУН ИЧДИМ !!!
https://www.maxeffect.uz/linyforte2

Диета ва оғир машқларсиз, бир услуб орқали ортиқча вазндан ҳалос бўлдим.

БАТАФСИЛ: 👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/linyforte2

(ДИҚҚАТ❗️Бу малумот эндигина бугун қўйилди шунинг учун бу рецептни ишончли жойда сақлаб қўйинг кейин тополмайсиз, чунки каналлардан ўчириб ташашябти)
https://www.maxeffect.uz/linyforte2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ушбу сурат сизнинг айни пайтдаги руҳий ҳолатингиз қандай эканлигини кўрсатиб беради.

Хўш, сизнингча, расмдагги шакллар қандай ҳаракатланяпти?

Таҳлил натижалари:

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆

Сизлар учун яна бир ажойиб хикоялар канали. Уланиб олинг

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳаётий воқеа: ўкинма болам...

Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжонда:
– Чақалоғимни кўрсам бўладими? – деб сўради.
Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган дўхтир шартта орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади.
Чақалоқнинг қулоқлари йўқ эди... Таҳлиллар боланинг эшитиш қобилияти яхши экани, фақат қулоғининг супраси йўқлиги боланинг ҳуснини бузиб турганини кўрсатди. Орадан йиллар ўтди, бола мактабга чиқди.
Бир куни мактабдан уйга югуриб келди ва ўзини онасининг бағрига отди. Тўлиқиб йиғлар эди. Бу унинг ҳаётидаги биринчи мазахланиши ва умидсизлиги эди:
– Бир катта бола менга махлуқ деди.
Болакай ана шу кемтиклик билан улғая бошлади. Уни синфдошлари яхши кўрар ва ниҳоятда зеҳни тез ўқувчи эди. Агар синфдошларига аралашиб юрганида эди, шубҳасиз, синфком бўлар эди.
Аммо онаси ҳар доим унга:
– Ёш болаларнинг орасига аралашмайсан, – деб тайинлар эди.
Айни пайтда у қалбида теран бир ачиниш ва шафқатни ҳис қилар эди.
Боланинг отаси оила дўхтири билан қулоғи хусусида сўзлашди.
– Бирор нарса қилишнинг иложи йўқми? – деб сўради.
Дўхтир:
– Агар бир жуфт қулоқ топишнинг иложи бўлса, уни ёпиштириб қўйиш мумкин, – деди.
Шундан сўнг болага қулоқларини фидо этиши мумкин бўлган бир жавонмардни ахтара бошладилар. Орадан икки йил ўтди. Бир куни отаси:
– Шифохонага борасан, ўғлим, онанг иккаламиз сенга қулоқларини беришга рози бўлган бир одамни топдик. Фақат унинг кимлигини сенга айта олмаймиз – сир, – деди.
Операция муваффақиятли ўтди ва бутунлай янги бир инсон қиёфаси пайдо бўлди. Янги кўринишидан руҳияти юксалган бола ўқишда ва ижтимоий ҳаётда катта ютуқларни қўлга киритди. Сўнгра уйланди ва кўзга кўринган дипломат бўлди. Орадан йиллар ўтди, бир куни отасининг олдига кириб:
– Отажон, менга бу қадар катта яхшилик қилган одам ким? Мен унинг яхшилигига ҳеч қандай жавоб қайтара олмадим... – деди.
Отаси:
– Бирор нарса қила олишингга кўзим етмайди. Фақат жиддий шартлашганмиз, ҳали унинг кимлигини айта олмайман, вақти етмади... – деб жавоб берди.
Бу сир йиллар давомида сақланди ва бир куни очилиш вақти келди. Бошига мусибат тушган кунда онасининг жонсиз танаси бошида отаси билан бирга жаноза ўқилишини кутаётган эди. Отаси мулойим ҳаракат билан онасининг бошига қўл чўзди, қаҳваранг сочларини силаб орқага таради, онасининг қулоқлари йўқ эди. Отаси:
– Нега онажоним, уйда ўтирганда ҳам рўмолини бошидан олмайди, сочларига оро бермайди, деб ҳеч ўйламадингми? – дея шивирлади.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ZULMAT ASIRASI —2
асарини муаллиф ёзганлари билан бир вақтда ўқишни истовчилар учун ҳавола
👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/31

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Тўй яримлаганда Карим Муродов қизини ўзи билан вальс тушишга таклиф қилди.
Паризод отаси билан оч-кўкиш чироқ нурлари остида сокин вальс тушар экан, Йигитали фурсатдан фойдаланиб ўзини бурчакдаги эшикка урди.
У Хонзодани яна бир бор кўришни ва юрагидаги борини тўкиб-сочишни истар эди.
Йигитали ўзи тахмин қилгандек узун йўлак бўйлаб ходимлар хонаси томон борар экан навбатдаги очиқ эшик орқали телефонда гаплашиб турган Хонзодага кўзи тушди:

- Хўп, хўп бўлади. Демак, индинга эрталаб келаяпсизлар. Сизларни ўзим кутиб оламан. Албатта. Хайр. Кўришгунча...

Йигитали тармоқдан узилган Хонзодага журъатсиз сўз қотди.

- Хонзода...

Хаёлга берилган Хонзодага ялт этиб Йигиталига тикилди. Унинг қарашларида "Менда нима ишингиз бор?" деган маъно мужассам эди.

- Хонзода, мен...

- Ҳа йигит!?- савол эшитилди орқа тарафдан, сўнг кўп ўтмай сал аввал Хонзода билан берилиб рақс тушган йигит Йигиталининг қаршига рўпара келди,- менинг аёлимда бирор юмушинг борми?
Йигитали унинг охирги сўзларидан каловланиб қолди:

- Булар сизнинг аёлингизми?

- Ҳаа, аёлим, -: деди Жалолиддин дона-дона қилиб,- бунинг нимаси ҳайратланарли? Ёки никоҳ шартномасини кўрсатишим керакми?

- Йўғей, мен ўзим шунчаки сўрадим... Мен...

- Менга қара куёв бола, ўйлашимча сенинг жойинг ичкарида, яъни келиннинг ёнида.Сен бўлсанг бу ердасан. Ё у-бу еринг безовта қиляптими? Врач чақирайликми?

- Йўқ, шарт эмас. Шунчаки ошқозоним бироз безовта қиляпти,- деди Йигитали мавзуни чалғитишга имкон топилганидан жонланиб,- нимадир ёқмади шекилли. Мабодо овқат ҳазм қиладиган бирор дорингиз йўқмиди?

- Узр, йўқ эди,- деди ҳозиржавоблик билан Жалолиддин,- укажон, сендаги ўзгаришлар бари ҳаяжондан. Одам ўз суйганига етишганда шунақа бўлади. Мана мен ҳам шу келинаянгга етишганимда (Жалолиддин ёнида турган Хонзодага ишора қилиб) худди сендек тобим қочганди. Шундайми, Хонзош?- Жалолиддин Хонзодага кўзини сузиб қаради

  
@xazon_rezgi

-75-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Dil ogʻrigʻi | Ibratli hikoya

Muallif : Gulbahor Rahmatullaeva
Ijrochi : Hadicha

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 асарини ўқиш учун босинг 👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Жаноза маросимида то майит олиб.чиқиб кетилгунча унинг  аёли ўзини бутунлай бошқача тутаётганини кўриб ҳайрон бўлиб турган эдим. Ахири у эвини қилиб ёнимга келди-ю,  шоша пиша қулоғимга пичирлади: 
  — Менга қаранг, сизга муҳим бир гапим бор. Одамнинг жон бериши даҳшат бўларкан.Эрим жон бераётганларида ёнида мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен эса фурсатдан фойдаланиб уларнинг жон бераётган пайтларини телефонимда видеога тушуриб олдим. Ҳали кўрасиз бу видео...

#давомини_ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

    - Салом,  ватандошлар!  - ўз нутқини кўтаринки жўшқинлик билан бошлади Мэлс Агзамов,- хабарингиз бўлган бўлса керак, сизларни бу ерга йиғишимиздан мақсад фронт ортида туриб ҳам фашист босқинчиларига қақшатқич зарба беришга ўз ҳиссангизни қўшишни сўрамоқчи эдик.  Азизлар,  бу ерда йиғилган кўпчилигингизнинг оилангиздан фарзандларингиз,  акангиз,  укангиз,  отангиз,  умр йўлдошингиз ҳозир фронтда душманга қарши мардонавор курашмоқдалар.  Улар ўз олдиларига жонажон Ватанимизнинг озод сақлаб қолиш,  келажакда барча оила аъзолари эмин-у,  эркин,  тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқликларини таъминлашни бош мақсад қилиб қўйганлар.  Ушбу мақсад бу ер-меҳнат фронтида фидокорона меҳнат қилаётган сиз азизларнинг ҳам энг олий тилагингиз эканлиги шубҳасиз.  Биз бугун барчангизга бир масалада мурожаат қилмоқчимиз.  Келинг, барчамиз фронтда жон олиб, жон бераётган яқинларимизнинг мушкулларини осон қилишга бел боғлайлик. Уларга манфур душманни тор-мор, ер билан яксон  қилишда ёрдам қўлини чўзайлик,  бир тан-у бир жон бўлиб бирлашайлик...
    Мэлс Агзамов шундай шижоат билан ярим соатга яқин нутқ ирод қилди.  Унинг ортидан сўз навбатини олган лейтенат Мансуржон Комилов фронтдаги аҳвол ҳақида йиғилганларга атрофлича ахборот топширди.
    Шундан сўнг "Фаровон турмуш"  қишлоғи аҳолиси ўзлари билан олиб келган тилла буюмларни колхоз раиси ва ҳарбийлар жой олган стол ёнига келиб бирма- бир топшира бошладилар.  Кимдир бир жуфт тилла балдоқ,  кимдир қўша узуклар,  яна биров авлоддан авлодга ўтадиган қадимий билакузукларини жимгина стол устидаги мўъжаз ёғоч қутига солиб ортга қайта бошладилар. Биринчи қатордагиларнинг энг охирида  Раҳима хола ҳисоб бўйича ўн иккинчи бўлиб столга яқинлашди.
   У қўлидаги рўмолини стол устига қўйиб,  тугунини ечиб  катта инсоннинг ҳовучини бемалол тўлдира оладиган тилла тақинчоқларни қутига сола бошлади. 
    Мэлс Агзамов бир Раҳима холага,  бир унинг ҳовучидаги тақинчоқларга лол бўлганча қараб турарди. Раҳима хола тилла буюмларни жойлаб бўлиб энди ортига қайтмоқчи бўлган эди, Мэлс Агзамов унга савол бериб йўлдан тўхтатди:
- Онахон, айбга буюрмасангиз бир савол берсам?
Раҳима хола ажабланиб жавоб қайтарди:
- Сўрайверинг.
- Сизнинг ҳам бирор яқинингиз фронтдами?
Раҳима хола қаддини тик тутди:
-Ўғлим, якка-ю ёлғизим Беларуссия фронтида ҳизмат қилмоқда.
- Шундай танти онанинг ўғли мард ва жасур эканлигига шубҳам йўқ,- деди Мэлс Агзамов тўлқинланиб ҳозиржавоблик билан,- мен уруш тугаб сизнинг қишлоғингизга қайта келишни ва бағрингизга соғ ва омон қайтган қаҳрамон ўғлингиз билан учрашишни ният қилиб қоламан. Ўзим ва бутун комиссарият номидан сизга катта миннатдорчилик билдираман. Биз албатта душман устидан ғалаба қозонамиз ва бунда сиз кабиларнинг алоҳида, салмоқли ҳиссангиз бўлиши шубҳасиз.
- Сизга ҳам раҳмат,- Раҳима хола Мэлс Агзамовга миннатдорчилик билдирар экан беихтиёр кўзи Шермат раисга тушди. Раиснинг кўзлари совуқ йилтирар, ранги кесакдек гезариб кетган эди.
Мажлис тугагач Шермат раис тақинчоқлар солинган қутини қучоқлаганча ҳар икки ҳарбийни клубнинг тўрдаги эшигидан бошлаб олиб чиқиб кетди.

📌@xazon_rezgi /71

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

Совиб, тўнғиб қолган ошдек тўй ҳам бир нави ўтди.
Эътиборхон Барнони узатиб боришган аёллар билан ортга қайтиш олдидан қизини маҳкам бағрига босди:
- Ўзингни эҳтиёт қил, болам. Шуни яхши билки, "Бу дунёда ҳеч кимга керак эмасман" деб ўйлаган тақдирингда ҳам менга кераксан. Онангга...
Аёллар жўнаб кетишгач, гўшанга ёйилган хонага оқсоқланганча Ҳаким кириб келди. Барно уни ўрнидан туриб қарши олмади. У бошига ташланган оқ рўмолини кўтармай тўрсайганча ўтираверди.

- Салом қани, хотинжон?!

Барно ҳаётида бир умр унутилмас бўлиб муҳрланиб қолиши лозим бўлган ушбу дақиқаларни қандай ўтказишни Абдужаббор акаси билан қандай ўтказишни кўп бора тассаввур қилганди. Ўша тассаввурларида Барнонинг юраги меҳрга, муҳаббатга лиммо-лим тўлганча ҳапқириб урар, ҳар бир дукури бутун дунёга жар солаётгандек ўзини қўярга жой тополмас эди қизгина. Ана ўшанда эшик очилиб Абдужаббор акаси кириб келарди. У билан бирга хонага қизнинг бошини айлантирадиган ажиб ифор бўйларди.
- Барнооо...- овози бошқача титраган бўларди Абдужаббор акасининг...
- Асс... ассалому алайкум...- базўр салом берарди Барно
- Ваалейкум ассалом,- алик оларди Абдужаббор акаси ,- кўп яшанг...
- Қанча яшай!? - эркалиги тутарди қизнинг...
- Дунё тургунча!
- У ҳолда қариб, қартайиб сизга ёқмай қоламан...- лаби чуччаярди Барнонинг.
- Менга ҳар қандай ҳолатда ҳам ёқасиз...

Барнонинг хаёллари шу ерга етганда Ҳаким унинг бошидан рўмолини юлқиб тортиб олди.
Барнонинг кўзлари тўла жиққа ёш эди. У Ҳакимга шу қадар кучли изтироб билан тикилди-ки, йигит беихтиёр ортга тисралди.
- Мен жуда ҳам журъатсизман...- бемадор шивирлади Барнонинг лаблари,- озгина журъатим бўлганда борми, ўз жонимга қасд қилган бўлардим. Ўшанда ҳозир сизнинг қаршингизда бу қадар абгор-у забун аҳволда турмасдим. Менда ўзимни ўлдиришга бир дунё имкон бор эди. Бироқ... Қўшнимизни уйида мени номусимни поймол қилган кунингиз энг аввало ёдимга тушгани онам бўлди. Мен уларни ўйладим. Кейин эса... Кейин эса сизнинг жирканч ишингиздан сўнг дунёга келиши кутилаётган ҳомиламни. Ахир у гўдакнинг айби нима?! Худойим берган жонни мен қандоқ бежон қилардим...
- Нимааа?! - кўзлари катта-катта очилди Ҳакимнинг,- сен ҳомиладормисан?! Мен... Бу бола... Мен ота бўламанми?!
Ҳаким эшитган хабари олдида ўзини йўқотиб қўйган, сал аввал хонага кириш вақтидаги шижоатидан асар ҳам қолмаганди.
- Мен жуда чарчадим,- жавоб ўрнига бемажол шивирлади Барно,- уйқум келди.
Ҳаким ортига тисранди. Барно икки киши учун тўшалган қалин ўринга чўзилди ва кўзларини юмди.
Ҳаким тонг отгунча мижжа қоқмай пойгакда ўтириб чиқди.
Барно эрталаб уйқудан кўзини очганда хонада ҳеч ким йўқ эди.

📌@xazon_rezgi /69

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дўст ҳақида ...

Каналга аъзо бўлиш
: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қайнона-келин можаролари ҳақида кўп ёзилади. Кимгадир раҳматли Турсуной опанинг ўгитлари ёрдам берар деган умидда сизга улашгим келди.

КЕЛИНИМ ҚИЗИМ, АТИРГУЛДАЙ СЎЛИМ ҚИЗИМ...

Аввало яхши келин сўра. Кейингина ўғил сўра. Келининг ёмон бўлса. ўғилсиз қолаверасан.

Қайнона одил бўлмаса уйда ҳар куни қиёмат.

Келин олиб, Гапини ташқарига чиқармаган аёлга қиз беринг.

Келинингиз қовоғи уюлиб, очилмай қолса, энг яқинда турган сиз айбдорсиз – совуқ ҳаво тегаверса, тегаверса, шиғил мева қилган дарахт ҳам косовга айланади-да!

Айтганингни қиладиган келинга раҳмат! Аммо айтмаганингни ҳам қиладиган келин роҳатдир!

Яхши келин мусаввирдир – рўзғорингни бадиий асарга айлантиради.

Болалигингда онанг ардоғида қандай яйраган бўлсанг, келинли бўлгач, унинг бағрида яна онасини топган боладай маза қиласан.

Ўғлимдан ҳам, қизимдан ҳам келинларимни ортиқ кўришим рост. Чунки, оғзимдан чиққанини дарҳол ижро қиладиган беминнатларим-улар!

Қўли очиқ келиннинг йўли очиқ бўлади.

Яхши келин “меники” деган сўзни ишлатмайди.

Аввал ўғлини ҳумат қилиб, кейин онасини эъзозланг. Бола онанинг жонидир.

Келинимнинг ўғлимга дашном бераётганини эшитиш ўзимнинг бадном бўлишимдир.

Ўғлимга қўлини қилич қилиб гапираётган келин-меники эмас!

Ака-укалар орасидан оқибат қочса, келиларни жазоланг.

Овсинларнинг тили бир бўлса, эрларнинг дили бир бўлади.

Яхши келини бор хонадон бош тараган қиздай ярақлаб туради.

Кир тўпламаган келиннинг уйида дур тўпланади.

Гап қайтармаган келин – болангдан азиз.

Болаларини оғритмай катта қилган келин – доно келин, уйидан шиптир ҳиди келмаган келин эса ундан ҳам аъло келиндир.

Бола гул-ундан гулнинг ҳиди келиб туриши керак.

Доимо ниманидир ўрганатган келин – бўладиган келин.

Келиннинг савол берадигани эмас, тинглайдигани – яхшиси.

Агар ўғиллар ота ҳовлисини сотсалар, ё ер талашиб жанжалхонага айлантирсалар, руҳларнинг қўли келинларнинг ёқасидадир.

Бутун бошли авлод шажарасини тузадиган ҳам, бузадиган ҳам келинлардир. Чунки занжир улар, кўприк улардир!

Онам раҳматли дангал аёл эди. Ўзи билган айрим хондонларнинг тўйигa ҳам кирмасди. “Уй тутмай ўлсин шу аёл, умр бўйи тўшаги оқармай ўтди-я”, дер эди астойдил куйиниб. Келиннинг чатоғи кўрпачасидан маълум бўлади.
Уйимизда каму кўст кўп эди, аммо ҳеч қачон кир тўшак бўлган эмас.

Tўй кечаси чимилдиққа кириб кетаётган ўғлини бир бор чақириб ўзига қаратиш удум эмиш. Токи онасининг чорлаб турган овози қулоғига, нигоҳи нигоҳига ёзилиб қолмасин учун, токи аёлининг пойига мук тушмасдан, ортига бот-бот қараб, онасининг кўзини излаб туриши учун...
Келин ойим, яхши келин аталай десангиз, жуфтингизга ортда қолган онасии тез-тез эслатиб туринг...

Ҳаргиз пичинг, кесатиқ ишлатманг, у душманнинг усулидир.

Келиннинг ота-онаси ҳақида салбий гапларни келинга эшиттириб айтманг, сиз билан уни боғлаб турган нозик ип узилади.

Қизидан кўнглингиз тўлмаса ҳам, қудаларга марҳаматли бўлинг – сиздан қувонса, қизини сизга эгиб беради.

Келинни ўғлингизга ёмонламанг, сочингизнинг оқи билан унга сиз чора тополмайсизу, ғўр йигит нима қилолади?

Ўғлингизни келинга мақтанг, уни эшитиб ўғлингиз сизга янада яқинлашса, иккинчи томондан, жуфтининг олдида боши баланд бўлади.

Ўзимдан кейин қизларим хор бўлмасин десангиз, келиннинг кўнглини овланг. Эшигингизни очиб, чироғингизни ёқиб қоладиган, қизларингиз келса, кўрпача солиб, сизнинг ўрнингизга қозон осадиганлар шулар!

Ўзингиз тўнғлаб турсангиз ҳам, қизларингизни келинларга ҳиммат ва меҳр кўрсатмоққа чорланг, ҳатто мажбур қилинг. Биздан кейин жигарларни бир-биридан жудо қиладиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам шу келинлар.

Турсуной Содиқова

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Технология деганлари бундоқ бўпти 👍

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Олма

Педагогика инситути ўқитувчиси талабаларга иккита олмани кўрсатибди. У битта олмани атайин ерга ташлаб юборибди. Қайта қўлга олиб талабаларга унга ёмон сўзлар билан ҳақоратлашни буюрибди. Талабалар домланинг бу гапидан ҳайрон қолишибди аммо айтганини қилиб олмага ёмон сўзларни айта бошлашибди.
- бунча кўринишинг хунук;
- қуртлаган олма;
- бемаза олма;
- ичи ириган.... ва ҳоказо
Домла иккинчи олмани қўлига олиб, энди унга фақат яҳши сўзларни айтишни буюрибди.
- ширин олма;
- қирмизи олма;
- танга дармон;
- кўриниши ҳам чиройли...
Энди домла иккита олмани ҳаҳ пичоқ билан ўртасидан кесибди.
Иккинчи олманинг ичи серсув, чиройли бўлиб турган экан.
Биринчи олманинг ичи эса заҳа еб ириб кетибди.
Шунда устоз талабаларга қараб дебди: « Келажакда сиз тарбия қилиб билим берадиган ҳар бир бола ана шу олмалар кабидир. Унга меҳр бериб парвариш қилинса у «ширин олма» бўлади. Агар уни ҳақоратлаб, уриб таҳқирласангиз у биринчи олма каби бўлади. Ташқи кўринишидан у бир чиройли олма аммо ичи ириб бўлган. Болаларни руҳини синдириб, қалбини мажруҳ қилиб қўйманг. Болаларнинг келажакда ё инсон ё одам кўринишидаги махлуқ бўлиши сизу бизга боғлиқ.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Диққат Охиргача ўқинг⁉️

ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР

БУ ВОСИТА 10
КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!

Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 2 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг уч ун бу оддий воситани суртинг...

Батафсил малумот:👇👇👇

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/11
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/11

👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок
БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ
олинг

Читать полностью…
Subscribe to a channel